davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

80666

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklamabot

Подписаться на канал

davletovuz

Жорий йил 1 ноябрдан бошлаб АИ-80 бензин нархи ошмайди - "Ўзбекнефтгаз"

Читать полностью…

davletovuz

Рахимов Дилшод Фахриевич Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

У тайинловга қадар Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Читать полностью…

davletovuz

Корзинка: рўзғор учун энг керакли товарлар одатдагидан арзон

Савдо тармоғи дўконларида кундалик ишлатиладиган маҳсулот ва товарларга махсус арзонлаштирилган нархлар белгиланибди:

* "Нежинское" кунгабоқар ёғи — 15 990 сўм / 1 Л;
* "Pepsi" (1,5 Л) + "7 UP" (1,5 Л) — 19 490 сўм / сет;
* Aвокадо — 19 990 сўм / 1 д;
* "Vand-Food" селд филеси — 27 990 сўм / 500 г;
* "Perwoll" кир ювиш суюқлиги, қора ранг кийимлар учун — 31 990 сўм / 1 Л;
* "AНДAЛУС" колбасаси, докторская — 44 990 сўм / 700г±20г;
* "Huggies" болалар таглиги, Elite Soft 5*19 — 59 990 сўм;
* Мол гўшти, тўш — 64 990 сўм / 1 кг.

⚡️ Нархлар 25 октябр охиригача амал қилади!

Товарлар сони чекланган.

📱Чегирмали маҳсулотларни Korzinka Go онлайн супермаркетида ҳам харид қилишингиз мумкин.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Ташқи ишлар вазирлиги баёноти

Ғазо секторидаги “Ал-Аҳли” касалхонасига уюштирилган ҳаво ҳужуми оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдик.

Бу даҳшатли зўравонлик ҳаракатини кескин қоралаймиз ва буни халқаро гуманитар ҳуқуқнинг қўпол бузилиши, деб ҳисоблаймиз.

Вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган ҳолда, можаро томонларини зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга ҳамда ўт очишдан тийилишга чақирамиз.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

UzAuto Motors оммабоп автомобиллар нархларини оширган

Компания сайтидаги маълумотларга кўра, сотувда мавжуд бўлмаган Lacetti, Damas, Labo ва Cobalt моделлари нархлари қимматлашган. Компания бу ҳақда расман хабар бергани йўқ.

Комплектацияларнинг нархлари қуйидагича оширилган:

➖Lacetti L-Style Plus AT — 160 млн 868 минг сўмдан 169 млн 118 минг сўмга;

➖Damas D2 DLX Style Plus — 92 млн 204 минг сўмдан 96 млн 932 минг сўмга;

➖Labo LB2 Plus: 91 млн 669 минг сўмдан 96 млн 370 минг сўмга;

➖Cobalt GS-Style Plus MT — 113 млн 711 минг сўмдан 119 млн 542 минг сўмга;

➖Cobalt GX-Style Plus AT — 134 млн 294 минг сўмдан 141 млн 181 минг сўмга.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

“Бир макон, бир йўл” учинчи халқаро форумида иштирок этаётган делегациялар раҳбарларини расмий кутиб олиш маросимидан.

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпин билан музокаралар ўтказди.

Унда Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги дўстлик ва ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Ўзбекистонда, айниқса ёшлар орасида хитой тилини ўрганишга қизиқиш ортиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Тошкент ва Самарқанддаги Конфуций институтининг самарали фаолияти бунга катта ҳисса қўшмоқда. Хитой тилини ўқитишни ва ёш олимлар ўртасидаги алмашинувни кенгайтириш режалари белгилаб олинди.

Ўзбекистон президенти Тошкентда Хитойнинг етакчи Цинхуа университети ва Пекин университети филиалларини очишни таклиф қилди.

“Ягона Хитой” сиёсати ҳамда “уч ёвуз куч”га қарши курашиш борасидаги позиция ўзгармас экани тасдиқланди.

Читать полностью…

davletovuz

Президентнинг тегишли Фармонига асосан адлия катта маслаҳатчиси Шамсиддин Шарафидинович Соҳибназаров Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ш.Соҳибназаров тайинловга қадар Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Читать полностью…

davletovuz

“Korzinka Mahalla” — Корзинка энди янада яқинроқ

Корзинка янги форматдаги “Korzinka Mahalla” дўконларини ишга туширди. “Korzinka Mahalla” — бу ўзи нима?

“Korzinka Mahalla” дўконлари бу:
- қаҳва бурчаги ва тайёр маҳсулотларнинг кенгайтирилган танлови;
- янги маҳсулот тоифалари, масалан, гуллар;
- 4 200 дан ортиқ маҳсулот турлари;
- уйингизга янада яқинроқ бўлган қулай жойлашувга эга янгича форматдаги дўконлар тармоғи!

Дўконларнинг иш вақти 07:00 дан 23:00 гача, бироқ баъзилари 24 соат ҳам ишлайди.

App | Telegram | Facebook | Insta | Web |Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси маълум қилишича, мамлакат жанубида рўй берган террор ҳужуми вақтида Ўзбекистонда туғилган ва 90-йилларда репатриация дастурига мувофиқ Исроилга кўчиб келган 5 (беш) нафар киши ҳалок бўлган. Олинган маълумотларга кўра, улар амалдаги Ўзбекистон фуқаролик паспортларига эга эмас.

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёев Самарқандда Жаҳон туризм ташкилоти Бош ассамблеясининг (UNWTO) 25-юбилей йиғилишида нутқ сўзламоқдв https://www.youtube.com/live/a0v150etC44?si=VxAl0bP533W7Fp58

Читать полностью…

davletovuz

Янги уйлар, квартиралар ва бошқа турдаги турар жойларнинг сотиб олиш ёки сотиш хизматларини кўрсатувчи Barakali Uylar бренди ("ASIA MIDLANDS" МЧЖ) риелторлик компаниясига ишонинг.

Компания уй сотиш ва сотиб олиш, ижарага уй топиш ва топшириш каби йўналишларда кўп йиллардан бери фаолият юритиб келади.

Алоқа учун:
☎️ +998935560000
📲 Kaналга аъзо бўлиш

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистонда микро, кичик ва ўрта корхоналарни (МКЎК) қўллаб-қувватлаш лойиҳаси (хусусий сектор инвестицияларини молиялаштириш) учун кредит шартномасини имзолаш: МКЎКларнинг молиялаштириш имкониятларини яхшилаш

2023 йил 15 октябр куни Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) “Hamkorbank” тижорат банки билан хусусий секторга 35 миллион АҚШ долларигача бўлган инвестицияларни молиялаштириш учун кредит шартномасини имзолади. Ушбу кредитдан тушган маблағлар кичик ва ўрта бизнесни молиялаштиришга йўналтирилади. Кредит Халқаро молия корпорацияси (ХМК) томонидан ривожланаётган мамлакатларда молиявий инклюзивликни яхшилашга ёрдам бериш учун 2023 йил май ойида бошланган 1,5 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги қарз дастури бўлган Тезлаштирилган молиявий қўшилиш фонди (FAFI) орқали биргаликда молиялаштирилади.

Ўзбекистон иқтисодиётида микро, кичик ва ўрта корхоналар муҳим ўрин тутади, улар ЯИМнинг қарийб 54 фоизини ва иш ўринларининг 78 фоизини ташкил қилади. Бироқ, Ўзбекистонда банк кредитларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлган микро, кичик ва ўрта бизнес субъектлари сони пастлигича қолмоқда — тахминан 22%. Мамлакат иқтисодиётини янада ривожлантиришда микро, кичик ва ўрта корхоналарни рағбатлантириш жуда муҳим бўлса-да, уларнинг молиялаштиришни яхшилаш долзарб вазифа ҳисобланади.

Ушбу лойиҳа Ўзбекистонда микро, кичик ва ўрта бизнес субъектларининг барқарор иқтисодий ривожланишига уларнинг молиядан фойдаланиш имкониятларини яхшилаш орқали кўмаклашиш ва шу орқали 8-(Муносиб меҳнат ва иқтисодий ўсиш) ва 17-мақсадларга (Мақсадларга эришиш учун ҳамкорлик) эришишга ҳисса қўшишга қаратилган. JICA Ўзбекистонда ва дунёнинг бошқа мамлакатларида микро, кичик ва ўрта корхоналарнинг молиялаштиришга киришини қўллаб-қувватлашда давом этади ва бундай лойиҳаларни амалга ошириш учун хусусий сектор маблағларини сафарбар қилади.

Читать полностью…

davletovuz

👤 Минимал шартлар ва ютуқ сизники — ICTWEEK 2023 ҳафталиги доирасида АлоқаБанк ва VISA ҳамкорлигида ажойиб акция

Ютуқ эгаси бўлишни хоҳлайсизми?
- Samsung S23 (2х)
- Galaxy Watch (2х)
- Galaxy Buds pro (2х)

Асосийси иштирок этиш учун қуйидаги шартларни бажариш кифоя:
- Zoomrad иловасини юклаб олинг ва масофавий идентификациядан ўтинг;
- Илова орқали VISA картасига буюртма беринг;
- 13.10.2023 санасидан 25.10.2023 санасигача минимал 200 000 сўм миқдорда ёки эквиваленти шу миқдорга тенг бўлган хорижий валютада тўлов амалга оширинг.

Эслатма: Агар сиз аллақачон АлоқаБанк VISA картасига эга бўлсангиз, янги буюртма қилишингиз шарт эмас.

Оферта | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Куз ва қишда қаерга бориш мумкин?

Ўзбекистондаги йирик сайёҳлик агентликлари тармоғи “CENTRAL TUR” 50% гача чегирмаларни таклиф этади.

Куз-қиш мавсумининг ажойиб йўналишлари:
👉Таиланд - 5,9 миллион,
👉БАА - 3,6 миллион,
👉Шарм ал-Шейх - 5,5 миллион,
👉Мальдив ороллари - 11 миллион,
👉Бали/Малайзия/Сингапур - 11 миллиондан,
👉Истанбул 6,5 миллиондан ва бошқалар.

Тафсилотлар: @centraltur_uz

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Лондондаги "O'zbekistonlik" форумига Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассо ташриф буюрди.

Ўта юқори мартабали меҳмон Ўзбекистон ҳамда ЕТТБнинг ўзаро манфаатли ҳамкорлиги ҳақида гапирар экан, шу йилнинг баҳорида ЕТТБ йиллик йиғилишининг Самарқандда бўлиб ўтгани, 2017 йилдан бошлаб халқаро тараққиёт институтлари ва инвесторлар учун қайта очилган Ўзбекистоннинг ўсиб бораётганидан далолат бериши ҳақида гапириб ўтди.

У "O'zbekistonlik" форуми доирасида премьера қилинган айни номдаги фильмнинг бош қаҳрамони Камола Маҳмудова ЕТТБ жамоасининг қадрли ва ўз ишининг моҳир устаси бўлган профессионал экани ва у билан фахрланишини айтди.

Халқаро молия институти раҳбари Ўзбекистонда инфраструктура, яшил иқтисодиёт ва ижтимоий соҳаларга инвестиция киритишни давом эттириш истагини билдирди.

Айтиб ўтиш керак, "O'zbekistonlik" форуми Ucell, Uzbekistan Airways ва Турин политехника университети ҳамкорлигида ташкил қилинди

Читать полностью…

davletovuz

Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва унга тегишли AKFA Group компанияси FeedUp фаст-фудлар тармоғи билан шерикликда ишлашни бошлабди.

Маълум бўлишича, AKFA Group ушбу компаниянинг 50 фоиз улушини сотиб олган. Энди ушбу брендни дунёга олиб чиқишда улар ҳамкорлик қилишар экан.

Читать полностью…

davletovuz

Bloomberg’нинг ёзишича, АҚШ расмийлари Европа Иттифоқидан Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари учун аэропорт транзит визаларини талаб қилишни сўраган.

Сабаби йил аввалида бир гуруҳ муҳожирлар «ИШИД»га алоқадор шахслар ёрдамида АҚШга жануби-ғарбий чегарадан кириб келган. Бу эса Америка ҳуқуқ-тартибот идораларининг хавотирини кучайтирган.

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Хитойда “Бир макон, бир йўл” учинчи халқаро форумида иштирок этмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Республика «пахта план»и тўлибди.

Читать полностью…

davletovuz

Зураб Пололикашвили, Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (UNWTO) Бош котиби:

– Кеча жаноб Президент Мирзиёев Ўзбекистонга инвестиция киритиш борасида жуда кўплаб қизиқарли инновацион ғояларни илгари сурди. Биз бу ташаббусларни қўллаб-қувватлаймиз ва жаноб Мирзиёевнинг мамлакатдаги ва ташқи туризмни ривожлантириш саъй-ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдирамиз.

Биз Президент томонидан Жаҳон сайёҳлик ташкилоти Бош ассамблеясининг 25-сессиясида илгари сурилган етти ташаббусни нафақат қўллаб-қувватлаймиз, балки уларни жорий қилиш устида ишлаймиз.

Тез кунларда UNWTOнинг Ўзбекистонда ваколатхонаси очамиз ва фаол ҳамкорлик қилиш мақсадида мамлакатингизга мунтазам ташриф буюрамиз.

Читать полностью…

davletovuz

"InnoWeek-2023" инновацион ғоялар ҳафталигига старт берилди

17 октябр куни "Креатив таълим ва инновация - Янги Ўзбекистон тараққиётининг асоси" шиори остида "InnoWеек-2023" инновацион ғоялар ҳафталиги бошланди. Ҳафталик "Ёшлар", "Start-up"лар, Илм-фан ва тижоратлаштириш" ва "Креатив таълим" йўналишларида ташкил этилмоқда. Тадбир доирасида 20дан зиёд мамлакатдан 250 дан ортиқ экспертлар иштирок этмоқда.

Лойиҳанинг инновацион маҳсулотлар кўргазмаси талабалар шаҳарчасидаги "Алпомиш" муз саройида бўлиб ўтади. Кўргазмада юқорида зикр этилган йўналишлар бўйича 150 га яқин ташкилотлар ўзларининг 200 дан зиёд инновацион маҳсулотлари билан қатнашади.

Бундан ташқари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги биносининг кўргазмалар залида кузги тижоратлаштириш форуми доирасида кўргазма ташкил этилади. Унда баҳорги тижоратлаштириш форумида танлов орқали саралаб олинган, тармоқ муаммоси ечимига қаратилган тижоратлаштириш ҳамда Start-up лойиҳалари иштирок этиши кутилмоқда.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Uzbekistan Airways 60 ёшдан ошган эркаклар ҳамда 55 ёшдан ошган аёлларга 1 ноябрдан 30 ноябргача авиачипталар учун 25%лик чегирма беради. Чегирма маҳаллий рейсларнинг эконом классларига амал қилади.

Читать полностью…

davletovuz

Янгийўлда солиқ инспекцияси ходимлари пора билан қўлга олинди
 
Тошкент вилояти Янгийўл туман Солиқ инспекцияси катта инспектори ҳамда Янгийўл шаҳар Солиқ инспекцияси шўъба бошлиғи ўзаро тил бириктириб, тадбиркорлик субъекти фаолиятида аниқланган солиқ қарздорлигини унинг фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилишади.

ДХХ томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Солиқ инспекцияси катта инспектори сўралган пул маблағидан 4500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
 
ЎзА

Читать полностью…

davletovuz

Мактабларда биринчи чорак 3 ноябрь куни якунланади. Ўқувчилар учун 4 ноябрдан таътил бошланади.

Дарслар 10 ноябрдан бошланади.

Читать полностью…

davletovuz

Тошкентда ноқонуний бино ва иншоотлар бузилмоқда

“Шаҳар ҳокимлиги ва тегишли хизматларнинг рухсатисиз, йўллар бўйлаб қурилган бинолар аҳоли учун хавф туғдиради, яъни уларда автотураргоҳ ва тўхташ йўли йўқ, бу эса ҳайдовчининг бир дақиқалик хариди орқасидан бошқа ҳайдовчилар ва пиёдалар учун сезиларли ноқулайлик ва хавфга сабаб бўлади.

Ҳозирги кунда Тошкентда тегишли таҳлиллар ўтказилиб, ихтисослаштирилган хизматлар томонидан ноқонуний бино ва иншоотларни демонтаж қилиш ишлари бошланди. Шу билан бирга, ушбу бинолардан фойдаланган тадбиркорларга қонуний асосда ўз фаолиятини давом эттириш учун шароит яратилади”, дейилади Тошкент шаҳар ҳокимлигининг хабарида.

Ҳокимлик “Тошкент шаҳри ҳудудида маиший ва тижорат биноларига эга бўлганларни ҳужжатларнинг шаҳарсозлик меъёрларига мувофиқлигини яна бир бор синчиклаб текширишга” чақирган.

Читать полностью…

davletovuz

Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги уруш натижасида, шу вақтга қадар 3 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган. 4 нафари бедарак йўқолган.

Исроил ташқи ишлар вазирлиги

Читать полностью…

davletovuz

Президентнино “Йўл хўжалиги соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2024 йил 1 январдан:

➖автомобиль йўлларида бажариладиган иш турлари қуриш ва реконструкция қилиш, таъмирлаш ҳамда сақлашдан иборат бўлади;

➖лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш, йўл-қурилиш ишларини амалга ошириш, шунингдек, уларни қабул қилиб олишда ҳажм ва сифат кўрсаткичларини назарда тутадиган тизим (“ҳажм услуби”) жорий этилади;

➖автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари якунланган объектларнинг асосий конструктив элементлари бўйича камида уч йиллик кафолатли хизмат қилиш муддати жорий қилинади;

➖йилнинг ҳарорат юқори бўлган вақтларида автомобиль йўлларида юк ташувчи транспорт воситалари ва автопоезд (тиркама)ларнинг (махсус транспорт воситаларидан ташқари) ҳаракатланишига мавсумий чекловлар ўрнатилади.

Халқаро аҳамиятдаги М39 “Тошкент – Термиз” автомобиль йўлининг “Тошкент – Чиноз” йўналишидаги 817 – 827 км қисмини илғор хорижий технологиялар ва замонавий халқаро стандартлар асосида цемент-бетон қоплама қурган ҳолда реконструкция қилиш лойиҳаси амалга оширилади.

2025 йил 1 январдан янгидан бошланадиган йўл-қурилиш объектларида лойиҳани муҳандислик бошқариш ва техник назорат қилиш ишлари аутсорсинг шартлари асосида Халқаро муҳандислар-консультантлар федерацияси (FIDIC) амалиёти ва ҳужжатларига мувофиқ мустақил ташкилотлар, шу жумладан хусусий сектор томонидан амалга оширилади.

Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бўйида яшил ҳудудларни барпо этиш доирасида Автомобиль йўллари қўмитаси таркибидаги “Ўзйўлкўкаламзорлаштириш” давлат муассасасининг ҳудудий бўлинмалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари тасарруфига ўтказилади.

2024 йил 1 январдан тажриба-синов тариқасида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда узунлиги 20 кмгача бўлган умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини эксплуатация қилиш ишларига аутсорсинг асосида хусусий сектор жалб қилинади.

Автомобиль йўллари қўмитаси таркибида қуйидагилар ташкил этилади:

“Ўзйўлкўприк” кластери ва унинг ҳудудий филиаллари;

“Автомобиль йўллари техник ҳолати таҳлили ва ҳаракат хавфсизлиги маркази” давлат муассасаси.

2024 йилдан хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўллари, шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқлар ва овуллар кўчаларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун бюджет маблағлари фақат “Менинг йўлим” дастури орқали ажратилади.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистон хабарлари

➖Бугун Самарқандда Жаҳон туризм ташкилоти Бош ассамблеясининг (UNWTO) 25-юбилей йиғилиши ўз ишини бошлайди.

➖Шавкат Мирзиёев 17-18 октябрь кунлари “Бир макон, бир йўл” учинчи халқаро форуми тадбирларида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Пекин шаҳрида бўлади.

➖Марказий банк маълумотларига кўра, сентябрда олтин-валюта захиралари 1 650,8 миллион долларга қисқарган ва 31,0 млрд.долларни ташкил этган. Бу 3,5 йиллик, яъни пандемия даври, 2020 йил март якунларидаги минимумнинг янгиланиши.

➖Исроилнинг Холон технология институтида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар Тошкентга эвакуация қилинди. Институт билан талабаларнинг ўқишини онлайн форматда давом эттириш бўйича келишувга эришилган.

➖Тижорат банкларининг муаммоли кредитлари (NPL) қолдиғи 1 октябрь ҳолатига 16 трлн 828 млрд сўмни ташкил этган ва жами кредит портфелидаги улуши эса 3,7%га тушган.

Читать полностью…

davletovuz

Captiva-5 нархлари эълон қилинди

UzAuto Motors расмий саҳифасида 8 октябрь куни жойлаштирилган хабарда маълум қилинишича, янгиланган Captiva-5 LT1 , LT 2, вa Premier комплектацияларида сотувга чиқарилади. Уларнинг нархлари қуйидагича бўлади:

➖LT1 (5 ўриндиқли): 299 900 000 сўм;

➖LT2 (7 ўриндиқли): 319 900 000 сўм;

➖Premier (7 ўриндиқли): 349 900 000 сўм.

Нархлар қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олган ҳолда кўрсатилган.

Читать полностью…
Подписаться на канал