davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

80666

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklamabot

Подписаться на канал

davletovuz

Тошкентда Мўғулистон элчихонаси очилди.

Ўзбекистон ҳам яқин келажакда Улан-Баторда ўз ваколатхонасини очишни режалаштирмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

TBC Bank "responsAbility" компанияси билан кредит шартномаси имзолади

19 июнь куни TBC Bank Uzbekistan responsAbility Investment AG (активларни бошқариш бўйича Швейцариянинг етакчи компанияси) билан 10 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит шартномасини имзолади.

Ушбу сармоя жисмоний шахслар учун кредит портфелини кенгайтириш, рақамли банкнинг барқарор ривожланишига ҳисса қўшиш ва Ўзбекистонда молиявий инклюзивликни рағбатлантиришга қаратилган.

Маълум қилинишича, кредит миллий валютада берилади.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

Тошкент шаҳрида ўқиб халқаро диплом олиш мумкин

Тошкент шаҳридаги Amity university га ҳужжатларингизни топширинг

Имтиҳон санаси: 16 июль
Шошилинг, жойлар чекланган

📌 IELTS 5.5+ сертификати ёки ички инглиз тили имтиҳонини топширинг

🔗 РЎЙХАТДАН ЎТИНГ

☎️ +998712079006
📞 @amity_manager

🕊Telegram 📱Facebook 📱Instagram 📺AmityUniversityTashkent">Youtube

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Зоминда 27–30 июнь кунлари ЮНEСКО ва АЙСEСКО шафелиги остида «II Халқаро мақом санъати анжумани» ўтказилади. Ўзбекистонда иккинчи маротаба ўтказилаётган анжуманда 80 га яқин давлатдан 400 нафардан ортиқ иштирокчилар қатнашиши кутилмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Урганч халқаро аэропорти вақтинча ёпилади

Урганч халқаро аэропорти 2024 йил 20 июль 00:01 дан 7 август 23:59гача ёпилади.

Бу муддат ичида учиш-қўниш йўлагини капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

Читать полностью…

davletovuz

Айни вақтда заргарлик соҳасида мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими бўйича таклифларни шакллантириш мақсадида ушбу йўналишда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар билан учрашув ўтказилмоқда.

Унда Савдо-саноат палатаси, бизнес-омбудсман, “Ўзмиллийбанк” ҳамда бошқа тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирок этмоқда.

19 июнь куни Президентга заргарлик саноатини янада ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тақдимот қилинган эди. Тадбиркорларнинг таклифлари асосида тегишли қарор лойиҳа ишлаб чиқилиши кутилмоқда.

Мулоқотни жонли эфирда кузатиб бориш мумкин.

Читать полностью…

davletovuz

Статистик маълумотларга кўра, ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдосида ҳеч қандай ўзгариш кузатилмаса, 2024 йил якунига қадар давлат бюджети бундан 700 млрд сўм йўқотиши мумкин экан.

Бунга қарши жиддий курашни назарда тутган "Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари бозорини тартибга солиш ҳамда уларнинг ноқонуний айланмасининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш тўғрисидаги" Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони ҳам июнь ойидан бошлаб кучга кирди.

Ушбу фармон билан Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қошида Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси ташкил этилди. Инспекция лицензия бериш ва ушбу жараёнларни мониторинг қилиш, ноқонуний айланмани олдини олиш ва бу борада тегишли органлар билан ҳамкорлик қилиш ва янги акциз маркаларини ишлаб чиқишда қатнашиш ва уларнинг ноқонуний ишлаб чиқарилишига йўл қўйилмаслигини таъминлаш билан шуғулланиши белгиланган.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

«Trastbank» 30 йиллигини нишонламоқда

Йилдан йилга «Trastbank» ўзининг янги банк маҳсулотлари ва хизматлари билан мижозлар ишончини оқлаб келмоқда. Жумладан, аҳолининг карталаридан фаол фойдаланишини ҳисобга олган ҳолда ҳозирда миллий тўлов тизимида 630 мингдан, халқаро тўлов тизимида эса 18 мингдан зиёд карталар муомалага чиқарилган ва 14 мингга яқин стационар савдо терминаллари ўрнатилди. Ҳудудларда ўрнатилган 400 та, шу жумладан, 100 дан ортиқ кўп функцияли банкоматлар аҳолига тун-у кун хизмат кўрсатмоқда. Бундан ташқари, инновацион ривожланиш, масофавий хизмат кўрсатишни такомиллаштириш, қулай банк хизматларини кўрсатиш мақсадида «Trastpay» мобил иловаси ҳам яратилган.

2023 йил ноябрь ойида эса «Fitch Ratings» рейтинг агентлиги «Trastbank» хусусий акциядорлик банки учун хорижий ва миллий валютадаги узоқ муддатли эмитент дефолт рейтингини «Барқарор» прогноз билан «B» даражасида тасдиқлади. Яна бир муҳим жиҳат, «Trastbank» Ўзбекистондаги банклар орасида биринчилардан бўлиб, коррупцияга қарши курашиш бўйича ISO халқаро сертификатига эга бўлган банклар қаторига киради.

Шу билан бир қаторда, банк Ислом молияси бўйича ҳам ҳамюртларимизга кенг хизматлар кўрсатиб келмоқда. Бу борада Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси томонидан «Trastbank» «кичик ва ўрта бизнес йўналишида энг яхши ҳамкор» деб эътироф этилди.

Банк бўш иш ўринларини яратиш, таълим, стартаплар ва ижтимоий ҳимояга ҳам эътибор қаратиб, мамлакат ривожига ўз ҳиссасини қўшиб келяпти. Шунингдек, «Brand Finance» компанияси томонидан илк бор эълон қилинган Ўзбекистоннинг энг юқори Топ-10 брендлари рўйхатида «Trastbank» 3-ўринда қайд этилди.

Читать полностью…

davletovuz

Ниғматилла Йўлдошев яна 5 йил муддатга Бош прокурор лавозимига тайинланди

Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисида Ниғматилла Йўлдошев номзоди сенаторлар томонидан Бош прокурор лавозимига маъқулланди.

Читать полностью…

davletovuz

Тайинловлар:

Абдуваққос Воҳидович Рафиқов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раиси;

Азим Исраилович Ахмедхаджаев Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги директори;

Жамшид Юнусович Турсунов Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси;

Амриддин Насриддинович Абдурахмонов Автомобиль йўллари қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Читать полностью…

davletovuz

Сувонқулов Ахмад Худайшукурович – «Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Тайинловга қадар у Сурхондарё вилояти ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси директори лавозимида ишлаган.

Читать полностью…

davletovuz

Эртага сенат Бош прокурор лавозимига номзодни кўриб чиқиши ҳамда Рақобат қўмитаси раисини сайлаши режалаштирилган.

Читать полностью…

davletovuz

Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари 25 минг доллар пора билан қўлга олинди.

Читать полностью…

davletovuz

Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотига тайёргарлик кўриш доирасида бизнес эгаларининг мурожаатларини қабул қилиш ва таҳлил этиш бўйича Республика штаби ўз фаолиятини бошлади.

Улар ўзлари дуч келаётган муаммолар ва таклифларни 24/7 режимида 1094 ва 1100 қисқа рақами орқали йўллаши мумкин.

Читать полностью…

davletovuz

13-14 июнь кунлари Наманган ва Андижон вилоятларида, Халқ банки томонидан ОАВ, блогерлар ва жамоатчилик фаоллари учун пресс-тур ташкил қилинибди. Пресс-тур давомида Халқ банкининг молиявий кўмаги ёрдамида ушбу вилоятларда йўлга қўйилган айрим тадбиркорлик субъектларига ташриф буюрилди.

Хусусан, сув насослари ва электродвигателлар ишлаб чиқарувчи “Nam Motor Servis” МЧЖ, иссиқхонада турли хил гуллар ва манзарали дарахтлар етиштириш билан шуғулланиб келувчи “Namangan Navro‘z gullari” МЧЖ, пластик сув идишларини қайта ишловчи “Best fiber” МЧЖ ва турли спорт турлари учун сунъий чармдан 40 турга яқин маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи “Magna Sport” МЧЖлар кўздан кечирилди.

Ушбу тадбиркорлик субъектлари ҳозирги кунда катта ҳажмдаги ишларни амалга оширмоқда, улар нафақат фуқароларни иш битлан таъминламоқда, балки ўз фаолияти орқали экологияга фойда келтиришмоқда, экспорт билан шуғулланиб вилоятнинг экспорт салоҳиятини ошишига хизмат қилишмоқда. Пресс-тур давомида Халқ банки расмийларининг маълум қилишича, банк юқори салоҳиятга эга бундай тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашда давом этади.

Читать полностью…

davletovuz

🥩Корзинкада мол гўшти тўши чегирмали нархларда сотилмоқда

Ўзингизга қулай вақтда энг яқин Корзинка супермаркетида 26 июнгача мол гўшти тўшини бор-йўғи 64 990 сўмдан чегирмали нархда харид қилинг. Шунингдек, гўшт маҳсулотларининг бошқа турлари учун ҳам фойдали нархлар белгиланган.

Бундан ташқари, Корзинкада Visa картаси орқали 200 000 сўмга харидларни амалга ошириб, Premial Lixiang L7 йўлтанламас машинаси эгасига айланишингиз ҳам мумкин.

Батафсил бу ерда ўқинг.

App | Telegram-bot | Facebook | Insta | Web

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Президент ва тадбиркорлар ўртасидаги очиқ мулоқот олдидан ташкил этилган давра суҳбатида “ЧайКоф” қаҳвахоналар тармоғи бошқарувчи ҳамкори Алина Симерман ресторан ва кафелар атрофидаги ёзги айвонлар бўйича аниқ регламентни белгилашни таклиф қилди.

Бу масалада «Корзинка» супермаркетлар тармоғи асосчиси Зафар Ҳошимов ҳам тўхталган эди. Ҳозирги пайтда кафе ва ресторанлар атрофида йилнинг маълум вақтларида ўрнатиладиган қўшимча жойлар учун қонунчиликда аниқ тартиб мавжуд эмас. Тадбиркорлар айни шу бўйича иш олиб бориш кераклигини таъкидламоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистон ва Мўғулистон пойтахтлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновни йўлга қўйиш масаласи ўрганиб чиқилади.

Мўғулистондан гўшт ва уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотларни импорт қилиш режалаштирилган.

Читать полностью…

davletovuz

Тошкент Сингапур менежментни ривожлантириш институтида «KPMG» академияси очилади

20 июнь куни Тошкент Сингапур менежментни ривожлантириш институтида «KPMG» халқаро аудиторлик компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида мазкур институтда «KPMG» академияси очилиши маълум қилинди.

Унг кўра, компания мутахассислари малака ошириш курсларини ташкил қилиб, талабаларга ACCA ва CFA йўналишларида дарс беради.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

“Ўзбек Алишер Навоийсидек бой ва олижаноб маданиятга эга ўлкага ким ҳам гўзаллик ва қалб ҳақида гапириб ўтирган бўларди?!”, - деяпти АҚШ президенти Рональд Рейган 1988 йили Москва давлат университетидаги нутқида (нутқ матни). Навоийни тўғри айтишга алоҳида тайёргарлик кўргандек.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбек финтехи Қозоғистон бозорига кирди

Oson Wallet тизими Қозоғистон Миллий банки томонидан Oson KZT Wallet электрон пули сифатида фаолият юритишга рухсат олди.

Oson Wallet электрон пул оператори 2020 йилда Ўзбекистонда биринчи бўлиб электрон пул оператори сифатида рўйхатдан ўтган эди ва шу тариқа ўзбек финтехининг биринчи электрон пули сифатида танилди.

Энди эса навбат Қозоғистонга келди. Компания ўзбек финтехини дунёга танитмоқчи.

Бу учун амалий ишлар аллақачон бошланган. Oson жамоасининг ҳозирги кунда уч давлатда очилган офиси бу тизимни халқаро тулов тизими қуриш мақсадини кўзлаганлигини далолат беради. Охирги маълумотларга кўра, тизим фойдаланувчилари сони 3 миллионга яқинлашган.

Читать полностью…

davletovuz

Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсух 23-26 июнь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади.

Читать полностью…

davletovuz

Халилилло Тўрахўжаев Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси этиб сайланди.

Бунгача у Олий суд раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Читать полностью…

davletovuz

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича Жамоатчилик кенгаши аъзоси Зафар Ҳошимов овқатланиш шохобчалари ташқарисида йилнинг маълум вақтларида қўшимча жойлар қўйилишини қонунийлаштириш таклифини илгари сурди.

Бунда тадбиркор мавсумий ер учун маълум миқдорда солиқ тўлаб фойдаланиши мумкинлигини айтган.

Тўлиқ мулоқотни бу ерда кўриш мумкин.

Читать полностью…

davletovuz

Олимжон Мухамаджанович Умаров Рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Читать полностью…

davletovuz

Корзинка акциясида 200 минг сўмлик харид эвазига Lixiang L7 машинасини ютиб олишингиз мумкин!

Акцияда Visa карта эгалари иштирок этишлари мумкин ва бунинг учун шу турдаги карта орқали 200.000 сўмлик харидни амалга ошириш керак. Асосийси Visa карта Ўзбекистонда чиқарилган бўлиши шарт. Карта орқали тўловни эса Корзинка супермаркетларида ёки компания мобил иловасида тўлаш мумкин.

Бундан ташқари, акция давомида мини-ўйин ҳам ўтказилади ва унда маҳсулотлар учун мобил илова орқали тўлов килаётганлар ва мини-ўйинда иштирок этаётганларда 20.000, 30.000 ва 50.000 сўм қийматдаги ваучерлар эгасига айланиш имконияти бор. Бу ўйинда иштирок этиш учун ҳам Korzinka Plus картасидан фойдаланиш керак бўлади. Акция ҳақидаги барча маълумотлар Корзинка сайтида.

Акция 23 июнгача давом этади.

App | Telegram-bot | Facebook | Insta | Web

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Техника университетида 11 нафар декан ва декан ўринбосари лавозими қисқаради. Деканатларнинг талабаларга хизмат кўрсатиши тўлиқ рақамлаштирилади - президент

Читать полностью…

davletovuz

Ucell билан энди Орол денгизида ҳам интернет мавжуд

Ўзбекистоннинг энг йирик уяли алоқа оператори бўлган "Ucell" компанияси мамлакатнинг машҳур сайёҳлик нуқталарини юқори тезликдаги интернет тармоғига улашни назарда тутувчи "Рақамли Ўзбекистон – 2030" стратегияси доирасида Орол денгизи соҳилидаги "Аral Plaza" сайёҳлик дам олиш масканида янги таянч станцияларини ишга туширганини маълум қилди.

Ушбу станциялар овозли алоқа ва юқори тезликдаги интернетни ўз ичига олган барча мобил алоқа хизматларини тақдим этади. Янги таянч станцияларини ишга туширишда махсус иқлим шароити ва ҳарорат ўзгариши ҳисобга олиниб, баландлиги 70, 36 ва 30 метр бўлган иссиқ ва совуққа чидамли антенна-мачтали конструкциялар ўрнатилган.

Бундан аввалроқ эса, Ucell Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани курорт жойларида ҳамда Самарқанд, Бухоро, Хива каби сайёҳлик марказларида тармоқни модернизация қилиш бўйича ҳам катта ишларни амалга оширган эди.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Тошкент шаҳар, Яккасарой туманида жойлашган «Дўстлик» боғига (собиқ Бобур) туташ ҳудудда «VINERA TOWER» МЧЖ номига 5273 кв.м ер майдони мулк ҳуқуқи сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Аммо МЧЖ томонидан ўзига тегишли 5273 кв.м ер майдонидан ташқари 2451 кв.м ер участкаси ўзбошимча эгаллаб олиниб, тўсиқ билан ўраб қўйилган. Шу билан бирга, МЧЖ томонидан ўзбошимча ўраб олинган 2451 кв.м ер участкасининг 606 кв.м ер майдони «Дўстлик боғи» ҳудудидан эгаллаб олиниб, айрим қисмида котлован қазилганлиги қўшимча аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан «VINERA TOWER» МЧЖ раҳбарига нисбатан МЖтКнинг 266-модда 1-қисмига мувофиқ, Кадастр агентлиги Тошкент шаҳар бошқармасига берилган ваколатга асосланиб, МЖтКнинг 60-моддасида белгилаб ўтилган маъмурий жавобгарлик ҳолати бўйича таъсир чоралари қўлланилган.

P.S. Халққа тегишли бўлган боғнинг салкам 25 сотихини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, у ерда қурилиш қилаётган фирмага бор-йўғи маъмурий, яъни жарима жазоси белгиланишини шунчаки қабул қилиб бўлмайди. Бутун бошли халқ мулкини исталганча талон-торож қилаётганларга жазо чоралари кескин бўлиши ва энг асосийси ноқонуний эгаллаб олинган ерлар халқнинг ўзига, яъни боғ ҳудудига қайтариб берилиши лозим.

Читать полностью…

davletovuz

Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон темир йўл магистралининг молиявий тақсимоти маълум қилинди

Лойиҳанинг умумий қиймати 4,7 млрд АҚШ долларини ташкил этади, шундан ярми, яъни 2,35 млрд доллар иштирокчи давлатлар томонидан уларнинг лойиҳадаги улушларига мувофиқ тақсимланиши кўзда тутилган: Хитой 1,18 млрд АҚШ доллари, Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳар бири 573 млн АҚШ долларидан сармоя киритиши лозим.

Бундан ташқари, Хитой 2,35 млрд АҚШ доллари миқдорида нотижорий кредит тақдим этади, бу борада томонлар музокара олиб боришмоқда.

Темир йўл қурилиши 6 йил давом этиши кутилмоқда.

Читать полностью…
Подписаться на канал