Қозоғистонда турмуш ўртоғини уриб ўлдирган собиқ вазир Қувондиқ Бишимбаев 24 йилга озодликдан маҳрум этилибди. Бу суд иши нафақат Қозоғистонда, балки халқаро ҳамжамият эътиборига тушган эди.
Читать полностью…Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Хитойда учта муассаса тажрибасини ўрганиб қайтди
Агентлик директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева бу ҳақда ўз саҳифасида ёзиб қолдирган постида ушбу муассасаларнинг ютуқлари ҳақида айтибди.
«Бу каби муассасаларнинг тажрибаларини ўрганиш орқали адолатли ва инклюзив жамият қура олишимизга ишончимиз комил», — дейди у.
«Бугунги даврда матбуот – нафақат кўзгу, балки мудофаа, хавфсизлик масала даражасидаги институтдир»
Комил Алламжонов нодавлат телеканаллар вакиллари билан навбатдаги учрашувда сўз эркинлиги, сифатли медиа яратиш масалалари муҳокама қилинди.
«Movarounnahr Group» бугунги кунда матбаа ва ташқи реклама маҳсулотлари бозорининг етакчи иштирокчиларидан бири ҳисобланади. Бугунги кунда «Uzbekistan Airways», «Asakabank», «Xalq banki», «NBU», Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи, «Veolia», «Zamin foundation» каби бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиб келмоқда.
Оддий визиткадан мураккаб қадоқлашгача бўлган барча (визитка, блокнот, пакет, футболка, кепка, ва бошқа) маҳсулотларни сифатлисини айнан шу ерда топасиз. Компания ҳар қандай буюртма ва ҳар қандай бюджетга эга мижозлар учун фақат юқори сифатли маҳсулотлар ва энг юқори хизматни таклиф қилади.
Боғланиш учун: 55 500 37 73
Реклама | Сайт
Термиз бугун
"Термиз" халқаро аэропортида бугун соат 12.00 да кўриниш масофаси 200 метргача чекланган кучли чанг бўрони кузатилибди.
Расмлар ижтимоий тармоқлардан олинди.
Энди маҳаллангизга спорт майдончасини ўзингиз совға қилишингиз мумкин
Спорт вазирлиги ташаббуси билан 1 июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни арафасида республикамизнинг барча туман, шаҳарларининг ҳар бирига биттадан спорт майдончаси қуриб бериш бўйича танлов ўтказилмоқда.
Спорт майдончалари овоз бериш йўли билан ғолиб бўлган маҳаллаларга қуриб берилади.
Овозлар жорий йилнинг 10 майидан 1 июнигача tashabbus.sport.uz сайтида қабул қилинади.
Web-Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Реклама
Шавкат Мирзиёев 8 май куни Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий клиник госпиталига бориб, уруш қатнашчилари ҳолидан хабар олди.
Манба
Шу йилнинг 8 май куни соат 10:00 да 4500 та Chevrolet Lacetti русумидаги автомобилга онлайн шартнома очилади. Машиналарни кутиш керак бўлмайди. Пулини тўлаб олиб кетавериш мумкин - UzAutoMotors
Читать полностью…Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов Фарғонада Қирғизистон ва Тожикистон хавфсизлик хизмати идоралари раҳбарлари билан учрашибди. Музокараларнинг асосий мавзуси умумий хавфсизлик, терроризм, наркотрафикка қарши курашиш ҳамда чегара масалалари бўлибди.
Афтидан, Ўзбекистон Қирғизистон ва Тожикистон учун чегара муаммоларини ҳал қилиш йўлида бетараф ва яхши қўшни сифатида воситачилик қилмоқда. Бу яхши.
Коррупция
➖Қўштепа тумани прокурори ўринбосари ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, мактабгача таълим ташкилоти раҳбаридан 2000 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
➖Наманган вилоятининг Чортоқ тумани ҳокими ўринбосари ашёвий далиллар билан ушланди.
➖Ангрен шаҳар электр таъминоти корхонаси бошлиғи ва унинг ўринбосари ҳибсга олинган.
➖Давлат кадастрлар палатасининг Янгиҳаёт туман филиали бошлиғи 25 минг АҚШ доллари миқдорида пора олган вақтида ушланди.
Энди давлат гранти 4 йилга битта талабага эмас, балки ҳар йили юқори баҳоларга эришган талабалар орасида қайта тақсимланади.
Читать полностью…🔹Туронбанк Тошкентнинг 7 та тумандаги маҳаллаларда замонавий кутубхоналарни ташкил этибди
➖Хусусан, Шайхонтоҳур, Учтепа, Яшнобод, Юнусобод, Миробод, Мирзо Улуғбек ва Чилонзор туманларидаги МФЙлар қошида кутубхоналар очилиб, Туронбанк уларни умумий ҳисобда 3000 донага яқин турли жанрлардаги будиий, илмий, миллий ва жаҳон адабиётлари ҳамда компьютерлар билан тўлдирибди.
➖Энг муҳими ҳар бир маҳалладаги кутубхонага 2 нафаргача банд бўлмаган фуқаролар ишга қабул қилинган.
▪️Туронбанк ташкил этган кутубхоналарни ТВдан ҳам кўп кўрсатишяпти. Хоҳловчилар учун: Sevimli TV|Yoshlar TV
➖Батафсил маълумот ва тўлиқ фотосессия банк расмий сайтида! - www.turonbank.uz
▪️Қизиқ тарафи негадир Туронбанк баъзиларга ўхшаб кутубхоналардан пиар инструмент сифатида фойдаланмабди.
Реклама
Ўзбекистон Италия билан ҳамкорликда “The Samarkand express” сайёҳлик поездини ишга туширади.
Читать полностью…Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси қошида «Аёллар медиа клуби» ташкил этилди
Бугун Жаҳон матбуот эркинлиги куни муносабати билан Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси томонидан «Миллий медиа маҳсулот яратишда аёллар сиймоси» мавзусидаги халқаро конференция ўтказилди.
Конференция давомида ЎзММБ Бошқарув раиси, профессор Шерзодхон Қудратхўжа «Аёллар медиа клуби» тузишни таклиф этди ва бу таклиф конференцияга ташриф буюрган иштирокчилар томонидан бир овоздан маъқулланди.
Клубнинг асосий вазифаси миллий медиа маҳсулотларда аёллар сиймосини яратиш юзасидан нодавлат телерадиоканаллар учун таклифлар ишлаб чиқиш ҳисобланади. Бу орқали Клуб мамлакатимизнинг гендер тенглик соҳасидаги сиёсатига муносиб хисса қўшишига умид билдирилди.
Аёллар медиа клуби раиси этиб Мактабгача таълим агентлиги ахборот хизмати раҳбари Мавлуда Асқархўжаева, Клуб котиби Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети проректори – Нозима Муратова тайинланди.
Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу лавозимидан озод этилди. У хавфсизлик кенгаши котиби этиб тайинланди.
Бош вазирнинг собиқ биринчи ўринбосари Андрей Белоусов (иқтисодчи) мудофаа вазири этиб тайинланди.
“Қарийб экстремал G5 даражали 9 баллик геомагнит қўзғалиш таъсирида эканмиз. Бу энг кучли қўзғалиш.
30 ёшдан катта ёшли аксар қатламда:
➖бош мия орт қисми ва пешона тиришиши;
➖ артериал қон томир касалликлари;
➖ апатия каби хасталиклар кузатиляпти.
7—8 баллик геомагнит бўрон қўзғалиши кун давомида кузатилиши прогноз қилинмоқда. Эртага хавфсиз қўзғалишларга қайтади...
Бу каби таъсирга мойил кишилар спиртли ичимликлар ичишдан тийилиши, кўп овқатланмаслик, жисмоний зўриқиш билан боғлиқ турли машқлар бажармаслик, кўпроқ дам олиши, кўпроқ сув, ялпиз-кўк чой дамларини ичиш тавсия этилади”.
Манба
“Чармсаноат” уюшмаси фаолияти ўзгартирилиб, бу тармоққа Халқ банки бириктирилади.
Айтишларича, Халқ банки раиси айни пайтда уюшмага ҳам раҳбарлик қилади.
Подполковник Турсунов Икромжон Нормуродович Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Читать полностью…«Алло, Боёвутдан келган отахонга битта уй берасан» — президент ҳокимга топшириқ берди
Манба
Олий таълим муассасаларида таълим гранти асосида таҳсил олган талабаларнинг ўқишни тугатгандан сўнг 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинади.
Ўқишга кириш учун минимал ўтиш балини 2 босқичда ошириб, соғлиқни сақлаш, ҳуқуқ, бизнес ва бошқарув йўналишлари учун – 94,5 балл, бошқа йўналишлар учун – 75,6 балл этиб белгиланиши кутилмоқда (амалда барча йўналишлар учун – 56,7 балл).
Манба
Пекинда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги делегацияси ва Хитой Халқ Республикасининг Фуқаролик ишлари вазирлиги делегациялари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Унда икки мамлакат ўртасида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунлари бўйича Ўзбекистон ва Хитой ўртасида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган англашув меморандуми имзоланди.
АҚШ элчихонаси маълум қилишича, 2024 йилнинг 10 июнидан ноиммиграцион виза мурожаати учун тўловни аввалдан икки усулда: Ўзбекистондаги белгиланган банк бўлинмаси орқали маҳаллий валютада ёки онлайн тарзда АҚШ долларида амалга оширишлари мумкин бўлади.
Шунингдек, виза мурожаатчилари маъқулланган визаларни, тегишли ҳужжатларни тақдим этиш бўлинмасидан қабул қилиб олишлари ёки қўшимча тўлов орқали, тўғридан-тўғри ўз уйларига ёки офисга етказиш хизматидан фойдаланишлари мумкин бўлади.
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 20 000 000 (йигирма миллион) сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади - президент фармони
Читать полностью…Янги тартибга кўра, муайян бир йўналишга ажратилган давлат гранти доирасида юқори балл тўплаган абитуриент, танлаган олий таълим муассасасидан қатъи назар, давлат грантига тавсия этилади.
Читать полностью…Жорий йилнинг 1-2 май кунлари Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар залида “Инсон учун” савдо кўргазмаси ўтказилди.
Кўргазмада 200 га яқин ногиронлиги бўлган шахсларни иш билан таъминлаган тадбиркорлар, шунингдек, ногиронлиги бўлган якка тартибдаги тадбиркор ва ҳунармандлар ўз маҳсулотлари билан иштирок этди.
Кўргазма доирасида тадбиркор ва ҳунармандлар билан вазирлик, давлат ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлар ўртасида 350 миллиард сўмдан ортиқ шартномалар имзоланди.
2025 йил учун АҚШнинг миграция дастури — Green-card натижалари чиқди. Расмий сайтда текшириб кўриш мумкин: https://dvprogram.state.gov
Читать полностью…«Ўзатом» директори Азим Ахмедхаджаев Ўзбекистонда АЭС қурилиши бўйича:
«Ҳозир фақат гаплашяпмиз, умумий гаплар бўляпти, ҳеч қандай аниқ гап йўқ. Россия томони ҳам сал умумийроқ гапирмоқда. Лекин, умуман олганда, ҳозир ҳеч нарса йўқ. Фақат умумий гап. Улар билан фақат қайси йўналишларда қандай имкониятлар борлигини кўриб чиқяпмиз».
Манба
Раҳмат, йигитлар!
Қатарда футбол бўйича 23 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги Осиё чемпионати якунига етди. Унда Япония ёшлар терма жамоаси Ўзбекистон футболчилари устидан ғалаба қозонди. Учрашув 1:0 ҳисобида якунланди.
Эртага Тошкент вақти билан 21:00да dvprogram.state.gov сайтида грин-карта натижалари эълон қилинади.
Читать полностью…