Болани ноқонуний диний таълим олишга жалб қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланиши мумкин
Қонунчилик палатасига киритилган қонун лойиҳасига кўра, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан болани қонунга хилоф равишда диний таълим олиш жараёнига жалб қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилаш, бунда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасини қўшимча бандлар билан тўлдириш таклиф этилмоқда.
Яъни, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан бола қонунга хилоф равишда диний таълим олиш жараёнига жалб қилинса, БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача жаримага тортилади. Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса, БҲМнинг 15 бараваридан 25 бараваригача жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазосини тайинлаш белгиланмоқда.
Шунингдек, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан болани қонунга хилоф равишда диний таълим олиш жараёнига жалб қилишга, яъни болани рўйхатдан ўтказилмаган ёки лицензияга эга бўлмаган ташкилотлар ёхуд махсус диний маълумоти бўлмаган ва диний ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси бўйича марказий бошқарув органининг рухсатисиз диний таълим бераётган шахслар ихтиёрига диний таълим олиши учун топширишга йўл қўйилмаслиги белгилаб қўйилмоқда.
Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоасига бағишланган видеоролик тизери тақдим этилди
Хабарингиз бор, Парижда бўлиб ўтадиган бу сафарги Олимпиада ўйинларида Ўзбекистон олимпия футбол жамоаси тарихда биринчи марта қатнашади. Шу муносабат билан давлат ташкилотлари, хусусий компаниялар ва Ўзбекистон креатив индустрия вакиллари бирлашган ҳолда суратга олган «Мен Ўзбекистонликман — қонимда ғалаба» деб номланган мотивацион видеороликнинг тизери намойиш қилинди.
“Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш оид қонун лойиҳаси депутатлар томонидан уч ўқишда қабул қилинди. Энди қонунни сенат маъқуллаши керак бўлади.
Читать полностью…Тошкентда Мўғулистон элчихонаси очилди.
Ўзбекистон ҳам яқин келажакда Улан-Баторда ўз ваколатхонасини очишни режалаштирмоқда.
TBC Bank "responsAbility" компанияси билан кредит шартномаси имзолади
19 июнь куни TBC Bank Uzbekistan responsAbility Investment AG (активларни бошқариш бўйича Швейцариянинг етакчи компанияси) билан 10 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит шартномасини имзолади.
Ушбу сармоя жисмоний шахслар учун кредит портфелини кенгайтириш, рақамли банкнинг барқарор ривожланишига ҳисса қўшиш ва Ўзбекистонда молиявий инклюзивликни рағбатлантиришга қаратилган.
Маълум қилинишича, кредит миллий валютада берилади.
Манба
Тошкент шаҳрида ўқиб халқаро диплом олиш мумкин
Тошкент шаҳридаги Amity university га ҳужжатларингизни топширинг
Имтиҳон санаси: 16 июль
Шошилинг, жойлар чекланган
📌 IELTS 5.5+ сертификати ёки ички инглиз тили имтиҳонини топширинг
🔗 РЎЙХАТДАН ЎТИНГ
☎️ +998712079006
📞 @amity_manager
🕊Telegram 📱Facebook 📱Instagram 📺AmityUniversityTashkent">Youtube
Реклама
Зоминда 27–30 июнь кунлари ЮНEСКО ва АЙСEСКО шафелиги остида «II Халқаро мақом санъати анжумани» ўтказилади. Ўзбекистонда иккинчи маротаба ўтказилаётган анжуманда 80 га яқин давлатдан 400 нафардан ортиқ иштирокчилар қатнашиши кутилмоқда.
Читать полностью…Урганч халқаро аэропорти вақтинча ёпилади
Урганч халқаро аэропорти 2024 йил 20 июль 00:01 дан 7 август 23:59гача ёпилади.
Бу муддат ичида учиш-қўниш йўлагини капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилади.
Айни вақтда заргарлик соҳасида мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими бўйича таклифларни шакллантириш мақсадида ушбу йўналишда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар билан учрашув ўтказилмоқда.
Унда Савдо-саноат палатаси, бизнес-омбудсман, “Ўзмиллийбанк” ҳамда бошқа тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирок этмоқда.
19 июнь куни Президентга заргарлик саноатини янада ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тақдимот қилинган эди. Тадбиркорларнинг таклифлари асосида тегишли қарор лойиҳа ишлаб чиқилиши кутилмоқда.
Мулоқотни жонли эфирда кузатиб бориш мумкин.
Статистик маълумотларга кўра, ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдосида ҳеч қандай ўзгариш кузатилмаса, 2024 йил якунига қадар давлат бюджети бундан 700 млрд сўм йўқотиши мумкин экан.
Бунга қарши жиддий курашни назарда тутган "Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари бозорини тартибга солиш ҳамда уларнинг ноқонуний айланмасининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш тўғрисидаги" Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони ҳам июнь ойидан бошлаб кучга кирди.
Ушбу фармон билан Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қошида Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси ташкил этилди. Инспекция лицензия бериш ва ушбу жараёнларни мониторинг қилиш, ноқонуний айланмани олдини олиш ва бу борада тегишли органлар билан ҳамкорлик қилиш ва янги акциз маркаларини ишлаб чиқишда қатнашиш ва уларнинг ноқонуний ишлаб чиқарилишига йўл қўйилмаслигини таъминлаш билан шуғулланиши белгиланган.
Манба
«Trastbank» 30 йиллигини нишонламоқда
Йилдан йилга «Trastbank» ўзининг янги банк маҳсулотлари ва хизматлари билан мижозлар ишончини оқлаб келмоқда. Жумладан, аҳолининг карталаридан фаол фойдаланишини ҳисобга олган ҳолда ҳозирда миллий тўлов тизимида 630 мингдан, халқаро тўлов тизимида эса 18 мингдан зиёд карталар муомалага чиқарилган ва 14 мингга яқин стационар савдо терминаллари ўрнатилди. Ҳудудларда ўрнатилган 400 та, шу жумладан, 100 дан ортиқ кўп функцияли банкоматлар аҳолига тун-у кун хизмат кўрсатмоқда. Бундан ташқари, инновацион ривожланиш, масофавий хизмат кўрсатишни такомиллаштириш, қулай банк хизматларини кўрсатиш мақсадида «Trastpay» мобил иловаси ҳам яратилган.
2023 йил ноябрь ойида эса «Fitch Ratings» рейтинг агентлиги «Trastbank» хусусий акциядорлик банки учун хорижий ва миллий валютадаги узоқ муддатли эмитент дефолт рейтингини «Барқарор» прогноз билан «B» даражасида тасдиқлади. Яна бир муҳим жиҳат, «Trastbank» Ўзбекистондаги банклар орасида биринчилардан бўлиб, коррупцияга қарши курашиш бўйича ISO халқаро сертификатига эга бўлган банклар қаторига киради.
Шу билан бир қаторда, банк Ислом молияси бўйича ҳам ҳамюртларимизга кенг хизматлар кўрсатиб келмоқда. Бу борада Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси томонидан «Trastbank» «кичик ва ўрта бизнес йўналишида энг яхши ҳамкор» деб эътироф этилди.
Банк бўш иш ўринларини яратиш, таълим, стартаплар ва ижтимоий ҳимояга ҳам эътибор қаратиб, мамлакат ривожига ўз ҳиссасини қўшиб келяпти. Шунингдек, «Brand Finance» компанияси томонидан илк бор эълон қилинган Ўзбекистоннинг энг юқори Топ-10 брендлари рўйхатида «Trastbank» 3-ўринда қайд этилди.
Ниғматилла Йўлдошев яна 5 йил муддатга Бош прокурор лавозимига тайинланди
Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисида Ниғматилла Йўлдошев номзоди сенаторлар томонидан Бош прокурор лавозимига маъқулланди.
Тайинловлар:
➖Абдуваққос Воҳидович Рафиқов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раиси;
➖Азим Исраилович Ахмедхаджаев Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги директори;
➖Жамшид Юнусович Турсунов Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси;
➖Амриддин Насриддинович Абдурахмонов Автомобиль йўллари қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Сувонқулов Ахмад Худайшукурович – «Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Тайинловга қадар у Сурхондарё вилояти ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси директори лавозимида ишлаган.
Эртага сенат Бош прокурор лавозимига номзодни кўриб чиқиши ҳамда Рақобат қўмитаси раисини сайлаши режалаштирилган.
Читать полностью…Ўзбекистон ва Мўғулистон биринчи хонимлари учрашди
Мўғулистон президенти бошчилигидаги делегация ташрифи давомида Ўзбекистон ҳамда Мўғулистон Биринчи хонимлари Зироат Мирзиёева ва Лувсандоржийн Болорсесег учрашуви Кўксаройда бўлиб ўтди.
Мўғулистон Биринчи хонимига ўзбек миллий ҳунармандчилигининг намуналаридан кўргазмалар ҳамда миллий либослардан модалар кўргазмалари намойиш этилди.
Манба
“Пойтахт банк” 10 млн долларга сотилди
“Пойтахт банк” АЖ устав капиталидаги 100 фоиз акциялар пакетини Бирлашган Араб Амирликларининг “Bond Investments limited LLC” компаниясига 10 млн. АҚШ доллари миқдордаги сотиб олиш тўловини бирйўла амалга ошириш шарти билан сотиш бўйича келишувга эришилди.
SIUTда таҳсил олиш истагида бўлганлар учун янгилик
SIUT 2024/2025 ўқув йили учун ҳужжатлар қабулини бошлади
Ҳужжатларни Қабул офисидa ёки онлайн тарзда қуйидаги ҳавола орқали топширишингиз мумкин:
👉🏻 Ҳужжат топшириш
Ўқув дастурлари халқаро стандартлар асосида АҚШ, Корея ва Хитойнинг етакчи олийгоҳлари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган. Дарслар дунёнинг турли бурчакларидан келган юқори малакали хорижий профессор-ўқитувчилар томонидан инглиз тилида олиб борилади.
Битирувчилар Ўзбекистон ва хорижда муваффақиятли профессионал карераси учун «Double degree» вa «Double diploma» ҳaмдa, асосийси, «SANEG», «ERIELL Group», «Enter Engineering» каби халқаро компанияларда иш ўринларига эга бўладилар
Батафсил маълумот
☎️ Call-марказ: +998557055005
Манзил: Самарқанд ш., Спитамен шоҳкўчаси, 270 (Транспорт техникуми, вилоят давлат автомобил инспекцияси қаршисида).
👉🏻 Лoкация
🌐 Telegram 🌐 Facebook 🌐 Instagram 🌐 Linkedin Реклама
🥩Корзинкада мол гўшти тўши чегирмали нархларда сотилмоқда
Ўзингизга қулай вақтда энг яқин Корзинка супермаркетида 26 июнгача мол гўшти тўшини бор-йўғи 64 990 сўмдан чегирмали нархда харид қилинг. Шунингдек, гўшт маҳсулотларининг бошқа турлари учун ҳам фойдали нархлар белгиланган.
Бундан ташқари, Корзинкада Visa картаси орқали 200 000 сўмга харидларни амалга ошириб, Premial Lixiang L7 йўлтанламас машинаси эгасига айланишингиз ҳам мумкин.
Батафсил бу ерда ўқинг.
App | Telegram-bot | Facebook | Insta | Web
Реклама
Президент ва тадбиркорлар ўртасидаги очиқ мулоқот олдидан ташкил этилган давра суҳбатида “ЧайКоф” қаҳвахоналар тармоғи бошқарувчи ҳамкори Алина Симерман ресторан ва кафелар атрофидаги ёзги айвонлар бўйича аниқ регламентни белгилашни таклиф қилди.
Бу масалада «Корзинка» супермаркетлар тармоғи асосчиси Зафар Ҳошимов ҳам тўхталган эди. Ҳозирги пайтда кафе ва ресторанлар атрофида йилнинг маълум вақтларида ўрнатиладиган қўшимча жойлар учун қонунчиликда аниқ тартиб мавжуд эмас. Тадбиркорлар айни шу бўйича иш олиб бориш кераклигини таъкидламоқда.
Ўзбекистон ва Мўғулистон пойтахтлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновни йўлга қўйиш масаласи ўрганиб чиқилади.
Мўғулистондан гўшт ва уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотларни импорт қилиш режалаштирилган.
Тошкент Сингапур менежментни ривожлантириш институтида «KPMG» академияси очилади
20 июнь куни Тошкент Сингапур менежментни ривожлантириш институтида «KPMG» халқаро аудиторлик компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида мазкур институтда «KPMG» академияси очилиши маълум қилинди.
Унг кўра, компания мутахассислари малака ошириш курсларини ташкил қилиб, талабаларга ACCA ва CFA йўналишларида дарс беради.
Реклама
“Ўзбек Алишер Навоийсидек бой ва олижаноб маданиятга эга ўлкага ким ҳам гўзаллик ва қалб ҳақида гапириб ўтирган бўларди?!”, - деяпти АҚШ президенти Рональд Рейган 1988 йили Москва давлат университетидаги нутқида (нутқ матни). Навоийни тўғри айтишга алоҳида тайёргарлик кўргандек.
Читать полностью…Ўзбек финтехи Қозоғистон бозорига кирди
Oson Wallet тизими Қозоғистон Миллий банки томонидан Oson KZT Wallet электрон пули сифатида фаолият юритишга рухсат олди.
Oson Wallet электрон пул оператори 2020 йилда Ўзбекистонда биринчи бўлиб электрон пул оператори сифатида рўйхатдан ўтган эди ва шу тариқа ўзбек финтехининг биринчи электрон пули сифатида танилди.
Энди эса навбат Қозоғистонга келди. Компания ўзбек финтехини дунёга танитмоқчи.
Бу учун амалий ишлар аллақачон бошланган. Oson жамоасининг ҳозирги кунда уч давлатда очилган офиси бу тизимни халқаро тулов тизими қуриш мақсадини кўзлаганлигини далолат беради. Охирги маълумотларга кўра, тизим фойдаланувчилари сони 3 миллионга яқинлашган.
Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсух 23-26 июнь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади.
Читать полностью…Халилилло Тўрахўжаев Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси этиб сайланди.
Бунгача у Олий суд раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича Жамоатчилик кенгаши аъзоси Зафар Ҳошимов овқатланиш шохобчалари ташқарисида йилнинг маълум вақтларида қўшимча жойлар қўйилишини қонунийлаштириш таклифини илгари сурди.
Бунда тадбиркор мавсумий ер учун маълум миқдорда солиқ тўлаб фойдаланиши мумкинлигини айтган.
Тўлиқ мулоқотни бу ерда кўриш мумкин.
Олимжон Мухамаджанович Умаров Рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Читать полностью…Корзинка акциясида 200 минг сўмлик харид эвазига Lixiang L7 машинасини ютиб олишингиз мумкин!
Акцияда Visa карта эгалари иштирок этишлари мумкин ва бунинг учун шу турдаги карта орқали 200.000 сўмлик харидни амалга ошириш керак. Асосийси Visa карта Ўзбекистонда чиқарилган бўлиши шарт. Карта орқали тўловни эса Корзинка супермаркетларида ёки компания мобил иловасида тўлаш мумкин.
Бундан ташқари, акция давомида мини-ўйин ҳам ўтказилади ва унда маҳсулотлар учун мобил илова орқали тўлов килаётганлар ва мини-ўйинда иштирок этаётганларда 20.000, 30.000 ва 50.000 сўм қийматдаги ваучерлар эгасига айланиш имконияти бор. Бу ўйинда иштирок этиш учун ҳам Korzinka Plus картасидан фойдаланиш керак бўлади. Акция ҳақидаги барча маълумотлар Корзинка сайтида.
Акция 23 июнгача давом этади.
App | Telegram-bot | Facebook | Insta | Web
Реклама
Техника университетида 11 нафар декан ва декан ўринбосари лавозими қисқаради. Деканатларнинг талабаларга хизмат кўрсатиши тўлиқ рақамлаштирилади - президент
Читать полностью…