Олий таълим муассасаларига киришдаги имтиёзлар хатловдан ўтказилиб, ягона ҳужжат билан тугал рўйхати расмийлаштирилади. Бунда имтиёзлар умумий квотага киритилмайди - президент қарори
Читать полностью…2024 йил 1 январдан бошлаб аҳоли пунктларида барча янги қурилаётган икки ва ундан ортиқ полосали автомобиль йўлларида пиёдалар ўтиш йўлакларини светофорлар билан тўлиқ жиҳозлаш мажбурий - президент фармони
Читать полностью…Ўзгидрометнинг пойтахтдаги стационар постлари соат 16.00 ва 17.00 орасида ҳаво таркибида майда дисперс чанг заррачалари билан ифлосланиш даражаси "зарарли" экани тўғрисида маълумот узатмоқда.
Читать полностью…Ўзбекистон дўст Озарбайжон Республикасининг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қатъий қўллаб-қувватлайди, унинг ички ишларига ҳар қандай аралашувни қоралайди ва 2023 йил 9 сентябрь куни Қорабоғда ўтказилган қўштирноқ ичидаги президент сайловларини тан олмайди — Ташқи ишлар вазирлиги
Читать полностью…Энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, жорий йилнинг 25 июль ҳолатига жисмоний шахс бўлган абонентларнинг қарийб 75%и ойига 200 кВт-соатгача электр ишлатган:
➖9,7%и 201-300 кВт-соатгача;
➖8,3%и 301-500 кВт-соатгача;
➖5,2%и 501-1000 кВт-соатгача;
➖1,1%и 1001-2000 кВт-соатгача;
➖0,7%и 2001-5000 кВт-соатгача;
➖0,1%и 5001-10000 кВт-соатгача;
➖0,1%и 10000 кВт-соатдан ортиқ.
Аҳоли учун электр энергияси тарифларини ошириш ҳамда табақалаштирилган тарифларни жорий қилиш бўйича таклифлар киритиш 2024 йилнинг май ойига режалаштирилмоқда. Бунинг учун асосий шарт - давлат истеъмолчиларни электр энергияси билан барқарор таъминлай олиши керак. Шундагина лойиҳа киритилади. Нарх мўлжали 450-500 сўм. — энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов
Вазирнинг қўшимча қилишича, табақалаштирилган тариф деганда белгиланган “ижтимоий норма”дан кўп электр истеъмол қилаётган, айтайлик, уйида бассейни, саунаси, кўплаб маиший техникалари бор хонадонлар, яъни нисбий олганда бой ва ўзига тўқ хонадонлар учун нарх ошади, дегани. Ҳозир 85% аҳоли бир ойда 300 kW•соат электр истеъмол қиляпти. Лекин қолган 15% аҳоли ишлатаётган электр энергияси ҳажми мана шу 85% аҳолиникидан кўпроқ.
Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида газни сотишда унинг энг баланд чакана нархи келгуси олти ойда куб метр учун 3 250 сўмдан ошиб кетмаслиги бўйича қатъий чоралар кўрилиши режалаштирилмоқда. Лойиҳага кўра, 2023 йил 1 октябрдан 2024 йил 1 апрелгача “газзаправка”ларда газ нархлари ҳукуматнинг қатъий назорати остида қолади.
Читать полностью…Шавкат Мирзиёев Марокаш подшоҳи Муҳаммад VIга таъзия йўллади
Марокаш ҳудудида юз берган кучли зилзила оқибатида кўплаб одамлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани, катта талафотлар кўрилгани муносабати билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Марокаш Подшоҳи Муҳаммад VIга таъзия йўллади.
Давлат раҳбари вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, жабрланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.
Марокаш расмийларининг хабарига кўра, фалокат оқибатида 1037 нафар киши ҳалок бўлди, 1204 киши жароҳат олди, шулардан 721 нафарининг аҳволи оғир.
Энергетика тизимида бозор тамойилларини жорий этиш бўйича кўп гапирилади. Бу борада биринчи қадам йирик корхоналар, давлат идоралари ва юридик шахслар учун тарифларни ошириш билан бошланадиган бўлибди.
Қанчалик қийин бўлмасин, бу тўғри қарор дейиш мумкин. Чунки сўнгги йилларда, айниқса совуқ кунларда энергетика ресурслари битмас туганмас эмаслигини кўриб гувоҳи бўлдик. Давлат субсидиясига ўтириб қолган тизим инқирозга юз тутиши аниқ.
Аҳоли учун нархлар ўзгаришсиз қолмоқда. Лекин бу ҳам вақтинчалик қарор эканини тушунишимиз керак. Ток, газ таъминоти барқарор бўлишини истасак, бозор тамойилларига ўтишимиз керак.
Бизнес учун электр ва газ тарифлари оширилмоқда
Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, 2023 йил 1 октябрдан бошлаб:
истеъмолчиларнинг 1- ва 2- гуруҳ тоифаси учун электр энергияси 1 квт.соат учун 1 000 сўмгача (НКМК, ОТМК, Ўзбекистон металлургия заводи, бюджет ташкилотлари), қолган бизнес ва юридик шахслар учун квт.соатига 900 сўмгача оширилмоқда.
Табиий газ тарифлари эса НКМК, ОТМК, Ўзбекистон металлургия заводи ва бюджет ташкилотлари учун бир кубасига 1 800 сўмгача, бошқа ташкилотларга кубасига 1 500 сўмгача миқдорда белгиланмоқда.
Лойиҳада аҳоли учун тарифлар ўзгаришсиз, амалдаги нархларда қолмоқда.
“Ravnaq-bank” АЖ акциядорлари банк номини "Octobank" акциядорлик жамиятига ўзгартиришга қарор қабул қилибди.
Читать полностью…Ҳозирги кунда тил ўрганиш ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ талаб этилади. Ҳалқимизда ажойиб бир нақл бор: “Тил билган-эл билар”. Ҳа, ҳақиқатан ҳам тил билган киши эл билади, дунё кӯради.
Бугунги кунда бир қанча тилларни билиш инсонга имкониятлар эшигини очиб беради. Чет элликлар билан алоқа ўрнатиб, мулоқот қилиш, янги дўстлар орттириш ва улар билан ҳар қандай соҳаларда ҳамкорликларни йўлга қўйишда тил билиш асосий ўринни эгалламоқда.
Шу мақсадда “Ибрат фарзандлари” жамоаси тил ўрганишни истаганлар учун махсус – “Ibrat Academy” мобил иловасини яратишибди. Унда бир вақтнинг ўзида бир нечта тилларни ўзлаштириш имконингиз бор. Энг муҳими, дарслар текин ва уларни хоҳлаган пайтингизда кўра оласиз.
Дарслар тажрибали ўқитувчилар томонидан тушунтирилган бўлиб, илова ёрдамида ўрганаётган тил бўйича тест ишлаш, янги сўзларни ёд олиш ва уйга вазифаларни бажариш имконияти ҳам мавжуд.
Иловани юклаб олиш: Android | iOS
Реклама
Таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси баёни билан 2023/2024-ўқув йили қабулида тўплаган баллари тасдиқланган қабул параметрлари чегарасига 4,05 баллгача етмаган абитуриентлар учун базавий тўлов-контракт миқдори белгиланди.
Унга кўра, тўплаган баллари тасдиқланган тўлов-контракт бўйича қабул квоталари чегарасига:
➖1,05 баллгача етмаган абитуриентлар учун — 1,5 баробар;
➖1,06 баллдан 2,05 баллгача етмаганлар учун — 2,0 баробар;
➖2,06 баллдан 3,05 баллгача етмаганлар учун — 2,5 баробар;
➖3,06 баллдан 4,05 баллгача етмаганлар учун — 3,0 баробар.
Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани Зиёлилар кўчасида 1 гектар илгари ишлаб чиқариш объекти бўлган давлат мулки 48 млрд сўмга сотилди. Харидор Smart Fast Stroy МЧЖ бўлиб, у ҳақида тадбиркорлар реестрида маълумот топилмади.
Читать полностью…Тадбиркорлар ёки тадбиркорликни бошлашни энди режалаштираётганларга FINTAX компанияси фирма очишдан тортиб барча турдаги бухгалтерия хизматларини таклиф этади
FINTAX компанияси томонидан кўрсатиладиган хизмат турлари:
-Барча турдаги давлат хизматлари(фирма очиш, лицензия олиш ва бошқалар);
-Бухгалтерия ҳисобини тўлиқ ҳажмда юритиш(барча турдаги ташкилотлар учун);
-Экспорт-импорт операцияларини бўйича маслаҳат;
-Солиқ, бухгалтерия ва меҳнат ҳуқуқи бўйича маслаҳат;
-Корхона раҳбарияти учун керак бўладиган барча турдаги ҳисоботларни ишлаб чиқиш;
-Солиқ ва статистика ҳисоботларини топшириш;
-Бухгалтерия ҳисобини тиклаш;
Бундан ташқари, тадбиркор раҳбарлар ёки бухгалтерия соҳасига қизиқадиганлар учун қуйидаги курслар мавжуд:
-Бухгалтерия курслари(нолдан балансгача)+ 1C 8.3 3.0;
-Солиқ ҳисоботларини топшириш
Ташкилотдаги барча молиявий маълумотларнинг махфийлиги компания томонидан тўлиқ таъминланади.
Компания мижозлар ҳақида қайғуради ва хизмат кўрсатиш даврида бажарилган барча операцияларга 100% кафолат беради.
Батафсил маълумот олиш учун:
+998 90 061 70 31
+998 33 104 36 46
Реклама
Хитой банки Ўзбекистон банк бозорига кириш имкониятларини ўрганиб чиқмоқда. Хитойнинг энг йирик молия муассасаси раҳбариятидан иборат делегация Ўзбекистон Марказий банки раҳбарияти билан учрашув ўтказган.
Читать полностью…“Ўзагросуғурта” халқаро сифат менежменти сертификатига эга
“United Registrar of Systems” халқаро сертификатлаштириш уюшмаси томонидан “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамиятига сифат менежменти тизими сертификати топширилди ва Жамият фаолияти ISO 9001:2015 халқаро стандарти талабларига мувофиқлиги тасдиқланди.
Ушбу ҳужжат халқаро майдонда Жамият ҳамда унинг филиали томонидан юридик ва жисмоний шахсларга юқори сифатли суғурта хизматларини кўрсатилиб келинаётгани тан олинганлигини белгилайди.
Telegram|Instagram|Facebook|Youtube|Website|Taplink|Twitter
Реклама
Ҳукумат Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига шаҳар йўловчилар ташиш транспортида (бундан йўналишли ва йўналишсиз таксилар мустасно) йўловчилар ташиш хизматларига янги тарифларни белгилаш тавсия қилмоқда - ҳукумат қарори лойиҳаси
Читать полностью…🔥Туронбанк янги "Exeed" автомобиллари учун 0%лик "рассрочка" тақдим этмоқда.
➖Бозорда лидерга айланаётган Хитойнинг "Exeed" бренди ҳамёнбоп нархдаги премиум класс модели ҳисобланади.
🔹Туронбанк уни қуйидаги эксклюзив шартларда харид қилишни таклиф қиляпти:
➖0%дан муддатли тўловга.
➖8%дан 5 йилгача кредитга.
❗️Аҳамиятлиси, бу BMW i3 - BYD - Monza - Zeekr - Honda E-NS1 - Geely каби бошқа брендлар учун ҳам амал қилади.
➖"Exeed"нинг тўлиқ имкониятлари (обзор) TuronBank Media'да!
Батафсил - www.turonbank.uz
Қисқа рақам: 1220
Реклама
Тўхтасинов Илҳомжон Мадаминович Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг ректори этиб тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд давлат чет тиллари институтининг ректори лавозимидан озод этилди.
Читать полностью…Халқаро ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари муҳокама қилинди
“Ўзагросуғурта” акциядорлик жамиятида Europa Re ва Swiss Re қайта суғурта компаниялари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирда Swiss Re суғурта компанияси вакили Эстер Баур Рейнекe, Europa Re қайта суғурта компанияси лойиҳа раҳбари Надица Жовановска Босковска ҳамда “Ўзагросуғурта” АЖ Бошқаруви раиси ўринбосари, Трансформация, инновация ва суғурта департаменти ҳамда Молия департаменти директори, Қайта суғурталаш ва халқаро муносабатлар департаменти менежери иштирок этди.
Учрашувда томонлар InsuResilience Solutions Fund (ISF) халқаро жамғармаси томонидан мамлакатимизда боғдорчилик ва сабзавотчилик маҳсулотларини етиштиришда иқлим билан боғлиқ хавф-хатарлардан ҳимоя қилиш бўйича жорий этилаётган суғурта маҳсулотлари, уларни молиялаштириш масалалари, шунингдек, ушбу жараёнда қайта суғурта компанияларида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар хусусида фикр алмашдилар.
Таъкидланганидек, боғдорчилик ва сабзавотчиликни суғурталаш ҳозирда дунё ҳамжамиятида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг муҳим йўналишларидан ҳисобланади. Суғурта компанияларининг ўзаро яқин ҳамкорлиги ушбу соҳани ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқади.
Учрашув давомида томонлар боғдорчилик ва сабзавотчиликни суғурталаш дастури доирасида дастлаб Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятларида синовдан ўтказиладиган суғурта маҳсулотларини жорий этишда амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар, келгусида суғурта маҳсулотларининг қўшимча турларини кенгайтиришнинг муҳим жиҳатлари ҳақида фикрлашиб олдилар.
Эслатиб ўтамиз, InsuResilience Solutions Fund (ISF) халқаро жамғармаси Ўзбекистонда боғдорчилик ва сабзавотчиликни суғурталаш дастурини молиялаштиради. InsuResilience Solutions Fund (ISF) халқаро жамғармаси Ўзбекистонда боғдорчилик ва сабзавотчиликни суғурталаш дастурини молиялаштиради. Ушбу жараёнда дунёдаги етакчи Europa Re ва Swiss Re қайта суғурта компаниялари иккита маҳаллий суғурта компанияларидан бири ҳисобланган “Ўзагросуғурта” АЖ билан ҳамкорлик қилади.
Реклама
Қашқадарёлик аёл 4 эгизакни дунёга келтирди
Жорий йил 7 сентябрь куни Қашқадарё вилоятида яшовчи 29 ёшли М. Тошева ҳамда унинг турмуш ўртоғи — М. Тошназаров бир йўла 4 нафар эгизакнинг ота-онасига айланди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
Республика перинатал марказида чақалоқларнинг соғлом туғилиши учун зарур шарт-шароит ҳозирланиб, кесарча усулида, асоратсиз туғуруқ амалиёти натижасида 1484, 1804, 1554 ва 1950 граммлик 4 нафар ўғил чақалоқ дунёга келди.
Ҳозирда гўдакларнинг аҳволи яхши. Уларнинг зарур витаминлар ҳамда она сути билан озиқланиши неонатолог-шифокор ва ҳамширалар назорати остида.
Айтиш лозимки, бу – жорий йил Республика перинатал марказида тўрт нафар эгизаклар туғилиши билан боғлиқ илк ҳолатдир. Шунингдек, йил бошидан бери мазкур муассасада ўнта ҳолатда уч нафар эгизак туғилган.
Марокашда 6,9 магнитудали зилзила қайд этилди. Фалокат кўлами жуда катта. Мамлакат расмийларига кўра, қарийб 300 киши ҳалок бўлган, 150 нафардан ортиқ киши тан жароҳати олган.
Читать полностью…Энергетика вазирлигига жойларда саноат корхоналарини олдиндан хабардор қилмасдан электр таъминотидан узиш амалиётига қатъий чек қўйишга топшириқ берилди.
Читать полностью…Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси собиқ бошлиғи Давронбек Жуманиязовга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. "Докс-1 Макс" иши доирасида қўшимча жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Читать полностью…Генерал-майор Хайдаров Равшан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси бошлиғи лавозимига тайинланди, деб хабар бермоқда ЎзА. У Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Шу муносабат билан генерал-полковник Қобул Бердиев ФВВ академияси бошлиғи лавозимидан озод этилди. Қобул Бердиев Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири, Қуролли кучлари академияси раҳбари лавозимларида ҳам ишлаган.
Охирги йилларда давлат раҳбари солиқчилар тадбиркорларга кўмакчи бўлиши зарурлиги тўғрисида кўп гапирди. Албатта, солиқ соҳасида вазият анчагина яхшиланди, дейиш мумкин. Бироқ, шундай бўлса-да, тадбиркорларда маълум саволлар ҳалиям бор. Айниқса, фаолиятини кенгайтиришда солиққа оид масалаларда қийинчиликга дуч келаётган тадбиркорлар ва эндигина тадбиркорликни бошлаётган тадбиркорларда бу борада қатор масалалар бўлади. Бу вазиятда ким ёрдамга келади? Албатта, солиқ маслаҳатчилари.
Президент ҳузуридаги Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгашининг таркибига қатор солиқ маслаҳатчилари ҳам киритилибди. Хусусан, 12 йилдан бери тадбиркорларга солиққа оид масалаларда ёрдамлашиб келаётган, ҳамда ижтимоий тармоқларда ўз билимлари билан бўлишаётган “United Tax Advisors” директори Мурод Мухамеджанов, шунингдек “SOLIQ KALKULYATORI” директори Умидбек Сафаров, "Tri-S-Audit" корхонаси директори Светлана Голосова, айни шундай солиқ маслаҳатчилардан.
Уларнинг кенгаш таркибига киритилгани солиқ консультацияси керак бўлган тадбиркорлар учун фойда бўлиши бир масала бўлса, қонунчиликдаги солиққа оид ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш борасида ҳам ёрдамлари тегиши аниқ.