Эшназаров Муродқосим Хамзаевич Самарқанд вилояти прокурори лавозимига тайинланди.
М.Эшназаров тайинловга қадар Бош прокуратурада бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.
Даниянинг Novo Nordisk компанияси томонидан озишга ёрдам берадиган Wegovy дори воситаси юрак хуружи рискини 20%гача қисқартирар экан. Дори синовида 54 ёшдан юқори бўлган 17 минг 600 дан ортиқ бемор иштирок этган.
Читать полностью…Британия ҳукумати Гулнора Каримовага тегишли бўлган иккита квартира ва уйни мусодара қилди. Олий суд бу борадаги даъвони қаноатлантирган.
Таъкидланишича, улар Ўзбекистондаги коррупцион фаолиятдан олинган даромадлар эвазига сотиб олинган. Мулкларнинг умумий қиймати 20 млн фунт стерлингдан ортиққа баҳоланмоқда.
Айтишларича, Улуғбек Қодиржонович Носиров Марказий банк раисининг ўринбосари лавозимига тайинланган. У кадрлар ва режим сиёсатига масъул бўлади.
Хабар расман тасдиқланмаган.
“Капиталбанк” АТБ барча фоизларни олдиндан тўлайдиган омонатни ишга тушурди
“Капиталбанк” АТБ Ўзбекистон молия бозорида янгиликка қўл урди. Банк томонидан ишга туширилаётган “Zo‘r 7%” янги хорижий валюта омонатига кўра, сиз 7% миқдордаги пулни аванс сифатида омонатни расмийлаштирган заҳотингиз қўлга киритишингиз мумкин.
Омонат шартлари:
- Омонат муддати: 25 ой;
- Энг кам маблағ: 100 АҚШ доллари;
- Фоиз ставкаси: йиллик 7% (омонат расмийлаштирилган заҳоти фоиз ставкаси аванс сифатида тақдим этилади)
Банкнинг юздан ортиқ бўлимларига ташриф буюриб омонатни расмийлаштиришингиз мумкин.
Батафсил маълумот учун: 71 200 15 15 рақамига қўнғироқ қилинг ёки ушбу ҳаволага босинг.
Реклама
Фарзандингизни чет элда ўқитмоқчимисиз? Унда буни ўқинг!
Чет эл университетларига бир йилда киришга ҳаракат қилиш 2 литрли сувни битта кўтаришда ичишга ҳаракат қилишдек. Иложи бор, лекин натижаси ҳар доим ҳам ижобий бўлмайди.
Хўш, нима қилиш керак?
Фарзандингизни ёшлигидан тўғри устозлар ва мос муҳитга топширишингиз керак. Бола у ерда нафақат инглиз тили, математика ва ўз йўналишидаги фанни чуқур ўрганиши, балки университет учун келажакдаги соҳаси бўйича портфолио ҳам йиғиши керак.
Энг асосийси, у ўз мақсад ва қизиқишларини мактаб даврида аниқлаб олиши керак.
Тажрибали жамоага эга Rahimov School мактаби мана шундай ўз мақсадига эга ва унга етишиш йўлларини биладиган ёшларни етиштиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.
Қабул 1-11-синфлар учун давом этмоқда. Батафсил маълумот учун ҳозироқ боғланинг:
● @rahimovschool_bot
● +998(78)113-0005
П.С. Ўқувчилар имтиҳон орқали қабул қилинади
Реклама
Пиёдани ўлдирган айбдор-ҳайдовчиларга жазо қатъий бўлиши керак
Ўзбекистондаги ЙТҲларнинг қарийб ярми пиёдаларни уриб юбориш билан боғлиқ. Шундай қоидабузарликка йўл қўйган ҳайдовчилар қандай жазоланмоқда? Шу саволга жавоб топиш мақсадида «Газета.uz» судларнинг тасодифий 50 та қарорини ўрганиб чиқибди.
50 та жиноий ишдан 34 таси пиёдаларни, иккитаси эса велосипедчиларни уриб юбориш билан боғлиқ. Қолганлари — бошқа автомобиллар ёки тўсиқлар билан тўқнашувлардир.
Содир этилган 36 та жиноий иш доирасида 12 киши оғир тан жароҳати олган, 18 киши, жумладан, велосипедчилар эса ўртача оғирликда жароҳатланган, 1 киши эса енгил жароҳатланган. Олган тан жароҳатлари оқибатида 5 пиёда касалхонада, яна бири эса ҳодиса жойида ҳалок бўлган.
36 та жиноят ишидан 23 таси — ушбу ЙТҲларда 9 киши оғир, 14 киши эса ўрта даражадаги тан жароҳатлари олганига қарамай — томонларнинг ярашуви билан тугаган. Фақат 12 та ҳолат жазо тайинланиши билан тугаган. Бирор бир ҳайдовчи озодликдан маҳрум қилинмаган.
Олти ҳайдовчи инсон ўлимига сабаб бўлмаган пиёдаларни уриб юбориш ҳолати учун жазоланган. Барча ҳайдовчиларга 1 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган, улардан уч нафари 1,5 йилдан 2 йилгача ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилинган. Яна бир судланувчига эса жабрланувчининг салкам 41,2 млн сўмлик даволаниш харажатларини қоплаб бериш мажбурияти юкланган.
Пиёдаларнинг ўлимига сабаб бўлган ЙТҲлар учун бирор бир ҳайдовчи озодликдан маҳрум қилинмаган. Уриб юборган пиёдалари вафот этган олти ҳайдовчининг бари 1 йилдан 3 йилгача ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилинган. Уч нафари 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланган. Бир ҳайдовчига озодликни чеклаш, яна бирига 1 йиллик шартли, учинчисига эса 3 йиллик ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.
P.S.: Йўлларда одамларнинг, айниқса, болаларнинг ўлимини қарийб "0"га тушириш мумкин. Бунга эришган давлатлар ҳам талайгина. Бу нафақат қоидаларни қатъийлаштириш, тезликни тушириш, инфраструктурани яхшилаш, айни пайтда жазо муқаррарлиги ва унинг қаттиқлигига ҳам боғлиқдир. Қонунчиликдаги ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилишга оид санкциялар бутунлай кўриб чиқилиши керак, қоидани қўпол бузиб инсон ўлимига сабаб бўлганларга енгиллаштирувчи ва шартли жазо тайинланмаслиги лозим.
Кимда қандай, лекин мен ёзни тарвузсиз тасаввур қилолмайман
Тарвуз – ёзнинг энг севимли неъмати.
Эндиликда, Корзинка супермаркетларига ташриф буюриб, истаган ҳажмдаги тарвузларни, сизга маъқул нархларда сотиб олишингиз мумкин.
Нархлар амал қилиш муддати: 2023 йил 15 августгача.
App | Telegram-bot | Facebook | Insta | Web
Реклама
Эркин Рустамов Зангиота тумани ҳокими вазифасини бажарарувчи этиб тайинланди. У бунгача иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари эди.
Читать полностью…🏦Қулай шартларда онлайн микроқарз, фоизсиз пул ўтказмалари, пластик карта олиш учун онлайн буюртма бериш—буларнинг барчаси Асакабанк мобил иловасида!
♦️Кутилмаганда пул зарур бўлиб қолдими? Унда "Asakabank" иловасини юклаб олиб, ортиқча ҳужжатларсиз 5 дақиқа ичида онлайн микроқарз расмийлаштиришингиз мумкин.
Микроқарз шартлари:
Фоизи-25.9% дан бошланади
Муддати-24 ойгача
Миқдори-20 млн сўмгача
Микроқарз расмий даромадга эга бўлган барча фуқаролар учун берилади.
♦️Бундан ташқари, "Asakabank" мобил иловаси орқали Mastercard&UzCard kobeydj, Humo, Mastercard World, World black edition карталарига онлайн буюртма берсангиз 2️⃣ кун ичида карта уйингизга етказиб берилади.
♦️Маълумот учун банк иловаси ёрдамида карталараро пул ўтказмалари:
• Асакабанк карталари ўртасида пул ўтказмалари – комиссиясиз
• Humo карталари ўртасида пул ўтказмалари – комиссиясиз
• Humo ва Uzcard карталари ўртасида пул ўтказмалари – ойига 4 миллион сўмгача комиссиясиз.
👉Иловани юклаб олиш👈
☎️Мурожаат учун: 1152
Реклама
«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, сўровда қатнашган 560 нафар давлат хизматчиларининг ярмидан кўпи, яъни 57,3 фоизи иш вақтидан ташқари ишга жалб этилади.
Жумладан:
➖36,8 % ҳар куни қўшимча 1-2 соат;
➖13,9 % ҳар куни кечки соат 22-00 га қадар;
➖6,4 % кечки соат 24-00 га қадар ишлашини билдирдилар.
Сўровда иштирок этган давлат хизматчиларининг:
➖41,3 % бир хафтада 4 соатгача;
➖11,4 % 5-7 соат
➖15,8 % 8 соатдан кўп вақтини мажлис ва йиғилишларга сарфлайди.
Тадқиқотга кўра, ортиқча “мажлисбозлик” Бухоро, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кузатилади.
Шуҳрат Мирзаев Бекобод туманига янги ҳоким этиб тайинланди. Бунга қадар у “Қишлоқ қурилиш банк” акциядорлик тижорат банки Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи департаменти бошлиғининг ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.
Читать полностью…Айтишларича, иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосарлари Эркин Рустамов ва Дилшод Султанов Тошкент вилояти туманларига ҳоким этиб тайинланмоқда.
Хабар расман тасдиқланмаган.
Шаҳардаги "тоғ ҳавосидек текин" дея айлантирилган рекламани эслайсизми? Унда Humans «Супер Ноль» тарифини тақдимот қилган экан.
Энди фойдаланувчиларга Humans тармоғидаги рақамларга қўнғироқ қилиш учун кунига 20 дақиқа ва Телеграмга 33 Мб текин тақдим этилади – ҳар куни мутлақо текин.
Текин дақиқалар ва мегабайтлар ҳар куни янгиланиб боради. Тариф абонент тўловисиз, ҳисобда маблағ бўлмаса ҳам қўшимча шартларсиз ишлайди.
Humans Group асосчиси ва бош директори Владимир Добрынин яқин инсонларимиз доимо ёнимизда бўлишлари керак деб ҳисоблайди, шу боис бундай тариф яратилган.
Йўриқномаларга ҳавола
Реклама
Мадрахимов Умирбек Мухаммадович Наманган вилояти прокурори лавозимига тайинланди.
У.Мадрахимов тайинловга қадар Бош прокуратурада бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.
Эшитдингизми?
Техномарт 15 йиллиги муносабати билан нархларни арзонлаштириб, ўз мижозларига ҳар бир харид учун совғалар ва "Супер ўйин" да 10 та Дамас улашмоқда!
1 августдан 13 августгача Техномартдан харидларни амалга оширинг ҳамда акция ва бонуслардан баҳраманд бўлинг.
📍 Дўконлар манзиллари бу ерда.
батафсил 👉 texnomart.uz
@texnomart
Реклама
Генерал-майор Назармухамедов Даврон Абитович ички ишлар вазири ўринбосари — Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. Бунга қадар Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида хизмат қилган. Д.Назармухамедов 2017-2019 йилларда ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари бўлган.
Анвар Каримов қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари эди.
“Умра” хизматлари фақат маҳаллий туроператор томонидан амалга оширилади - huquqiy_axborot/fYsn7QB092B">ҳукумат қарори
“Умра” хизматларини кўрсатиш фаолияти бўйича қўшимча лицензия талаблари ва шартлари жорий этилади. Жумладан, 100 минг АҚШ долларидан кам бўлмаган маблағ Туризм қўмитасининг Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилиб қўйилади.
Зиёратчиларнинг гуруҳ раҳбарлигига Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан тузиладиган шартнома асосида унинг диний билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассислар тайинланади.
“Умра” хизматлари вояга етмаган фуқароларга кўрсатилмайди.
Қўшимча лицензия талаб ва шартлари 2023 йил 1 ноябрдан қўлланилади.
2023 йилнинг февраль ойидан буён Ўзбекистонда нодавлат олий таълимга лицензиялар бериш кимнингдир оғзаки топшириғи ёки жамоатчиликка эълон қилинмаган яширин ҳужжат билан тўхтатиб қўйилган, деб ёзмоқда Хушнудбек. Бунга сабаб сифатида лицензия беришнинг янги тартиби ишлаб чиқилаётгани айтилмоқда.
"Аммо қонунчилик талаби бўйича янги қарор лойиҳаси ишлаб чиқилгани амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатни тўхтатиб қўйишга асос бўла олмайди!", деб таъкидлайди у.
Ушбу соҳага инвестиция киритган тадбиркорлар ўта мушкул аҳволда қолишган. Улар университет бинолари ва ишга олинган профессор-ўқитувчилар учун ҳар ой катта маблағ тўлаб боришга мажбур бўлишмоқда. Лекин на қабул эълон қила олишади, на ишини бошлай олади.
Қозоғистоннинг Magnum савдо тармоғи Ўзбекистондаги Carrefour француз бренди супермаркетларини сотиб олади. Бугунги кунда ушбу бренд остида учта супермаркет фаолият юритади.
Битим якунланиши билан барча Carrefour супермаркетлари қисқа муддатга ёпилади ва Magnum бренди остида фаолиятини қайта йўлга қўяди.
Carrefour супермаркети ходимлари Magnum'га ўтади. Иккала компания ҳам ходимлар, таъминотчи ва бошқа манфаатдор тарафларнинг янги тизимга силлиқ ўтишига ҳаракат қилишларини маълум қилишган.
Сафаров Ҳалимжон Салимович Бухоро тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. У бунгача “Бухоро Агро Экспорт ташқи савдо” масъулияти чекланган жамиятига раҳбарлик қилиб келаётган эди.
Аҳмедов Ботир Илҳомович Бухоро вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди. У Иқтисодиёт ва молия вазирлиги лойиҳалар офиси бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Жамшид Ражабович Худоев Жондор тумани ҳокими этиб тайинланди.
Худайбердиев Хушнуд Ғайратович – Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари;
Ғаффоров Аловаддин Насриевич – Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
UzAutoMotors компаниясининг эслатишича, агар бир шахс номига йилига бир хил модель учун 2 тадан ортиқ автомобиль харид қилинса, ҳар бир кейинги автомобиль “навбатнинг” охирига ўтади ҳамда автомобилларни етказиб бериш муддати 120 кунга ошади.
"Кейинчалик бир киши томонидан бир нечта автомобилларни сотиб олиш амалиёти такрорланган тақдирда компания истеъмолчилар учун автомобиллар мавжудлигини таъминлаш мақсадида ушбу муддатни 270 кунгача узайтиришни кўриб чиқмоқда", дейилади компания хабарида.
Компания, шунингдек, интернет платформаларида тўлови амалга оширилмаган шартномаларни "сотиб олиш"да эҳтиёт бўлишга чақирган. Чунки шартномани на дилер, на харидор ўзгартира олади, дейилади хабарда.
Раъно Жўраева “Uzbekistan Airports” АЖ раҳбари лавозимидан озод қилинди
Компания акциядорлари умумий йиғилишининг тегишли қарорига кўра “Uzbekistan Airports” АЖ бошқарув раиси Раъно Жўраева билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.
Жавлонбек Умарходжаев “Uzbekistan Airports” АЖнинг бошқарув раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Абдулазиз Ҳайдаров иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари этиб тайинланган, у бунга қадар Пенсия жамғармаси директори эди;
Отабек Фозилкаримов иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари этиб тайинланган, у бунга қадар соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари эди;
Бобур Ходжаев иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари этиб тайинланган, у бунга қадар Президент администрациясида шўъба мудири эди;
Мурод Атаджанов Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси раиси этиб тайинланган.
Айтишларича, Илҳом Норқулов иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари, Аҳадбек Ҳайдаров, Жасур Қаршибоев вазир ўринбосарлари этиб тайинланган.
Хабар расман тасдиқланмаган.
Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматовнинг ёзишича, Beeline ўз тармоғини ривожлантиришга кўпроқ сармоя киритиши зарур. Вазир SpeedTest ва Ўзкомназоратга бўлган энг кўп шикоятларни солиштириш асосида шундай хулосага келган.
"Одатда 100 фоиз хорижий улушга эга хусусий корхонада сифат яхши бўлиши кутилади, бу ҳолатда эса акси — давлат улушидаги Uztelecom ғолиб бўлаяпти. Буни асосий сабаби айнан тармоқ ривожи учун амалга оширилаётган инвестициялардир", дея қўшимча қилган вазир.