Қишлоқ хўжалиги соҳаси учун алоҳида ҚҚС ставкасини жорий қилиш таклиф этилди
Президент ҳузуридаги тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши аъзоси Фахриддин Илёсов Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлган аксарият мамлакатларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун алоҳида қўшилган қиймат солиғи жорий қилинганини таъкидлади.
Қишлоқ хўжалиги соҳасига ҚҚСни татбиқ қилишда жаҳон тажрибасини ўрганиш муҳимлиги айтилди. Бундан ташқари, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши бу борада ўрганишлар олиб бораётгани ҳам манфаатли эканлиги таъкидланди.
“Фермер маҳсулотига ўзи нарх белгилаши керак”
Пахта-ғаллани давлат томонидан сотиб олиш ва сотишда бозор нархларига ўтилган. Бироқ пилла бундан мустасно. Пилла билан шуғулланувчи фермер нарх МЧЖлар томонидан қўйилаётгани, аслида фермерлар маҳсулот учун нарх белгилаши кераклигини билдирди.
«Бугун 1 кг пиллага 40 минг сўмдан пул тўланди. Бу пиллани етиштираётган одамга бериляпти. Лекин фермер хўжалиги 40 минг сўмга нисбатан яна 40 минг сўм харажат қиляпти. Пилла фермер учун фақат зарарга кетяпти», — дейди тадбиркор.
Тошкент шаҳридан ерлар бир харитада
Айни пайтда e-auksion.uz платформасида 110 дан ортиқ тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун мўлжалланган ер участкалари аукцион савдосида турибди. Исталган шахс ушбу ерлар учун ўтказиладиган онлайн савдода қатнаша олади.
"E-auksion" электрон савдо платформаси билан ҳамкорликда яратилган интерактив харита орқали ўзингизга маъқул ер участкаларини кўришингиз ва батафсил маълумотга эга бўлишингиз мумкин.
Батафсил: https://projects.toshkentinvest.uz/
@onlineauksionuz | Реклама
TBC Uzbekistan шу кунгача бўлган фаолияти ҳақидаги маълумотларни очиқлади
TBC Uzbekistan — Марказий Осиёдаги рақамли банкинг экотизими бўлиб, унинг таркибига TBC Uzbekistan мобил банки ва payme рақамли тўлов иловаси, шунингдек payme nasiya бўлиб тўлаш хизмати киради.
⬆️ Натижалардан банкнинг фаол ўсиб бораётганини кўриш мумкин. Масалан, TBC Bank’нинг кредит портфели ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 117%га ўсиб, 5 триллион сўмга етган ва 2024 йилнинг биринчи ярмидаги соф фойда 110 млрд. сўмни ташкил этди
2024 йилнинг иккинчи чораги ва биринчи ярим йиллиги учун МҲХС (Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари) бўйича молиявий натижаларга кўра эса TBC’нинг Ўзбекистондаги асосий кўрсаткичлари қуйидагича:
— Кредит портфели 117%га ошиб, 5 триллион сўмга етган
— Депозитлар 61%га ўсиб, 3,2 триллион сўмга етган
— Рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар сони 41%га ошиб, 15,7 миллионга етди ва бу TBC’ни Марказий Осиёдаги энг йирик онлайн банк экотизимларидан бирига айлантирди.
— Ойлик фаол фойдаланувчилар сони (MAU) эса 38%га ошиб, 4,7 миллионга етди
— 2024 йилнинг биринчи ярмида соф фойда 81%га ўсиб, 196 млрд сўмга етди
— Соф фоизли маржа 24%ни ташкил этди
— Банкда 25 хил миллат вакилларидан иборат 2100 нафар мутахассис фаолият юритади.
Premier: Маиший техника бозорида рақобат, арзонлик ва сифатни ифодаловчи рамз
Premier барча замонавий стандартларга жавоб берадиган ҳамёнбоп техникани таклиф этиб, иқтисодий қийинчиликларга муваффақиятли қарши курашмоқда. Бу нафақат компаниянинг ривожланишига ёрдам беради, балки истеъмолчиларга танлов имкониятини ҳам яратади. Бу эса ҳақиқий рақобатнинг ёрқин намунасидир.
Шундай қилиб, Premier истеъмолчилар учун энг мақбул танлов бўлиб, чинакам рақобат бозорнинг барча иштирокчиларига фойда келтиришини кўрсатиб бермоқда.
ℹ️ Ягона ахборот маркази:
📞 71 200-41-00
Реклама
💬 Telegram 📹 Instagram 🌐 Rasmiy sayt 📹 PREMIERUZBEKISTAN">YouTube
UDEA мактаб аттестатини қадрлайди
UDEAда янги таълим йўналишлари:
— Банк иши
— Маркетинг
— Менежмент
— Бизнес бошқаруви
— Бухгалтерия ҳисоби
— Молия ва молиявий технологиялар
🔗 ҲOЗИРOҚ ҲУЖЖАТ ТОПШИРИНГ
Таълим шакли: кундузги/сиртқи. Талаба бўлиш учун ички имтиҳонларда ўз омадингизни синаб кўринг.
Аммо, UDEAда имтиҳонсиз талаба бўлиш имконияти ҳам бор.
✔️ Аттестатидаги ўртача 4,5 балл ёки
✔️ДТМ 70 балл билан имтиҳонсиз УДЕА талабаси бўлинг.
Талабалар нима учун UDEAни танлашмоқда?
• Ўқиш даврида хорижда амалиёт ўташ имконияти;
• Хориж тажрибасига эга устозлардан таълим олиш;
• Энг сўнгги технологияларга эга кампус;
• Контракт тўловини ўқув йили давомида бўлиб тўлаш;
• Вилоятдан бўлган талабалар ётоқхона билан таъминланиши.
ҲOЗИРOҚ ҲУЖЖАТ ТОПШИРИНГ 🔗
Telegram | Instagram
Facebook | LinkedIn
📞 78 888 08 00 | 🌐 udea.uz | Реклама
Шавкат Мирзиёев:
“…минтақавий интеграцияни чуқурлаштириш ва узоқ муддатли шериклик кун тартибини бойитиш учун Маслаҳат учрашуви форматини янада такомиллаштириш масалаларини биргаликда кўриб чиқиш вақти келди, деб ҳисоблайман”.
TBC Bank ва payme метро навигациясининг янги тизимини тақдим этди. Янги навигациялар дастлаб Алишер Навоий ва Пахтакор бекатларида жорий қилинган бўлиб, бекатдан бекатга ўтиш, керакли йўналишни ва чиқиш/кириш йўлларини осонроқ топиш учун рақамлаштирилди.
Навигация дизайнида миллий маданиятимизга хос элементлар ишлатилган бўлиб, у Тошкент метросининг ўзига хос архитектураси билан уйғунлик ҳосил қилмоқда.
Навигациялар дизайни йўловчилар фикридан келиб чиқиб, янада такомиллаштирилиши режалаштирилган. Сиз ҳам бу борадаги фикрларингизни ушбу ҳаволага кириб, қолдиришингиз мумкин.
Жанубий Кореяда ўқиш учун ажойиб имконият
⚡️ ЗАРМEД Университети Жанубий Кореянинг JOONGBU университети билан ҳамкорликда янги қўшма таълим дастурини ишга туширганлигидан хабарингиз бор.
Дастур давомида «Қурилиш Муҳандислиги», «Архитектура» ва «Бизнес бошқаруви» йўналишлари бўйича 2 йил Ўзбекистонда ва 2 йил Жанубий Кореяда таълим оласиз.
Университетни тамомлаганингиздан сўнг, сизга иккала Университет дипломи берилади ва сиз 2 давлатда ҳам расмий иш фаолиятини давом эттира оласиз.
😉 Жанубий Кореяда ўқиш имконияти сизни кутмоқда, ҳозироқ рўйхатдан ўтинг!
👉 Рўйхатдан ўтиш
Контракт тўловини 1 октябргача 100% амалга оширсангиз, сизга 10% чегирма тақдим этилади.
📞 Мурожаат учун:
+998 (88) 711-90-90
+998 (88) 932-90-90
Telegram | Facebook | zarmeduni">YouTube | Instagram
Реклама
Интеграция ҳақида гапиришнинг фурсати келди
Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга бу галги давлат ташрифи мазмуни, мундарижаси билан ҳам эътиборни тортади. Масалан, илгарилари истиҳола қилинадиган масалаларда очиқча гапирила бошланган кўринади. Ана шундай масалалардан бири бу Марказий Осиё интеграцияси. Негаки, яқин-яқингача ҳатто Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учрашувларида ҳам интеграция эмас, айнан "ҳамкорлик", "кооперация" сўзларига кўпроқ урғу берилар, интеграция терминидан қочилар эди.
Афтидан, бугун Марказий Осиёда интеграция, унинг механизмлари ҳақида гапиришнинг фурсати етиб келган кўринади. Гап шундаки, Иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилганидан сўнг биринчи марта ўтказилган Олий давлатлараро кенгаш мажлисида Ўзбекистон ва Қозоғистон Марказий Осиёда интеграция ва ҳамкорликни чуқурлаштириш тарафдори эканликларини тасдиқлади. Президентлар фикрича, Маслаҳат учрашуви самарали механизмга айланди.
Буни Тоқаев ҳам таъкидламоқда. Унинг фикрича, Марказий Осиё халқаро муносабатларнинг субъектига, алоҳида минтақавий акторига айланиши керак. Марказий Осиёнинг яхлит организмга айланиши минтақанинг ўзлигини сақлаб қолиш учун керак. Яна бир деталь: Тоқаев Марказий Осиё учун минтақавий хавфсизлик архитектурасини яратиш зарурлигини айтмоқда.
Шулардан хулоса қилинса, Марказий Осиё ҳамкорлигининг кейинги босқичи - интеграция учун йўл очиляпти.
Айни пайтда Президент ва тадбиркорлар ўртасидаги очиқ мулоқотга тайёргарлик кўриш доирасида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги тадбиркорлар билан учрашув ўтказилмоқда.
Унда Савдо-саноат палатаси, Бизнес-омбудсман, Солиқ қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва бошқа тегишли вазирлик ҳамда идоралар раҳбарияти иштирок этмоқда.
Учрашувни жонли эфирда кузатиб боришингиз мумкин.
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари Маслаҳат учрашувида Тошкентда Марказий Осиё биринчи таълим форуми ўтказилишини маълум қилди.
Унда минтақа давлатларининг иқтидорли талабалари учун ўзаро келишувлар асосида стипендиялар ажратиш каби лойиҳалар батафсил муҳокама қилинади.
Форумга аллақачон катта тайёргарлик кўрилмоқда.
Фумио Кишида сим қоқди
Шавкат Мирзиёев 9 август куни япон томонининг ташаббуси билан Япония Бош вазири Фумио Кишида билан телефон орқали мулоқот қилди.
Давлат раҳбари Япониянинг жануби-шарқида кучли зилзила рўй бергани ва цунами кутилаётганидан хавотир билдирди.
Ўзбекистон Япония томонининг "Марказий Осиё + Япония" биринчи саммитини ўтказиш ва Бош вазир Кишиданинг жорий йил 10-11 август кунларига режалаштирилган мамлакатимизга расмий ташрифи муддатларини кўчириш тўғрисидаги қарорини тўлиқ тушуниши таъкидланди.
Тайёргарлик тадбирларини давом эттириш ва ташрифни ташкил этишнинг янги муддатларини дипломатик каналлар орқали келишишга аҳдлашиб олинди.
Япония Бош вазири Фумио Кишида жума куни Қозоғистон, Ўзбекистон ва Мўғулистонга режалаштирилган тўрт кунлик сафарини бекор қилди.
Сабаби мамлакат метеорология агентлиги Тинч океанининг жануби-ғарбий қисмидан Япониянинг марказий қисмида кучли зилзила хавфи ортиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё мамлакатлари миллий ID-карталарини ўзаро тан олиш таклифини илгари сурди
Ўзбекистон раҳбари туристик алмашувни кенгайтириш мақсадида “Битта тур – бутун минтақа” тамойили бўйича миллий ай-ди карталарни ўзаро тан олиш ва оммавий туристик маҳсулотларни ишлаб чиқиш масалаларини ўрганиб чиқишни таклиф қилди.
BYD Uzbekistan расмий сотувларга чиқарган E2 электромобилининг нархи 242 млн.сўм ёки 19 300 доллардан бошланиши маълум бўлди.
Читать полностью…Click ўзининг «Сени шундайлигинг зўрдир» манифести ғоясини очиқлабди
Охирги кунларда ижтимоий тармоқлар ва телеканалларда кўп айланиб, инсонлар қизиқишига сабаб бўлган ушбу манифестнинг мазмуни ва ғояси маълум бўлди.
Бу манифести билан Click ҳар бир ўзбекистонлик зўрлигини ва зўр лаҳзаларни инсон ўзи яратишини эслатиб ўтябди ва бир қатор саволлар бериб, ҳамюртларимизга чақириқ билан чиқябди. Масалан, компания, инсон зўр бўлиши нималарга боғлиқ? Модага қараб кийинган одам зўр дейиладими? Анъанавий касб ёки замонавий касблар эгаси зўрми? Зўр бўлиши ташқи кўринишга ва бойликка боғлиқми? каби қизиқ саволларни берябди.
Хулоса қилиб айтганда, компаниянинг манифестига кўра, ўзбекистонликлар зўр нарсаларни ҳамда хайрли ишларни ҳар куни, керак бўлса бир кунда бир неча марталаб амалга оширишади ва бундай ўзбекистонликлар чинакамига зўр инсонлар ҳисобланади.
Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикасининг “Олтин Қирон” (“Олтин бургут”) ордени билан тақдирланди.
“Олтин Қирон” олий ордени билан давлат арбоблари Қозоғистон билан дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун тақдирланади.