Ҳукумат қарори билан иссиқхоналарни газ билан таъминлашнинг янги тартиби амалиётга татбиқ этилади.
Унга кўра, 2023/2024 йиллар куз-қиш мавсумида кўмирга ўтказилиши керак бўлган иссиқхоналарга, агар автоматлаштирилган газ ҳисоблагич ўрнатган, дебитор қарзлари бўлмаса ҳамда олдиндан тўловларни амалга оширган бўлса, газ етказиб берилиши мумкин. Яна бир шарти — ўтган галгидек аҳоли газ таъминотида муаммо юзага келса, улар муқобил ёқилғи захирасини ғамлаб қўйишлари керак бўлади. Тариф эса юридик шахслар учун ўрнатилган тартибда бўлади (1500 сўм).
Бундан ташқари, 2023 йилнинг 1 ноябридан иссиқхона хўжаликларининг кўмир қозонини харид қилиш харажатларининг 20%и давлат бюджетидан қоплаб берилади.
Кўмир сақлаш омборларини қуриш учун 3 йиллик, ёқилғи сотиб олишга айланма маблағ учун бир йиллик кредитлар ажратилади. Имтиёзли даври ҳам бор. Бундан ташқари, тижорат банклари иссиқхоналарга ажратилган кредитларнинг муддатларини узайтириб беради.
Муаммоли кредитлар ва ишчи гуруҳлар
Тошкент шаҳри бўйича банклар томонидан ажратилган 4,7 трлн сўм ва бош банкларнинг 7,2 трлн сўм муаммоли кредитлари мавжуд. Бундан ташқари, жорий йил якунига қадар 19,1 трлн сўм ва 2024 йилда 87 трлн сўм кредитлар сўндирилиши зарур.
Қарзларни тўлиқ ва ўз вақтида ундириш учун шаҳар кенгаши қарори билан 12 кишилик ишчи гуруҳ тузилибди. Ишчи гуруҳнинг ҳар бир аъзоси ўз навбатида ҳар бир туманда муаммоли кредитлар ўндирилишига масъул бўлади. Ҳар бир қарздор билан шахсан ишлайди. Керак бўлса, прокуратурага мурожаат қилиш ҳам топширилган.
Дарвоқе, туман ҳокимликлари ҳам муаммоли кредитларни қайтариш бўйича ўз ишчи гуруҳларини тузиши керак бўлади.
Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаевга Қарағанди вилоятидаги конда рўй берган авариянинг фожиали оқибатлари муносабати билан самимий ҳамдардлик билдирди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Костенко конида юз берган фожиада 32 киши ҳалок бўлган, яна ўнлаб киши тақдири номаълум.
Мамлакатда 29 октябрь куни умуммиллий мотам куни деб эълон қилинди.
“ICT Expo Uzbekistan” — ахборот-коммуникация технологиялари кўргазмасида АлоқаБанк бир қанча янгиликлар билан иштирок этди. Жумладан, банк томонидан тақдим этилган “Талаба картаси” лойиҳаси бир вақтнинг ўзида талаба гувоҳномаси, таълим муассасаси ва кутубхонага рухсатнома, VISA асосидаги банк картаси, онлайн тўловлар учун восита, транспорт картаси (АТТО) каби хизмат турларини ўз ичига қамраб олган. Шундай қилиб, “Талаба картаси” универсал восита сифатида турли хил рақамли хизматлар ва банк хизматларидан фойдаланиш учун бир қатор қулайлик ва имкониятларни ўзида мужассам этган.
Бундан ташқари, жорий йилдан бошлаб АлоқаБанк — AloqaBusiness, AloqaVentures, AloqaAktiv ва AloqaLizing кирган Алоқа экотизимининг бир қисми ҳисобланади. Бизнесни янада муваффақиятли олиб бориш учун AloqaBusiness банк ўз мижозларининг бизнес жараёнларини рақамлаштириш ва уларнинг иш самарадорлигини оширишга ёрдам берадиган рақамли хизмат кўрсатиш платформаси воситаларини тақдим этади. AloqaBusiness рақамли платформаси банк экотизими ва унинг ҳамкорларига оид энг яхши маҳсулот ва хизматларини бирлаштиради.
Реклама
Мобил алоқа абонентларига ўз мобил рақамларини сақлаган ҳолда ўзлари хоҳлаган мобил алоқа оператори хизматларидан фойдаланиш имконияти яратилди.
Унинг қулайлиги шундаки, эндиликда абонентлар мобил алоқа операторларининг хизмат кўрсатиш сифатига қараб исталган компанияни танлаши мумкин.
Дастлабки босқичда жисмоний шахслар ўзи ўтишни хоҳлаган мобил алоқа оператори офисига ташриф буюрган ҳолда мурожаат этади ҳамда мобил рақами кўчирилган янги сим-картани олиб кетади.
Zoomrad иловаси 3 ёшда
Ёрқин дизайн, жозибадор қулайлик ва энг асосийси, кўплаб хизматларга онлайн тўловларни амалга ошириш имконини ўзида жамлаган, инсонларнинг оғирини енгил қилиш йўлида хизмат қилиб келаётган Zoomrad мобил иловаси фаолияти йўлга қўйилганига роппа-роса 3 йил бўлди ва 2 миллиондан ортиқ мижозларга янги қулайликларни тақдим этишмокда.
АлоқаБанк жамоаси Zoomrad иловасидан фойдаланиб келаётган қадрли мижозларига миннатдорчилик билдиради!
Реклама
Франция президенти Эммануэль Макрон 1-2 ноябрь кунлари Ўзбекистонга ташриф билан келиши кутилмоқда.
Читать полностью…Mobiuz мобил оператори ICTEXPO 2023 кўргазмасида Ўзбекистонда илк бор VoWiFi ва Easy Macro технологияларини намойиш этмоқда.
VoWiFi ёрдамида оддий WiFi-роутердан ҳудди таянч станцияси каби фойдаланиб, мобил алоқа ёрдамида кўнғироқ қилиш мумкин экан. Девори қалин хоналар ичида, кўп қаватли биноларда, аҳоли зич жойларда, ёмон об-ҳаво бўлганда ва ҳ.к. ишлатишга зўр экан.
Easy Macro эса ихчам таянч станциялари бўлиб, уларни жойлаштириш учун устунлар, биноларнинг юзаси ва томлари, реклама пештахталари ва бошқалардан фойдаланиш мумкин.
Telegram | Instagram | Youtube
Реклама
Таълим учун йўналтирилган маблағлардан даромад солиғини масофадан қайтариб олиш мумкин
«Контракт», нодавлат мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда ипотека кредитлари учун йўналтирилган маблағдан 12% даромад солиғини қайтариб олишда солиқ органларига ташриф буюрмасдан, my3.soliq.uz орқали шартнома ва тўлов ҳужжатларини бириктирган ҳолда декларация юбориш мумкин. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси маълум қилди.
«Солиқ декларацияларини юбориш» электрон хизматида фойдаланувчининг иш ҳақи ва бошқа даромадлари тўғрисидаги маълумотлар автоматик шаклланади.
Жисмоний шахсларнинг қуйидагилар учун йўналтирилган даромадларидан 12% миқдорида даромад солиғини масофадан қайтариб олиш мумкин:
➖контракт;
➖нодавлат мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари;
➖ипотека кредитлари.
UZTELECOM “ICTWEEK-2023” ҳафталигида бир нечта лойиҳалар тақдимоти билан қатнашмоқда. Хусусан, уй телефонияси, телевидение, симли интернет, мобил алоқани ягона ҳисоб орқали бошқариш, тезлиги оптик толали интернетникидан кам бўлмаган WTTx технологияси, Қишлоқ хўжалигига оид инновацион лойиҳалар шулар жумласидан.
Масалан, UZTELECOM абонентларр учун қулайлик яратиш мақсадида ишга туширган SIMkomat хизмати ёрдамида ҳеч қандай ҳужжатларсиз, биргина Face ID орқали сим-карта очиш мумкин экан.
Реклама
Yandex Go Ўзбекистонда юридик шахс сифатила расман рўйхатдан ўтиб, солиқ резиденти бўлди.
Читать полностью…Яшнобод туманида Nexia ҳайдовчиси тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойида 37 ҳафталик ҳомиладор аёлни уриб юборди. У олган жароҳатлари туфайли касалхонада вафот этди, ўлимидан аввал туққан ўғли ҳам ҳалок бўлди.
Суд ҳайдовчига нисбатан уч йил синов муддати билан шартли қамоқ жазосини тайинлади.
P.S.: Бу адолатсиз жазо. Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини қўпол тарзда бузиш, бегуноҳ одамлар ҳалок бўлишининг олдини олиш учун жазо кучайтирилиши, муқаррарлиги таъминланиши керак.
Депутатларимиз президентнинг охирги танқидидан келиб чиқиб, қонунчиликка тезроқ ўзгартиришлар киритишса яхши бўлар эди. Чунки гапириш ва тарғибот эмас, айнан қатъий жазо ва унинг муқаррарлиги маданият яратади, тартиб шакллантиради, инсон қадрини таъминлайди, қонун-қоидага ҳурмат принципини ишлатади.
Айтишларича, олий таълим, фан ва инновациялар вазири Абдураҳмонов Иброҳим Йўлчиевич қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланиши кутилмоқда.
Хабар расман тасдиқланмаган.
“ICTWEEK Uzbekistan 2023” ҳафталиги доирасида IT Park стенди тақдим этилди. ICT Expo кўргазмасида ташриф буюрувчиларга IT-таълим, стартап экотизимини ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш, экспорт ва резидентлик мақомини олиш бўйича ташкилот томонидан тақдим этилаётган ташаббус ва имкониятлар ҳақида маълумот берилди.
Бундан ташқари, кўргазма меҳмонлари “AloqaTech Lab”, “Plug and Play Uzbekistan”, “500 Georgia” ва бошқа кўплаб акселерация дастурларида иштирок этиш бўйича маслаҳатлар олиш имконига эга бўлдилар.
Таълим бўлими вакиллари стендга ташриф буюрувчиларга IT Park'нинг таълим имкониятлари ҳақида сўзлаб беришди:
• education.it-park.uz — резидент компанияларнинг таълим IT-курслари;
• it-istedod.uz — халқаро IT сертификатларини олишга сарфланган харажатлар компенсацияси;
• uzbekcoders.uz — Coursera платформасидаги турли соҳалар бўйича 10 000 дан ортиқ курсларга кириш ҳақида маълумот.
“ICTWEEK UZBEKISTAN 2023” доирасида IT стартаплар хиёбонида 72 та стартап намойиш этилган бўлиб, улардан 42 таси IT Park резидентлари ва 30 таси “Plug and Play” дастурлари иштирокчиларидир.
Батафсил маълумот ушбу ҳаволада келтирилган.
Реклама
Саида Мирзиёева Хитой маданият ва туризм вазири Ху Хэпин бошчилигидаги делегация билан учрашди.
⠀
Учрашувда Ўзбекистон - Хитой ўртасидаги туризм ва маданият соҳаларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Манба
«AloqaVentures» венчур фонди ICTWEEK 2023 ҳафталигида
«AloqaVentures» венчур фонди ICTWEEK 2023 ҳафталигида портфель стартаплари билан биргаликда ўз стенди билан иштирок этди. Ҳафталик давомида фонд стартаплари тадбир меҳмонларига ўзларининг инновацион ечимларини намойиш этиб, янги ҳамкор ва мижозларга эга бўлди.
«AloqaVentures» венчур фонди директори Сухроб Гайбуллоев ICTWEEK 2023 ҳафталиги доирасида ташкил этилган «ИТ соҳасидаги инвестициялар ва давлат-хусусий шериклик имкониятлари» форумида спикер сифатида иштирок этиб, стартаплар, венчур инвестиция ва ИТ соҳасининг ривожланиш тенденциялари ҳақида сўз юритди.
ICTWEEK 2023 доирасида «AloqaVentures» венчур фонди Қозоғистоннинг «GoDays» стартапи билан инвестиция киритиш бўйича «Termsheet» имзолади.
Шунингдек, ҳафталик доирасида Кремний водийсида жойлашган ва Ўрта Осиё стартапларига Кремний водийси ва АҚШ бозорларига киришда ёрдам берувчи «Silkroad Innovation Hub» билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Реклама
1 ноябрдан Тошкентда жамоат транспорти йўлкира нархи ошади
«Тошшаҳартрансхизмат» компанияси 1 ноябрдан Тошкент жамоат транспортида йўлкира нархи ошишини маълум қилди.
Бир турдаги жамоат транспортида қатнов учун қатъий белгиланган йўл ҳақи нақд ва банк карталари билан тўлашда 2000 сўм, АТТО транспорт картаси билан тўлашда 1700 сўм этиб белгиланди.
Бир соат ичида бир автобусдан иккинчисига ўтиш ва АТТО картаси билан тўлашда йўл ҳақи учун 700 сўм тўлаш керак бўлади. Бир соат ичидаги учинчи ва тўртинчи автобусларда ҳаракат учун бепул бўлади.
IMEI бўйича
➖эндиликда жисмоний шахслар хориждан ўзи билан олиб кирган иккита мобил қурилма (телефон)ни божхона тўловларисиз рўйхатдан ўтказиши мумкин. Бунгача битта телефонни рўйхатдан ўтказишга рухсат берилган эди.
➖телефонларни UzIMEI тизимида рўйхатга олишда масофадан туриб (онлайн) шахсни биометрик идентификация (Face-ID) қилиш жорий этилди.
➖Ўзбекистонга хизмат сафари ёки туризм учун келаётган хорижий фуқаролар мобил қурилмаларидан рўйхатдан ўтказмасдан фойдаланиш даври амалдаги 30 календарь кунидан 60 календарь кунигача узайтирилди.
Манба
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига директор тайинланди
Азизов Абдулла Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори этиб тайинланди.
Бунга қадар у “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ бошқаруви раисининг рақамлаштириш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
Деҳқонобод тумани ҳокими Алиқулов Зоир Халилович Қарши тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Шаҳрисабз шаҳар ҳокими Сулаймонов Акром Исомиддинович Деҳқонобод тумани ҳокими вазифасига тайинланди.
Депутатлар Иброҳим Абдураҳмонов номзодини қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига маъқуллади.
Читать полностью…5 фоизлик инфляция таргети 2026 йилга қолдирилиши мумкин
Марказий банк инфляциянинг доимий 5 фоизлик таргетига эришиш даври 2025 йилнинг иккинчи ярмига тўғри келишини прогноз қилмоқда.
Регуляторнинг қайд этишича, асосий сценарийга кўра, ташқи ўзгаришларнинг таклиф омилларига бўлган босими узоқроқ сақланиб қолаётганлиги ҳамда айрим тартибга солинадиган нархлар тўғриланишининг умумий инфляцияга бўлган таъсирлари шундай хулосага асос бўлган.
Айни пайтда, ушбу қарор доимий 5 фоизлик таргетни ўзгартирилганлигини англатмайди, балки ушбу таргетга эришиш даврининг узайтирилганлигини билдиради, дейилади расмий хабарда.
Муқобил сценарийга кўра, ташқи шароитларнинг бирмунча ноқулай шаклланиши ички нархларга қўшимча босим яратишини инобатга олиб, 2024 йилда инфляция даражаси 9-10 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда.
Бунда доимий таргетга эришиш даври янада узоқроқ даврга кечикиб, 2025 йилда инфляция 7-8 фоиз атрофида бўлиши ва 2026 йил якунига келиб 5 фоизгача пасайиши прогноз қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда эришилиши лозим бўлган 5 фоизлик доимий инфляция мақсади 2024 йил охирига кўчирилган эди.
Айтишларича, Президент администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаментининг раҳбари Абдураҳмонов Одил Қаландарович олий таълим, фан ва инновациялар вазири этиб тайинланиши кутилмоқда.
Хабар расман тасдиқланмаган.
UZTELECOM “ICTWEEK-2023” ҳафталигида бир нечта лойиҳалар тақдимоти билан қатнашмоқда. Хусусан, уй телефонияси, телевидение, симли интернет, мобил алоқани ягона ҳисоб орқали бошқариш, тезлиги оптик толали интернетникидан кам бўлмаган WTTx технологияси, Қишлоқ хўжалигига оид инновацион лойиҳалар шулар жумласидан.
Масалан, UZTELECOM абонентларр учун қулайлик яратиш мақсадида ишга туширган SIMkomat хизмати ёрдамида ҳеч қандай ҳужжатларсиз, биргина Face ID орқали сим-карта очиш мумкин экан.
Реклама
“Тахтақорача” довонида туннель қурилади
Келгуси йилда “Тахтақорача” довонида янги туннель ва йўл қуриш лойиҳаси бошланади. Хитойлик инвесторлар билан бирга Самарқанд билан Шаҳрисабзни боғловчи 30 километр йўлни таъмирлаш ишлари бошланади.
❗️Расман
Қарши шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан ўтаётган йиғилишда олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланиши ҳақида эълон қилинди.
InfinBank'дан навбатдаги ажойиб имконият!
🏦Гап шундаки, InfinBank кредит учун фоизсиз тўлов имкониятини тақдим этмоқда. Бунинг учун сиз InfinBLACK кредит картасини буюртма қилиб ва ундан тўловларингиз учун фойдаланиб, 50 кунгача фоизсиз кредит олишингиз мумкин.
Агар олинган кредит 50 кунгача тўланса, Банк сизга яна 50 кунлик фоизсиз даврни тақдим этади.
InfinBLACK кредит картаси ҳақида:
- Йиллик фоиз ставкаси: 23,99 %дан 47,99%гача
- Муддати: 5 йил
- Қайта тикланувчи лимит: 50 млн сўмгача
- Фоизсиз фойдаланиш даври: 50 кунгача
- Минимал тўлов: кредит қолдиғига нисбатан 10%
InfinBLACK кредит карталарини банк филиалларидан ёки онлайн расмийлаштиришингиз мумкин. Бундан ташқари карталарни етказиб бериш хизмати ҳам бор. 🚚
Реклама