Франциянинг Orano компанияси Ўзбекистонга 500 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритади. Бу ҳақда Тоғ-кон саноати ва геология вазири Бобир Исламов маълум қилди.
Компания Навоий вилояти Томди туманида янги уран конларини қидиради.
“Piramit Mall” савдо нуқталари учун тижорат майдонлари сотуви бошланди
2023 йил 4 ноябр куни “Koç Construction” қурилиш компанияси янги лойиҳа “Piramit Mall” СМни тақдим этди. “Piramit Маll” СМ режалаштирилган уч қават ўрнига олти қаватга бўй чўзади, унинг қурилиши 2025 йилда якунланади. Шу тариқа, “Piramit” мажмуаси кенг кўламдаги бренд ва хизматларга эга, мулоқот ва шоппинг учун жозибали марказга айланади.
“Piramit Маll”нинг муваффақиятли жойлашуви сабабли у ерда дўконлар очадиган компаниялар миллий ва халқаро миқёсда ўз бизнесларини кенгайтириш имконига эга бўлишади, шунингдек кенг мақсадли аудиторияни қамрай олишлари мумкин бўлади.
Савдо маркази бутун дунёдан 90 дан зиёд брендни бир жойга жамлайди;
· Лойиҳанинг қисқа муддатларда амалга оширилиши инвесторларга маблағлари ўзларига тез қайтишини таъминлайди;
· Кўча чакана садвосига қараганда юқорироқ ижара тўлови ҳам тижорат майдонлари эгалари учун инвестицияларнинг қайтишини жадаллаштиради.
“Piramit Тоwеr”, “Piramit Flat ва “Piramit Маll” СМ экотизими – бу 3000 дан зиёд ходим ва осмонўпардаги апартаментларнинг 2000 дан зиёд аҳолисини ўз ичига олади. Мажмуа атрофида, 10 дақиқали радиусда яна миллионга яқин инсон истиқомат қилади.
Реклама
Жорий йилнинг 8 ва 9 ноябрь кунлари пойтахтимизда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити ўтказилиши муносабати билан Тошкент шаҳрига юк ташувчи транспорт воситаларининг кириши қисман чекланади.
Шу кунларда Тошкент шаҳридаги юк ташувчи транспорт воситаларининг шаҳар марказида ҳаракатланиши тўлиқ тўхтатилади.
Ижтимоий тармоқларда Юнусобод туманининг катта қисмида электр ўчгани ҳақида шикоятлар кўпайди.
UPD.: Электр таъминоти тикланган.
2023 йил мавсумида амалда қанча пахта териб олингани ҳануз номаълум. Топширилган пахта бўйича электрон ҳисобварақ-фактура расмийлаштириш муддати 3 кун олдин тугади. Ҳали солиқчилар шаклланган фактуралар бўйича умумий маълумотларни очиқлагани йўқ.
"Норасмий олинган маълумотларга қараганда терим учун 3,6 триллион сўм берилган. Машина терими (243 минг тонна) билан ҳисоблаганда бу жами 2 564 000 тонна пахтага чўт беради.
Шунчаки қизиқ, терилган ва қоғозда кўрсатилган фарқ 40 кун бўлмасаям, 6 ойда билиниб қолади-ку. Келаси йилга июндаёқ тола тугаб қолса, текстилчилар октябргача нима иш қилади? Калава, тайёр мато экспорти-чи? Экспорт 500 миллион долларга тушиб кетса, буни қандай тушунтиришади? Пахта ёғи дефицит бўладими? Бир неча юз минг тонна кунжара, шелуха бўлмаса, гўшт нархи осмонга чиқиб кетадими? Бунга жавобан инфляцияни чизишни бошлаймизми? Ё гўшт нархини чеклаймизми?", – деб ёзмоқда иқтисодчи Отабек Бакиров.
Баходир Маджидович Ахмедов маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. У тайинловга қадар маданият вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётганди.
Авазхон Бахадирович Таджиханов маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Адлия вазирлиги “Конвенцион марказ мажмуаси дирекцияси” ДУК директори лавозимида фаолият юритган.
Усмонов Юсуфжон Камолдинович маданият вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг Иқтисодиёт, давлат инвестиция дастурлари ва жамоат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш харажатларини аудит қилиш шўбаси бош инспектори лавозимида фаолият юритган.
ЎзА
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов:
“Газпром” билан бўлган шартнома мажбуриятлари бажарилмоқда. Тахминан 300 миллион (куб метр газ) аллақачон келган»
Asaxiy Books да Халқ банки билан ҳамкорликда банк соҳаси учун энг муҳим китоблардан бири ўзбек тилида чоп этилди.
Машҳур олим, футуролог Бретт Кингнинг «Банк 4.0. Доим сиз билан — ҳозир ва шу ерда» китоби келажак банки қандай бўлиши кераклиги, соҳадаги ўзгаришлар ҳақида гапиради.
Тўлов тизимлари ва банк соҳасида инқилобий ўзгаришлар юз бермоқда. Яқин келажакда нақд пул, пластик карталар, ҳатто банк иловаларига ҳам эҳтиёж қолмаслиги мумкин. Келажак банки қанақа бўлади? Бугун у қанақа бўлиши керак? Банкирлар келажакка қандай тайёрланиши керак? Бретт Кингнинг «Банк 4.0»да бу масалаларга жавоб излайди, ажойиб тарзда таҳлил қилади.
Китоб нафақат банклар ходимлари ва раҳбариятига, шунингдек тадбиркорлар, молия ташкилотлари ходимлари, иқтисодиёт ва банк соҳасида таълим оладиганларга ҳам тавсия қилинади.
Муқова: Юмшоқ
Нашриёт: Asaxiy Books
Нарх: 99 900 сўм
Саҳифа: 464 бет
Таржимон: Саодат Абдураҳмонова
Китоб бугундан сотувда, унга ҳозироқ буюртма беринг 👉 asaxiy.uz/u/653b6acdb92dd
Реклама
Шавкат Мирзиёев:
Исроил-Фаластин можаросининг ягона ва энг адолатли ечими низони “икки халқ учун икки давлат” принципи асосида ҳал этишдир.
Air Samarkand авиакомпанияси ўзининг биринчи самолётини қабул қилиб олди
2 ноябр куни Самарқанд халқаро аэропортига янги Air Samarkand авиакомпаниясининг Airbus A330-300 самолёти қўнди. Шу билан Самарқандда янги авиакомпания иш бошлади.
Айтилишича, яқин кунларда Air Samarkand иккинчи - Airbus A321 самолётини қабул қилиб олади. 2023 йил охиригача авиакомпания жами 5 та самолётини қабул қилиб, фойдалана бошлайди.
Мактабгача таълим муассасаси қуриш учун ер участкаларини сотиб олинг
Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидан:
✅ "Шодлик" МФЙда 8 сотих ер 602 млн сўм (кўриш)
✅ "Чархновза" МФЙда 16 сотих ер 1,8 млрд сўм (кўриш)
✅ "Янги Белтепа" МФЙда 45 сотих ер 3,3 млрд сўм (кўриш)
@onlineauksionuz | Реклама
2024 йилги Давлат бюджети прогнозларида қандай рисклар инобатга олинмоқда?
➖иш ҳақи миқдорининг қўшимча равишда 1 фоизга оширилиши йилига 1,3 трлн сўм атрофида, пенсия миқдорининг 1 фоизга оширилиши эса 600 млрд сўм миқдорида қўшимча харажатлар талаб этади;
➖сўм алмашинув курсининг 100 сўмга қадрсизланиши йиллик Давлат бюджети харажатларининг 400 млрд сўмга ошишига олиб келади;
➖олтин нархининг прогнозда кўзда тутилган 1 унция учун 1 минг 800 АҚШ долл. нархидан 100 АҚШ долларига пасайиши 4,5 трлн сўм бюджет даромадлари камайишига;
➖Мис нархининг прогнозда кўзда тутилган 1 тоннаси учун 7 минг 800 АҚШ долл. нархидан 500 АҚШ долларига пасайиши 940 млрд сўм бюджет даромадлари камайишига;
➖ энергия ресурслари тарифларининг оширилмай қолиши 1,5 трлн сўм бюджет даромадлари камайишига олиб келиши мумкин.
Тошкент шаҳрида 6 ноябрдан ижтимоий объектлар ва кўп квартирали уйларга иссиқлик энергияси таъминотини босқичма-босқич етказиб бериш бошланади.
Читать полностью…Шу йилнинг 8-9 ноябрь кунлари Тошкентда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг саммити бўлиб ўтади.
Тадбирда Озарбайжон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон, Туркманистон ва Туркиянинг давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.
Халқаро аэропортни Бобур кўчаси билан боғловчи кўприк 4 ноябрь соат 19:00 дан 5 ноябрь соат 09:00 га қадар транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади.
Рейсларга кечикмаслик учун йўловчиларга айланма йўллардан фойдаланиш ва аэропортга одатдагидан олдинроқ жўнаб кетиш тавсия этилади.
Uzbekistan Airports
Ўзбекистон Россиядан нефть импортини 1 млн тоннага чиқармоқчи
Ўзбекистон, Россия ва Қозоғистон энергетика вазирликлари ўртасида уч томонлама шартнома имзоланди.
Ҳужжатда қайд этилишича, “Омск – Павлодар – Чимкент – Шагир” нефть қувури орқали юк ташишни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Томонлар узоқ муддатли асосда 2024 йилда ва кейинги йилларда нефть хомашёси етказиб беришни 1 миллион тоннага етказиш устида иш олиб боради.
2024 йил 1 июнгача футбол учрашувларини намойиш қилиш, футболни аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида футбол бўйича махсус телеканал ташкил қилинади - президент қарори
Читать полностью…Yandex Plus Корзинка супермаркетлари харидорларига бутун оила учун обуна ва совға картасини тақдим этади
Корзинка супермаркетининг исталган филиалида QR кодни сканерланг ва 10 000 000 сўмлик совға картасини ютиб олиш имкониятини қўлга киритинг.
Yandex Plus - бу бир ойлик обунада фойда ва хушкайфият: Yandex мусиқасида треклар, плейлистлар ва подкастлар, “Кинопоиск”даги фильмлар ва телесериаллар, “Bookmate”да электрон ва аудиокитоблар, шунингдек, "Yandex Go"да Комфорт тарифидаги сафарлар учун 10% ва кўпроқ чегирма имкони дегани
Реклама
Умумтаълим фанларидан ўқишга тавсия этилган дарсликлар рўйхати эълон қилинди
Олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларига тайёргарлик кўриш учун ўқишга тавсия этилган дарсликлар ва ўқув адабиётлари рўйхати эълон қилинди.
Рўйхат 👉 https://uzbmb.uz/info/textbooks
Тошкент халқаро аэропортида кутиш зали очилибди. Ҳадемай у ерда кафе, дўкон, савдо автоматлари, банкомат фаолияти йўлга қўйилади, телефонларни қувватлантириш учун шароит ҳам яратилади.
Павильон вақтинчалик ечим сифатида ишга туширилган. Терминални кенгайтириш доирасида замонавий кутиш зали масаласи ҳам ҳал этилади.
UzAuto Motors Chevrolet расмий дилерлик марказларида Damas, Labo, Cobalt ва Captiva 5 сотуви бошланганини эълон қилди.
Читать полностью…АҚШ савдо вазирлиги 2 ноябрь куни Россиянинг Украинадаги урушига ёрдам бераётгани учун 13 та ташкилотни экспорт назорати рўйхатига қўшди. Улар орасида Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган компания ҳам бор.
Маълумотларга қараганда, “MVISION” МЧЖ 2022 йил 14 июнда давлат рўйхатидан ўтган. Фаолият тури сифатида электрон ва телекоммуникацион ускуналар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари улгуржи савдоси билан шуғулланиши кўрсатилган.
l
Кинематография агентлиги ҳамда Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази ҳамкорлигида N.I.C.E Италия фильмлари фестивали ўтказилмоқда. Кеча Самарқандда шу кинофестивалнинг очилиши бўлиб ўтди.
Кинофестивал ХVI Верона Евроосиё иқтисодий форуми доирасида ташкил этилди.
4 ноябргача Самарқанддаги "Шарқ юлдузи" кинотеатрида италиялик киноижодкорлар томонидан суратга олинган «Узоқ йўл» («La lunga corsa»), «Аманда» («Amanda»), «Келажак қуёши» («Il col della avvenire») фильмларини катта экранларда томоша қилиш мумкин.
Фильмлар ўзбекча субтитрларда намойиш этилади ва албатта, КИРИШ БЕПУЛ!
Корзинка дўконларида рўзғор учун зарур маҳсулотлар арзонлаштирилган нархларда сотиляпти экан. Товарлар сони чекланган. Таклиф 8 ноябргача амал қилади.
Айтганча, чегирмали маҳсулотларни Korzinka Go онлайн супермаркетида ҳам сотиб олса бўлади.
App | Telegram-bot | Facebook | Insta | WebРеклама
Макрон: “Миттерандан кейин бирон бир Франция президенти Ўзбекистонга келмаган эди, биз буни албатта тўғрилаймиз”
Франциянинг 21-президенти Франсуа Миттеран 1994 йилда Самарқандга ташриф буюрган. Орадан 29 йил ўтиб, Эммануэл Макрон Ўзбекистонга келган Франциянинг иккинчи президенти бўлди.