Қирғизистон парламенти Ўзбекистонга ID-карта билан ўтишга рухсат берувчи қонунни маъқуллади.
Ҳужжат билан Ўзбекистоннинг барча фуқаролари Қирғизистонга, худди шундай Қирғизистон фуқаролари Ўзбекистонга ID-карта орқали киришлари мумкин бўлади (илгари фақат хорижга чиқиш паспорти билан мумкин эди).
Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди.
Читать полностью…Бугун Савдо-саноат палатасида ўтган йили ташкил этилган Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда “Фармацевтика маҳсулотлари муомаласини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори ҳамда “Ҳуқуқий эксперимент доирасида солиқ назорати тадбирларини ташкил этишда қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ узилишини аниқлаш ва қўллаш тартиби тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳалари муҳокама қилинади.
Жонли эфир
Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 18 000 000 (ўн саккиз миллион) сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади - президент фармони
Читать полностью…Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмаларини жўнатишда рублдан энг қулай нархда сўмга ўтказиш имконияти.
Солидарность банки орқали «Welcome card» картасини расмийлаштириб, телефон номер ёки карта рақами бўйича барча «Uzcard» ва «HUMO» карталарига пул ўтказмаларини юбориш мумкин.
Шунингдек, «Welcome card» орқали:
- AsiaExpress тизими орқали АҚШ долларида нақд пул ўтказмалари
- Картага қарз олиш имконияти
- Ўзбек тилидаги мобил илова ва қўллаб-қувватлаш хизмати
- Патент ва бошқа хизматлар учун тўловларни амалга ошириш мумкин.
«Welcome card» картасини Сахарово КММ ёки Банк офисларидан олиш мумкин.
Батафсил | Реклама
Акрамжон Абдухамидов Наманган вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
У тайинловга қадар Президент Администрацияси Назорат инспекцияси бош консультанти лавозимида ишлаб келаётганди.
Агробанк томонидан ташкил этилган UDEA университети Британиянинг Ковентри университети билан ҳамкорликни йўлга қўйди
"Агробанк" томонидан ташкил этилган Рақамли иқтисодиёт ва агротехнологиялар университети (UDEA) Британиянинг нуфузли Ковентри университети дастурлари асосида таълим олишни таклиф этган Марказий Осиёдаги ягона олийгоҳга айланди.
Битирувчиларга Ковентри университетининг дипломи берилади. Иқтидорли талабаларга "Агробанк" грант ўринларини ажратади.
Тафсилотлар билан ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Реклама
❗️15 млн 40 минг 55 нафар фуқаро берувчи, 90,21% "ҳа" деб овоз берган. 9,35% қарши овоз берган.
Читать полностью…Автомобилингизни 5 миллион сўмгача фойда билан янгисига алмаштиринг
Фақат @olamavto_uz да атиги 1 соат ичида Trade-In дастури бўйича эски автомобилингизни янгисига алмаштириш имконияти бор! Барча моделлар мавжуд
Автомобиллар сони чекланган.
⠀
Батафсил маълумот:
👨🔧 манзил: Элбек кўчаси, 61/3
☎️ +998 71 202 13 12
📲 Қисқа рақам: 1312
Реклама
Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, соат 13:00 ҳолатига умумий овоз берувчиларнинг 62,24 фоизи референдумда овоз берди. Бу референдум ўтган деб ҳисоблашга асос бўлади.
Читать полностью…Соат 11:00 ҳолатига кўра, референдумда овоз берувчиларнинг 35,13%и иштирок этди - Марказий сайлов комиссияси
Читать полностью…Тошкентдан Батумига чартер рейс йўлга қўйилади
Ёзги таътил мавсумида Тошкентдан Грузиянинг денгиз бўйидаги Батуми шаҳрига чартер парвозлар амалга оширилади. Рейсларни Centrum Air авиаташувчиси Locas Tour агентлиги билан ҳамкорликда 4 июндан бошлаб, ҳар ҳафтанинг якшанба куни эрталаб Тошкентдан амалга оширади.
Хоҳловчилар учун худди шу рейс орқали бир ҳафта давомида Грузия бўйлаб саёҳат пакети ҳам мавжуд.
Депутатлар 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари кунини ишланмайдиган байрам куни сифатида белгилашга оид қонун лойиҳасини қабул қилди.
Энди сенат маъқуллаб, президент имзоласа, қонун кучга киради.
Кеча тунда Кремлга дронлар ҳужум қилгани айтилмоқда. Москва буни террористик ҳужум ҳисобламоқда.
Читать полностью…Дарахтларни кесиш, шикастлантириш, йўқ қилинишига олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган қурилиш лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда.
Сенат раиси Танзила Норбоеванинг ёзишича, нафақат бундай ноқонуний ҳаракатларни бевосита амалга оширган шахсларни, балки биринчи навбатда, бунинг учун масъул бўлган мутассадиларни ҳам тегишли жавобгарликка тортиш ҳақида сўз бормоқда.
Ўзбекистонда 11 ноябрь дам олиш куни сифатида белгиланиши кутилмоқда.
"Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 208-моддасига қўшимча ва ўзгартиш киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасига кўра, 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари кунини ишланмайдиган байрам кунлари қаторига қўшиш белгиланмоқда.
Фавқулодда вазиятлар вазирига ўринбосарлар тайинланди
➖Полковник Зупаров Санжар Тахирович Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари — Штаб бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
➖Полковник Мухитдинов Мухтар Яшнарович Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари лавозимида ишлаган.
➖Полковник Алибаев Хуршид Нарказакович Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Тошкент вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи бўлган.
Шу йил 30 апрелдаги референдумда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги конституциявий қонун 1 майдан кучга кирди.
Марказий сайлов комиссияси.
2023 йил 1 майдан бошлаб “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида АИ-92 маркали автобензинининг нархи оширилмайди.
Компаниянинг маълум қилишича, “UNG petro” МЧЖ масъул ходимлари бу борадаги хабарни шошма-шошарлик билан, раҳбарият билан келишмасдан ижтимоий тармоқда эълон қилган ва бу ҳолат бўйича уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади.
Бутун Ўзбекистон бўйлаб референдумда овоз бериш жараёни кетмоқда
Референдумда овоз бериш жараёни Тошкент вақти билан соат 20:00 га қадар давом этади.
Кличханов Илхом Махмуджонович Нурафшон шаҳар ҳокими этиб тайинланди.
Тайинловга қадар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси бошлиғи ўринбосари вазифасини бажарувчиси лавозимида ишлаган.
ЎзА