10 апрель Рамазон ҳайити куни пойтахт жамоат транспорти (автобус ва метрополитен) соат 04:00 дан 10:00 га қадар йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади.
Читать полностью…Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметовдан айрим тезислар:
➖Бу йил бюджетимиз тақчиллиги ялпи ички маҳсулотга нисбатан 4 фоиз чегарасида тасдиқланган бўлиб, албатта, буни таъминлашимиз керак. Шу билан бирга, кейинги йиллардан бошлаб тақчилликни камайтириб бориш ва мўътадил даражада сақлаб қолиш учун бу йил ҳам бир қатор ишларни амалга оширишни режалаштирганмиз.
➖Нафақат рискларни баҳолаш, балки уларнинг таъсирини юмшатиш юзасидан ҳам тегишли макроманёврларни ишлаб чиқиш бўйича ишларни бошлашимиз керак бўлади. 2025−2027 йилларга мўлжалланган фискал стратегияни ишлаб чиқишда макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш шартларини кўрсатиш ҳам режамизда бор.
➖Стратегиялар қоғозда қолиб кетмаслиги лозим, бу орқали бюджет харажатлари самарадорлигини ошириш ҳамда 2025 йилга келиб бюджет тақчиллиги ЯИМга нисбатан 3 фоизга тушириш, келгуси йилларда эса шу кўрсаткичдан оширмаслик мақсад қилиниши керак.
➖Даромадга келадиган бўлсак, Халқаро молия жамғармаси билан амалга оширган ишларимиз якуни бўйича Ўзбекистонда солиқлар тушумларини ошириш имконияти борлиги, солиқ базасини кенгайтириш ва солиқ маъмурчилигини яхшилаш ҳисобига ўрта муддатда йилига ЯИМнинг бир фоизи миқдорида қўшимча тушумларни таъминлаш мумкинлиги маълум бўлди.
➖Давлат харидлари йўналишида, бир томондан, бюджет харажатлари самарадорлигини ошириш мумкин. Иккинчидан, катта бозор бўлгани ва катта маблағ ишлатилгани туфайли хусусий тадбиркорларнинг давлат харидларида қатнашиш имкониятини ошириш орқали уларга ҳам кенг имкониятлар яратса бўлади. Қатнашиш имкониятини ошириш деганда тўғридан-тўғри амалга оширилаётган харидлар улушини доимий камайтириб, кейинчалик барча давлат харидларини тендер кўринишида ўтказишимиз керак бўлади.
Манба
Исакулов Сардор Дадажонович Паркент тумани ҳокими этиб тайинланди. Тайинловга қадар у “Иссиқлик электр станциялари” AЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Мусанов Одил Олимович Арнасой тумани ҳокими этиб тайинланди. У бунгача Жиззах вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчиси лавозимида фаолият олиб бораётганди.
10 апрель – Рамазон ҳайити
Ўзбекистон мусулмонлари идораси мамлакатда жорий йилда Рамазон ҳайити 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.
Яқинда Тошкентда мозаика композицияли бинолардан реклама баннерларини демонтаж қилиш ишлари бошланганди. Payme ушбу ташаббусни кўллаб-қувватлаш мақсадида иловада “Табрикномалар” бўлимини ишга туширибди. Унда мамлакат бўйлаб кўп қаватли уйлар деворларига туширилган мозаикаларнинг фотоколлекцияси жойланган.
Payme бу мозаикаларни муаллифдан сотиб олиб, иловага жойлаштириш орқали маданий меросларни асраб-авайлашга ўз ҳиссасини қўшишда давом этяпти. Худди шу мақсадда компания ўтган йили кўп қаватли бинолар фасадидан ўз рекламаларини олиб ташлаганди.
🌟 “МАҲАЛЛА ТАДБИРКОРИ” — Ўз бизнесини ривожлантираётган маҳалла фуқаролари учун махсус кредит!
✨ Максимал миқдор – 300 миллион сўм (шундан 50 миллион сўмгача нақд кўринишда);
✨ Муддати – 3 йилгача, имтиёзли давр 6 ойгача.
💫 Кредит "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБга бириктирилган маҳаллалардаги тадбиркорларнинг иш ўрни яратишга қаратилган лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш учун ажратилади.
🌟 “МАҲАЛЛА ТАДБИРКОРИ” имкониятларидан фойдаланинг ва етакчи тадбиркорга айланинг!
Батафсил маълумот sqb.uz ёки 1180 рақами орқали.
Реклама
Бизнесда ҳаммаси биринчи қадамга боғлиқ!
Биринчи қадамни биз билан ташланг.
"Бизнесни ривожлантириш банки" "Бизнесга биринчи қадам" кредитини таклиф этади.
Ҳунарингизни бизнесга айлантиришга имконият яратамиз.
💰Кредит миқдори: 5 миллион сўмгача
⏳Кредит муддати: 12 ой
🔋Имтиёзли давр: 1 ой
⚖️Йиллик фоиз ставкаси: 25%
🔍 Батафсил
☎️Қўшимча маълумот учун 1254 рақамига ёки @brbsupport га мурожаат этинг.
Реклама
🏦Асакабанк ўзини ўзи банд қилганлар учун қулай шартлардаги микроқарзларни таклиф этмоқда
👉Ушбу микроқарзлардан фойдаланиб, бугунданоқ шахсий бизнесингизни бошлаб, даромад олишни бошланг.
✅"Бизнесга биринчи қадам 1.0" микроқарз шартлари:
Миқдори-5 млн сўмгача
Муддати-12 ойгача
Фоизи-24% дан бошланади
✅"Бизнесга биринчи қадам 2.0" микроқарз шартлари:
Миқдори-17 млн сўмгача
Муддати: 13-36 ойгача
Фоизи-22%
💡Ушбу микроқарз:
👉Ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларга;
👉"Асакабанк" АЖ бириктирилган МФЙларда истиқомат қилувчи 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган фуқароларга ажратилади.
☎️Мурожаат учун: 1152
🌐Батафсил маълумот
@pressa_asakabank
Реклама
Бахрилло Ғайбуллоевич Хасанов
Адлия вазирлиги Интеллектуал мулк департаменти директори этиб тайинланди.
У бунгача Президент Администрациясида масъул лавозимда фаолият юритиб келаётган эди.
Темиров Алишер Сматиллаевич Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Читать полностью…“Ташаббусли бюджет”нинг 2024 йил биринчи мавсумида 2 минг 770 та лойиҳа ғолиб бўлди. Ушбу лойиҳаларни молиялаштиришга 3,3 трлн сўм йўналтирилади.
Читать полностью…Есемурат Каньязов Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази директори лавозимига тайинланди.
Читать полностью…Рамазон ҳайити кунлари, аниқроғи 10, 11, 12 ва 13 апрель кунлари Самарқанд-Тошкент-Самарқанд йўналишида қўшимча иккита «Афросиёб» поездлари қатнови йўлга қўйилади.
Читать полностью…7 апрел куни «Капиталбанк» ташкил топганига 23 йил тўлди. Шу муносабат билан банк «Ezgu Amal» жамғармасига 500 миллион сўм хайрия қилиш орқали туғилган кунини нишонлашга қарор қилибди. Бу маблағ саратон касаллигига чалинган болаларни даволашга йўналтирилади. Яхши ташаббус.
2001 йилда ташкил этилган «Капиталбанк» бугунги кунда Ўзбекистондаги энг йирик хусусий банк ҳисобланади. 2023 йилда банкнинг соф фойдаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 77 фоизга, банкнинг кредит портфели 80 фоизга ўсган. Банк мижозлари — республиканинг барча ҳудудларидан бўлган 1,9 миллион хусусий фойдаланувчи, 64 минг тадбиркор ва компаниялардан иборат.
"Ahbor-Reyting" агентлиги томонидан “SQB Insurance” суғурта компанияси яна бир бор “Барқарор” прогнози билан “uzA++” даражадаги рейтинг билан баҳоланди.
Мурожаат учун: 71 202 55 05
Facebook | Instagram | Telegram |Реклама
Маданият вазирлиги The Voice of Uzbekistan ("Овоз") телелойиҳаси учун қарийб 2 млрд сўм ажратибди. (Ушбу харидга Media24.uz канали эътибор қаратган). Мазкур маблағ лойиҳа ижодий жамоасига гонорар сифатида тўланади.
#davlatxaridlari
Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси 472 млн сўмга Equinox - AT 3LT харид қилиш учун шартнома тузибди.
#davlatxaridlari
Президент фармони билан:
➖2024 йил 1 июндан бошлаб "Хорижда иш" меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга:
✅хорижий тиллар ва касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун БҲМнинг 3 бараваригача;
✅"Ишчи виза"ни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлар учун БҲМнинг 5 бараваригача;
✅Йўл чиптаси учун БҲМнинг 2 бараваригача миқдорда компенсация тўланади.
➖2024 йил 1 сентябрга қадар хорижда вақтинча ишлаётган юртдошларимизга ёрдам кўрсатиш учун туну кун ишлайдиган Call-марказ ташкил этилади. Чет элдан чиқувчи абонентлар учун қўнғироқларни бепул амалга ошириш имконияти яратилади.
➖2024-2025 йилларда Буюк Британияда (Лондон), Германияда (Берлин), Туркияда (Истанбул) ва Саудия Арабистонида (Ар-Риёд) Агентликнинг ваколатхонларини очиш режалаштирилмоқда. Буюк Британия, БАА, Венгрия, Германия, Латвия, Полша ҳамда Япония давлатларидаги дипломатик ва консуллик муассасаларида меҳнат миграцияси масалалари бўйича атташе лавозими киритилади.
➖2024 йил 1 июлдан бошлаб хусусий бандлик агентликларига хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган шахсларга чет элда ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатганлик учун ҳақ ундиришга рухсат берилади. Бунда хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқаролар томонидан тўланадиган маблағлар тижорат банкларида очилган махсус ҳисобварақда сақланади. Хусусий бандлик агентлиги шартнома мажбуриятларини тўлиқ бажарганидан сўнг унинг ҳисобварағига ўтказилади.
➖2024 йил 1 июндан бошлаб хорижда ишлаб қайтган шахсларни ишга олган иш берувчиларга ҳар бир ходим учун 12 ой давомида ойига 500 минг сўмдан субсидия тўланади.
Манба
Туркиянинг Тожикистон фуқаролари учун виза режими 20 апрелдан кучга киради. Бу ҳақда Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилган.
Туркия ҳукумати Тожикистон билан визасиз режим бекор қилиниши сабаблари ҳақида расман изоҳ бергани йўқ, лекин бу қарор тожикистонликлар учун “кутилмаган хабар” бўлиб чиққан.
Айрим экспертларнинг фикрича, Туркия ҳукумати Россияда юз берган теракт ва унинг информацион ваҳимасидан келиб чиқиб шундай қарорга келган бўлиши мумкин. Буни бошқачасига коллектив жазолаш дейиш ҳам мумкин.
Марказий банк Ўзбекистоннинг халқаро валюта захираларига оид маълумотларни янгилади. Унга кўра, 1 апрел ҳолатига, Ўзбекистоннинг расмий захиралари 34,2 млрд долларни ташкил қилди.
Захиралар март ойига нисбатан деярли 2 млрд долларга кўпайган бўлса-да, йил бошидан бери 374 млн долларга камайган.
Тадбиркорлик қилмоқчи бўлган фуқаролар учун MKBANK'дан яхши имконият
Эндиликда сиз ўз томорқангизда ёки хонадонингизда тадбиркорлик фаолиятингизни бошлаб, қўшимча даромад манбаига эга бўлишингиз мумкин.
Кредит шартлари:
- Миқдори - 15 млн. сўмгача
- Муддати - 48 ойгача
- Фоизи - 22-24%
Ушбу кредит ўз-ўзини банд қилган жисмоний шахсларга ва «Микрокредитбанк» АТБга бириктирилган маҳаллаларда истиқомат қилувчи 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган банк мижозларига берилади.
Батафсил маълумот
📞 Алоқа маркази: 1285
Реклама
Тожикистон фуқаролари учун Туркияга киришда амалда бўлган визасиз режим бекор бўлибди.
Президент қарорига кўра, Тожикистон фуқаролари Туркияга сафар қилиш учун виза олиши керак бўлади.
“Ташаббусли бюджет”нинг 2024 йил биринчи мавсуми ғолиблари рўйхати https://openbudget.uz/boards/initiatives/initiative/32
Читать полностью…Давлат раҳбари томонидан Янги Тошкент ҳудудида қурилишига старт берилган “Янги Ўзбекистон” университетининг замонавий кампуси кўриниши эълон қилинди.
Читать полностью…Абдурауф Абдурашидович Абдуқаюмов Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари;
Одилжон Зохиджонович Тохиров Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорининг ўринбосари;
Азамат Абдулхакимович Абдурахманов Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.