davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

80666

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklamabot

Подписаться на канал

davletovuz

АҚШ президенти Жо Байден Шавкат Мирзиёевни Нью-Йоркка таклиф қилган

Forbes нашрининг ёзишича, Байден 11 август куни Шавкат Мирзиёевга йўллаган мактубида Ўзбекистон раҳбарини Нью-Йоркда БМТ бош ассамблеяси доирасида Марказий Осиё ва АҚШ давлат раҳбарларининг (CA5+1) саммитига таклиф қилган.

Мактубда Жо Байден АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шериклик мустаҳкамланаётгани учун Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирган, шунингдек, ўтган йил давомида мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга чиққани алоҳида қайд этган.

"Қўшма Штатлар сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишга қаратилган саъй-ҳаракатларингизни тўлиқ қўллаб-қувватлайди", деб ёзади Жо Байден.

У Саида Мирзиёеванинг 2023 йилда Вашингтонга қилган ташрифини алоҳида тилга олган: "Биз йил бошида қизингиз Саидани Оқ уйда кутиб олиш шарафига муяссар бўлдик. Гендер тенгликни таъминлаш ҳамда оиладаги зўравонликни жиноий жавобгарликка тортиш борасидаги унинг ҳаракатлари ва сизнинг жасоратингиз таҳсинга сазовордир".

Читать полностью…

davletovuz

"Қудбиев деган каттакон, сенга баҳо бу, сенинг тизимингга баҳо бу".

Президент тадбиркорлар қарсакларидан сўнг

Читать полностью…

davletovuz

"1 октябрдан Tax Gap деган бало бекор қилинади" — президент

Читать полностью…

davletovuz

Кредит ва солиқ тарихи тоза тадбиркорларга ўз фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш учун кредит олишда гаров талаби 50%га камайтирилади — президент

Читать полностью…

davletovuz

Қишлоқ қурилиш банки Бизнесни ривожлантириш банкига айлантирилади — президент

Читать полностью…

davletovuz

UZTELECOM “Энг тезкор мобил тармоқ” номинацияси ғолиби

UZTELECOM Ўзбекистонда кенг кўламли телекоммуникация хизматларини кўрсатувчи халқаро Ооkla® компаниясининг 2023 йилнинг 1-2 чораги учун “Энг тезкор мобил тармоқ” номинацияси ғолиби деб топилди.

Ҳозирги кунда Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилояти аҳолиси 5G теҳнологиясини тўлиқ ҳис қилмоқда.

Ижтимоий тармоқлар, мессенжер ва онлайн платформалардаги онлайн транслациялар ҳам техник узилишларсиз амалга ошмоқда. Яқин йилларда юртимизнинг барча вилоятларида ҳам 5G теҳнологияси кириб бориши кўзда тутилган.

Батафсил маълумотлар ҳаволада келтирилган.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахт каналлари муҳофаза ҳудудидаги ноқонуний қурилмаларни бузиб ташлаш бўйича тадбиркорлар, жисмоний шахсларни огоҳлантирмоқда экан.

Читать полностью…

davletovuz

Президент Администрациясида:

➖ Администрация раҳбарининг ҳудудлардаги ёрдамчилари лавозимлари;

➖ Администрация раҳбарининг ҳудудлардаги ёрдамчилари котибиятлари;

➖ Президент Администрациясининг Администрация раҳбарининг ҳудудлардаги ёрдамчилари котибиятлари фаолиятини мувофиқлаштириш шўъбаси тугатилди.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистонда умумтаълим мактаблари сони жами 10104 бўлса, шундан 10 095таси ҳамда “Баркамол авлод” болалар мактабларига кенг полосали Интернет тармоғи тортилиб, шундан 10 037 тасида Интернетдан фойдаланиш учун қурилмалар ўрнатилган. 10104 та умумтаълим мактабининг компьютер синфхоналарига локал тармоқ ҳамда ўқитувчилар хонасига Wi–Fi қурилмалари ўрнатилган.

Халқ таълими тизимини автоматлаштириш, маълумотлар алмашинувини электрон шаклга ўтказиш ҳамда тизимда шаффофликни таъминлаш мақсадида 20 дан ортиқ ахборот тизимлари ишга туширилган.

Читать полностью…

davletovuz

Фурқат Жалолович Рахимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ижро этувчи аппарати таҳлилий материалларни тайёрлаш ва Администрация бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди.

Читать полностью…

davletovuz

Президент администрацияси раҳбари Сардор Умрзоқов лавозимидан озод этилган - ОАВ

Kun.uz манбасига кўра, президент администрацияси раҳбари лавозими тугатилган.

Читать полностью…

davletovuz

Бекенов Суннатилла Хусанович Президент Администрацияси раҳбари ёрдамчиси лавозимидан озод этилди.

Читать полностью…

davletovuz

Осиё Халқаро Университетига ДТМ натижангиз билан ҳужжат топширинг

Бухоро шаҳрида жойлашган Осиё Халқаро Университетига ДТМ имтиҳонларида тўплаган балларингиз билан талаба бўлиш имкониятидан фойдаланинг.

Кенг танлов имконияти:
🔹 14 та бакалавр
🔹 3 та магистратура йўналишлари

Бундан
ташқари олийгоҳимизга чет эл ва маҳаллий университетлардан ўқишни кўчириш имконияти мавжуд.

🌐  Ариза топшириш: qabul.oxu.uz
📂 Лицензия: 047757-сон

Батафсил
маълумот учун:
☎️ +998553050009

www.oxu.uz

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Корзинка қўй гўшти учун супернархларни тақдим этади!

Кўпчиликни ҳаво салқинлашган сари қон босими безовта қилмай қўяди. Ва сизда қўй гўштини истеъмол қилиш истаги бўлса, Корзинка дўконларига ташриф буюринг.  У ерда сизни арзонлаштирилган нархларда қўй гўштлари кутмоқда.

Амал қилиш муддати: шу йилнинг 17 августидан 18 августигача.

App | Telegram-бот | Facebook | InstaWeb | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Тошкентда яқин вақт ичида Holiday Inn ва Crowne Plaza Tashkent меҳмонхоналари очилади. Holiday Inn Tashkent City ҳудудида очилса, Crowne Plaza Анҳор канали бўйида, Минор тарафда жойлашган.

Бу InterContinental Hotels Group халқаро тармоғининг учта бренди Тошкентда ўз меҳмонхоналари фаолиятини йўлга қўйганини англатади.

Читать полностью…

davletovuz

Солиқ бўйича тадбиркорларга нисбатан судга даъво киритиш муддати ҳозирги 5 йилдан 3 йилга туширилади.

Бундан ташқари, солиқ ёки кредит қарзини ундириш бўйича суд қарори чиқарилганда, пеня ва фоизлар ҳисоблаш тўхтатилади.

Читать полностью…

davletovuz

ҚҚС тўловчиси гуҳовномасини вақтинча тўхтатиб туриш амалиёти бекор қилинади — президент

Читать полностью…

davletovuz

Президент жорий йилда энергетика соҳасида катта ишлар қилинаётганини, "худо хоҳласа, қишда халқимиз ишлар натижасини сезишини" таъкидлади.

Читать полностью…

davletovuz

"Бир ой ичида 200 дан ортиқ раҳбарни ишдан олдик. Нимага? Аравани торта олмаяпти" — президент

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан учрашуви бошланди https://www.youtube.com/watch?v=kfxezVnwI_0

Читать полностью…

davletovuz

Бугун Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказади.

Читать полностью…

davletovuz

Одилжон Атоуллаев Янгийўл тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Музаффар Рашидов Қибрай тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Читать полностью…

davletovuz

Ёзишларича, Саида Мирзиёева Ўзбекистон Республикаси Президентининг биринчи ёрдамчиси лавозимига тайинланиши кутилмоқда.

Хабар расман тасдиқланмаган.

Читать полностью…

davletovuz

Президент Администрацияси раҳбари лавозими тугатилди ҳамда Администрациянинг тузилмасига бир қатор ўзгартиришлар киритилди — президент фармони

Читать полностью…

davletovuz

Расман:

Сардор Уктамович Умурзаков
Ўзбекистон Республикаси Президентининг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари лавозимидан озод этилди.

Читать полностью…

davletovuz

Шарипов Бахром Қурбонович бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди.

Читать полностью…

davletovuz

Мамадаминов Умид энергетика вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Читать полностью…

davletovuz

«Док-1 Макс» иши бўйича судда айбланувчи хиндистонлик тадбиркор яроқсиз ва ҳужжатлари шубҳали «Кураракс» дорисини Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказиш ишлари учун масъул давлат ташкилотида ишловчи амалдорга 33 минг доллар берганини тан олди.

Читать полностью…

davletovuz

Полковник Равшан Султанходжаев Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Р.Султанходжаев Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари — Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимида хизмат қилган.

Читать полностью…

davletovuz

Дорилардан вафот этган ўнлаб болалар хотираси учун мотам эълон қилиниши керак

«Газета.uz» вафот этган болалар хотирасига ҳурмат бажо келтириш ҳамда уларнинг ўрнини тўлдириб бўлмас йўқотишни бошдан кечирган ота-оналари ва қариндошларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистонда умуммиллий мотам эълон қилиниши керак, деб ҳисоблайди.

Давлат шу тариқа ўзининг бераҳм, бефарқ, бегона эмаслигини, бу мамлакатда инсон ҳаёти ҳақиқатан ҳам энг олий қадрият эканини намойиш этган бўлур эди.

Бу фожиа ҳақидаги хотира халқ саломатлиги ва хавфсизлиги учун масъул раҳбарларга келгусида бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун сабоқ бўлиб қолиши керак.

Одамлар давлат уларнинг дард ва изтиробларини ҳис қилаётганини кўриши ва бунга ишониши керак. Умуммиллий мотам вафот этган болаларнинг яқинларига бу йўқотишни енгиб ўтишга ёрдам беради ва улар бу фожиа билан якка ўзлари ёлғиз қолиб кетмаганликларини кўрсатади.

Читать полностью…
Подписаться на канал