Бош прокуратура тасдиқланмаган ахборотни тарқатиш жиноий жавобгарликка олиб келишидан огоҳлантирди
Сўнгги кунларда тергов қилинаётган жиноят иши юзасидан ижтимоий тармоқлар орқали тасдиқланмаган ва асоссиз, шунингдек, ишончли расмий манбаларга таянилмаган маълумотлар кенг тарқатилиши ортидан Бош прокуратура расмий баёнот билан чиқди.
Унда қонунчиликка кўра, айниқса, фаол ва катта аудиторияга эга блогерлар, ижтимоий тармоқлардаги гуруҳ ва каналлар маъмурларини масъулиятли бўлишга чақирилган, Медиа вакилларига эса амалдаги қонунчилик меъёрларига риоя этишлари шарт эканлиги яна бир бор эслатилган.
“Бош прокуратура аҳоли орасида ёлғон, ҳақиқатга тўғри келмайдиган ва ваҳима чиқаришга қаратилган материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш учун жиноий жавобгарлик мавжудлигини яна бир бор эслатади!”, дейилади Бош прокуратура баёнотида.
Манба
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан 18 ёшдан ошган, овоз бериш лаёқатига эга бўлган ногиронлиги бор шахсларнинг рўйхати Марказий сайлов комиссиясига тақдим этилди. Рўйхатга асосан бугун 831 738 нафар ногиронлиги бор шахслар овоз бермоқда.
Шундан:
• 105 404 нафари овоз беришда кўмакка муҳтож шахслар;
• 17 309 нафари ўзгалар парваришига муҳтож шахслар.
Бундан аввал Президент 5 сентябрда имзолаган ҳужжат билан “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонунга уларнинг одил судловдан тенг фойдаланиш, давлатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида иштирок этиш, шунингдек, сайлаш ва сайланиш ҳуқуқини белгиловчи қўшимчалар киритилган эди.
Кредит олиш учун энди кафил шарт эмас. Қанақадир маълумотномалар, ортиқча ҳужжатлар ҳам тўплашингиз зарур бўлмайди. Шунчаки телефон ва TBC мобил иловаси етарли.
Илова орқали сиз 100 млн сўмгача, исталган кун ва исталган вақтда кредит олишингиз мумкин. Сизга ҳеч қандай навбатлар ёки сунъий тўсиқлар ҳалал қилмайди, шунчаки бир дақиқа ичида кредит борасида жавобни оласиз.
Мобил иловага ҳавола.
Юзлаб ўзбекистонликлар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва вилоят, шаҳарлар ва туманлар халқ депутатлари Кенгашларига депутатлар сайловида овоз бериш учун Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси олдида тўпланган.
#sаylоv24
Бош вазир Абдулла Арипов Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги 520-сайлов участкасида овоз берди.
Читать полностью…“YandexGo UB” МЧЖ, “Yandex Eats” МЧЖ ХК ҳамда“Express24 APP” МЧЖлар устун мавқега (монопол) эга рақамли платформа операторлари сифатида эътироф этилди
Рақобат қўмитасининг тегишли буйруғи билан такси агрегатори хизматлари бозорида “YandexGo UB” МЧЖ ҳамда тайёр овқат ва бошқа истеъмол маҳсулотларини буюртма бериш ва етказиб бериш агрегатори хизмати бозорида “YANDEX EATS” МЧЖ ХК, “EXPRESS24 APP” МЧЖ (Express24 хизмати)ларни устун мавқега эга рақамли платформа операторлари деб эътироф этилди.
Рақобат қўмитаси
Солиқ қўмитаси веб-ресурсларида жорий йилнинг 26-27-октябрь кунлари профилактика ишлари ўтказилиши сабабли солиқ органларининг айрим электрон хизматлари ишламайди.
Читать полностью…Тошкент халқаро аэропортига элтувчи, Бобур кўчасидаги янги йўл ўтказгич тўлиқ очилди.
Читать полностью…InfinBANK корпоратив бизнесни ривожлантирганлиги учун мукофотланди
24 октябр куни Uzcard банк фаолиятини ривожлантириш билан боғлиқ долзарб мавзулар: опен-банкинг, хатарларни бошқариш, ахборот хавфсизлиги, исломий молия ва молиявий технологиялар мавзулари муҳокама қилинган йиллик форумни ўтказди. Форумда InfinBANK «Корпоратив бизнесни ривожлантириш бўйича етакчи» номинацияси бўйича тақдирланди. Ушбу эътироф банкнинг инновациялар, ривожланиш ва мижозларга сифатли хизмат кўрсатишга содиқлигини кўрсатиб беради.
«Ушбу мукофот — жамоавий иш ва хизмат кўрсатишнинг юқори стандартларига эришишдаги қатъиятимизнинг натижасидир. Фаолиятимизга берган юксак баҳолари учун Uzcard жамоасига миннатдорчилик изҳор этамиз. Мазкур форумда иштирок этиш ва тажриба алмашиш биз учун муҳим аҳамият касб этди», – деди Бошқарув раиси ўринбосари Р.А.Каримов.
Реклама
Халқаро электралоқа иттифоқи собиқ бош котиби Хамадун Туре Ўзбекистон Халқаро электралоқа иттифоқи рейтингида энг арзон интернет нархлари бўйича етакчи ўринларни эгаллаганини айтди.
Унинг қайд этишича, Ўзбекистон БМТнинг Электрон ҳукуматни ривожлантириш рейтингида 193та давлат орасида +24 поғонага кўтарилиб, 63-ўринни эгаллаган ва энг катта поғона юқорилаган мамлакатлар ТОП-10талигидан жой олган.
Yandex Uzbekistan компанияси Express24 етказиб бериш хизмати активларининг бир қисмини сотиб олади. Келишув яқин орада амалга ошади. Ушбу битим нархи очиқланмаган.
Express24 иловаси ишлашда давом этади. Келишув якунлангач, Yandex Eats ва Express24 ягона технологик платформага ўтади.
Жафарова Ҳадича Мусаевна Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди.
Истанбулдаги Бош консулхона маълумотларига кўра, у 2011-2013 йилларда банк-молия хусусий секторида юқори лавозимларда ишлаган.
Ҳадича Мусаевна жиноий уюшма ташкил этиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, ўзгаларнинг мулкини жуда кўп миқдорда ўзлаштириш, фирибгарлик, сохта тадбиркорлик каби бир қатор жиноятларни содир этганликда гумонланяпти.
Бош прокуратура Тошкент вилояти ва пойтахт ҳавосини ифлослантираётган саноат корхоналарини текширмоқда
Бош прокуратура жорий йилнинг 22 октябридан Тошкент шаҳри ва вилоятидаги атроф-муҳитга таъсири юқори бўлган саноат корхоналарида атмосферага чиқарилаётган зарарли ташланмалар бўйича текширувлар бошлаган.
Президент эътирозидан сўнг
Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқовнинг 22 октябрдаги қарори билан маҳаллий бюджетнинг учинчи чорак якунлари бўйича орттириб бажарилган қисми ҳисобидан пойтахт дренаж тизимини яхшилаш учун 6 млрд сўм ажратилибди.
Яқинда президент пойтахтнинг дренаж тизими ишига қатъий эътироз билдирган эди.
Қарорда айтилишича, Тошкентда жорий йилда сув тошқинлари билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун 20 млрд 400 млн сўм маблағ ажратиш кўзда тутилган эди.
Фото: gazeta.uz
Бутун Республика бўйлаб Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига сайловлар бўлиб ўтмоқда. Хусусан, давлат раҳбари ва унинг оиласи ҳам овоз бериш жараёнидан четда қолмади.
Президент ёрдамичиси Саида Мирзиёева ўз саҳифасида сайлов кунидан видео эълон қилди.
Ўзбекистон билан ёшлар масаласида ҳамкорлик қилишга тайёрлигимизни билдираман — Саида Амна Батул
25 октябрь куни халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги доирасидаги анжуманда Покистон Миллий Ассамблеяси аъзоси Саида Амна Батул сўнгги йилларда Ўзбекистонда ёшлар учун амалга оширилган ислоҳотларни юқори баҳолади. У, айниқса, Конституцияда ёшларга оид алоҳида моддалар киритилганини қайд этди. Саида Батулнинг фикрича, бу давлат сиёсатининг ёш авлод камолотига қаратаётган эътиборини намоён этади ва ёшлар мамлакатнинг келажагини белгилаб беришда муҳим ўрин тутишини кўрсатади.
Унинг фикрича, ёшлар мамлакатнинг келажагини белгилайди ва уларнинг таълим олиши ҳамда IT соҳасига қизиқишига катта эътибор қаратилмоқда. Батул, шунингдек, Покистон ҳукумати ҳам ёшлар билан ишлаш бўйича ўз дастурларига эга эканини ва Ўзбекистон билан бу борада ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.
Адлия катта маслаҳатчиси Бахтияр Бекович Бабаджанов Сурхондарё вилояти прокурори лавозимига тайинланди.
Б.Бабаджанов тайинловга қадар Бош прокуратура бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.
Энди кам таъминланган оилалар газ ва электр энергияси учун бир марталик компенсация олиши мумкин. Шу йилда 1,4 миллион оила, жумладан, “Ягона ижтимоий ҳимоя реестри” орқали моддий ёрдам олувчилар ҳам автоматик равишда 270 минг сўм компенсация олади.
Агар оила ижтимоий меъёрдан ошиқ газ ва электр энергиясини истеъмол қилса, яна бошқа компенсация олиши мумкин. Мурожаат учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказининг 1140 рақамига қўнғироқ қилинг.
Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидан Янги Тошкент шаҳри қурилишига 110,4 гектар ер майдони ўтказилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимининг тегишли қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан Юқори Чирчиқ туманидан давлат захирасига қайтарилган ҳамда тоифаси ўзгартирилган 110,4 гектар ер майдони доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан «Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси»га ажратиб берилди.
Туманнинг «Ўзбекистон», «Гулистон», «Истиқлол» маҳаллаларидаги ҳудудлар Янги Тошкент шаҳри ҳудудига ўтказилмоқда.
Ўзбекистон ва Танзания ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов ва авиа юк ташиш йўлга қўйилиши мумкин. Икки давлат масъуллари томонидан ҳафтасига 21 та йўловчи парвозларни, чекловсиз юк ташиш бўйича квота келишувига эришилган.
Читать полностью…Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Фарғона вилояти Данғара тумани ички ишлар бўлими профилактика катта инспектори, марҳум Мардонкулов Нодиржон Кодиржонович «Мардлик» ордени билан мукофотланди.
У 26 август куни хизмат вазифасини бажараётган пайти олган жароҳатларидан ҳалок бўлган.
Ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси Закиржон Алматов “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони билан тақдирланди.
“Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида”ги фармон қабул қилинди.
"Хоn Saroy Afsonasi" хонадонлари афсонавий нархларда
Тошкент шаҳрида қад ростлаётган "Xon Saroy Afsonasi" лойиҳасидан 2 хонали хонадонларни ойига 5.8 млн сўмдан харид қилинг.
Бошланғич тўловни амалга оширинг ва қолган қисмини ойма-ой тўлаб боринг.
Бот орқали боғланиш
☎️ 712007400
☎️ 555017400
🌐 xonsaroy.uz | Реклама
Сунъий интеллект бўйича Беруний номидаги UNESCO-Ўзбекистон халқаро мукофоти жорий этилди.
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёевага кўра, мазкур мукофот сунъий интеллект соҳасидаги этика бўйича тадқиқотлар ва ишланмаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.
“Мукофот икки йилда бир маротаба сунъий идрок соҳасида одоб-ахлоқ ва инклюзивликни ривожлантириш ҳамда халқаро илмий ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилувчи залворли лойиҳаларга берилади. Ғолиблар мустақил халқаро ҳакамлар ҳайъати томонидан саралаб олинади ва жаҳон илм-фанига қўшган ҳиссаси эътирофи рамзи сифатида пул мукофоти, сертификат ва медал билан тақдирланади”, деб ёзади Саида Мирзиёева ўз саҳифасида.
Engelberg — йиллар давомида синалган сифат
Engelberg — бу премиум даражадаги дераза ромлар бренди бўлиб, максимал қулайлик ва энергия самарадорлигини таъминлайди ҳамда юқори сифатли материаллар ва мукаммал дизайннинг барча афзалликларини ўзида мужассам этади.
Engelberg ромлари қуйидаги афзалликларга эга:
• Максимал даражадаги энергия самарадорлиги, шовқин ва иссиқлик изоляцияси кўрсаткичлари.
• Премиум сифат.
• Бетакрор дизайн
• Юқори сифатли премиум аксессуарлар
• Ламинация ва рангларнинг кенг танлови
Engelberg ромлари — премиум сифат ва эстетик дизайннинг уйғунлиги!
Батафсил маълумот:
+998 71 203 00 00
Сайт | Facebook | Instagram
Реклама