Президент қарори билан иссиқхона хўжаликларига октябрь, ноябрь ҳамда декабрь ойлари учун табиий газ учун олдиндан тўловнинг 50%ини, қолганини ой давомида тўлашга рухсат этилади. Бошқа ойларда эса тўлиқ тўланади. Бундай имкониятдан фойдаланиш учун олдинги ойлардан қарздорлик бўлмаслиги керак.
Ҳудудгазтаъминот ва Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари босим тушадиган, газ ёки электр узиладиган бўлса, иссиқхоналарни 24 соат олдин мажбурий тартибда хабардор қилиши лозим.
Иссиқхона хўжаликлари ва газ корхонаси ўртасида шартнома ҳар 3 йилда бир марта тузилади.
ЎзЛиДеП 40 ёшдан ошган аёллар учун мунтазам тиббий кўрикдан ўтишни жорий этиш ташаббусини билдирди.
Аёллар учун муайян давр оралиғида тиббий кўрикдан ўтиш тизимини жорий қилиш бир қатор афзалликларга эгалиги келтирилган:
• биринчидан, касалликларни эрта аниқлаш имконияти пайдо бўлади;
• иккинчидан, кўпинча аёлларда гормонал ўзгаришлар айнан 40 ёшдан кейин вужудга келиши сабабли даврий кўриклар орқали бу ўзгаришларни кузатиш ва тегишли даволаш чораларини кўриш мумкин бўлади;
• учинчидан, шифокорлар билан мунтазам учрашувлар орқали аёллар соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш ва жисмоний фаоллик бўйича тегишли маслаҳатларни олиши мумкин бўлади.
#sаylоv24
“Poytaxt bank” болалар учун янги “Card Kids” картасини тақдим этди
28 сентябрь куни Toshkent City Planetarium’да болажонлар учун унутилмас кун бўлди. “Poytaxt bank” томонидан тақдим этилган “Card Kids” банк картаси энг ёш банк мижозлари учун хавфсиз молиявий бошқарув имкониятини яратиш билан бирга қатор эксклюзив имтиёзларни ҳам ўз ичига олади.
“Card Kids” картасининг асосий афзалликлари:
⁃ Пул ўтказмалари: ёш карта эгалари ота-оналар назорати остида пул ўтказмаларини амалга ошириб, молиявий бошқарувга ўрганадилар.
⁃ Бонус тизими: “Poytaxt bank” бир қанча ҳамкорлар билан эксклюзив бонус дастурини ишлаб чиқди, бу эса картадан фойдаланишни нафақат фойдали, балки қизиқарли ҳам қилади. Ҳамкорлар қаторида машҳур болалар лойиҳалари мавжуд.
Хусусан, китобсеварлар учун махсус таклифлар, маданий ҳордиқ учун махсус чегирмалар ва дастурлар, аттракционларда қўшимча бонуслар ва чегирмалар, ёш дастурчилар учун таълимий имтиёзлар шулар жумласидан.
Реклама
Ташқи ишлар вазиримиз Бахтиёр Саидов БМТ Бош Ассамблеясининг навбатдаги сессияси доирасида анча фаол. Нью-Йоркда ўнлаб учрашувлар ўтказилибгина қолмасдан, Ўзбекистон Ботсвана, Бурунди, Либерия, Того, Кабо-Верде, Сейшел, Багама ороллари билан дипломатик алоқалар ўрнатди.
Савол туғилади: нега биз учун жўғрофий жиҳатдан узоқ, қарийб алоқамиз бўлмаган давлатлар билан фаол дипломатик муносабатлар ўрнатилмоқда?
Назаримизда, бу БМТ сингари йирик ташкилотларда Ўзбекистон ташаббусларини илгари суришда қўшимча қўллаб-қувватловга эга бўлиш, ўзаро мулоқотларга зарурат туғилганда, расмий каналга эга бўлиш учун керак. Яъни дипломатик муносабатлар ўрнатишнинг зиёни йўқ, ортиқча харажат, саъй-ҳаракат талаб қилмайди, лекин зарур пайти уларнинг овози керак бўлади.
"Xalqchil IPO" доирасида дастлабки компаниянинг Roadshow тақдимоти бўлиб ўтди
26 сентябрь куни Тошкентда Ўзбекистон капитал бозори учун муҳим воқеалардан бири - "Xalqchil IPO" дастури доирасида Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасининг (ЎзРТХБ) акцияларини оммавий жойлаштириш бошланишига бағишланган Roadshow тақдимоти бўлиб ўтди ва тўғридан-тўғри трансляцияси YouTube орқали узатилди.
Акцияларни сотиб олиш учун қуйидаги ҳавола орқали ариза беришингиз мумкин: www.xalqchilipo.uz
Батафсил
Реклама
Тошкентда «Дебат Ҳолл» медиа-маркази очилди
Бугун пойтахтимизда Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси ва Халқаро пресс-клуб ҳамкорлигида ташкил этилган «Дебат Ҳолл» медиа-марказининг очилиш маросими бўлиб ўтмоқда.
«Дебат Ҳолл» – 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловига тайёргарлик доирасида сиёсий дебатлар ўтказиш учун ташкил этилган ахборот марказидир.
Манба
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашибди.
Учрашувда давлатлар бир-бирининг ички ишларига аралашмаслик тамойилига амал қилиши муҳимлиги таъкидланибди.
ЎзЛиДеП томонидан сўз эркинлигини янада мустаҳкамлаш, давлат ва нодавлат ОАВ ўртасида соғлом рақобат муҳитини яратишга қаратилган ғоялар илгари сурилмоқда.
Партияга кўра, нодавлат оммавий ахборот воситаларининг қўллаб-қувватланиши ва уларга қулай ишлаш шароитлари яратилиши муҳим.
#sаylоv24
AVO картомания: бизда биринчи ғолиблар
Биринчи iPhone 15 ни тошкентлик Жаҳонгир қўлга киритди, яна пойтахтлик Ботирхўжа ва Жасулан эса эксклюзив бренддаги кийимлар соҳибига айландилар.
Сизда ҳали ҳам иккита iPhone 15 дан бири, PlayStation 5, Dyson Airwrap ҳамда AVO брендидан эксклюзив бренддаги кийим соҳибига айланиш имконияти бор.
Ўйин иштирокчисига айланиш учун:
▪️AVO иловасида AVO platinum пластик картасини буюртма қилинг
▪️Картангизни сизга яқин картомат / почтоматдан олиб кетинг
▪️Картани унинг орқа томонидаги QR-код орқали фаоллаштиринг ва қойилмақом совринлар пойгасида иштирок этинг.
📌 Ғолиблар ҳар жума 19:00 AVO Telegram-каналидаги жонли эфирда аниқланади
📅 Акция даври: 4.09.2024 дан 4.10.2024 гача
Ғолиблар тасодифий рақамлар генератори ёрдамида аниқланади. Акция шартлари билан оммавий офертада танишиб чиқинг.
Реклама
Ўзбекистон Либерал-демократик партияси 2030 йилгача илм-фанга йўналтириладиган маблағларнинг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улушини 10 бараварга оширишни таклиф этмоқда.
2020 йилги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 824,7 млрд сўм маблағ илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларига сарфланган бўлиб, бу ЯИМнинг 0,14 фоизига тенг бўлган.
#sаylоv24
Алишер Қодиров Тошкентдаги мактабда ўқитувчи биринчи иш кунидаёқ ўқувчини калтаклаганига муносабат билдириб, педагогларнинг малака даражаси ва психологик ҳолати тезкор, жиддий ва шаффоф таҳлил қилиниши кераклигини айтди.
“Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги рангли статистика ва жарангдор хорижий тажрибалардан олинган хулосалар билан жамоатчиликни овутиш йўлидан воз кечиб, аллақачон келажакка тузатиб бўлмас зарар бераётган тарбиячи ва ўқитувчиларни танлаш, самарали ишлаш учун шароит ва фаолиятни тўғри баҳолаш масалаларида “бақириб ётган” муаммоларни кўриши ва ечим бериши керак”, дейди “Миллий тикланиш” партияси етакчиси.
2030 йилдан Тошкент шаҳар ва унга туташ Тошкент вилоятининг ҳудудларида жойлашган иситиш ва электр энергия ишлаб чиқариш корхоналарига ёқилғи сифатида мазутдан фойдаланиш тақиқланади – президент қарори
Читать полностью…Сиёсий партиялар раисларининг дебатлари 27 сентябрь куни соат 17:00 да жонли эфирда Zo‘r TV, Uzreport TV, RTV, Sevimli ва My5 каналларида бўлиб ўтади. Улар ўз позицияларини эълон қилиш ва рақибларига саволлар бериш имкониятига эга бўлади.
#sаylоv24
Қурбонов Алишер Қурбонович Сурхондарё вилоятининг Музработ тумани ҳокими этиб тайинланди.
Тайинловга қадар у «Амирқулбобо КАА» фермер хўжалиги раҳбари бўлиб фаолият юритиб келаётган эди.
Яқинда Oʻzbekistonlik фильмининг навбатдаги эпизоди премьераси бўлиб ўтди.
Фильмнинг қахрамонларидан бири - Ҳарвард университети докторанти Ботир Қобилов.
O’zbekistonlik фильмини YouTube орқали томоша қилиш мумкин.
Президент қарори билар яқин истиқболда Тошкент шаҳрида жамоат транспорти устуворлигини ошириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар таклиф этилмоқда:
➖Транспорт ва пиёдалар оқимларининг кесишиш нуқталари сонини камайтириш, алоҳида автобус йўлларини ташкил этиш орқали тезкор автобус йўналишлари (BRT) тизимини жорий этиш.
➖Чорраҳаларда автобусларнинг устувор ҳаракатини таъминлаш мақсадида йўлларни реконструкция қилиш.
➖Йўловчилар ва йўналишли таксиларнинг хавфсиз ва тўсиқсиз ҳаракатланишини ҳисобга олган ҳолда бекатларни реконструкция қилиш.
➖Зарур бўлганда, транспорт ўтиш жойларини ташкил этиш.
Ушбу вазифалар Тошкент шаҳри маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан 2025 йил давомида амалга оширилиши керак.
Навоий кон-металлургия комбинати ҳақида айрим фактлар
Навоий кон-металлургия комбинатининг Давлат активларини бошқариш агентлиги тасарруфидаги 2% давлат улуши Иқтисодиёт ва молия вазирлигига қайтариб берилган.
Қувондиқ Санақулов билан Навоий кон-металлургия комбинати бошқаруви раиси сифатидаги меҳнат шартномаси бир йилга узайтирилган.
Навоий кон-металлургия комбинати 2023 йил якуни бўйича давлат бюджетига 14,4 трлн сўм дивиденд тўлаган.
Жорий йилнинг биринчи ярмида комбинатнинг соф фойдаси 882 млн долларга етган.
Иловада Навоий кон-металлургия комбинати кузатув кенгаши таркиби келтирилган.
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева БАА Бош вазири ўринбосари билан учрашди
Кеча, 27 сентябрь куни Ўзбекистон Президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева Бирлашган Aраб Aмирликлари Бош вазири ўринбосари, мудофаа вазири, Дубай Aмирлиги валиаҳди Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад бин Рашид Ол Мактум билан учрашув ўтказди. Бу ҳақида у ўз саҳифасида маълум қилди.
Саида Мирзиёеванинг ёзишича, мулоқот давомида турли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорлик масалаларининг кенг доираси, шунингдек, устувор йўналишларда қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинган.
С. Мирзиёева бу галги учрашувдан кутилмалари катта эканини таъкидлаб, Тошкентдаги юқори даражали форум доирасида ўтказилган мазкур учрашув Ўзбекистон билан БAA ўртасидаги кўп қиррали шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирган.
Қашқадарёнинг Кўкдала туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 4 киши ҳалок бўлган (учаласи 1998 йилда туғилган синфдошлар), икки киши реанимацияда. Яна икки киши шифохонада муолажа олмоқда.
Читать полностью…"KAFIL-SUG'URTA" компанияси сифат менежменти тизими бўйича ISO 9001:2015 сертификатини қўлга киритди
"KAFIL-SUG'URTA" компанияси сифат менежменти тизимининг ISO 9001:2015 халқаро стандарти талабларига мувофиқлигини қайта сертификатлаш аудитидан муваффақиятли ўтди.
ISO 9001:2015 сертификати компаниянинг халқаро сифат менежменти стандартларига мувофиқлигини тасдиқлайди ва мижозларга хизмат кўрсатишда янги имкониятлар очади.
Компания халқаро ва миллий сертификатларни қўлга киритиш орқали ўзининг сифат стандартларига бўлган қатъий ёндашувини намоён этмоқда.
P.S. Компания илк бор 2015 йилда ISO 9001:2008 сертификатига ҳам мувофиқ, деб топилган эди.
5 кунга 5 гб бепул!
Ucell интернети тезлигини бепул синаб кўринг.
Бaтaфсил | Реклама
Ўзбекистонда илк бор «Олтин чинор» мукофоти ғолиблари аниқланди
Uzbekistanʼs Club журнали Прогрессив ислоҳотлар маркази билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг ижтимоий масъулиятли Топ-7та компаниясини аниқлади.
Oʻzbekistonlik тўртинчи Халқаро Тошкент форуми доирасида ушбу компаниялар «Олтин чинор» мукофоти билан тақдирланди. Форум доирасида Oʻzbekistonlik фильмининг 5-эпизоди премьераси ҳам бўлиб ўтди.
Энг кўп солиқ имтиёзларидан фойдаланаётган компаниялар
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
Мамаджанов Бунёд Бахтиёрович Учтепа тумани ҳокими этиб тайинланди.
2020 йилдан шу кунга қадар у “Асакабанк” АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.
Лондондаги Британия музейида ўтказиладиган “Silk Roads” (“Ипак йўллари”) кўргазмасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ҳам иштирок этди.
Маълумот учун, кўргазмада Ўзбекистон музейларидан тўпланган, бой тарихий ва маданий меросимизни акс эттирувчи нодир, қимматли осори атиқалар намойиш қилинади.
TEXNOKUZ - бу лотерея ва чегирмалар дегани
30 сентябргача исталган дўконга келиб, хоҳлаган техникангизни танлайсиз ва мана бундай махсус барабанни айлантириб харид қилган техникангизга 70% гача чегирма ютиб олишингиз мумкин.
*Тўлиқ тўлов учун яна 15% чегирма ҳам мавжуд.
Telegram | Instagram | Дўконлар
Реклама
Гаибназаров Боходир Рихсиалиевич Мирзо Улуғбек тумани ҳокими этиб тайинланди.
2021 йилдан шу кунга қадар у Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташкилий-кадрлар бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.
Корзинка «Янада арзон нарх» дастури доирасида 250 дан ортиқ товарларни арзонроқ нархда таклиф этади
🛒 Тармоқ супермаркетлари меҳмони бўлар экансиз, кундалик товарлар савати учун арзон нархларга ишонч ҳосил қилаверинг. Корзинка бозордаги нархларни кузатиб боради ва улар орасидан аълоларини белгилайди.
«Янада арзон нарх — кундалик харидларга янада арзон нархлар!» — бу вақт билан чекланган акция эмас, балки нарх шакллантириш стратегияси ҳисобланади. Шунинг учун ҳам керакли барчасини унумли нархда олиш учун харидларингизни режалаш ва Корзинкага келавериш мумкин. Нархларни кўздан кечириш учун каталогга ўтинг ёки Тошкент бўйлаб етказмани уйингизга Korzinka Go иловаси орқали буюртма қилинг!
❗️Нархлар эълон чиққан пайтда амалда. Баъзи ҳудудларда нархлар арзон бўлиши мумкин.
App | Telegram-бот | Facebook | Insta | Web | Korzinka Go
Реклама
“Тошкент – Самарқанд”, “Самарқанд – Навоий – Бухоро” йўналишларида тезюрар поездлар учун янги темир йўл қуриш лойиҳалари амалга оширилади - Шавкат Мирзиёев
Читать полностью…