davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

80666

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklamabot

Подписаться на канал

davletovuz

Портлаш натижасида Сергели туманидаги 26 та кўп қаватли уйдаги 592 та хонадон ҳамда 8 та хизмат кўрсатиш шохобчаси, битта мактаб ва 2 та МТТ биноларининг фасад қисми ҳамда дераза-ромларига зарар етган.

Шунингдек, ҳудуддаги 24 та кўп қаватли уй ва 25 та ҳовлининг фасад, ойна-ром ва том қисми зарар кўрган.

Читать полностью…

davletovuz

Сергелидаги портлаш юзасидан ИИВ Тергов департаменти томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми “а” ва ”б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилди.

Читать полностью…

davletovuz

Портлаш оқибатида жабрланганларнинг умумий сони 163 нафарни ташкил этмоқда. Шундан жами 24 нафари Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг Тошкент вилояти филиали, Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам шифохонаси, 1-сонли Республика ва 1-сонли шаҳар клиник шифохоналари ҳамда 1-сонли шаҳар туғуруқхонасига ётқизилди.

Қолган 134 нафар жабрланган аҳоли вакилининг саломатлиги яхши бўлганлиги учун амбулатор тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилган.

Ҳодиса оқибатида 2006 йилда туғилган бир нафар ўсмир воқеа жойида вафот этган ва шифохонага тириклик аломатлари бўлмаган ҳолда олиб келинган.

Айни пайтда юқоридаги шифохоналарда даволанаётган беморлар орасида ўта оғир тан жароҳати олганлар йўқ. Уларнинг саломатлиги қониқарли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

Читать полностью…

davletovuz

Тошкент шаҳри Сергели туманидаги омборхонада содир бўлган кучли портлаш оқибатида 1 киши ҳалок бўлган. Бу маълумотни «Газета.uz»га Сергели тумани ҳокимлиги матбуот хизмати котиби Шамшода Иброҳимова тасдиқлади.

Қайд этилишича, 15 ёшли бола бошига ром тушиб кетиши оқибатида вафот этган. У тумандаги 305-сонли мактаб ўқувчиси бўлган.

Матбуот котибининг таъкидлашича, ҳозирча бошқа вафот этганлар ҳақида маълумот йўқ.

Читать полностью…

davletovuz

Дилшод Ахатов Ўзбекистоннинг Германиядаги элчиси лавозимига тайинланди. У Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Бунгача ушбу лавозимни Набижон Қосимов эгаллаб келаётган эди.

Читать полностью…

davletovuz

Давлат-хусусий шериклик асосида боғча ташкил қилиш учун ажратилган кредитларнинг имтиёзли муддати узайтирилди

Президент қарорига кўра, тадбиркорларга, уларнинг хоҳишига кўра, 2018–2022 йилларда давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун тузилган битимларга мувофиқ ажратилган имтиёзли кредитлар бўйича имтиёзли давр муддатини 2024 йил 1 октябргача узайтиришга рухсат этилди.

Бунда:

➖имтиёзли давр давомида тадбиркорлар томонидан кредит бўйича фақат фоиз тўловлари амалга оширилади;

➖имтиёзли даврда тўланиши лозим бўлган асосий қарз бўйича тўловлар кредит даврининг қолган қисмига тенг миқдорда тақсимланади.

Давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун имтиёзли кредитлар лойиҳа ташаббускорларига қуйидаги табақалаштирилган фоиз ставкаларида ва шартларда ажратилади:

Тошкент шаҳрида – 10 йил муддатга, шу жумладан 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 12 фоиз ставка бўйича;

Нукус шаҳри, вилоятлар марказлари ва вилоятга бўйсунувчи шаҳарларда – 10 йил муддатга, шу жумладан 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 8 фоиз ставка бўйича;

➖туманларда
– 10 йил муддатга, шу жумладан 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 5 фоиз ставка бўйича.

Читать полностью…

davletovuz

Табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ҳудудларга, моддий маданий мерос объектлари жойлашган ҳудудларга бир марталик пластик маҳсулотларни (табиий органик полимер махсулотлар мустасно) олиб кириш, сотиш ва ишлаб чиқариш тақиқланмоқда. Тегишли қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Бундай ҳуқуқбузарликларни содир этган фуқаролар БҲМнинг 2 бараваридан 25 бараваригача, мансабдор шахслар эса 5 бараваридан 30 бараваригача жаримага тортилади.

Читать полностью…

davletovuz

Сўнгги кунларда болаларнинг заҳарланиши билан боғлиқ кузатилган ҳолат юзасидан жавобгарлар бўлиши керак. Бу масала ечим топиши керак. Аммо бу ҳолат аҳолини доимий йод билан таъминлаш тизимига таъсир кўрсатмаслиги керак. Чунки йод инсон организми учун жуда муҳим. Айниқса Ўзбекистон каби давлатлар жойлашган ҳудудларда йод танқислиги жуда юқори бўлади. Бир неча кундан бери кузатилаётган ҳолат эса, аҳолини йод билан таъминлаш ишларига соя солмаслиги керак. Чунки йод бизда жуда керак.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда 665 миллион нафардан ортиқ одам эндемик буқоқ ва бошқа қалқонсимон без касалликларидан азият чекмоқда. Қарийб 1,5 миллиард кишида эса йод танқислиги ривожланиши хавфи мавжуд. Хўш, бу модда нима учун бу қадар муҳим аҳамиятга эга?

Йод микроэлементини инсон организми ишлаб чиқара олмайди. Шу сабабли уни фақат ташқи муҳит орқали қабул қилиши мумкин.

Масалан, йод танқислиги ақлий заифликнинг асосий омили. Бу модда етишмаслиги қалқонсимон без ва овқат ҳазм қилиш органлари фаолияти билан боғлиқ турли жиддий касалликларни келтириб чиқаради. Шунингдек, тирноқларнинг табақаланиши, соч тўкилиши, тери қуруқлашуви, уйқучанлик, чарчоқ ҳам организда йод тақчиллиги аломатларидан. Бу муаммо болаларда эндемик буқоқ, жисмоний ва руҳий жиҳатдан ривожланишдан орқада қолишга сабаб бўлади.

Читать полностью…

davletovuz

Қонунчиликка киритилаётган ўзгартишларга кўра, 100 минг нафардан кам бўлмаган фуқаролар, Сенат, Омбудсман ва Марказий сайлов комиссияси қонунчилик таклифларини Қонунчилик палатасига киритиш ҳуқуқига эга бўлмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Маҳаллаларни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича республика, вилоят ва туман (шаҳар) кенгашлари жорий этилади. Республика кенгашига Бош вазир, ҳудудий кенгашларга эса ҳокимлар раҳбарлик қилади.

Читать полностью…

davletovuz

InfinBank'дан навбатдаги ажойиб имконият!

🏦Гап шундаки, InfinBank кредит учун фоизсиз тўлов имкониятини тақдим этмоқда. Бунинг учун сиз InfinBLACK кредит картасини буюртма қилиб ва ундан тўловларингиз учун фойдаланиб, 50 кунгача фоизсиз кредит олишингиз мумкин.
Агар олинган кредит 50 кунгача тўланса, Банк сизга яна 50 кунлик фоизсиз даврни тақдим этади.

InfinBLACK кредит картаси ҳақида:
- Йиллик фоиз ставкаси: 23,99 %дан 47,99%гача
- Муддати: 5 йил
- Қайта тикланувчи лимит: 50 млн сўмгача
- Фоизсиз фойдаланиш даври: 50 кунгача
- Минимал тўлов: кредит қолдиғига нисбатан 10%

InfinBLACK
кредит карталарини банк филиалларидан ёки онлайн расмийлаштиришингиз мумкин. Бундан ташқари карталарни етказиб бериш хизмати ҳам бор. 🚚

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Болаларнинг оммавий заҳарланиши ортидан нафақат ҳуқуқий, балки сиёсий жавобгарлик масаласи ҳам кўрилиши керак. На назоратни, на кризис менежерликни эплай оладиган, керак пайти бошини қумга суқиб оладиган бундай раҳбарлар халқнинг давлатга бўлган ишончига путур етказгани қолади, холос.

Читать полностью…

davletovuz

“Ўзбекэнерготаъмир” АЖ АҚШнинг йирик корпорацияси билан 60 млн долларига тенг шартнома имзолади

Хабарингиз бор, АҚШ президенти Жо Байденнинг таклифига биноан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё – АҚШ” (5+1) саммитида иштирок этди. Ташриф доирасида ташкил этилган АҚШ-Ўзбекистон бизнес форумида “Ўзбекэнерготаъмир” АЖ АҚШнинг “General Eleсtric Global Parts and Products GmbH” корпорацияси билан 60 млн.АҚШ долларига тенг шартнома имзолади.

Батафсил

Читать полностью…

davletovuz

30 та солиқ инспекциясига янги бошлиқлар тайинланди

Солиқ қўмитаси раисининг буйруғи билан 30 та солиқ инспекциясига янги раҳбарлар тайинланди.

Рўйхат

Читать полностью…

davletovuz

“Антиструмин” дори воситасини ишлаб чиқарган "Samo” МЧЖ корхонасида фармацевтик фаолият бўйича текширув ишлари олиб борилмоқдаФармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази

Читать полностью…

davletovuz

Халқаро ҳамжамият томонидан тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси тугатилди.

Читать полностью…

davletovuz

Очилбой Раматов бошчилигида Ҳукумат комиссияси тузилди

Тошкент шаҳри Сергели тумани "Қурувчилар" даҳасида жойлашган омборхонада содир бўлган фавқулодда ҳодисани ўрганиш, кўрилган талофатларни бартараф этиш ва жабирланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигида Ҳукумат комиссияси тузилди.

Комиссия томонидан ҳудудда олиб борилаётган ишлар юзасидан ахборот берилиб борилади.

Бош вазир матбуот котиби

Читать полностью…

davletovuz

Портлаш кўлами битта суратда.

Читать полностью…

davletovuz

Сергелидаги портлаш тафсилотлари

➖28 сентябрь куни соат 02:43 да Тошкент шаҳар Сергели тумани "Қурувчилар" даҳасида жойлашган омборхонада кучли портлаш юз берди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар бор. Ижтимоий тармоқлардаги видеоларда уй ва бошқа объектларга жиддий зарар етганини кўриш мумкин.

➖Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов жабрланган уй эгаларига етказилган зарар қопланишини маълум қилди. “Моддий зарар 2-3 кун ичида қопланади, бу муаммоларни ҳал қиламиз”, деди фавқулодда ҳодиса жойига етиб келган ҳоким.

➖Ёнғин келиб чиқиш сабабини аниқлаш мақсадида ФВВнинг махсус лабораторияси ҳодиса жойида иш олиб бормоқда. Воқеа жойида ФВВ раҳбарлигида штаб ташкил этилган.

➖Портлаш пойтахт аэропорти фаолиятига таъсир қилмади, деб хабар берди Uzbekistan Airports.

➖Портлаш ҳудудига яқин бўлган метрополитеннинг Ер усти ҳалқа йўлининг "Қурувчилар" бекатининг меъморий қисмига енгил шикаст етган. Бу ҳолат йўловчи ва поездларнинг ҳаракатига таъсир кўрсатмаган.

➖Ёнғинни ўчиришга Мудофаа вазирлиги вертолёти жалб этилди. Воқеа жойига Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ҳам етиб келган. Айни вақтда етказилган зарар ва жабрланганлар сони аниқланмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёев Германия канцлери Олаф Шольцнинг таклифига биноан 28-30 сентябрь кунлари амалий ташриф билан Берлин шаҳрида бўлади.

Ташриф доирасида канцлер Олаф Шольц ва президент Франк-Вальтер Штайнмайер билан икки томонлама музокаралар ўтказилиши, шунингдек, Марказий Осиё ва Германия давлат раҳбарларининг учрашувлари режалаштирилган.

Читать полностью…

davletovuz

Mittivine тахаллуси билан ижод қилган блогер Фарҳод Маннопов вафоти бўйича жиноят иши айблов хулосаси билан судга юборилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизматига асосланиб «Газета.uz» хабар қилди.

Жиноят иши доирасида 2 нафар шахсга нисбатан Жиноят кодекснинг 116-моддаси (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) ва 117-моддаси (Хавф остида қолдириш) билан айб эълон қилинган.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзгидромет октябрь ойи учун кутилаётган ойлик об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Хабарда келтирилишича, ойнинг бошланғич ҳафтаси қуруқ, биринчи ўн кунликнинг сўнгида бироз ёғинли кунлар ва ойнинг икки ва учинчи декадасида ҳам камида битта нам ҳаво оқимларидан ёғинлар бўлиши маълум қилинган.

Ойнинг иккинчи ярмидан шимолий ва тоғли ҳудудларда тупроқ юзаси ҳарорати ва ҳаво ҳароратининг -3 даража совуққача пасайиб кетиши, "совуқ уриш" ҳодисаси бўлиши тахмин қилинмоқда. Бошқа ҳудудларда тунлари ҳароратнинг нол даражадан кескин пасайиб кетиши прогнозлари янграмаган.

Умуман олганда, кутилажак октябрь иқлим нуқтаи назардан, дастлабки прогозларга кўра, у қадар сюрпризларга бой эмас. Ой меъёрий ҳарорат фони ва бироз қуруқ ўтиши ойдинлашмоқда.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

Корзинка устоз ва мураббийлар куни муносабати билан янги қулайлик яратди

1 октябр санасида кўпчилик ўзининг устозларини, мураббийларини эслайди, улардан хабар олади. Бу жараённи эса совғалар доим безаб келган. Корзинка айнан мана шу жиҳатни инобатга олган ҳолда, жонажон устозлар учун каталог жамлади.

Устозингизни хурсанд қилмоқчимисиз? Корзинкага ташриф буюринг ва устозлар учун махсус каталогдан фойдаланинг.

Каталогнинг амал қилиш муддати: 22 сентябрдан 2 октябргача давом этади.

Бундан ташқари, карта дастурининг 15 йиллиги муносабати билан акция эълон қилинди. Korzinka Plus картангиздаги QR-кодни сканерланг ва
Корзинка мобил иловасида турли ваучерлар эгасига айланинг.

Korzinka Go onlayn supermarketida ham sovg'alarga buyurtma berishingiz mumkin.

App | Telegram-bot | Facebook | Insta | Web | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

🔴 Alfraganus университетида 2023-2024-ўқув йили учун қабул якунланмоқда

Университетнинг 37 та бакалавриат таълим йўналиши (шулардан 5 таси тиббиёт соҳасига оид) бўйича ўзбек ёки рус тилида таълим олиш учун ҳужжат топширинг.

Таълим жараёнлари кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклларида олиб борилади.

Бакалавриат таълим йўналишлари рўйхати

Ўқишингизни бошқа давлат, нодавлат ва хорижий ОТМлардан кўчириш ҳамда УЗБМБ (ДТМ) балл билан ҳам талаба бўлиш имконияти мавжуд.

Ҳужжат топшириш:
🔵 Ўқишга кириш учун
🔵 Ўқишни кўчириш учун
🔵 Магистратура учун
🔵 ДТМ балл билан ҳужжат топшириш

Мурожаат учун:
+998781227557 | @Alfraganus_callcenter

📍 Локация

📄 Лицензия (№ 056557 тақдим этилган сана 12.08.2022)

📹 Университет ҳақида кўрсатув

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Kompromatuzb иши бўйича суд ҳукми ўқилди

Ҳукмга кўра Хуршид Далиевга 3 йилга оммавий ахборот воситаларида ишлаш ҳамда журналистика ва блогерлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда БҲМнинг 300 баравари миқдорида жарима ва 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланди.

Сиёвуш Хошимов 3 йилга оммавий ахборот воситаларида ишлаш ҳамда журналистика ва блогерлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Ахмадилло Ахмаджоновга 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Мавжуда Мирзаева
3 йилга оммавий ахборот воситаларида ишлаш ҳамда журналистика ва блогерлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Шу билан бирга жиноят иши доирасида жабрланувчиларга етказилган моддий зарарни судланувчилардан солидар тартибда ундириш белгиланди.

Читать полностью…

davletovuz

Қарийб 22 млрд сўмлик йод

Соғлиқни сақлаш вазирлиги таъсисчилигидаги “O‘ZMEDIMPEKS” МЧЖ калий ёдид 1 мг (0,001 г) №100 (Антиструмин) дори воситасини харид қилиш учун 2022 йил июнь ойида “Само” МЧЖ билан 5 млрд 644 млн сўмлик тўғридан-тўғри шартнома тузган. 2023 йил 11 январда эса ушбу шартномага 956 млн сўмлик қўшимча келишув қилинган.

“O‘ZMEDIMPEKS” МЧЖ 2023 йил 4 майда яна антиструмин дори воситасини харид қилиш учун “Само” МЧЖ билан 15 млрд 275 млн сўмлик тўғридан-тўғри шартнома тузган.

Ушбу шартномаларга кўра, жами 21 млрд 875 млн сўм маблағ эвазига “Само” МЧЖ 3 млн 550 минг миқдорда антиструмин етказиб бериши кўрсатилган.

Читать полностью…

davletovuz

"Тошшаҳартрансхизмат"га 18 метрли электробусни қабул қилиб олди. Ушбу электробус яқин кунларда йўналишга чиқиши кутилмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Mobiuzнинг "Хотиржам" тариф режаларини танланг ва хотиржам бўлинг! Чексиз ижтимоий тармоқлар, Ўзбекистон бўйлаб чексиз қўнғироқлар ва 100 000 МБ совға!*

Хотиржам 40

Хотиржам 60

Хотиржам 80

Хотиржам 100

*"Хотиржам" 40, 60, 80, 100 тарифларига уланганда 100 000 МБ бонус совға сифатида тақдим этилади!

Telegram | Instagram | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

"Ўзбекистон темир йўллари"нинг носоҳавий активларда иштироки қатъий тақиқланади

"Ўзбекистон темир йўллари"нинг носоҳавий активларини сотиш ёки бошқа тармоқларга ўтказиш, сотишдан тушган маблағларни темир йўл инфратузилмасини яхшилашга йўналтириш вазифаси қўйилди. Эндиликда "ЎТЙ"нинг носоҳавий активларда иштироки қатъий тақиқланади.

Читать полностью…

davletovuz

“Ўзбекистон темир йўллари” холдингга айлантирилади. Холдинг тизимида 1) инфратузилма, 2) юк вагонлари ва логистика, 3) йўловчи ташиш хизматлари ҳамда 4) вокзаллар бошқаруви бир-биридан ажратилиб, алоҳида корхоналар ташкил қилинади.

Читать полностью…
Подписаться на канал