Ўзбекистонда 15 июлдан ўқишни “перевод” қилиш бўйича аризалар қабул қилиш бошланди
Бугун, 15 июлдан ОТМларда ўқишни кўчириш жараёнлари бошланади.
Қайд этилишича, ўқишни кўчириш учун аризалар 5 августга қадар давом этади ва қуйидаги 2 та платформа орқали қабул қилинади:
➖transfer.edu.uz — давлат ОТМнинг биридан бошқасига;
➖my.uzbmb.uz — хорижий мамлакатларда ёки республикада фаолият юритаётган хорижий ва нодавлат ОТМдан давлат ОТМларига.
Андижон вилоятида табиат ҳодисаси - кучли сел оқибатлари ва хавфлари ҳамда кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида маҳаллий ҳокимият, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тезкор, узлуксиз ҳамда ишончли ахборот тақдим этиб бориши зарур. Одамлар ўртасида асоссиз ваҳима кўтарилишига йўл қўймаслик лозим.
Читать полностью…Шавкат Мирзиёев Дональд Трампнинг ҳаётига суиқасд уюштирилгани ҳақидаги хабарни чуқур хавотир билан қабул қилди
Президент Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатларининг собиқ Президенти Дональд Трамп Пенсильвания штатида сайловолди учрашувда нутқ сўзлаётган чоғида унинг ҳаётига суиқасд уюштирилгани ҳақидаги хабарни чуқур хавотир билан қабул қилди.
Давлат раҳбари ушбу зўравонлик ҳаракатини кескин қоралайди ва Дональд Трампга тез фурсатда соғайиб кетишини тилайди.
Дональд Трампга суиқасд уюштирилди
АҚШ президентлигига номзод Дональд Трампга тарафдорлари билан учрашув вақтида номаълум шахс томонидан ўқ узилган. Трамп қулоғидан ярадор бўлгани, ҳозирда аҳволи яхши экани айтилмоқда.
Ўқ узган одам ва митинг қатнашчиси ҳалок бўлган, яна икки киши ярадор бўлган.
Бу суиқасд Трампнинг сайловдаги имкониятларини янада ошириб
юборди, деб бемалол айтиш мумкин.
4.500.000 ойлик тўлов билан хонадонлар
Mavrid Mavzesi лойиҳасидан 1 хонали хонадон учун бошланғич тўловни амалга ошириб, қолган қисмини 4,500,000 дан ойма-ой тўлаб боринг.
Бонус: 2 м² дан 21 м² гача бўлган терассалар
Лойиҳа қулайликлари:
- 14 қаватдан иборат
- Баскетбол стадиони, вело йўлаклар, workout зонаси
- Ерости ва ерусти автотураргоҳлари
📲 Бот орқали биз билан боғланинг!
📍Манзил: Тошкент шаҳри, Қўйлиқ 5-массив (Мўлжал: Daniel Hill меҳмонхонаси)
Телеграм канал | +998787770011
Реклама
Тошкентдаги Тарас Шевченко кўчаси гастрономик кўчага айлантирилади
15 июлдан Миробод тумани Тарас Шевченко кўчасини гастрономик кўчага айлантириш бўйича ишлар бошланади.
Ҳокимликка кўра, бунёдкорлик ишлари доирасида Тарас Шевченко кўчасида ёритиш устунларини, ўриндиқлар ва чиқинди урналарини ўрнатиш, дарахт кўчатлари ўтқазиш, суғориш тизимларини жойлаштириш, аудио мусиқа тизимини ташкил этиш, декоратив арка ва устунлар ўрнатиш, фотозоналар учун декоратив элементлар ташкил этиш, пиёдалар йўлаклари, вело-йўлаклар ва замонавий ўриндиқлар ташкил этиш, болалар ўйингоҳи ва кўргазмали саҳна ўрнатиш каби ишларни амалга ошириш режалаштирилган.
Президент ва тадбиркорлар ўртасидаги очиқ мулоқотга тайёргарлик доирасида Савдо-саноат палатаси соҳалар кесимида тадбиркорлар билан навбатдаги учрашув ўтказмоқда. Бу галги йиғилиш қурилиш соҳасидаги тадбиркорлар билан ташкил этиляпти.
Унда Савдо-саноат палатаси, Бизнес-омбудсман, Солиқ қўмитаси, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ ҳамда бошқа тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирок этяпти.
Учрашувни онлайн кузатиб бориш мумкин.
“Адолат” социал-демократик партияси лидери Робахон Маҳмудова:
“Қачонгача пиёдалар ўлимига сабабчи бўлаётган эркатой ҳайдовчиларга бефарқ бўламиз?
Уларни тартибга чақириш учун фақатгина жарима миқдорини ошириш билан кифояланиш кутилган натижани бермаяпти.
Енгил-елпи бойлик орттириб жамиятга, қолаверса, амалдаги қонунларга нисбатан ҳурматсизлик кўрсатаётган айрим ҳайдовчиларни тарбиялашнинг янги механизмларини жорий этиш лозим, назаримизда.
…тезликни оширганликда муайян муддатга автомобиль бошқариш ҳуқуқини чеклаш ёки ҳайдовчилик гувоҳномасидан умрбод маҳрум этиш, шунингдек, тезликни ошириш, спиртли ичимлик истеъмол қилиб инсон ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчиларга жиноий жазо чораларини кучайтириш зарур, деб ҳисоблаймиз”.
Манба
🤗 Осиё Халқаро Университетида янги 2024-2025 ўқув йили учун қабул давом этмоқда
Осиё Халқаро Университетида мавжуд бўлган 27 та таълим йўналишлари билан танишинг.
ОХУда мавжуд бакалавриат йўналишлари:
- Педагогика
- Психология
- Бошланғич таълим
- Мактабгача таълим
- Инглиз тили
- Рус тили
- Ўзбек тили
- Тарих
- Жисмоний маданият
- Иқтисодиёт
- Молия ва молиявий технологиялар
- Даволаш иши
- Стоматология
- Фармацевтика
- Компьютер илмлари ва дастурлаш технологиялари
- Кончилик иш
- Tемир йўл транспорти
- Kимё саноати
- Электр энергетика
- Нефть-газкимё саноати технологияси
Магистратура йўналишларида ҳам қабул давом этмоқда. Кириш имтиҳонларини бепул топшириш учун ҳозироқ рўйхатдан ўтинг: qabul.oxu.uz
📞 Батафсил маълумот учун: +998553050009
📍 Манзил: Бухоро шаҳри
👍 www.oxu.uz
Telegram | Instagram | Osiyo.Xalqaro.Universiteti.">Youtube | Реклама
TBC Bank ҳудудлар бўйича сўнгги маълумотларни эълон қилибди. Ўтган ойда бир нечта ҳудудларда қайд этилган кўрсаткичлар:
- Самарқанд ва Қорақалпоғистон Республикасида омонатларнинг ўсиши бўйича 15 ва 27 фоизга ошиб, етакчи ҳудудлар қаторига кирган, Қашқадарёда эса иккита йўналиш бўйича ўсиш кузатилиб кредитлар 13 фоизга, омонатлар 27 фоизга ўсган.
Фарғона вилоятида ҳам кредитлар ҳажми 14 фоизга ошгани айтилмоқда.
Юқоридаги рақамлардан TBC Bank 4 йиллик фаолияти давомида жиддий ўсишга эришганини кўриш мумкин.
Реклама
Click орқали оилангиз ичида комиссия ва чекловларсиз пул ўтказинг
Турмуш ўртоғингизни, ота-онангизни, фарзандларингизни, ака-укаларингизни Click Up иловасидаги “Менинг оилам” хизматига қўшинг ва хоҳлаганча комиссиясиз пул ўтказинг.
👉Click Up’ни юклаб олиш👈
👉Батафсил | Реклама
Давлат раҳбарининг мазкур топшириқни беришидан англаш мумкинки, ушбу маблағлар ортидан инфратузилма ривожлантирилади. Яъни, туманлардаги шаффоф, ўз ишини тўғри қиладиган тадбиркор ходимига "кэш" эмас, расмий маош бериш орқали даромад солиғи тўласа фақат ва фақат ўзи яшайдиган ҳудудга фойда келтирган бўлади.
Йиллаб гапириб келинадиган чекка ҳудудлардаги мактаблар таъмирланиши, боғчалар қурилиши, йўлларнинг сифати яхшиланиши учун қўшимча ресурс пайдо бўлади. Бундан эса ютадиган эса фақат халқ, тадбиркорнинг шаффоф ишлаши бунга сабабчи бўлиб қолади, деб умид қилиш мумкин.
Энди камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий ҳимоя битта, яъни Ижтимоий ҳимоя агентлиги тизимида бўлади - президент
Читать полностью…Билимни баҳолаш агентлигининг расмий сайтида 2024/2025-ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш тест синови ўтказиладиган бинолар рўйхати эълон қилинди.
Читать полностью…“19:30 ҳолатига сел келиши тўлиқ тўхтаган”
Андижон вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси
Андижон вилояти Жалақудуқ тумани "Ёрқишлоқ" қишлоғидаги Хўжаобод ва Жалақудуқ туманларини бирлаштириб турувчи автомобиль йўли кўприги қулаб тушгани айтилмоқда.
Вилоят ҳокимлиги хабар беришича, айни дақиқаларда вилоят ҳамда ҳар икки туман раҳбарияти вакилларидан таркиб топган ишчи гуруҳи воқеа жойига етиб борган ва иш олиб бормоқда.
Содир бўлган воқеа оқибатида тан жароҳати олганлар ёки қурбон бўлганлар йўқ.
Ўзбекистонда битта хонадонда яшовчи кўп оилаларнинг ҳар бирига электр энергияси бўйича алоҳида ҳисобрақам очиш режалаштирилмоқда
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқарув раиси биринчи ўринбосари Алвар Ғайбуллаевнинг сўзларига кўра, мамлакатда битта хонадонда тўрттагача истиқомат қилаётган оилалар ҳам мавжуд.
«Ўзбекистонда битта кадастрга, яъни бир хонадонга битта ҳисобрақам берилади. Бугунги кунда битта кадастр остида яшаётган тўрттагача оилалар ҳам бор. Бундай хонадонда истиқомат қиладиган оилалар бир ойда ҳеч қанақасига 200 kWh электр энергияси ишлата олмайди, камида 800 kWh электр ишлатади. Биз бу [масала] бўйича ҳам ўз таклифларимизни берганмиз, бунинг ҳам ечимини топишимиз керак, ҳал қилинмаса бўлмайди», — деди Алвар Ғайбуллаев.
2024 йилнинг якунига қадар электромобилларни қувватлаш ускуналари учун алоҳида ҳисоблагич ўрнатиш кўзда тутилмоқда
Алвар Ғайбуллаевнинг сўзларига кўра, бугунги кунда мамлакатда электромобиллар кўпайиши ҳисобига одамлар ўз электромобилини қувватлаш ускуналари учун алоҳида ҳисобрақам очишни сўрамоқда.
«Чунки фуқаролар яшаши учун алоҳида, электромобили учун алоҳида электр энергияси ишлатишни хоҳлаяпти. Биз ҳисоб очишда Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида муаммога учраяпмиз. Ўрнатилган битта ҳисоблагич бир нафар истеъмолчида (фидер) битта трансформатордан электр энергиясини олади. Шундай жойлар бўлаяптики, айримлар электр энергияси йўқлиги учун икки, уч томонлама улаб олмоқда. Лекин унинг ҳисоби биздан (ҲЭТдан) чиқиб кетади. Чунки битта ҳисоблагич, битта трансформатордаги маълумот йиғувчи концентраторга боғланган. Мана шу каби ҳолатларнинг олдини олиш учун тегишли мутасаддиларга барча таклифларимизни киритганмиз», — деди Алвар Ғайбуллаев.
Жазирамада поездларнинг совитиш тизими ишламаган. Йўловчилар норози
“Ўзтемирйўлйўловчи” акциядорлик жамияти айбдор саратоннинг иссиқ об-ҳавоси эканлигини қайд этган.
Компания ҳозирги иссиқ кунларда поездлар совитиш тизимида носозликлар кузатилаётганини тан олиб, йўловчилардан узр сўраган.
Компанияга кўра, эскирган вагонлар босқичма-босқич янгиланяпти. Совитиш тизимлари ҳам аста-секин яхши бўлади.
Видео манбаси
Тошкентдаги автосалон масъулларига нисбатан Жиноят кодексининг 168 (Фирибгарлик) ва бошқа модда билан жиноят иши қўзғатилди.
Жамият мансабдор шахслари 19 нафар фуқарога автомашина олиб келиб бериш ҳақида ёлғон ваъдалар бериб, 6 млрд. 169 млн. сўм тўлов пулини ўзларининг эҳтиёжлари учун сарфлаб юборишганлиги аниқланган.
Бош прокуратура
Июль ойида Сингапур шаҳрида бўлиб ўтган “Asian Banking & Finance” халқаро журналининг 2024 йилда Осиё мамлакатлари банк-молия секторидаги ташкилотларини мукофотлаш маросимида “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Кичик ва ўрта бизнес ҳамда Чакана бизнес йўналишларида Ўзбекистондаги энг яхши банк деб эътироф этилди.
Банк томонидан чакана бизнес соҳасида амалга оширилган катта трансформация жараёнлари натижасида 2023 йилда чакана бизнес кредит портфели 161,5 фоизга ўсган бўлса, фаол мижозлар сони 1,01 миллиондан ошди.
Бундан ташқари, Ўзсаноатқурилишбанк томонидан Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб “Supply Chain” маҳсулоти фаол татбиқ этилиб, ушбу маҳсулот орқали мижозларга олдиндан маъқулланган лимит доирасида ортиқча хат-ҳужжатларсиз, қисқа муддатда ва таъминотсиз кредитлар ажратилиши белгиланган.
Реклама
Президент фармони:
➖Ўзбекистоннинг консолидациялашган бюджети ижроси ташқи аудитдан ўтказилади ва натижаси бўйича тегишли хулосалар тайёрланади.
➖2025 йилдан устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган йирик ташкилотлар фаолиятини аудитдан ўтказиш амалиёти йўлга қўйилади.
➖халқ депутатлари маҳаллий кенгашларининг ҳудудларга Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларидан ажратилаётган маблағлар бўйича сўрови ва назорати йўлга қўйилади.
➖2025 йил 1 январдан молиявий ва бошқа хавфларнинг олдини олиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган йирик ташкилотларда уларнинг биринчи раҳбарлари бошчилигида коллегиал асосда “Хавфларни бошқариш” қўмиталари тузилади.
➖Ҳисоб палатасига маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида коррупцияга қарши курашиш бўйича ички назорат тизимини жорий этишга, шунингдек, унинг самарали фаолият кўрсатишига доир чора-тадбирларнинг амалга оширилиши устидан назорат қилиш ваколати берилади.
➖Ҳисоб палатасида Мудофаа мажмуи ва ҳуқуқ-тартибот органлари харажатларини аудит қилиш шўъбаси; Халқаро стандартлар асосида давлат аудитини ташкил этиш шўъбаси; Тадқиқот, эксперт-таҳлил ва ўқув маркази (Тадқиқот маркази) ташкил этилади.
Манба
Ўзбекистонда дипломлари тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) тан олинадиган хорижий олий таълим муассасаларининг 2024 йил учун рўйхати тасдиқланди.
Читать полностью…Автомобиль ва кўчмас мулк савдоси пасайган
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлилларига кўра, июнь ойида республика бўйича автотранспорт воситаларининг умумий савдолари 13,6 фоизга камайди ҳамда қарийб 87 минг донани ташкил этди. Йиллик ҳисобда бозор фаоллиги 1,4 бараварга қисқарди.
Марказга кўра, бу қисман мавсумий омилларга боғлиқ бўлиши мумкин, чунки ёзги мавсум анъанавий равишда ишбилармонлик фаоллиги пасаяди.
Бирламчи бозор
Енгил автомобилларнинг бирламчи бозорида савдолар ўтган ойга нисбатан 9 фоизга камайди ҳамда 26 минг донадан ошди. Йиллик ҳисобда фаолликнинг кичикроқ – 5,3 фоизга пасайиши қайд этилмоқда.
Кўчмас мулк бозори
Марказ тадқиқотларида келтирилишича, кўчмас мулк бозори беқарорлик ва қисқа муддатли тебранишларга ишора қилмоқда. Хусусан, бир ой давомида фаоллик 6,4 фоизга пасайиб, икки ойлик ижобий динамиканинг ўрнини эгаллади. Таъкидлаш жоизки, май ойида сотувлар 9 фоизга, апрель ойида эса 11 фоизга ошган эди. Йил давомида сотувлар деярли 14 фоизга пасайди.
Пойтахт ижара бозори
Пойтахт ижара бозори май ойида бироз тикланишдан сўнг, яна пасайиш тенденцияси билан характерланди. Хусусан, Тошкентда ижара нархлари 1,2 фоизга пасайиб, бир квадрат метр учун 8,3 АҚШ долларни ташкил этди. Шу билан бирга, йил бошидан ижара нархи 9,8 фоизга, ўтган йил мос даврига нисбатан 5,5 фоизга пасайган.
Иккиламчи уй-жой бозори
Июнда иккиламчи кўчмас мулк бозорида уй-жой нархлари ўсиш суръати секинлашди. Май ойида нарх ўсиши 1,3 фоизни ташкил этган бўлса, июнь ойида ўртача 0,3 фоизга ўсди. Шу билан бирга, ўтган йил июнига нисбатан иккиламчи бозорда нархлар 10 фоизга кўтарилган.
Душанбадан бошлаб янгиланган Қўқон аэропортидан Тошкентга ҳар куни, Самарқанд, Бухоро ва воҳа шаҳарларига эса ҳар ҳафта авиақатнов йўлга қўйилади.
Читать полностью…“Водил” ва “Оқ-қия” чегара ўтказиш пунктлари халқаро мақом бериш бўйича қўшни Қирғизистон билан музокаралар олиб борилмоқда.
Агар масала ижобий ҳал этилса, қарийб 20 йил ёпиқ бўлган Шоҳимардон ва Ёрдон анклав қишлоқларига Ўш орқали айланиб келишга ҳожат қолмайди.
Келгуси йили Фарғона вилоятидаги барча пахта майдонларида Шинжон-Уйғур тажрибаси асосида пахтани кўчатлаб экиш технологияси жорий қилинади - президент
Читать полностью…Президент туманлар маҳаллий бюджетида маблағни кўпроқ қолдириш мақсадида жисмоний шахслардан даромад солиғини ярмини туман бюджетида қолдириш масаласини кўриб чиқиш топшириғини берди.
Читать полностью…Тошкент шаҳридаги “Allianse Motors” МЧЖ мижозлар билан шартнома тузиб, пулини олиб, бир неча ўнлаб одамларни алдаб келмоқда, машиналарни вақтида келтириб бермаган.
Айримларни эса етказиб берилган авторанспорт воситасининг ҳужжатини тўғрилаб бермасдан овора қилмоқда.
Kun.uz