Engelberg — йиллар давомида синалган сифат
Engelberg — бу премиум даражадаги дераза ромлар бренди бўлиб, максимал қулайлик ва энергия самарадорлигини таъминлайди ҳамда юқори сифатли материаллар ва мукаммал дизайннинг барча афзалликларини ўзида мужассам этади.
Engelberg ромлари қуйидаги афзалликларга эга:
• Максимал даражадаги энергия самарадорлиги, шовқин ва иссиқлик изоляцияси кўрсаткичлари.
• Премиум сифат.
• Бетакрор дизайн
• Юқори сифатли премиум аксессуарлар
• Ламинация ва рангларнинг кенг танлови
Engelberg ромлари — премиум сифат ва эстетик дизайннинг уйғунлиги!
Батафсил маълумот:
+998 71 203 00 00
Сайт | Facebook | Instagram
Реклама
Шавкат Мирзиёевни Қозон аэропортида Татаристон раҳбари Рустам Минниханов кутиб олди.
Читать полностью…Энди сайлов участкаси манзилини электрон тарзда картадан аниқлаш мумкин. Марказий сайлов комиссияси "Сайлов участкаси манзилини аниқлаш" хизматидан фойдаланиш тартиби ҳақида тушунтириш берди. Батафсил видеода.
Мазкур хизматдан Ягона интерактив давлат хизматлари портали (www.my.gov.uz) портали орқали ҳам фойдаланишингиз мумкин. Хизматдан фойдаланиш бепул.
#sаylоv24
Тошкентда 17 октябрдан бери давом этаётган халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги доирасида ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Ашина Халакдина мамлакатда соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларнинг аҳамиятини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, 2016-2017 йиллардан бошлаб, Ўзбекистон аҳолини соғлиқни сақлаш хизматлари билан қамраб олишни таъминлаш учун кенг кўламда модернизацияни амалга оширмоқда.
“Тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва сифатли дори-дармонлар билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистондаги ўзгаришларнинг барчаси жаҳон стандартлари, шу жумладан ЖССТнинг энг яхши тажрибасини ўрганиш ва улардан фойдаланишга қаратилган,” — деди Халакдина.
🔻🔻🔻 Кундалик сўровларингиз учун қулай ва манфаатли Mobiuz тариф режаларини тақдим этамиз.
Aйтганча, ушбу тариф режаларнинг исталганини махсус хизмат билан йиллик тарифга айлантириш мумкин. Бу орқали пулингиз ва вақтингизни тежайсиз. Масалан, "Kerakli 45" абонент тўлови ойига 45 минг сўмни, йилига эса атиги 450 минг сўмни ташкил этади (йилига 90 минг сўм тежалади).
Telegram | Instagram | Youtube | Ilova
Реклама
Шавкат Мирзиёев 23-24 октябрь кунлари БРИКС бирлашмаси давлатларининг саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Қозон шаҳрида бўлади.
Читать полностью…Davr Bank йирик акция ҳақида эълон қилади
Акция шартлари жуда оддий:
"Davr Mobile 2.0" иловасини юклаб олинг;
Белгиланган 8 та шартдан бирини бажаринг;
Автоматик равишда акция иштирокчисига айланинг.
Акцияда бош соврин:
- Замонавий "BYD SEAGULL" электромобили
Қўшимча совринлар:
- iPhone 16 смартфони - 5 дона
- Замонавий ноутбук - 10 дона
- Сифатли телевизор - 10 дона
- Янги планшет - 10 дона
-Пул мукофотлари - 1000 та
Акция 2024 йил 22 ноябрь санасигача давом этади.
Иловани бу ердан юклаб олишингиз мумкин
Қўшимча маълумот учун:
+99871 207 40 40
1284
Реклама
Тошкент марказида
Тошкентда "Лаcетти" ҳайдовчиси икки пиёдани уриб юбориб, ўзи ҳам дарахтга бориб урилиб, ҳалок бўлди. Пиёдалардан бири вафот этди, иккинчиси касалхонага жойлаштирилган.
Шаҳар йўллари трасса бўлиб қолар экан, бундай фалокатлар давом этаверади. Ҳайдовчи ёки пиёдани инсофга чақириш ечим эмас, самара бермайди. Қуруқ гап.
Шаҳар йўллари трасса бўлмаслиги лозим. Шундай қилиниши керакки, пухта ўйланган ва ишланган инфраструктура ўлим ёки оғир жароҳатдан асрай олсин. Бўлмаса, “ГАИ”нинг кўз ўнгида ҳам одам ўлаверади.
Инсоннинг ҳаётидан, соғлиғидан устун нарса йўқ.
Тўлдириш: иккала пиёда ҳам ҳалок бўлган.
Тошкентда 14 мингга яқин автотураргоҳ қурилади. Келгусида эса жами 84 мингта паркинг майдони кўзда тутилмоқда.
Шаҳар ҳокимлиги ҳужжатига кўра, пулли тўхташ жойлари 10 йил муддатга e-auksion орқали ижарага қўйилади.
Парковка нархлари зонасига қараб соатига 5 минг сўмдан 12 минг сўмгача бўлади.
Парковкага ажратиладиган ҳудудлар рўйхати
Шавкат Мирзиёев:
“…ҳар қандай халқ учун ўта ҳассос ва таъсирчан бўлган тил масаласида ортиқча эҳтирос ва ҳиссиётларга берилмасдан, узоқни ўйлаб, вазминлик билан иш тутиш кераклигини ҳаммамиз яхши англаймиз”.
Манба
19 октябрь куни сиёсий партия вакиллари иштирокида навбатдаги теледебат ўтказилди. Унда партия вакиллари уй-жой масаласига ҳам тўхталди.
ЎзЛиДеП вакили арзон уй-жойлар қуриш ва квартиралар сотиб олиш учун узоқ муддатли кредитлар ажратиш бўйича режаларни таклиф қилди. “Миллий тикланиш”, Экологик партия, ХДП, “Адолат” социал демократик партияси ҳам бу бўйича ўз ёндашуви, аниқ режалари борлигини маълум қилди.
#sаylоv24
Теlegram компанияси Ўзбекистонда ўз офисини очиши мумкин. Бу ҳақда компаниянинг LinkedIn саҳифасидан маълум бўлмоқда.
Компания Ўзбекистондаги офис директори лавозими учун вакансия эълон қилган. Офиснинг қачон очилиши ҳақида маълумот берилмаган.
Маълумотларга таянилса, Ўзбекистонда телеграмнинг қарийб 29 млн фойдаланувчиси бор.
Муҳтож шахсларни зарур протез ортопедия маҳсулотлари ва реабилитация воситалари билан таъминлашнинг янги рақамли тизими жорий этилди.
Унга кўра, фуқароларга зарур воситаларни харид қилиш учун онлайн-ваучер шакллантирилиб, уларга SMS ва ижтимоий ходимлар орқали хабар берилмоқда.
Янги тизим натижалари:
- таъминот муддати протезлар учун 67 кундан 17 кунга, реабилитация воситалари учун 52 кундан 11 кунга қисқарди;
- фуқаролар танлов эркинлиги ва яхшиланган ассортиментга эга бўлишди. (18 турдан 30 тургача) ва ҳоказо.
Шунингдек, ҳозирда 57 мингдан ортиқ ваучер шакллантирилиб, янги тизимдан фойдаланганлар сони 24 минг нафарга етди.
Абдуҳакимов Муродулло Тоғаевич Андижон вилояти прокурори лавозимига тайинланди.
Ушбу лавозимига тайинлангунига қадар (2020 йилдан буён) Бош прокуратура аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантиришга оид қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Муваффақият турнири: UZCARD футбол лигаси финали НБУнинг ғалабаси билан якунланди
UZCARD Тошкент шаҳридаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтган футбол бўйича Ўзбекистон Республикаси банклари ўртасида ўтказилган турнирнинг муваффақиятли якунланганини мамнуният билан хабар беради. Мазкур тадбир мамлакат банк соҳасидаги спорт ихлосмандларини бирлаштиришнинг ёрқин намунаси бўлди ва соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлашда муҳим қадам бўлиб хизмат қилди.
Жорий йилнинг сентябр ойида бошланган турнирда турли банклардан 27 та жамоа иштирок этди ва футбол руҳининг ҳақиқий байрамига айланди. Мусобақалар давомида 47 та ўйин ўтказилди, унда жамоалар нафақат маҳорат, балки жамоавий руҳни ҳам намойиш этиб, 165 та гол уришди.
19 октябр куни турнир финали бўлиб ўтди, унда НБУ ва Трастбанк жамоалари тўқнаш келишди. Иккала жамоа ҳам чемпионлик унвонига лойиқ эди, лекин бу сафар омад НБУ жамоаси томонида бўлди.
Финал ўйини, суратлар ва статистика football.uzcard.uz сайтида мавжуд.
Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш 2026 йилда ўтказилиши мумкин - ҳужжат лойиҳаси
Ҳукумат аҳолини рўйхатга олишни бир неча бор кечиктириб келмоқда. Бу тадбир 2022 йилда режа қилинган эди, пандемия сабаб 2023 йилга қолдирилди, аммо барибир ўтказилмади.
Олимжон Абдуллаев ташқи ишлар вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.
О.Абдуллаев лавозимга тайинлангунга қадар мамлакатимизнинг Франкфурт-Майн шаҳридаги (Германия) бош консули лавозимида ишлаган (2021-2024 йиллар).
Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида газ портлаши оқибатида бир оиланинг 4 аъзоси вафот этди.
Читать полностью…Муваффақият турнири: UZCARD футбол лигаси финали НБУнинг ғалабаси билан якунланди
UZCARD Тошкент шаҳридаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтган футбол бўйича Ўзбекистон Республикаси банклари ўртасида ўтказилган турнирнинг муваффақиятли якунланганини мамнуният билан хабар беради. Мазкур тадбир мамлакат банк соҳасидаги спорт ихлосмандларини бирлаштиришнинг ёрқин намунаси бўлди ва соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлашда муҳим қадам бўлиб хизмат қилди.
Жорий йилнинг сентябр ойида бошланган турнирда турли банклардан 27 та жамоа иштирок этди ва футбол руҳининг ҳақиқий байрамига айланди. Мусобақалар давомида 47 та ўйин ўтказилди, унда жамоалар нафақат маҳорат, балки жамоавий руҳни ҳам намойиш этиб, 165 та гол уришди.
19 октябр куни турнир финали бўлиб ўтди, унда НБУ ва Трастбанк жамоалари тўқнаш келишди. Иккала жамоа ҳам чемпионлик унвонига лойиқ эди, лекин бу сафар омад НБУ жамоаси томонида бўлди.
Финал ўйини, суратлар ва статистика football.uzcard.uz сайтида мавжуд.
😊Poytaxt bank янги веб-сайтини ишга туширди
Poytaxt bank мижозлар учун қулай ва замонавий технологияларга асосланган янги веб-сайтини тақдим этди.
Банкнинг янги веб-сайти бир қатор имкониятларни ўз ичига олган. Батафсил: poytaxtbank.uz
Реклама
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева UNFPAнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Нигина Абасзаде билан учрашди
“Мулоқот давомида асосий эътибор таълим, соғлиқни сақлаш ва инсон капиталини ривожлантириш масалаларига қаратилди. Бачадон бўйни ва кўкрак бези саратонига қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган давлат дастури, шунингдек, оналар ва болалар ўлими мавзусини кенг муҳокама қилдик”, деб ёзади Саида Мирзиёева ўз саҳифасида.
Тадбиркор амалдорлар
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 72 нафар ходими 79 та, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 59 нафар ходими 60 та, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 22 нафар ходими 23 та, Энергетика вазирлигининг 7 нафар ходими 8 та - жами 160 нафар бошқарув ходими 170 та тадбиркорлик субъектида таъсисчилик асосида фаолият юритиб келган - Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ва республика “Тараққиёт” ННТ ҳамкорлигида, Япониянинг “JTI Global WASH Initiative SA" жамғармасининг ҳомийлик маблағлари билан Наманган вилояти Косонсой туманидаги “Сойча” маҳалласидан ичимлик суви чиқарилди.
Ушбу маҳаллада яшовчи 5000 дан ортиқ аҳоли илк бор ичимлик суви билан таъминланди. JTI бунинг учун 2 млн долларга яқин маблағ ажратди. Лойиҳа доирасида 2026 йилга қадар водийнинг уч вилоятидаги олис ҳудудларнинг 20 мингдан ортиқ аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш режалаштирилган.
Президент фармони билан касбий таълим ташкилотларининг амалдаги турлари мақбуллаштирилиб, ягона техникумлар тармоғи ташкил этилади.
Касбий таълим тизимида ягона давлат сиёсатини юритиш бўйича масъул орган этиб Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги белгиланди.
“TAV Technologies” компанияси вице-президенти Айтан Масталиева Ўзбекистон аэропортлари ҳақида:
Тошкентдаги “Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги”да транспорт ва инфратузилма соҳасидаги ривожланишлар ҳам муҳокама қилинди. Хусусан, “TAV Technologies” компанияси вице-президенти Айтан Масталиева шундай деди:
“Бизда бир неча янги аэропорт лойиҳалари бор. Улардан бири, биз панелда муҳокама қилганимиздек, Самарқанд аэропорти бўлиб, унда йўловчилар ташиш 5 баробарга ортган, бу эса ўтган йилларга нисбатан катта ўсишни англатади.
Шу билан бирга, янги аэропортларда давлат-хусусий шериклик лойиҳалари ҳам жуда яхши ривожланмоқда.
Ўзбекистон давлат-хусусий шериклик лойиҳалари йўналишида жуда тез суръатлар билан ҳаракатланаётганини кўриш жуда қувончлидир. Энг муҳими, биз панел муҳокамасида таъкидлаганимиздек, Ўзбекистонда йўловчилар сони ўтган йилларга нисбатан 174% га ошди, бу бошқа давлатлар билан солиштирганда катта ўсишдир. Мен бу ҳақда яқинда Атлантада бўлиб ўтган конференцияда ҳам айтиб ўтгандим, ўша ерда ҳам бу кўрсаткич келтирилди ва кўплаб давлатлар орасида Ўзбекистоннинг 174% ўсиш кўрсаткичи билан ажралиб турганини кўрдим. Биз ишлаётган давлатларнинг шундай ривожланиши ва катта салоҳиятини кўриш жуда қувончли”.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоровга "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган иқтисодчи" фахрий унвони берилди.
Дарвоқе, Жамшид Қўчқоров бугун 60 ёшни қарши олди.
Манба
Ўзбекистонда 2025 йил 1 январдан автобусларда йўл ҳақи учун нақд пул қабул қилишдан воз кечилади. Бекатларга нақд пулга билет ёки QR-код сотиб олиш имконияти яратилади. Аксарият бекатларга инфокиосклар ўрнатилади - транспорт вазири Илҳом Маҳкамов
Читать полностью…