Uzum Tezkor «Пахтакор-79» хотирасига бағишланган халқаро болалар футбол турнирининг ҳамкорига айланди
«Paxtakor Kids» болалар футбол мактаби томонидан ташкил этилган хотира турнирида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистондан 24 та болалар футбол жамоаси ва уларда тўп сурадиган 290 нафар бола ғолиблик учун кураш олиб боришди. Турнир авиаҳалокатда ҳалок бўлган «Пахтакор-79» футболчилари хотирасига бағишланган бўлиб, Тошкентда иккинчи марта ўтказилмоқда.
Турнир бронза медалини «Paxtakor Kids кўк» жамоаси, кумуш медалини «Дўстлик» футболчилари қўлга киритди, турнир ғолиби эса «Paxtakor Kids сариқ» жамоаси бўлди. Кубок ва медаллардан ташқари барча футболчилар, уларнинг ота-оналари ва мухлислар Uzum Tezkorдан таомлар учун промокодларни қўлга киритишди.
Батафсил | Реклама
Ижтимоий тармоқларда автобуслар ёқилғи қуйиш шахобчаларида навбатда туриб қолганлиги акс этган видеолар тарқалди.
Мазкур ҳолат юзасидан "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ қуйидагиларни маълум қилади:
«Айрим ёқилғи қуйиш шахобчалари ёпилганлиги муносабати билан, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тасарруфидаги автобусларни табиий газ билан таъминлаш учун бошқа ёқилғи қуйиш шохобчаларига юборилган. Бу эса ёқилғи қуйиш шохобчаларида навбатлар пайдо бўлишига олиб келган.
Мазкур масалани ҳал этиш мақсадида, Тошкент шаҳар ҳокимлигида “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ва “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ иштирокида тезкор ишчи гуруҳ тузилиб, пойтахтдаги мавжуд ёқилғи қуйиш шахобчаларида “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тасарруфидаги автобуслар учун қўшимча ёқилғи қуйиш станциялари ажратилганлигини ҳамда табиий газда ҳаракатланадиган автобусларнинг узлуксиз ишлаши бўйича барча чора-тадбирлар кўрилаётганлигини маълум қиламиз».
Шундай қилиб, Президент администрациясида янги лавозимларга тайинловлар амалга оширилди. Администрация раҳбари ўринбосари лавозимлари тугатилди. Ғофуржон Мирзаев кадрлар сиёсатига жавоб беради. Алишер Султанов ва Шуҳрат Ғаниев ҳам янги ташкил этилган маслаҳатчи лавозимларини эгаллаган. Қаҳрамон Қуронбоев эса фақат ёшлар масаласига масъул бўлади— департамент раҳбари. 2022 йил 10 августдан бери вакант бўлган Президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига Дониёр Қодиров тайинланди. У бунгача ушбу йўналишда маслаҳатчи ўринбосари эди.
Хайриддин Султонов, Русланбек Давлетов, Турсинхан Худайберганов хизматининг номи ва йўналишлари ўзгармаган.
26 августдан "BUKHARA NIGHT RACE" мусиқий пойгаси старт олади
"BUKHARA NIGHT RACE" югуриш марафонига катта тайёргарлик кўриляпти. Марафон иштирокчилари 5 ва 10 км югуришлари керак бўлади.
Марафон ўтказишдан мақсад, имконияти чекланганлар учун жамоатчилик эътиборини қаратиш, ёшу каттани бирдек спорт ҳамда соғлом турмуш тарзига тарғиб қилишдан иборат.
Хайрия тарзида ўтказилаётган марафоннинг расмий ҳамкорларидан бири бу — InfinBANK. У шунингдек, ноябр ойида бўлиб ўтиши кутилаётган "Самарқанд марафони"нинг бевосита иштирокчиси ва ҳамкори ҳамдир.
Марафон 26 август куни старт олади.
Манзил: Бухоро, Арк қалъаси
📌 Рўйхатдан ўтиш
Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳри ҳокимининг “тошкентлик совчилари”га рад жавобини берди
"Сен ноинсофларни эшитишга келдим. Сени ҳамма мақтайди. Тошкентда жуда эҳтиёжмандинг кўп. Иложи борича Самарқанднинг оғирлигини билдинг, Тошкентга қайтмоқчисан. Тошкентга қайтмайсан, шуни билгин", деди президент.
2022 йил февраль ойида Самарқанд шаҳри ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Фазлиддин Умаровни, афтидан, Тошкентга бирор лавозимга қайтаришга таклифлар бўлган кўринади. У ҳокимликкача Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари — Кадастр агентлиги директори лавозимида ишлаган.
Манба
🇺🇿Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида магистратура (MBA) учун қабул 29-сентябргача давом этади
🇬🇧Буюк Британиянинг Сандерленд университети билан ҳамкорликда магистратура таълим дастурлари асосида қуйидаги йўналишларда таҳсил олиш мумкин:
🎓Молия (MBA in Finance)
🎓Маркетинг (MBA in Marketing)
🎓Кадрлар бошқаруви (MBA in Human Resource Management)
👉MBA дастури ҳақида тўлиқ маълумот билан ушбу ҲАВОЛА орқали танишиб чиқишингиз мумкин.
👉Ҳужжатларингизни онлайн тарзда топшириш учун УШБУни босинг.
9-сентябрь куни магистратура декани ва ходимлари билан учрашув ташкиллаштирилади. Мазкур учрашувда иштирок этишни истаганлар қуйидаги телефон рақамига қўнғироқ қилишларини сўраймиз.
Мурожаат учун телефон:
☎️+998712717702
Реклама
KPMG Ўзбекистонда онлайн савдо бозори таҳлилини тақдим этди
KPMG халқаро аудиторлик компанияси экспертларининг маълумотларига кўра, сўнгги 5 йил ичида Ўзбекистонда e-commerce бозори 5 баробардан зиёд ўсиб, Марказий Осиёдаги энг тез ривожланаётган бозор мавқеини мустаҳкамлади. Саноатнинг бу қадар фаол ўсиши давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари ва Интернет фойдаланувчилари улушининг кўпайиши, шунингдек, йирик миллий ўйинчи, ўз финтех- ва логистика инфратузилмасига эга Uzum Market маркетплейсининг пайдо бўлиши билан боғлиқ.
2022 йилда халқаро экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистонда Интернет-савдо бозори ҳажми қарийб 311 миллион долларни ташкил этган бўлса, 2027 йил охирига келиб у 1,8-2,2 миллиард долларгача ошади, e-commerce улуши эса ритейлнинг умумий ҳажмида 2,2% дан 9-11% га ошади. Келгуси йилларда таҳлилчилар интернетнинг кириб бориши (2022 йилдаги 77% дан 2023 йилда 87% гача) ва ёш аҳолининг катта қисми туфайли e-commerce платформаларидан фойдаланувчилар сонининг кўпайишини тахмин қилишмоқда.
Манба
Президент Шавкат Мирзиёев:
"Қишда свет ўчганда ҳеч ким Турдимов демайди, Мирзиёев қаёққа қараяпти, дейди".
Манба
Сенат “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонунга киритилаётган янги нормани маъқуллади.
Унга кўра, бир экспорт шартномаси доирасида жами етказиб берилган маҳсулот қийматининг 5 фоизидан ошмаган қисми бўйича хорижий валюта тушуми таъминланмаганлиги оқибатида вужудга келган муддати ўтган дебитор қарздорлик учун тадбиркорлик субъектларига нисбатан жарима қўлланилмайдиган бўлмоқда.
Тошкентда 4 сентябрдан тиғиз вақтларда метронинг Чилонзор йўналишида 1,5 дақиқалик, Ўзбекистон йўналишида 3-3.5 дақиқалик ҳамда Юнусобод йўналишида 5 дақиқалик интервалда поездлар ҳаракати йўлга қўйилади.
Читать полностью…Корзинка ёз неъматларини улашишда давом этади. Мева-сабзавотларга белгиланган нархлар 2023 йил 27 августга қадар амал қиладиган бўлди.
Ёз ҳам тугаяпти деб хавотирга тушишга ҳожат йўқ. Корзинкадан истаганингизни топасиз.
Айтганча, Korzinka Go онлайн супермаркетидан ҳам сотиб олса бўлади.
App | Telegram-bot | Facebook | Insta | Web
Реклама
Россияда қулаб тушган бизнес-жет (самолёт) йўловчилари рўйхатида “Вагнер” хусусий-ҳарбий компанияси асосчиси Евгений Пригожин ҳам бўлгани айтилмоқда. Самолёт ҳалокати оқибатида 10 киши нобуд бўлган.
Читать полностью…«Темурбеклар мактаби» битирувчиларига берилган имтиёз сабаб тест синовларида максимал балл тўплаган ўнлаб абитуриентлар контракт асосида ўқишга кирди. Жамоатчилик бундай имтиёзни «адолатсиз» деб баҳоламоқда.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Қабул жараёнларини ташкил этиш бўлими бошлиғи Абдусамад Маманазаров максималл балл тўплаган талабаларга «президент гранти» берилиши эҳтимоли мавжудлигини қайд этган.
Қандай қилиб юк ташишни автоматлаштириш ва ташувчиларни 15 дақиқада топиш мумкин
2022 йилда Ўзбекистонда МДҲнинг энг йирик юк ташишлар биржаси ATI. SU ваколатхонаси очилди. Уларнинг экотизимига «ATI. SU майдончалари» киради ва улар:
✅ юк ташувчилардан кўплаб таклифларни қабул қилиш ва энг фойдалиларини танлаш имконини беради;
✅ ёлланган транспорт воситалари билан ишлашнинг бутун циклини — юкларни расмийлаштириш ва тарқатишдан тортиб, ҳужжатлар ва таҳлилий ишларгача автоматлаштиради;
✅ юк ташишни ташкил қилиш вақтини қисқартиради;
✅ ишончли юк ташувчилар ўртасида юкни белгиланган тариф бўйича тақсимлаш имкониятига эга бўлади.
Тафсилотлари билан танишинг, юкларингизни бепул қўшинг ва ишончли юк ташувчини топинг.
Реклама
«Ўзбекнефтгаз» компанияси раҳбари Баҳодиржон Сидиқов “Афғонистондан қайтариб юборилган, деб талқин қилинган бензин“ ҳақида фикрларини билдирди.
Манба
Швейцария Ўзбекистоннинг банк-молия соҳасидаги IT-маҳсулотлари учун ҳаб вазифасини ўташи мумкин
Швейцария нафақат ўзининг ҳашаматли соатлари, мазали шоколадлари, балки юқори сифатли хизмат кўрсатувчи банк тизими билан ҳам танилган.
Ўзбекистондан делегациясининг Швейцарияга ташрифи доирасида UZINFOCOM ва SPITCH (сўзлашув сунъий интеллектини (Conversational AI) глобал миқёсда жорий этувчи компания) ҳамкорликда MyID тизимини Швейцариянинг йирик банклари (UBS, Credit Suisse ва б.) фаолиятида жорий этиш ҳамда келгусида Германия, Италия ва Франция бозорларига кириб бориш тўғрисида келишувга эришдилар.
Компаниялар учрашув ва муҳокамалар якунида имзоланган меморандумга мувофиқ қўшимча равишда банклар ва мобил операторлар фаолиятида call-марказларни сунъий интеллект технологияларидан, шу жумладан ўзбек тилидаги нутқни синтез қилиш жараёнида Muxlisa AI дан фойдаланган ҳолда ҳамкорликда рақамлаштириш борасида келишиб олдилар.
Реклама
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:
– Саида Шавкатовна Мирзиёева Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси лавозимига;
– Азиз Юлдашевич Магрупов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси лавозимига;
– Равшан Аюбович Гулямов Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;
– Алишер Саидаббасович Султанов Ўзбекистон Республикаси Президентининг энергетика хавфсизлиги масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;
– Шухрат Мадаминович Ғаниев Ўзбекистон Республикаси Президентининг аграр ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;
– Музаффар Муротович Камилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;
– Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори лавозимига;
– Дониёр Бахтиёрович Кадиров Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;
– Комил Исмоилович Алламжонов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг раҳбари лавозимига;
– Одил Қаландарович Абдурахманов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаментининг раҳбари лавозимига;
– Кахрамон Кучкарович Куранбаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ёшлар сиёсати департаментининг раҳбари лавозимига;
– Алишербек Азизович Пайгамов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ташқи алоқалар департаментининг раҳбари лавозимига;
– Нодиржон Абдуқундузович Абдурахимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Режалаштириш ва ахборот таъминоти департаментининг раҳбари лавозимига;
– Уткиржон Ғайратович Кодиров Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳудудлар билан ҳамкорлик қилиш ва таҳлилий материалларни тайёрлаш департаментининг раҳбари лавозимига;
– Улугбек Учкунович Курбанов Ўзбекистон Республикаси Президенти протоколининг раҳбари лавозимига;
– Шерзод Икромович Асадов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот котиби лавозимига;
– Саидлазиз Саидасилович Саидкаримов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Назорат инспекциясининг бошлиғи лавозимига тайинланди.
Энергетика вазиримиз Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг айтишича, Ўзбекистон ва Туркманистон йилига 2 млрд куб метргача табиий газ етказиб бериш бўйича қисқа муддатли шартнома имзолаган. "Бу бошланиши. Газ Ўзбекистоннинг ички эҳтиёжлари учун йўналтирилади", дейди вазир туркман оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида.
Читать полностью…2023 йилнинг 1 сентябридан Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ID-карта орқали ҳам икки мамлакат чегарасини бемалол кесиб ўтиши, кириши, чиқиши, бўлиб туриши мумкин — Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги
Читать полностью…Хусусий мактабларнинг малакали ўқитувчиларга талаби кескин ортган
Хусусий мактаб ва таълим марказлари малакали ўқитувчиларни фаол изламоқда. hh.uz платформаси таълим ва фан йўналишида мутахассисларга талаб ўтган йилнинг августига нисбатан 74%га кўпайганини маълум қилди. Нодавлат таълим муассасалари чет тили, дастурлар ва ижодий фанлардан ўқитувчиларни кўпроқ изламоқда.
Ўқитувчиларнинг фаол резюмелари ҳам ортган. Аммо малакали кадрлар камлиги ҳам қайд этилган. Мурожаатчилар ойлик маошнинг пастлигидан нолишмоқда. Ўқитувчиларга ўртача 3,5 млн сўмдан маош таклиф этилмоқда. Бу ўтган йилдагига нисбатан 16% кўпдир.
Энг юқори маошларни Тошкентдаги олий ўқув юртлари таклиф қилмоқда — 30 млн сўмгача. Чет тили ўқитувчилари учун 25 млн сўмгача, хусусий мактаблар бошланғич синф ўқитувчилари учун 10 млн сўмгача таклифлар бор.
Владимир Путин Евгений Пригожин авиаҳалокатда ҳалок бўлганини тасдиқлади. У самолёт қулаб тушиши оқибатида ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдириб, “Пригожин мураккаб тақдирли, лекин истеъдодли инсон эди” деб қайд этган. Россия президенти авиаҳалокат сабаблари тергов қилинаётгани ҳамда охирига етказилишини маълум қилган.
Читать полностью…IT Park ва Coursera биргаликда One Million Uzbek Coders асосидаги янги лойиҳани тақдим этди. Эндиликда, ушбу ҳамкорлик натижасида уйдан туриб дунёдаги энг яхши университетларда сифатли таълим олиш мумкин.
Курслар нафақат ҳамёнбоп, балки бир қатор имтиёзларни ҳам таклиф қилади. Масалан, таълим учун бўлиб тўлашингиз ёки халқаро сертификат олиш харажатларининг бир қисмини қоплашингиз мумкин. Шунингдек, талабалар ноутбук сотиб олиш учун фоизсиз кредит олишлари мумкин.
Касбий дунёқарашингизни кенгайтириш имкониятини бой берманг, платформада рўйхатдан ўтинг ва яхши ўқитувчилардан таълим олинг.
Реклама
TBC Bank йиллик 25 фоиз ставка билан 24 ойлик муддатли омонат таклиф қилмоқда. Бу омонат туридан фойдаланган мижозларга бошланғич суммадан 3% кэшбек тақдим этилади.
Мисол учун, 50 миллион сўм миқдорида омонат очган мижоз, икки йилдан сўнг ўз жамғармаларини 75 миллион сўмга ошириб олиши, шунингдек, омонат очилгандан сўнг дарҳол 1,5 миллион сўм миқдоридаги бонусга эга бўлиши мумкин.
Омонатни камида 100 000 сўм миқдорида очиш мумкин. 25% йиллик ставка 24 ой давомида ўзгаришсиз қолади. Омонатни муддат давомида 1 млрд сўмгача бўлган исталган миқдорга тўлдириш мумкин. Омонатлар тўлиқ онлайн тарзда (очиш, тўлдириш, ечиб олиш) бошқарилади.
Манба
2024 йил 1 январдан кўп квартирали уйлардаги кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни тасдиқлаш нотариуслар томонидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ахборот тизими орқали тегишли мулкдорнинг мажбурий бадаллар ёки тўловлар бўйича қарздорлиги мавжуд эмаслиги текширилгандан кейин амалга оширилади.
Читать полностью…“Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовнинг бошқа ишга ўтаётгани ҳақида тарқалган хабарлар асоссиз экани маълум қилинади. Вилоят раҳбари ўз фаолиятини одатий режимда давом эттирмоқда”.
Самарқанд вилояти ҳокими матбуот котиби
Андижон вилоятида ҳокимнинг топшириғи билан давлат ташкилотлари ходимлари ишни эрталабки бадан тарбия машғулотлари билан бошлашмоқда.
Суратда Марказий банк вилоят бошқармаси ходимлари.
Шимолий Кореяда юз берган кучли ёғинлар ва сув тошқинларидан қишлоқ хўжалиги жиддий зиён кўрган.
Мамлакат лидери Ким Чен Ин ҳукумат раҳбари ва бошқа амалдорларни тегишли чоралар кўрмагани учун танқид қилди.
2023 йилнинг биринчи ярим йиллигини зарар билан якунлаган стратегик давлат корхоналари (млрд сўм)
Стратегик ислоҳотлар агентлиги