Корзинка энг бозори чаққон товарлар учун чегирма эълон қилмоқда
Корзинка супермаркетларида энг талабгир бўлган рўзғор учун биринчи ўринда керакли товарларга катта чегирма эълон қилди. 11 октябр охиригача амал қилувчи ушбу акцияда қуйидаги товарларни чегирма билан харид қилиш имкониятингиз мавжуд:
👉 "Черноголовка" ичимлиги, Буратино — 6 490 сўм / 1,5 Л;
👉 "Jeromine" олмалари — 12 990 сўм / 1 кг;
👉 "Nescafe" Gold қаҳваси — 24 990 сўм / 95 г;
👉 "Raffaello" совға конфетлари — 39 990 сўм / 150 г;
👉 "Sleepy 5" тагликлари — 69 990 сўм / 24 д;
👉 "Ariel" кир ювиш кукуни, автомат, Леноръдан эффект — 69 990 сўм / 3 кг;
👉 "Golden Fish" сулаймонбалиқ филе-бўлаги — 75 990 сўм / 300 г;
👉 Мол биқин гўшти — 78 990 сўм / 1 кг.
Карта дастурининг 15 йиллиги муносабати билан Korzinka Plus картангиздаги QR-кодни сканерлаб, чекдаги ҳар 50 000 учун Korzinka мобил иловасида 1 500 000, 15 000 сўмлик ваучерлар ва бошқа совғалар ютиш имконига эга бўлинг.
Чегирмали маҳсулотларни Korzinka Go onlayn онлайн супермаркетида ҳам харид қилишингиз мумкин.
App | Telegram-bot | Facebook | Insta | Web | Реклама
Эндиликда камералар ҳаракат вақтида хавфсизлик камаридан фойдаланмаган ҳайдовчиларни қайд этади
Маълумот ўрнида, қоидаларга кўра, конструкциясида хавфсизлик камарлари назарда тутилган транспорт воситасини бошқараётган ҳайдовчи ва унинг олд ўриндиғидаги йўловчилар ҳаракатни бошлашдан олдин хавфсизлик камарларини тақиб олишлари шарт.
Green Card иштирокчиларига 10 та маслаҳат
Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчихонаси Diversity Visa 2025 дастурида иштирок этиш ниятида бўлганлар учун 10 та муҳим маслаҳат билан танишиб чиқишни тавсия этди. Демак:
➖dvprogram.state.gov сайти орқали дастур шартлари билан танишиб чиқинг. Агар дастур талабларига жавоб бермасангиз, унда иштирок этманг;
➖Фақат АҚШ ҳукуматининг расмий веб-сайтларида келтирилган маълумотларга таянинг. DV2025 дастури бўйича маълумотни тақдим этувчи ягона расмий манба «.gov» билан якунланган веб-сайтлар ҳисобланади;
➖dvprogram.state.gov сайти орқали ариза топширинг. Бу дастурда иштирок этишнинг ягона йўлидир. Сохта веб-сайтлар ёки фирибгарларга алданиб қолманг;
➖Дастурда иштирок этиш учун ариза топшириш бепул. Аризангизни бепул тўлдириб беришни таклиф этадиган ёки тўлов орқали дастурда имкониятингизни ошириб беришни ваъда қиладиган шахслардан эҳтиёт бўлинг;
➖Охирги 6 ой ичида олинган фотосуратдан фойдаланинг. Ариза топшириш вақтида эски фотосуратдан фойдаланиш дастурдан четлатишга сабаб бўлади;
➖Бир иштирокчи фақатгина бир марта ариза топшириши мумкин. Бир дастур мавсуми давомида, бир мартадан кўп ариза топширган шахслар дастурдан четлатилади;
➖Сиз билан бирга саёҳат ёки иммиграция қилмайдиган тақдирда ҳам, аризангизга турмуш ўртоғингиз ва 21 ёшдан кичик ва турмуш қурмаган барча фарзандларингизни киритиш кераклигини ёдда тутинг. Дастурда иштирок этиш учун танланган ҳолатингизда ҳам, аризангизга хато ёки тўлиқ бўлмаган маълумот киритган бўлсангиз, дастурдан четлатилишингизни инобатга олинг;
➖Махсус тасдиқлов рақамингизни (confirmation number) сақлаб қўйинг. 2024 йил май ойида дастур бўйича танлов натижасини текшириш учун ушбу рақам керак бўлади;
➖Дастур бўйича танлов 2024 йил май ойида бўлиб ўтади. Дастурда иштирок этиш учун танлаб олинганингиз ҳақида маълумотга эга бўлишнинг ягона йўли dvprogram.state.gov/ESC сайти орқалидир. Бирон-бир хат ёки e-mail орқали келган эълонларга алданиб қолманг, бу турдаги хатлар фирибгарлик усули эканини ёдда тутинг;
➖Дастурда танлаб олинганлик — виза учун суҳбатда иштирок этиш ёки виза олиш кафолатини бермаслигини ёдда тутинг.
Diversity Visa 2025 дастури бўйича Green Card лотереясида иштирок этиш учун аризалар қабули 4 октябрдан бошланиб, 7 ноябргача давом этади.
❗️2023 йилнинг 20 октябрь санасидан маҳаллий йўналишлардаги йўловчи поездлари чипта нархларининг тариф қисми 50%га, юқори тезликда ҳаракатланувчи "Афросиёб" электропоездлари чипталари тўлиқ нархи 100%га оширилади — Ўзтемирйўловчи АЖ
Читать полностью…Самарқанд экофоруми иштирокчилари қандай таклифлар билдирди?
Самарқандда Марказий Осиёнинг 5 давлатидан ташриф буюрган 60 нафар экофаоллар қуйидаги таклифларни илгари сурди.
🟢Йўқотилган яшилликларни компенсация қилиш учун сунъий ўрмонлар яратиш;
🟢Ёшларнинг экохабардорлигини ошириш;
🟢Экостартапларни молиялаштириш;
🟢Электрокарларга ўтганларни рағбатлантириш;
🟢Ёнилғида юрадиган машиналар катализаторларини яхшилаш эвазига зарарли газларни камайтириш;
🟢Экологик муаммоларга машҳур инсонлар ёрдамида одамлар эътиборини қаратиш;
Самарқанддаги экофорум 5 октябргача давом этади.
"KAFOLAT суғурта компанияси” AЖ устав капиталини икки бараварга оширди
“KAFOLAT суғурта компанияси” AЖ акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига асосан жамиятнинг устав капитали 45 миллиард сўмдан 90 миллиард сўмга оширилди. Бу қарор компаниянинг операцион фаолиятини кенгайтириш ва молиявий барқарорлигини ошириш мақсадида қабул қилинди.
"Устав капиталининг кўпайиши бизга нафақат Ўзбекистон суғурта бозорида, балки халқаро суғурта бозорларида янада фаол хизмат кўрсатиш имкониятини беради. Шунингдек компания янги мижозлар жалб қилишни ва суғурта хизматлари сафини кенгайтиришни режалаштирмоқда", - деб таъкидлади компания бош директори Зариф Норов.
Суғурта бозорини тартибга солувчи ваколатли орган томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, Компания Ўзбекистон суғурта бозоридаги етакчилардан саналади.
Компания томонидан жорий йил I ярим йиллик натижалари бўйича 200 мингдан зиёд суғурта шартномалари тузилиб, 61,1 трлн. сўмлик суғурта ҳимояси тақдим этилди.
Фаол жамоавий меҳнат натижасида хисобот даврида 220,2 млрд.сўм миқдорида қайта суғурта мукофотлари йиғилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,7 баробарга кўпдир, бу республика суғурта компаниялари томонидан 2023 йилнинг биринчи ярим йиллиги учун олинган қайта суғурта мукофотлари умумий ҳажмининг 13 фоизини ташкил этади.
“KAFOLAT суғурта компанияси” AЖ устав капиталининг оширилиши компаниянинг мамлакат суғурта бозоридаги ўрнини мустаҳкамлаш билан бирга Ўзбекистон иқтисодиёти ўсишига ижобий таъсир кўрсатади.
Реклама
Айтишларича, Сахи Аннакличев янги ташкил этилган Бизнесни ривожлантириш банки раҳбари этиб тайинланган.
У бунгача Ўзсаноатқурилишбанк раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.
Самарқандда болалар ва ёшларни иқлим кун тартибига жалб этишга бағишланган Марказий Осиё ёшлар экологик оромгоҳи иш бошлади
Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистондан 60 дан ортиқ эко-фаоллар раҳбарлари иқлим ўзгаришига қарши кураш бўйича ҳаракатларни ишлаб чиқиш, таклиф ва эко-ташаббусларни илгари суриш учун битта платформага йиғилишди.
Платформа, шунингдек, Марказий Осиёда ёшлар экологик ҳаракатини бирлаштиришга қаратилган. Марказий Осиё эко-оромгоҳи Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, “Zamın” халқаро жамоат фонди, ЮНИСЕФ, ЮНЕСКО, БМТТД ва ФАО кўмагида ташкил этилмоқда.
Эко - оромгоҳ 1 октябрдан 5 октябргача очиқ бўлади.
Сергели туманидаги портлаш содир бўлган омборда кимёвий воситалар сақланган — ОАВ
Бирламчи маълумотларга кўра, портлашга кимёвий воситаларни сақлашда хавфсизлик қоидалари қўпол бузилиши сабаб бўлган. Омборда хавфсизлик қоидаларига зид равишда сақланган кимёвий воситалар ўзаро реакцияга киришган. Бунинг оқибатида аввал ёнғин келиб чиққан, сўнг кучли портлаш содир бўлган — Bugun.uz
Қойил
Косон туманидаги 24-умумий ўрта таълим мактабининг 98 ёшли математика фани ўқитувчиси Эгамшукур ота Абдиев "Меҳнат шуҳрати" ордени билан мукофотланибди.
Дам олиш кунлари бепул кино томоша қилиш имконияти сизда бор
Айни вақтда Тошкентда "Ипак йўли дурдонаси" Халқаро Тошкент кинофестивали бўлиб ўтмоқда. Фестивал доирасида Тошкентдаги кинотеатрларда 50дан ортиқ кинофильмлар намойиши бўлиб ўтмоқда. Бугундан бошлаб уч кун дам олиш кунларида кинотеатрга бориб, жонли муҳитда фильм томоша қилиш мумкин. Барча кинотеатрларга кириш бепул.
Кинолар дастури ва кинотеатрлар ҳақида батафсил бу ҳавола орқали танишиб олишингиз мумкин.
Сергели туманида содир бўлган портлаш оқибатида зарар кўрган аҳолидан пул ундирмоқчи бўлган шахслар аниқланди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги таъмирлаш ишлари бепул амалга оширилаётганини эслатиб, ноинсоф шахсларнинг гапларига ишониб, алданиб қолмасликка чақирди.
Читать полностью…25% ставка билан исталган муддатга — 13, 18 ёки 24 ойга депозит очинг
31 октябргача 13, 18 ёки 24 ойга омонат очинг ва пулларингизни 25% йиллик ставка бўйича кўпайтириб олинг.
Шунингдек, сентябр охиригача 24 ой муддатга депозит очсангиз, банк сизга омонатингиз суммасидан 3% кешбэк тақдим этади.
Омонатингиз давлат фонди томонидан суғурталанади.
Батафсил
Реклама
Cўнгги вақтларда кўплаб инсонлар ишончсиз қурувчиларнинг ишни якунига етказа олмаслиги, ҳужжатлардаги муаммолар сабаб жабрланувчига айланиб қолишмоқда ва натижада пул ва кўчмас мулкларини йўқотиб қўйишмоқда.
Нима қилиш керак? Бундай вазиятларда тўғри йўл кўрсата оладиган, керак бўлса, мижозга қурувчининг тегишли ҳужжатларини юридик жиҳатдан кўриб бера оладиган ёрдамчи керак бўлади.
𝐇𝐨𝐮𝐬𝐞 𝐌𝐚𝐥𝐥 компанияси бу борада ёрдамга келади. Профессионал маслаҳат ва юридик хизматларга бепул эга бўлишингиз мумкин бўлган акциядан фойдаланишингиз мумкин.
⠀
Алданиб қолманг, 71 200 48 88 рақамига мурожаат қилинг ва ўзингизга ишончли келажакни кафолатланг.
Реклама
Баходир Эргашевич Хусанов Наманган давлат педагогика институтининг ректори этиб;
Бердияр Бахтиярович Жоллибеков Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтининг ректори этиб тайинланди.
Манба
“AVO bank” (собиқ Ўзагроэкспортбанк) АЖнинг устав капитали 105 млрд сўмни ташкил этган ҳолда банк устав капитали миқдори қонунчилик талабларига мувофиқлаштирилмаган. Яъни 1 сентябрь ҳолатига 200 млрд сўмга етказилмаган.
Шу сабабли Марказий банк томонидан мазкур банкка нисбатан кредитлаш ва бошқа харажатларни молиялаштириш ҳамда депозит операцияларини амалга ошириш тақиқланди.
❗️Энергетика бозори регулятори ташкил этилади
Президент Фармонига кўра:
➖электр энергиясини марказлашган тартибда харид қилиш ва сотиш функциясини бажарувчи “Ўзэнергосотиш” АЖ ташкил этилади;
➖“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ электр энергиясини ташиш ва транзит қилишга ихтисослашган ягона магистраль электр энергияси узатиш тизими оператори этиб белгиланади;
➖Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги (энергетика бозори регулятори) ташкил этилади.
2024 йил 1 июлдан электр энергиясини марказлашган тартибда харид қилиш ва сотиш функцияси “Ўзэнергосотиш” АЖ томонидан ва магистраль электр тармоқларини эксплуатация қилиш функцияси “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан тўлиқ амалга оширилади.
2025 йил 1 январдан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг электр энергияси экспорти ва импорти шартномалари, хусусий электр станциялари билан имзоланган электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимлари бўйича мажбуриятлари “Ўзэнергосотиш” АЖга тўлиқ ўтказилади.
2025 йил 1 январгача “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг электр энергияси экспорти ва импорти шартномалари, хусусий электр станциялари билан имзоланган электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимлари “Ўзэнергосотиш” АЖга қайтадан расмийлаштирилади.
Қаерга саёҳат қилсангиз ҳам, Mobiuz сиз билан бирга бўлишга ҳамда сизга меҳр ва эътибор кўрсатишга интилади!
Компания дунёнинг 116 та давлатида 190 та уяли алоқа операторлари тармоқларида роуминг хизматларини тақдим этади.
Шу билан бирга, роуминг хизматлари тарифлари мунтазам қайта кўриб чиқилмоқда. Ҳозирда 75 та роуминг-ҳамкорлари тармоқларида Mobiuz абонентлари учун асосий алоқа хизматлари нархлари сезиларли даражада пасайтирилди. Ушбу рўйхат доимий равишда кенгайиб бормоқда.
Сафарга чиқишдан аввал роуминг хизматини Mobiuz мобил иловасида осонгина фаоллаштириш мумкин.
Реклама
Ўзбекистондаги “электр заправкалар” ҳам электр энергияси нархини оширмоқда. TokBor ва Megawatt Energy сервислари юридик шахслар учун электр тарифлари оширилгач, шундай қарорга келишган. Масалан, TokBor станцияларида нарх 700 сўмга қимматлаган.
Читать полностью…Ипотека кредити бўйича субсидия бериш яна бошланди
Субсидия даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга ижтимоий мезонлар асосида берилади. Субсидиялар бир оилага (оила аъзоларининг биттасига) фақат 1 марта берилади. Фуқаролар ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун my.gov.uz портали орқали электрон тарзда ариза юборишлари мумкин.
Маълумот учун:
➖ қишлоқларда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 3 бараваридан (2 млн 466 минг сўм) 6,9 бараваригача (5 млн 671 минг 800 сўмгача);
➖ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларида белгиланган МҲТЕКМнинг 3 бараваридан (ҳозирда 2 млн 466 минг сўм) 8 бараваригача (6 млн 576 минг сўмгача);
➖ Тошкент шаҳрида белгиланган МҲТЕКМнинг 3 бараваридан (2 млн 466 минг сўм) 9,2 бараваригача (7 млн 562 минг 400 сўмгача) бўлган оилалар юқори даромадга эга эмас, дея эътироф этилади.
Айтишларича, Акбаржонов Азиз Акбаржон ўғли “Ўзсаноатқурилишбанк” раҳбари этиб тайинланган. У бунгача мазкур банк раисининг биринчи ўринбосари эди.
Читать полностью…Энди Корзинакада паста харид қилиб Kia K5 эгасига айланиш мумкин
Корзинка ва "SPLAT" янги акцияга старт берди. Эндиликда Корзинка дўконларидан "SPLAT" пастаси ёки шу бренддаги бошқа товарларни харид қилиш орқали Kia K5 автомобилини ютиб олиш мумкин.
Акция иштирокчисига айланиш учун "SPLAT" акцияси доирасидаги исталган товарни харид қилинг ва Корзинка жисмоний картаси ёки Корзинка иловасидан фойдаланинг.
1 дона товар = 1 дона ютуқ учун имконият!
Совринлар:
🎁 Ҳафталик совринлар: "SPLAT" товарлари тўпламлари.
🏆 Бош соврин: Kia K5 русумли автомобил.
Акция 2023 йил 15 августдан 31 октябргача давом этади.
Акция шартлари билан сайтимизда танишинг.
Korzinka Go oонлайн супермаркетида "SPLAT" пастасини буюртма қилиб ҳам акцияда иштирок этишингиз мумкин.
App | Telegram-bot | Facebook | Insta | Web
Реклама
Шавкат Мирзиёев “Ипак йўли дурдонаси” XV Тошкент халқаро кинофестивали иштирокчиларига табрик йўллади
"Ўзбек халқи азалдан ўзининг қадимий тарихи, бой маданияти, нафосат ва гўзалликка меҳр ва эътибори, жумладан, кино санъатини муносиб қадрлаши билан ном қозониб келади. Миллий ва жаҳон кино санъатининг етук намояндалари томонидан яратилаётган юксак савияли фильмлар юртимизда одамларнинг, биринчи навбатда, ёшларнинг онги ва тафаккурини инсонпарварлик, дўстлик ва ҳамжиҳатлик ғоялари асосида шакллантиришдек эзгу ишга катта ҳисса қўшмоқда.
Биз айнан мана шу омилларни ҳисобга олган ҳолда, 2021 йилда Тошкент халқаро кинофестивалини “Ипак йўли дурдонаси” деган янги ном билан қайта тиклаб, уни “Тинчлик, маърифат ва тараққиёт учун” шиори остида ўтказишни йўлга қўйдик", дейилад табрикда.
Манба
Қаерга саёҳат қилсангиз ҳам, Mobiuz сиз билан бирга бўлишга ҳамда сизга меҳр ва эътибор кўрсатишга интилади!
Компания дунёнинг 116 та давлатида 190 та уяли алоқа операторлари тармоқларида роуминг хизматларини тақдим этади.
Шу билан бирга, роуминг хизматлари тарифлари мунтазам қайта кўриб чиқилмоқда. Ҳозирда 75 та роуминг-ҳамкорлари тармоқларида Mobiuz абонентлари учун асосий алоқа хизматлари нархлари сезиларли даражада пасайтирилди. Ушбу рўйхат доимий равишда кенгайиб бормоқда.
Сафарга чиқишдан аввал роуминг хизматини Mobiuz мобил иловасида осонгина фаоллаштириш мумкин.
Реклама
Жорий йилги грин-карта 4 октябрдан бошланади. Лотерея dvprogram.state.gov сайтида ўйналади.
Читать полностью…Тошкент халқаро кинофестивали бошланди
29 сентябрдан 2 октябрга қадар пойтахтимизда “Ипак йўли дурдонаси” XV Тошкент халқаро кинофестивали бўлиб ўтади.
Учинчи бор ўтказилаётган фестивал бутун дунё киноижодкорларини бирлаштирувчи майдонга айланди. Унга бағишлаб ўтказилган пресс-брифингда Кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдухолиқов сўзга чиқиб ўзбек киносининг ютуқлари ҳақида гапирди.
Бу йил тадбир кўлами ўтган йилгидан ҳам кенгроқ бўлиши кутилмоқда. Тадбирлар пойтахтда ҳам, Самарқандда ҳам бўлиб ўтади.
Батафсил