UzAutoMotors ҳамёнбоп моделлар - Tracker ва Onix автомобиллари учун шартномалар тузишни тўхтатиш орқали автомобиллар нархларини ошириши мумкин.
“Одатда шартномалар чиқаришни тугатиш инвентаризация ва кейинчалик нархларнинг ошиши вақтида содир бўлади. Охирги 5 йил ичида UzAuto Motors турли баҳоналар билан нархларни оширишдан аввал автомобиллар савдосини тўхтатган”, — дея хабар берган манба.
Компания вакилининг “Дарё”га маълум қилишича, Onix ва Tracker сотилмаётгани мазкур моделлар жиҳозларининг янгиланаётгани билан боғлиқ.
“Tracker ва Onix қўшимча вариантлар билан сотувга чиқарилади. Янги вариантларда иситиладиган ташқи нометалл, олд ўриндиқлар, тозалаш зонаси, иккинчи қатор ўриндиқлари, рул, олти томонлама созланиши ҳайдовчи ўриндиғи, картер ҳимояси, Redline пакети бўлади. Ҳозир янги конфигурациялар бўйича шартномалар очилишига тайёргарлик кўряпмиз”, — дейилади вакил изоҳида.
Қўшимча қилинишича, янги вариантдаги автомобиллар нархлари аввалгисидан фарқ қилади. Аммо машиналар қимматлашиши ёки арзонлашиши тўғрисида маълумот берилмаган. Сотув эса жорий ҳафтада тикланиши кутилмоқда.
Маҳалла раисларига ноқонуний топшириқ берган Пастдарғом туман Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи ишдан олинди
Ижтимоий тармоқларда Пастдарғом тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи Тоҳир Қосимов «Менинг лойиҳам»га овоз беришда маҳалла раисларига босим ўтказгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Самарқанд вилоят ҳокимлигида бугун ўтказилган йиғилишда Т.Қосимов ишдан олингани айтилди. Шунингдек, йиғилишда барча раҳбарлар қатъий огоҳлантирилиб, Президентнинг 2023 йил 10 апрелдаги қарори мазмун-моҳияти яна бир бора тушунтирилди.
ЎзА
Марказий сайлов комиссияси бугундан президент сайлови кампаниясига старт берди.
Сайловда иштирок этиш учун партиялар 15 майгача ҳужжатларни тақдим этишлари зарур. 17 май – 1 июнь оралиғида президентликка номзодлар кўрсатилади.
Европа иттифоқи Россияга қарши янги санкциялар пакетини тайёрлади. Reuters манбаларига кўра, Ўзбекистон, Хитой, Қозоғистон ва Эрондан ҳам ўнлаб янги компаниялар “қора рўйхат”га киритилади.
Читать полностью…Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатга олиш бўйича қонун ўз кучини йўқотган деб топилади ҳамда фуқароларни яшаш жойи бўйича рўйхатга олишда хабардор қилишнинг янги тартиби жорий этилади - президент фармони
Читать полностью…Тўлов хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар жисмоний шахслар ўртасида пул ўтказмалари амалга оширилганда, уларга кўрсатилган хизматлар учун электрон ҳисобварақ-фактуралар расмийлаштириш тартиби бекор қилинади - президент фармони
Читать полностью…❗️Ўзбекистонда муддатидан илгари Президент сайлови ўтказилади.
Бу ҳақда президент фармони имзоланди.
Бугун Шавкат Мирзиёев муҳим мавзу бўйича мурожаат билан чиқиши кутилмоқда — Kun.uz
Читать полностью…Илхомжон Абдухалилович Абдугафаров транспорт вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
У бунга қадар Марказий банк раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
ЎзА
Марказий банк Тошкент шаҳрида “YANGI BANK” акциядорлик жамиятини рўйхатдан ўтказиб, унга банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берди.
Читать полностью…Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Тошкент шаҳридаги 230-сонли боғча директори «хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашиб, болалар ҳаётини хавф остига қўйгани учун» ишдан бўшатилганини маълум қилди. Унинг 15 ёшли ўғли 4 нафар қизчага тегажоғлик қилганликда гумонланиб, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Читать полностью…“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари жамоатчилик фикри асосида ташаббусли бюджетлаштирилади
Ҳукумат қарори билан “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини жамоатчилик фикри асосида ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари орқали амалга ошириш тартиби тўғрисида низом қабул қилинди.
Низомга кўра, жамоатчилик фикри асосида лойиҳалар тўплами маҳаллалар (қишлоқлар) бўйича шакллантирилади ва ғолиб сифатида маҳаллалар (қишлоқлар) аниқланади.
Дастурлар доирасида жамоатчилик фикри асосида тадбирларни шакллантириш ва улар учун овоз бериш жараёни – ҳар йили ноябрь–декабрь ойларида (2023 йил учун, истисно тариқасида, 2023 йил май ойида) ўтказилади.
Жараёнлар 3 та босқичда ташкил этилади:
1️⃣-босқичда – порталда лойиҳалар тўплами шакллантирилади;
2️⃣-босқичда – шакллантирилган лойиҳалар тўплами саралаб олинади;
3️⃣-босқичда – саралаш босқичидан ўтган лойиҳалар тўпламларига овоз берилади.
Ғолиб маҳаллалар (қишлоқлар) овоз бериш жараёни бошланишидан аввал кенг жамоатчиликка эълон қилинган ҳолда қуйидаги усуллардан бири орқали аниқланади:
➖лойиҳалар тўпламига берилган овозлар сонидан келиб чиқиб;
➖аҳолиси сони кам бўлган маҳаллаларга (қишлоқларга) тузатиш коэффициентини қўллаган ҳолда лойиҳалар тўпламига берилган овозлар сонидан келиб чиқиб.
Овоз бериш жараёни якунларига кўра ҳар бир туман (шаҳар) учун жамғармада шакллантирилган маблағлар доирасида энг юқори кўрсаткични эгаллаган лойиҳалар тўплами ғолиб деб топилади.
Марказий банк ҳукуматнинг банк карталари ўртасидаги пул ўтказмаларидан хабардор бўлиб туришга интилишини қўллаб-қувватламайди. Бу ҳақда регулятор раҳбари Мамаризо Нурмуродов 4 май куни ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
“Биз ўзимизнинг фикримизни матбуот орқали етказмаганимизни Марказий банк ўз фикрини билдирмаган деб баҳоламаслик керак. Биз бу фармон чиққанидан кейин ўзимизнинг салбий муносабатимизни Солиқ қўмитасига, Иқтисодиёт ва молия вазирлигига етказганмиз.
Бизнинг қарашларимиз ОАВда муҳокама қилинганидан кўра қатъийроқ. Ва биз буни етказганмиз. Бунинг асосий туб мақсади нима экани ҳақида ҳалигача маълумот олганимиз йўқ. Бу нарса 1 майдан қўлланилмайди. Энг асосийси, банк қонунчилигидаги дахлсизлик нормалари бўйича тамойиллар тўлиқ бажарилмайдиган бўлса, буни амалда қўллаш бўйича низомлар ва бошқа қарашлар Марказий банк томонидан маъқулланмайди. Чунки бу нарса Марказий банк билан келишилган низом ёки кўрсатмадан сўнг амалга ошиши керак”, – деди Нурмуродов.
Регулятор раҳбарига кўра, банклардан маълумот сўраш учун маълум бир тартиб, низом бўлиши керак, бу низом Марказий банк билан келишилмасдан банкларга етказилмайди.
Humo ва UzCard карталарга хизмат кўрсатиш тизими яқин 10 кун ичида тўлиқ ишлаб кетади. Синов кетяпти - Марказий банк.
P.S.: билгувчиларнинг айтишича, гап банкоматлар ҳақида кетяпти.
Июнь ойида қора денгиз соҳилларида дам олиш нархлари эълон қилинди
Тошкентдан Батумига бир ҳафта давомида саёҳат қилиш июнь ойи бошида 585 долларга тушади. Ҳозирча бу Батумига турлар орасида арзон нархдаги таклифдир.
Бунинг ичига Тошкент-Батуми-Тошкент йўналишидаги самолётда бориб келиш чипталари, меҳмонхона, нонушта, аэропрортдан трансфер ва тиббий суғурта киради. Хамёнбоб нархда Қора денгиз бўйида дам олиш имкониятини қўлдан бой берманг.
☎️ +998787777377
✏️ @Locastourbot
📲 @locas_tour
Реклама
Владимир Путин Грузия фуқаролари учун виза режимини ҳамда ушбу мамлакатга авиақатновларга қўйилган тақиқни бекор қилди.
Грузия президенти бу қарорни “Россиянинг навбатдаги провокацияси” деб баҳолади.
Туронбанк автокредитга қўшиб бепул қувватлантириш станциясини ҳам тақдим этмоқда
🔹Туронбанк гибрид авто ва электрокарлар учун қулай автокредит билан бирга биринчилардан бўлиб ўз офисида қувватлантириш станциясини ўрнатди.
🔹Автокредит расмий даромадга эга бўлмаганлар учун ҳам ажратилади:
➖Фоизи: 25%
➖Муддати: 4 йилгача
➖Бошланғич тўлов: 20%
➖Миқдори: 660 млн. сўмгача
Туронбанкдан автокредит расмийлаштирганлар қувватлантириш станциясидан бепул фойдаланиши мумкин.
Қисқа рақам: 1220
www.turonbank.uz
Реклама
Сувнинг асл нархига рўпара келган кластер ва фермерни тежамкор технологияга ўтишга мажбурлашга ҳожат қолмайди
Сув муаммоси йилдан-йилга чуқурлашиб бораётган шароитда Ўзбекистон учун тежамкор технологиялардан бошқа альтернативалар мавжуд эмас.
Кеча Савдо-саноат палатасида банклар, кластерлар ва шу соҳага дахлдор қатор идораларнинг иштирокида ўтган йиғилишга таклиф этишганди. Ўзимгаям қизиқ бўлгани учун четроқдан жой олиб, томонларнинг баҳсларини тингладим. Эътиборлиси, бунда Савдо-саноат палатаси ўзига хос медиаторлик қилди. Эшитганларим ва кузатганларим бўйича айрим хулосалар билан бўлишсам.
Биринчидан, кластерлар сув билан боғлиқ вазият тобора оғирлашиб бораётгани ва пахтачиликда томчилатиб, ғаллачиликда ёмғирлатиб суғоришга ўтиш заруриятини чуқур англаб туришипти. Лекин бу ўта харажатли вазифа экани мотивацияни сусайтирмоқда. Шу сабабли кафиллик шартнома шартларини келишиб олишни исташаяпти. Бу қанчалик тўғри ёки нотўғри эканлигига тўхталиб ўтирмайман.
Иккинчидан, банклар (бу ўринда асосан Агробанк) тежамкор технологияларни кредитлар ҳисобидан молиялаштиришга тайёр. Лекин бу борада рисклар жуда баланд. Банкирлар фермер ва кластерларнинг қарз юки ошиб бораётгани, ликвидли таъминот таклифи йўқлиги, тежамкор технологияларни жорий қиладиган субъектларнинг аҳволи янада оғирлашиши мумкинлигидан хавотирда. Илгари шу мақсадда олинган кредитларнинг катта қисми муддати узайтирилгани таъкидланди.
Учинчидан, тежамкор технологияларни ўрнатган ва муваффақиятга эришган ёки зарарга кирган фермерларнинг бу бўйича фикрлари қизиқ эди. Лекин учрашувда фермерларнинг ё уларнинг вакиллари иштирок этмади.
Тўртинчидан, давлатнинг позициясида тежамкор технологияларга ўтишда маъмурий-бюрократик йўлдан юришга мойиллик сезилади. Яъни ҳар бир кластер ва ҳудуд учун режа-топшириқ ўрнатиш, жараённи ҳокимлар орқали назорат қилиш, кўрсаткичларга иқтисодий самарадорлик эмас, бюрократия воситаларида эришишга истаклар бор. Менимча, энг катта хато ҳам шу ерда.
Назаримда, томчилатиб ва ёмгирлатиб суғоришда, айтайлик, қуёш панелларини ўрнатишдаги кампаниябозлик сингари иррационалликка йўл қўйилиши хатарлари мавжуд. Умид қиламанки, Савдо-саноат палатаси медиатор ўлароқ шу эҳтимолий хатолар ҳақида қарор қабул қилувчиларнга батафсил маълумот етказади.
Шахсий фикрим шуки, тежамкор технологияларга қанча тез ўтишни бошласак, шунча яхши. Лекин бу жараён ихтиерийлик, иқтисодий самарадорлик ва бозор қоидалари асосида кечиши керак. Бунинг учун асосий мотивацияни аллақачон энг қиммат ресурсга айланган сувнинг реал нархи белгилаши зарур. Сувнинг асл нархига рўпара келган кластер ва фермерни тежамкор технологияга ўтишга мажбурлашга асло ҳожат қолмайди.
Солиқ тўловчилар томонидан ёшидан қатъи назар, фарзандининг мактабгача, мактаб ва олий таълим ташкилотида таълим олиши учун тўловни солиқ солинмайдиган даромадлар тоифасига киритилади - президент фармони
Читать полностью…2023 йил 9 июль куни муддатидан илгари президент сайлови бўлиб ўтади — президент фармони
Читать полностью…Бугун, 8 майдан "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги конституциявий қонун кучга кирди.
Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини тайинлаган тақдирда, сайлов Сайлов кодексига тўлиқ мувофиқ ҳолда икки ой ичида ўтказилади. Бунда сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир тадбирларни амалга ошириш муддатлари Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланади.
Қонунчилик палатаси ва Сенат Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тарқатиб юборилган тақдирда, Қонунчилик палатаси депутатларининг ва сенаторларнинг сайлови Сайлов кодексига тўлиқ мувофиқ ҳолда уч ой ичида ўтказилади.
2024 йил учун грин-карта натижалари эълон қилинди. Расмий сайтда текшириб кўриш мумкин: https://dvprogram.state.gov
Читать полностью…6 май куни соат 12.00 да Наманган давлат унверситети олдида 26 ёшли эркак ўзининг 23 ёшли турмуш ўртоғини хўжалик пичоғи билан қасддан ўлдирган.
Сўнг, у ўзига бир неча маротаба пичоқ билан жароҳат етказиб, ўз жонига суиқасд қилган.
Шу вақтда, воқеа жойида бўлган фуқаролар томонидан ўз жонига суиқасд қилган эркак шифохонага хушсиз ҳолатда олиб борилган.
Аниқланишича, ушбу жиноятни содир қилган шахс турмуш ўртоғи билан 2022 йилнинг январь ойидан буён ўзаро оилавий жанжал сабабли ажрашиб, бирга яшамасдан келган.
Шундан сўнг, у турмуш ўртоғини ўзи билан бирга яшашга мажбур қилиб, асоссиз рашқ қилиб келган ҳолда бир неча маротаба жанжаллашиб юрган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бош прокуратура
UzAuto Motors Chevrolet Onix ва Tracker автомобиллари учун шартнома беришни тўхтатган. Компания буни янги комплектациядаги моделлар учун шартномалар тез кунда очилиши билан изоҳлаган. Бунда иситиш тизими опциялари қўшилиши ва редлайн позициялари назарда тутилган.
Афтидан, нархлар яна ошади.
Сўнгги пайтларда Ўзбекистонда стартаперлар учун янада кўпроқ имкониятлар яратилмоқда. Ёш ва ижодкор ўзбекистонликлар учун яна бир имконият – President Tech Award.
President Tech Award – рақамли технологиялар соҳасидаги энг яхши стартап лойиҳалари учун танлов.
Танловнинг мукофот жамғармаси кўзни қувонтиради: асосий йўналишнинг ҳар бир тоифаси бўйича биринчи, иккинчи ва учинчи ўринлар мос равишда $100 000, $50 000 ва $30 000 миқдорида пул мукофотига эга чиқса, хakatonda gʻolib boʻlgan jamoa $100 000 ни қўлга киритади.
Аризалар awards.gov.uz сайти орқали қабул қилинмоқда.
Барча саволлар бўйича: @PresidentTechAward
РекламаЧитать полностью…
“Ziyo Forum” илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш фонди томонидан GMD Production билан ҳамкорликда Ўзбекистон талабалари ҳаётига бағишланган веб-сериал суратга олинди.
«Бугунги мавзу». Бу бугунги кун ёшлари ҳаёти ва муаммоларини ўз ичига олган лойиҳа. Йил давомида ёш мутахассислар жамоаси сериал яратиш устида ишлаган. Сериал премьераси тез орада бўлиб ўтади.
Буюк Британиядаги Ковентри университетининг Марказий Осиёдаги ҳамкори UDEA абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарини жорий йилнинг 6 май куни 2023-24 ўқув йилига бағишланган “Очиқ эшиклар” кунига таклиф этади.
Ковентри университети дунёнинг энг яхши университетларининг топ 651-700 талигига киради (QS World University Rankings 2023).
👉 Рўйхатдан ўтиш
Батафсил маълумот учун:
+998 (78) 888-08-00
UDEA: Telegram | Instagram | Facebook
Реклама
Марказий банк:
"Алоқабанк" маъмурий биноларининг Black Gold Industry компаниясига банкнинг узоқ муддатли имтиёзли кредитлари ажратилиши (15 йил муддатга, 14% ставкасида) ҳисобидан сотилиши бўйича битим бекор қилинган".
Манба