Давлат гранти бўйича қабул квоталари тасдиқланди
“2023/2024 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги президент фармойиши қабул қилинди.
Фармойишга мувофиқ, 2023/2024 ўқув йили учун давлат ОТМларига давлат гранти квоталари:
➖бакалавриат бўйича кундузги таълим шаклига – 34 860 нафар;
➖магистратура бўйича – 8 923 нафар этиб тасдиқланди.
Тизимида ОТМ бўлган вазирлик ва идоралар ҳамда молиявий мустақиллик берилган ОТМлар контракт асосидаги қабул параметрларини 2023 йил 20 июнгача тасдиқлайди.
Президентнинг "Аҳолининг енгил автотранспорт воситаларига бўлган эҳтиёжини қондириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
❗️ Унга кўра, аҳолини ҳамёнбоп енгил автотранспорт воситалари билан таъминлаш мақсадида 2026 йил 1 январга қадар, Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасини кесиб ўтиш вақтида ишлаб чиқарилганига бир йилдан ошмаган янги енгил автотранспорт воситаларини (ТИФ ТН кодлари 8703 21 10, 8703 22 10 ва 8703 31 10) олиб киришда божхона божларининг қуйидаги ставкалари қўлланилади:
➖ двигатель цилиндрларининг иш ҳажми 1 000 см кубдан ошмайдиган янги енгил автотранспорт воситалари учун - ноль ставкаси (амалда – 15 фоиз + 0,4 АҚШ долл/куб см);
➖ двигатель цилиндрларининг иш ҳажми 1 200 см кубдан ошмайдиган янги енгил автотранспорт воситалари учун - 5 фоизли ставкаси (амалда – 15 фоиз + 0,6 АҚШ долл/куб см).
Натижада двигатель ҳажми 1 000 см кубгача бўлган автомобиллар учун божхона тўловларининг жами миқдори амалдаги 39–43 фоиздан 19–23 фоизгача, двигатель ҳажми 1 000–1 200 см куб бўлган автомобиллар учун эса 44–52 фоиздан 30–36 фоизгача камаяди.
Владимир Норов пенсияга чиққани айтилмоқда
Владимир Норовнинг твиттердаги саҳифасида у Марказий Осиё халқаро институтининг собиқ директори деб кўрсатилмоқда. Институт сайтида эса ҳали ҳам директор сифатида турибди. У бу лавозимга ўтган йил охирида тайинланган эди.
ШҲТ бош котиби, ташқи ишлар вазири лавозимларида ишлаган дипломат бирор лавозимга тайинлангани ҳақида расмий ахборот йўқ. Айтишларича, у пенсияга чиқишга қарор қилган.
Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки ҳамда Ислом тараққиёт банки Сурхондарёда буғ-газ электр станциясини қуриш учун 325 млн инвестиция ажратади. Мазкур станция 1560 МВт қувватга эга бўлиб, Учқизил сув омбори яқинида қурилади. Энергетика вазирлигининг уқтиришича, ушбу маблағлар ҳеч қандай ҳукумат кафолатисиз жалб қилинмоқда.
Читать полностью…Бу ташаббусли бюджетми ё ҳокимлар ва уларнинг шотирларининг чўнтак бюджетими? Мен қаршиман!
Ташаббусли бюджетлаштириш орқали «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларининг молиялаштирилиши 2023 йилдан бошлаб амалга оширилиши керак.
Жамоатчилик фикри асосида тадбирларни шакллантириш ва улар учун овоз бериш жараёни бу йил май ойида амалга ошиши лозим эди. Бу рўй бермади, кечикмоқда ва қанчалик ғалати туюлмасин, яхшиликка.
Чунки тасдиқланган Низомга кўра, фуқаролар де-факто жараёндан четлаштирилган.
Биринчидан, фуқаролар томонидан лойиҳалар тўплами шакллантирилишига йўл қўйилмайди. Фақат маҳалла раиси бир йилда фақат бир маротаба битта лойиҳа тўпламини киритиш ҳуқуқига эга.
Иккинчидан, маҳалла раиси таклиф этган лойиҳа тўпламини Махсус комиссия танлайди. Махсус комиссиянинг олтита аъзосидан бештаси ҳоким ва унинг шотирларидан иборат, биттагина, уям келишув асосида нодавлат нотижорат ташкилотлари вакили қўшилиши мумкин.
Учинчидан, фуқаролар маҳалла раиси ва Махсус комиссия чиғириғидан ўтган лойиҳалар тўпламига овоз бера олади. Унданам қизиғи, Низомга кўра, маҳалла (қишлоқ) фуқаролари тегишли маҳалла (қишлоқ) бўйича илгари сурилган лойиҳалар тўплами ичидан ўзларини қизиқтирган тадбирларга овоз берадилар. Маъносига кўра, фақат прописка жойи бўйича ҳокимтўра ва унинг шотирларининг фильтридан ўтган лойиҳаларга овоз бериш мумкин бўлади.
Тўртинчидан, аҳолиси сони кам бўлган маҳаллаларга (қишлоқларга) тузатиш коэффициентини қўллаган ҳолда лойиҳалар тўпламига берилган овозлар кўпайтирилади. Яъни демократяининг асоси бўлган, бир фуқаро - битта овоз принципидан амалда воз кечилади.
Сиз нима деб ўйлайсиз, шу ташаббусли бюджетми? Ё ер сотишдан маҳрум бўлгач, куни бюджет ўзлаштиришга қолган ҳокимлар ва уларнинг шотирларининг бюджетими?
Қани бу ерда фуқароларни ташаббуси, фуқароларнинг иштироки? Фуқароларнинг уюшиши? Фуқароларнинг танлови? Қани?
Сиз нима деб ўйлайсиз агар ҳеч ким сайламаган ҳокимлар, ҳеч ким сайламаган депутатлар, югурдак раислар, шотир ёрдамчилар ўз вазифасини бажарганида ташаббусли бюджетга ҳожат бўлармиди?
Саналган амалдолар фуқароларнинг хоҳиш ва иродаларини ифода этмаганликлари учун ҳам бюджетнинг бир фоизи халққа қайтарилмадими? Халқнинг ўзи таклиф бериши, танлаши, ўзи уюшиши, ўзи овоз бериши учун?
Дарвоқе, Ташаббусли бюджетлаштиришнинг мазкур энг катта маблағ (ажратилган маблағларнинг жами камида 80%и) тақсимланадиган жараённинг қоидалари ими жимида, халқдан панада, ёпиқ кабинетларда тасдиқланган. Жамоатчилик муҳокамасига қўйилмаган. Ва яна савол туғилади: Бу ўзи ташаббусли бюджетми?
Хуллас, Фуқароларнинг ташаббускорлиги қайтарилиши керак, эркин ва тенг овоз бериш ҳуқуқи таъминланиши лозим.
Фаол жамоатчиликни, ОАВ ва медиани ўзбекистонликларнинг ўз маблағларининг ўзлари тақсимлаши ва эркин танлови йўлидаги жараёнга бефарқ бўлмасликларини сўрайман. Агар Давлат раҳбарининг шахсан ўзи ирода кўрсатиб, халққа берган шу ҳақ тортиб олинса, кейин қолган қутгани ҳам тортиб олинади.
Президент имзолаган қарорга кўра қуйидагилар ҳисобдан чиқарилади:
➖ 2023 йил 1 июнь ҳолатига жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ва жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи (нотурар кўчмас мулк объектлари бундан мустасно) бўйича муддатида тўланмаган қарзига ҳисобланган пеня суммалари;
➖ 2023 йил 1 июнь ҳолатига охирги 6 ой мобайнида молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ЯТТларнинг қатъий белгиланган миқдорлардаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқдан вужудга келган қарзи, ҳамда уларга ҳисобланган пеня ва жарималар суммаси;
➖ 2023 йил 1 июнь ҳолатига хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлиги учун қўлланилган жарималар суммаси.
Шунингдек, 2024 йил 1 июнга қадар ер участкаларидан ҳужжатларсиз фойдаланаётган жисмоний шахсларга ер солиғининг уч карра оширилган ставкасида солиқ ҳисоблаш тартиби тўхтатиб турилади.
Фермер хўжаликларига 2023 йил 1 июнь ҳолатига шаклланган сув солиғидан қарзини ўн икки ой мобайнида тенг улушларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат этилади.
Ўзбекистон OTP Bank ўз фаолиятини йўлга қўяётган Марказий Осиёдаги биринчи давлат бўлди
Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Ўзбекистон банк секторини хусусийлаштиришда иштирок этаётган биринчи ғарб банки сифатида OTP Bank “Ипотека-банк”нинг асосий акциядорига айланди. OTP Bank Ипотека-банкнинг Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тегишли акциялардан 75 фоизини сотиб олди, қолган 25 фоизи 3 йиллик муддатда сотиб олинади.
Бугун бўлиб ўтган тадбирда банкнинг келгуси режалари ва мақсадлари ҳақида маълумотлар берилди.
Адлия вазирлиги Uzbekistan’s club нодавлат нотижорат ташкилотини рўйхатдан ўтказди
"Uzbekistan’s club" ташкилоти кўпчиликка "O'zbekistonlik" лойиҳаси билан таниш. Ташкилот хориждаги ўзбекистонликлар билан алоқа ўрнатиш, дунё бўйлаб турли соҳаларда муваффақиятга эришган ўзбекистонликлар ҳақида эксклюзив лойиҳаларни тайёрлаш ва улар билан доимий алоқада бўлиб туриш имконини берувчи мулоқот платформасини каби кўплаб лойиҳаларни бошлаган ва ҳозирги кунда муваффақиятли тарзда давом эттириб келмоқда.
Бугунги кунга келиб Uzbekistan’s club нодавлат нотижорат ташкилоти сифатида Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинди.
“Қўқонлик тадбиркорларимиз хотиржам бўлсин, биз ҳеч кимни ўз ҳолига ташлаб қўймаймиз” — Шавкат Мирзиёев Қўқонда бўлган ёнғин ҳақида муносабат билдирди
“Бир масалага алоҳида тўхталиб ўтсам. Шу ҳафтада Қўқондаги буюм бозорида содир бўлган ёнғин юзлаб тадбиркорларимизга зарар етказди.
Қўқонлик тадбиркорларимиз хотиржам бўлсин, биз ҳеч кимни ўз ҳолига ташлаб қўймаймиз!
Бу бозор узоғи билан бир ойда тўлиқ тиклаб берилади, бунга барча куч ва воситаларни сафарбар қиламиз. Ким қайси дўконда фаолият юритган бўлса, ўша ерда тадбиркорлигини давом эттиради.
Ёнғиндан зарар кўрган барча тадбиркорларнинг кредит ва солиқ тўловлари муддати кечиктирилади. Уларнинг қайтадан “оёққа туриб олишлари” учун айланма маблағ учун имтиёзли кредитлар ажратилади.
Ёнғин оқибатида бозорга туташ ҳудудларда зарар кўрган аҳоли хонадонлари тўлиқ таъмирлаб берилади.
Умуман, етакчи лойиҳа ташкилотларини жалб қилиб, бозорларни замонавий, қулай, барча хавфсизлик талабларига жавоб берадиган савдо комплексларига айлантириш бўйича катта дастур қабул қиламиз”, — деди Шавкат Мирзиёев.
BBC рус хизмати Марказий Осиё давлатлари фуқароларининг Россия қамоқхоналаридан Украинадаги урушга ёллангани бўйича журналистлик суриштирувини эълон қилди.
Маълумотларга кўра, бундай ёлланганлар орасида камида 93 киши ҳалок бўлган, уларнинг орасида ўзбекистонликлар ҳам бор.
Нашрнинг ёзишича, Россия томонидан Украинадаги урушда Қирғизистондан 19 нафар, Ўзбекистондан 34 нафар ва Тожикистондан 40 нафар фуқаро ҳалок бўлган. Улар асосан «Вагнер» хусусий компанияси томонидан ёлланган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон қонунчилигида ўзга давлат ҳудудида ёки қуролли тўқнашувда ёхуд ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш учун ёлланиш 5 йилдан 10 йилгача жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Миробод тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Салайдинов Ашраф Гойибназаровичга туман ҳокими вазифасини вақтинча бажариш юклатилди.
Аввалроқ Миробод тумани ҳокими вазифасида ишлаб келган Шухрат Пулатов «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳри филиали бош директори этиб тайинланганди.
Супервазирлик раҳбари, яъни иқтисодиёт ва молия вазири Шерзод Қудбиев, ниҳоят, давлат бюджетининг 2022 йилдаги ва жорий йил биринчи чорагидаги ижроси юзасидан депутатларга ҳисобот бермоқда. Мажлис эфирга тўғридан-тўғри узатиляпти.
Читать полностью…📢 Абитуриентлар учун муҳим янгилик: UDEA олийгоҳида Ковентри университетининг дастури асосида таълим олиш мумкин
🎓 Ковентри Буюк Британиянинг дунё тан олган нуфузли университети ҳисобланади.
UDEAда Ковентри университетининг қуйидаги бакалавриат дастурлари тақдим этилади:
🗣 Бизнес учун ахборот технологиялари;
🗣 Бухгалтерия ҳисоби ва молия;
🗣 Халқаро молия ва банк иши;
🗣 Инглиз тили ва уни хорижий тил сифатида ўқитиш.
👨🏫 Foundation:
• Рақамли технологиялар
• Бухгалтерия ҳисоби ва молия
Ковентри университети бакалавриат дастурлари битирувчилари Ўзбекистонда ўқиб, халқаро дипломга эга бўладилар ва ўз соҳаларида етук мутахассис бўлиб етишадилар.
❗️2023-2024 ўқув йили учун ҳужжат топширишга улгуринг.
Қабул 15 августгача давом этади.
Батафсил: coventry.udea.uz
📞: +998-(78)-888-08-00
Реклама
Энди “Korzinka” Huawei AppGallery'да ҳам бор
Ўзбекистоннинг энг йирик савдо тармоғи “Korzinka” “Huawei AppGallery” дўконида ўзининг мобил иловасини эълон қилди.
Таъкидлаш керакки, “Korzinka” AppGallery’дa Ўзбекистоннинг биринчи супермаркетлар тармоғи бўлди.
Батафсил
Telegram | Twitter | LinkedIn | Реклама
Даҳшат
Самарқандда 36 ёшли эркак Исроил давлатида ишлаб келаётган турмуш ўртоғи билан телефон орқали келиб чиққан ўзаро келишмовчилиги натижасида жаҳл қилиб, ундан ўч олиш мақсадида 3 нафар вояга етмаган фарзандини (2 та қиз ва 1 та ўғил) ошхона пичоғи билан қасддан ўлдирган.
Шундан сўнг, у ушбу ошхона пичоғи билан танасининг чап кўкрак соҳасига бир маротаба уриб ўзига тан жароҳати етказган.
Ҳозирда у шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бош прокуратура
Россия газини Қозоғистон орқали Ўзбекистонга етказиб бериш 2023 йилнинг тўртинчи чорагидан бошланади. Ўзбекистон энергетика вазири ва “Газпром” раҳбари тегишли битим ва йўл харитасини имзолаган.
Читать полностью…#admission2023
Тошкент Кимё халқаро университетига 2023/2024 ўқув йили учун қабул бошланди.
Университет бакалавр ва магистрларни кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклларда, шунингдек, иккинчи мутахассислик бўйича ўзбек, рус ва инглиз тилларида тайёрлайди.
Университет фаолияти Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан лицензияланган. (Лицензия: №044527)
KAZSEE ва IQAA агентликларининг таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш тўғрисидаги сертификатларига эга.
📌Университет таълим йўналишлари, шартнома нархлари ва кириш имтиҳонлари ҳақида батафсил маълумот:
👉https://kiut.uz/uz/admission/submenu/tashkent-admission/
🤵Дарслар АҚШ, Англия, Миср, Жанубий Корея ва Италиялик тажрибали хорижий профессор-ўқитувчилар томонидан ташкил этилади.
🗂 Онлайн ҳужжат топшириш: admission.kiut.uz
☎️ (+99878) 129-40-40 (ички рақам – 1).
Telegram | Instagram | Facebook |kimyointernationaluniversity/featured">YouTube | Реклама
Супервазирлик раҳбариятининг “Ташаббусли бюджет” бўйича хатти-ҳаракатлари тизимни мураккаблаштириш, масъулиятни ўзидан соқит қилиш ва маҳаллий ижро органларини асосий акторга айлантириш(эски тартибни тиклаш)дан бошқа нарса эмас.
Читать полностью…MacBro дўконларида "0% устaмaли муддaтли тўлов"
Акция шартига кўра:
iPhone, iPad va Apple Watch гаджетларини ярим нархида харид қилиб, қолган 50 фоизини кейинги ой тўлашингиз мумкин.
❗️Муддатли тўловни расмийлаштириш учун паспортнинг ўзи етарли.
Ассортиментда нафақат янги, балки ишлатилган маҳсулотлар ҳам бор.
100% ҳалол, нархларга устама қўйилмайди ҳамда пеняси йўқ.
Шошилинг, акциянинг сўнгги муддати — 30 июн.
📞 Батафсил маълумот учун: +998787772020
@MacBro_Manager
Реклама
Мукофот жамғармаси 1 млн долларни ташкил этувчи President Tech Award танловига аризалар қабули давом этмоқда
President Tech Award – 5 та асосий ва 1 та махсус йўналиш бўйича энг яхши дастурий маҳсулотлар учун танлов.
Асосий йўналиш тоифалари:
• сунъий интеллектга асосланган технологиялар;
• ижтимоий соҳадаги рақамли технологиялар;
• ахборот ва киберхавфсизлик соҳасидаги технологиялар;
• тадбиркорлик ва молиявий технологиялар;
• компютер ва мобил ўйинлар.
Асосий йўналиш ғолиблари мос равишда $100 000, $50 000 ва $30 000 миқдоридаги пул мукофотига эришади. Махсус йўналиш (Хакатон Гран-приси)да ғолибликни қўлга киритган жамоа $100 000 га эга бўлади.
Бундан ташқари, танлов ташкилотчилари қизиқарли челленж эълон қилишди. Стартапингизга мос йўналишни аниқлаш учун танловнинг расмий веб-сайтида тестдан ўтиб, жавобини изоҳда ёзасиз. Шу орқали энг кўп қайси соҳа бўйича лойиҳалар борлиги аниқланади.
Ариза топшириш учун: awards.gov.uz
Барча саволлар бўйича: @PresidentTechAward
Реклама
Ёзнинг жазирамасида энг фойдали нарсалардан бири — бу мева шарбатлари
Айнан мана шу жиҳатни инобатга олган Корзинка супермаркетлар тармоғи ўз расталарини мевалар билан тўлдирди. Ёзги мева мавсумининг энг зўр мевалари барчаси расталарда мавжуд.
Ҳамёнбоп нархларнинг амал қилиш муддати: 2023 йилнинг 18 июнигача.
App | Telegram | Facebook | Insta | Web | Реклама
Hamkorbank билан янги уй сотиб олиш осон
Hamkorbank бирламчи уй-жой бозоридаги кўп қаватли уйлардан хонадон сотиб олиш, қуриш ва реконструкция ишлари учун ипотека кредитларини тақдим этмоқда:
▪️ Муддати — 20 йилгача;
▪️ Имтиёзли давр — 6 ойгача.
Шунингдек, расмий даромадга эга жисмоний шахслар учун:
▪️ Бошланғич тўлов — 15% дан бошлаб;
▪️ Фоиз ставкаси — 17% дан бошлаб.
Расмий даромадга эга бўлмаган жисмоний шахслар учун:
▪️ Бошланғич тўлов — 30% дан бошлаб;
▪️ Фоиз ставкаси — 18% дан бошлаб.
Батафсил маълумот: https://hamkorbank.uz/uz/physical/credits/ipoteka-krediti/
☎️ 1256 | Реклама
Шавкат Мирзиёев:
“2023 йил охиригача Жаҳон банки билан бирга, “Тошкент – Андижон” муқобил пуллик автомобиль йўлини қуриш бўйича 2,5 миллиард долларлик мега-лойиҳа бошланади.
Лойиҳани амалга ошириш натижасида, Андижондан Тошкент шаҳрига бориш вақти ҳозирги 5 соатдан 3 соатга қисқаради”.
Financial Times:
UBS банки ўзи эгалик қилувчи Credit Suisse банки ходимларига пул ювиш, порахўрлик ва коррупция хавфини чеклаш учун хавф даражаси юқори мамлакатлардан, шу жумладан, Ўзбекистондан янги мижозларни жалб қилишни тақиқлади.
Чилонзор туманидаги цехда юз берган портлаш оқибатида бир киши воқеа жойида ҳалок бўлган, 14 киши турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган - ФВВ
Читать полностью…Тошкент шаҳрида жамоат транспорти хизматида йўловчи ташувлари жорий йил май ойида кунлик 782 минг нафар йўловчини ташкил этди. Ўтган йилнинг шу даврида ушбу кўрсаткич 478 минг нафарни ташкил этган эди (ўсиш +63%).
Қатновлар даврийлиги тезлашса, автобус салқин ва қулай бўлса, лиқ тўла бўлмаса - одамлар жамоат транспортидан доимий фойдаланишга ўтади, йўлларга босим камаяди. Автобус йўлаклари масаласи ҳам тезроқ ақлли жорий этилса ва қатъий назорати таъминланса, йўловчи сони яна қанчага ўсишини тасаввур қилиш мумкин.
“Хадра” подстанциясидаги реконструкция ишлари туфайли Шайхонтоҳур ва Олмазор туманларининг айрим маҳаллалари 14 июнь куни тунги 1:00дан 3:00 гача электр таъминотидан узилади.
Читать полностью…