АҚШ савдо вакили Кэтрин Тай Ўзбекистонга ташриф буюради. У Тошкентда давлат раҳбари, президент администрацияси вакиллари, ҳукумат аъзолари билан учрашади. Самарқандга ҳам боради.
Сўнг Остонада Марказий Осиё савдо ва инвестиция ҳадли битими кенгашида қатнашади.
Янги ўқув йили учун онлайн ҳужжат топшириш бошланди
my.gov.uz портали орқали 2024-2025 ўқув йили учун, олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишига онлайн ҳужжат топшириш бошланди.
Жорий йилда қабул жараёни 2 босқичда амалга оширилади.
1-босқич (5 июндан - 25 июнгача):
• Тест синови топшириш учун рўйхатдан ўтилади;
• Фанлар мажмуаси, таълим тили ва тест топшириш ҳудуди танланади;
• Касбий (ижодий) имтиҳон топшириладиган ОТМ белгиланади (агар мавжуд бўлса).
2-босқич (тест синовлари якунлангач 15 кун ичида):
• Олий таълим муассасаси;
• Бакалавриат таълим йўналиши;
• Таълим шакли танланади.
Шунингдек, танлов устуворлиги кўрсатилади: «Давлат гранти» ёки «Тўлов-контракт».
Маълум қилинишича, тест синови натижалари – эртаси кунига, мандат натижалари эса танлов якунланганидан кейин бир ҳафта ичида эълон қилинади.
Реклама
4000 дан ортиқ талаба нега айнан Тошкент Менежмент ва Иқтисодиёт институтини танлашган?
▪️ Талабалар бу институтда ўқиш орқали халқаро тан олинган кредит модул тизими асосида таълим олишади.
▪️ Профессор-ўқитувчилар ва ўқув дастурлари юқори даражада бўлиб, назарий билимлар билан бирга амалий кўникмалар ҳам бериб борилади.
▪️Ундан ташқари ТМИИ институти расмий лицензия асосида фаолият юритади ҳамда бериладиган диплом бошқа Давлат олийгоҳлари дипломи каби тенг кучга эга.
💻 Талабалар сафига қўшилиш учун онлайн рўйхатдан ўтинг
📲 Қўшимча саволлар учун:
+998712009005 | @timeedubot
Telegram | Instagram | Youtube | Реклама
📲 Мобил алоқа ҳақини вақтида тўлашингиз борасида Ucell ўзи қайғуради
Ucell мобил иловасидаги «Автотўлов» хизмати ёрдамида Сиз уяли алоқа ва бошқа кўплаб хизматлар ҳақларини ўз вақтида тўлашни ёдда тутиш заруратидан халос бўласиз.
Бунинг учун Ucell мобил иловасининг «Маблағлар» бўлимидаги «Автотўлов» лавҳачасини босиш кифоя.
Реклама
Солиқчилар ўзларидан жабрдийда, авлиё ясаб олиши шарт эмас. Улар авлиё эмас, давлат хизматчиси. Солиқчилар бўлмаса ҳам давлат бир йўлини қилади. Бир кунда амалдаги ва собиқ беш нафар ходими пора билан қўлга тушгани ҳақида расмий ахборот бериляпти, бу тизимли муаммога ишора.
Читать полностью…Порахўр солиқчилар
Қарши тумани солиқ инспекцияси бош инспектори 2300 доллар, Ғиждувон тумани солиқ инспекцияси катта инспектори 8 млн сўм, Яккасарой тумани солиқ инспекцияси бош инспектори ва шўъба бошлиғи ҳамда Юқори Чирчиқ тумани солиқ инспекцияси собиқ шўъба бошлиғи коррупция жинояти устида қўлга олинган.
Стратегик лойиҳа
“Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон" темир йўли қурилиши бўйича стратегик лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги битим имзоланди.
Битимга мувофиқ, темир йўл Қашғар – Торугарт – Макмал – Жалолобод – Андижон йўналиши бўйлаб ўтади.
Саудия Арабистони Подшоҳлиги томонидан белгиланган тартибга мувофиқ Ҳаж амалларини бажариш учун зиёратчида “Ҳаж-2024” визаси бўлиши шарт.
Саудия Арабистони ҳукумати қолган барча турдаги визалар - умра, туризм, бизнес, зиёрат ва бошқалар билан ҳаж тадбирини амалга оширишга қатъий йўл қўймайди.
Тушунтириш ва огоҳлантиришларга қарамай, ҳозирда айрим турфирмалар ва учинчи давлатлар орқали фуқароларимизни ҳаж зиёратига жўнатиш ҳолатлари кузатилмоқда.
Саудия ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан амалга оширилаётган рейдлар натижасида ноқонуний равишда Ҳаж ибодатини амалга оширишга уринган шахсларга нисбатан жазо чоралари қўлланилади ва депорт қилинади.
Дин ишлари бўйича қўмита
Яна…
Самарқандда «КамАЗ» пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган аёл ва унинг икки фарзандини уриб юборди
2 нафар вояга етмаган бола олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган. Уларнинг онаси Самарқанд тумани марказий шифохонасига ётқизилган.
Зироат Мирзиёева: «Болалар келажакда соғлом бўлиши, тўлақонли ҳаёт кечириши учун барча имкониятларни ишга солиш бизнинг бурчимиздир»
Ўзбекистонда болалар онкологияси ва гематологияси бўйича «Далилларга асосланган ҳаракат» биринчи Халқаро конгресси ўтказилмоқда. Конгресс 300 дан зиёд иштирокчи, шу жумладан ЖССТ, Халқаро болалар онкологлари жамияти, Европа онкологлар мактаби, хорижий университет клиникалари ва етакчи тиббиёт марказлари раҳбарлари, халқаро ва миллий илмий доиралар ва фуқаролик жамияти вакилларини тўплади.
Зироат Мирзиёева конгрессдаги нутқида «бу ерга биз ягона мақсадни кўзлаб, ўғил-қизларимизнинг ҳаётига зомин бўлаётган энг оғир касалликлардан бирини енгиш учун йиғилдик. Ҳар бир бола яшашга ҳақлидир. Болалар келажакда соғлом бўлиши, тўлақонли ҳаёт кечириши учун барча имкониятларни ишга солиш бизнинг бурчимиздир», деб таъкидлади.
Айни вақтда Туркия пойтахти Анқара шаҳрида Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасидаги ишбилармонлик алоқаларини ҳар томонлама мустаҳкамлашга қаратилган бизнес форум бўлиб ўтмоқда.
Читать полностью…Эртадан бошлаб «Ялангтўш» тарихий фильми кинотеатрларда.
Марказий Осиёда биринчи марта ягона павильонда тасвирга олинган Самарқанд ҳокими, саркарда ва Регистон ансамбли асосчиси Ялангтўш Баҳодир ҳақидаги тарихий фильм 1 кундан сўнг кинотеатрларда кенг намойиш этилади.
Фильмдаги жанг саҳналари, актёрлар, сюжет, хуллас барчаси Голливуд фильмлариники каби.
Сенаторлар Андижон вилоятидаги боғчалар ошхоналарини ўрганибди.
Натижа эса ачинарли.
Видео манбаси.
АҚШ элчихонаси бугундан ноиммиграцион визалар бўйича янги веб-сайтни ишга туширди.
Янги хизматга кўра, виза бўйича маълумот олиш, виза тўловини амалга ошириш, суҳбат санасини белгилаш ҳамда паспортни етказиб бериш хизматидан фойдаланиш имкониятлари мавжуд бўлади.
Айтилишича, Тошкент марказида паспортларни тақдим этиш учун янги жой ташкил этилади, қўшимча тўлов эвазига республика бўйлаб паспортни етказиб бериш йўлга қўйилади.
Виза тўлови суҳбат санасини белгилашдан аввал амалга оширилади. Виза тўлови “Tenge Bank”нинг барча филиалларида нақд пул ёки веб-сайтда пластик карта орқали тўлаш мумкин.
Тўловлар АҚШ элчихонасида қабул қилинмайди.
Ёз ойида кутилаётган об-ҳаво прогнози.
Ёғингарчилик режими бўйича
Июннинг биринчи ва учинчи декадаси баъзи кунларида Ўзбекистон бўйлаб бироз ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда. Текислик ҳудудларида ёзнинг қолган ойларида ёғингарчилик эҳтимоли деярли мавжуд эмас, тоғ ва тоғ олди ҳудудларида қисқа муддатли ёғингарчиликлар сақланади. Бу асосан куннинг иккинчи ярмида локал хусусиятли об-ҳаво шароитига боғлиқ
Бутун ёз давомида минтақанинг катта қисмида ёғингарчилик миқдори кўп йиллик ўртача қийматларга яқин бўлишини (90% – 110%) прогноз қилиш мумкин. Фақатгина, Фарғона вилояти жанубида ёғингарчилик билан боғлиқ ижобий вазият (110% – 130%) бўлиши кутилмоқда
Аксарият жаҳон прогностик иқлим марказларининг прогнозига кўра, 2024 йил ёзида Марказий Осиёнинг жанубида (Қашқадарё—Сурхондарё) ҳарорат ва ёғингарчиликда энг муҳим ижобий аномалиялар, ҳатто юқори намгарчилик бўлиши кутилмоқда. Бу ҳозирги мавсумда жанубий регионларда ҳам кучли жала ёғинлар ҳамда сел-сув тошқин хавфлари сақланишини англатади
Батафсил бу ерда ўқинг.
Манба: @uzb_meteo
Олтин-валюта захираларимиз миқдори яна ошган
Май ойи давомида Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 1 млрд 526 млн.долларга кўпайган ва 36 млрд 634,3 млн.долларга етган.
Захиралар таркибида очиқ маълумотлар тарихида биринчи марта 35 млн.долларлик қимматли қоғозлар пайдо бўлган, деб ёзмоқда Отабек Бакиров.
Захираларнинг валюта қисми 1 млрд 244,9 млн.долларга ошиб, 9 млрд 266,6 млн.долларни ташкил этган.
Ой давомида ишлаб чиқарувчилардан сотиб олингани билан биргаликда 400 минг унция атрофида олтин сотилгани эвазига захираларнинг олтин қисми физик ҳажмда 11,4 млн.унциягача қисқарган. Лекин пул қийматида 278,8 млн.долларга ошиб, 26 млрд 812,4 млн.долларга етган.
Холиқов Баҳодир Алиқулович Самарқанд давлат чет тиллар институти ректори лавозимига тайинланди.
Бунга қадар у Бош вазир котибиятининг Давлат тилини ривожлантириш департаментида бош мутахассис сифатида фаолият юритган.
Жанубий Корея президенти Ўзбекистонга келади
Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёль 10-15 июнь кунлари Туркманистон, Қозоғистон ва Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келиши кутилмоқда.
“Солиқчилар порахўр эмас”, деяпти Солиқ қўмитаси вакили.
“…Ҳар куни Солиқчи турли хил кайфиятдаги солиқ тўловчи бн юзлашади. Даромадидан осонгина бир қисмини Мана деб тўлаб қўяди деб биласизми? Илоҳим шунақа бўлсин, биз ҳам кимнидир фарзанди, онаси, отасимиз 3 ёки 13 та ходим нопок чиқса бу бутун тизимни Порахўрлар деб байроқ кўтариш керак деганими? Агар тизим бир кун ишламасин қани нима бўларкин ? тассавур ҳам қила олмайсиз Ишонинг. Лекин Бурч ва Маъсулият бор, Ватан олдида!
Лекин ҳамма жойда бўлганидек тизимга доғ тушурувчилар ҳам учраб туриши бизни бошимизни эгади, жазо муқаррар буни ҳар бир касб эгаси Ўзи тушуниши керак”, деб ёзишмоқда [имло сақланди].
Тошкентда шахмат бўйича халқаро “Uzchess Cup 2024” турнири бошланди.
Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси, Uzchess лойиҳаси ташкилотчилигидаги турнир 15 июнга қадар давом этади. 8 нафар шахматчиларимиз дунёнинг энг кучли гроссмейстерлари билан беллашади. Мукофот жамғармаси 166 000 АҚШ доллари экан.
Ўйинларни жонли томоша қилиш учун ҳавола: uzchesss" rel="nofollow">https://www.youtube.com/@uzchesss
Реклама
Шавкат Мирзиёевга “Turkish Aerospace Industries Inc.” компанияси қурол-яроғ ва ҳарбий техникалари намойиш этилмоқда.
Читать полностью…Ўзбекистон тарихида илк бор Марказий банк захираларини диверсификация қилиш мақсадида қимматли қоғозларга бирламчи инвестиция киритиш амалиётлари ўтказилди ҳамда тегишли портфеллар шакллантирилди.
Иқтисодчи Отабек Бакировнинг ёзишича, бу чинданам тарихий ва жиддий қадам. Регулятор шу пайтга қадар олтин-валюта захираларининг 80 фоизини олтинда ва қолганини валютада сақлаб келган.
Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги (ЎзА) бош директори Абдусаид Кўчимов Россия президенти Владимир Путиннинг халқаро ахборот агентликлари вакиллари билан учрашувида қатнашибди.
Читать полностью…Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбари Акмал Бурҳоновнинг айтишича, Президент “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонунни имзолаган.
Қонун давлат органларига ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, давлат муассасаларига, давлат унитар корхоналарига, давлат мақсадли жамғармаларига, шунингдек устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз миқдорда ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларига нисбатан татбиқ этилади.
Қонунда давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими, манфаатлар тўқнашуви, манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш бўйича махсус бўлинма, шахсий манфаатдорлик, яқин қариндошлар каби асосий тушунчалар киритилди.
Қуйидаги шахслар давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходимига алоқадор шахслар деб эътироф этилади:
➖давлат органи ёки бошқа ташкилот ходимининг яқин қариндошлари;
➖давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими ва (ёки) унинг яқин қариндошлари қайси юридик шахснинг устав фонди (устав капитали) акцияларига ёки улушларига эгалик қилса, ўша юридик шахс;
➖давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими ёхуд унинг яқин қариндошлари қайси юридик шахсда бошқарув органининг раҳбари ёки аъзоси бўлса, ўша юридик шахс.
Қонунга кўра, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органидир.
Давлат органи ёки бошқа ташкилот ходими томонидан қонун талабларига риоя этилиши устидан назорат ушбу давлат органида ёки бошқа ташкилотда тузилган одоб-ахлоқ комиссияси томонидан амалга оширилади.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач кучга киради.
Кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдухолиқов вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда “Дарё” ўз манбасига таяниб хабар берди.
Хабарда айтилишича, агентликка Шуҳрат Ризаев раҳбар бўлади.
Фирдавс Абдухолиқов эса Ислом цивилизацияси марказига директор бўлиши кутилмоқда.
Ўзбекистон АҚШ президенти Жо Байденнинг Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш, гаровга олинганларни озод қилиш ва тинч ҳаётни тиклаш бўйича ташаббусини олқишлайди - Ташқи ишлар вазири матбуот котиби
Читать полностью…Австриялик Сабине Маҳл БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори сифатида иш бошлади. У 2019-2024 йилларда БМТнинг Грузиядаги доимий координатори сифатида фаолият юритган.
Читать полностью…Абитуриентларни рўйхатга олиш бошланди
2024-2025 ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш учун абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди.
Абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш my.uzbmb.uz сайтининг “Олий ва профессионал таълим муассасаларига қабул” бўлими орқали амалга оширилмоқда.
Рўйхатга олиш 5 июндан 25 июнга қадар (шу куни ҳам) давом этади.