Тошкент шаҳар ҳокими Ғафур Ғулом парки олдидаги йўл ўтказгичнинг Муқимий кўчасига қараб тушиш қисмидаги тагини автотураргоҳ қуриш учун ҳамда Анҳор каналининг Муқимий кўчасидан Чўпонота кўчасигача бўлган қисмида барпо этилган 1,7 киломтерлик сайилгоҳ ҳудудини эксперимент тариқасида BMP Smart Decision Management компаниясига вақтинчалик бошқарувга берибди.
Қарорда ёзилишича, компания йўл ўтказгич тагида автотураргоҳ қуради, сайилгоҳ ҳудудини тоза сақлайди, аҳолига хизмат кўрсатиш нуқталарини ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, BMP Smart Decision Management компанияси Ғафур Ғулом паркини 49 йилга ишончли бошқарувга олган.
Uzbekistan Airways фақат бугун (23:59гача) Батуми, Дубай, Шаржа, Омск, Грозний каби йўналишлар бўйича бориш-қайтиш чипталарига 20%лик чегирма эълон қилибди.
Тошкент—Мюнхен—Тошкент йўналишига ҳам 20%лик чегирма белгиланган.
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги яна Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасига қайтарилди. Агентлик Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузурида эди.
Читать полностью…Янгиланган таркиб
Давлат раҳбарининг қарорига асосан, Президент ҳузуридаги Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгашининг таркиби янгиланди. Унда тадбиркорликнинг 10 га яқин соҳалари бўйича етакчи бизнес эгалари ўрин олишган. Мазкур соҳада фаолият олиб борадиган тадбиркорлар ўз тизими доирасида минглаб иш ўринларини яратган, миллиардаб солиқ тўлаган, бизнеснинг паст-баландини билган инсонлар.
Кенгашнинг биринчи таркиби қандай ишлагани ҳақида бирор фикр билдириш қийин. Шундай бўлса-да, янгиланган таркиб одамга кўпроқ умид бераяпти. Кенгаш таркиби 22 нафардан 30 нафаргача оширилган бўлса-да, унда вазирлик-идоралар, тармоқ раҳбарларининг ўрнига бизнес вакилларини киритилгани мақсадга мувофиқ бўлибди.
Чунки тадбиркорнинг тилини, албатта, тадбиркор тушунади. Бош ўтказган табиб деганларидек, ҳар бир соҳанинг тажрибали мутахассиси бошқа ёш бизнес эгаларига ўз тажрибасидан келиб чиқиб керакли кўрсатмаларни, ёрдамларни бериши мумкин.
Фарзандингизни бахтсиз ҳодисалардан суғурта қилдингизми?
Мана, янги ўқув йили бошланди. Мактаб, олий таълим муассасалари ва спорт мажмуалари яна ўғил-қизлар билан гавжум бўлмоқда.
Ота-оналар нафақат болаларининг ўқиши ва спорт билан шуғулланиши учун қулай шароитлар яратади, балки уларнинг хавфсизлиги ва кутилмаган бахтсиз ҳодисаларга учрашидан хавотир олишади.
Таълим муассасалари, спорт мажмуалари, умуман олганда, кундалик фаолиятдаги эҳтиётсизлик туфайли айрим ёшларимиз, ҳатто ёши катта инсонлар ҳам кутилмаганда бахтсиз ҳодисага учраши мумкин.
“Ўзагросуғурта” АЖ нафақат ўқувчилар, балки:
– 18 ёшгача бўлган болалар,
– талабалар,
– спортчилар,
умуман барчани бахтсиз ҳодисалардан суғурта қилиш бўйича суғурта полисларини таклиф қилади.
Албатта, суғурта одамларни турли жароҳатлардан ҳимоя қилмайди, аммо унинг зарар ва оқибатларини бартараф қилишда моддий жиҳатдан ёрдам беради.
“Ўзагросуғурта” АЖнинг ушбу суғурта маҳсулотларини веб-сайт орқали, исталган вақтда ва жойда онлайн шаклда, шунингдек, компаниянинг жойлардаги марказларида ҳам расмийлаштириш мумкин.
Реклама
«Х-faktor» лойиҳаси Ўзбекистонда ҳам фаолиятини бошлади
Британиянинг дунёга машҳур вокал шоуси энди юртимизда ҳам эфирга узатилади. Эътиборга молик жиҳати, ушбу вокал шоу дунёнинг элликдан ортиқ давлатида маҳаллийлаштирилган бўлиб, Ўзбекистондаги «FTV» канали ҳам унинг расмий ҳуқуқини сотиб олиб Ўзбекистонни «Х-faktor» лойиҳасини қонунийлаштирган 58 давлатга айлантирди.
Шоуга келадиган бўлсак, унда иштирок этиш учун кастинг Ўзбекистоннинг 5 та йирик шаҳрида бўлиб ўтган ва иштирокчилар орасидан 100 нафари танлаб олинган. Улар бир неча босқичлик синовларда иштирок этади ва ғолиб юртимизнинг энг истеъдодли хонандаси унвонига эришади. Бундан ташқари ғолиб 100 млн сўм пул ютуғини қўлга киритади ва «FTV» телеканалидан ахборот кўмаги ҳамда қўшиқларни эфирларда айлантириш имконига эга бўлади.
Шоунинг илк сони «FTV» каналида 24 сентябрь куни 20:00 да эфирга узатилади.
Реклама
Зоминга мунтазам авиақатновлар бошланди
HY1001/1002 қатновлари ҳар куни қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:
• Тошкент – Зомин – Самарқанд
• Самарқанд – Зомин – Тошкент
Авиачипталарни www.uzairways.com расмий сайтида, UzAirways иловаси орқали, шунингдек Uzbekistan Airways Sales филиалида харид қилишингиз мумкин, дейилади компания хабарида.
Кластерлар пахта ҳосили нархини камайтириш керак, деб ҳисобламоқда. ЎзАнинг “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасига асосланиб ёзишича, ўтган йилги пахта ҳосили бўйича жаҳон бозори билан ички бозордаги тола нархи ўртасида катта тафовут бўлгани оқибатида кластерлар 6 триллион сўм (500 миллион долларга яқин) зарар кўрган. 2022 йилда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистонда етиштириладиган ўрта турдаги пахта хомашёсининг энг кам харид нархи 1 кг учун 10 025 сўмдан белгилади, жаҳон бозорида эса нарх икки баравар паст бўлган.(Рақамлар "Ўзтўқимачиликсаноат"ники)
Ҳозирда пахта хомашёси учун ҳам, пахтани қўлда териш бўйича ҳам нархлар белгилангани йўқ. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги айни кунларда пахта теримига нарх белгилаш бўйича ишлар вазирликлар билан келишув жараёнида эканлигини маълум қилган эди.
Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши нима дейди?
4 сентябр куни ЮНЕСКОнинг Париждаги Бош қароргоҳида “Абу Райҳон Беруний. Географик ва интеллектуал саёҳатлар” кўргазмаси очилди.
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёевага кўра, лойиҳа буюк аллома ва мутафаккир таваллудининг 1050 йиллигига бағишланган.
Ташриф буюрувчилар визуал инсталляциялар ёрдамида Абу Райҳон Берунийнинг ҳаёти ва ижоди, кашфиёт ва изланишлари ҳақида маълумот олишлари мумкин. Экспозицияда алломанинг Франция миллий кутубхонаси фондидан йиғилган қўлёзмаларига алоҳида жой ажратилган.
Шунингдек, Мирзиёева Ўзбекистон ЮНЕСКО Бош Конференциясининг 43-сессиясини 2025 йилда Самарқандда ўтказишга тайёрлигини маълум қилди.
"Агар ушбу таклиф маъқулланса, бу тарихий воқеа ЮНЕСКО сессияларини фақат Парижда чақириш бўйича 40 йилдан ошиқ давом этган анъанани ўзгартира олади", деб ёзади у.
Манба
📱 HONOR 90 ҳамма ҳолатлар учун ёрдамчингиздир, чунки бу телефонда кенг имкониятлар мавжуд:
📸 200 мегапикселли асосий камера ҳаётнинг бахтиёр лаҳзаларини суратга олиш имконини беради.
💥 6,7 дюймли ҳошиясиз AMOLED дисплей 120 Ghz янгиланиш тезлиги.
📲 Катта ҳажмдаги 12ГБ/512ГБ RAM ва ички хотира сизга чексиз медиа файлларни сақлашга ёрдам беради.
📍HONOR 90 аллақачон ISHONCH, Elmakon, Credit Asia ва бошқа бренд ҳамкорлари дўконларида сотилмоқда.
🎧 4 августдан 30 сентябргача ушбу қурилмани харид қилганингизда сизга HONOR Choice Х3 қулоқчинлари совға қилинади!
🕊 Telegram bot
📱 Instagram
🌐 Web-site
Реклама
2023/2024 ўқув йили учун республика давлат олий таълим муассасаларида бакалавриат таълим йўналишлари (магистратура мутахассисликлари) бўйича бир талабани тўлов-контракт шаклида бир йиллик ўқитиш қиймати миқдорлари
Манба
Россия Федерацияси Кемерово вилоятининг Мариинск шаҳрида Усмон Носир ҳайкали ўрнатилди.
Сталин даврида қатағонга учраган Усмон Носир Мариинскдаги ўрмонзор қаъридаги қатағон қурбонлари мозорида дафн этилган.
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
“Бетакрор санъаткор, самимий ва камтарин инсон, ёшларнинг меҳрибон ва талабчан устози Шерали Жўраевнинг ёрқин хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади”, дейилади ҳамдардлик мактубида.
Ишлаб чиқарилганига 25 йилдан ошмаган, ижара ва лизинг асосида вақтинча олиб кириладиган самолётлар даврий божхона тўловидан озод қилинади.
Читать полностью…Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан мулоқотида белгиланган вазифалар ижроси тўғрисидаги президент қарори
Читать полностью…Самарқанд шаҳар жамоат транспортларида йўлкира нархлари ўзгарди.
Вилоят ҳокимининг қарорига кўра, энди йўловчилар Самарқанд шаҳар йўловчи транспорти — автобус, электробус ва трамвайларда қатновни амалга ошириш учун нақд пул ва банк карталари орқали амалга оширилганда 2 минг сўм, транспорт карталари (АТТО) орқали амалга оширилганида эса 1600 сўм тўлаши керак бўлади.
Тошкент нимани кутяпти экан?
Самарқанд шаҳрида озиқ-овқат хавфсизлигига бағишлаб ўтказилаётган халқаро конференция иштирокчиларига президент Шавкат Мирзиёевнинг мурожаатини бош вазир Абдулла Арипов ўқиб эшиттирди. Асосий тезислар:
➖кейинги пайтда коронавирус пандемияси, жаҳон сиёсати ва иқтисодиётидаги инқирозлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш тизимида занжирларнинг узилиши ва нархлар ошишига сабаб бўлди. Бундан айниқса ривожланаётган мамлакатлар жабр кўрмоқда.
➖Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли аҳолининг 27 фоизи аграр соҳада меҳнат қилади.
➖Замонавий технологиялар ва қишлоқ хўжалиги техникаси ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлардаги фермерлар учун бир хилда очиқ ва ҳамёнбоп бўлиши керак.
➖Биз энг зарур маҳсулотлар савдоси ва транспортировкасида тўлиқ эркинлик ҳамда озиқ-овқат юклари ҳаракатини тартибга соладиган қоидаларни соддалаштириш тарафдоримиз.
➖Савдо йўллари хавфсизлиги ва очиқлигини таъминлаш давлатлараро муносабатларда ўзгармас тамойил бўлиб қолиши зарур.
TIFT – орзуларингиз сари элтадиган ишончли олийгоҳ!
🏛 Тошкент халқаро молиявий бошқарув ва технологиялар университетида янги ўқув йили учун қабул давом этмоқда.
Сиз университетда 18 та бакалавр йўналишлари ва 3 та магистратура мутахассисликларидан бири бўйича талаба бўлишингиз мумкин.
TIFT талабасига айланиш учун талаб этилади:
➖ Ҳужжат топшириб, ички имтиҳондан ўтиш;
➖ ЎзБМБ (ДТМ) балл билан рўйхатдан ўтиш;
➖ Қизил диплом/аттестат билан ҳужжат топшириш;
➖ Мен талаба платформасида онлайн имтиҳонда қатнашиш.
✅ Университетда 210 та грант ўрни мавжуд.
💻 Онлайн ҳужжат топширинг: qabul.tift.uz
❗️Контракт нархлари: bit.ly/Talim-yonalishlari
☎️ Мурожаат учун: +998999932722, +998781132999
📍 Тошкент қабул офиси: Шайхонтоҳур тумани, Фурқат кўчаси, 17-уй
📄 Лицензия (№056223, 03.11.2022й)
Telegram | Instagram | Facebook | tiftuniversity">YouTube
Реклама
Россия армиясининг Украина назоратидаги Константиновка шаҳрига ракета ҳужуми оқибатида 16 киши, жумладан, бир нафар бола ҳалок бўлган, камида 28 киши тан жароҳати олган — Зеленский
18+. Юраги оғир одамларга тасвирларни кўриш тавсия қилинмайди.
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ахбороти
Биринчидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 январдаги қарори билан 2023 йил ҳосилидан бошлаб пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари пахта хом ашёсининг харид нархини ўзаро манфаатли келишув асосида белгилайди.
Иккинчидан, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Нью-Йорк биржаси пахта толасининг фьючерс котировкалари таҳлилини ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилиб боришга масъуллиги юқоридаги Президент қарорида назарда тутилган.
Учинчидан, пахта хом-ашёсининг харид нархини ўзаро манфаатли келишиб, белгилашда хом ашёдан олинадиган толадан ташқари қўшимча маҳсулотлар (чигит, шрот, шелуха ва бошқалар) нархини алоҳида ҳисоб-китоб қилиши (бунда тегирмон харажатларини чегириб қолган ҳолда) мақсадга мувофиқ бўлади.
Манба
P.S.: эрталабдан бери ўнлаб фермерлар пахта нархи туширилишига эътирозларини айтишмоқда. Аммо кенгаш бир оғиз ўз позициясини аниқ айта олмаган. Қаршимиз ёки йўқ? Ҳужжатнинг орқасига яшириниб олишган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгашининг янгиланган таркиби
Читать полностью…Ўзбекистонда дипломи 100% амал қиладиган олийгоҳ излаяпсизми?
Дунёнинг Топ 500 халқаро олийгоҳлари билан талабалар алмашинувида ҳамкорликка эга Ўрта Осиёдаги ягона олийгоҳ бўлсачи? - Батафсил
Фақатгина иқтисод соҳаларига ихтисослаштирилган ва юқори тажрибали профессор ўқитувчиларга эга олийгоҳ бўлсачи?
Унда вақтни бекор ўтказманг - қуйдаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтинг!
📲 Call-марказ:
+998712009005 | @timeedubot | Реклама
Жисмоний шахслар томонидан нақд валютани божхонадан декларациясиз олиб ўтиш миқдори оширилди
Вазирлар Маҳкамаси қарори (443–сон, 04.09.2023 й.) билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Қарорга кўра:
Жисмоний шахслар томонидан олиб кирилаётган ва олиб чиқиб кетилаётган 100 миллион сўм эквивалентидан ортиқ миқдордаги Ўзбекистон Республикасининг нақд валютаси ва (ёки) нақд чет эл валютаси йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва божхона органи ходимига тақдим этиш йўли билан божхона назоратидан ўтказилади. Илгари 70 миллион сўм эди.
Жисмоний шахслар декларация тўлдириш талаб этиладиган белгиланган эквивалентдан ортиқ миқдордаги нақд валюта маблағларини божхона назорати шакллари қўлланилмасдан олдин декларацияламаган ҳолда божхона органлари ходимларига маслаҳат олиш мақсадида тақдим этганда, божхона органлари ходимлари томонидан жисмоний шахсларга декларация тўлдириш қоидалари билан боғлиқ умумий тушунтиришлар берилади. Илгари бу қоида мавжуд эмас эди.
Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.
Марказий банк ахбороти
“BRIO GROUP” МЧЖ тўлов ташкилоти (Oson бренди)томонидан Ички назорат қоидаларининг (рўйхат рақами 3266, 2020 йил 30 июнь) 31¹-банди талаблари, яъни олувчиси ва (ёки) жўнатувчиси ҳақидаги талаб қилинган маълумотларни акс эттирмасдан ва ушбу турдаги халқаро пул ўтказмаларини аниқлаш бўйича асосли ва имкони мавжуд бўлган зарурий чоралар кўрилмаганлиги маълум қилинади.
“Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, резидент юридик шахсларга чет элда ҳисобварақлар очиш ва ундаги валюта маблағларини тасарруф этиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ҳукуматининг қарорлари доирасида амалга оширилиши мумкин.
Бироқ, амалиётда “BRIO GROUP” МЧЖ (OSON) тўлов ташкилоти хорижий банкда ҳисобварақ очиб, мазкур банк ҳисобварағи орқали юқоридаги Қонун талабларига зид равишда амалиётлар ўтказган.
Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Қонуни 4-моддасига асосан тўлов ташкилоти – банк ҳисобланмайдиган, тўлов хизматларини кўрсатиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахсдир. Шунингдек, тўлов ташкилотлари Марказий банк лицензияси асосида республика ҳудудида тўлов хизматларини кўрсатиш ҳуқуқига эга.
Шу билан бирга, тўлов хизматлари – тўлов етказиб берувчининг (тўлов ташкилоти) тўлов хизматларидан фойдаланувчига (мижозга) кўрсатадиган хизмати бўлиб, бунда тўлов ташкилотлари бевосита товарларни (хизматларни) сотиб олувчи ёки сотувчи сифатида иштирок этмайди ва тўловларини чет элдаги бенефициарларга етказиб бериш ҳамда улардан қабул қилиш хизмати улар учун ташқи савдо операцияси ҳисобланмайди.
Шу муносабат билан, тўлов ташкилотлари ўз мижозларининг тўловларини чет элдаги бенефициарга етказиб бериш амалиётларини ташқи савдо операцияси сифатида таснифлаб, қабул қилинган маблағларни бошқа валюталарга айирбошлашлари, шунингдек, трансчегаравий ва давлатлараро транзит ташкилоти сифатидаги операцияларда иштирок этишлари қонунчиликка мувофиқ эмас.
Ўзбекистон Республикасида халқаро тўлов хизматлари ва трансчегаравий пул ўтказмалари, шунингдек, халқаро онлайн хизматларга тўловлар бўйича ҳеч қандай чекловлар ўрнатилмаган бўлиб, тижорат банкларининг платформалари орқали тўловларни амалга оширишлари мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бундан кейин ҳам тўлов ташкилотлари фаолиятида қонунчилик бузилиши ҳолатларини мунтазам равишда назорат қилиб, тўлов ташкилотлари қонунчилик доирасида фаолият юритишлари борасида барча чораларни кўради.
Манба
❗️Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга оид қонунни иккинчи ўқишда кўриб чиқмоқда.
Унга кўра:
➖миллий, ирқий, этник ёки диний мансублигига қараб бир тоифа фуқароларнинг бошқа тоифа фуқаролардан устунлигини ёки нуқсонли эканлигини тарғиб қилганлик, никоҳи қонунда белгиланган тартибда қайд этилмаган шахслар ўртасида никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга оширганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгилаш назарда тутилмоқда.
➖Қонун лойиҳаси билан икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшашни тарғиб қилганлик, хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилигини очиқдан-очиқ инкор этганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.
➖жамоат жойларида шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган даражада юзини тўсган ҳолда бўлганлик учун маъмурий жавобгарлик чораси киритилмоқда. Бунда жавобгарликни истисно қилувчи ҳолат сифатида тиббий кўрсатма асосида ёки меҳнат ва хизмат фаолияти билан боғлиқ ҳолатларда ёхуд йўл-транспорт ҳаракатида хавфсизликни таъминлаш учун кийиладиган махсус бош-кийимда ёки спорт ва маданий тадбирлар пайтида уларнинг иштирокчилари томонидан, шунингдек, қонунчиликда рухсат этилган бошқа ҳолатларда юзини тўсган ҳолда бўлиш ҳолати белгиланмоқда.
UPD.: Қонун депутатлар томонидан иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилиниб, Сенатга юборилди.
❗️Тўлов-контракт миқдорлари оширилмайди
2023/2024-ўқув йили учун барча босқичдаги талабаларнинг тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати миқдори давлат олий таълим муассасалари, жумладан, молиявий мустақиллик берилган олийгоҳларда ҳам базавий тўлов-контракт қиймати 2022/2023-ўқув йили учун белгиланган миқдорларда сақлаб қолинади.
Шу билан бир қаторда, 2023/2024-ўқув йили табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорлари ўтган ўқув йили учун белгиланган миқдорларда ўзгаришсиз қолади.
2023/2024-ўқув йили қабулида тўплаган баллари тасдиқланган қабул параметрлари чегарасига етмаган, лекин табақалаштирилган тўлов-контракт асосида таҳсил олиш истагини билдирган абитуриентларга, истисно тарақасида янги ўқув йили бошланишидан шартномалар расмийлаштиришга, шунингдек бир йиллик ўқитиш қийматининг 50 фоизини тўлаганларни талабалар сафига қабул қилишга рухсат берилди.
Шунингдек, тасдиқланган табақалаштирилган тўлов-контракт қийматини 2023 йил 15 октябрига қадар тўлиқ тўлаган абитуриентлар учун 10 фоиз миқдорида чегирма берилмоқда.
Асакабанк рақамли трансформация ҳолати рейтингида банклар ўртасида етакчи ўринни эгаллади
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 июнда қабул қилинган "Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматнинг ривожланиш ҳолатини рейтинг баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 373-сон қарорига асосан, махсус NIS.UZ тизими орқали давлат ва хўжалик бошқаруви органларида ҳар уч ой якунлари бўйича рақамли трансформация ҳолатини рейтинг баҳолаш амалга оширилади ва унинг натижалари "Рақамли Ўзбекистон-2030" стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи комиссия йиғилишларида танқидий муҳокама қилинади.
Юқоридаги тартибга кўра, 2023 йил I ярим йиллик якуни бўйича рақамли трансформация ҳолатини рейтинг баҳолаш жараёнида 43 та давлат органи, 38 та хўжалик органи ва 14 та маҳаллий ҳокимликлар: жами 95 та давлат ташкилотлари қамраб олинди.
Рейтинг баҳолаш ишлари 5 та йўналишда амалга оширилди:
Очиқлик ва электрон иштирок;
Электрон давлат хизматлари;
Ахборот хавфсизлиги;
Фаолиятнинг рақамлаштирилганлиги;
Ташкилий масалалар.
Баҳолаш натижаларига кўра, "Асакабанк" АЖ Очиқлик ва электрон иштирок индексида 71.50 фоиз, Ахборот хавфсизлиги индексида 90.70 фоиз, Фаолиятни рақамлаштирилганлик индексида 94.85 фоиз ҳамда Ташкилий масалаларда 100.00 фоиз, жами ўртача 91,84 фоиз натижа билан тижорат банклари ўртасида етакчи натижани қайд этган.
Реклама
Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев вафот этди. Марҳум санъаткор 77 ёшда эди — Ўзбекконцерт
Читать полностью…Президентнинг 2024 йилдаги тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти Қорақалпоғистон Республикасида ташкил этилади — президент қарори
Читать полностью…Агробанк томонидан 29 майда ишга туширилган «Сувчилар мактаби» лойиҳасида бугунга қадар 50 000га яқин одам қатнашиб, шулардан 25600 нафарини қишлоқ хўжалиги ишчилари, 18000 нафарини фермер хўжалиги раҳбарлари, 6400 нафарини мироблар ташкил этибди.
50 нафар мутахассис жалб қилинган бу лойиҳа мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида сувни тежовчи технология ва усулларни жорий этишга қаратилган.