19 сентябрь кундузи жойларда геомагнит бўрони қўзғалишининг 5 баллик хавфи мавжуд.
Манба
Воҳага қараб ҳаракатланаётганлар диққатига!
Сирдарё—Жиззах йўналишида айланма йўл ҳаракати ташкил этилди.
Курбанов Зуфар Камилевич ички ишлар вазирининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Читать полностью…Тўртта вилоят судлари раислари лавозимидан озод қилинди
Талъатжон Бахтиёрович Мелибоев - Андижон вилоят судининг раиси лавозимидан;
Лукмон Мухтарович Кадиров - Бухоро вилоят судининг раиси лавозимидан;
Ўткиржон Буранович Джумаев - Жиззах вилоят судининг раиси лавозимидан;
Баҳодир Хусаинович Полванов - Хоразм вилоят судининг раиси лавозимидан озод этилди.
Манба
InFinBank'да «Ўтказма эвазига iPhone» акцияси бошланди.
Ютуққа IPhone 15 ва 5та AirPods Pro қўйилган. Акцияда қатнашиш учун InfinBank мобил иловасида телефон рақами орқали картадан VISA картага пул ўтказиш керак бўлади.
Жорий йилнинг 13 октябрь ва 14 ноябрь кунлари 6 нафардан ғолиб жонли эфирда тасодифий рақамлар генератори орқали аниқланади.
Акция муддати: 11.09.2023 дан 11.11.2023гача
Реклама
Марказий банк бизнес вакилларининг валюта операцияларига чекловлар киритмоқда
Ўзбекистон Марказий банки 18 сентябрдан бошлаб банклар учун валюта операцияларига қўйиладиган талабларни кучайтирмоқда.
Маълум бўлишича, эндиликда компанияларнинг чет эл валютасини сотиб олиш ва валюта билан боғлиқ операциялари фақат асосий ҳисоб рақами очилган банклар орқали амалга оширилиши керак.
Бундай ҳолда бизнес вакиллари чет эл валютасини арзонроқ таклиф қилаётган банклардан ололмайди. Банклар ҳам валютага арзонроқ нарх белгилашдан деярли манфаат кўрмайди.
Бундан ташқари, банкларга тадбиркорларга чет эл валютасини сотиш билан боғлиқ операциялар устидан қатъий назорат ўрнатиш топширилди. Валюта сотилиши банкларнинг таркибий бўлинмалари — банклар раис ўринбосарлари бошчилигидаги эксперт гуруҳлари хулосалари асосида амалга оширилади.
Бу эса бизнес вакилларининг банкдан доллар сотиб олиш жараёнини сезиларли мураккаблаштиради.
Шунингдек, банкларга мижозларнинг иккиламчи ҳисобварақаларини ёпиш топшириғи ҳам берилган. Содда қилиб тушунтирилганда, тадбиркорлар бошқа банклардаги махсус ҳисобварақларини ёпиши, фақат битта ҳисоб рақамига эга бўлиши, яъни конвертацияни фақат битта банк орқали амалга ошириши керак.
Mobiuzнинг "Хотиржам" тариф режаларини танланг ва хотиржам бўлинг! Чексиз ижтимоий тармоқлар, Ўзбекистон бўйлаб чексиз қўнғироқлар ва 100 000 МБ совға!*
✅ Хотиржам 40
✅ Хотиржам 60
✅ Хотиржам 80
✅ Хотиржам 100
*"Хотиржам" 40, 60, 80, 100 тарифларига уланганда 100 000 МБ бонус совға сифатида тақдим этилади!
Telegram | Instagram | Реклама
Бизга келган хабарларга кўра ҳам, жорий йилги пахта йиғими мавсумида бир кило қўлда терилган пахта учун 1500 сўмдан ҳақ тўланмоқда. Яъни пахта терими учун ҳақ ўтган йил даражасида қолган. Катта эҳтимол билан ҳужжат қабул қилинмайди ҳам.
Амалдорларимиз буни Президентнинг 2023 йил 26 январдаги қарорида кўзда тутилган 2023 йил ҳосилидан бошлаб пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари пахта хом ашёсининг харид нархини ўзаро манфаатли келишув асосида белгилайди, деган норма билан хаспўшлашга ҳаракат қилишмоқда.
Афтидан, кластерларнинг Ўзтўқимачиликсаноат тимсолидаги лобби хатти-ҳаракатлар "ўз меваси"ни берган кўринади. Фермерлар жиддий эътироз билдиришди, уларнинг номидан иш кўрадиган Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши эса суяги, тиши йўқ баёнотдан нарига ўта олмади. Пахтани йиғиштириб олишни маъмурий йўл билан эмас, балки бозор нархлари орқали ташкил қилиш ҳаракатлари яна зое кетадиган бўлди.
Дунёнинг энг нуфузли 100 та олийгоҳига грантга ўқишга қабул қилинган ёшларга "Эл-юрт умиди" жамғармаси маблағлари қўшимча имтиҳонларсиз ажратилади.
Дунёнинг энг нуфузли 500 та олийгоҳига грант асосида қабул қилинган ёшларнинг транспорт ва тураржой харажатлари тўлиқ қоплаб берилади.
Бу президент Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурида илгари сурилган эди.
Ижро муддати сифатида 2023 йилнинг декабрь ойи кўрсатилган.
Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари маслаҳат учрашувида қатнашган Қирғизистон президенти Садир Жапаров кечанинг ўзидаёқ Душанбени тарк этди. Уни Марказий Осиё давлатлари ва Озарбойжон президентлари кузатиб қўйишди.
Гарчи расмий сабаб сифатида бошқа раҳбарлар Оролни қутқариш халқаро жамғармаси саммити учун қолди, дейилаётган бўлса-да, гап бошқа масалада. Сўнгги йилларда қирғиз-тожик чегарасидаги тўқнашувлар оқибатида ўнлаб одамлар ҳалок бўлди. Яра ҳали битиб улгургани йўқ.
"Eco-Schools" халқаро дастури дунёнинг 77 та мамлакатида амалга оширилаётган бўлиб, ёшларни атроф-муҳит масалалари билан шуғулланишга жалб қилувчи ва уни фаол ҳимоя қилиш имконини берувчи энг намунали дастур сифатида тан олинган.
Ўзбекистонда дастур 2021 йилдан буён амалга оширилмоқда, мамлакатимиз мактабларидаги 492 нафар ўқувчи ва 10 минг нафардан зиёд эко-фаолни бирлаштирган.
Бир ой ичида светофор ва ҳаракатларни чекловчи йўл белгиларини ўрганиб, аварияларни камайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.
Хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда тирбандлик ва авария кўп учрайдиган йўлларда светофорсиз эстакадалар қуриш бўйича уч йиллик дастур ишлаб чиқилади.
Пахта нархини кластер ва фермер ўзаро келишиб ҳал қилади, демоқда сентябрнинг ўртасидан ўтганда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги.
Аксарият жойларда қўлда терилган 1 кг пахта учун 1500 сўм тўланмоқда. Яъни ўтган йилга нисбатан нарх ўзгармади.
UzAutoMotors яқинда Captiva-5 русумидаги автомобиллар сотувини йўлга қўйиши ҳақида маълум қилганди.
Компания аллақачон General Motors Overseas Distribution билан тахминан 70 млн долларлик шартномалар имзолаган. Шундан тахминан 30 млн доллари Хитой юанида тузилган.
Asaxiy дан «Бепул етказиб бериш акцияси»
Дам олиш кунлари www.asaxiy.uz орқали қилинган барча буюртмаларга Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати БEПУЛ!
Китоблар, маиший техника, гаджетлар, телефонлар, спорт товарлари ва бошқа ўн минглаб маҳсулотлар сизни Асахийда кутмоқда.
www.asaxiy.uz - 8 йилдан бери хизматингизда
Реклама
Ўзбекистонда валюта операцияларига қўйилган янги чекловлар бекор қилинди - Мамаризо Нурмуратов
Читать полностью…❗️Ҳукумат қарори билан 2023 йилнинг 1 октябридан ёқилғи-энергетика ресурсларининг янги тарифлари тасдиқланди.
Аҳоли учун нарх ўзгаришсиз қолди.
Ташаббусли бюджетнинг иккинчи мавсуми ғолиблари эълон қилинди. Яқин орада президентнинг қўшимча рўйхати ҳам эълон қилиниб қолса керак.
Читать полностью…Олимларнинг таъкидлашича, бола учун йоднинг кунлик дозасини қабул қилиш учун кунига 3,6 кг хурмо ёки 2,1 кг ёнғоқ ёки 6,3 кг олма истеъмол қилиниши керак. Демак, Ўзбекистон шароитида йодни ташқи муҳитдан олиш жуда қийин. Йодни таблеткалар ва йодланган туз орқали олиш эса анча осон.
Президент қарорига кўра, боғча ёшидаги 3 ёшдан 6 ёшгача болалар йод препаратлари билан бепул таъминланади.
Болангиз давлат ёки нодавлат мактабгача таълим муассасасига қатнаса, йод маҳсулоти мактабгача таълим муассасаси томонидан берилади, қатнамаса, уни бепул олиш учун ўзингизнинг оилавий шифокорингизга мурожаат қилинг.
Кеча Марказий Осиё давлатлари ва Озарбойжон раҳбарлари иштирокида арқадағ Гурбангули Бердиҳумедовни олий даражадаги фахрий нишон билан тақдирлашибди.
Читать полностью…Марказий банк банк назорати қўмитаси қарори билан тижорат банкларига кредит портфелининг диверсификация қилинишини таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Регуляторнинг айтишича, асосий мақсад — омонатчилар ва кредиторлар манфаатлари ҳимоя қилинишини ҳамда юзага келиши мумкин бўлган таваккалчиликларнинг банклар барқарорлигига салбий таъсирини камайтириш.
"Марказий банкнинг ушбу кўрсатмаси банклар томонидан автокредитлар ажратилишини тақиқламайди ҳамда таклиф этилаётган фоиз ставкалари ошишига таъсир кўрсатмайди", дейилади регулятор хабарида.
Кеча ижтимоий тармоқларда Марказий банк автокредитлар тижорат банклари кредит портфелининг 25 фоизидан ошмаслиги юзасидан талаб қўйгани ҳақида хабарлар тарқаган эди.
Замонавий журналистикани ривожлантириш маркази https://factchecknet.uz/ платформаси фаолиятини йўлга қўйди.
Лойиҳага кўра, фактчекерлар ижтимоий тармоқлар, оммавий ахборот воситаларидаги турли маълумотларнинг ҳақиқатга тўғри келишини текширади, нутқлар ва ОАВ материаллари ҳаққонийлигини ўрганиш ҳамда ваъдалар бажарилишини мониторинг қилиш билан шуғулланади.
Марказ билан лойиҳа доирасида ҳамкорлик қилиш мумкин. Мурожаат учун: info@factchecknet.uz
Маманбий Омаров Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Бунгача у Қорақалпоғистон Республикаси транспорт вазири эди.
Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексига кўра, дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Жорий йил 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни якшанба кунига тўғри келиши туфайли 2 октябрь, душанба куни ҳам дам олинади.
O‘zbekistonlik туркум фильмлари орқали кўпчиликка таниш бўлган Uzbekistan’s Club жамоаси янги O‘zbekistonlik.Students лойиҳасини бошлабди. Лойиҳа Ўзбекистон ёшларини таълим олишига ундашни мақсад қилган. Дунёнинг энг нуфузли университетларида ўқиётган ўзбекистонлик талабалар мисолида мамлакат қандай иқтидорли ёшларга эга экани кўрсатиб берилган.
Фильм премьераси 16 сентябр 18:00да My5 телеканалида ва Uzbekistan’s Club Youtube-каналида бўлиб ўтади.
Лойиҳа бош ҳомийлар – Ucell уяли алоқа оператори ва Тошкентдаги Турин политехника университети, шунингдек расмий авиаташувчи – Uzbekistan Airways миллий авиакомпанияси ва Ёшлар ишлари агентлиги томонидан қўллаб-қувватланмоқда.
Премьерани YouTube да ҳам томоша қилса бўлади https://youtu.be/99lGtLPZS-4