❗️Ўз тизимидаги камчиликлар ва сусткашлик учун Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Б.Абидов ва Техник тартибга солиш агентлиги раҳбари Д.Саттаров лавозимидан озод қилинди.
Читать полностью…Ҳокимлик “тилга кирди”
Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтда экологик вазиятни яхшилаш, йўллардаги тирбандликка барҳам бериш ҳамда жамоат транспорт тизимини ривожлантиришга қаратилган таклифлар тайёрланаётгани, яқин орада жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинишини билдирди.
Дарёлар ўзанидан қум-шағал қазиб олишга мораторий жорий қилинмоқда
Республикадаги 6 та йирик дарё, шу жумладан, Чирчиқ дарёси ўзанидаги норуда материаларини қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий қилинмоқда. Бу борада президентнинг тегишли ҳужжати қабул қилингани айтилмоқда.
БАА Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режим жорий қилади
2024 йил 16 февралдан Ўзбекистон фуқаролари 30 кундан ошмаган муддатда Бирлашган Араб Амирликларига ҳудудида бўлиши даврида виза талабларидан озод этилади.
Бозор механизмлари асосида кредит ставкаларини камида 2-3 фоизга тушириш муҳим - Шавкат Мирзиёев
Читать полностью…❗️Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси Бош прокуратура Департаментига ўтказилади.
Читать полностью…Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти тергов қиладиган идорага айлантирилади
Шу пайтгача Департаментнинг тергов юритиш ваколати бўлмагани ва қонунларда жуда кўп ҳуқуқий коллизиялар мавжудлиги сабабли самарали ишлай олмади.
Департамент чуқур таҳлил, тезкор-қидирув, тафтиш ва ўзи тергов қиладиган идорага айланади. Унинг раҳбари бир вақтнинг ўзида Бош прокурор ўринбосари бўлади.
Солиқ қўмитаси тузилмаси қайта кўриб чиқилади
➖40 мингта бюджет ташкилоти билан ишлаш вазифаси тумандан Солиқ қўмитасида янги ташкил қилинадиган Бюджет ташкилотлари инспекциясига ўтказилади. Ушбу Инспекция тўлиқ рақамлашган бўлади ва Ғазначилик электрон тизимига интеграция қилинади.
➖солиқ қарздорлиги билан ишлаш бўйича ҳам қўмита қошида Солиқ қарзини ундириш инспекцияси ташкил этилади. Унга Мажбурий ижро бюросида мавжуд ваколатлар берилади.
Бунинг ҳисобига, туманлардаги қўшимча 200 нафар солиқчини “маҳаллабай” ишлаш тизимига ўтказиш имкони бўлади.
➖Республика солиқ тушумининг 50 фоизини берадиган 80 та энг йирик корхона ва 35 та тижорат банки билан ишлайдиган алоҳида тизим бўлади. Бунинг учун Йирик солиқ тўловчилар бўйича инспекция таркибида янги тузилма ташкил қилиниб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан бевосита ишлайди.
Корзинка энг талабгир маҳсулотлар учун нархларни янада арзонлаштиради
Энди Корзинка дўконларида кундалик рўзғор маҳсулотларини янада унумли нархларда харид қилиш мумкин. Сизга энг кераклилари —Корзинкада доим ҳамёнбоп!
➖"Tog‘ suti" (2%) — 9 990 сўм / 1 Л;
➖ "365 kun" кунгабоқар ёғи — 13 990 сўм;
➖ "Pepsi" + "7UP" — 19 485 сўм / 1,5 Л + 1,5 Л;
➖ "Nescafe Gold" қаҳваси — 32 990 сўм / 130 г;
➖ "Sherin" "Московская" ярим дудланган колбасаси — 53 990 сўм;
➖ "Persil" кир ювиш суюқлиги — 62 990 сўм / 1 Л;
➖ "Huggies Elite Soft" тагликлари – 64 990 сўм;
➖ "Nutrilak 3 Premium" аралашмаси — 74 990 сўм / 600 г.
Маҳсулотлар сони чегараланган ва нархлар 24 январгача амалда бўлади.
Корзинкада Haval Jolion автомобилини ютиб олинг!
App | Telegram-bot | Facebook | Insta | Web | Реклама
Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари Ислом Жасимов 66 ёшида вафот этибди.
Читать полностью…Қирғизистон президенти Садир Жапаров депутат Эмил Жамғирчиевнинг парламент биносидан қочиб кетишига изоҳ берди.
Давлат раҳбари воқеа ҳақида эшитганини айтиб, халқ депутати Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтганини ва ўзбекистонлик Салим Абдувалиев билан учрашганини таъкидлади.
«У «Салимбой» лақабли криминал авторитет Салим Абдувалиев билан учрашиб, «икки дўст»ни йўқ қилишга ёрдам беришни сўраган. Факт бўйича терговни Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари Ўзбекистон махсус хизматлари билан биргаликда олиб борди. Натижаси қандай бўлиши мени хавотирга солмади», деди президент.
Садир Жапаров «икки дўст» ким эканига аниқлик киритмади.
Маҳаллий матбуотга кўра, қирғизистонликлар президент Садир Жапаров ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) раҳбари Қамчибек Ташиевни «икки дўст» ёки «эки дос» деб аташади.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Тайванда бўлиб ўтган сайловлар бўйича расмий баёнот берди
“Ягона Хитой” тамойилини қатъий қўллаб-қувватлашимиз ва Хитой Халқ Республикаси ҳукумати Хитойнинг ягона қонуний ҳукумати, Тайван эса Хитой ҳудудининг ажралмас қисми эканлигини яна бир бор маълум қиламиз", – дейилади Ўзбекистон ТИВ расмий баёнотида.
2024 йил 1 февралдан Ўзбекистонга олиб киришда рўйхатдаги маҳсулотларнинг сифати, хавфсизлиги ва сервис кафолатини таъминлайдиган ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакили ёки расмий дилерлари мавжуд бўлиши талаб қилинади.
Читать полностью…Россиянинг Пенза вилоятидаги ЙТҲда ҳалок бўлган 8 нафар ҳамюртимиз жасади Мудофаа вазирлигининг ҳарбий-транспорт самолётида Ўзбекистонга олиб келинди. Ҳалок бўлганларнинг барчаси Хоразм вилоятидан бўлган.
Читать полностью…Бош вазир ўринбосари Ж.Ходжаев чорак якунигача ўзгариш қилмаса, лавозимига лойиқлиги кўриб чиқилиши тўғрисида огоҳлантирилди.
Читать полностью…Қуронбоев Қаҳрамон Қўчқорович Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимига сайланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ёшлар сиёсати департаментининг раҳбари лавозимидан озод этилди.
Читать полностью…"Open" картаси билан истаганингизни бўлиб тўлаш эвазига харид қилинг
Анчадан буён маиший техника, қурилиш моллари, уй жиҳозлари харид қилишни режалаштириб юрибсизми ёки даволаниш ҳамда ўқув курсларда таълим олишга имкон топа олмаяпсизми?
"Open" муддатли тўлов картаси билан режаларингизни бугуноқ амалга ошириш мумкин.
Сиз учун янада кўпроқ, янада қулай ва фоизсиз!
Миқдори: 68 000 000 сўмгача
Муддати: 3 йилга (ҳар 12 ойда сўндириш шарти билан)
Картани Open card иловасида онлайн тарзда қулай расмийлаштиринг ва ҳамкор дўконлардан харидларни амалга оширинг — IOS | Android
Батафсил маълумот Agrobank.uz сайтида.
Реклама
Президент фармони билан Сохибназаров Шамсиддин Шарафиддинович Бош прокурор ўринбосари - Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.
Читать полностью…Бахтиёр Бегматов Бўка тумани ҳокими лавозимига тайинланди. У бунга қадар Тошкент вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари - маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Собиқ ҳоким Низомиддин Аббосов соғлиғи ёмонлашгани туфайли ўз аризасига биноан лавозимидан озод этилди.
Фарғона, Жомбой, Эллиққалъа, Паркент, Конимех, Олтинкўл, Бўстон туманлари, Янгийўл, Зарафшон шаҳарлари ҳокимлари ва сектор раҳбарларининг лавозимига лойиқлиги кўриб чиқилади.
Читать полностью…Давлат ташкилотлари раҳбарлари ўзларига асоссиз равишда мукофотлар ёзиб келаётгани билан боғлиқ ҳолатлар текширилади
Ўтган йили бюджетдан 1,2 триллион сўмлик ноқонуний харажат ҳамда 200 миллиард сўмлик камомад ва ўғриликларга йўл қўйилгани аниқланган.
➖Жиззах политехника институтида ҳақиқатда ишламаган 110 нафар фуқарога, қарийб 10 миллиард сўм иш ҳақи ҳисоблаб, ноқонуний ўзлаштирилган.
➖Наманган, Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари “Ягона буюртмачи хизмати” компаниялари 18 та объектда амалда бажарилмаган 50 миллиард сўмлик ишларни ҳисоботларга қўшиб ёзган.
➖Сергели ободонлаштириш бошқармасида аслида ишламаган ходимларга 4,3 миллиард сўм тўланган.
➖Қўшработ таълим бўлими бухгалтери томонидан 3 миллиард сўм нақд пул ва 1,5 миллиард сўм маблағ пластик карта орқали ноқонуний ўзлаштирилган.
➖"Ўзгидромет" раҳбарияти бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан асоссиз 1,3 миллиард сўм ссуда олган, шунингдек, ўзларига бир неча карра кўп мукофотлар ёзиб келган.
➖Давлат ташкилотлари раҳбарлари ўзларига асоссиз равишда мукофотлар ва бошқа моддий рағбатлантириш пулларини ёзиб келаётгани билан боғлиқ ҳолатлар текширилади ва маблағларнинг бюджетга қайтарилиши таъминланади.
Йил давомида аукционга умуман ер чиқармаган Балиқчи, Жалақудуқ, Бектемир, Миробод, Олмазор, Чилонзор, Юнусобод, Яккасарой туманлари ҳокимларининг лавозимига лойиқлиги масаласи кўриб чиқилади.
Читать полностью…Йиғилишда:
➖молиявий интизомни кучайтириб, 2024 йилда бюджет дефицитини 4 фоиздан оширмаслик зарурлиги таъкидланди.
➖Ўтган йили кўплаб давлат корхоналари дивиденд ва солиқ тўловлари бўйича бюджетга 8 триллион сўм тушумни таъминлай олмагани кўрсатиб ўтилди.
➖Ҳудудлар раҳбарлари ажратилган бюджет ссудалари қайтарилмаётгани ҳолатлари бўйича қатъий чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантирилди.
➖ юридик шахс мақомидаги 18 мингта овқатланиш корхонасидан атиги 2 минг 300 таси ҚҚС тўловчи ҳисобланади. Сабаби, улар товар айланмасини 1 миллиард сўмдан оширмаслик учун битта ошхонага 3-4 тадан фирма очиб қўйган. Бундай ҳолатлар бўйича маҳалладаги солиқчи, туман солиқ бошлиқлари ва ўринбосарларининг иши сустлиги кўрсатиб ўтилди.
Иқтисодий комплекс ўринбосарлари 15%га қисқартирилади
Иқтисодий комплексда жами 40 нафар раҳбар ўринбосарлари бор. Лекин, ҳозир иқтисодиётга масъулларда замонга муносиб фикрлаш, қарор қабул қилишда тезкорлик етишмаяпти. Айрим раҳбар ўринбосарлари ўзига масъулият олмасдан, мудраб ўтиргани танқид қилинди.
Давлат раҳбари тизимни қайта кўриб чиқиб, иқтисодий комплексдаги ўринбосарлар сонини 15 фоизга қисқартириш бўйича таклиф киритишга топшириқ берди.
Бунда ҳар бир туманда, вилоятдаги иқтисодий комплекснинг раҳбар ва ўринбосарлари ҳамда 11 та вазир ва идора раҳбари, ўринбосарларига масъулияти ва жавобгарлиги аниқ белгилаб берилади.
Сенат мутасаддилари ички ишлар тизими эмас, парламент вакиллари эканлигини эсдан чиқармаса яхши бўлар эди. Ўзи умуман, асосан яхши ғояга эга қонуннинг бундай тарзда маъқулланишини иккиюзламачилик, вазиятдан фойдаланишга уриниш, деб баҳолаган бўлар эдик. Назаримизда, ҳужжат бошидан шу мақсадни кўзлаб ишлаб чиқилган ва мутлақо алоқаси йўқ қонунга тиқилган.
Яна бир масала, сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси бу ҳужжат муҳокамасида холислик ёки манфаатлар тўқнашуви нуқтаи назаридан иштирок этиши нотўғри. Қонунни бошқа қўмита кўриши, жамоатчилик билан муҳокамада “тон”ни ўзгартириш лозим. Сенат жамоатчиликка ақл ўргатишга маънавий ҳаққи йўқ.
«Asia Alliance Bank» Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш учун Symbiotics Investment компаниялар гуруҳидан миллий валютада 4,5 миллион доллар эквивалентида кредит жалб қилди.
Кредит Symbiotics Investment гуруҳига оид бўлган, MSME Bonds S.A. компаниясининг Люксембургда рўйхатдан ўтган махсус платформасида облигациялар чиқариш орқали тақдим этилди.
«Asia Alliance Bank» учун бу воқеа муҳим аҳамиятга эга, чунки банк тарихида илк бор миллий валютада хорижий молия институтларидан маблағ жалб этилган бўлиб, бу кичик ва ўрта бизнес, шунингдек, микро-бизнес корхоналар лойиҳаларини валюта рискисиз жозибадор шартларда молиялаштириш имконини беради.
Манба | Реклама
Ипотекабанк юқори малакали кадрларни Лойиҳаларни бошқариш бошқармаси (ПМО) бошлиғи ва лойиҳа менежери сингари бўш иш ўринларига таклиф қилади.
Агар сиз ушбу талаблардан бирига мос келсангиз :
- “Катта тўртлик” (Big Four) аудит ташкилотларида консалтинг йўналишида иш тажрибаси;
- банк ёки бошқа молиявий ташкилотларда лойиҳаларни бошқариш йўналишида иш тажрибаси;
- ПМИ институти турли сертификатлари ва иш тажрибаси.
Ҳамда инглиз тилида эркин суҳбатлаша олиш ва хат-ҳужжат юрита олиш.
Ўзингиз ҳақингиздаги маълумотномани cv@ipotekabank.uz электрон почта манзилига ёки +998970333061 рақамдаги телеграмм манзилига юборишингиз сўралади.
Реклама
Uzbekistan’s Club жамоаси Қатардаги Осиё кубоги доирасида бугун илк ўйинини ўтказаётган Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига ажойиб совға тайёрлашди.
Читать полностью…Зомин тоғ чўққисидаги “Бахт кўприги” Сизни кутмоқда!
Шаҳар шовқинидан чарчаганлар учун экзотик атмосферадаги янги туристик манзил. Зоминда жойлашган “Бахт кўприги” мажмуаси Сизга экстремал ҳиссиётларни бахш этади.
Бу ерда Сиз бахтли ҳаётингизнинг илк кунларини тарих зарварақларига муҳрлашингиз мумкин.
Дўстлар давраси ёки оилавий дам олишни истаганлар учун яхши танлов ва унутилмас таассуротларни тақдим этади.
Замонавий меҳмонхоналар ва юқори дид билан хизмат кўрсатувчи ресторанлар ҳам Сизнинг хизматингизда бўлади.
Реклама