Интеграция ҳақида гапиришнинг фурсати келди
Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга бу галги давлат ташрифи мазмуни, мундарижаси билан ҳам эътиборни тортади. Масалан, илгарилари истиҳола қилинадиган масалаларда очиқча гапирила бошланган кўринади. Ана шундай масалалардан бири бу Марказий Осиё интеграцияси. Негаки, яқин-яқингача ҳатто Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учрашувларида ҳам интеграция эмас, айнан "ҳамкорлик", "кооперация" сўзларига кўпроқ урғу берилар, интеграция терминидан қочилар эди.
Афтидан, бугун Марказий Осиёда интеграция, унинг механизмлари ҳақида гапиришнинг фурсати етиб келган кўринади. Гап шундаки, Иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилганидан сўнг биринчи марта ўтказилган Олий давлатлараро кенгаш мажлисида Ўзбекистон ва Қозоғистон Марказий Осиёда интеграция ва ҳамкорликни чуқурлаштириш тарафдори эканликларини тасдиқлади. Президентлар фикрича, Маслаҳат учрашуви самарали механизмга айланди.
Буни Тоқаев ҳам таъкидламоқда. Унинг фикрича, Марказий Осиё халқаро муносабатларнинг субъектига, алоҳида минтақавий акторига айланиши керак. Марказий Осиёнинг яхлит организмга айланиши минтақанинг ўзлигини сақлаб қолиш учун керак. Яна бир деталь: Тоқаев Марказий Осиё учун минтақавий хавфсизлик архитектурасини яратиш зарурлигини айтмоқда.
Шулардан хулоса қилинса, Марказий Осиё ҳамкорлигининг кейинги босқичи - интеграция учун йўл очиляпти.
Халқаро таълим ва диплом олиш энди осон
«Миллат Умиди» университети талабалари учун энг яхши халқаро университетларда алмашинув дастурлари мавжуд: 2 йил Ўзбекистонда ва 2 йил БAA, Британия ёки Жанубий Кореяда таҳсил олиш имконияти.
IELTS/SAT/CEFR сертификатларига эга абитуриентлар кириш имтиҳонларисиз қабул қилинади!
2024-2025 ўқув йили учун қабул очилди!
1. Халқаро ўқитувчилар;
2. Дунё бўйлаб тан олинган диплом;
3. Халқаро сертификатлар;
4. Ишга жойлашишда кўмак;
5. Замонавий инфратузилма ва қулай ётоқхона;
Бакалавриат таълим дастурлари:
ELT (Инглиз тили ўқитиш);
Бухгалтерия ва молия (ACCA);
IТ ва дастурлаш;
Бизнес ва менежмент.
Ўқиш нархи: 18-25 млн (факультетга қараб фарқланади).
IELTS ва SAТ сертификатларига эга талабалар 100% грантга эга бўлишлари мумкин.
Ҳозироқ ариза топширинг ва биз билан бирга халқаро фуқарога айланинг
🌍 Website: millatumidi.uz
☎️ +998 71 200 03 06
Реклама
Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қозоғистонга келди.
Давлат раҳбарини Остона халқаро аэропортида Қасим-Жомарт Тоқаев кутиб олди.
Тайинловлар
Элёрбек Асронкулов Фурқат тумани ҳокими этиб тайинланди. У бунгача Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётганди.
Нурали Жўраев Навоий вилоятининг Ғозғон шаҳри ҳокими этиб тайинланди. У бунгача Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳудудларни ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси вазифасида ишлаб келаётган эди.
Камилжан Айтбаев Қорақалпоғистон Республикасининг Тахиатош тумани ҳокими этиб тайинланди. Бунгача у Амударё тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари эди.
Мансуров Ахрор Аҳмадалиевич Мингбулоқ тумани ҳокими этиб тайинланди. У тайинловга қадар Тўрақўрғон тумани ҳокими вазифасида ишлаб келаётганди.
Сардорбек Эргашев Тошкент тумани ҳокими этиб тайинланди. У бунгача Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи эди.
Президент томонидан “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонун имзоланди
Қонунга кўра, фуқаролар қуйидаги кўчмас мулкларни ўз номига (ижара ва мулк ҳуқуқи асосида) қонуний ўтказиб олиши мумкин:
➖2018 йил 1 май кунигача якка тартибдаги уй-жой қуриб ўзбошимчалик билан эгаллаган ер ҳамда ундаги бино ва иншоотлар;
➖2018 йил 1 май кунигача фуқаролар ва ташкилотлар томонидан ҳужжатда кўрсатилган майдондан ортиқча эгалланган ер ҳамда ундаги бино ва иншоотлар;
➖“бир марталик акция” доирасида ҳуқуқларни эътироф этиш охирига етмаган ер ҳамда ундаги бино ва иншоотлар;
➖2021 йил 8 июнга (ҳокимларнинг ваколати бекор қилингунига) қадар туман (шаҳар) ҳокимлари қарори билан ажратилган, лекин вилоят ҳокими ёки халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланмаган ер;
➖боғдорчилик ва узумчилик ширкатлари ҳудудидаги турар жойлар ҳамда улар эгаллаган ер;
➖кичик саноат зоналари ҳудудига 2020 йил 9 мартгача жойлаштирилган тадбиркорларнинг ери;
➖давлат ордери билан хусусийлаштирилган бинолар ва уйлар эгаллаган ер;
➖ҳоким қарори билан мулк ҳуқуқи эътироф этилган бинолар ва уйлар эгаллаган ер участкаси.
Кўчмас мулкни қонунийлаштириш учун улар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
▫️ер бошқа шахсга ажратилмаган ёки аукционга чиқарилмаган бўлиши;
▫️ер участкасидан фойдаланишда низо мавжуд эмаслиги;
▫️ер ва мол-мулк солиғи бўйича қарздорлик мавжуд эмаслиги;
▫️муҳофаза зонасида, суғориладиган ерда жойлашмаганлиги;
▫️бош режа талабларига зид эмаслиги (мавжуд бўлса);
▫️ҳар бир категорияга хос бошқа шартлар (инвестиция мажбурияти бажарилганлиги, ширкат аъзоси ҳисобланиши ва бошқалар).
Қонун 3 ойдан сўнг кучга киради.
Камала Ҳаррис Миннесота штати губернатори Тим Уольцни вице-президентликка номзод сифатида танлаган.
Читать полностью…2024-2025 ўқув йилида талаба бўлишни мақсад қилган абитуриентлар диққатига!
🤩 ЗАРМЕД Университети талабаларга сифатли таълим олиши учун кенг кўламли имкониятлар ва афзалликларни тақдим этади.
Университетимизда замонавий ва талабгир бўлган 17 дан ортиқ йўналишларда кундузги ва сиртқи таълим шаклида таҳсил олишингиз, халқаро қўшма таълим дастурлари орқали хорижда таълим олиб 2 та дипломга эга бўлишингиз мумкин. 🔥
Агар сизда ДТМ имтиҳон натижаси бўлса, имтиҳонсиз талаба бўлишингиз мумкин.
💯 Бундан ташқари, контракт тўловини 1-октябргача 100% амалга оширсангиз, 10% чегирмага эга бўласиз.
Келажагингизни биз билан бирга қуринг, ҳозироқ ҳавола орқали рўйхатдан ўтинг
👉 Рўйхатдан ўтиш
📞 Мурожаат учун:
+998 65 505-70-70 (Бухоро кампуси)
+998 55 704-70-70 (Самарқанд кампуси)
Реклама
Telegram | Facebook | zarmeduni">YouTube | Instagram
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Қозоғистон давлат маслаҳатчиси Ерлан Карин билан учрашибди.
Учрашув давомида икки томонлама, минтақавий ва кўп томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари муҳокама қилинган.
Манба
Маркировкалаш назорати кучайтирилади
Ҳукуматнинг “Мажбурий рақамли маркировкалаш лозим бўлган товарларнинг чакана савдосини тартибга солиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
➖2024 йил 1 сентябрга қадар алкогол, тамаки ва пиво маҳсулотлари, маиший техника ва дори воситалари чакана савдоси билан шуғулланаётган тадбиркорлик субектларининг “Асл белгиси” миллий ахборот тизимидан рўйхатдан ўтганлиги ҳамда рақамли маркировкалаш талабларига риоя этилаётганлигини назоратга олинади;
➖Рақобат қўмитаси онлайн назорат-касса машиналари нархлари сунъий ошиб кетишининг олдини олади;
➖маркетплейслар учун маркировка қоидаларини бузганлик учун жазо чораларини жорий қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади;
➖2026 йил 1 августга қадар қалбаки рақамли маркировкаланган ва/ёки контрафакт маҳсулотларни импорт қилувчи, ишлаб чиқарувчи ҳамда улгуржи ва чакана реализация қилувчи субектларга нисбатан мазкур маҳсулотларни мусодара қилган ҳолда, жиноий жавобгарликка тортиш нормаларини белгилашни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
➖2024 йил 1 ноябрга қадар рақамли маркировкаланадиган маҳсулотларнинг улгуржи савдосини фақат нақд пулсиз шаклда сотиш талабини белгилашни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий хужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
➖2024 йил 1 декабрга қадар “Савдо тўғрисида”ги қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
Реновация учун ҳудудлар “аҳоли мурожаатлари асосида” танлаб олинган - Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Пойтахт маъмурияти қоқ тунда реновация бўйича расмий муносабат билдирди. Унда қайд этилишича, Тошкентда қурилган уйларнинг фойдаланиш муддати 50 йилга мўлжалланган, аксарият ҳолларда капитал таъмирлаш имконияти йўқ, фойдаланиш муддати тугамоқда.
“Вазиятни холисона баҳоласак, ушбу уйларни ҳозирги ҳолатида фойдаланишда қолдириш муқаррар равишда пойтахтда авариявий уй-жойларининг оммавий пайдо бўлишига олиб келади” дейилади муносабатда.
Оммавий ахборот воситаларида тилга олинган ҳудудлар маҳаллий “аҳоли мурожаатлари асосида таклиф этилган ва режа тузилган”.
Дастлабки таҳлили уларнинг юқоридаги шаҳарсозлик меъёрлари талабларига жавоб бермаслигини тасдиқлаган.
“Биз лойиҳани амалга ошириш механизмини мамнуният билан эълон қиламиз, чунки у жуда соддалаштирилган ва биз уни кейинги хабарларимизда батафсил тушунтиришга ҳаракат қиламиз”, дейилади хабарда.
Рақобатни ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилди:
➖тадбиркорлик субъектларининг бозорларга эркин киришини қийинлаштирувчи норматив-ҳуқуқий моддалар ва ортиқча талаблар бекор қилинади.
➖ Рухсат берувчи жараёнлар ва лицензиялар жавобгарликни мажбурий суғурталаш билан алмаштирилади.
➖Табиий монополия соҳаларида мустақил бозор регуляторлари жорий этилади.
➖ Рақобатни чекловчи индивидуал хусусиятга эга давлат ёрдами, шу жумладан, эксклюзив ҳуқуқ, имтиёз, преференция ва енгилликлар бекор қилинади.
➖Рақобатга қарши келишув ва хатти-ҳаракатлар, тил бириктириш ҳолатлари ҳақида маълумот тақдим этган шахсларни ошкор этмаслик ва мукофотлаш тизими жорий этилади.
➖энергетика, нефть-газ, сув хўжалиги, йўл қурилиши, темир йўл ва аэропорт хизматлари каби қатор соҳаларда 17 турдаги давлат монополиясини босқичма-босқич тугатиш чоралари кўрилади.
Республика ҳудудларига навбатдаги иссиқлик тўлқини яқинлашмоқда
Ўзгидромет прогнозларига кўра, 6—7 август кунлари шимол, Бухоро- Навоий вилоятлари ҳамда бепоён чўлларда кундуз куни ҳаво ҳарорати +43 даражагача, кейинроқ 8 август кунига келиб, жанубий вилоятларда ҳаво харорати максимуми +45 даражага, водийда эса +42 даражагача кўтарилиши прогноз қилинмоқда.
Халқаро Нордик Университети ва “UzReport” ахборот агентлиги ўзаро ҳамкорликда “UzReport журналистика, медиа ва коммуникациялар академияси”ни ташкил қилди.
Ушбу янги ташкил қилинган Академияда “Журналистика” таълим йўналиши (бакалавриат) ва мутахассислиги (магистратура) бўйича дуал таълим шаклда журналистика соҳасида энг янги инновациялар, холис, тезкор ва креатив нуқтаи назар, профессионал билим ва кўникмаларга эга кадрлар, етук мутахассислар тайёрлаш кўзда тутилган.
Мазкур таълим йўналиши ва мутахассисликларга ҳужжат топширган абитуриентларни саралаб олиш жараёни икки босқичдан иборат бўлади: биринчи босқич – тест шаклида (Она тили ва адабиёти, тарих фанларидан) ва иккинчи босқич – оғзаки ва ёзма иш шаклида бўлиб ўтади.
Академияда ўқиш даврида талабаларга қуйидаги имкониятлар берилади:
- ўқиш давомида параллел равишда даромад топиш имкониятини яратиш: “UzReport TV”, “FTV” телеканаллари, www.uzreport.news ахборот порталида мухбир, муҳаррир, тасвирчи, PR-менежер, видеомонтаж устаси, сухандон, ижтимоий тармоқларда SMM мутахассиси сифатида ишлаш;
- бир пайтнинг ўзида дуал таълим асосида академик таълим ва “UzReport” ахборот агентлигида амалий билим олади.
Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикасининг “Олтин Қирон” (“Олтин бургут”) ордени билан тақдирланди.
“Олтин Қирон” олий ордени билан давлат арбоблари Қозоғистон билан дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун тақдирланади.
Рақобат қўмитаси “Tok bor” МЧЖнинг қувватлаш хизматларини кўрсатиш бозоридаги улуши 40 фоиздан ортиқни ташкил этгани учун устун мавқега эга деб топган.
Қонунчиликка кўра, энди устун мавқега эга бўлган компания маҳсулот ёки молия бозорида устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат реестрига киритилиши керак.
Реестрга киритилган корхоналар монополияга қарши юқори ёки монополистик паст нархлардан фойдаланишга йўл қўймаслик бўйича ҳаракатларини назорат қилиш мақсадида ҳар чоракда монополияга қарши органга ўзлари реестрга киритилган хизматлар турига қўлланиладиган нархлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ янги “HET BILLING” дастурий комплекси тўлиқ ишга туширилганлигини маълум қилди.
Компания уқтиришича, янгиланган тизим орқали истеъмол қилинган электр энергияси ҳисоби, хусусан, тўлов маълумотлари, кунлик электр энергия истеъмоли ва бошқа маълумотни онлайн тарзда кузатиб бориш имкони яратилди.
“Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонун матни
Читать полностью…📢 Осиё Халқаро университетида УзБМБ (ДТМ) натижангиз билан талаба бўлинг!
Бухоро шаҳрида жойлашган ушбу кўп тармоқли университет сизга қуйидаги имкониятларни таклиф этади:
✅ Халқаро даражадаги таълим
✅ Замонавий кампуслар
✅ Энг кучли мутахасис педагоглар
✅ Ректор стипендиялари
Ҳозирги кунда ушбу университетда УзБМБ имтиҳонларидан тўплаган натижангиз билан 27 та йўналишлардан бирида талаба бўлиш имконияти ҳам мавжуд!
📝 Рўйхатдан ўтиш: qabul.oxu.uz
📞 Қўшимча маълумотлар учун: +998553050009
🌐 www.oxu.uz
Реклама | Реклама
Қозоғистон пойтахти Остонада Алишер Навоий ҳайкали очилади.
Шавкат Мирзиёев 7-9 август кунлари давлат ташрифи билан Қозоғистонда бўлади.
Президентлар раислигида Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи йиғилиши ўтказилиши режалаштирилган.
Қозоғистон пойтахтида буюк ўзбек шоири ва мутафаккири Алишер Навоий ҳайкалининг очилиши кўзда тутилган.
Шавкат Мирзиёев 9 август куни Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви ва "Марказий Осиё + Япония" мулоқотининг биринчи саммитида ҳам иштирок этади.
Тижорат банклари томонидан марказлашган маблағлар ҳисобидан ажратиладиган ипотека кредитининг йиллик фоиз ставкаси 0,5%га туширилди - Марказий банк
Читать полностью…Иқтисодий ҳуқуқбузарликлар учун жиноий жавобгарликни қайтариш ёки жорий қилишга уриниш яхши оқибатларга олиб келмайди. Соҳада самарадорликка эришишнинг бошқа механизмлари устида бош қотириш лозим. Бутун саъй-ҳаракатлар фақат “тор” маркировкалаш мақсадига эришиш ёки идоравий манфаатларни қаноатлантиришга қаратилмаслиги керак.
Читать полностью…Талабаларнинг контрактларини тўлайдиган ака-укалар, опа-сингилларга ҳам солиқ имтиёзини бериш таклиф этилмоқда. Тегишли қонунчилик таклифи омбудсман томонидан ишлаб чиқилган. Парламент қуйи палатаси мазкур таклифни бюджет даромадларига дахлдор бўлгани учун ҳукуматга юборади.
Читать полностью…Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев Вазирлар Маҳкамаси инвестициялар, экспорт, савдо, қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари котибияти инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилишини мониторинг қилиш бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Читать полностью…Uzbekistan Airways маҳаллий рейслар учун 30% чегирма эълон қилди
Чегирмадан 31 августдан 3 сентябргача бўлган маҳаллий авиақатновлар учун фойдаланиш мумкин.
Чегирмали чипталар сотуви 6 августдан бошланади.
Ўзбекистон ҳукумати Урганч халқаро аэропортини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш ва бошқариш бўйича тендер эълон қилди.
Ғолиб оператор маҳаллий ва хорижий йўловчиларга хизмат кўрсатадиган янги терминал, юк ва маъмурий терминаллар қуриши, учиш-қўниш йўлагини барпо этиши ва бошқа ишларни амалга ошириши керак бўлади.
Ҳафта якунида Япония бош вазири Фумио Кисида расмий ташриф билан Ўзбекистонга келиши кутилмоқда.
Читать полностью…