Тезюрар электропоездлар фақатгина "Talgo” компаниясидан харид қилинмайди
Ўзбекистонда тезюрар поездлар сонини яна 4 тага кўпайтириш режалаштирилган. Компаниянинг маълум қилишича, эндиликда харид қилинадиган юқори тезликдаги электропоездларни фақатгина "Talgo” компаниясидан эмас, балки дунёдаги энг кўзга кўринган замонавий электропоезд ишлаб чиқарадиган компаниялардан харид қилиш кўзда тутилган.
“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти 34 та замонавий электропоездлар сотиб олиш бўйича халқаро тендер эълон қилди. Ҳозирда Stadler, Skoda, Talgo, Hyundai, CAF, Siemens, Alstom, Hitachi, Pesa, CRRC-Dalian каби компаниялар билан музокаралар олиб бормоқда.
Yandex Go хайрия дастурини ишга туширди
Компания Ўзбекистондаги нотижорат ташкилотлари учун Yandex Go иловасида сафарлар ва ўз хизматларини етказиб бериш имкониятини яратди. Улардан хайрия жамғармалари ва ихтисослашган мутахассислар – шифокорлар, психологлар, реабилитаторлар фойдаланиши мумкин бўлади. Хайрия дастури доимий бўлади, ҳозирда унга тўртта ташкилот уланган: Ezgu Amal, ONA, ШАРОИТ ПЛЮС, KAPALAK BOLALAR.
22 июнь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Yandex вакили дастур тафсилотлари ҳақида гапириб берди: “Yandex Go орқали сафарга буюртма беришда махсус хусусиятлар аллақачон йўлга қўйилган - йўловчининг ногиронлар аравачасида эканлигини ёки эшитиш қобилиятига эга эмас эканлигини белгилашингиз мумкин. Ҳайдовчи бу ҳақда маълумотни кўриши ва ёрдам бериши мумкин.
President Tech Award танлови учун ариза топширишга шошилинг
🐦 President Tech Award – 5 та асосий ва 1 та махсус йўналиш бўйича энг яхши дастурий маҳсулотлар учун танлов бўлиб, мукофот жамғармаси 1 млн долларни ташкил этади.
Асосий йўналиш ғолибларига $100 000, $50 000 ва $30 000 миқдоридаги пул мукофоти берилиши кўзда тутилган. Махсус йўналиш (Ҳакатон Гран-приси)да ғолибликни қўлга киритган жамоа эса $100 000 га эга чиқади.
Вақт жуда оз қолди. Танловда қатнашинг ва йирик мукофот соҳиби бўлинг
Ариза топшириш учун: awards.gov.uz
Барча саволлар бўйича: @PresidentTechAward
Реклама
Mobiuz июньда кўп янгиликларга қўл урди
Яқинда Mobiuz мобил операторининг 5 та “Xotirjam” тарифлари ишга туширилди. Шунингдек, ижтимоий тармоқлар ва қўнғироқлар учун чексиз дақиқа ва Mb'лардан фойдаланиш имкони билан мижозларни хурсанд қилиб келмоқда.
Мобил операторнинг VОLTE хизмати ҳозирда Тошкент ва Самарқандда ишлаб турибди.
Корпоратив мижозлар учун чексиз ижтимоий тармоқлар хизмати ҳам мавжуд. Ушбу хизматдан хоҳлаган корпоратив тарифларда чексиз Telegram, Zoom, Skype, ёки бошқа тармоқ ва хизматлардан фойдаланиш имконияти бор.
Янги уланган абонентлар учун 60 тун чексиз интернет хизматлари берилади. Акция 20 сентябргача давом этади.
Оҳирги янгиликлар
Реклама
Шавкат Мирзиёев матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни муносабати билан журналист ҳамда блогерларни табриклади
Читать полностью…Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев:
“Дунёнинг “Топ-100”та олийгоҳига грантга кирган ўғил-қизларимизга “Эл-юрт умиди” жамғармаси маблағлари қўшимча имтиҳонларсиз ажратилади.
“Топ-500”та олийгоҳ грантини олган фарзандларимизга авиачипта ва ётоқхона харажатлари тўлиқ қоплаб берилади.
Бу мақсадлар учун ҳар йили 200 миллион доллар ажратилади.
Ucell Сирдарёда тармоқни модернизация қилиш лойиҳасини якунлади
«COSCOM» МЧЖ (Ucell савдо белгиси) «Huawei Tech Investment Tashkent» МЧЖ билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Сирдарё вилояти ҳокимлиги кўмагида Сирдарё вилоятида таянч станцияларини қуриш ва модернизация қилиш лойиҳасини якунлади.
Абонентларни сифатли мобил алоқа билан таъминлаш мақсадида тўққизта янги сайт қурилиб, 496 та янги таянч станцияси ўрнатилди.
24 июнь куни Ucell компанияси бу манзилларга пресс-тур ташкил қилди. Бизда ўша ерда интернет тезлигини текшириб кўриш имконияти бўлди. Интернет тезлиги 140-160 мбит/с'дан тез ишламоқда. Аҳоли вакиллари билан суҳбатлашганимизда улар ҳам алоқа сифати яхшилангани, интернет тезлиги юқори эканини таъкидлашди.
Ucell бош директори Андрей Шишковскийнинг таъкидлашича, бундай лойиҳалар ҳозирда Наманган ва Тошкент вилояти ҳамда Тошкент шаҳрида ҳам амалга оширилмоқда.
Ucell абонентларини барча тезликда ишлайдиган алоқа билан таъминлаш лойиҳаси якунланиши муносабати билан 24 июн куни Гулистон шаҳридаги мусиқали драма театри майдонида катта концерт бўлиб ўтди. Концертда ЗўрТВ телеканалининг «Артист» мусиқий шоу лойиҳасининг ёш хонандалари ҳамда ўзбек эстрадаси юлдузи Шохрух репер иштирок этди.
Меҳмонлар ва томошабинлар учун Ucell ва Huawei томонидан қимматбаҳо ва эсдалик совғаларига бой қизиқарли танловлар ўтказилди.
Реклама
Ўзбекистонда EXEED премиум йўлтанламасларининг сотуви бошланди: комплектация ва нархлар
24 июнь куни Асака Моторс компанияси EXEED брендига мансуб премиум автомобиллар тақдимотини ўтказди. Унда тўлиқ ҳажмли, флагман VX йўлтанламаси, ўртача ҳажмли TXL модели ва ихчам LX модели тақдим этилди.
EXEED VХ тўлиқ ҳажмли йўлтанламаси
Двигател қуввати – 249 о.к. 100 км.га ёқилғи сарфи – 7,3 литрдан бошлабEXEED ВХ илғор хавфсизлик тизимлари билан жиҳозланган, жумладан:
− автоматик фавқулодда тормозланиш. Тестлар кўрсатишича, EXEED VХнинг тормоз йўли, 100 км/с. тезликдан пасайганда, атиги 36,8 метрни ташкил қилади;
− кўринмас ҳудудлар назорати тизими;
− мослашувчан круиз-назорат, у йўлда хавфсиз масофани сақлаб юради;
− яқинлашиб келаётган автомобил тўғрисида огоҳлантириш функцияси.
EXEED VХ йўлтанламасининг нархи 654 млн сўмдан бошланади.
Ўртача ҳажмли EXEED TXL
Двигател қуввати 186 о.к., 100 км.га ёқилғи сарфи – 6,4 литр.
EXEED TXL йўлтанламасининг нархи 516 млн сўмдан бошланади.
Ихчам EXEED LХ
Двигател қуввати – 147 о.к. 100 км.гa ёқилғи сарфи – 6,6 литр.
EXEED LХ нархи 340 млн сўмдан бошланади.
exeed.uz сайтида рўйхатдан ўтиб, тест-драйвга ёзилиш ва EXEED йўлтанламаслари ҳақида кўпроқ ахборот олиш мумкин.
Тезкор алоқа учун: 998 555 030 209
Реклама
Корзинкадаги ёқимли акцияларнинг навбатдагиси энди товуқ гўштлари учун давом этади. Ажойиб таъм ва ёқимли нарх
Корзинкага борасиз ва товуқ гўштининг исталган турларини арзон нархларда харид қиласиз. Бундай нархларга улгуриб қолиш зарур.
Нархлар амал қилиш муддати 30 июнгача давом этади.
App | Telegram | Facebook | Insta | Web | Реклама
«Ўзагролизинг» акциядорлик жамиятини ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилади, бунинг учун халқаро молия институтларининг йилига 100 млн АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда маблағлари жалб этилади. 285,9 млрд сўм жамият устав капиталини оширишга йўналтирилади. Компаниядаги давлат улуши 2026 йилда хусусийлаштириш учун савдога чиқарилади.
Читать полностью…Россиядаги элчихонамиз Ўзбекистоннинг барча фуқароларини Россия ҳудудида амалда бўлган жамоат хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилишга, Россия ва Украинанинг чегарадош ҳудудларига саёҳат қилмасликка, одамлар гавжум жойларга ташриф буюрмасликка чақиради.
Читать полностью…Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев:
Мамлакатда ишлаш ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагидаги ватандошларимиз учун:
— кириш визалари муддати 1 йилдан 3 йилга узайтирилади, давлат божлари 3 карра пасайтирилади (ҳозирда – 250 долларгача);
— Ўзбекистонда ишлаши учун лицензия талаби бекор қилинади.
Ўзбекистон ва Қозоғистон давлат чегараларини белгилаш (демаркация) ишларини тўлиқ якунлади. Икки давлат ўртасида чегара бўйича масала қолмади.
Читать полностью…Собиқ “Алгоритм” заводи бино ва иншоотлари (умумий майдони 16 гектар) аукционда 307,6 млрд сўмга Strategic Development Team МЧЖга сотилди. Компания таъсисчиси Фатхулла Содиқов бўлиб, қатор корхоналарнинг, шу жумладан, Havas Food МЧЖнинг асосий улушларига эгалик қилади.
Читать полностью…Корзинкада янги “Korzinka Go” онлайн-супермаркети ва етказиб бериш хизмати ишга тушибди.
Мижозлар илова орқали исталган маҳсулотни харид қилишлари мумкин, буюртма икки соат ичида етказиб берилади. Илова орқали харид қилганларга 10%лик чегирма ва уч мартагача бепул етказиб бериш хизмати тақдим этилади.
Айниқса ёз кунларида уйдан чиқмай туриб бозорлик қилишга жуда қулай хизмат экан.
Реклама
Шавкат Мирзиёев Қурбон ҳайити арафасида Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг собиқ раиси, муфтий, марҳум шайх Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон ҳамда Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг собиқ раиси, муфтий, марҳум шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфни «Олий Даражали Имом Бухорий» ордени билан мукофотлади.
Читать полностью…Боғчалар аёлларимизнинг декрет даври тугаши биланоқ, яъни 2 ёшга етган болани қабул қилиши даркор, деб таклиф бермоқда иқтисодчи Отабек Бакиров. У, шунингдек, жуда тез ўзгараётган замонда янада ортда қолишни истамасак, худди илғор давлатлардагидек, мактабларга қабул 5 ёшдан ихтиёрий, 7 ёшдан мажбурий кўринишга ўтиши зарурлигини таъкидлаяпти. Дарҳақиқат, бизнинг-ча ҳам, мактабга чиқадиган йили 7 ёшга тўлишига оид нормани қайта кўриб чиқиш лозим, яъни январь ёки февралда туғилган боланинг қарийб бир йил йўқотиши адолатдан эмас.
Читать полностью…Ҳукумат қарори билан Педагог ходимлар учун йиллик узайтирилган меҳнат таътили давомийлиги меъёрлари тасдиқланди.
Читать полностью…Давлат органларининг тадбиркорларга "яқинлашиши" яна авж олмоқда, 2022 йилда тадбиркорлар фаолиятини текшириш 2021 йилдагига нисбатан икки баравар ўсган. Энг кўп текширишлар Тошкентда, энг кўп текширувчилар эса солиқчилар.
Текшир-текширлар ўз навбатида тадбиркорларнинг кайфиятига салбий таъсир кўрсатган, стресс ортган.
Жиззах вилояти телерадиокомпаниясини замонавий студия комплекси ҳамда кўчма телевизион станция билан жиҳозлашга бюджетдан 68 млрд сўм ажратилибди.
Читать полностью…Шавкат Мирзиёев:
Келгуси 7 йилда яна 56 та замонавий самолёт олиб келамиз ва авиа-паркимизни 100 тага етказамиз. Авиақатновлар сони 4 баробар оширилади, халқаро парвозлар йўналишлари 5 карра кўпайтирилади.
Бунинг учун:
— ҳудудлардаги 6 та йирик аэропорт хусусий шерикчилик асосида янгиланади;
— “Очиқ осмон” режими барча аэропортларда жорий қилинади (Самарқанд, Бухоро, Урганч, Андижон, Қарши, Термиз ва Нукусга “бешинчи ҳаво эркинлиги” берилган)”.
Хоразмда “Damas” автомашинаси ҳайдовчиси Хива шаҳар ИИБ бошлиғини уриб юборди. Жабрланувчи оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Мини-сериаллар анча кўпайиб қолди. Одамлар вақтини тежаш, уларга қисқа вақтда кўп нарса етказиш учун айни шундай контентлар керак. Агар сериал мавзуси муҳим ва шу кунга қадар ҳеч ким қўл урмаган бўлса яна яхши.
Солиқчилар тўғрисида ишланган 5 қисмли сериал ана шундай турга киради. Тизердан кўриш мумкинки, унда турли коррупцион схемалар бўйича сўз боради. Сериал янги ҳафтадан бошлаб "Миллий ТВ" телеканали орқали намойиш қилинар экан.
Реклама
Якуннинг бошланиши
2022 йил 24 февралдан буён бир-бирига боғлиқ бир неча воқеага нисбатан бу Путин Россияси якунининг бошланиши эканлиги ҳақида айтилди: Украинга бостириб кириш, Украина шимолидан шармандаларча чиқиб кетилиши, Украинанинг муваффақиятли қарши ҳужумлари, АҚШ ва Европа давлатлари Украинага Иккинчи жаҳон урушидан кейин бир давлатга кўрсатилган энг йирик ҳарбий кўмак ажратиши, уруш Россия чегараларига кўчиши ва ҳ.к. Бироқ сўнгги, вақт жиҳатидан кутилмаганда бошланиб, тезда тугаган қўзғолон якун ростан ҳам бошланганини кўрсатиб берди.
Аввалги саналган воқеалар "дунёнинг иккинчи армияси" ҳақидаги мифларни йўққа чиқариб, америкаликлар ҳазили билан айтганда Россия Украинада жанг қилаётган армиялар ичида иккинчи ўриндагилигини кўрсатган бўлса ҳам, Россия ички сиёсати билан боғлиқ бошқа бир йирик миф - кучли марказлашган репрессив давлат/Левиафан борлиги ва уни бирлаштирувчи мутлоқ бошлиққа сўзсиз итоати тўғрисидаги қарашлар ҳали мавжуд эди.
Урушга қарамай Россия иқтисодиёти қулаб тушмагани, сиёсий ва иқтисодий институтлар ишлашда давом этгани, минтақаларда айирмачилик ҳаракатлари бошланмагани ва бошқа жиддий ва унчалик жиддий бўлмаган омиллар бу фикрларга аргумент сифатида хизмат қилаётганди. Путин ҳокимияти қулаши учун кутилган асосий омил - яқин атрофида исёнга ҳаракат кузатилмагани буни янада олдинга олиб чиқди. Россиянинг Левиафани оддий эмас, унда шахслар/институтлар фақат давлатга эмас, мутлоқ ҳукмдорга содиқлик асосида ишлаши тушунилаётганди.
Битта лекини - фронтдаги илк йирик мағлубият бу тизим дарз кетиши учун етарли бўлиши мумкин эди. Исёнчиликка дастлаб мудофаа вазири Сергей Шойгу даъвогар кўрилиб, бу орада анча вақт кўзга кўринмаслигига ҳам олиб келди. Кейинчалик уруш овозларига айланган Рамзан Қодиров ва "Вагнер"чи Путин ошпази Евгений Пригожин реалроқ номзодларга айланди. Дастлаб бир-бирини қўллаб-қувватлаган икки оғайни кейинчалик гап талашишга ҳам ўтишди.
Украина Бахмутни ташлаб кетмаслиги ортидан Россия тарафида урушнинг асосий юзига айланган "Вагнер" раҳбари мудофаа вазирлиги ва бош штабга очиқчасига бир неча марта оғзаки ҳужумга ўтди. Бахмут олингани эълон қилингач, Россия бўйлаб турне қилиб, ўзининг "сиёсий бўлмаган дастури" орқали оммавий сафарбарликни тарғиб қилди ва исёнчи номзодлар орасида фаворитга айланиб улгурганди. Фақат битта триггер келиши - бу катта эҳтимол билан Украинанинг анчадан буён Россияни кўрқувга солаётган қарши ҳужуми оқибатида фронтдаги қақшатқич мағлубият ва Украина ўз ҳудудларини, ҳатто Қримга қўшиб 2014 йилда бой берилганларини қайтариши бўлиши керак эди.
Украина қарши ҳужуми Россияда кутилганидан ва кўрқилганидан секинроқ темпда бошланиб, исённи яна кечиктирган бир пайтда Кремлнинг ўзи бу масалани тезлаштириб юборди. Деярли параллел равишда Белгород области ҳимоясига "Вагнер" ўрнига Қодировнинг "Ахмат"и жалб қилиниб, дастлаб Шойгу, кейин Путин хусусий ҳарбий компаниялар вакиллари Мудофаа вазирлиги билан шартнома тузилиши кераклигига чақирди. Шойгунинг гапини бир тийинга олмаган Пригожин Путиннинг чиқишидан кейин ҳам позициясини ўзгартирмади.
Бўлди. "Тизим" бузилишига ҳеч қандай ташқи зарба шарт эмас экан. Етарлича кучга эга устунлардан бирининг манфаатларини ҳисобга олмаслик етарли экан. Ҳеч қандай юридик мақомга эга бўлмаган, Путиннинг ўзи ўрганган схемада, қонундан ташқарида унинг буйруқларини бажариш учун тузилган лекин расмий қуролли кучлар имкониятларидан тўлиқ фойдаланиб келган подани чўпондан олиб қўйишга уриниш чўпоннинг исёни билан якунланди.
Якунига етмаган бўлса ҳам, Пригожин исёни бир неча йўналишларга ойдинлик киритиб кетди. Мутлоқ хўжайин - мутлоқ эмас, куч ишлатиш - давлат монополияси эмас, аввалдан аниқ бўлса ҳам бунчалик яққол кўринмаган ҳақиқат - бу давлатни қонунлар бошқармайди, куч ва унинг соҳибларининг айтгани бўлади: бош прокурор эрталаб президентга "қонунан" очилганини таъкидлаган "хоин"га нисбатан жиноий иш кечга ёпилиб қолди, "хоин"нинг ўзига хавфсизлик кафолатланди. Бу қандайдир фильм эмас, дунёнинг энг йирик давлатида кеча бўлган воқеа. Бу ҳали бошланиши, якуннинг бошланиши.
@tashqaridaUZ
Ажойиб дамлар
Кечадан бери Россия оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлари тунни бедор ўтказмоқда. Путиннинг собиқ ошпази — "Вагнер" хусусий ҳарбийлаштирилган компанияси раҳбари Евгений Пригожин Россия мудофаа вазирлигига қарши қўзғолон кўтарган. У Россиянинг Украинадаги урушда фойдаланаётган асосий ҳарбий округи қўлга олинганини айтмоқда. Москва ўз навбатида унга нисбатан жиноий иш қўзғатган, Питердаги Пригожинга алоқадор компанияларга ҳуқуқ-тартибот органлари ташланган.
Z-патриотлар паникада.
Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев:
➖“Қарши – Шаҳрисабз – Китоб” ва “Самарқанд – Қарши” йўллари капитал таъмирланади (177 километр);
➖“Олмаота – Бишкек – Тошкент – Шаҳрисабз – Термиз” йўлининг Қашқадарё ҳудудидан ўтувчи 60 километр қисми реконструкция қилинади.
Иссиқ об-ҳаво шароитида табиий шарбатлардан истеъмол қилиш муҳим
Шарбат тайёрлаш учун витаминларга бой табиий мевалар керак бўлади. Хилма-хил турдаги табиий меваларни эса Корзинка супермаркетлар тармоғида супер нархларда топиш мумкин.
Нархларнинг амал қилиш муддати: 2023 йил 25 июнгача.
App | Telegram | Facebook | Insta | Web | Реклама
Июль-август ойларида Тошкентнинг айрим ҳудудларида иссиқ сув ўчирилади.
Иссиқ сув ўчириладиган манзиллар.