davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

80666

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklamabot

Подписаться на канал

davletovuz

Бутун Республика бўйлаб Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига сайловлар бўлиб ўтмоқда. Хусусан, давлат раҳбари ва унинг оиласи ҳам овоз бериш жараёнидан четда қолмади.

Президент ёрдамичиси Саида Мирзиёева ўз саҳифасида сайлов кунидан видео эълон қилди.

Читать полностью…

davletovuz

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзақов овоз берди.

Видео: Газета.uz

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёев оила аъзолари билан сайловда овоз берди.

Читать полностью…

davletovuz

Сиёсий партиялар лидерлари овоз берди.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистон билан ёшлар масаласида ҳамкорлик қилишга тайёрлигимизни билдираман — Саида Амна Батул

25 октябрь куни халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги доирасидаги анжуманда Покистон Миллий Ассамблеяси аъзоси Саида Амна Батул сўнгги йилларда Ўзбекистонда ёшлар учун амалга оширилган ислоҳотларни юқори баҳолади. У, айниқса, Конституцияда ёшларга оид алоҳида моддалар киритилганини қайд этди. Саида Батулнинг фикрича, бу давлат сиёсатининг ёш авлод камолотига қаратаётган эътиборини намоён этади ва ёшлар мамлакатнинг келажагини белгилаб беришда муҳим ўрин тутишини кўрсатади.

Унинг фикрича, ёшлар мамлакатнинг келажагини белгилайди ва уларнинг таълим олиши ҳамда IT соҳасига қизиқишига катта эътибор қаратилмоқда. Батул, шунингдек, Покистон ҳукумати ҳам ёшлар билан ишлаш бўйича ўз дастурларига эга эканини ва Ўзбекистон билан бу борада ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.

Читать полностью…

davletovuz

Адлия катта маслаҳатчиси Бахтияр Бекович Бабаджанов Сурхондарё вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

Б.Бабаджанов тайинловга қадар Бош прокуратура бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.

Читать полностью…

davletovuz

Энди кам таъминланган оилалар газ ва электр энергияси учун бир марталик компенсация олиши мумкин. Шу йилда 1,4 миллион оила, жумладан, “Ягона ижтимоий ҳимоя реестри” орқали моддий ёрдам олувчилар ҳам автоматик равишда 270 минг сўм компенсация олади.

Агар оила ижтимоий меъёрдан ошиқ газ ва электр энергиясини истеъмол қилса, яна бошқа компенсация олиши мумкин. Мурожаат учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказининг 1140 рақамига қўнғироқ қилинг.

Читать полностью…

davletovuz

Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидан Янги Тошкент шаҳри қурилишига 110,4 гектар ер майдони ўтказилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимининг тегишли қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан Юқори Чирчиқ туманидан давлат захирасига қайтарилган ҳамда тоифаси ўзгартирилган 110,4 гектар ер майдони доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан «Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси»га ажратиб берилди.

Туманнинг «Ўзбекистон», «Гулистон», «Истиқлол» маҳаллаларидаги ҳудудлар Янги Тошкент шаҳри ҳудудига ўтказилмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистон ва Танзания ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов ва авиа юк ташиш йўлга қўйилиши мумкин. Икки давлат масъуллари томонидан ҳафтасига 21 та йўловчи парвозларни, чекловсиз юк ташиш бўйича квота келишувига эришилган.

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Фарғона вилояти Данғара тумани ички ишлар бўлими профилактика катта инспектори, марҳум Мардонкулов Нодиржон Кодиржонович «Мардлик» ордени билан мукофотланди.

У 26 август куни хизмат вазифасини бажараётган пайти олган жароҳатларидан ҳалок бўлган.

Читать полностью…

davletovuz

Ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси Закиржон Алматов “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони билан тақдирланди.

“Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида”ги фармон қабул қилинди.

Читать полностью…

davletovuz

"Хоn Saroy Afsonasi" хонадонлари афсонавий нархларда

Тошкент шаҳрида қад ростлаётган "Xon Saroy Afsonasi" лойиҳасидан 2 хонали хонадонларни ойига 5.8 млн сўмдан харид қилинг.

Бошланғич тўловни амалга оширинг ва қолган қисмини ойма-ой тўлаб боринг.

Бот орқали боғланиш

☎️ 712007400
☎️ 555017400

🌐 xonsaroy.uz | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Сунъий интеллект бўйича Беруний номидаги UNESCO-Ўзбекистон халқаро мукофоти жорий этилди.

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёевага кўра, мазкур мукофот сунъий интеллект соҳасидаги этика бўйича тадқиқотлар ва ишланмаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.

“Мукофот икки йилда бир маротаба сунъий идрок соҳасида одоб-ахлоқ ва инклюзивликни ривожлантириш ҳамда халқаро илмий ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилувчи залворли лойиҳаларга берилади. Ғолиблар мустақил халқаро ҳакамлар ҳайъати томонидан саралаб олинади ва жаҳон илм-фанига қўшган ҳиссаси эътирофи рамзи сифатида пул мукофоти, сертификат ва медал билан тақдирланади”, деб ёзади Саида Мирзиёева ўз саҳифасида.

Читать полностью…

davletovuz

Engelberg — йиллар давомида синалган сифат

Engelberg — бу премиум даражадаги дераза ромлар бренди бўлиб, максимал қулайлик ва энергия самарадорлигини таъминлайди ҳамда юқори сифатли материаллар ва мукаммал дизайннинг барча афзалликларини ўзида мужассам этади.

Engelberg ромлари қуйидаги афзалликларга эга:
• Максимал даражадаги энергия самарадорлиги, шовқин ва иссиқлик изоляцияси кўрсаткичлари.
• Премиум сифат.
• Бетакрор дизайн
• Юқори сифатли премиум аксессуарлар
• Ламинация ва рангларнинг кенг танлови

Engelberg ромлари — премиум сифат ва эстетик дизайннинг уйғунлиги!

Батафсил маълумот:
+998 71 203 00 00

Сайт | Facebook | Instagram

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёевни Қозон аэропортида Татаристон раҳбари Рустам Минниханов кутиб олди.

Читать полностью…

davletovuz

Кредит олиш учун энди кафил шарт эмас. Қанақадир маълумотномалар, ортиқча ҳужжатлар ҳам тўплашингиз зарур бўлмайди. Шунчаки телефон ва TBC мобил иловаси етарли.

Илова орқали сиз 100 млн сўмгача, исталган кун ва исталган вақтда кредит олишингиз мумкин. Сизга ҳеч қандай навбатлар ёки сунъий тўсиқлар ҳалал қилмайди, шунчаки бир дақиқа ичида кредит борасида жавобни оласиз.

Мобил иловага ҳавола.

Читать полностью…

davletovuz

Юзлаб ўзбекистонликлар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва вилоят, шаҳарлар ва туманлар халқ депутатлари Кенгашларига депутатлар сайловида овоз бериш учун Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси олдида тўпланган.

#sаylоv24

Читать полностью…

davletovuz

Бош вазир Абдулла Арипов Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги 520-сайлов участкасида овоз берди.

Читать полностью…

davletovuz

Москвадаги элчихонамизда овоз бериш жараёни

Читать полностью…

davletovuz

“YandexGo UB” МЧЖ, “Yandex Eats” МЧЖ ХК ҳамда“Express24 APP” МЧЖлар устун мавқега (монопол) эга рақамли платформа операторлари сифатида эътироф этилди

Рақобат қўмитасининг тегишли буйруғи билан такси агрегатори хизматлари бозорида “YandexGo UB” МЧЖ ҳамда тайёр овқат ва бошқа истеъмол маҳсулотларини буюртма бериш ва етказиб бериш агрегатори хизмати бозорида “YANDEX EATS” МЧЖ ХК, “EXPRESS24 APP” МЧЖ (Express24 хизмати)ларни устун мавқега эга рақамли платформа операторлари деб эътироф этилди.

Рақобат қўмитаси

Читать полностью…

davletovuz

Солиқ қўмитаси веб-ресурсларида жорий йилнинг 26-27-октябрь кунлари профилактика ишлари ўтказилиши сабабли солиқ органларининг айрим электрон хизматлари ишламайди.  

Читать полностью…

davletovuz

Тошкент халқаро аэропортига элтувчи, Бобур кўчасидаги янги йўл ўтказгич тўлиқ очилди.

Читать полностью…

davletovuz

InfinBANK корпоратив бизнесни ривожлантирганлиги учун мукофотланди

24 октябр куни Uzcard банк фаолиятини ривожлантириш билан боғлиқ долзарб мавзулар: опен-банкинг, хатарларни бошқариш, ахборот хавфсизлиги, исломий молия ва молиявий технологиялар мавзулари муҳокама қилинган йиллик форумни ўтказди. Форумда InfinBANK «Корпоратив бизнесни ривожлантириш бўйича етакчи» номинацияси бўйича тақдирланди. Ушбу эътироф банкнинг инновациялар, ривожланиш ва мижозларга сифатли хизмат кўрсатишга содиқлигини кўрсатиб беради.

«Ушбу мукофот — жамоавий иш ва хизмат кўрсатишнинг юқори стандартларига эришишдаги қатъиятимизнинг натижасидир. Фаолиятимизга берган юксак баҳолари учун Uzcard жамоасига миннатдорчилик изҳор этамиз. Мазкур форумда иштирок этиш ва тажриба алмашиш биз учун муҳим аҳамият касб этди», – деди Бошқарув раиси ўринбосари Р.А.Каримов.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Халқаро электралоқа иттифоқи собиқ бош котиби Хамадун Туре Ўзбекистон Халқаро электралоқа иттифоқи рейтингида энг арзон интернет нархлари бўйича етакчи ўринларни эгаллаганини айтди.

Унинг қайд этишича, Ўзбекистон БМТнинг Электрон ҳукуматни ривожлантириш рейтингида 193та давлат орасида +24 поғонага кўтарилиб, 63-ўринни эгаллаган ва энг катта поғона юқорилаган мамлакатлар ТОП-10талигидан жой олган.

Читать полностью…

davletovuz

Yandex Uzbekistan компанияси Express24 етказиб бериш хизмати активларининг бир қисмини сотиб олади. Келишув яқин орада амалга ошади. Ушбу битим нархи очиқланмаган.

Express24 иловаси ишлашда давом этади. Келишув якунлангач, Yandex Eats ва Express24 ягона технологик платформага ўтади.

Читать полностью…

davletovuz

Жафарова Ҳадича Мусаевна Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди.

Истанбулдаги Бош консулхона маълумотларига кўра, у 2011-2013 йилларда банк-молия хусусий секторида юқори лавозимларда ишлаган.

Ҳадича Мусаевна жиноий уюшма ташкил этиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, ўзгаларнинг мулкини жуда кўп миқдорда ўзлаштириш, фирибгарлик, сохта тадбиркорлик каби бир қатор жиноятларни содир этганликда гумонланяпти.

Читать полностью…

davletovuz

Бош прокуратура Тошкент вилояти ва пойтахт ҳавосини ифлослантираётган саноат корхоналарини текширмоқда

Бош прокуратура жорий йилнинг 22 октябридан Тошкент шаҳри ва вилоятидаги атроф-муҳитга таъсири юқори бўлган саноат корхоналарида атмосферага чиқарилаётган зарарли ташланмалар бўйича текширувлар бошлаган.

Читать полностью…

davletovuz

Президент эътирозидан сўнг

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқовнинг 22 октябрдаги қарори билан маҳаллий бюджетнинг учинчи чорак якунлари бўйича орттириб бажарилган қисми ҳисобидан пойтахт дренаж тизимини яхшилаш учун 6 млрд сўм ажратилибди.

Яқинда президент пойтахтнинг дренаж тизими ишига қатъий эътироз билдирган эди.

Қарорда айтилишича, Тошкентда жорий йилда сув тошқинлари билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун 20 млрд 400 млн сўм маблағ ажратиш кўзда тутилган эди.

Фото: gazeta.uz

Читать полностью…

davletovuz

Абдуҳакимов Муродулло Тоғаевич Андижон вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

Ушбу лавозимига тайинлангунига қадар (2020 йилдан буён) Бош прокуратура аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантиришга оид қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Читать полностью…

davletovuz

Муваффақият турнири: UZCARD футбол лигаси финали НБУнинг ғалабаси билан якунланди

UZCARD Тошкент шаҳридаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтган футбол бўйича Ўзбекистон Республикаси банклари ўртасида ўтказилган турнирнинг муваффақиятли якунланганини мамнуният билан хабар беради. Мазкур тадбир мамлакат банк соҳасидаги спорт ихлосмандларини бирлаштиришнинг ёрқин намунаси бўлди ва соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлашда муҳим қадам бўлиб хизмат қилди.

Жорий йилнинг сентябр ойида бошланган турнирда турли банклардан 27 та жамоа иштирок этди ва футбол руҳининг ҳақиқий байрамига айланди. Мусобақалар давомида 47 та ўйин ўтказилди, унда жамоалар нафақат маҳорат, балки жамоавий руҳни ҳам намойиш этиб, 165 та гол уришди.

19 октябр куни турнир финали бўлиб ўтди, унда НБУ ва Трастбанк жамоалари тўқнаш келишди. Иккала жамоа ҳам чемпионлик унвонига лойиқ эди, лекин бу сафар омад НБУ жамоаси томонида бўлди.

Финал ўйини, суратлар ва статистика football.uzcard.uz сайтида мавжуд.

Читать полностью…
Подписаться на канал