Охирги кунларда ижтимоий тармоқларда автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида, жумладан, Лукойл, Татнефть “заправка”ларида А-95 маркали бензин йўқолиб қолгани ҳақида шикоятлар кўпайган. Ҳадемай А-92 ҳам шу кўйга тушса керак, масъуллар нимадир ўйлашяптими, деб савол беришмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил сентябрь ойи охирида Россия ҳукумати бензин экспортига вақтинчалик мораторий жорий қилган эди.
Самарқанд вилоятида ҳам ичимлик ва оқова сув тарифлари оширилмоқда
Самарқанд вилоятида аҳоли учун 1 метр куб ичимлик суви+оқова сув нархи 2500+1600=4100 сўм этиб белгиланди. Шу пайтгача унинг нархи 3250 сўм эди.
2024 йилда бюджет ходимларининг иш ҳақи, пенсия ва стипендиялар миқдорини ошириш режалаштирилмоқда
Давлат бюджети лойиҳасига кўра, келгуси йилда иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорларини ва айрим хизматларнинг тарифларини ошириш билан боғлиқ харажатларга 9,6 трлн сўм ажратиш кўзда тутилган.
Ҳужжатда келтирилишича, жорий йил охиригача шаклланган инфляция миқдори йил давомида бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва пенсия миқдорларининг оширилган фоизларидан юқори бўлган тақдирда, келгуси молия йилининг январь ойидан иш ҳақи ва пенсияларни ушбу фоизларга ошириш орқали компенсация қилиш тартиби жорий этилади.
Ўзи умуман, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар келгуси йилда давлат бюджети харажатининг 50%дан ортиғини ташкил этади.
Тошқулов Абдуқодир Ҳамидович Термиз давлат университети ректори этиб тайинланди.
Тайинловга қадар у президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида ишлаган. Ҳозирда ушбу лавозим тугатилган.
А.Тошқулов 2017—2021 йилларда Термиз давлат университетига ректорлик қилган. 2021 йил январда олий ва ўрта махсус таълими вазири этиб тайинланганди.
ҚҚС бўйича
2024 йилнинг 1 апрелидан бошлаб қўшилган қиймат солиғи бўйича қуйидаги имтиёзларни бекор қилиш таклиф қилинмоқда:
➖ дори воситалари, шунингдек ветеринария дори воситалари, тиббиёт ва ветеринария буюмларини реализация қилиш, олиб кириш ҳамда уларни ишлаб чиқариш учун четдан олиб келинган хомашё;
➖ тиббий ва ветеринария хизматлари.
➖ аҳолига сув таъминоти, шунингдек канализация, санитария тозалаш, иссиқлик таъминоти бўйича кўрсатиладиган хизматлар бўйича қўшилган қиймат солиғининг “ноль” даражали ставкасини бекор қилиш таклиф қилинмоқда;
➖ Ўзбекистон ҳудудида хизмат кўрсатадиган хорижий жисмоний шахсларни қўшилган қиймат солиғига тортиш орқали мазкур солиқ тўловчилар тоифасини кенгайтириш таклиф қилинмоқда.
Президент Администрациясида бир қатор янги тайинловлар амалга оширилди
➖Ғайратулла Хабибуллаевич Ёзиев - Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Ғ.Ёзиев Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.
➖Қаҳраман Раматуллаевич Сариев — Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Қ.Сариев Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
➖Улуғбек Исломович Мухаммадиев — Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси раҳбари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар У.Мухаммадиев Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида ишлаган.
➖Умар Сапаевич Исмаилов — Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар У.Исмаилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида ишлаган.
Давлат бюджети лойиҳаси эълон қилинди
2024 йил учун Давлат бюджети даромадлари 270,3 трлн сўм, харажатлари эса (бюджетлараро трансфертларни инобатга олмаган ҳолда) 279,6 трлн сўм миқдорида белгиланмоқда.
Бюджети тақчиллигининг юқори чегараси 52,5 трлн сўм ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 4 фоиз миқдорида белгиланмоқда.
Ташқи қарзни жалб қилиш бўйича йиллик имзоланадиган янги битимларнинг чекланган ҳажми 5 млрд АҚШ доллари, шундан бюджетни қўллаб қувватлаш учун – 2,5 млрд. АҚШ доллари, инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун – 2,5 млрд. АҚШ доллари миқдорида белгиланмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Фаластин ва Исроил ўртасидаги вазият юзасидан билдирган муносабати
Читать полностью…Кармана тумани ҳокими, прокурори, департамент бошлиғи, ички ишлар, электр тармоқлари раҳбарлари ишдан олинди
Карманадаги қурилиши якунланмаган бинода 452 та “майнинг” қурилмаси ўрнатилгани оқибатида ўн ой давомида қарийб 5,5 миллион киловатт-соат электрдан ноқонуний фойдаланилган.
Кармана тумани ҳокими, прокурори, департамент бошлиғи, ички ишлар, электр тармоқлари раҳбарлари ўн ойда ҳудудда шунча электрдан ўғирликни пайқамагани, туманда ойлик истеъмол бирданига 5 фоизга ошганини таҳлил қилмагани танқид қилинди.
Ушбу раҳбарларнинг барчаси ишдан олиниши белгиланди, Бош прокуратурага уларнинг ҳаракатига баҳо бериб, қонун устуворлигини таъминлаш топширилди.
Мутасаддиларга ўғирликлар энг юқори бўлган ҳудудларда ноқонуний истеъмолга сабаб бўлаётган омилларни аниқлаб, уларни бартараф қилиш бўйича тизим яратиш вазифаси қўйилди.
Манба
Мен Ғазо сектори аҳолисига баҳоли қудрат ёрдам кўрсатиш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқ агентлигига 1 миллион 500 минг доллар ажратиш ҳақида қарор қабул қилдим - Шавкат Мирзиёев
Читать полностью…Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича масалаҳатчисининг биринчи ўринбосари Лазиз Тўйчиев лавозимидан озод этилди — Kun
Читать полностью…Пиёда зоти бўлмаса эди...
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати, мана неча кундирки, кўчада пиёдаларни овлашга чиққан. Ижтимоий тармоқларда ҳар куни ўнлаб видеолар жойлаштиришяпти, ҳатто Тошкент шаҳар бош "ГАИ"си аҳолига мурожаат қилиб, пиёдаларга дағ-даға қилибди.
Бу худдики зўравон билан эмас, потенциал жабрдийда билан ишлашдек гап. Ўлдирадиган билан эмас, ўладиган билан ишлаш. Мессежлар шунақаки, иложи бўлса - пиёда кўчага чиқмаса, ота-она ҳеч қачон боланинг қўлини қўйиб юбормаса. Бола учун, пиёда учун хавфсиз муҳит ҳақида ҳеч ким ўйламоқчи эмас. Бу Йўл ҳаракати хавфсизлиги сиёсати ва тизим ходимлари билан келаси йил ҳам, ундан кейин ҳам яна йўллардаги ўлимлар ҳақида гапирамиз. Қуруқ гап, маъносиз, самарасиз тарғибот, авариялар ўша-ўша. Ҳеч нарса ўзгармайди.
Пиёда одам ўлдирмайди. Агар тезлик назорати бўлса, инфраструктура иккита думбул-амалдорнинг тасаввуридагидек эмас, балки пиёда учун мослаштирилган, уни қийнамайдиган, хато қилишга ундамайдиган бўлса — пиёдага зарил келгани йўқ — машина йўлига чиқиб олишга. Шаҳар ва йўллар машина учун қулай бўлиши керак эмас, одамлар учун аввало. Иккита темир-терсак одамдан, одамнинг ҳаётидан устун эмас. Ҳозирги йўл хавфсизлиги сиёсати, айниқса, амалиёти пиёдани юракни ҳовучлаб юришга, чорраҳадан мина даласидан ўтгандек ўтишга, камига пиёда юргани учун айбдор қилишга қаратилган, холос. Афсус.
Айтишларича, қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Ботир Тоғаев ҳамда қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Анвар Каримов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан лавозимидан озод қилинган.
Читать полностью…Азимов Жобир Одилович Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Читать полностью…Etisalat Ўзбекистон бозорига кириб келмоқда
Глобал мобил алоқа оператори e& (Etisalat)'нинг Ўзбекистон уяли алоқа бозорига кириши фақат молиявий инвестицияларни назарда тутмайди. Компания Perfectum бренди остида бутун Ўзбекистонни қоплайдиган 5G SA тармоғини яратиш лойиҳаси учун машҳур Nokia компаниясини жалб этмоқда.
Яъни 5G тармоқ инфратузилмаси учун Nokia технологиялари ва ускуналари ўрнатилади. Шундай қилиб, Ўзбекистонда уяли алоқа тармоғи инфатузилмасини яратишда илк бор Nokia иштирок этади.
GITEX кўргазмасида қатнашган томонлар “RWC” МЧЖ ҚК, e& (Etisalat) ва Nokia бу ҳақда келишувга эришишган.
Реклама
“Трастбанк” “MasterCard” билан биргаликда бош соврини – “Chevrolet Tracker” автомобили бўлган “Трастбанк” билан бирга бўлинг ва совғага эга бўлинг” акциясини эълон қилади.
Ушбу акция жорий йилнинг 1 ноябридан 2024 йил 29 феврал кунига қадар ўтказилади. Унда иштирок этиш шартлари оддий. Шунчаки, “Трастбанк”дан “MasterCard” халқаро тўлов картасини очинг ҳамда камида 10 АҚШ доллари миқдорида транзакцияларни амалга оширинг.
Акцияда қуйидаги қимматбаҳо совринлар ўйналади:
“Chevrolet Tracker” автомобили (1 дона);
“Samsung” кир ювиш машинаси (4 дона);
“Samsung” 32 дюймли телевизори (4 дона);
“Samsung Galaxy А 23” телефони (4 дона).
Батафсил маълумот учун ҳавола
Саволларингиз бўлса 1287 рақамларига қўнғироқ қилинг.
|trustbank.uz|Telegram|Instagram|Facebook|Youtube| Реклама
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ 2023 йилнинг 1 ноябридан чипталар нархини қуйидагича белгилади:
➖маҳаллий йўналишлардаги йўловчи поездлари чипта нархларининг тариф қисми 44% га;
➖юқори тезликда ҳаракатланувчи "Афросиёб" электропоездлари чипталари:
Тошкент — Бухоро — Тошкент
VIP 530 000 сўм
Бизнес 385 000 сўм
Эконом 280 000 сўм
Тошкент — Қарши — Тошкент
VIP 455 000 сўм
Бизнес 325 000 сўм
Эконом 235 000 сўм
Тошкент — Самарқанд — Тошкент
VIP 330 000 сўм
Бизнес 230 000 сўм
Эконом 170 000 сўм.
2024 йилги солиқ сиёсати (давоми):
➖2024 йил 1 апрелдан бошлаб электрон тижорат иштирокчилари учун фойда солиғи (7,5 фоиз) ва айланмадан олинадиган солиқ (2 фоиз) бўйича имтиёзли солиқ ставкаларини бекор қилиш таклиф қилинмоқда.
➖ Ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахслар бўйича – йиллик даромади 100 млн сўмдан ошганда якка тартибдаги тадбиркорлар учун назарда тутилган солиққа тортиш тартибини жорий қилиш таклиф қилинмоқда. Бунда жисмоний шахсларнинг йиллик даромади 100 млн сўмгача бўлганда солиққа тортилмаслик тартиби сақлаб қолинади.
➖2024 йил 1 февралдан якка тартибдаги тадбиркорларнинг қатъий белгиланган миқдорлардаги солиқ ставкаларини 10 фоизга индексация қилинади;
➖2024 йил 1 январдан бошлаб айланмадан олинадиган солиқнинг қатъий белгиланган суммадаги солиқ ставкасини солиқ тўловчининг товар айланмаси 500 млн сўмгача бўлганда йилига 25 млн сўм (амалда 20 млн сўм), 500 млн сўмдан юқори бўлганда эса 34 млн сўм (амалда 30 млн сўм) миқдорида белгилаш таклиф қилинмоқда;
➖2024 йил 1 январдан жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ставкалари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер солиғининг базавий ставкалари ўртача 12 фоизга индексация қилиниши мўлжалланмоқда.
2024 йилги солиқ сиёсати
➖2024 йил 1 январдан фильтрланган ва фильтрсиз сигареталар ҳамда бошқа тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун акциз солиғи ставкалари 12 фоиз миқдорида индексация қилинмоқда. Жаҳон савдо ташкилоти талабларига мувофиқ сигареталар импортига акциз солиғи ставкалари 5 фоизга пасайтирилмоқда;
➖2024 йил 1 январдан спиртга акциз солиғи ставкасини икки бараварга, яъни 1 литри учун 7,4 минг сўмдан 14,9 минг сўмгача ошириш таклиф этилмоқда;
➖2024 йил 1 июлдан бошлаб республикада ишлаб чиқарилган алкоголли маҳсулотлар учун акциз солиғи ставкаларини 5 фоизга индексация қилиш кўзда тутилмоқда;
➖2024 йил 1 январдан ароқ, коньяк ва бошқа алкоголь маҳсулотлари, вино ва пиво импортида акциз солиғи ставкаларини 5 фоизга пасайтириш кўзда тутилмоқда.
➖2024 йил 1 апрелдан бошлаб нефть маҳсулотлари учун амалдаги акциз ставкалари 12 фоизга индексация қилинмоқда;
➖ 2024 йил 1 апрелдан таркибида шакар мавжуд бўлган газланган ичимликларга 1 литр учун 500 сўм миқдорида акциз солиғи жорий этилмоқда;
➖2024 йил 1 июлдан бошлаб автомобиль шиналарининг бир донаси вазнидан (кг учун) келиб чиққан ҳолда БҲМнинг 0,3 фоизи миқдорида утилизация йиғимини жорий этилмоқда;
➖2024 йил 1 апрелдан юк кўтариш қуввати 10 тоннадан оғир юк машиналари учун йиллик базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида йўл йиғимини жорий этиш таклиф этилмоқда.
Ўзбекистонда 2024 йилда қайси давлат идораси бюджетдан қанча маблағ олади? (Жорий харажатлар, объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун қўйилмалар)
1. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги — 46 трлн 647 млрд 414,5 млн сўм (26,7 трлн*);
2. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги — 6 трлн 130 млрд 330 млн сўм(6 трлн);
3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги — 4 трлн 587 млрд 244,7 млн сўм(3,66 трлн);
4. Маданият вазирлиги — 1 трлн 100 млрд 445,3 млн сўм (746 млрд);
5. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги — 1 трлн 768 млрд 859,2 млн сўм(1,219 трлн);
6. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги — 1 трлн 795 млрд 563,6 млн сўм(1,273 трлн);
7. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги — 1 трлн 711 млрд 199,8 млн сўм(657 млрд);
8. Сув хўжалиги вазирлиги — 10 трлн 440 млрд 149 млн сўм(3,382 трлн);
9. Энергетика вазирлиги — 242 млрд 614,2 млн сўм(70,5 млрд);
10. Транспорт вазирлиги — 6 трлн 185 млрд 909,4 млн сўм(5,195 трлн);
11. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги — 816 млрд 763 млн сўм(278,4 млрд);
12. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги — 939 млрд 085,7 млн сўм(1,117 трлн);
13. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси — 11 млрд 552,3 млн сўм(10 млрд);
14. Давлат активларини бошқариш агентлиги — 11 млрд 360,3 млн сўм(11 млрд);
15. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги — 1 трлн 121 млрд 965,5 млн сўм(478 млрд);
16. Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги — 257 млрд 170,6 млн сўм(197,6 млрд);
17. Ташқи ишлар вазирлиги — 874 млр 564,9 млн сўм(765,4 млрд);
18. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги — 1 трлн 068 млрд 205,5 млн сўм(931 млрд);
19. Рақамли технологиялар вазирлиги — 313 млрд 926,7 млн сўм(183,6 млрд);
20. Адлия вазирлиги — 239 млрд 289,8 млн сўм(214,8 млрд);
21. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги — 91 трлн 928 млрд 187 млн сўм (вазирлик харажатлари кесимида жуда кўплаб ижтимоий харажатлар, ташқи қарзларга хизмат кўрсатиш ва бошқа харажатлар ўрин олган)(89,6 трлн);
22. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси — 158 млрд 416,7 млн сўм(1,5 трлн);
23. Вазирлар Маҳкамаси — 2 трлн 027 млрд 346,8 млн сўм(1,949 трлн);
24. Президент Админстрацияси — 1 трлн 599 млрд 699,2 млн сўм(1,241 трлн);
25. Олий Мажлис Сенати — 108 млрд 465,2 млн сўм(92,8 млрд);
26. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси — 1 трлн 958 млрд 940,2 млн сўм(394,5 млрд);
27. Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) — 17 млрд 938,3 млн сўм(16,4 млрд);
28. Бош прокуратура — 2 трлн 112 млрд 243,3 млн сўм(1,494 трлн);
29. Олий суд — 1 трлн 703 млрд 218,8 млн сўм(1,185 трлн);
30. Конституциявий суд — 10 млрд 683,4 млн сўм(8,8 млрд);
31. Судялар Олий кенгаши — 46 млрд 768 млн сўм(35 млрд);
32. Марказий сайлов комиссияси — 18 млрд 298,9 млн сўм(23,6 млрд);
33. МТРК — 559 млрд 913,6 млн сўм(521,9 млрд);
34. ЎзА - 36 млрд 721,3 млн сўм(33,7 млрд);
35. Республика Маънавият ва маърифат маркази — 67 млрд 762 млн сўм(65,7 млрд);
36. Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази — 14 млрд 726 млн сўм(13,4 млрд);
37. Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши — 150 млрд сўм(150 млрд);
38. Фанлар академияси — 429 млрд 943,7 млн сўм(364,8 млрд);
39. Бадиий академия — 140 млрд 325,3 млн сўм;
40. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги — 30 млрд 720,9 млн сўм(23,6 млрд);
41. Ҳисоб палатаси — 106 млрд 025,9 млн сўм(69 млрд);
42. Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги — 635 млрд 623,9 млн сўм(267 млрд);
43. Стратегик ислоҳотлар
агентлиги — 38 млрд 757,3 млн сўм(35,8 млрд);
44. Болалар омбудсмани — 2 млрд 271,9 млн сўм;
45. "Соғлом авлод учун" ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармаси — 733,4 млн сўм(;
46. Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази — 9 млрд 114,5 млн сўм;
47. Миллий антидопинг агентлиги — 8 млрд 131,1 млн сўм;
48. Дин ишлари бўйича қўмита — 42 млрд 163,1 млн сўм;
49. Маданий мерос агентлиги — 213 млрд 588,3 млн сўм;
50. Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя
миллий агентлиги — 20 трлн 274 млрд 660,8 млн сўм;
51. Бошқа ташкилотлар — 44 трлн 574 млрд 256,5 млн сўм(36 трлн).
*ўтган йилги харажатлари
Қишлоқ хўжалиги вазирининг собиқ биринчи ўринбосари Ботир Тоғаев Нишон тумани ҳокими, қишлоқ хўжалиги вазирининг собиқ ўринбосари Анвар Каримов эса Сайхунобод тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Читать полностью…Жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлашда расман никоҳи бекор қилинмаган алимент тўлаётган эр (хотин) оила таркибига киритилмаслиги ҳамда даромади, мол-мулклари нафақа тайинлашда инобатга олинмаслиги белгиланмоқда.
Амалда алимент олаётган, аммо расман никоҳи бекор қилинмаган болаларини ёлғиз тарбиялаётган аёлларга ҳам эрининг даромади ёки мол-мулкини ҳисобга олиб болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлаш рад этиб келинган.
Эртадан Тошкент шаҳар жамоат транспортида йўлкира ҳақи ошиши маълум қилинган эди.
Бугун хабар беришларича, йўлкира ҳақи нақд тўланса - 2000 сўм, барча турдаги банк карталари ва АТТО транспорт картасидан тўланса - 1700 сўм бўлади.
Аввалига банк карталаридан ҳам 2000 сўм этиб белгиланган эди.
Шу ҳафта Франция президенти Эммануэль Макрон Қозоғистон ва Ўзбекистонга ташриф буюради. Bloomberg’нинг ёзишича, у сафари давомида мамлакат энергетика хавфсизлиги учун ўта зарур хом ашё - уран импорти юзасидан музокаралар олиб боради.
Негаки, Франция Россиянинг Украинага уруши, қолаверса, Нигердаги давлат тўнтаришидан сўнг энергия манбаларини диверсификация қилишга мажбур бўлмоқда.
16 та солиқ инспекциясига бошлиқ тайинланди
Сеитов Айдос Искендерович Чимбой тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бунга қадар Амударё тумани солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Эшмуратов Аскар Кочкарович Қанликўл тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бунга қадар Қўнғирот тумани солиқ инспекциясида шўъба бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Рахимов Жаҳонгир Базарбаевич Амударё тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бунга қадар Амударё тумани солиқ инспекциясида давлат солиқ бош инспектори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Ганиев Шамшет Бердибаевич Кегейли тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бунга қадар Тахиатош тумани солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Эргашов Жамшид Ашурович Янгиҳаёт тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бунга қадар Тошкент шаҳар солиқ бошқармасида бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Тохтаохунов Мансуржон Шухратович Андижон шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бунга қадар Андижон шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Собиров Азизбек Авазбекович Жалақудуқ тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бунга қадар Андижон вилояти солиқ бошқармасида бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Холматов Аскаржон Рахиммирзаевич Косонсой тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бунга қадар Янгиқўрғон тумани солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Норматов Сайёрбек Қобулжонович Янгиқўрғон тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бунга қадар Янгиқўрғон тумани солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Турсунов Дониёр Аблоёр ўғли Наманган тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бунга қадар Норин тумани солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Усмонов Анвар Исраилович Оқолтин тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бунга қадар Сардоба тумани солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Икрамов Ойбек Уктамович Сардоба тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бунга қадар Сирдарё вилояти солиқ бошқармасида шўъба бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Турдиев Бахтиёр Зиядуллаевич Қумқўрғон тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бунга қадар Узун тумани солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Қосимов Шамсиддин Хисомиддинович Узун тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бунга қадар Узун тумани солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Хазратов Шерзод Боймаматович Бўка тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бунга қадар Юқори Чирчиқ тумани солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Мусаев Икром Таджибаевич Оҳангарон тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бунга қадар Оҳангарон тумани солиқ инспекциясида шўъба бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Божхона қўмитасининг “Божхона-сервис” ДМ мусодара қилинган товарларни онлайн платформаси орқали сотиш, декларациялаш ва бошқа ҳужжатларни тузиш ҳамда расмийлаштириш, божхона омборларида товарларни сақлаш, юклаш, тушириш хизматларини кўрсатиш, чегара ўтказиш пунктларини назорат-техник воситалар билан жиҳозлаш, улардан фойдаланишни таъминлаш каби хизматларни кўрсатади.
Шунингдек, шахснинг давлат фойдасига воз кечиш тўғрисидаги қарори асосида олинган товарларнинг, яъни мусодара қилинган товарларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ сотилишини ташкил этади.
“Божхона-сервис” ДМ расмий телеграм канали
Реклама
➖Азим Назаров қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. У бунгача сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
➖Акмал Қосимов қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. У бунгача Президент Администрацияси агросаноат комплексини ривожлантириш шўъбаси мудири лавозимида ишлаб келган.
➖Бунёд Охунов қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. У бунгача Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги молия-иқтисодиёт ва инвестициялар департаменти бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.
Gross суғурта компанияси, Uzum Market маркетплейси ва Тошкент йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари "Хавфсиз ҳаракат" ижтимоий лойиҳаси доирасида Тошкентдаги 106-интернат мактабида ўқувчилари — эшитиш қобилияти паст болаларга пиёдалар ўтиш жойи белгиси ва ёруғликни акс эттирувчи элементларга эга шоппер сумкаларини тарқатдилар, шунингдек, йўл хавфсизлиги бўйича дарс ўтказдилар. Интернат мактабнинг 373 нафар ўқувчиси шоппер ва Ёшлар ишлари агентлигидан китобларга эга бўлишди.
Шопперлар болаларга ҳайдовчиларнинг эътиборини қаратади ва ёш пиёдалар йўл қоидаларини билиб, йўлни кесиб ўтишда эътиборлироқ бўлишади.
Худаяров Асилбек Анварович Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимига;
Умерова Гаяне Олеговна Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари ўринбосари лавозимига тайинланди.
Манба