Азим Ахмедхаджаев энергетика вазирининг биринчи ўринбосари сифатида атом энергетикасига ҳам жавоб беради. У бир вақтнинг ўзида Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги директори ҳам этиб тайинланди.
Читать полностью…Миллий гвардия ходимлари ҳам кучайтирилган хавфсизлик чораларини таъминлашга жалб этилган.
Читать полностью…Ipak Yo'li Banki банкоматларида бошқа банкларининг Visa ва Mastercard карталарини тўлдириш комиссияси янада пасайди
Ipak Yo’li Banki’нинг Республика бўйлаб ҳамма банкоматларида, 25 мартдан 30 сентябргача Ўзбекистондаги бошқа банкларнинг ҳам халқаро карталарини 0.5% фоиз комиссия билан тўлдиришингиз мумкин.
Тўлиқ маълумот банк сайтида.
Қўллаб-қувватлаш маркази: @ipaksupport
Instagram | Telegram | Ilova | Реклама
Айтишларича, МТРКнинг собиқ раиси Алишер Ходжаев Ўзбекистон Кинематография агентлиги раҳбари ўринбосари этиб тайинланган.
Хабар расман тасдиқланмаган.
Чироқчида судья пора билан қўлга олинган
Фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туманлараро суди судьяси Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан қўлга олинган. Судьялар олий кенгаши судьяни жиноий жавобгарликка тортишга розилик берган ва унинг судьялик ваколатини тўхтатган.
Сўнгги пайтларда ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари учун янги йўналишлар очилаётганини кузатишимиз мумкин. Ҳозирги таҳликали замонда меҳнат мигрантларимиз учун бозори ривожланган ва инсон қадри ҳурмат қилинадиган давлатларда ишлаш, муносиб шароитларда пул топиш муҳим.
2022 йилдан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари иштирок этиб келаётган «Буюк Британияда мавсумий ишчилар схемаси» дастури ҳам шундай имкониятлардан бири бўлиб хизмат қилиб келади.
Халқаро миграция ташкилоти мана шу дастур доирасида хавфсиз миграция, ишга жойлашиш, бюджет тузиш, меҳнат мигрантларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари каби мавзуларда бир нечта қўлланмалар тайёрлашган экан.
Қўлланмалар шу ҳаволада: https://bit.ly/3TVT0Gs
“Трастбанк”да “MasterCard” картасини БЕПУЛ очинг ва “Chevrolet Tracker” автомобили ютиб олиш имкониятини қўлга киритинг!
“Трастбанк” кўплаб мижозларнинг талаб ва истакларига биноан, “MasterCard” билан бирга ўтказаётган акция муддатини узайтириб, совринларни янада кўпайтирди. Банкдан “MasterCard” картасини БEПУЛ очасиз. Ундан камида 10$ миқдорида транзакцияларни амалга ошириш орқали қуйидаги қимматбаҳо совринларни қўлга киритишингиз мумкин:
* “Chevrolet Tracker” автомобили (1 дона);
* Туркияга саёҳат учун 2 кишилик йўлланма;
* “Samsung” кир ювиш машинаси (4 дона);
* “Samsung 32 дюймли” телевизори (4 дона);
* “Samsung Galaxy A 23” уяли алоқа телефони (4 дона).
Акция 2024 йил 31 майга қадар давом этади. Банк офисларига ташриф буюриб, “MasterCard” картасини БEПУЛ қўлга киритинг. Ёки расмий веб-сайт орқали онлайн буюртма қилинг.
Саволларингиз бўлса, 1287 рақамига қўнғироқ қилинг.
👉 Кўпроқ маълумот бу ерда: /channel/trustbankuz
Реклама
Жорий йилнинг январь-февраль ойларида энг кўп солиқ тўлаган савдо корхоналари:
1. Korzinka қарийб 39 млрд сўмлик солиқ тўлаб пешқадамлик қилмоқда, компания айни пайтда салкам 26 млрд сўмлик солиқ имтиёзларидан фойдаланган.
2. Tashkent Trade Center МЧЖ 24,7 млрд сўм;
3. Uzum Market МЧЖ қўшма корхонаси 23,4 млрд сўм;
4. Nestle Food МЧЖ хорижий корхонаси 20 млрд;
5. UNG Petro заправкалари 20 млрд;
6. BYD эса 18,2 млрд сўмлик солиқ тўлаган.
Grand Pharm Trade ва Meros Pharm (фармацевтика) қарийб 25 млрд сўм солиқ тўлаган, аммо 132 млрд сўмдан ортиқ солиқ имтиёзларидан фойдаланишган.
Манба
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева БМТ тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари вазифасини бажарувчи Анас Файяд Карман билан учрашув ўтказди. Суҳбат чоғида тиббиёт соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Читать полностью…Бугун ҳудудларда кучли шамоллар, момақалдироқ, кучли жала ва чанг массаларини ҳавога кўтарилиши прогноз қилинмоқда.
Ҳаво ҳарорати +12 +17 даража илиқ бўлади.
Ўзгидромет
Тошкентда айни пайтда кучли шамол, чанг-бўрон кузатилмоқда.
29 март, жума куни Тошкент шаҳрида “Автомобилсиз кун” тадбири ўтказилади - Экология вазирлиги
Читать полностью…Туркияга киришда назорат кучайтирилгани айтилмоқда, бу ҳолатга кўпроқ 20-35 ёш оралиғидаги кишилар дуч келишмоқда, савол-жавоб, текширувлар қаттиқлашган, ҳатто шахсий телефонлар ҳам кўздан кечирилмоқда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари қўпол муносабатда бўлаётгани учун шикоятлар кўпайган. Январь ва февраль ойларида 160 дан ортиқ ўзбекистонлик мамлакатга киритилмаган.
Читать полностью…Эндиликда ҳар ойнинг тўртинчи чоршанба куни "Автомобилсиз кун" акцияси ўтказилади - Ҳукумат топшириғи
Читать полностью…Тошкент шаҳридаги савдо мажмуалари, кўнгилочар масканлари, бозорлар ва бошқа жамоат жойларида хавфсизлик назорати чоралари кучайтирилган.
Читать полностью…Канаданинг Марказий Осиё давлатлари бўйича элчиси Алан Ҳэмсон Тошкент кўчаларидаги жамоат транспортида
Ҳэмсон қароргоҳи Остона шаҳрида жойлашган Канада элчихонасида фаолият олиб боради ва бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон давлатлари элчиси ҳисобланади.
Президент Наманган туманидаги Муллакудинг қишлоғида истиқомат қилувчи 108 ёшли Иброҳимжон ҳожи ота Хўжаевга яқинлашиб келаётган Ҳайит байрами муносабати билан "Traverse" автомашинасини туҳфа қилибди.
Читать полностью…Кун фотоси
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Жарқўрғон туманидаги 27-оилавий поликлиника патронаж ҳамшираларига скутерлар ва патронаж сумкалари топширибди.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ëшлар ишлари агентлиги, Андижон ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари ҳамда қатор идораларда коррупцияга қарши курашиш ишлари самарадорлиги қониқарсиз, дейилади Коррупцияга қарши курашиш агентлиги рейтингида.
Читать полностью…Айтишларича, ҳукуматга киритилган таклифларга биноан, 2024 йил 1 апрелдан бошлаб автомашиналар бўйича мувофиқлик сертификати кимнинг номига берилган бўлса, ўша шахснинг номига импорт божхона режимини расмийлаштириш режалаштирилмоқда. Бошқа жисмоний ёки юридик шахс номига берилган мувофиқлик сертификати асосида транспорт воситалари импорт божхона режимига расмийлаштириш амалиёти тўхтатилмоқда. Бу ўз навбатида, расмий дилердан бошқа шахсларнинг мамлакатга транспорт воситасини импорт қилиш имкониятини чеклайди.
Фақатгина расмий дилер олиб кирсин демасдан ҳам расмий дилердан бошқа олиб киролмайдиган чеклов жорий қилинмоқда, дейди соҳа вакиллари.
UzAutoMotors 29 март 10:00да 18 минг дона Labo автомобиллари учун онлайн контрактация очилишини маълум қилди. Компаниянинг уқтиришича, нархлар ўзгармайди.
Читать полностью…Кучли шамол оқибатида энергетика тизимида юз берган авариялар:
➖Тошкент вилоятининг Пискент, Қуйи Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидаги 12 минг 550 та истеъмолчи, шунингдек, кичик ишлаб чиқариш саноат корхоналари электр таъминотидан узилган.
➖Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, 19-квартал, Хирмонтепа маҳалласида диаметри 50 мм бўлган паст босимли газ қувури катта дарахт шамол оқибатида илдизидан қўпорилиб тушгани боис 16 та кўп қаватли уйнинг 768 та хонадони табиий газдан вақтинча узилган.
Айни пайтда ушбу носозликлар бартараф этилмоқда.
Пойтахтнинг Чилонзор туманида кучли шамол эсиши ортидан дарахт синиши билан боғлиқ юз берган ҳолат.
Читать полностью…Автомобилсиз кун - байрам эмас
29 март куни, яъни Автомобилсиз кунда пойтахтнинг кўзга кўринмас "ио" ҳокими кабинетида ўтирмасдан, шаҳарда пиёда юриб кўрса, сайилгоҳларни айланиб, самокату великлар билан бирга йўлакни баҳам кўрса - озгина халққа яқинлашган бўлар эдими? Туфлисига чанг тегармиди? Шу баҳонада нафақат инфратузилманинг аҳволини, балки экологиянинг ҳолатини тушунишармиди? Жаа зерикса, туман ҳокимларини ҳамроҳ қилиб олса бўлади. Кечгача чарчаб қолишса, жамоат транспортида юриб кўрса бўлади. Метрополитен бошлиғи ҳам тиғиз пайт бир метрога чиқиб кўриши керак.
Республика ва шаҳар йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиқлари кун бўйи машинага чиқмаслиги керак. Улар, айниқса, барча пиёдалар ўтиш йўлагидан (светофорсиз, светофорли) юрак ҳовучлаб ўтиб кўриши керак. Ногиронлиги бор шахслар, коляскали ота-оналар билан бирга тажриба тариқасида айланиб кўришса бўлади. Пиёдалар ҳам одам, деган хулосага келишармиди?
Автомобилсиз кун - байрам эмас, унинг бош ғояси шаҳарни автомобилларга эмас, балки одамларга қайтариш кераклигидир.
Ҳукумат ўзи қўли билан битта иш ўрнини яратаман, деса, билингки, у каррасига қиммат, ресурсларни самарасиз сарфлаш ва тақсимлаш ҳисобига, бюрократия ва маъмурий палапартишлик билан амалга оширилади.
Ҳукумат иш ўрни яратишга рағбат берадиган, тўсиқларни бартараф этадиган, панадаги меҳнат кучларини оқартиришга хизмат қиладиган қонунчилик, солиқ ва инвестиция муҳитини яратиш йўлидан юриши лозим. Бу гап шунчалик кўп гапирилдики, сийқаси чиқиб кетди. Лекин афсуски, биз яна ғилдирак кашф этишда давом этяпмиз, хатоларимизни қайта-қайта такрорлаяпмиз.
Ўзидан тушови қиммат, меҳнат тақсимотини бузадиган ва ресурслар самарасиз ишлатилишига сабаб бўлаётган ташаббусларни тўхтатиш керак. Кўз ўнгимизда ўзини ўзи банд қилиш тизими самарасини кўрдик, демак, шу каби сиёсат устувор бўлиши керак. Масалан, 1 март ҳолатига қарийб 421 минг ҳайдовчи ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган. Жами ўзини ўзи банд қилганлар сони эса 2,6 млн нафардан ошган. Битта тўғри ҳужжат қабул қилиш – триллионлаб маблағ сарфлаш, минглаб амалдор ва давлат хизматчиларини маҳаллага ҳайдашдан кўра самаралироқ, кўламлироқ ва барқарор бўлиб чиқяпти. Бу биргина мисол, холос.
Ишсизлик муаммосини микроменежмент билан эмас, балки комплекс сиёсий қарорлар қабул қилиш орқали ҳал қилиш зарур. Бир гуруҳ монополист компанияларнинг ёлғон ва манипулятив иллюзиясига эмас, пировард натижада барча ўзбекистонликлар ютадиган инфраструктура лойиҳалари, солиқ сиёсати ва қонунчилигини илгари суриш мақсадга мувофиқдир. Инсонларга, майда чиновникларга эмас, балки қонуний шарт-шароитлар асосида ишлайдиган тизимга етиб келишимиз лозим.
Хатолар устида ишлаш, иқтисодиётга, бизнесга стрессни камайтириш, умуман, жамиятни зўриқтирмасликка интилиш зарур. Ишонч кредитини мустаҳкамлаш йўлидан юриш керак.
ИМҲО.
2024 йил 1 июлдан бошлаб йўл бўйида жойлашган мактаблар олдида, камида тўрт тасмали йўллардаги пиёдалар ўтиш жойларида, йўл-транспорт ҳодисалари ўчоқларида, темир-йўл кесишмаларида босқичма-босқич видео-фоторадарлар ўрнатилади – ҳукумат қарори
Читать полностью…