Талаба бўлишни истайсизми?
Тошкент Менежмент ва Иқтисодиёт институти сизга бу имкониятни тақдим этади.
▫️Иқтисодиёт
▫️Бухгалтерия ва аудит
соҳаларида талаба бўлинг.
✔️ Институт дипломи Ўзбекистонда тан олинади
Рўйхатдан ўтиш учун: tmiuniver.uz
Мурожаат учун: +998712009005
Реклама
Туркманистон парламенти мамлакат президенти Сердар Бердимуҳаммедовни давлатнинг энг олий мукофоти - “Туркманистон қаҳрамони” унвони билан тақдирлади.
Читать полностью…Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева шахсан президент топшириғи билан, Наманганда заҳарланиб шифохонага ётқизилган болаларни кўргани борибди
«Вазиятни кўзимиз билан кўриш учун шифохонага бордик, болажонлар ҳолидан хабар олдик. Уларнинг кайфияти яхши, ҳаммалари аста-секин тузалишмоқда, кўпчилиги соғайгани учун уйига - оиласи бағрига қайтарилган.
⠀
Биз болаларнинг ота-оналари билан ҳам суҳбатлашдик, уларнинг ташвишига шерик эканимизни билдирдик», деб ёзган Мирзиёева.
Манба
Туркманистонда Сердар Бердимуҳаммедовнинг туғилган куни кенг нишонланди.
Хорижий давлат раҳбарларидан, космосдан табриклар келди, президент шарафига қўшиқлар янгради.
Давактив агентлиги ва Маданий мерос агентлиги раҳбарлари ўртасида ўтказилган мулоқотда объект ҳудудида жойлашган бино-иншоот ёки ер майдонининг қайси қисми (бири) маданий мерос объекти ҳисобланишига аниқлик киритиш бўйича биргаликда иш ташкил этиш келишиб олинди.
Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги (ЎзА)нинг маъмурий биноси маданий мерос объекти рўйхатига киритилмаган, аммо ушбу бино Тошкент шаҳрининг тарихий архитектурасини, шу жумладан, муҳим “модернизм” ёдгорлиги қиёфасини акс эттиришини инобатга олиб, уни сақлаб қолиш мақсадида савдонинг асосий шарти этиб маъмурий бинонинг тарихий қиёфасини сақлаб қолиш белгиланган.
Давлат активларини бошқариш агентлиги
Корзинка “Ютуқли харидлар” ойлигини эълон қилибди.
Унда:
▫️ Корзинкадан ҳар бири 1 500 000 сўм қийматидаги 150та ваучер;
▫️ Корзинкадан ҳар бири 15 000 сўм қийматидаги 15 000та ваучер ўйналади.
📱Бунинг учун харидор Корзинка мобил иловасида Korzinka Plus картасидан фойдаланиши керак ва эвазига олган чекининг ҳар 50 000 сўми учун “Ютуқли харидлар” мини ўйинида иштирок этади.
30 кунда ҳам яхши бозорлик, ҳам чўнтакка фойда.
Батафсил
App | Telegram-bot | Facebook | Insta | Web | Реклама
❗️Мактаб ва боғчаларга тарқатилган антиструмин дори воситаси (Калий йодид 1 mg таблетка #100)нинг истеъмоли тўхтатилди.
Читать полностью…“Fitch Ratings” агентлиги «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг халқаро кредит рейтингини «BB-» «барқарор» даражасида қайта тасдиқлади
“Fitch Ratings” агентлиги томонидан берилган навбатдаги ҳисоботда «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг давлат билан мустаҳкам алоқалари рейтинг баҳолашнинг асосий омиллари сифатида таъкидланган. Шу билан бир қаторда келгуси йиллар давомида Жамиятнинг «Upstream» (қазиб чиқариш ва гелогик қидирув ишлари) кўрсаткичлари кенг миқёсда барқарор деб қайд этилган.
Таъкидлаш жоизки, «Ўзбекнефтгаз» АЖ мамлакат иқтисодиёти реал секторида суверен даражада халқаро кредит рейтингини олган ва сақлаб келаётган компаниялардан ҳисобланади.
«BB-» даражаси кредит хавфлари мавжуд бўлишига қарамай компания инвесторлар ва кредиторлар олдидаги молиявий мажбуриятларини бажара олишини билдиради.
Манба
Автомобилсиз кун
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Ҳеник 22 сентябрь — Жаҳон автомобилсиз кунида ишга боришда Тошкент метрополитенидан фойдаланганини билдириб, одамларни ҳар кунни автомобилсиз кунга айлантиришга чорлади.
Бугун Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов 42 ёшни қарши олди.
Шавкат Мирзиёев унга қўнғироқ қилиб, таваллуд куни билан самимий қутлади.
«Ҳеч кимга амал никоҳлаб берилмаган»
Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев Қибрай тумани ҳокимлигида “тозалаш” ишлари якунланганини маълум қилди.
Туман ҳокимлиги, корхона ва ташкилотлардаги 64 нафар раҳбар ходимдан 47 нафари лавозимидан озод этилиб, уларнинг ўрнига ёш кадрлар тайинланди. 17 нафар раҳбар кадр туман ҳокимининг кафолати асосида синов муддати билан лавозимида қолдирилди.
«Ҳеч кимга амал никоҳлаб берилмаган. Мен кетсам, иш тўхтаб қолади, деган одам хато қилади. Қибрай туманида кадрларни ислоҳ қиламиз. Бу менинг ташаббусим эмас, президент топшириғи», — деди Зойир Мирзаев.
25% ставка билан исталган муддатга — 13, 18 ёки 24 ойга депозит очинг
31 октябргача 13, 18 ёки 24 ойга омонат очинг ва пулларингизни 25% йиллик ставка бўйича кўпайтириб олинг.
Шунингдек, сентябрь охиригача 24 ой муддатга депозит очсангиз, банк сизга омонатингиз суммасидан 3% кешбэк тақдим этади.
Омонатингиз давлат фонди томонидан суғурталанади.
Батафсил| Реклама
Наманган вилояти Чуст туманидаги 9 та болалар боғчаси тарбияланувчилари ва 2 та мактаб ўқувчилари — 70 дан ортиқ бола заҳарланиш ташхиси билан касалхонага ётқизилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида айтилишича, туман тиббиёт бирлашмасига қабул қилинган болаларнинг барчасига даво муолажалари олиб борилмоқда. Уларга якуний ташхис қўйиш мақсадида намуналар олиниб, экспертизадан ўтказилмоқда. Айни пайтда болаларнинг ҳолати қониқарли, улардан 10 нафарининг аҳволи яхшилангани сабабли уйига рухсат берилди.
Бош прокуратуранинг маълум қилишича, Чуст туманида вояга етмаган болалар заҳарланиши юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси шифохонага ётқизилган болаларнинг ҳеч бирида реанимацион, яъни оғир ҳолат йўқлигини маълум қилган.
Барча идоралар заҳарланиш сабабларини келтирмаган ва қўшимча маълумот берилишини ваъда қилган.
Дунёнинг қудратли мамлакатлари Марказий Осиёни ягона макон сифатида кўрмоқда.
Интеграция яхши ривожланган, умумий бозорга эга ва мустақил қарор қилишга қодир, тинч ва барқарор Марказий Осиё халқларини фаровонлик кутаётгани, шубҳасиз.
Парламентга «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси киритилди.
Мазкур ҳужжат лойиҳаси билан қонунчиликка қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
➖Хусусан, Сенатнинг ваколатлари янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқлаштирилмоқда. Унга кўра, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларига ўз фаолиятини амалга оширишда кўмаклашиш; Қонунчилик палатаси тарқатиб юборилган даврда Олий Мажлиснинг қонунларни қабул қилишга доир ваколатларини бажариш; қонунни у Сенатга келиб тушган кундан эътиборан 60 кун ичида кўриб чиқиш ва бошқалар назарда тутилмоқда.
➖Сенат аъзолари ҳар бир маъмурий-ҳудудий бирликдан 4 нафардан сайланиши, 9 нафари Президент томонидан тайинланиши (жами 65 нафар) белгиланмоқда. Доимий асосда ишловчи сенаторлар сони амалдагидек 25 нафар миқдорда сақланиб қолмоқда.
➖Сенатнинг прокуратура органлари фаолияти устидан назорат қилувчи комиссиясини тугатиш таклиф этилмоқда.
➖Сенатнинг қуйидаги ваколатлари бекор қилиниб, Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатлари сифатида белгиланмоқда:
➖Давлат бюджетининг ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш ва Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқиш;
➖Президентнинг тақдимига биноан Бош вазир номзодини кўриб чиқиш ва маъқуллаш;
➖Бош вазир, Ҳукумат аъзоларининг ҳисоботларини ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг ҳар йилги маърузасини эшитиш.
Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосарлари сони 7 тадан 2 тага қисқартирилмоқда. Бунда:
➖ Спикернинг ўринбосарлари фракция аъзоси бўлиши мумкин эмаслиги ҳамда лавозимда бўлиш даврида сиёсий партиядаги аъзоликни тўхтатиб туриши белгиланмоқда;
➖фракция раҳбари моддий, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитларига кўра Спикер ўринбосарига тенглаштирилмоқда.
➖Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг ўзини ўзи тарқатиб юбориш ваколати киритилмоқда. Бундай ҳолатда Қонунчилик палатасига янги сайлов 2 ой мобайнида ўтказилади, Сенатнинг янги таркиби эса, 1 ой мобайнида шакллантирилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 июндаги ПҚ-193-сонли қарорига мувофиқ двигател ҳажми 1000см кубгача бўлган машиналардан божхона тўлови олинмайди.
Ана шундай имтиёзга мос тушадиган Honda Crider автомобилининг двигатели 1000 см кубдан ошмагани учун унга божхона тўлови тўланмайди.
Grand Charge автасалони ҳозирда Honda Crider автомобилига шартнома беришда давом этмоқда
Тўлов қилиш имкониятлари ҳам бир нечта усулда, яъни кредит, лизинг, нақд савдолари ҳам мавжуд.
Буюртма ҳамда харид қилиш шартлари бўйича мурожаат қилинг
Манзил: Тошкент шаҳар, Сергели тумани, ТҲАЙ, 68.
Мурожаат учун: 71 200 60 08
Instagram | Facebook
Telegram | You Tube
Реклама
Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Шавкатбек Иргашев Бельгияга теннис чемпионатига бормоқчи бўлибди. Уни хизмат сафари сифатида расмийлаштирибди. Хизмат сафари кейин бекор бўлиб кетибди. Афтидан, чипталар олиб қўйилган.
Читать полностью…Бир миллиард сўм ёки 3 та BYD автомобили
“Қўйлиқ Катта Бозори” савдо мажмуаси навбатдаги йирик акцияга старт беради. Эндиликда савдо мажмуа ҳудудидан 57 миллион сўмлик дўкон харид қилиш орқали сиз акция иштирокчисига айланишингиз мумкин. Акция ғолибларини эса 3 та BYD автомобили ёки 1 миллиард сўм пул мукофоти кутмоқда.
“Қўйлиқ Катта Бозори” савдо билан шуғулланмоқчи бўлган тадбиркорлар учун энг қулай майдонлардан бири. Бу ерда сизни аъло даражадаги ижара шартлари, қулай жойлашув ва янги мижозларни жалб қилиш учун кўплаб имкониятлар мавжуд!
Иш вақти: ҳар куни 09:00 дан 18:00 гача, ҳафтада 7 кун, дам олиш кунларисиз.
Манзил: Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани
Телефон: +998900198880
Сайт | Instagram | Telegram | Реклама
Сифатли таълим олиш истагида бўлган абитуриентлар учун Тошкент шаҳридаги Туркиянинг Иқтисодиёт ва технологиялар университети ўзбек тилидаги таълим йўналишларида ўқишлари мумкин. Асосийси бу ерда талабалар билимига қараб танлаб олинади.
Бу ерда талабалар ўзбек тилидаги қуйидаги таълим йўналишларида ўқишлари мумкин:
▪️Иқтисодиёт
▪️Молия
▪️Ахборот технологияларини бошқариш
Замонавий шарт-шароитларга эга халқаро университетда ўқишни истаганлар учун яхши имконият.
▫️Таълим тури: кундузги
▫️Ўқиш муддати: 4 йил.
▫️Контракт тўлови нархи: 18.000.000 сўм
Рўйхатдан ўтиш учун:
🌐 www.tobbetu.uz
Қўшимча маълумот учун тел:
📞 +998 78 150 12 55
📞 +998 90 915 16 19
Реклама
❗️Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятининг Чуст туманида юз берган болалар соғлиғи билан боғлиқ нохуш ҳолатдан қаттиқ ташвишда, улар тез фурсатда соғайиб кетишини тилайди.
Давлат раҳбари бу борадаги вазият тўғрисида ахборотни мунтазам олиб бормоқда.
Вилоят ҳокими ва масъулларга масалани алоҳида назоратга олиш, сабабларини аниқлаш ва тегишли таклифлар киритиш бўйича топшириқлар берилган.
Президент Шавкат Мирзиёев АҚШнинг Висконсин университетида тадқиқот олиб бораётган иқтисодчи Беҳзод Ҳошимовни молия вазири[Иқтисодиёт ва молия вазири]га маслаҳатчи бўлишни таклиф қилди.
Читать полностью…Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбомизни ислоҳ қилиш бўйича конференция бўлаяпти.
Тилчи олимларимиз бир тўхтамга келиб, олдинги сафаргидек, ноқулайлик келтириб чиқараётган 4 та ҳарфни ўзгартириш таклиф қилишмоқда:
O‘ o‘ ➡️ Õ õ
G‘ g‘ ➡️ Ğ ğ
Sh sh ➡️ Ş ş
Ch ch ➡️ C c
Олдинги сафаргидан фарқи “Ч ч” ҳарфи учун Ç ç эмас, 1928–1940 йилларда жадид боболаримиз таъсис этган лотинча алифбода ҳам “Ч” товуши учун “C c” ҳарфлари тайинланган.
Манба
Доллар расмий курси 12200 сўмдан ошди
Эртадан 1 АҚШ долларининг расмий курси 12 212,07 (+22,06) сўм қилиб белгиланди.
Мобил алоқа ва интернет сифатини кўп талаб қиламиз, лекин уларни таъминлаш учун нималар керак бўлади? Бу ҳақида ўйлаймизми?
Масалан, таянч станциялари қанчалик кўп бўлса, сифат шунчалик яхшиланади. "Алло, оператор" лойиҳаси муаллифлари бу ҳақида фикр юритишибди. Мавзу тобора кенгроқ ва чуқурроқ ёритилар экан
Реклама
ЎзА ва "Шарқ" нашриёти бинолари хусусийлаштирилмаслиги керак — Маданий мерос агентлиги
Тошкент шаҳрининг қоқ марказида жойлашган ЎзА ва "Шарқ" нашриёти бинолари Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига маданий мерос объекти сифатида киритилган. Қонунга кўра, улар давлат тасарруфидан чиқарилмаслиги ва хусусийлаштирилмаслиги лозим. Шу сабабли Маданий мерос агентлиги томонидан Давлат активларини бошқариш агентлигига ушбу маданий мерос объектини аукцион савдоларидан олиб ташлаш юзасидан 21 сентябрь куни огоҳлантириш берилди.
"Оёғи ердан узилган" ҳоким ёрдамчиси ишдан олинди
Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев ўз ёрдамчиси Аҳроржон Эшбаевни ишдан олибди. Вилоят ҳокимининг айтишича, "унинг оёғи ердан узилган". Ҳоким бундайлар билан муроса қила олмаслигини билдирган. Бошқа тафсилотлари келтирилмаган.
Хожимурот Эрматов вилоят ҳокимининг янги ёрдамчиси этиб тайинланган.
Сурхондарёда юк поезди вагонидаги қоғоз, шина, пластмасс маҳсулотлари ортига беркитилган 12,7 млрд. сўмлик 851 минг қути контрафакт сигарета фош қилинибди. Маълум қилинишича, ҳодиса “Болдир” темир йўл чегара божхона постида кузатилган.
Контрабанда давлат бюджетида катта йўқотишларга, мамлакатда инвестиция муҳитининг ёмонлашувига сабаб бўлади. Бу борадаги саъй-ҳаракатларнинг кучайтирилишидан, айбдорлар жавобгарликка тортилишидан иқтисодиёт ҳам, мамлакат ҳам ютади.
Манба
Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов:
Эстакадалар деганда [шаҳарлар ичидаги] йўл ўтказгичлар ёки кўприклар назарда тутилмаяпти, гап бурилиш ёки қайрилиш йўл ўтказгич орқали амалга оширилиши учун ҳаракатни чапга бурилишсиз ташкил қилиш ҳақида кетяпти. Шундай ечимлар бор. Ҳатто шаҳарларда ҳам, Тошкентда ҳам — «бетонка»да ёки бошқа жойларда… Шу назарда тутиляпти...
...Тошкент ва бошқа шаҳарларга келсак, ҳозирда Транспорт вазирлиги шаҳарлар чегараларининг қайси қисмида йўл ўтказгич ва кўприклар қурилиши мумкин бўлиши бўйича мезонларни ишлаб чиқмоқда.
Мана шу мезонлардан келиб чиқиб, Тошкент шаҳрини инвентаризациядан ўтказгандан сўнг биз ўша ўчоқларни, улар керак бўлган нуқталарни тўлиқ аниқлаймиз… Булар, биринчи навбатда, поездлар қатнови интенсив бўлган темирйўл билан кесишмалар, ўтиш жойлари ва чорраҳалар ҳисобланади. Яъни бу магистраль йўл бўлиб, темирйўл билан кесишса ёки, аксинча, бу темирйўлда интенсивлик юқори бўлса, у ерда, албатта, йўл ўтказгич бўлиши керак.
Иккинчиси — Тошкент ҳалқа автомобиль йўли. У кўплаб шаҳарга кириб келувчи йўллар билан кесишади. Масалан, Роҳат айланма йўли. Ёки вазият имконсиз даражага етадиган Ипподром, у ерга ечим керак. Фақат шундай қарорлар назарда тутилмоқда. Биз шаҳар маркази ёки чорраҳаларни назарда тутмаяпмиз.
Манба
UZCARD виртуал картани банкка бормасдан, вақтни кетказмасдан, тез очиш мумкин
Бир қатор қулайликлардан ташқари виртуал карта ўз эгаларини юқори даражадаги хавфсизлик билан таъминлайди. Учинчи шахсларнинг карта реквизитларини олиш ва асосий картага кириш хавфи йўқ. Виртуал картани унутиб ёки йўқотиб қўйишнинг иложи йўқ, уни чиқариш ва хизмат кўрсатиш бепул.
Виртуал картани онлайн очиш учун Plum ёки Mavrid мобил иловаларидан фойдаланинг.
Сайт | Telegram | Реклама