davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

80666

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklamabot

Подписаться на канал

davletovuz

Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири А. Воитов ва бошқаларга (жами 50 киши) оид жиноят ишини жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди томонидан биринчи инстанцияда кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни 2024 йил 5 сентябрь соат 15.00 да жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди биносида бошланади.

Тергов органининг айблов хулосасига кўра судланувчилар Жиноят кодексининг 167, 168, 184, 185-2, 189, 205, 206, 28,209, 209, 211, 228 ва 243-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

29 нафар судланувчига нисбатан “қамоққа олиш”, 15 нафарига “гаров“ ва 6 нафарига "муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат" тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилган.

Олий суд

Читать полностью…

davletovuz

InfinBANK Халқаро Ислом савдо ва молия корпорацияси линияси орқали молиялаштиришни таклиф этмоқда

InfinBANK мижозларига Мурабаҳа битими бўйича янги молиялаштириш хизматини таклиф этмоқда.

Бу хизмат айланма маблағларни тўлдириш ва асосий воситаларни сотиб олишга қаратилган. Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси линияси орқали 500 000 дан 7 500 000 АҚШ долларигача молиялаштириш имконияти мавжуд. Молиялаштириш муддати 48 ойгача бўлиб, АҚШ долларида амалга оширилади. Таъминот сифатида кўчмас/кўчар мулк ва бошқа ликвидли гаров турлари қабул қилинади.

Мурабаҳа бўйича батафсил маълумот ушбу ҳавола

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Makro шериклар учун ребрендингдан кейинги илк йирик тадбирни ўтказди

Radisson Blu залида бўлиб ўтган конференцияда ўнлаб етакчи компаниялар: халқаро ва маҳаллий брендлар вакиллари, дистрибюторлар ва бошқа ҳамкорлар иштирок этдилар.

Аудиторияни тўғридан-тўғри ва очиқ фикр алмашишга йўналтирган Бошқарув қўмитаси вакили Шерзод Қўчқоровнинг нутқи компания сўнгги икки йил ичида дуч келган муаммолар ҳақида сўз юритишдан бошланди.

Шу билан бирга, у июл ойидан бошланган ижобий трендни қайд этиб, йиғилганларга бизнесни соғломлаштириш, унинг ўсиши ва ривожланиши бўйича кейинги қадамлар ҳақида маълумот берди.
Makro’нинг бош директори Николай Петров шундай деди: “Мен Makro меҳмонлари учун энг яхши шароитларни яратишни топ-менежментнинг биринчи навбатдаги вазифаси деб биламан, буни фақат ҳамкорлар билан биргаликда ҳаракат қилиш орқали амалга ошириш мумкин.

Шу билан бирга, ҳалол ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик муваффақиятнинг асосий кафолати саналади”.
Конференция ташкилотчилари аъло даражадаги хизмат, қизиқарли промо-таклифлар, асосийси – ҳамёнбоп нархларда янги маҳсулотларнинг кенг ассортиментига эга Makro’нинг янгиланган кўриниши ва позициясини тақдим этдилар.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Мавриди эмас

Парламентга киритилган қонун лойиҳаси, яъни омонатларни тўлиқ кафолатлаш тизимидан воз кечилиши масъулиятни яна молиявий саводхонлиги ҳаминқадар бўлган одамлар бўйнига юклаш, ҳозирги иқтисодий шароитларда ортиқча маблағи бор фуқароларни банк тизимидан йироқлаштирадиган саъй-ҳаракатдир. Ҳозир мавриди эмас.

Банк тизими истеъмолчилари энг заиф қатлам ҳисобланади. Банк билан муносабатга киришган мижоз учун кучли кафолат, ишончли ҳимоя керак бўлади. Марказий банк томонидан таклиф этилаётган механизм кўрпани ўзига тортишдан бошқа нарса эмас.

Онлайн банкингни асосий фаолият йўналиши сифатида белгилаб олган молия институтлари шароитида ҳам регулятор таклиф этаётган механизм бўш, пухта ўйланмаган чора бўлиб кўринмоқда. 200 млн сўм кимнинг тушига кирган ўзи? Ўзига керак пайтидагина халқаро тажрибанинг эсланишига ҳам шундай фикр билдириш мумкин. Фойдаси давлатга, зиёни халққа бўлмаслиги керак.

Читать полностью…

davletovuz

“Ҳудудий электр тармоқлари” компанияси биллинг тизимининг мобиль иловаси ҳам ишга туширилибди.

Читать полностью…

davletovuz

Олимпиада каби йирик спорт мусобақаларидаги муваффақият, медаллар нима сабабдан бунчалик муҳим ҳисобланади? Нега олимпиадаларни ҳамма кузатади? Ғалабалар жуда кенг миқёсдаги нишонланади? Financial Times колумнисти Саймон Купер «Олимпия ўйинларидаги медаллар жадвали аслида бизга нима ҳақида гапиради?» номли мақоласида бу масалага батафсил тушунтириш берибди.

Куперга кўра, олимпия медаллари одатда маълум давлат ёки жамият тўғри ишлаётгани, муҳим масалаларда тўғри йўлдан кетаётганини кўрсатувчи сигнал ҳисобланади. Мамлакатнинг спортдаги ютуқлари, унинг умумий ривожланиши билан чамбарчас боғлиқ. Аслида бу фақатгина спортдаги натижалар эмас, балки мамлакат ҳам шунга мос равишда тараққий топиб бораётганини кўрсатади.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистон Қозоғистон томони билан икки мамлакат фуқаролари ички ҳужжат – ID-картани тақдим этган ҳолда чегарани кесиб ўтиш масаласини муҳокама қилмоқда - Президентнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов

Читать полностью…

davletovuz

Рақобат қўмитаси томонидан “Orient Group Management” МЧЖ ҳамда “O‘zbek-O‘mon investitsiya kompaniyasi” МЧЖ ҚКга нисбатан иш қўзғатилиб, молиявий жарима қўллаш юзасидан қарор қабул қилинди.

Читать полностью…

davletovuz

❗️Ўзбекистонда омонатларни тўлиқ кафолатлаш тизимидан воз кечилмоқда

Қонунчилик палатаси кўриб чиқаётган қонун лойиҳасига кўра, кафолатланган омонат миқдорининг юқори чегараси бир банкда бир омонатчи учун 200 млн сўм этиб белгиланмоқда. Шунингдек, бу тартибни тадбиркорлик субъектлари депозитлари учун ҳам қўллаш таклиф этилмоқда.

Қонун кучга киргунга қадар очилган омонатлар тўлиқ кафолати сақлаб қолинади.

Читать полностью…

davletovuz

Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида қабул давом этмоқда

Сизда Буюк Британия университетларининг 3 та халқаро даражадаги дипломидан бири ва 100 та грантдан бирини ютиб олиш имконияти мавжуд.

ТСМРИ да сиз қуйидаги 17 та бакалавриат йўналишлари бўйича таълим олишингиз мумкин:

1. Бизнес ва Менежмент
2. Бизнес ва Маркетинг менежменти
3. Бухгалтерия иши ва молия
4. Бизнес ва Молия менежменти
5. Мода маҳсулоти ва унинг тарғиботи
6. Саноат менежменти
7. Бизнес ва Иқтисодиёт
8. Бизнесда компьютер ахборот тизимлари
9. Банк иши ва Молия
10. Молия, Сармоя ва Риск менежменти
11. Туризм ва Меҳмонхоначиликда халқаро бизнес
12. Туризм ва Меҳмонхоначилик: Бошқарувда етакчилик
13. Халқаро бизнес
14. Кадрлар бошқаруви
15. Лойиҳа бошқаруви
16. График дизайн ва халқаро маркетинг
17. Оммавий коммуникациялар, реклама ва жамоатчилик билан алоқалар.

Шунингдек, 4 та магистратура йўналиши мавжуд:

1. Молия (MBA Finance)
2. Маркетинг (MBA marketing)
3. Инсон ресурсларини бошқариш (MBA Human Resourсe Management)
4. TESOL дастури бўйича таълим бериш (MA in Education with TESOL)

Агар сизнинг IELTS даражангиз 5.5 ёки ундан юқори бўлса, сизда бакалавриат дастурига имтиҳонларсиз қабул қилиниш имконияти мавжуд.

Шошилинг, ҳужжатлар 25 августгача қабул қилинади.

📞 71 271 77 02

Маълумот учун: www.mdis.uz

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

ИИВ ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов “Салимбой” номи билан танилган Салим Абдувалиев вафот этгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.

Читать полностью…

davletovuz

Олтин авлод 12 август куни Ўзбекистонга етиб келади ва тантанали кутиб олинади

Парижда ўтган 2024 йилги ёзги Олимпиадада тарихий натижа кўрсатиб, Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилган, юрт байроғини кўкларга кўтарган мамлакатнинг олтин авлоди 12 август куни куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистонга етиб келади.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан, чемпионлар Тошкент аэропортида (терминал-3) тантанали кутиб олинади.

Олимпиада давомида Ўзбекистон делегациясидаги ҳар бир спортчининг чиқишларини ватандошларимиз ўзгача ҳаяжон ва интиқлик билан кузатиб боришди. Уларнинг ғалабаларини эса жуда юқори кайфиятда нишонлашди.

Шундай экан, чемпионларни муносиб кутиб олиш мақсадида масъуллар зарур тайёргарликларни кўришмоқда. Видеода чемпионларнинг кортежи шаҳар бўйлаб ҳаракатланадиган йўналиш кўрсатиб берилган.

Расмдаги доира шаклида белгиланган нуқталарда эса юртдошларимиз хавфсизлик чора-тадбирларига қатъий риоя қилган ҳолда чемпионларни ғалабалар билан қутлашлари мумкин.

@pressuzb

Читать полностью…

davletovuz

Париж Олимпиадасида бокс бўйича мусобақалар финалида ғалаба қозониб, олтин медални қўлга киритган Баҳодир Жалоловга мухлислик қилган ҳамюртларимиз Ватанимиз байроғи билан биргаликда қўшниларимиз, қардошларимиз Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон байроқларини ҳам кўтариб турдилар.

Минтақамиздаги ҳар бир мамлакатнинг ютуғи - бутун Марказий Осиёнинг ютуғи. Спорт бирлаштиради. Куч - бирликда! Олға, Ўзбекистон! Олға, Марказий Осиё!

Наши соотечественники, болевшие за Баходира Жалолова, победившего в финале соревнований по боксу и завоевавшего золотую медаль на Олимпийских играх в Париже, вместе с флагом нашей Родины держали флаги наших соседей и братьев - Казахстана, Кыргызстана, Таджикистана и Туркменистана.

Успех каждой страны региона - наш общий успех. Спорт объединяет. Сила в единстве! Вперед, Узбекистан! Вперед, Центральная Азия!

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

davletovuz

Абдумаликдан еттинчи олтин!

Читать полностью…

davletovuz

Разамбекдан олтинчи олтин!

Читать полностью…

davletovuz

Собиқ вазир етти йилга қамалди

2017 йилдан 2021 йилгача уй-жой коммунал хўжалиги вазири лавозимида ишлаган Салиев Музаффар Халдарбаевич 7 йилга озодликдан маҳрум этилган. У 3 йилга мансабдор ва моддий жавобгар шахс лавозимида ишлаш ҳуқуқига эга эмас.

Суд ҳукмида келтирилишича, собиқ амалдор Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) “а” ва “в” бандлари, 209-модда (Мансаб сохтакорлиги) 2-қисмининг “а”, “б” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган.

Музаффар Салиев ва унинг шериклари давлат бюджетидан жуда кўп миқдордаги пулларни талон-торож қилган.

Бир неча суд ҳукми билан айбдорлардан 63 млрд сўмдан ортиқ маблағни давлат фойдасига солидар тартибда ундириш белгиланган.

Собиқ вазир номига расмийлаштирилган Lada Pickup, трекер автомобиллари, иккита хонадон, битта ҳовли, 14,6 минг долларлик маблағи етказилган зарарни қоплашга қаратилиши белгиланган.

Иш бўйича жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур суди томонидан суд ҳукми чиқарилган, апелляция инстанцияси ҳам суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдирган.

Читать полностью…

davletovuz

2024 йил 1 сентябрдан бошлаб фуқароларга тўланадиган бошқа пенсиялар ва нафақалар
миқдорлари


1. Иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори — ойига 920 000 сўм.

2. Меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа миқдори — ойига 920 000 сўм.

3. 1941 — 1945 йиллардаги уруш оқибатида ногирон бўлган шахслар ва унинг қатнашчилари, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган шахсларнинг энг кам пенсия миқдори устамаларни инобатга олган ҳолда — ойига 4 056 000 сўм.

4. Белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (834 000 сўмдан) 920 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари миқдори — ойига 920 000 сўм.

5. Зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа миқдори — ойига 745 000 сўм.

6. Иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда — ойига 745 000 сўм.

7. Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига бериладиган нафақа миқдори — ойига 745 000 сўм.

8. Боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори — ойига 745 000 сўм этиб белгиланади ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун — 244 000 сўмдан қўшилади.

9. Боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори — ойига 745 000 сўм этиб белгиланади ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланади.

Читать полностью…

davletovuz

Арқадағ дам олиш кунлари севимли машғулоти билан шуғулланди.

Читать полностью…

davletovuz

Корзинка: Кундалик харидлар учун энг арзон нархлар

Корзинка ҳар ҳафта бозорлар ва супермаркетлардаги нархларни кузатиб, сиз учун энг унумлисини белгилайди. Бу вақт билан чекланган акция эмас, балки янги нарх шакллантириш стратегиясидир.

Нархларни кўриш учун каталогга ўтинг ёки Korzinka Go иловаси орқали уларни дарҳол уйга буюртма қилинг!

Реклама

App | Telegram-bot | Facebook | InstaWeb | Korzinka Go

Читать полностью…

davletovuz

Дам олиш кунлари жануб вилоятларидан бошқа ҳудудларда ҳарорат сезиларли даражада пастлайди

Ўзгидрометга кўра, 17 август куни шимол ва Бухоро—Навоийда, 18 август куни Самарқанд, Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида кундуз куни ҳарорат максимуми +33°С гача кўтарилиб, тунда ҳарорат минимумлари +15°С +17°С гача пасаяди.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

Бизнесни ривожлантириш банки IT соҳасидаги стартаперлар ва бизнес вакилларини қўллаб қувватламоқда

Банк томонидан эълон қилинган "BRB Fintech Hackcelerator" IT-танловига (хакатонга) старт берилди. Ушбу ташаббус IT-бизнесни қўллаб-қувватлаш, инновацион маҳсулотларни яратиш ва IT-мутахассисларни ривожлантиришга қаратилган.

Бир ой давомида IT компаниялар, тадбиркорлик субъектлари, университетларнинг 206 та вакилларидан ташкил топган 47 та жамоа инновацион ечимлар ва IT-маҳсулотларни яратиш устида ишлашади хамда 300 млн.сўмлик соврин жамғармаси учун беллашишади.

Батафсил | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

JETTA BY VOLKSWAGEN - сизнинг орзуингиз ҳақиқатга айланади

36 ойлик фоизсиз тўлов режа эвазига немис сифатли автомобилга эга бўлинг

- Дастлабки тўлов – 35%
- Ойлик тўлов-5,5 млн. сўм
- Даромад ҳақида маълумотнома керак эмас

Фойдали шартлардаги таклиф айни ҳозир амалда ва муддати чекланган.

Маълумот олиш учун:
☎️Телефон: +998712070303
🌐Веб-сайт: jetta-auto.uz
📸Instagram: @ jettauzbekistan

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Президент "Факторинг хизматлари бозорини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонни имзолади. Мазкур Фармон билан Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолиятини молиялаштиришнинг кўчар активларга асосланган инструментлари ривожлантирилиб, кичик ва ўрта бизнес субъектлари фаолияти узлуксизлиги таъминланади.

Бир ой аввал Президент ва тадбиркорлар ўртасидаги очиқ мулоқот олдидан ташкил этилган учрашувда “Venkon Group” раҳбари Асқар Исмоилов айни шу масалани кўтариб, факторинг фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ қийинчиликлар ҳақида гапирганди.

Читать полностью…

davletovuz

🏦 Бизнесни ривожлантириш банки ва Япониялик ҳамкорлар Тошкент вилоятида — "Yori-I” лойиҳасини ишга туширади

Лойиҳа Ямагата университети раҳбарлигида, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) ва Ўзбекистон — Япония маркази (UJC) техник кўмаги иштирокида  "Бизнесни ривожлантириш банки" худудий марказларида ва Тошкент вилояти ҳокимияти молиявий маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

“Yori-I” лойиҳасининг асосий мақсади тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш воситасида вилоятда маҳаллий иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини таъминлашдир. Бу янги бизнесларни яратиш ва ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш орқали амалга оширилади.

Батафсил | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

2024 йил 1 сентябрдан бошлаб пенсиялар ва нафақалар миқдори 15 фоизга оширилмоқда. Бунда:

➖пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 428 000 сўм этиб;

➖ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 834 000 сўм этиб;

➖ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – ойига 920 000 сўм этиб;

2024 йил 1 октябрдан бошлаб:

➖бюджет ташкилотларида ишловчи тиббиёт ходимлари, шунингдек, мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим муассасалари ва ташкилотлари, “Мурувват” интернат уйлари, “Меҳрибонлик” ва Болалар уйлари, болалар санаторияларида ишловчи педагог ходимларнинг иш ҳақи миқдори – 15 фоизга оширилади;

➖бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори – 10 фоизга оширилади;

➖меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 155 000 сўм;

➖базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм этиб белгиланди.

Президент фармони

Читать полностью…

davletovuz

Осиё Халқаро Университетида талабалар учун кенг имкониятлар яратилган. Иқтидорли ва фаол талабалар учун стипендия ва рағбатлантиришлар, талабалар турар жойи, турли амалиёт дастурлари ва чинакам халқаро таълим шулар жумласидандир.

Бакалавр йўналишлари:

➖ Педагогика
➖ Психология
➖ Бошланғич таълим
➖ Мактабгача таълим
➖ Инглиз тили ва адабиёти
➖ Рус тили ва адабиёти
➖ Ўзбек тили ва адабиёти
➖ Тарих
➖ Жисмоний маданият
➖ Иқтисодиёт
➖ Молия
➖ Даволаш иши
➖ Стоматология
➖ Фармацевтика
➖ Компьютер илмлари ва дастурлаш технологиялари
➖ Кончилик иши
➖ Темир йўл транспорти
➖ Кимё саноати
➖ Электр Энергетика
➖ Нефть-Газкимё саноати технологияси

✅ Магистратурада ўқиш имконияти бор.

👉 Ариза топшириш

📞 Батафсил маълумот учун: +998553050009

Сайт | Телеграм | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

“Ҳозирги кунда мураббийимизнинг соғлиғи мўътадил, ўзини яхши ҳис қилмоқда. Бироз муолажалар олиши талаб этилади.

…Тўлқин Қиличевга соғлиқ тилаб, тезроқ сафимизга қайтишини кутиб қоламиз…”

Ўзбекистон бокс федерацияси

Читать полностью…

davletovuz

Баҳодир икки карра олимпиада чемпиони! Саккизинчи олтин!

Читать полностью…

davletovuz

The Guardian’нинг ёзишича, бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Тўлқин Қиличев Ҳасан Дўсматовнинг ғалабасини нишонлаш пайти юрак хуружига учраган, британияликлар жамоаси шифокорлари шу яқинда бўлгани сабабли унга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилган.

У шифохонага олиб кетилган. Аҳволи барқарорлиги айтилмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Тошкент туманида тўрт эгизак - 3 қиз, бир ўғил дунёга келибди.

Читать полностью…
Подписаться на канал