davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

80666

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklamabot

Подписаться на канал

davletovuz

АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси ўзбек тили байрами куни билан табриклабди.

Читать полностью…

davletovuz

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги октябрнинг 20-санасига келиб маълум қилишича, 2023 йил пахта ҳосили учун кутилаётган минимал нарх 1 кг/8 000 сўм саналади.

Вазирлик пахта нархини бозор белгилашини яна бир бор таъкидлашни унутмаган.

Иқтисодчи Отабек Бакиров бозор нархлари ҳақида фермерлар озод этилгач, жиддий гапириш мумкин, деб ёзмоқда.

“8 минг сўм
пахта нархи эмас. Пахта нархи очиқ бозорда, хусусан сотувчисиям, олувчисиям эркин бўлган биржада аниқланади”, дейди иқтисодчи вазирга очиқ хатида.

P.S.: пахта йиғим-терими бошлангандан бери фермерлар айюҳаннос солишмоқда, ўз кенгашига (тишсиз), сиёсий партияси(тишсиз)га эга бўлган фермерларни ҳеч ким эшитмади, уларнинг ҳафсаласи пир бўлди. Қишлоқ хўжалиги риски ўта юқори тармоқ, давлат нархни бозорга тўнкаб, сувдан қуруқ чиқишга ҳаққи йўқ.

Читать полностью…

davletovuz

Сергелидаги портлашдан сўнг 4 киши қамоққа олинди

Сергелидаги…фавқулодда вазият сабабларини ўрганиш жараёнида ёнғин бошланган жой ва портлаш ўчоғи металл ва “сэндвич” панеллардан қурилган омборда юз берганлиги аниқланди. Ёнғин ва портлаш оқибатида омборнинг металл конструкциялари деформацияга учраб, қулаб тушган.

Ёнғин содир бўлган омборхонада катта миқдорда кимёвий моддалар, қурилиш ва бошқа маҳсулотлар белгиланган талабларга риоя қилинмасдан аралаш ҳолда сақлаб келинган.

Ҳодиса жойидан олинган намуналар асосида ўтказилган кимёвий тадқиқотлар натижасида полиэфирлар, ксилол, углеводородлар, натрий гидроксид, водород пероксиди, этилен гликол ва юқори молекуляр карбон кислота эфирлари каби кимёвий моддалар мавжудлиги аниқланди.

Бу моддалар омборхонада сақланаётган водород пероксиди, алкид смоласи, алкилбензолсульфон кислотаси, латех, полиэфир смоласи, каустик сода моддалари ва лак маҳсулотларининг таркибий қисмлари бўлиб, ёнғин ва портлаш хавфи юқори ҳисобланади.

Ҳодиса жойи ўрганилганда айнан водород пероксиди сақланган жой яқинида гул қоғозлар ва бошқа ёнувчи материаллар сақлангани аниқланди.

Ўрганиш натижасига кўра, омборхонада сақланаётган кимёвий модда ва материалларнинг ўзаро таъсирланиши ва кимёвий ўз-ўзидан ёниши юзага келиб, портлаш содир бўлган.

Ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги Тергов департаменти томонидан Жиноят кодексининг 259-моддаси 2-қисми “а” ва “б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича 4 нафар шахсга нисбатан “қамоққа олиш”, 1 нафарига нисбатан “гаров” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳукумат комиссияси

Читать полностью…

davletovuz

Жорий йил 1 ноябрдан бошлаб АИ-80 бензин нархи ошмайди - "Ўзбекнефтгаз"

Читать полностью…

davletovuz

Рахимов Дилшод Фахриевич Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

У тайинловга қадар Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Читать полностью…

davletovuz

Корзинка: рўзғор учун энг керакли товарлар одатдагидан арзон

Савдо тармоғи дўконларида кундалик ишлатиладиган маҳсулот ва товарларга махсус арзонлаштирилган нархлар белгиланибди:

* "Нежинское" кунгабоқар ёғи — 15 990 сўм / 1 Л;
* "Pepsi" (1,5 Л) + "7 UP" (1,5 Л) — 19 490 сўм / сет;
* Aвокадо — 19 990 сўм / 1 д;
* "Vand-Food" селд филеси — 27 990 сўм / 500 г;
* "Perwoll" кир ювиш суюқлиги, қора ранг кийимлар учун — 31 990 сўм / 1 Л;
* "AНДAЛУС" колбасаси, докторская — 44 990 сўм / 700г±20г;
* "Huggies" болалар таглиги, Elite Soft 5*19 — 59 990 сўм;
* Мол гўшти, тўш — 64 990 сўм / 1 кг.

⚡️ Нархлар 25 октябр охиригача амал қилади!

Товарлар сони чекланган.

📱Чегирмали маҳсулотларни Korzinka Go онлайн супермаркетида ҳам харид қилишингиз мумкин.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Ташқи ишлар вазирлиги баёноти

Ғазо секторидаги “Ал-Аҳли” касалхонасига уюштирилган ҳаво ҳужуми оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдик.

Бу даҳшатли зўравонлик ҳаракатини кескин қоралаймиз ва буни халқаро гуманитар ҳуқуқнинг қўпол бузилиши, деб ҳисоблаймиз.

Вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган ҳолда, можаро томонларини зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга ҳамда ўт очишдан тийилишга чақирамиз.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

UzAuto Motors оммабоп автомобиллар нархларини оширган

Компания сайтидаги маълумотларга кўра, сотувда мавжуд бўлмаган Lacetti, Damas, Labo ва Cobalt моделлари нархлари қимматлашган. Компания бу ҳақда расман хабар бергани йўқ.

Комплектацияларнинг нархлари қуйидагича оширилган:

➖Lacetti L-Style Plus AT — 160 млн 868 минг сўмдан 169 млн 118 минг сўмга;

➖Damas D2 DLX Style Plus — 92 млн 204 минг сўмдан 96 млн 932 минг сўмга;

➖Labo LB2 Plus: 91 млн 669 минг сўмдан 96 млн 370 минг сўмга;

➖Cobalt GS-Style Plus MT — 113 млн 711 минг сўмдан 119 млн 542 минг сўмга;

➖Cobalt GX-Style Plus AT — 134 млн 294 минг сўмдан 141 млн 181 минг сўмга.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

“Бир макон, бир йўл” учинчи халқаро форумида иштирок этаётган делегациялар раҳбарларини расмий кутиб олиш маросимидан.

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпин билан музокаралар ўтказди.

Унда Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги дўстлик ва ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Ўзбекистонда, айниқса ёшлар орасида хитой тилини ўрганишга қизиқиш ортиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Тошкент ва Самарқанддаги Конфуций институтининг самарали фаолияти бунга катта ҳисса қўшмоқда. Хитой тилини ўқитишни ва ёш олимлар ўртасидаги алмашинувни кенгайтириш режалари белгилаб олинди.

Ўзбекистон президенти Тошкентда Хитойнинг етакчи Цинхуа университети ва Пекин университети филиалларини очишни таклиф қилди.

“Ягона Хитой” сиёсати ҳамда “уч ёвуз куч”га қарши курашиш борасидаги позиция ўзгармас экани тасдиқланди.

Читать полностью…

davletovuz

Президентнинг тегишли Фармонига асосан адлия катта маслаҳатчиси Шамсиддин Шарафидинович Соҳибназаров Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ш.Соҳибназаров тайинловга қадар Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Читать полностью…

davletovuz

“Korzinka Mahalla” — Корзинка энди янада яқинроқ

Корзинка янги форматдаги “Korzinka Mahalla” дўконларини ишга туширди. “Korzinka Mahalla” — бу ўзи нима?

“Korzinka Mahalla” дўконлари бу:
- қаҳва бурчаги ва тайёр маҳсулотларнинг кенгайтирилган танлови;
- янги маҳсулот тоифалари, масалан, гуллар;
- 4 200 дан ортиқ маҳсулот турлари;
- уйингизга янада яқинроқ бўлган қулай жойлашувга эга янгича форматдаги дўконлар тармоғи!

Дўконларнинг иш вақти 07:00 дан 23:00 гача, бироқ баъзилари 24 соат ҳам ишлайди.

App | Telegram | Facebook | Insta | Web |Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси маълум қилишича, мамлакат жанубида рўй берган террор ҳужуми вақтида Ўзбекистонда туғилган ва 90-йилларда репатриация дастурига мувофиқ Исроилга кўчиб келган 5 (беш) нафар киши ҳалок бўлган. Олинган маълумотларга кўра, улар амалдаги Ўзбекистон фуқаролик паспортларига эга эмас.

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёев Самарқандда Жаҳон туризм ташкилоти Бош ассамблеясининг (UNWTO) 25-юбилей йиғилишида нутқ сўзламоқдв https://www.youtube.com/live/a0v150etC44?si=VxAl0bP533W7Fp58

Читать полностью…

davletovuz

Янги уйлар, квартиралар ва бошқа турдаги турар жойларнинг сотиб олиш ёки сотиш хизматларини кўрсатувчи Barakali Uylar бренди ("ASIA MIDLANDS" МЧЖ) риелторлик компаниясига ишонинг.

Компания уй сотиш ва сотиб олиш, ижарага уй топиш ва топшириш каби йўналишларда кўп йиллардан бери фаолият юритиб келади.

Алоқа учун:
☎️ +998935560000
📲 Kaналга аъзо бўлиш

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Mobiuz бутун Ўзбекистон бўйича барча ҳудудларда бепул ViLTE видеоқўнғироқлар хизматини ишга туширди.

Энди ҳеч қандай иловалардан фойдаланмаган ҳолда суҳбатдошингизни нафақат эшитишингиз, балки кўришингиз мумкин.

ViLTE Mobiuz 2023 йилнинг июнь ойида ишга туширган VoLTE билан бевосита боғлиқ. VoLTE/ViLTEдан фойдаланиш учун ушбу технологияларни қўллаб-қувватлайдиган смартфонга ега бўлиш ва 4G LTE тармоғи доирасида бўлиш кифоя.

Telegram | Instagram | YoutubeMobiuz ilovasi |Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Ҳурматли абитуриентлар!

Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти "Қишки қабул 2023-24" жараёни бошланганини эълон қилади.

Ҳужжат топшириш муддати:
2023-йилнинг 10 октябридан 25 ноябригача

🗓 Қабул комиссиясининг иш жадвали:
Душанба - Жума (10:00 - 17:00)

📲 +998712717702 (Маълумот маркази)
📲 +998712769082 (Қабул комиссияси)

📧Электрон манзил:
admission@mdis.uz

Бу ҳали ҳаммаси эмас!

Энди сиз ўқишга кириш учун (шунингдек, 4.5 - 5.0 балли кўрсаткичга эга абитуриентлар ҳам) институтнинг ўзида фаолият олиб бораётган интенсив тайёрлов курсларида ҳам қатнашишингиз мумкин. Курс ҳақида батафсил маълумот бу ерда.

Telegram | Instagram | Facebook | Linkedin | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

"Чегаралар фақат миямизда ..."

"Ўзбекистонлик" фильмининг 4-эпизоди премьераси бўлди. Уни YouTube’да томоша қилиш мумкин.

Читать полностью…

davletovuz

Лондондаги "O'zbekistonlik" форумига Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассо ташриф буюрди.

Ўта юқори мартабали меҳмон Ўзбекистон ҳамда ЕТТБнинг ўзаро манфаатли ҳамкорлиги ҳақида гапирар экан, шу йилнинг баҳорида ЕТТБ йиллик йиғилишининг Самарқандда бўлиб ўтгани, 2017 йилдан бошлаб халқаро тараққиёт институтлари ва инвесторлар учун қайта очилган Ўзбекистоннинг ўсиб бораётганидан далолат бериши ҳақида гапириб ўтди.

У "O'zbekistonlik" форуми доирасида премьера қилинган айни номдаги фильмнинг бош қаҳрамони Камола Маҳмудова ЕТТБ жамоасининг қадрли ва ўз ишининг моҳир устаси бўлган профессионал экани ва у билан фахрланишини айтди.

Халқаро молия институти раҳбари Ўзбекистонда инфраструктура, яшил иқтисодиёт ва ижтимоий соҳаларга инвестиция киритишни давом эттириш истагини билдирди.

Айтиб ўтиш керак, "O'zbekistonlik" форуми Ucell, Uzbekistan Airways ва Турин политехника университети ҳамкорлигида ташкил қилинди

Читать полностью…

davletovuz

Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва унга тегишли AKFA Group компанияси FeedUp фаст-фудлар тармоғи билан шерикликда ишлашни бошлабди.

Маълум бўлишича, AKFA Group ушбу компаниянинг 50 фоиз улушини сотиб олган. Энди ушбу брендни дунёга олиб чиқишда улар ҳамкорлик қилишар экан.

Читать полностью…

davletovuz

Bloomberg’нинг ёзишича, АҚШ расмийлари Европа Иттифоқидан Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари учун аэропорт транзит визаларини талаб қилишни сўраган.

Сабаби йил аввалида бир гуруҳ муҳожирлар «ИШИД»га алоқадор шахслар ёрдамида АҚШга жануби-ғарбий чегарадан кириб келган. Бу эса Америка ҳуқуқ-тартибот идораларининг хавотирини кучайтирган.

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Хитойда “Бир макон, бир йўл” учинчи халқаро форумида иштирок этмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Республика «пахта план»и тўлибди.

Читать полностью…

davletovuz

Зураб Пололикашвили, Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (UNWTO) Бош котиби:

– Кеча жаноб Президент Мирзиёев Ўзбекистонга инвестиция киритиш борасида жуда кўплаб қизиқарли инновацион ғояларни илгари сурди. Биз бу ташаббусларни қўллаб-қувватлаймиз ва жаноб Мирзиёевнинг мамлакатдаги ва ташқи туризмни ривожлантириш саъй-ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдирамиз.

Биз Президент томонидан Жаҳон сайёҳлик ташкилоти Бош ассамблеясининг 25-сессиясида илгари сурилган етти ташаббусни нафақат қўллаб-қувватлаймиз, балки уларни жорий қилиш устида ишлаймиз.

Тез кунларда UNWTOнинг Ўзбекистонда ваколатхонаси очамиз ва фаол ҳамкорлик қилиш мақсадида мамлакатингизга мунтазам ташриф буюрамиз.

Читать полностью…

davletovuz

"InnoWeek-2023" инновацион ғоялар ҳафталигига старт берилди

17 октябр куни "Креатив таълим ва инновация - Янги Ўзбекистон тараққиётининг асоси" шиори остида "InnoWеек-2023" инновацион ғоялар ҳафталиги бошланди. Ҳафталик "Ёшлар", "Start-up"лар, Илм-фан ва тижоратлаштириш" ва "Креатив таълим" йўналишларида ташкил этилмоқда. Тадбир доирасида 20дан зиёд мамлакатдан 250 дан ортиқ экспертлар иштирок этмоқда.

Лойиҳанинг инновацион маҳсулотлар кўргазмаси талабалар шаҳарчасидаги "Алпомиш" муз саройида бўлиб ўтади. Кўргазмада юқорида зикр этилган йўналишлар бўйича 150 га яқин ташкилотлар ўзларининг 200 дан зиёд инновацион маҳсулотлари билан қатнашади.

Бундан ташқари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги биносининг кўргазмалар залида кузги тижоратлаштириш форуми доирасида кўргазма ташкил этилади. Унда баҳорги тижоратлаштириш форумида танлов орқали саралаб олинган, тармоқ муаммоси ечимига қаратилган тижоратлаштириш ҳамда Start-up лойиҳалари иштирок этиши кутилмоқда.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Uzbekistan Airways 60 ёшдан ошган эркаклар ҳамда 55 ёшдан ошган аёлларга 1 ноябрдан 30 ноябргача авиачипталар учун 25%лик чегирма беради. Чегирма маҳаллий рейсларнинг эконом классларига амал қилади.

Читать полностью…

davletovuz

Янгийўлда солиқ инспекцияси ходимлари пора билан қўлга олинди
 
Тошкент вилояти Янгийўл туман Солиқ инспекцияси катта инспектори ҳамда Янгийўл шаҳар Солиқ инспекцияси шўъба бошлиғи ўзаро тил бириктириб, тадбиркорлик субъекти фаолиятида аниқланган солиқ қарздорлигини унинг фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилишади.

ДХХ томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Солиқ инспекцияси катта инспектори сўралган пул маблағидан 4500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
 
ЎзА

Читать полностью…

davletovuz

Мактабларда биринчи чорак 3 ноябрь куни якунланади. Ўқувчилар учун 4 ноябрдан таътил бошланади.

Дарслар 10 ноябрдан бошланади.

Читать полностью…

davletovuz

Тошкентда ноқонуний бино ва иншоотлар бузилмоқда

“Шаҳар ҳокимлиги ва тегишли хизматларнинг рухсатисиз, йўллар бўйлаб қурилган бинолар аҳоли учун хавф туғдиради, яъни уларда автотураргоҳ ва тўхташ йўли йўқ, бу эса ҳайдовчининг бир дақиқалик хариди орқасидан бошқа ҳайдовчилар ва пиёдалар учун сезиларли ноқулайлик ва хавфга сабаб бўлади.

Ҳозирги кунда Тошкентда тегишли таҳлиллар ўтказилиб, ихтисослаштирилган хизматлар томонидан ноқонуний бино ва иншоотларни демонтаж қилиш ишлари бошланди. Шу билан бирга, ушбу бинолардан фойдаланган тадбиркорларга қонуний асосда ўз фаолиятини давом эттириш учун шароит яратилади”, дейилади Тошкент шаҳар ҳокимлигининг хабарида.

Ҳокимлик “Тошкент шаҳри ҳудудида маиший ва тижорат биноларига эга бўлганларни ҳужжатларнинг шаҳарсозлик меъёрларига мувофиқлигини яна бир бор синчиклаб текширишга” чақирган.

Читать полностью…

davletovuz

Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги уруш натижасида, шу вақтга қадар 3 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган. 4 нафари бедарак йўқолган.

Исроил ташқи ишлар вазирлиги

Читать полностью…
Подписаться на канал