Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенко озарбайжонлик ҳамкасби Илҳом Алиевни президентлик сайлови муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади.
Читать полностью…Садиков Шухрат Мухамаджанович Бош вазир котибияти раҳбари лавозимига тайинланди.
Ш.Садиков бунга қадар Бош вазир котибияти раҳбарининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Самарқанд ва Жиззах вилоятларида кучли шамол оқибатида 130 минг ортиқ истеъмолчининг электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Энергетика вазирлиги муаммо босқичма-босқич бартараф этилишини маълум қилган.
Читать полностью…Бектемир тумани ҳокими Тапил Маҳамадзияев вазифасидан озод қилинди. Бу ҳақда 2024 йил 6 феврал куни Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарори қабул қилинди.
Туман ҳокими вазифасини вақтинча бажариш туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Фатҳулла Нигмановга юклатилган.
Тапил Маҳамадзияев 2021 йил июл ойида Бектемир тумани ҳокими лавозимига тайинланган эди.
Айни дамда қурилиш соҳасида фаолият кўрсатувчи тадбиркорлар билан семинар бўлиб ўтяпти. Семинарда тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги мазмун-моҳиятини етказиш ва уни аниқлаш мезонлари билан таништириш кўзланган.
Жонли эфир
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ҳукуматни истеъфога чиқарди. Роман Скляр вақтинча бош вазир вазифасини бажаради.
Читать полностью…Нидерландиянинг Yandex N.V компанияси ўзининг Россия сегменти бўлмиш Яндексни 475 млрд рублга сотганлигини маълум қилди.
Битимга кўра, Yandex N.V бош компания мавқеини йўқотади, 2024 йил 31 июлига қадар компания номини ўзгартиради, бренддан фойдаланишни тўхтатади.
Пресс-релиздан англашилишича, чет элда ташкил этилган бир нечта стартаплар ва Финляндиядаги дата-марказдан бошқа барча бизнес, сервислар ва активлар компаниянинг янги эгаларига ўтади.
Доллар курси 12500 сўмдан ошди
Тижорат банкларида АҚШ долларининг сотув курси 12 510 сўмгача кўтарилди.
Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан Қирғизистонга гуманитар ёрдам кўрсатилади
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов қирғизистонлик ҳамкасби Жеенбек Кулубаев билан телефон орқали мулоқот қилди. Мулоқот давомида Бахтиёр Саидов Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан, Ўзбекистон томони Бишкек иссиқлик электр станциясида юз берган авария муносабати билан Қирғизистонга зарур ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.
Жумладан, Ўзбекистон томони ёрдам сифатида Андижондан Ўш шаҳрига суюлтирилган газ баллонлари жўнатилишини маълум қилди.
Қирғизистон ТИВ
Дунёдаги энг нуфузли университетлардан бири — Массачусетс технология институтининг маълум қилишича, улар Ўзбекистонда "Янги Ўзбекистон" университетини ривожлантиришда иштирок этишмоқда.
Читать полностью…Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Хасанов Отабек Абдурашидович Маънавият ва маърифат маркази раҳбари этиб тайинланди.
Ҳожиматов Минҳожиддин Мирзажанович бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимидан озод этилди.
Express24 етказиб бериш иловаси фойдаланувчиларига қулай ва мароқли хизматни тақдим этиш мақсадида иловада ўйин ўйнаш имкониятини қўшибди.
Ўйин иловада пайдо бўлган 2023 йилнинг декабридан бери мижозларнинг 40% дан ортиғи уни ўйнаб кўрган экан. Буюртмани тасдиқлаганингиздан сўнг дарҳол илова ичидаги ўйинга ўтиш мумкин бўлади.
Шу ўринда, таом ва маҳсулот етказиб берадиган иловага ўйин нега керак, деган савол пайдо бўлиши табиий. Бундай «timekiller» ўйин фойдаланувчиларни жалб қилиш ва мижозлар тажрибасини яхшилашга ёрдам беради. Яъни мижоз буюртмаси келгунича кетадиган вақтни қандай ўтганини сезмай қолади.
Реклама
Абдурашид Жўрабоев МТРКнинг янги раиси этиб тайинланди.
У бунгача Бош вазир котибияти раҳбари эди.
Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг узоқ йиллик раиси Ходжаев Алишер Жўрақулович лавозимидан озод этилди.
Пойтахтда пиёдаларга халақит бераётган ноқонуний қурилма ва иншоотларни демонтаж қилиш ишлари бошланмоқда
Тошкент шаҳрида пиёдалар учун мўлжалланган йўлларнинг қулайлиги таҳлил қилинди, деб хабар бермоқда пойтахт маъмурияти. Эътиборни тартибсиз, ягона услубсиз ва кўп ҳолларда тегишли шаҳар хизматлари томонидан бериладиган рухсатномаларсиз қурилган бинолар тортди. Йўллар бўйлаб жойлашган бу бинолар аҳоли учун хавф туғдиради, масалан, уларнинг аксариятида тўхташ жойлари ва йўлаклари йўқ, улар пиёдалар йўлакларига чиқиб кетган тарзда ташкил этилган. Шундай қилиб, ҳайдовчининг бир дақиқалик харид қилиш жараёни бошқа ҳайдовчилар учун ҳам, пиёдалар учун ҳам сезиларли ноқулайлик ва хавф туғдиради.
Айни пайтда таҳлил натижалари асосида тегишли шаҳар хизматлари томонидан ноқонуний қурилма ва иншоотларни демонтаж қилиш ишлари бошланмоқда.
"Ўз навбатида, Тошкент шаҳри ҳудудида маиший ва тижорат биноларига эга бўлган пойтахт аҳолисини ҳужжатларнинг шаҳарсозлик меъёрларига мувофиқлигини яна бир бор синчиклаб текширишга чақирамиз", дейилади хабарда.
Тадбиркорлар ва шаҳар аҳолисини ушбу турдаги кўчмас мулкни харид қилишда эҳтиёткор бўлишга, юридик хизматлар билан маслаҳатлашишга чақириш зарур, деб ҳисоблаймиз. Тошкент шаҳар кадастр хизматлари томонидан бериладиган, уларнинг чегаралари, майдони ва биноларнинг турларини тасдиқловчи ҳужжатлардан ташқари, бино ва иншоотлар учун ҳужжатларнинг муқобил турлари мавжуд эмас.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектеновни Қозоғистон Бош вазири этиб тасдиқлагани муносабати билан самимий табриклади.
Читать полностью…Даврон Раҳимжонович Исматов Марказий банк Тошкент шаҳар бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
У 2018 йилдан ушбу бош бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Қозоғистон президенти администрацияси раҳбари Олжас Бектенов мамлакат бош вазири лавозимига тасдиқланди. Қозоғистон ҳукуматининг янги раҳбари 1980 йилда туғилган, 2022-2023 йилларда Коррупцияга қарши курашиш агентлигини бошқарган.
Читать полностью…Исроил ҳукумати 7 октябрдан сўнг тўхтаб қолган қурилиш ишларини давом эттириш учун Ҳиндистон, Ўзбекистон ҳамда Шри-Ланкадан 65 минг атрофида ишчи ёллашни режалаштирмоқда. Ҳукумат шу йўл билан қурилиш секторида ишлаган фаластинликларнинг ўрнини тўлдирмоқчи.
Читать полностью…“Эл-юрт умиди” жамғармаси Президент Администрациясига ўтказилади
“Эл-юрт умиди” жамғармаси Президент Администрацияси ҳузурига ўтказилади ва хорижда ўқитиш бўйича янги тизим жорий этилади. Бу ҳақда президент раҳбарлигидаги мажлисда маълум қилинди.
Энди жамғарма ҳисобидан ёшларни чет элга ўқишга юборишда малакали ва сифатли инженер ҳамда технологлар тайёрлашга устуворлик берилади.
Вазирлар билан бир йиллик контракт тузилади
Президент раислигидаги йиғилишда қайд этилишича, ижтимоий соҳадаги устувор вазифаларга масъул 13 та вазирлик ва идора ҳамда 223 нафар ҳоким ўринбосарлари бор.
Лекин соҳада муаммолар талайгина эканлиги қайд этилиб, Бош вазирга муҳокама қилинаётган соҳаларда вазирлар, вазир ва ҳоким ўринбосарлари фаолияти бўйича таклифларни киритиш, ҳар бири билан бир йиллик контракт тузиб, KPI белгилаш топширилди.
«PERFECT UNIVERSITY»
Мукаммал келажакка сифатли таълим билан.
Телеграм каналга обуна бўлинг: @perfect_university
☎️ 55-500-02-50
✏️ @perfect_call_center
🗺 Манзил: Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Боғишамол кўчаси 220-уй.
Реклама
«Сувчилар мактаби»нинг 2-босқичига старт берилди
Сув хўжалиги вазирлиги, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти миллий тадқиқот университети ҳамда Агробанк ҳамкорлигида «Сувчилар мактаби» ташкил этилганди. Мактаб фаолиятига 2023 йилнинг 29 май куни старт берилган бўлиб, биринчи босқичда беш ой мобайнида (май-октябр) 155 та туманда 61 мингдан ортиқ фермер хўжаликлари раҳбар ва ходимлари қисқа муддатли курсларда ўқитилди. Ўқитиш 5 та мобиль гуруҳлар ташкил этилиб, махсус жиҳозланган транспортларда туман секторларида жойга чиққан ҳолда ташкил қилинди.
Мактабни ташкил этишда Туркия, Испания, Хитой давлатларини тажрибалари ўрганилди ҳамда ушбу давлатлардан хорижий мутахассислар жалб қилиниб ўқув дастурлари ишлаб чиқилди.
Иккинчи босқичда янада такомиллаштирилган ҳолда назарий ва амалий билимлар бериш кўзда тутилган. Хусусан, Агробанк томонидан Республиканинг 13 та ҳудудида замонавий ўқув хоналари ҳамда илғор сув тежовчи технологиялар қўлланилган тажриба майдонлари ташкил этилди
Ўқув курслари иккинчи босқичи 2024–2030 йилларда 60 минг нафар фермер хўжаликлари чуқурлаштирилган ҳолда ўқитишга мўлжалланган бўлиб, ҳар йили 10 минг нафар фермерларнинг амалий кўникмаларни шакллантиришга қаратилган бўлади.
Этноспорт Ассоциациясининг 2023 йилдаги фаолияти сарҳисоби
Ўзбекистондаги ноёб спорт турларини ўзида бирлаштирган Этноспорт Ассоциацияси 2023 йилдаги фаолиятини сарҳисоб қилди. Ассоциация томонидан йил давомида жуда кўплаб тадбирлар юртимизда ташкил этилди.
Жумладан, 18-19 февраль кунлари «Chimgan Challenge-2023» фестивали, 24 март куни Тошкентнинг «Локомотив» боғида Полвонлик ва дорбозлик мусобақаси, 10 апрель куни Бухоро шаҳрида «Каштачилик ва миллий халқ ўйинлари» миллий фестивали, 26 май куни Тошкентдаги «Наврўз» истироҳат боғида «Ўзбекистон этник ўйинлари» республика фестивали ва Хива шаҳрида йилнинг энг нуфузли ва катта тадбири “Халқаро этноспорт фестивали” 7-9 сентябрь кунлари бўлиб ўтди.
Ташкилотнинг 2024 йилги режалари ҳам катта. Бир нечта халқаро тадбирларда қатнашишдан ташқари Тошкент ва Шаҳрисабз шаҳарларида йирик фестиваллар ўтказиш кўзда тутилган.
Батафсил | Реклама
Минҳожиддин Ҳожиматов (Минҳожиддин Мирзо) Ёзувчилар уюшмасининг ижодий масалалар бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Читать полностью…Конгратбай Авезимбетович Шарипов Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимига тайинланди.
У 2019 йил ноябридан буён Тошкент давлат Иқтисодиёт университети ректори лавозимида ишлаётганди.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги “IHMA Sanatoriya” модулини ишга тушираётгани ҳақида хабар берди. Бу тизимнинг бир қатор афзалликлари бор экан. Масалан, барча маълумотлар рақамлаштирилган шаффоф тизим йўлга қўйилади.
Шунингдек, навбат олиш жараёни тўлиқ автоматлаштирилади. Бунда инсон омили йўқлиги учун навбатидан олдин борадиганлар бўлмайди. Имтиёзлар аввал урушда қатнашган ногиронлар, ёлғиз кексаларга берилади. Аризани беришга боролмайдиган ногирон ва кексалар учун шароит яратиб берилади, яъни ижтимоий ходим ўзи келиб ариза олиб кетади. Бундан ташқари, навбат яқинлашганда телефон рақамга СМС келадиган бўлади.
Касби туманида Toʼpalang HPD Holding МЧЖ масъуллари канал қирғоғидаги 150 туп дарахтни илдизлари билан қўпориб олди. Бунинг оқибатида табиатга 1,1 млрд сўм зарар етган. Айбдорларга чора кўриш мақсадида ҳужжатлар прокуратурага юборилди.
Экология вазирлиги