Asia Alliance Bank АҚШ санкциялари пакети янгиланиши муносабати билан Россия резидентлари билан боғлиқ барча валюта операциялари тўхтатилганини маълум қилди.
Читать полностью…Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси кўмагида “Ўзэкспомарказ” кўргазмалар мажмуасида "UZIME-2024" халқаро кўргазмаси ўз ишини бошлади
Кўргазмада Хитойнинг 70 га яқин компаниялари вакиллари иштирок этмоқда. Унда қурилиш, саноат ускуналари, ишлаб чиқариш, тоғ-кон иши ва энергетика бўйича энг сўнгги ютуқлар ҳамда инновациялар намойиш этилмоқда.
Кўргазма 13-14 июнь кунлари соат 10:00 дан 17:00 гача бўлиб ўтади.
Манзил: Юнусобод тумани, Амир Темур кўчаси 107, Ўзэкспомарказ 1-павилъони
Маълумот учун: +998 77 053 00 07
Реклама
Арқадағ Корея президенти Юн Сок Ёль ва унинг турмуш ўртоғига алабай зотли кучуклар совға қилди.
Читать полностью…Қурбон ҳайити муносабати билан 16 июнь куни соат 00:00 дан 10:00 га қадар Тошкентда барча турдаги юк транспорт воситаларининг ҳаракати (кириш-чиқиш, шаҳар ичида ҳаракатланиш) тўлиқ тўхтатилади.
Читать полностью…🥩Корзинка лаҳм мол гўштига чегирмалар эълон қилди
Корзинка супермаркетлар тармоғи Ҳайит муносабати билан лаҳм мол гўштига икки кунлик чегирмалар эълон қилди. Юртдошларимиз 12 ва 13 июнь кунлари мол гўштини 16% гача бўлган чегирмада харид қилишлари мумкин.
Фойдали нархлар ҳақида кўпроқ маълумот Корзинка сайтида.
Реклама
Наманган ва Қаршидан Истанбулга авиақатновлар йўлга қўйилди. Намангандан ҳафтасига бир марта сешанба кунлари, Қаршидан ҳам ҳафтасига бир марта пайшанба кунлари амалга оширилади. Парвозлар Qanot Sharq компанияси томонидан A321 самолётларида бажарилади.
Читать полностью…Қурбон ҳайити муносабати билан:
➖Uzbekistan Airways 15−18 июнь кунлари қўшимча маҳаллий авиақатновларни йўлга қўяди. Парвозлар Тошкент ва 6 та шаҳар, яъни Бухоро, Наманган, Фарғона, Самарқанд, Урганч, Термиз ўртасида амалга оширилади.
➖Тошкент метрополитени соат 03:00 дан 10:00 га қадар йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади.
Фойдаланувчилар Payme тўлов тизими фаолиятида узилишлар бўлаётганини қайд этишмоқда.
UPD.: тизим фаолияти тикланган.
Жорий йилнинг 29 май куни президент томонидан Озарбайжонда мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, хусусан мураббо (жем) ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни ўрганиш, тажриба алмашиш ҳамда келажакда ишлаб чиқаришни амалга ошириш юзасидан топшириқ берилган.
Мазкур топшириқни бажариш мақсадида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбарияти, «Агробанк» АТБ Бошқарув раиси ҳамда Ўзбекистоннинг ушбу соҳадаги 20 га яқин тадбиркорлари айни вақтда Озарбайжон давлатида хизмат сафарида бўлиб турибди.
Хизмат сафари доирасида Озарбайжон тажрибасини ўрганиш натижасида Ўзбекистонда мева-сабзавотларни қайта ишлаш, хусусан мураббо (жем) тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилмоқда.
Президентнинг тадбиркорлар билан навбатдаги мулоқотига тайёргарлик бошланди
Ўтган йилги мулоқотдан сўнг нималар ўзгарди? Солиқ тизимига берилган "баҳо"дан сўнг tax-gap бекор қилинди. Шунингдек, 2024 йил 31 декабрга қадар ип-калавани экспорт қилишда ундириладиган йиғимнинг амалдаги миқдори 5 бараварга камайтириладиган бўлди.
Умуман олганда, ўтган йилги мулоқотдан сўнг қабул қилинган президент қарорига асосан 23 та ҳужжат имзоланган.
Жорий йилги мулоқот Қорақалпоғистонда ўтиши режа қилинмоқда ва аллақачон унга тайёргарлик бошланган. Бу йилги мулоқотда ҳам бизнес учун кўплаб янгиликлар бўлиши кутилмоқда.
Нархи арзонлаштирилган ер участкаларини сотиб олинг
"E-auksion" электрон савдо платформаси Ўзбекистон бўйлаб 50 мингдан ортиқ ер участкаларини таклиф этади.
🔸тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун
🔹кўп қаватли уй-жой қуриш учун
🔸"Янги Ўзбекистон" массивларидаги ерлар
🔹туристик зоналардаги ерлар
🔸халқаро йўллар бўйидаги ерлар
🔹нодавлат таълим муассасалари учун ерлар
🔸микромарказлар учун ерлар
🔹мастер-режа асосида савдога қўйилган ерлар
Барча ер участкаларини кўриш учун расмий саҳифамизга қўшилинг
@onlineauksionuz
Реклама
Бугун кечки ва тунги вақтларда 5—6 баллик геомагнит бўрони бўлиши прогноз қилинмоқда.
Читать полностью…Telegram асосчиси Павел Дуров жорий йил ёзда Марказий Осиё давлатларига ташриф буюрар экан.
Читать полностью…Ўзбекистонда онлайн реклама жадал ривожланмоқда
Ўтган йили ўзбекистонликларнинг 75 фоиздан ортиғи харидларни интернет орқали амалга оширган, бу эса бизнесни рақамли форматдаги рекламага, хусусан, медиа форматидаги рекламага кўпроқ инвестицияи киритишга ундаган.
Буни Яндекс маълумотлари ҳам тасдиқлайди: 2024 йилнинг биринчи чорагида кундалик фойдаланувчилар сони 74 фоизга ошди.
Аммо потенциал мижоз билан самарали алоқада бўлиш учун бизнес нималарни эътиборга олиши керак?
- Маданий ва тил хилма-хиллиги, география, шунингдек фойдаланиладиган қурилмалар. Бунда бизнесга Яндексдан «Тилларни билиш» таргетинг сегменти ёрдамга келади.
- Бизнес ўз мақсадли аудиториясининг бирламчи эҳтиёжларига эътибор қаратиб, у билан барча алоқа нуқталарини топишлари ва улардан фойдаланишлари керак.
Бунда учта асосий йўналишга таянинг: кундалик вазифалар, қулайлик ва кўнгилочар нарсалар.
Батафсил | Реклама
Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёль:
Ўзбек халқи бундан 87 йил олдин Узоқ Шарқдан кўчиб келган кореялик ватандошларимизга қайноқ бағридан жой бергани учун жуда миннатдормиз…
…Ўзбекистонда 172 минг корейс истиқомат қилади, бу Марказий Осиёда яшаётган 300 минг корейслар умумий сонининг энг катта кўрсаткичидир.
“Жаҳон” АА
Қурбон ҳайити муносабати билан:
➖14 июндан 20 июнга қадар “Тошкент – Хива – Тошкент”, “Тошкент – Қўнғирот – Тошкент”, “Тошкент – Шовот – Тошкент”, “Тошкент – Термиз – Тошкент” йўналишларида ҳаракатланувчи барча йўловчи поездларга 4 тадан 6 тагача қўшимча вагонлар уланиб, поездлар таркибидаги вагонлар сони 16 тадан 22 тагача оширилади.
➖15 – 17 июнь кунлари юқори тезликда ҳаракатланувчи “Тошкент – Самарқанд – Тошкент” йўналишидаги “Афросиёб” электропоездининг қўшимча қатнови йўлга қўйилади.
➖Тошкентдаги метро ва автобуслар 16 июнь куни соат 03:00 дан иш бошлайди. Улар соат 10:00 га қадар йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади.
АҚШ Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиб кириши йўлидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди.
Читать полностью…Номақбул баёнот берадиган
чет элликларнинг Ўзбекистонга кириши тақиқланади
Ўзбекистоннинг давлат суверенитетига, ҳудудий яхлитлигига ва хавфсизлигига зид бўлган, давлатлараро, ижтимоий, миллий, ирқий ҳамда диний адоватни келтириб чиқарувчи ҳамда Ўзбекистон халқининг шаънини, қадр-қимматини ёки тарихини таҳқирловчи оммавий чиқишлар қилган ёхуд ҳаракатлар содир этган чет эл фуқаролари (ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар) мамлакатда бўлиши номақбул деб топилади.
Бир гуруҳ депутатлар томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳасига кўра, бундай шахсларга беш йил давомида Ўзбекистонга кириш, банкларда ҳисобварақ очиш, кўчмас мулк сотиб олиш, давлат мулкини хусусийлаштиришда иштирок этиш, молиявий ва шартномавий муносабатларга киришиш тақиқланади.
Ўзбекистон ҳудудида қонуний асосларда яшаш ва бўлиш ҳуқуқи бекор қилиниб, мазкур шахс депортация қилинади.
“Насаф”, “Шарқ”, “Ўзбекистон” поездлари чипта нархларининг тариф қисми 1 июлдан 25%га оширилади.
Читать полностью…Бу нормал ҳолат эмас. Бизга чой дамлайдиган Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати керак эмас. Яна қанча бола нобуд бўлиши керак?
Читать полностью…Осиё Халқаро Университетида 2024-2025 йил қабули бошланди
Осиё Халқаро Университетида талабалар учун кенг имкониятлар яратилган. Иқтидорли ва фаол талабалар учун стипендия ва рағбатлантиришлар, талабалар турар жойи, турли амалиёт дастурлари ва чинакам халқаро таълим шулар жумласидандир.
Бакалавр йўналишлари:
➖ Педагогика
➖ Психология
➖ Бошланғич таълим
➖ Мактабгача таълим
➖ Инглиз тили ва адабиёти
➖ Рус тили ва адабиёти
➖ Ўзбек тили ва адабиёти
➖ Тарих
➖ Жисмоний маданият
➖ Иқтисодиёт
➖ Молия
➖ Даволаш иши
➖ Стоматология
➖ Фармацевтика
➖ Компьютер илмлари ва дастурлаш технологиялари
➖ Кончилик иши
➖ Темир йўл транспорти
➖ Кимё саноати
➖ Электр Энергетика
➖ Нефть-Газкимё саноати технологияси
✅ Магистратурада ўқиш имконияти бор.
👉 Ариза топшириш
📞 Батафсил маълумот учун: +998553050009
Сайт | Телеграм | Реклама
Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль 13-15 июнь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади.
Ўзбекистон ва Жанубий Корея Президентлари қўшма бизнес форумида иштирок этадилар.
Юн Сок Ёль Самарқанд шаҳрига ҳам ташриф буюради.
АҚШга Мексика орқали ноқонуний йўллар билан кирган ўзбекистонликлар зудлик билан депортация қилинади.
Америка оммавий ахборот воситаларининг ички ҳужжатга таяниб ёзишича, Россия, Грузия, Молдова, Қирғизистон, Тожикистон ҳамда Ўзбекистон фуқаролари узоқ вақт талаб қилинадиган юридик тартиб-таомилларни четлаб ўтган ҳолда тезлаштирилган тартибда депортация қилинади.
❗️2024 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июнь – якшанбага тўғри келиши муносабати билан юртимизда 16 июнь Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.
Қурбон ҳайитининг биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июнь – душанба кунига кўчирилади, 18 июнь – сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади.
Эндиликда электромобилни хонадонда қувватлашни рағбатлантирадиган тунги тариф жорий қилинади. Қувватлаш ускунасига ҳисоблагич ўрнатган аҳолига тунги вақтда қувватлаганлик учун арзон тариф қўлланади.
Шунингдек, кўчалар, кўп қаватли уйлар атрофида 22 киловаттгача, хонадонда 7 киловаттгача зарядлаш станцияси ўрнатиш мумкин бўлади. Давлат ташкилотлари, савдо маркази, меҳмонхона ва дам олиш масканлари автотураргоҳида қувватлаш станцияси ўрнатилади.
Боғдорчиликда инвитро усули турли хасталикларга чидамли, ҳар бир ҳудуднинг иқлимига мос ҳамда кафолатланган ҳосилдорликни таъминлаб берадиган, илмга асосланган замонавий кўчатчилик методи саналади. У боғбоннинг ишини енгиллаштиради, ташвишини камайтиради. Боғдорчиликни саноат даражасига чиқаришга ёрдам беради.
Агробанк томонидан Ғаллаоролда 20 гектарлик далада ишга туширилган замонавий Agro InVitro лойиҳаси мамлакатимиз боғдорчилик соҳаси учун инновацион ечимларни таклиф қилиши билан аҳамиятлидир.
Қишлоқ хўжалигида етакчи бўлган Нидерландия тажрибаси асосида барпо этилган замонавий лаборатория, иссиқхона дунёда бармоқ билан санарли, камёб. Унинг уникаллиги шундаки, кўчатчиликнинг тўлиқ цикли қамраб олинади, йилига 10 млн донадан ортиқ кўчат етиштирилади. Шу пайтгача импорт қилинган мевали, манзарали кўчатлар энди тўлиқ маҳаллий муҳитда ўстирилади, ички ва қўшни бозорларга етказиб бериш режалаштирилган.
Ўзбекистонда 2024-2025 ўқув йили учун 1-синфга қабул 20 июндан бошланади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар қилди.
Регламентга мувофиқ, 1-синфга қабул жараёнлари 2 босқичда амалга оширилади: 1-босқич - 20 июндан 31 июлгача микроҳудуд доирасида, 2-босқич - 1 августдан 15 августгача микроҳудуддан ташқарида.
1-синфга қабул жараёнлари қатор туман (шаҳарларда) электрон шаклда давлат хизматлари орқали амалга оширилади. Бунда, ота-оналар 20 июндан бошлаб my.maktab.uz электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтиб, ариза топшириши мумкин.
Давлат хизматлари кўрсатилмайдиган ҳудудларда 1-синфга қабул қилинган ўқувчилар вазирлик электрон тизими (adm.maktab.uz)га киритилади.
«Таълим тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, болалар 7 ёшга тўладиган йилда мактабга қабул қилинади. Бу йил 1-синфга 2017 йилнинг 31 декабрига қадар туғилган болалар қабул қилинади.