“Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўлини қуриш бўйича қўшма лойиҳа устав капиталидаги Ўзбекистон ҳукумати улушининг бир қисмини шакллантириш учун “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятига Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг етти йиллик имтиёзли давр билан 15 йил муддатга 5% ставкада 255 млн долларлик кредити босқичма-босқич ажратилади. Жумладан, 2024 йилда 14 млн доллар берилади - президент қарори
Читать полностью…🏦 Асакабанк балансидаги ижтимоий соҳа объектларини сотувга чиқарди
Асакабанк Ўзбекистон бўйлаб балансидаги мол-мулкларини сотувга чиқармоқда. Қуйида маданият, соғлиқни сақлаш ва таълимга оид мол-мулкларнинг рўйхати, нархлари ва тўлов шакли билан танишиш мумкин.
➖Андижон вилояти, Асака туманида жойлашган 50 ўринли нодавлат мактабгача таълим муассасаси 795 млн сўм. Тўлов шакли: 15% аванс - 7 йил муддатга (батафсил).
➖Фарғона вилояти, Қувасой шаҳрида жойлашган маданият маркази биноси 2 млрд 321 млн сўм. Тўлов шакли: 25% аванс - 7 йил муддатга (батафсил).
➖Қўқон шаҳрида жойлашган диагностика, даволаш, соғломлаштириш маркази 9 млрд 325 млн сўм. Тўлов шакли: 15% аванс - 7 йил муддатга (батафсил).
➖Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳрида жойлашган тиббиёт асбоб-ускуналари 1 млрд 101 млн сўм. Тўлов шакли: 15% аванс - 7 йил муддатга (батафсил).
Асакабанк балансидаги сотувга қўйилган бошқа мол-мулклар ҳақида ушбу ҳавола орқали маълумот олиш мумкин.
Реклама
Ногиронликни белгилашда рақамлашган тизимга ўтиш таклиф этилмоқда
Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида тақдим этилган ижтимоий ҳимоя соҳасидаги қўшимча чора-тадбирлар тақдимотида келтириб ўтилди. Бу дастлаб Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятида, 2025 йил 1 сентябрга қадар барча ҳудудларда босқичма-босқич жорий этилади.
ARTON компанияси Хоразм вилоятида ўзининг иккинчи автоклавланган газоблок ишлаб чиқарувчи заводни ишга туширмоқда. Қайд этилишича, янги завод 2025 йилнинг биринчи чорагида фойдаланишга топширилади ва Хоразм, Бухоро вилоятларидан ташқари, Қорақалпоғистон учун ҳам маҳсулот етказиб бериш имконига эга бўлади. Янги заводнинг қуввати 300 минг куб метр, киритилган инвестициялар ҳажми 12,5 миллион АҚШ долларига тенг.
Компания 2025 йил охиригача Андижон шаҳрида ҳам ўзининг учинчи газоблок ишлаб чиқарувчи заводини қурмоқчи. Бу заводнинг қуввати йилига 650 минг куб метр бўлиши айтилмоқда. Компания биринчи газоблок заводини 2019 йилда Оҳангаронда ишга туширган эди.
Tel: (+998) 71–200–20–06
Sayt | Instagram | Telegram | Реклама
Электрон рақамли имзо калитини беришда жисмоний шахслар биометрик (Face-ID) идентификация қилинади ва электрон рақамли имзо калити автоматик тарзда расмийлаштириб берилади - ҳукумат қарори
Читать полностью…“Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Улуғбек Розуқулов BYD компанияси билан В, С ва бюджет автомобиллари сегментидаги автомобиллар ишлаб чиқариш бўйича келишувларга эришилганини маълум қилди.
Уларнинг биринчи намуналари хитойлик ҳамкорлар томонидан замонавий стандартлаштириш тизими синовларини ўтказиш учун лабораторияларга топширилди.
Фуқароларнинг банк ҳисоб рақамларидан 189 млрд. сўмни ўғирламоқчи бўлган кибержиноятчилар қўлга олинди
Бир гуруҳ шахслар банк ҳисоб рақамларида ҳамда банк иловасига уланган фуқароларнинг пластик карталарида сақланаётган жами 370 млрд. сўм маблағни хакер жалб қилган ҳолда ўғирлашни, кейин эса оффшор ҳудудлар орқали чет элдаги танишларига тегишли ҳисоб рақамларга ўтказишни режа қилишади.
Улар 189 млрд. сўмни чет эл валютасига конвертация қилишга ва оффшор ҳудудлар орқали хориждаги ҳисоб рақамига ўтказишга уринган вақтларида жиноят устида қўлга олинди.
❗️ 15 июлдан 15 августгача юқори тезликда ҳаракатланувчи "Афросиёб" электропоездлари, "Шарқ”, "Насаф" ҳамда "Тошкент – Андижон – Тошкент", "Тошкент – Волгоград – Тошкент", "Душанбе – Тошкент – Душанбе" йўналишлари каби аксарият йўловчи поездлари Жанубий вокзал ҳудудидан қатновларини амалга оширади.
Читать полностью…UZTELECOM бизнес эгалари учун ақлли ечим таклиф этмоқда
Гап шундаки, компания янги “Видеокузатув” хизматини ишга туширди. Ушбу хизмат эса бир қатор қулайликларга эга, жумладан:
Ташриф буюрувчиларни ҳисоблаш, автомашиналарнинг давлат рақамини аниқлаш, тутун, ёнғин, инсон юзи ва баланд овозни аниқлаш ва хабар бериш, видео ёзувлар архиви ва бошқалар.
Видеокузатув ҳизматидан фойдаланиш учун 1155 қисқа рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин.
Батафсил | Реклама
Яқин истиқболда истеъмолчиларга қўлланилаётган ойлик 200 кВт·соатгача бўлган базавий меъёр миқдори оширилишига асос мавжуд эмас - Энергетика вазирлиги
Читать полностью…Корзинкада "Энг арзон нарх" бўйича маҳсулотларни харид қилишингиз мумкин
Корзинка супермаркетлар тармоғи арзон нархли барча маҳсулотларни бир жойга — "Энг арзон нарх" сайланмасига йиғди. Ушбу сайланма билан эса ҳаволадан ўтиб танишсангиз бўлади. Арзонлаштирилган маҳсулотларни ҳозирча Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги Корзинка супермаркетларидан харид қилишингиз мумкин.
Барча товарлар билан сайтдаги “Энг арзон нарх” сайланмасида танишишингиз мумкин.
❗️Маҳсулотлар сони чекланган.
App | Telegram-bot | Facebook | Insta | Web | Реклама
Абитуриентларга рухсатномаларни бериш бошланди
2024-2025 ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга рухсатнома бериш бошланди.
Абитуриентлар тест синовларида иштирок этиш учун “Абитуриент рухсатномаси”ни my.uzbmb.uz сайтига шахсий идентификация рақами ҳамда паспорт серияси ва рақамини киритган ҳолда олишлари мумкин.
Yandex Uzbekistan кузда мамлакатдаги бизнесини ривожлантириш ва хизматларни кенгайтириш мақсадида Тошкентда офис очишни режа қилмоқда
Yandeх ўзининг асосий бозорларида фаол равишда ўз иштирокини кенгайтирмоқда ва Ўзбекистон улардан бири ҳисобланади. Тошкентда янги офис очилиши янги маҳсулотларнинг ишга туширилишини тезлаштириш, мавжуд хизматларни кенгайтириш ва жамоани сезиларли даражада мустаҳкамлаш имконини беради. Бу кенгайиш доирасида Yandex Uzbekistan Ўзбекистондаги дастурчилар учун IT-амалиёт дастурини ишга туширади.
Офис Yandex Gо шаҳар хизматлари, шунингдек, таълим, кўнгилочар ва бошқа лойиҳалар устида ишлайдиган ходимлар учун марказ бўлади.
Офис очилиши билан компания амалиётчиларни қабул қилишни бошлайди ва ёшларга йирик технологик компанияда тажриба орттириш ва келажакда Ўзбекистонда талаб юқори бўлган юқори малакали кадрларга қўшилиш учун ноёб имконият тақдим этади.
🤗 Осиё Халқаро Университетида 2024-2025 ўқув йили учун қабул давом этади
Университетда талабалар учун юқори сифатдаги таълим тизими ҳамда турли қулайликлар йўлга қўйилган. Ректор стипендияси, талабалар турар жойи ва халқаро амалиёт дастурлари шулар жумласидандир.
ОХУда 27 та таълим йўналишлари учун кундузги, кечки ва сиртқи таълим шакллари бўйича бепул ариза топширинг.
👉 Aриза топшириш
📞 Батафсил маълумот учун: +998553050009
📍 Mанзил: Бухоро шаҳри
🌐 www.oxu.uz
Telegram | Instagram | Osiyo.Xalqaro.Universiteti.">YouТube | Реклама
Рақобат қўмитаси “MAXAM-CHIRCHIQ” АЖга нисбатан иш қўзғатди
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан “MAXAM-CHIRCHIQ” АЖда ишлаб чиқарилган минерал ўғит маҳсулот нархларини шакллантиришда амалдаги норматив хужжатларга риоя этилмаганлиги натижасида маҳсулот нархларини асоссиз ошишига олиб келган ҳаракатларининг аломатлари аниқланган.
Натижада, минерал ўғит маҳсулотлари нархлари ўртача 10 фоиздан 15 фоизгача ошишига сабаб бўлган.
Юқоридагиларга кўра, Рақобат қўмитаси томонидан “MAXAM-CHIRCHIQ” АЖга нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни талаблари бузилиши аломатлари бўйича иш қўзғатилди.
Шунингдек, ушбу омил қишлоқ хўжалиги корхоналари (кластер, фермер, деҳқон ва бошқалар)га бевосита таъсир қилиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархлари ошишига олиб келиши мумкин.
Солиқ қўмитаси 2023 йил 1 январдан 2024 йил 30 июнгача онлайн-NKT ва электрон чеклар суммаларини таҳрирлашга рухсат берди.
Читать полностью…Учтепа тумани ҳокими Фарҳод Абдуллаев лавозимидан озод этилди
Абдуллаев Фарход Равшанович – “Ўзбекистон технологик металлар комбинати” АЖ раиси этиб тайинланди.
Президент қарори билан “Олмалиқ КМК” АЖ таркибидаги “Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар” илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси негизида шу комбинат ташкил этилган эди.
Учтепа тумани ҳокими вазифасини биринчи ўринбосар Жамшид Алимжонов вақтинча бажариб туради.
Фарҳод Абдуллаев 2019 йилда Учтепа тумани ҳокими этиб тайинланган эди.
Депутат, “Миллий тикланиш” партияси лидери Алишер Қодировнинг телеграм каналидаги постдан англашилишича, ўта ваҳший жиноятлар учун ўлим жазосини тиклашни таклиф қилмоқда.
Читать полностью…Ўзбекистон давлат олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари 14 июлдан 25 июлга қадар ўтказилади.
Тест синовлари кунига 2 сменада ташкил этилади. 1-смена соат 08:00 да, 2-смена 15:00 да бошланади.
Абитуриентлардан тест синовлари бошланишидан камида бир ярим соат олдин белгиланган ҳудудга етиб келишлари талаб этилади.
Бюджетдан ташқари жамғармалар ҳамда ташқи қарз ҳисобидан харажатлар ҳам ташқи аудитдан ўтказилади
Ҳисоб палатаси томонидан консолидациялашган бюджет ижросини ташқи аудитдан ўтказиш таклиф этилмоқда.
Бу бюджетдан ташқари жамғармалар ҳамда ташқи қарз ҳисобидан харажатларни ҳам қамраб олиш имконини беради.
Агриппина Васильевна Шин Тошкент шаҳридаги Пучон университети ректори лавозимига тайинланди.
Читать полностью…Солиқ қўмитаси тадбиркорларга
2023 йил 1 январдан чоп этилган онлайн-NKT ва электрон чекларда йўл қўйилган хатоликларни таҳрирлаш имконини беради.
Қўмитанинг билдиришича,
ҳозирда техник имконият яратилмоқда, тадбиркорларга ҳам тегишли тайёргарлик чораларини кўриш тавсия этилади.
Стратегик ислоҳотлар агентлиги маъмурий жарима чораларини қайта кўриб чиқиш бўйича таклифлар ишлаб чиқди:
1) жорий маъмурий жарималар миқдори уларнинг содир этилган ҳуқуқбузарликка мутаносиб бўлиши керак.
Агентлик таҳлили маъмурий жарималар миқдорини белгилаш механизмлари мавжуд эмаслигини кўрсатди, шу сабабли содир этилган ҳуқуқбузарликка номутаносиб жарима солинмоқда. Йўналиш тартибга солинмагани боис манфаатдор давлат органлари томонидан жарималар миқдорини қайта кўриб чиқишга доир қонун лойиҳаларини ташаббускорлик билан ишлаб чиқиш ҳолатлари кўпайди.
Масалан, автомобиль ойналарини рухсатномасиз қорайтирганлик учун назарда тутилган 8,5 млн сўмлик (бир йил ичида такрор содир этилганда 13,6 млн сўм) жарима белгиланганда, рухсатноманинг нархи 11−13 млн сўм бўлган. Бугунги кунда рухсатнома 2,7 млн сўм этиб белгиланган, аммо жарима миқдори эса ўзгаришсиз қолмоқда. Маълумот учун, Қозоғистонда автомобиль ойнасини қорайтирганлик учун ўрнатилган жарима 468 минг сўмни, Россияда — 60 минг сўмни, Беларусда — 138 минг сўмни ташкил қилади.
2) фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғи билан бевосита боғлиқ бўлган ҳуқуқбузарликлар учун жарима миқдорини ошириш масаласини кўриб чиқиш;
Пиёдаларнинг ҳаёти ва соғлиғига бевосита дахлдор бўлган ЙТҲлар учун белгиланган жарималарни қайта кўриб чиқиш ва оғирлаштириш зарур, дея ҳисоблайди агентлик. Ҳозирда пиёдалар йўлакларида транспорт воситаларида ҳаракатланиш 170 минг сўм, пиёдалар йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтиши 113 минг сўм ва ҳоказо.
Маълумот ўрнида, Германияда пиёдани ўтказиб юбормаганлик учун белгиланган жарима миқдори 1,1 млн сўм, Буюк Британияда — 1,6 млн сўм, Францияда — 1,85 млн сўм, БААда — 1,7 млн сўмни ташкил этади.
3) Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс нормаларининг коррупцияга қарши комплекс экспертизасини ўтказиш;
4) Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга маъмурий жазонинг алоҳида тури сифатида “огоҳлантириш” институтини киритиш.
Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида бир қатор мамлакатларда (хусусан, Беларус, Латвия, Қозоғистон, Россия, Германия, Италия) маъмурий жазонинг алоҳида тури сифатида «огоҳлантириш» институти жорий қилинган. «Огоҳлантириш» жисмоний ва юридик шахсларнинг соғлиғи, ҳаёти ва мулкига, атроф-муҳитга зарар етказмайдиган ҳуқуқбузарликлар учун қўлланилади.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга (23-модда) мувофиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун 7 турдаги маъмурий жазо қўлланилиши мумкин. Бироқ маъмурий жазо тури сифатида «огоҳлантириш» қўлланилмайди. Агентликнинг қайд этишича, «огоҳлантириш» институти алоҳида турдаги маъмурий жазо сифатида жорий этилиши керак.
Миллий банк еврооблигациялари неча фоиздан жойлаштирилди?
Миллий банк ўтган ойнинг охирида Лондон фонд биржасида жами 411 млн.долларлик, шундан 5 йиллик 300 млн.долларлик еврооблигацияни 8,5%дан ва 3 йиллик 1,4 трлн.сўмлик еврооблигацияни эса 19,875%дан жойлаштирган.
Иқтисодчи Отабек Бакировнинг ёзишича, қарзлар қиммат олинган. Унинг солиштиришича, 1 июнь ҳолатига Ўзбекистон банкларида муддати 1 йилдан юқори валютадаги корпоратив депозитларнинг ўртача нархи 7,2%ни, сўмда эса 15.2%ни ташкил этган.
Манба
2025 йилнинг 1 январидан давлат аҳамиятига молик автомобиль йўлларига D000 билан бошланадиган янги рақамлар берилади.
Читать полностью…Маҳаллий кенгаш раиси-депутат ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади
Депутатлар «Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясида маҳаллий давлат ҳокимиятининг конституциявий асослари такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини муҳокама қилмоқда.
Қонун лойиҳаси билан:
➖ҳокимларнинг айни бир вақтда тегишли ҳудуддаги вакиллик ҳокимиятини бошқариш ваколати бекор қилинмоқда.
➖Ҳокимларга маҳаллий кенгашлар сессиясига масала киритиш, зарур ҳолларда маҳаллий кенгаш сессиясини чақириш тўғрисида таклиф киритиш, маҳаллий кенгашнинг қонунчиликка зид бўлган қарорларини бекор қилиш тўғрисида Сенатга ёки судга мурожаат қилиш каби бир қатор янги ваколатлар берилмоқда.
➖маҳаллий кенгашларга депутатлар орасидан сайланадиган раис бошчилик қилиши, у ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.
➖ҳокимларнинг маҳаллий кенгаш депутатлари орасидан тайинланиши ва тасдиқланиши ҳақидаги талаб бекор қилинади, улар депутат этиб сайланиши мумкин.
➖маҳаллий Кенгаш ва ҳоким қабул қиладиган ҳужжатлар Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизимида рўйхатдан ўтказилиши зарур. Унда рўйхатдан ўтказилмаган ҳужжатлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади ҳамда ҳуқуқий оқибатларга олиб келмайди.
➖Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизимига маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари эълон қилинадиган расмий манба мақомини берилади.
“Менинг боғим”да ғолиб лойиҳалар аниқланди
“Менинг боғим” лойиҳасига “Очиқ бюджет” портали орқали 53 мингдан ортиқ овоз берилган ва 215 та лойиҳа ғолиб деб топилган.
Ғолиб лойиҳаларга республика бўйича 48,6 млрд сўм маблағ йўналтирилади.
Рўйхат
“Экологик стикер” бериш муддати 2025 йил 1 мартига узайтирилди
Ҳукумат қарорига киритилган ўзгартишларга кўра, барча тоифалардаги автомототранспорт воситаларидан ифлослантирувчи моддалар ташламаларининг атмосфера ҳавосига зарарли таъсири бўйича йўл қўйиладиган нормативларга мослигини назорат қилиш бўйича «Экологик транспорт» тизимини жорий қилиш муддати узайтирилади. Тизим 2024 йил 1 июнидан ишлаши керак эди. Энди, ҳужжатга кўра, бу келгуси йилнинг 1 мартидан ҳаётга татбиқ этилади.
Шундай қилиб, транспорт воситаларига экологик стикерлар бериш 2025 йилнинг 1 мартидан бошланади.
Ўзбекистонда тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари акциядорлик жамиятлари шаклида ташкил этилади ва фаолият юритади.
Тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга тегишли ўзгартишлар киритилди.
Ўтган ҳафта Click, Payme ва Paynet компаниялари акциядорлик жамиятига айлантирилгани ҳақида хабар берилган эди.
Бундан аввалроқ, Uzcard ва Humo тўлов тизимлари ҳам акциядорлик жамиятларига айлантирилган эди.
Президентнинг 2023 йил 30 ноябрдаги қарорига асосан 2024 йил 1 июлдан бошлаб тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фақат акциядорлик жамияти шаклида ташкил этилиши белгиланган.