davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

82615

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot

Подписаться на канал

davletovuz

Фарғонада портлаган “заправка” бузилмоқда экан.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

TBC Group вакили Оливер Хьюз шахсга доир маълумотлар ҳамда банк маълумотларини Cloud’да сақлашга рухсат бериш учун қонунчиликка ўзгартириш киритиш таклифини илгари сурди.

Президент масала ўта жиддийлигини қайд этиб, ҳар томонлама пухта ўйланган ечим зарурлигини таъкидлади. “Бу ерда хато қилишга ҳаққимиз йўқ”, деди ва мутасаддиларга топшириқ берди.

Читать полностью…

davletovuz

Мирзо Улуғбек тумани Гулзор-1 маҳалласидаги (Янги Ўзбекистон боғига кетиш йўлида, Амир Темур маҳалласи орқа қисмида) 1,9 га ер майдони кўп қаватли уй-жой қуриш ҳуқуқи билан 78 млрд 931 млн 112 минг 968 сўмга (тахминан 6 млн 142,5 минг доллар) сотилибди. Ўша ҳудуддаги яна 1,25 га ер майдони эса, 41 млрд 925 млн 121 минг 78 сўмга (3 млн 262,6 минг доллар) сотилган. Иккала аукционда ҳам «Orient Intertrade Co» МЧЖ ғолиб деб топилган.

Шу ҳудуддаги 0,73 га ер майдони эса 53 млрд 861 млн 86 минг 675 сўмга (4 млн 191,5 минг доллар) сотилган. Ғолиб сифатида «Poytug‘ qurilish invest» МЧЖ кўрсатилган.

Қизиқ томони, биринчи иккита аукцион савдоларида ернинг бир сотихи қиймати тахминан 32,3 минг доллар (1,9 га ер) ва 26,1 минг доллардан (1,25 га) тўғри келган.

73 сотихли ҳудуднинг аукцион савдосидаги бир сотих ер нархи эса тахминан 57,4 минг долларга айланган.

Читать полностью…

davletovuz

“Йил бестселлерлари 2024” рейтинги эълон қилинди

Ундан йил давомида Asaxiy орқали Ўзбекистон бўйлаб энг кўп сотилган китоблар ўрин олган.


Йил бестселлерлари 2024:

1. Жеймс Клир: Атом одатлар

2. Жорж Оруэлл: Молхона 

3. Мей Маск: Режали аёл. Бахтли ҳаёт қоидалари 

4. Жавлон Жовлиев: Қўрқма 

5. Жорж Оруэлл: 1984 

6. Браян Трейси: Самарадорликнинг 21 йўли

7. Кел Нюпорт: Диққат: Чалғитувчи дунёда муваффақият сирлари  

8. Дарон Ажемўғли, Жеймс А. Робинсон: Мамлакатлар таназзули сабаблари: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари

9. Марк Менсон: Бепарволикнинг нозик санъати

10. Жон Г. Миллер: СОС! Савол ортидаги савол

11. Питер Ҳопкирк: Катта ўйин. Икки империя тўқнашуви  

12. Девид Бах, Жон Девид Манн: Латте омили. Молиявий мустақиллик ва эркин ҳаёт сари

13. Малколм Гладуэлл: Зукколар ва ландавурлар

14. Барбара Оукли: Рақамлар учун яралган идрок. Математика ва табиий фанларни қандай қойиллатса бўлади

15. Рей Бредбери: Фаренгейт бўйича 451º

16. Ҳанс Рослинг: Factfulness 

17. Аллан Диб: Бир варақли маркетинг режа 

18. Эрнест Хемингуэй: Тўқчилик ва йўқчилик 

19. Девид Николлс: Бир кун. Бир муҳаббат тарихи

20. Чарлз Уилан: Яланғоч иқтисодиёт. Мураккаб соҳанинг содда қиёфаси


Ушбу бестселлерларни фақат Asaxiy орқали ягона тўпламда 1 099 000 сўм ўрнига чегирма нархда 899 000 cўмдан харид қилса бўлади.
Asaxiy буюртмани бутун Ўзбекистон бўйлаб бепул етказади.

Харид қилиш: asaxiy.uz/u/bestseller-2024

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Орифжон Файзиев Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг ўринбосари этиб тайинланди.

У тайинловга қадар Агентликнинг Суғурта бозорини ривожлантириш департаменти бошлиғи лавозимида олиб борган.

Читать полностью…

davletovuz

Тадбиркорлар эҳтиёжидан келиб чиқиб банклар 2025 йилда четдан давлат кафолатисиз 6 миллиард доллар жалб қилиши режалаштирилган - президент

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёев 19 декабрь куни Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.

“Хавфсизликка таҳдид ва хатарларга қарши курашни кучайтириш мақсадида икки мамлакат махсус хизматлари ўртасидаги яқин ва самарали ҳамкорликни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди”, дейилади Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабарида.

Кремль хабарида айтилишича, мулоқот Ўзбекистон тарафи ташаббуси билан ташкил этилган. Шавкат Мирзиёев генерал Игорь Кириллов ва унинг ёрдамчиси ўлими муносабати билан ҳамдардлик билдирган.

Ўзбекистон бундай терактни кескин қоралаши таъкидланган.

Читать полностью…

davletovuz

Ис гази балоси

➖17 декабрь куни тушдан сўнг Қарши шаҳрида яшовчи 46 ёшли эркак ва унинг уч нафар (18, 16 ва 10 ёшли) фарзанди иситиш тизимидан чиққан ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этди.

➖7 декабрь куни Асака туманида эр-хотиннинг жасади яшаш хонадонида ис газидан заҳарланиш аломатлари билан топилган. Ис гази қўлбола усулда ясалган иситиш печига солинган кўмирдан келиб чиққан.

➖12 ноябрь куни Когон шаҳрида 1987 йилда туғилган аёл ва унинг 12 ёшли ўғли ис газидан заҳарланиб, вафот этишган.

➖18 ноябрь куни Наманганнинг Поп туманида қўлбола печкадан чиққан ис гази оқибатида бир оиланинг уч нафар аъзоси: ота, ўғил ва қиз фарзандлар ҳалок бўлди.

Читать полностью…

davletovuz

Расман

Эргаш Алибекович Салиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Жиззах вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди.

"Ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келган Улуғбек Мавлонович Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Президент фармонлари

Читать полностью…

davletovuz

Айтишларича, Улуғбек Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланиши кутилмоқда.

У бунгача “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти раиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Хабар расман тасдиқланмаган.

Читать полностью…

davletovuz

Бош вазир Абдулла Арипов Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раиси – Президент администрацияси раҳбари Адилбек Касималиев билан телефон орқали мулоқот ўтказиб, уни Қирғизистон Бош вазири этиб тасдиқлангани муносабати билан табриклади.

Читать полностью…

davletovuz

“Келгуси йилда Тошкент шаҳрида иссиқлик таъминоти тарифлари икки марта оширилади, лекин бу ҳам етарли эмас”

Жамшид Қўчқоров, Бош вазир ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири

Читать полностью…

davletovuz

UzAuto Motors шартномаси олинган, лекин пули ўз вақтида тўланмаган Chevrolet Cobalt GX-STYLE AT PLUS ва Chevrolet Cobalt GX-MIDNIGHT AT автомобиллари 19 декабрь куни соат 10:00да savdo.uzavtosanoat.uz портали орқали қайта контрактацияга қўйилишини маълум қилди.

Читать полностью…

davletovuz

Mobiuz нинг "Хотиржам 60", "Хотиржам 80", "Хотиржам 100" тариф режаларини танланг ва ноёб чегирмаларга эга бўлинг:

- Чиройли рақамларга 100% гача чегирмалар
- Ойлик ва кунлик интернет-тўпламларни улаш нархига 50% чегирма*
-"AнтиAОН" (рақамни яшириш) ва "Сизга қўнғироқ қилишди/Aлоқадаман" хизматларига 100% чегирма*

*Таклиф амалдаги абонентлар учун ҳам амал қилади. Aкция муддати барча иштирокчилар учун 2024 йил 31 декабргача.

Хотиржам тарифларига уланинг ёки ўтинг ҳамда манфаатли имкониятлардан фойдаланинг.

Батафсил сайтда https://mobi.uz/uz/

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Фарзанд туғилганда оталарга ҳам 5 кунлик таътил бериш кўзда тутилмоқда

Меҳнат кодексига киритилаётган ўзгартишларга кўра, фарзанд туғилганда эркакларга ҳам турмуш ўртоғига ёрдам бериш ва бошқа фарзандларига қараб туриш учун 5 кунлик таътил бериш кўзда тутилмоқда. Бунда ойлик маош сақлаб қолинади.

Қонун лойиҳасини депутатлар муҳокама қилмоқда.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

Биз рақобатдан қўрқмаяпмиз. Мана, Тошкентга Франциянинг Carrefour тармоғи, Қозоғистоннинг энг катта Магнум тармоғи кирди, синдириб қўймади.

Зафар Ҳошимов

Читать полностью…

davletovuz

Тадбиркор Жаҳонгир Ортиқхўжаев 6 та меҳмонхона ва Американинг Кливленд шифохонаси билан ҳамкорликда тиббиёт муассасаси барпо этишни режалаштирмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Тошкент вилояти Паркент туманида 2025 йилнинг 1 мартига қадар 50 та ҳаво шари ва дельтаплан лойиҳаси ишга туширилади.

Ушбу топшириқ 2024 йил июнь ойида давлат раҳбари томонидан берилган эди.

Читать полностью…

davletovuz

“Ҳудудгазтаъминот” ҳеч қурса ўлимни ҳурмат қилса бўларди. Инсоф ҳам керак.

➖“Ҳудудгазтаъминот” иддаоси;
➖Бош прокуратура расмий ахбороти.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистонга дунёнинг нуфузли Swissôtel, Sheraton, Ritz-Carlton, Novotel, Pullman, Marriott, ibis, Mercure каби 23 та меҳмонхона брендлари кириб келаяпти - президент

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиб кириш бўйича АҚШ билан музокаралари якунлангани расман эълон қилинди

Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш йўлида олиб бораётган ҳаракатлари доирасида товарлар ва хизматлар бўйича икки томонлама бозорга кириш музокараларининг якунланганини эълон қилишдан мамнун, дейилади АҚШ Савдо вакили Кэтрин Тайнинг баёнотида.

Байден-Ҳаррис маъмурияти Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ)га аъзо бўлиши бўйича доимий саъй-ҳаракатларини эътироф этган.

Баёнотда қайд этилишича, Ўзбекистон 1994 йилда ЖСТга аъзо бўлиш учун ариза берган ва 2020 йилдан буён бу йўналишда фаол иш олиб бормоқда.

“Ўзбекистоннинг музокараларга жиддий киришгани сўнгги икки йилда, шу жумладан, икки томонлама музокараларимизнинг муваффақиятли кечишида муҳим омил бўлди”, дейилади баёнотда.

Читать полностью…

davletovuz

Саида Мирзиёева Ўзбекистон Президенти Администрациясида ёшлар билан учрашди

Президент ёрдамчисининг қайд этишича, бу ёшлар 2023/24-ўқув йилида нуфузли олимпиадаларда ажойиб натижалар қайд этиб, 15 та олтин, 36 та кумуш ва 77 та бронза – жами 128та медални қўлга киритишган. Уларнинг кўпчилиги асосан кимё, математика, физика ва информатика фанлари бўйича устунлик қилиб, эътирофга сазовор бўлишди.

“Бу Ўзбекистон тарихидаги рекорд кўрсаткич бўлиб, бундан барчамиз чексиз фахрланамиз”, деб ёзади у ўз саҳифасида.

Читать полностью…

davletovuz

UZCARD мактаблардаги компьютер хоналарини жиҳозлаб бермоқда

UZCARD ўзининг 20 йиллиги муносабати билан ҳудудларда таълим ва технологияларни ривожлантиришга қаратилган ташаббусини давом эттирмоқда. Компания “20 йиллик” лойиҳаси доирасида Ўзбекистондаги учта вилоят мактабида компьютер синф хоналарини замонавий тарзда жиҳозлаб берди.

Компания бу орқали чекка ҳудудлардаги болалар ҳам IT-кўникмаларини сифатли тарзда эгаллашига ва ўз имкониятларини оширишларига умид қилмоқда.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг иқтисодчи Отабек Бакиров устидан шикоят аризаси бўйича жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилган.

Читать полностью…

davletovuz

Айтишларича, Салиев Эргаш Алибекович Жиззах вилояти ҳокими лавозимидан озод этилган.

Хабар расман тасдиқланмаган.

Читать полностью…

davletovuz

Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Юнусобод” бозорининг қайта қурилиши юзасидан у ерда фаолият юритаётган тадбиркорлар билан учрашув ўтказиб, уларнинг ҳам фикри, таклифлари инобатга олинди.

Қурилиш ишлари давомида ҳеч кимнинг фаолияти тўхтаб қолмайди, қурилиш битгач эса барча янги жой олади.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

Нега тарифлар ошса ҳам энергетика соҳасига бюджетдан субсидия ажратилмоқда?

Бош вазир ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоровнинг айтишича, ҳозирги тарифлар харажатларни тўлиқ қоплаш даражасига чиққани йўқ.

Энергетика соҳасини субсидиялаш 2028 йилдан тўхтатилади.

Читать полностью…

davletovuz

Рус ахборот агентликлари генерал Игорь Кириллов ва унинг ёрдамчисини портлатиб юборган шахс 1994 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси эканлиги ҳақида ёзмоқда. У ижрочи сифатида гумонланмоқда.

Федерал хавфсизлик хизмати хабарида айтилишича, “теракт” ташкилотчиси Украина махсус хизмати бўлиб, улар ижрочига ушбу юмушни бажариши учун 100 минг доллар ҳамда Европа Иттифоқига чиқариб қўйишни ваъда қилган.

Читать полностью…

davletovuz

Фарғонада яна 3 киши шифохонада вафот этган

Бир нафар фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлган, шу ҳудудда бўлган бир нечта фуқаролар турли даражада тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан улардан 3 нафари шифохонада вафот этган.

Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси маълум қилишича, ҳозирги кунда жиноят иши доирасида 5 нафар шахс процессуал тартибда қамоққа олинган.

UPD: Расмий хабар таҳрирланган, унга кўра, ҳозирда яна икки шахсни ушлаш чоралари кўрилмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Фарғона шаҳридаги АЁҚШда юз берган портлаш оқибатида бир киши вафот этди

2024 йил 17 декабрь куни соат 13:43 да Фарғона шаҳри, “Янги йўл” МФЙдаги АЁҚШ ва АГҚШда суюлтирилган газ тўкиш жараёнида техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмаганлиги сабабли портлаш ва ёнғин содир бўлган.

Ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ФВБ ахборот хизмати қўшимча маълумот тақдим этди.

Маълум қилинишича, ёнғин-қутқарувчилар соат 13:47 да етиб бориб, ёнғинни 14:12 да тўлиқ бартараф этишди.

Ҳодиса оқибатида 1 нафар фуқаро ҳалок бўлган, 4 нафар фуқаро тан жароҳати олган, 8 нафар фуқаро тиббиёт ходимлари назоратига олинган.

Читать полностью…
Подписаться на канал