davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

80666

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklamabot

Подписаться на канал

davletovuz

Нидерландиянинг Spar савдо тармоғи 2024 йилда Ўзбекистон бозорига чиқишни режалаштирмоқда. Компанияни Ўзбекистонда лицензия асосида Korzinka тармоғи тақдим этади.

Айтилишича, Spar гипермаркет шаклида эмас, балки кичик форматда бўлади.

Читать полностью…

davletovuz

TBC Bank Ўзбекистондаги энг юқори фоиздаги янги омонатларини таклиф этишни бошлади.

27 фоиз ставкали янги муддатли TBC депозити 18 ёки 24 ой муддатга очиш мумкин бўлади. Депозит фақат бир марта, очишда тўлдирилади ва фоизлар ҳар ой картангизга тушириб берилади.

Батафсил

Читать полностью…

davletovuz

"Uztelecom" АК илк бор оддий акцияларини IPO орқали сотувга чиқармоқда. Ушбу жараёнда Компаниянинг 5 542 046 дона оддий акциялари кенг оммага таклиф этилиши маълум қилинган. Акцияларни харид қилиш учун Ўзбекистон фуқароси бўлиш етарли, бир дона акциянинг нархи 6 000 - 10 000 сўм диапазонида таклиф этилмоқда.

Энг асосийси Компания акциядорига айланиш учун MyUZTELECOM иловасини юклаб олиб, брокерлик ҳисоб рақамини очиш ва ушбу акцияларни сотиб олиш учун онлайн шаклда ариза қолдириш мумкин. Акцияларни сотиб олиш шартлари билан батафсил ipo.uztelecom.uz веб-сайтида танишиш мумкин.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси дунё миқёсида 2023 йилги грин карта дастури (DV-2023) учун виза тақдим этиш бўйича 7-ўринни эгаллабди.

Элчихона грин-карта бўйича 3100дан ортиқ виза мурожаатчиларини суҳбатдан ўтказган.

Читать полностью…

davletovuz

Тошкент шаҳар ва Сурхондарё вилоятидаги 6 та туман солиқ инспекциясида янги бошлиқлар иш бошлади:

Рустам Аширматов Яшнобод тумани солиқ инспекцияси;

Рашид Жўраев Ангор тумани солиқ инспекцияси;

Бобир Хайдаров Денов тумани солиқ инспекцияси;

Шуҳрат Жумаев Бандихон тумани солиқ инспекцияси;

Тоҳиржон Сарманов Бойсун тумани солиқ инспекцияси;

Бахриддин Акрамов Шеробод тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Читать полностью…

davletovuz

HUMO карталаридан фойдаланганингизда энди 1% кешбэк реал пул бўлиб қайтади

Гап шундаки, 24 ноябрь куни Тошкент шаҳрида HUMO BONUS содиқлик дастурининг тақдимотига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Ушбу дастур биринчи кешбэк тизими бўлиб, фақат HUMO миллий карталари билангина кешбэклар олишни кўзда тутади.

Бу дастур шубҳасиз, биринчи навбатда мамлакатимиз фуқаролари, шунингдек, бизнес муҳитига ҳам фойда беради ва иқтисодий фаолликни оширади. Тўпланиб борадиган кешбэклардан эса мижозлар истаган харажатлар учун исталган вақтда фойдаланишлари мумкин бўлади.

HUMO BONUS жамоаси дастур бизнес учун ажралмас воситага айланишига ишонади, негаки у тақдим этадиган имтиёзлар ва ҳар бир харид учун кешбэк олиш имконияти орқали кўпроқ мижозларни жалб қилиш ва уларни сақлаб қолишга қодир.

Батафсил маълумот учун:

Telegram: @humobonus
Расмий веб-сайт: humobonus.uz
Instagram: instagram.com/humobonus/
Электрон почта: humobonus@gmail.com
Телефон: +998 93 111 57 57

Читать полностью…

davletovuz

“Ўзагросуғурта” жамоаси “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида иштирок этмоқда

Жамият Бошқаруви раиси, ўринбосарлари ва департаментлар раҳбарлари, ходимлар томонидан Тошкент вилояти Зангиота тумани “Қуёшли” МФЙ ҳудудида жойлашган коллектор тармоғи муҳофаза майдонининг 700 метрга яқин масофасига 200 тупга яқин павлония, терак каби манзарали, олча, ўрик ва бошқа мевали дарахтлар кўчатлари ўтқазилди.

Манба | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

"Сағбон" подстанциясида янги трансформатор ўрнатиш ишлари якунланибди. Аввалига Тошкент туманидаги истеъмолчилар электр таъминотига уланибди. Айни пайтда Олмазор тумани истеъмолчилари босқичма-босқич тармоққа уланмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Яхши хабар

Европа Иттифоқи преференциялар бош тизими + (“GSP+”)нинг бошқа бенефициар мамлакатлар қаторида Ўзбекистон учун амалдаги муддатини кейинги тўрт йилга — 2027 йил 31 декабргача узайтиришга қарор қилибди.

Ўзбекистон GSP+ иштирокчиси сифатида 6200 турдаги маҳсулотларни божхона божисиз ЕИ ҳудудига экспорт қилиши мумкин.

Читать полностью…

davletovuz

Қойил. Шуни олдиндан ҳисоб-китоб қилса, чўтини олса бўлмаскин? Узр-ку, энергетика тизими бир гуруҳ кинначиларнинг қўлида қолиб кетгандек гўё.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзсаноатқурилишбанк, афтидан, Чилонзор метро яқинидаги Integro атрофида марказ ва кўп қаватли турар-жой комплекси қуради. Бунинг учун 38,4 млрд сўмлик тендер ўтказилиб, унда Kommunal Qurilish BB компанияси ғолиб бўлган. Шартномага кўра, қурилиш 2024 йил 31 декабргача якунланиши керак.

Читать полностью…

davletovuz

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги “Ҳаж” зиёратига бориш учун навбатда турган зиёратчиларнинг ягона онлайн навбатини жорий этиш ва бу тўғридаги маълумотларни Очиқ эълон қилиниши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга эга маълумотлар рўйхатига киритишни таклиф этмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Энергетика тизими амалдорлари ваъдалари

Ҳадемай қиш киради. Ўтган йилги энергетика инқирозидан сўнг ҳамма бераётган савол битта: бу йил унақа бўлмайдими? Йил бошидан бери трансформаторлар, подстанцияларни янгилаш, таъмирлашга, кабель харид қилишга, умуман, тизим инфраструктурасини яхшилашга 1,1 млрд доллар сарфланган. Хўш, энергетика тизими амалдорлари қандай ваъдаларни беришмоқда?

Баҳодир Эшмуродов, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ бошқаруви раиси:

Тизим об-ҳавонинг ҳар қандай инжиқ келишига тайёр, шай ҳолатга келтирилди. Бу истеъмолчиларни куз-қиш мавсумида бир маромда табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш имконини беради.

Улуғбек Мустафоев, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ бошқаруви раиси:

...Ҳар йили қиш мавсумига тайёргарликда бунақанги захираларимиз бўлмас эди. 1200га яқин трансформатор, 400 км кабель ғамлаб қўйдик. 1 декабрдан 24 соат ишлашга ўтамиз, халқимиз бемалол 24 соат муаммоси бўйича мурожаат қилишлари мумкин, тезкор бригадаларимиз жойларга чиққан ҳолда уларга амалий ёрдам беришларини кафолатлаймиз.

Баҳодир Жўраев, "Иссиқлик электр станциялари" АЖ бошқаруви раиси:

Компаниямиз мамлакатдаги электр энергиянинг 80%ини ишлаб чиқаради... Давлат раҳбари декабрь, январь, февраль ҳамда ойларида кафолатли электр энергияси ишлаб чиқариш талабини қўйдилар.

Асқар Исоқов, "Ўзгазтранс" АЖ бошқаруви раиси:

Ер ости газ сақлаш омборларимиз бугунги кунда 100%дан ортиқ даражада тўлдирилган...Ўтган йилдагидек аномал ҳолатга бу йил биз тўлиқ тайёрмиз. Ҳар қандай аномал совуқ кириб келадиган бўлса ҳам, омборларимизда захираларимиз етарли. Аҳолимизга барқарор газ етказиб бера оламиз.

Дадажон Исақулов, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ бошқаруви раиси:

Бу йилги куз-қиш мавсумига ўтган йили йўл қўйган хато ва камчиликларимиздан хулоса қилган ҳолда тайёргарлик кўрганмиз. Подстанцияларимизнинг қувватини қарийб 5,5 мегаваттга кўтардик. Ремонт ишларимиз ҳаммаси якунланган. Куз-қиш мавсумида ҳар қандай фавқулодда ҳолатга, об-ҳавонинг ҳар қандай шароитига ҳам тайёрмиз. Қишда энергетика тизими барқарор ишлашини таъминлаймиз.

Илҳом Неъматуллаев, Ўзэнергоинспекция бошлиғи:

Истеъмолчиларга электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш устидан қаттиқ давлат назорати ўрнатилади. Истеъмолчилар мурожаатлари бўйича ишлари кечикса, биз бориб, уларни назоратга олиб берамиз.

###

Энергетика вазиримиз Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг ваъдалари ҳақида парламентдаги ҳисоботини кўришингиз мумкин. Унинг сўзларига кўра, 2023 йилда истеъмолчиларга 2022 йилга нисбатан 6,5 фоиз кўпроқ электр энергияси етказиб берилади. У ўтган мавсумдагидек аномал совуқ такрорланиши эҳтимоли бўйича ҳисоб-китоблар қилингани, бундай кунларда, хусусан, газ-шохобчаларига таъминотни 30 фоизга қисқартириш кўзда тутилганини маълум қилди.

P.S.: кўрамиз

Читать полностью…

davletovuz

"Жорий йилнинг бошидан бугунги кунга қадар умумий қуввати 673 MW бўлган 4 та ГЭС, 1 та ИЭС ва 1 ҚЭС ишга туширилган. Йил якунигача умумий қуввати 2000 MW'га яқин бўлган 8 та лойиҳа ишга туширилади", демоқда энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов.

Қизиқда, 11 ойда 673 MW генерация пайдо бўлиб, қолган бир ойдан сал кўпроқ муддатда энергетика тизимига 2000 MW қўшимча электр энергияси қўшилиши... Ишониш қийин.

Читать полностью…

davletovuz

Энди туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани ҳам уйдан чиқмаган ҳолда олиш мумкин

Ариза йўллаш ва гувоҳномани масофадан олиш учун my.gov.uz дан фойдаланинг.

Бунинг учун сиздан ҳеч қандай ҳужжат талаб этилмайди.

Бундан ташқари, my.gov.uz орқали ариза ҳолатини кузатиш имконияти ҳам бор. Натижада сиз жараёндан доимий хабардор бўлиб турасиз.

1 иш кунида тақдим этиладиган туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани эса ўзингиз учун қулай вақтда почта орқали олсангиз бўлади.

Хизматдан my.gov.uz орқали фойдалансангиз 10% арзон тўлайсиз:
44550 сўм (0.135 БҲМ).
Почта тўлови: 25000 сўм.

Маълумот учун: ушбу давлат хизматидан ота-она энди дунёга келган гўдаклари учун илк бор гувоҳнома олишда фойдаланишлари мумкин.

Бошқа ҳолатлар учун my.gov.uz да туғилганлик ҳақида такрорий гувоҳнома олишга ариза бериш хизмати мавжуд!

  🌐 my.gov.uz | egov.uz
Telegram | Facebook | YouTube | instagram | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Талабалар учун қишки таътил муддати эълон қилинди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг буйруғига кўра, барча олий, ўрта махсус ва профессионал таълим (давлат, нодавлат, хорижий) муассасаларида қишки таътил муддати 2023 йилнинг 25 декабридан 2024 йилнинг 7 январига қадар этиб белгиланди.

Дарс жараёнлари 2024 йил 8 январь, душанба кунидан бошланади.

Читать полностью…

davletovuz

Доллар расмий курси 12310 сўмдан ошди

Эртадан 1 АҚШ долларининг расмий курси 12 310,04 (+13,88) сўм қилиб белгиланди.

Читать полностью…

davletovuz

Яхши хабар

Сирдарё вилоятида жами қуввати 1500 МВт бўлган замонавий иссиқлик электр станциясининг дастлабки босқичи тармоққа уланди. Энергетика тизимида жорий йилнинг энг яхши хабари шу бўлса керак.

Станциянинг илк 500 МВт қувватга эга биринчи блоки ишга тушди.

Ваъда беришларича, жорий йил якунига қадар ушбу станциянинг қуввати босқичма-босқич 1000 МВтга, 2024 йилнинг биринчи чорагида тўлиқ 1500 МВтга чиқарилади.

Читать полностью…

davletovuz

Олмазор туманининг аксарият қисми яна электр таъминотидан узилган. Яна “Сағбон” подстанцияси.

Читать полностью…

davletovuz

Рейдчи беклар

Янгийўл тумани беги рейдчи экан. Араққа қарши уруш эълон қилибди. Бир кечада бир дунё қонунбузарликларни топибди.

Августда тадбиркорни сизлаб, ноябрда уларнинг уйини куйдирадиган тизим. Буни интернетга жойлаб мақтанадиган валломат. Бировнинг мулкига хонлардек кириб-чиқишини қаранг. Ким рухсат берди?

Ҳозир вилоят ҳокими Янгийўл тумани ҳокими биносига тўсатдан кириб, рейд қилса, у ерда мингта қонунбузарлик топиши мумкин. Гап рейдни ким ўтказиши-да!

Ёввойи ёндашув. Тадбиркорларни стрессга соладиган муҳитни яратмаслик керак. Ҳамма нарса қонун доирасида бўлиши керак, кичкина феодалнинг хоҳишига қараб эмас.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистонда 5 баллик геомагнит бўрони қўзғалиши таъсири сезилмоқда.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

Наманган вилоятида қизамиққа чалинган болалар сони кескин ошиб кетган. Санитария-эпидемиология қўмитаси хабарида айтилишича, вилоят юқумли касалликлар шифохонасидаги 240 ўриннинг 235 таси банд. Бешкапа болалар сиҳатгоҳида 20 нафар бола даволанмоқда.

Хабарда айтилишича, 255 бемордан 62%и 1 ёшгача, 25%и 1-3 ёшдаги болалар. 2023 йил 10 ойи давомида вилоят бўйича жами 735 та қизамиқ касаллиги лаборатория текширувида тасдиқланган.

Ижтимоий тармоқларда касалхоналарга фақат оғир аҳволдаги беморлар олиб қолинмоқда, аҳволи яхши болалар (мутлақ кўпчилиги) уй шароитида даволанмоқда, деб ёзишмоқда.

Фарзандларингизни қизамиққа қарши эмлашни унутманг.

Читать полностью…

davletovuz

Тошкентда ичимлик ва оқова суви нархи кўтарилди

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши пойтахтда ичимлик (совуқ) суви таъминотининг янги тарифларини тасдиқлади. Унга кўра:

жисмоний шахслар, бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун сувнинг бир куб метри нархи 1400 сўм (ҳозирда коэффициент ва ҚҚСсиз 400 сўм), оқова сув хизматлари учун 1000 сўм (ҳозирда коэффициент ва ҚҚСсиз 350 сўм);

юридик шахслар учун тарифлар уч баравар оширилди — ичимлик сувининг ҳар куб метри учун 1000 сўмдан 3000 сўмгача, канализация хизматлари учун эса 820 сўмдан 2200 сўмгача этиб белгиланди.

Ушбу тарифлар жори йилнинг 10 декабридан кучга киради.

Читать полностью…

davletovuz

Фақатгина 24-25-26 ноябрь кунлари AVVA, D'S DAMAT, DERIMOD, PENTI, U.S. Polo Assn., ADL, GREYDER, INSTREET, MADAME COCO дўконларидаги барча маҳсулотларга -50% чегирма амал қилади.

Машҳур турк бренд дўконларида фақатгина 3 кун давомида замонавий буюмларни -50% чегирма билан харид қилишингиз мумкин.

Тўлиқ маълумот учун:
https://clck.ru/36kFX7

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Машҳур “Сағбон” подстанциясида яна авария. Олмазор туманининг катта қисми электр таъминотидан узилган.

Читать полностью…

davletovuz

Корзинка гўшт маҳсулотларига 13%гача чегирма эълон қилади

Ўзбек ошхонасининг машҳурлиги асоси ҳам гўшт масаллиғига бориб тақалади. Шундай экан, гўшт бизнинг дастурхонимизни ажралмас қисмидир. Буни инобатга олган Корзинка эса ушбу маҳсулотга катта чегирма эълон қилади.

22 ноябрдан 26 ноябргача Корзинка дўконларидан қўй ва мол гўштини 13%гача чегирма билан харид қилишингиз мумкин.

Чегирмали мол гўштини Korzinka Go онлайн супермаркетида ҳам буюртма қилишингиз мумкин.

Korzinka Plus картаси билан 200 000 сўмдан бошлаб харидларда "Chery Arrizo 6 Pro" ютиш имконига эга бўлинг — Корзинка ва "ADM Global"дан акцияда иштирок этинг!

App | Telegram-bot | Facebook | Insta | Web | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Президент фармонига кўра, 2024 йил 1 мартдан янги қуриладиган, баландлиги ер юзасидан 12 метрдан баланд ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган бино ва иншоотлар, агар уларга туташ ҳудудлардаги ерларнинг камида 25 фоизи кўкаламзорлаштириш майдонларига ажратилмаган ва уларда кўкаламзорлаштириш тадбирлари амалга оширилмаган тақдирда, давлат қабул комиссияси томонидан қабул қилинмайди.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда Давлат бюджетидан ҳар йили ажратиладиган маблағларнинг камида 50 фоизи “яшил боғлар” ва “яшил жамоат парклари”ни ташкил қилиш учун “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган “Менинг боғим” лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтирилади.

Бунда аҳоли ташаббуси билан “яшил боғлар” ва “яшил жамоат парклари”ни ташкил қилиш бўйича майдон манзили ва расмлари кўрсатилган ҳолда қиймати 250 млн сўмдан ошмаган ташаббус билдирилади.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистоннинг энг йирик суғурта ташкилоти-"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Тошкент" РФБда акцияларни бирламчи оммавий жойлаштириш (IPO) га бағишланган Road show бўлиб ўтади.

“Ўзбекинвест” 14,1 млн дона имтиёзли акцияларни (устав капиталининг 5%) чиқармоқда. Акциялар бўйича дивиденд даромади ўзгарувчан даражада — “Ўзбекистон Марказий банкининг асосий ставкаси + 10%” даражасида ўрнатилди, бу бугунги кунда йиллик 24% ни ташкил этади.

IPO тақдимоти 28-ноябрь куни соат 10.00 да Hilton Tashkent city меҳмонхонасида бўлиб ўтади.

“Ўзбекинвест” компанияси раҳбарияти бизнеснинг ривожланиш стратегияси, молиявий кўрсаткичлари ва ўсиш истиқболларини тақдим этади.

Жисмоний шахслар учун онлайн брокерлик ҳисоб-варақларини очиш, шунингдек, ipo.kapdepo.uz веб-сайтида IPOда иштирок этиш учун аризаларни онлайн юбориш имкониятини тақдим этади (сайт Road show га яқин ишга тушади).

Тақдимотда иштирок этиш учун ОАВ вакиллари таклиф этиладилар.

☎️ ОАВ вакиллари рўйҳатдан ўтиш учун телефон рақами: +998781200353 ёки Telegram /channel/uzbekinvest_chat

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Ўткир вирусли инфекцияларга чалиниш ҳолатлари кўпайиши натижасида Тошкент шаҳри болалар клиник шифохоналарига юкламалар йилнинг бошқа даврларига нисбатан ортган. Шифохоналарга тушаётган юкламаларни камайтириш, бемор болаларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида:

Зангиота-1 юқумли касалликлар шифохонасида ўткир респиратор вирусли инфекцияларга чалинган болалар учун ажратилган ўринлар сонини 300 тадан 500 тага оширилди.

Сўнгги кунларда аҳолидан ҳароратининг кўтарилиши, йўтал белгилари билан чақирувлар сони ортгани сабабли “103” хизматига эрталаб соат 06:00 дан 14:00 гача пойтахт шифохоналарида захирада бўлган 40 та автомашина қўшимча ажратилди.

Читать полностью…

davletovuz

«Док-1 Макс» иши бўйича 15 ноябрдаги суд тафсилотлари Gazeta'да

Читать полностью…
Подписаться на канал