Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги капитал бозори соҳасида ваколатли органга айланади
Президент қарори билан Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг капитал бозорини, шу жумладан қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчилари ва Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси фаолиятини тартибга солиш, корпоратив бошқарувни ривожлантириш, шунингдек, суғурта ташкилотлари фаолияти устидан назоратни амалга ошириш бўйича вазифа, функция ва ваколатлари Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига ўтказилади ва агентлик ушбу соҳаларда тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли орган этиб белгиланади.
“Фонд бозорининг ахборот ресурс маркази” давлат унитар корхонаси ва Корпоратив ахборот ягона портали агентликка беғараз ўтказилади.
2023 йил терим мавсумида қўлда терилган 1 кг. пахта учун биринчи теримда 2100 сўмдан, иккинчи теримда 2600 сўмдан кам бўлмаган миқдорда ҳақ тўлаш белгиланди.
Читать полностью…Марказий Банк томонидан 5 сентябрдан бошлаб финтех компанияларга трансчегаравий халқаро транзит операциялари ўтказиш тақиқланаётгани ҳақидаги огоҳлантириш хати юборилган. Бу ҳақида OSON иловаси яъни “BRIO GROUP” МЧЖ хабар бермоқда.
Бу билан энди, Ўзбекистондаги тўлов ташкилотлари барча халқаро сервислардан узилишлари шарт, яъни регулятор мажбур қилаётгани туфайли финтех ташкилотлар халқаро келишувларни бир томонлама бекор қилиши керак бўлади.
BRIO GROUP” МЧЖ раҳбари Фарҳод Маҳмудовнинг фикрига кўра, финтех компаниялар яқин келажакда бу хизматларни эҳтимол, фақат банкдан харид қилишлари мумкин бўлади, компания раҳбари бунга ҳам қарши эмас, агар барчаси шаффоф тарзда ишлашига амин бўлса.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча Макразий Банк тўлов операцияларини амалга оширишда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг талабларини бузганлиги учун “BRIO GROUP” МЧЖ (OSON) тўлов ташкилотига нисбатан жарима санкцияси қўллаганини маълум қилган эди.
“Ўзагросуғурта” АЖ боғдорчилик ва сабзавотчиликни суғурталаш дастурини амалга оширишда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади
InsuResilience Solutions Fund (ISF) халқаро жамғармаси Ўзбекистонда боғдорчилик ва сабзавотчилик маҳсулотларини етиштиришда иқлим билан боғлиқ хавф-хатарлардан ҳимоя қилиш бўйича суғурта маҳсулотларини яратиш ва жорий этишни молиялаштирмоқда.
Мазкур лойиҳа Суғуртани ривожлантириш форуми (Sug‘urtani rivojlantirish forumi (IDF) аъзолари, БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Ўзбекистон Ҳукумати ва маҳаллий суғурта компаниялари билан биргаликда амалга оширилмоқда.
Хусусан, боғбонларни иқлим ўзгариши билан боғлиқ хавф-хатар ва табиий офат оқибатларидан ҳимоя қилиш мақсадида Суғуртани ривожлантириш форумининг (ИДФ) икки аъзоси ҳисобланган дунёдаги етакчи Europa Re ва Swiss Re қайта суғурта компаниялари ҳамда иккита маҳаллий суғурта компанияларидан бири бўлмиш “Ўзагросуғурта” АЖ билан ўзбек фермер хўжаликлари учун қишлоқ хўжалиги суғуртаси маҳсулотини ишлаб чиқиш устида ишламоқда.
БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ёрдамида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ушбу лойиҳанинг амалга оширилишида яқиндан ҳамкорлик қилади.
InsuResilience Solutions Fund (ISF) мазкур лойиҳани ҳамкорликда молиялаштиради ва мамлакатимиз бўйлаб иқтисодий ўсиш ва салоҳиятни оширишга ёрдам беради. Ушбу лойиҳа Германия ҳукумати, Суғуртани ривожлантириш форуми (IDF) ва БМТ Тараққиёт дастури ўртасида давлат-хусусий шериклиги асосида Глобал уч томонлама имзоланган шартномага мувофиқ иқлим ўзгариши кузатиладиган мамлакатлар учун хавфларни бошқаришнинг ечимларини қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Лойиҳанинг дастлабки йилида суғурта маҳсулотлари Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятларида синовдан ўтказилади. Келгуси йилларда мева-сабзавотларнинг қўшимча турларини қўшиш ҳисобига лойиҳа қамрови кенгайтирилади.
Батафсил
Telegram|Instagram|Facebook|Youtube|Website|Taplink|Twitter | Реклама
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Ўзбекистон халқини Мустақиллик байрами билан табриклади.
Читать полностью…Сентябрда Тошкент транспорт тизимини коллапс кутяптими? “Тошшаҳартрансхизмат” компанияси ваъдалари
Ҳисоб-китобларга кўра, 2023 йил сентябрь ойида Тошкентда йўловчи оқими 800-850 мингтага етиши кутилмоқда. Ўтган йили бу 400 минг атрофида бўлган. Шаҳар транспорт маъмурияти бу юкламага қуйидаги тадбирлар билан жавоб бермоқчи:
➖йўналишлардаги автобуслар сони 1013 тадан 1700 тага чиқарилади;
➖автобусларнинг бир вақтдаги умумий сиғими 65 мингдан 131 мингтага ошади;
➖кунлик қатновлар сони 10 мингтадан 22,6 мингтага етказилади;
➖14 та кўчада 42 километрлик автобус йўлаклари.
Президент Шавкат Мирзиёев Мустақиллик байрами муносабати билан 286 нафар маҳкумни афв этди.
Афв этилган шахсларнинг:
➖109 нафари асосий жазодан озод этилди;
➖116 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди;
➖25 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди;
➖36 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида янги ўқув йилидан эътиборан “Касб эгаси” дуал таълим тизими ишга тушади. Бу ўқишда ўқиб, бир вақтнинг ўзида ишлаш имконияти, дегани.
Энг асосийси – талабалар иш ҳақининг 2 миллион сўмгача бўлган қисми давлат томонидан қоплаб берилади.
Талабалик давридаёқ молиявий мустақил бўлишни ва ўқишни тамомлагач, тайёр мутахассисга айланишни истаганлар, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини танлаши мумкин.
Реклама
Тўлов операцияларини амалга оширишда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг талабларини бузганлиги учун “BRIO GROUP” МЧЖ (OSON) тўлов ташкилотига нисбатан жарима санкцияси қўлланилди.
Бошқа тўлов ташкилотлари ва уларга хизмат кўрсатувчи банклар, шу каби қоидабузарликларга йўл қўйилган тақдирда, Марказий банк томонидан уларга нисбатан қатъий чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳлантирилди.
— Марказий банк
Шаҳидлар хотираси хиёбонида қатағон қурбонларини ёд этиш маросими бўлди.
Қуръон тиловат этилиб, ўтганлар ҳақига дуо қилинди. Элга ош тортилди.
Ёзнинг охирги куни ва байрам кунлари — 1−3 сентябрда Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво ҳарорати кундузи +25…+30 даража бўлади. Эрталаб ҳаво сезиларли салқин, ҳаво ҳарорати +14…+17 даража атрофида бўлади — Ўзгидромет
Читать полностью…"Стихия" фестивали доирасида маънавиятга зид, ёшлар онгига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларга йўл қўйилмаслиги бўйича кафолат хатлари олинган — Навоий вилояти ҳокимлиги
Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, Қизилтепа туманининг Тўдакўл сув ҳавзаси бўйича ўтказилиши кутилаётган “Стихия” фестивали кенг жамоатчиликнинг салбий фикрлари ва муҳокамаларига сабаб бўлган.
Расмий муносабатда айтилишича, Навоий вилояти ҳокимлиги раҳбарияти ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган ва эътирозларга сабаб бўлаётган мазкур жараёнга асло бефарқ эмас. Шунингдек, "маънавиятимизга зид, менталитетимизга хос бўлмаган, ёшларни турли ёт ғояларга тарғиб қилувчи ҳар қандай тадбирга қарши эканлиги"ни маълум қилади.
Шу боис “Стихия” фестивалини ўтказувчи “Unidentified Projects Company” МЧЖ раҳбарияти вилоят ҳокимлиги томонидан юқорида қайд этилган ҳолатлар содир этилмаслиги бўйича расман огоҳлантирилган. МЧЖ раҳбариятидан вилоят ҳокимининг номига мазкур фестиваль доирасида "маънавиятимизга зид, ёшларимиз онгига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатлар"га йўл қўйилмаслиги бўйича кафолат хатлари олинган.
Дарахтни кеса олмагач, уни қасддан қуритишга уринишмоқда.
Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Тўхтапул маҳалласи (собиқ Собир Раҳимов боғи).
Атажанов Камал Атабаевич Янгиариқ тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланди.
У бунга қадар "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ нинг акциядорлар билан корпоратив муносабатлар бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритган.
Президент қарори билан “Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” давлат унитар корхонаси “Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” АЖга ўзгартирилади ва унинг устав капиталидаги давлат акциялари пакети Марказий банкка ўтказилади (ҳозирда Давлат активларини бошқариш агентлиги 100 фоиз таъсисчиси хисобланади).
2028 йил 31 декабргача “Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” АЖ, “Ўзбекистон республика валюта биржаси” АЖ ва “Тошкент” республика фонд биржаси” АЖ маблағларни мақсадли равишда уларни ривожлантиришга йўналтирган ҳолда дивидендларни ҳисоблаш ва тўлашдан озод қилинади.
Капитал бозори соҳасида “Тартибга солиш қумдони” махсус ҳуқуқий режими жорий қилинади.
Украина президенти Владимир Зеленский мамлакат мудофаа вазири Алексей Резниковни истеъфога чиқарди. Унинг ўрнини келиб чиқиши қрим-татар бўлган Рустем Умеров эгаллаши кутилмоқда. Президент фармонларини мамлакат парламенти тасдиқлаши керак бўлади.
Читать полностью…АҚШнинг Техас штатида кучга кирган қонунга кўра, агар маст ҳайдовчи авария қилиши оқибатида қарамоғида ёш боласи бор ота-она ҳалок бўлса, ўша ҳайдовчи муайян жазо муддатидан ташқари бола таъминотини ҳам бўйнига олади. Таъминот миқдорини судья ҳал қилади.
Читать полностью…Андижон ва Жалолобод вилоятларини боғлайдиган Хонобод/Бекобод чегара пости ҳам очилди.
Читать полностью…Бугун Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг Марҳамат ҳамда Аравон туманларини боғлайдиган Мингтепа/Қора-Бағиш чегара ўтказиш пункти очилибди.
Бундан ташқари, хабарларга кўра, Хонобод/Бек-Обод чегара ўтказиш пункти фаолияти ҳам тикланади.
Шавкат Мирзиёев: “Ишонч билан айта оламанки, мен эркин фикрли журналистлар тарафида бўлганман ва доимо шу позицияда бўламан”
Биз – низоларни уруш билан эмас, тинчлик билан ҳал этиш йўлини танлайдиган халқмиз. Биз барча халқлар билан ҳамиша муросаи мадора, дўстлик ва ҳамкорликда яшаб келганмиз. Бугунги тараққиёт йўлимизда ҳам айнан шу тамойилларга таянамиз.
Бизга, биринчи навбатда, кучли фуқаролик жамияти зарур, чунки ҳар қандай ислоҳот ҳар биримизнинг юрагимиздан, онгимиздан бошланиши лозим.
Адолатли қонунлар бўйича виждонан яшашга тайёр бўлишимиз, мамлакат келажаги учун бир ёқадан бош чиқариб, олға қадам босмоғимиз керак.
Бугун ривожланган фуқаролик жамиятини шакллантириш ҳақида гап борар экан, буни сўз ва матбуот эркинлигисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бутун дунёда журналистлар ўзлари ва жамиятни ўйлантираётган, хавотирга солаётган мавзулар ҳақида гапириш ва ёзиш ҳуқуқи учун, ҳақиқат учун курашганлар ва бундан кейин ҳам курашадилар.
Аммо, ишонч билан айта оламанки, мен эркин фикрли журналистлар тарафида бўлганман ва доимо шу позицияда бўламан. Айни вақтда ахборот маконида ҳаққонийлик ва холислик бош мезон бўлиши керак.
Эфир
Одилбек Исаков иқтисодиёт ва молия вазирининг давлат қарзи, халқаро рейтинглар билан ишлаш ҳамда давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бўйича консультант-маслаҳатчиси сифатида жалб этилибди.
У илгари молия вазири ўринбосари лавозимида ишлаган.
NRG Uzbekistan кўп тошкентликлар болалиги ва ёшлиги ўтган кўлни қайта тиклайди ва яқинда унинг атрофида замонавий “Yangi Baxt” турар жой мавзеси қад ростлайди.
“Yangi Baxt” “шаҳар ичидаги шаҳар” концепцияси бўйича лойиҳалаштирилган ноёб мавзуий мавзе саналади.
Мавзе аҳолисида кўлга алоҳида чиқиш йўли ва қулай яшаш учун керакли барча шароитлар: мактаблар, болалар боғчалари, савдо маркази, ресторанлар, спорт майдонлари ва бошқа кўплаб масканлар бўлади.
📲Батафсил маълумотларни NRG саҳифасида ёки 1060 рақами орқали олиш мумкин.
Реклама
Президент фармони билан:
➖“Ўзсувтаъминот”, “Ўзоғирсаноатлойиҳа” ва “ТошуйжойЛИТИ” АЖлари акцияларини бошқариш ваколати Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига ўтказилди.
➖“Кўп хонадонли уйларни мукаммал ва жорий таъмирлаш ҳамда иссиқлик таъминоти объектлари қурилиши бўйича” инжиниринг компанияси тугатилиб, унинг ўрнига ҳокимликлар ҳузуридаги “Кўп қаватли уйларни таъмирлаш” инжиниринг компаниялари ва ҳудудий бошқармалар ҳузурида “Иссиқлик таъминоти объектлари бўйича инжиниринг компаниялари” ташкил этилди.
➖Урбанизация ва шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш Республика маркази фаолияти йўлга қўйилмоқда.
Кузни кучга тўлган ҳолда қарши олинг
Корзинкадаги мева ва сабзавотларни истеъмол қилинг, қувватга тўлинг. Қандай дейсизми? Сиз учун Корзинка экзотик аждаҳо меваси, япон қовоғи, олма ва нок ҳамда лимонларнинг сараларини келтирган.
Нархлар шу йилнинг 28 августидан 3 сентябригача амал қилади.
📱Мева ва сабзавотларни Korzinka Go онлайн супермаркетида ҳам харид қилишингиз мумкин.
App | Telegram-bot | Facebook | Insta | Web | Реклама
Қирғизистон ҳукумати мамлакат ҳудудида TikTok платформасини тақиқлашга қарор қилибди.
Читать полностью…UDEAдаги "Тижорат банкларини бошқариш" магистратура таълим мутахассислиги банк соҳасида етакчи бўлишга интилган мутахассислар учун мўлжалланган.
Ушбу кенг қамровли ўқув дастуримиз банкларда топ-менежерларни тайёрлашга мўлжалланган бўлиб, блокчейн технологиялари, рақамли банк иши, риск менежмент, лойиҳавий менежмент, bigdata, стратегик менежмент, халқаро банк иши, монетар сиёсат каби йўналишлардаги энг замонавий воситалар, тенденциялар ва ишланмаларни қамраб олади.
Қабул 10 сентябрга қадар давом этади. Ҳужжатларни топширишга шошилинг!
☎️ 78 888 08 00
🌏 Веб-сайт
Telegram | Instagram | Facebook | Реклама