Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон темир йўл магистралининг молиявий тақсимоти маълум қилинди
Лойиҳанинг умумий қиймати 4,7 млрд АҚШ долларини ташкил этади, шундан ярми, яъни 2,35 млрд доллар иштирокчи давлатлар томонидан уларнинг лойиҳадаги улушларига мувофиқ тақсимланиши кўзда тутилган: Хитой 1,18 млрд АҚШ доллари, Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳар бири 573 млн АҚШ долларидан сармоя киритиши лозим.
Бундан ташқари, Хитой 2,35 млрд АҚШ доллари миқдорида нотижорий кредит тақдим этади, бу борада томонлар музокара олиб боришмоқда.
Темир йўл қурилиши 6 йил давом этиши кутилмоқда.
36 ойлик фоизсиз муддатли тўлов эвазига JETTA BY VOLKSWAGEN
Бошланғич тўлов – 35%дан
Ойлик тўлов – 5,5 миллион сўмдан
Даромад ҳақида маълумотнома керак эмас
Максимал фойда билан немис сифатига эга автомобил эгаси бўлиш имкониятини қўлдан бой берманг.
Шошилинг, таклиф муддати чекланган.
Қўшимча маълумот учун:
Телефон: +998712070303
Веб-сайт: jetta-auto.uz
Инстаграм: @jettauzbekistan
реклама
«Vodiy residence» хонадонлари қулай нархларда
Xon Saroy’нинг Тошкент шаҳри Яшнобод туманида қад ростлаётган янги «Vodiy residence» лойиҳасидан хонадонларни қулай нархларда харид қилинг
Бошланғич тўловни амалга оширинг ва қолган қисмини ойига 4,7 млн сўмдан тўлаб боринг
Лойиҳа ҳудудида:
Хавфсиз болалар майдончаси
2 қаватда эко-ҳудуд
Ер ости ва ер усти автотураргоҳлари
24/7 ишловчи кузатув камералари
Бoт орқали боғланиш
📲712007400
📲555017400
xonsaroy.uz | Реклама
Жаҳонгир Обиджонов «Ўзэнергосотиш» АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди. Шоҳруҳ Карабаев эса бошқарув раисининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
«Ўзэнергосотиш» ташкилоти 2023 йил президент фармонига асосан ташкил этилган бўлиб, унинг вазифаси электр энергиясини марказлашган тартибда харид қилиш ва сотиш функциясини бажаришдан иборат. Ташкилот ўз ишини 1 июлдан бошлайди.
Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчиси Виталий Фен вафот этди. Дипломат 77 ёшда эди. - Ташқи ишлар вазирлиги
Читать полностью…Германия афғон қочоқларини депортация қилиш мақсадида Ўзбекистон ҳукумати билан музокара олиб бормоқда, деб ёзмоқда The Bloomberg.
Германия ҳукумати Толибон маъмурияти билан тўғридан-тўғри мулоқот қилмаслик учун ҳам Тошкентнинг воситачилигидан фойдаланишни режалаштирмоқда.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, “Меҳрли қўллар” фонди ҳамда Click компанияси ҳамкорлигида ишга туширилган “Инсон учун” хайрия платформаси орқали йиғилган маблағлар ёрдамида туғма патологик муаммоси бўлган 50 нафар болага ёрдам кўрсатилди.
Икки ой давомида мазкур платформага жойлаштирилган маълумотлар асосида 1 миллиард 312 миллион сўмдан ортиқ хайрия маблағлари йиғилган.
Маълумот учун, “Инсон учун” хайрия платформаси жорий йилнинг апрель ойида ишга туширилганди. Платформа орқали беморларга хайр-эҳсон қилиш ҳамда ёрдам пуллари мақсадли сарфланаётганини кузатиб бориш мумкин.
Ўзбекистон ва Корея Биринчи хонимларининг учрашуви бўлиб ўтди
Тошкентда ўтаётган Ўзбекистон-Корея саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси биринчи хоними Зироат Мирзиёева Корея Республикаси биринчи хоними Ким Кон Хи билан учрашув ўтказди.
Меҳмон ўзбек амалий санъат усталарининг ижод намуналари билан танишди, халқимиз анъана ва урф-одатлари намойиш этилди.
Шавкат Мирзиёев ва Юн Сок Ёль Алоҳида стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш ва ҳар томонлама кенгайтириш тўғрисидаги қўшма баёнотни имзолади.
Давлат ташрифи доирасида жами 17 та ҳужжат, шу жумладан, Корея Экспорт-импорт банки ва Hyundai Rotem компанияси билан тезюрар электр поездларини харид қилиш ва етказиб бериш тўғрисида битимлар имзоланди. Битимга кўра, 6 та тезюрар поезд харид қилиниб, Тошкент - Урганч - Хива йўналишига қўйилади. Жалолиддин Мангуберди деб номланадиган поезд масофани етти соатда босиб ўтади.
Корея Экспорт-импорт банки билан ўрта мактаблар учун фан, ахборот-коммуникация технологиялари ускуналарини етказиб бериш тўғрисида битим ҳам имзоланди.
Япония Россияга қарши санкцияларни четлаб ўтишда ёрдам бераётган Ўзбекистон компаниясига қарши санкция жорий этди. Айнан қайси ўзбек корхонаси санкцияга тушгани маълум қилинмаган
Шунингдек, Хитой, Ҳиндистон, БАА компанияларига ҳам худди шу сабаб билан санкциялар қўлланилган.
Uzum экотизими ўзининг Телеграм каналини очибди
Uzum рақамли экотизими ўз Телеграм каналини очганини маълум қилди. Канал @uzum_pressoffice деб номланиб, уни компаниянинг PR жамоаси юритади. Каналда Uzum янгиликлари, жумладан, комиссиялар, чегирмалар, Uzum Market ва Uzum Tezkor'га оид хабарлар, онлайн савдо, Финтех бозори бўйича таҳлиллар ва бошқа янгиликлар мунтазам бериб борилади.
Каналга обуна бўлсангиз, Uzum расмий ахборот манбасининг ўзида сўнгги янгиликлардан доимо хабардор бўлиб боришингиз мумкин.
Реклама
Марказий банк томонидан ўрнатилган иқтисодий меъёрлар талабларига риоя қилинмаганлиги ва аниқланган қоидабузарликлар учун 11 та банкка нисбатан жарима санкцияси қўлланилди.
Читать полностью…Тошкент шаҳар ҳокимига ўринбосарлар тайинланди
Хайдаров Бахтиёр Халимович Тошкент шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар у Президент Администрацияси Ижтимоий соҳада муҳим ташаббусларни ишлаб чиқиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Таджиев Санжар Шуҳратович Тошкент шаҳар ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар у “The Mob” МЧЖда бош директор лавозимида ишлаган.
Тошкентдаги TMC Халқаро институти 2024/2025 ўқув йили учун янги йўналишлар эълон қилди
Кундузги ва сиртқи ўқув шакли мавжуд, шартнома нархи эса 12 млн сўмдан бошланади.
Халқаро Йўналишлар:
• Business & Management
• International Accounting
• International Logistics & Trade Finance
• Computer Science
• Tourism and Hospitality Management
Миллий йўналишлар
• Иқтисодиёт
• Банк иши ва аудити
• Молия ва молиявий технологиялар
• Бухгалтерия ҳисоботи ва аудит
• Логистика
• Транспорт логистикаси
• Ахборот тизимлари ва технологиялари
• Филология ва тилларни ўқитиш
• Психология
• Педагогика
• Бошланғич таълим
• Мактабгача таълим
🖥 Oнлайн ҳужжат топшириш
☎️ +998 71 207 00 32
📍 Yandex локация
Telegram | Instagram | LinkedIn | Реклама
Айни вақтда президентнинг тадбиркорлар билан Очиқ мулоқотига тайёргарлик доирасида савдо ва умумий овқатланиш соҳасида мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими бўйича таклифларни шакллантириш мақсадида ушбу йўналишда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар билан учрашув ўтказилмоқда.
Унда Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов, бизнес-омбудсман Дилмурод Қосимов ва бошқа вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирок этмоқда.
Мазкур мулоқотни бу ерда жонли эфирда кузатиб бориш мумкин.
Наманган вилояти Чуст туманида 17 июнь куни кузатилган сел оқибатида девор қулаб, 2 қизни босиб қолган
Туманнинг «Тоймособод» МФЙ Камарбаста кўчасида 14 ёшли ва 16 ёшли опа-сингиллар дарвозахонага кираётган ёмғир сувини тўсиш мақсадида девор олдига борган. Шу вақтда уй девори таг қисми билан уларнинг устига қулаб тушган.14 ёшли З.Ю. воқеа жойида ҳалок бўлган, К.Ю. эса жароҳат олиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Унинг аҳволи оғир.
Алишер Қодиров: Оталар куни жиддий сиёсий-ижтимоий кун сифатида оммалаштирилиши зарур.
Читать полностью…ASIA ALLIANCE BANK’дан юридик шахслар учун янги имкониятлар
1 майдан бошлаб бизнес учун янги «Optimal» тарифи ишга тушди, унда:
- Ҳисобингизга бошқа банклар орқали ташқи тўловлар учун 0% комиссия.
- Ташқи дебет айланмаси учун атиги 0,1%.
- Максимал қулайлик учун асосий корпоратив картани бепул чиқариш, терминалларни ижарага олиш, масофавий банк ва СМС-банкинг хизматлари.
- Банк тизимида пулни ҳамёнбоп нақдлаш — банкнинг барча сўм карталаридан атиги 0,6%.
✅ Бизнесингизни бошқариш жараёнини яхшилаш имкониятини қўлдан бой берманг. Батафсил маълумот учун телефон:
📞 1270
👉 Каналга обуна бўлинг | Реклама
Beeline тармоқда авария-тиклаш ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.
Компанияга кўра, шу сабабли “интернет хизматлари ва бошқа сервислар ишлашида қисқа узилишлар кузатилиши мумкин”.
Украина ташаббуси билан Швейцарияда бўлиб ўтаётган тинчлик саммитида қатнашаётган давлатлар ва халқаро ташкилотлар рўйхати
Читать полностью…Ucellдан янги – “3таси 1да” акцияси
Ucellнинг “3таси 1да” акцияси бўйича Infinix Smart 8 Pro смартфонини 3 ойга “Катта Доимий” тариф режаси ҳамда “Keep Talk” қўшимча кафолат хизмати билан тўплам ҳолида манфаатли харид қилиш мумкин.
Диққат, акция фақат Ucell сотув офисларида янги уланишда амал қилади. Шошилинг, смартфонлар сони чекланган.
Батафсил: https://shop.ucell.uz/
Реклама
Тайинловлар:
➖Акбаралиев Бахтиёржон Бакирович Андижон давлат университети ректори лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Йўлдошев Акрамжон Султонмуродович эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. У тайинловга қадар Фискал институтининг ўқув ишлари бўйича проректори лавозимида ишлаган.
➖Баҳодиров Азизбек Абдулазизович Тошкент шаҳридаги Беларус-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институтининг ижрочи директори лавозимига тайинланди. У тайинловга қадар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Инновацион ривожланиш агентлиги ҳузуридаги Илмий-техник ахборот маркази директори лавозимида ишлаган.
➖Неъматов Шерзод Қаландарович Шаҳрисабз давлат педагогика институти ректори лавозимига тайинланди. У тайинловга қадар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлги Илм-фан ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Манба
АҚШ уч нафар ўзбекистонликни ИШИДга алоқадорлар рўйхатига қўшди
АҚШ Туркия билан ҳамкорликда ИШИДга алоқадор уч нафар ўзбекистонликни «қора рўйхат»га қўшди.
Улар:
- Муҳаммадюсуф Алишер ўғли Мирзоев — 2023 йилда ИШИД билан боғлиқ «ҳарбий» ўқув лагерини ташкил этиш ишларида иштирок этган.
- Муҳаммад Иброҳимжон Ниёзов — ИШИД аъзоларига маъмурий ва логистик ёрдам кўрсатган.
- Олимхон Маҳмуджон ўғли Исмоилов — ИШИД билан боғлиқ контрабанда тармоғи аъзоси.
Мазкур шахсларнинг АҚШдаги ёки АҚШ фуқаролари назоратидаги барча мулклари ва мол-мулк манфаатлари блокланади. Улар билан муайян операцияларни амалга оширган ҳар қандай АҚШ ёки хорижлик фуқаролар санкцияга учраши мумкин.
Куни кеча «Hilton Tashkent city» меҳмонхонасида Ипотека-банк, Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро ишбилармон «Тадбиркор аёл» ассоциацияси ҳамкорлигида «Аёллар тадбиркорлигида рақамлаштириш ва ривожланиш истиқболлари» мавзусида семинар ташкил этилди.
Тадбирда тажрибали аёл тадбиркорлар томонидан ўз бизнесини бошламоқчи бўлган аёлларга бизнесни ташкил этиш, лойиҳа бизнес-режасини тайёрлаш, бухгалтерия ҳисобини юритиш, шунингдек, фаолиятида савдо унумдорлигини ошириш, замонавий ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш ва рақамлаштириш каби мавзуларда қимматли маслаҳатлари билан ўртоқлашилди.
Шунингдек, тадбир давомида Ипотека-банк томонидан аёл тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича тақдим этилаётган банк маҳсулотлари ва хизматлари ҳақида маълумотлар берилиб, фикрлар алмашилди.
Реклама
Uzum Click билан битимдан воз кечишга қарор қилган
Uzum компанияси матбуот хизмати маълум қилишича, компаниянинг директорлар кенгаши таҳлиллардан сўнг Click билан битимдан воз кечишга қарор қилгае. Компания ўз экотизими доирасида сервисларини ривожлантиришга эътибор қаратади.
Эслатиб ўтамиз, бир йил олдин Uzum экотизими ва тўлов ташкилоти бирлашиш ва Due Diligence процедурасини бошлаш ҳақидаги режаларини эълон қилган эди. Бунинг натижасида Uzum ва Click битимни тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига ариза топширишлари керак эди.
Аммо инвестициядан олдинги ўрганиш натижаларига кўра Uzum бирлашмаслик ва ўз экотизими ҳамда бренди доирасидаги сервисларни ривожлантиришга эътибор қаратиш тўғрисида қарор қабул қилган.
Asia Alliance Bank Россия резидентларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хизмат кўрсатиш давом эттирилаётганини маълум қилди.
Хабар берилишича, аввалроқ банкнинг Телеграм-каналида “техник носозликларга кўра” Россия Федерацияси резидентлари билан боғлиқ валюта операциялари тўхтатилгани ҳақида хабар эълон қилинган эди.
TOBB ETÜ Tashkent университетида янги 2024-2025 ўқув йили учун қабул бошланди
TOBB ETÜ Tashkent университети бу:
— Хорижий профессор ўқитувчилар
— Замонавий инфратузилма
— Халқаро таълим дастури
— Туркияда ўқиш ва амалиёт
— Халқаро диплом
— Коммуникация ва нетворкинг
Университетда инглиз ва ўзбек тилидаги таълим йўналишлари мавжуд.
🇬🇧 Инглиз тилидаги таълим йўналишлари
🇺🇿 Ўзбек тилидаги таълим йўналишлари
Рўйхатдан ўтиш учун:
www.tobbetu.uz
Батафсил маълумот учун:
📞 +998781501255
📞 +998909151619
Реклама
Раҳбар шахсларнинг ёшлар билан очиқ мулоқотлари ўтказилади
Ҳар йили июнда ўтказиладиган ёшлар ойлиги кўпчилик йигит-қизларнинг ёдида вазирлар, ҳокимлар ва бошқа раҳбар шахслар билан ўтказган очиқ мулоқоти билан ёдда қолади. Чунки ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларини бемалол сўраб, жавоб олишлари учун жуда яхши кўприк йўлга қўйилган.
Бу йил ҳам вазирлик, идора ва ташкилотлар ҳамда хўжалик бирлашмалари ходимлари ўртасида “Йилнинг энг фаол ёш ходими” кўрик-танлови, “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилади. Вазирлик ва идора раҳбарлари, сектор раҳбарлари, ҳокимлар, олий таълим муассасалари ректорларининг ёшлар билан очиқ мулоқотлари бўлиб ўтади.