Шавкат Мирзиёев 7-8 август кунлари давлат ташрифи билан Қозоғистонга боради, 9 август куни Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Остона шаҳридаги маслаҳат учрашувида иштирок этади.
Оқўрда
“Ҳудудий электр тармоқлари” янги дастурий комплекси ишга туширилиши муносабати билан 2024 йил 31 июль соат 23:50дан 5 август соат 22:00гача Маълумотларни қайта ишлаш марказида профилактик ишлар олиб борилишини маълум қилди.
Мазкур вақт оралиғида электр энергияси учун онлайн тўловларни амалга ошириш ҳамда шахсий ҳисоб рақамдаги мавжуд маълумотларни олишда техник узилишлар бўлиши мумкин.
Қарздор истеъмолчилар автоматик тарзда тармоқдан ажратилмайди.
АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси охирги уч иш кунида қарийб 93 сўмга пасайиб, 12 минг 634 сўмдан 12 минг 541 сўмга тушди.
Читать полностью…Электр муаммосидан қандай қутилиш мумкин?
Сўнгги йилларда электр тармоғидаги муаммолар кўплаб оилалар учун синовга айланиб қолди. Аномал иссиқ ёки аномал совуқда электр жиҳозлари тез-тез ишламай қолмоқда. Ушбу муаммонинг ечими — стабилизатор.
ТБC Bank билан ҳамкорликда JET Media сизга ушбу мавзуни тезда ўрганишга ва стабилизаторни тўғри танлашга ёрдам берадиган махсус лойиҳа тайёрлади.
Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг: https://jet.bank.uz/landing/stabilizator-2
Реклама
2024 йилнинг 26 июлидан Фарғона вилояти божхона бошқармасининг “Фарғона” чегара божхона пости ҳамда Шоҳимардонга кириш қисмида жойлашган “Оқ-қия” божхона пункти туну кун ишлаш режимига ўтказилди.
Читать полностью…2024/2025 ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари тасдиқланди.
Контракт-тўлов миқдорлари ўртача 15% ошган.
«Афросиёб» электрпоездларининг эрталабки қатновларини бир соат олдинга кўчириш таклиф этилмоқда.
Читать полностью…2024/2025 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида минимал ўтиш бали ўзгаришсиз қолди
Республика олий таълим муассасаларига давлат гранти бўйича минимал ўтиш бали – 68 балл (максимал 189 баллнинг 36 %), тўлов-контракт бўйича минимал ўтиш бали – 56,7 балл (максимал 189 баллнинг 30 %) этиб белгиланди.
1 августгача TMC Institute’га ҳужжат топширган абитуриентлар учун 10% чегирма
Шу муддатгача ҳужжат топшириб, қабул қилинган талабалар контракт суммасидан 10% чегирма оладилар. Тўловни 100% бир йўла тўлаш шарт эмас. Бу сифатли таълимни арзонроқ нархда олиш учун ажойиб имконият.
• 17 та йўналиш;
• кундузги ва сиртқи таълим шакли;
• контракт миқдори 12 млн сўмдан бошланади;
• тўловни ўқув йили давомида бўлиб тўлаш мумкин.
Шошилинг, имкониятни қўлдан бой берманг ва TMC Institute талабаси бўлинг.
🖥 Рўйхатдан ўтиш: tmci.uz/apply
☎️ Телефон: +998712070032
📍 Yandex жойлашув
✏️ Telegram’дан ёзиш
📄Лицензия (№032937, 21.07.2022 й.)
Telegram | Instagram | Реклама
Тошкент вилоятида содир бўлган ваҳший қотиллик оқибатида бир оиланинг 5 нафар аъзоси ҳаётдан кўз юмди
Қайд этилишича, жорий йилнинг 26 июль соат 06:19 ларда Янгийўл туман Нурафшон кўчасида жойлашган хонадонда ёнғин содир бўлган, ўт ўчирувчилар ёнғинни бартараф этишган.
Хонадонни кўздан кечириш давомида 5 нафар (1991 й.т. эркак, 1999 й.т. аёл, 2021 ва 2022 й.т. бола ва 2018 й.т. қиз) шахснинг мурдалари турли тан жароҳатлари билан топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Янгийўл туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) жиноят иши қўзғатилди.
Маиший техника ҳамда пластик эшиклар ишлаб чиқаришда хориждан эҳтиёт ва таркибий қисмларни олиб кириш учун божхона божи мавжудлиги, аммо тайёр маҳсулот олиб кириш учун бож белгиланмаганини айтилди.
Президент ва тадбиркорлар ўртасидаги очиқ мулоқотга тайёргарлик кўриш доирасида электротехника ва автомобилсозлик соҳаларидаги тадбиркорлар билан ўтказилган очиқ мулоқотда мазкур масала мутасаддиларга етказилди.
Айни вақтда Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотига тайёргарлик доирасида ҳунармандчилик соҳасида мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими бўйича таклифларни шакллантириш мақсадида давра суҳбати бўлиб ўтмоқда.
Унда Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов, «Ҳунарманд» уюшмаси вакиллари ҳамда соҳанинг 400 дан ортиқ ҳунармандлари иштирок этмоқда.
Учрашувни жонли эфирда кузатиб бориш мумкин
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания бугун тонгда Теҳронда ўлдирилган.
Бу ҳақда Эроннинг расмий ахборот агентлиги Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси баёнотига таяниб хабар бермоқда.
Исмоил Ҳания ва унинг тансоқчиларидан бири Теҳрондаги қароргоҳига қилинган ҳужумдан сўнг ҳалок бўлди.
ҲАМАС лидери Эрон Ислом Республикасининг янги сайланган президенти Масъуд Пезешкиённинг инаугурациясида қатнашиш учун Теҳронга келган бўлган.
“Ташаббусли бюджет”нинг амалдаги тартибига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши назарда тутилмоқда:
—аҳоли сони кичик бўлган маҳаллаларнинг ғолиб бўлиш имкониятини яратиш мақсадида доимий тарзда ғолиб бўлиб келаётган маҳалла(ташкилот)ларга танаффус эълон қилиш амалиётини жорий этиш;
— ходимларни мажбурий овоз тўплашга жалб этиш ҳолатларини бартараф этиш мақсадида овоз бериш босқичи муддатини 10 кунга камайтириш, мажбурий овоз тўпланган лойиҳаларни ғолиб лойиҳалар рўйхатидан четлатиш амалиётини жорий этиш;
—халқ депутатлари ҳудудий кенгашларининг ваколатларини кенгайтириш мақсадида туман (шаҳар) буджетидан қўшимча маблағ ажратиш ҳисобига ғолиб бўлмаган лойиҳаларни қўшимча ғолиб сифатида эълон қилиш амалиётини жорий этиш назарда тутилмоқда. Ушбу ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилиб кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Олий Мажлис Сенатига тақдим этилган.
Бош вазир ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоровнинг парламент қуйи палатасига ахборотидан.
Америкага ноқонуний миграция бўйича кўмак берувчи ва ундан фойда кўрувчи шахслар учун виза чеклови жорий қилинди.
Мигрантларнинг АҚШга ноқонуний сафарини режалаштириб, ташкиллаштириб берувчи виза агентликлари, туроператорлар ва туристик ташкилотлар АҚШ визасини олиш имкониятига эга бўлмайдилар.
"Knauf"нинг устун мавқеи эътироф этилди
Рақобат қўмитаси томонидан гипсокартон маҳсулотини ишлаб чиқариш ва сотиш бозорида таҳлил ўтказилди.
Таҳлил натижаларига кўра, “Knauf Gips Buxoro” МЧЖнинг бозордаги улуши 40 фоиздан ортиқни ташкил этганлиги муносабати билан "Рақобат тўғрисида"ги Қонуннинг 13-моддасига асосан устун мавқега эга деб эътироф этилди.
2018-2024 йилларда ишбилармонларнинг 47 мингдан ортиқ лойиҳаларига 17,1 трлн сўм миқдорида молиявий кўмак берилди, дея хабар қилмоқда “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси”АЖ.
Ёрдамлар қуйидагича тақсимланган:
— 13,5 мингта лойиҳага жами 10,4 трлн сўмлик кафилликлар;
— 33,5 мингта лойиҳага жами 6,7 трлн сўм компенсациялар;
— 49 та лойиҳага жами 35 млрд сўм миқдорида ресурс;
— 3 та лойиҳага 11,9 млрд сўм хизматлар ипотекаси.
Бунинг натижасида 6,7 трлн сўмга яқин маблағлар тадбиркорларнинг ёнига қолган, босқичма-босқич 379,4 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилмоқда.
Молиявий кўмаклардан 6 мингга яқин тадбиркор аёллар ҳам фойдаланган. Энергия тежовчи лойиҳаларга 2,1 трлн сўм, олис ҳудудлардаги тадбиркорларга эса 3,2 трлн сўм йўналтирилган.
2024 йилда эса тадбиркорларнинг 2,1 минг та лойиҳасини ҳаётга тадбиқ этиш учун 1,4 трлн сўм ажратилиши прогноз қилинмоқда.
36 ойлик фоизсиз муддатли тўлов эвазига JETTA BY VOLKSWAGEN
- Бошланғич тўлов – 35%'дан.
- Ойлик тўлов – 5,5 миллион сўмдан.
- Даромад ҳақида маълумотнома керак эмас.
Максимал фойда билан немис сифатига эга автомобиль эгаси бўлиш имкониятини қўлдан бой берманг.
Шошилинг, таклиф муддати чекланган.
Қўшимча маълумот учун:
Телефон: +998712070303
Веб-сайт: jetta-auto.uz
Инстаграм: @jettauzbekistan
Реклама
ТСМРИда Ўзсаноатқурилишбанк лидер аёллари учун халқаро таълим дастури иш бошлади
Жорий йилнинг 15 июль куни Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ва Ўзсаноатқурилишбанк ўртасида тузилган таълим ва тажриба алмашиш соҳасидаги ҳамкорликка мувофиқ, дастлабки ўқув курсларига старт берилди. Унда эса «СҚБ лидер аёллари» клуби аъзолари таълим дастурининг илк иштирокчилари бўлди.
Банкнинг Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти билан имзоланган меморандуми асосида уч модулдан иборат «Инсон капиталини ривожлантириш лойиҳаси» ишлаб чиқилди. Лойиҳа ходимларни қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ҳамда хорижий давлатларда амалиёт ўташларини қамраб олган. Шунингдек, ўқув дастури лойиҳаларни бошқариш, бизнес таҳлили, банк маҳсулотларини муваффақиятли сотиш жараёнида муҳим бўлган маркетинг сирлари, лидерликни шакллантириш ва ривожлантириш каби модулларни ўз ичига олади.
Айтиб ўтиш керак, бу дастур аёллар ўртасида янги иқтидор эгаларини кашф қилиш, уларнинг салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва бошқарувда гендер тенгликни таъминлаш каби муҳим вазифалар ижросига хизмат қилади. Шунингдек, ўқув дастурларини муваффақиятли тугатган иштирокчилар Англия, Германия, Швейцария, Сингапур, Корея каби хорижий мамлакатларда тажриба орттириб, юқори малакага эга бўлишади.
Реклама
Янгийўл туманида 5 нафар шахсни қасддан ўлдиришда гумонланаётган шахс ушланди.
Олинган дастлабки маълумотларга кўра, гумонланувчи шахс (1995 й.т.) жабрланувчи эркак (марҳум)нинг қариндоши ҳисобланиб, у ушбу жиноятни ўрталарида мавжуд бўлган қарз муносабати сабабли содир этганлиги маълум бўлди.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Бош прокуратура
Қозоғистонликлар Тошкентга тиш даволатиш учун кўпроқ кела бошлаган. Асосий сабабларидан бири хизмат арзонлиги, дейишмоқда беморлар ҳам, стоматологлар ҳам.
Мутахассислар фикрича, ушбу соҳада айнан давлат аралашуви камлиги рақобатнинг кучайишига ҳамда хизмат сифати ошишига олиб келган.
Осиё Халқаро университетига ДТМ натижангиз билан ҳужжат топширинг
Бухоро шаҳрида жойлашган Осиё Халқаро университетига ДТМ имтиҳонларида тўплаган балларингиз билан талаба бўлиш имкониятидан фойдаланинг.
Кенг танлов имконияти:
🔹20 та бакалавр va 7 та магистратура
Бундан ташқари олийгоҳимизга чет эл ва маҳаллий университетлардан ўқишни кўчириш имконияти мавжуд.
Ариза топшириш: qabul.oxu.uz
📂 Лицензия: 249847-сон
☎️ Батафсил маълумот учун:
+998553050009
Telegram | Instagram | Osiyo.Xalqaro.Universiteti.">Youtube
Реклама
Олий таълим муассасалари ва таълим йўналишларини танлаш бошланди
Олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш тест синовларида иштирок этган абитуриентлар 27 июлдан 10 августга қадар 15 кун давомида олий таълим муассасалари ва таълим йўналишларини танлашлари лозим.
Бунинг учун my.uzbmb.uz платформасининг “Олий ва профессионал таълим муассасаларига қабул” бўлимига кириб, “Хизматдан фойдаланиш” тугмаси босилади ва “ОТМ танлаш” бўлимига ўтилади.
Манба
2024 йилнинг биринчи ярми якунлари бўйича соҳалар кесимида энг юқори ўртача ойлик иш ҳақи миқдори:
➖банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолиятида– 14,4 миллион сўм;
➖ахборот ва алоқа соҳасида –12,4 млн сўм;
➖ташиш ва сақлаш соҳасида – 7,7 млн сўм;
➖саноат соҳасида – 6,2 млн сўм;
➖савдо соҳасида – 5,8 млн сўм;
➖қурилиш соҳасида – 5,4 млн сўм;
➖яшаш ва овқатланиш хизматлари соҳасида – 4,5 млн сўм;
➖санъат, кўнгил очиш ва дам олиш соҳасида – 4,1 млн сўм;
➖таълим соҳасида – 3,5 млн сўм;
➖соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида – 3,3 млн сўм.
Статистика агентлиги