Дам олиш кунлари ҳам Ўзбекистон ҳудудида нисбатан совуқ ҳаво ҳарорати сақланиб қолади, мамлакатнинг катта қисмида қор кўринишида ёғингарчилик кутилади - Ўзгидромет
Читать полностью…2024 йил 1 мартдан бошлаб
Тошкент шаҳрида юк ташиш учун мўлжалланган, рухсат этилган тўла вазни 10 тоннадан юқори бўлган N2, N3, О4 тоифага кирувчи автотранспорт воситаларининг ҳаракати тиғиз вақт оралиқларида тақиқланади. Ушбу чекловлар махсус хизмат, шу жумладан, коммунал хўжалиги, ободонлаштириш ва Қуролли Кучларининг юк транспорти воситаларига татбиқ этилмайди - президент фармони
Метан “заправка”лар фаолиятига киритилган чекловлар бугундан босқичма-босқич олиб ташланади
Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, газ босимининг камайганини инобатга олган ҳолда, биринчи навбатда, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа обектларини табиий газ билан таъминлаш мақсадида мамлакатдаги барча метан заправкалар фаолиятига киритилган чекловлар бугундан маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, аввалдан белгиланган режа-график асосида босқичма-босқич олиб ташланмоқда.
Метан заправкалар билан боғлиқ вазият ҳақида кун давомида маҳаллий ҳокимликлар ахборот ресурсларида ҳамда “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти ва Энергетика вазирлигининг расмий ахборот манбалари орқали хабар қилиб борилади.
Asia Alliance Bank'нинг глобал тан олиниши
Бизнеснинг эҳтиёжлари ва устуворликларидан келиб чиққан ҳолда индивидуал ёндашув билдирилиши ASIA ALLIANCE BANK мижозларига яхши танишдир. Global Finance халқаро молиявий журнали томонидан ушбу ажойиб ёндашув мунтазам равишда эътироф этиб келинади ва жорий йил ҳам бундан мустасно эмас. ASIA ALLIANCE BANK «2024 йилда Ўзбекистондаги кичик ва ўрта корхоналар (КЎК) учун энг яхши банк» номинациясида энг яхши, деб топилди.
Реклама
UDEA банк ва молия мутахассислари учун махсус ишлаб чиқилган халқаро профессионал қисқа муддатли курсларни тақдим этади
American University (АҚШ), Polimi Graduate School of Management (Италия), King's College London (Буюк Британия) каби нуфузли халқаро таълим муассасалари билан ҳамкорликда доимо ривожланиб бораётган молия оламида ўз малака ва билимларингизни ошириш учун ноёб имкониятига эга бўласиз!
Қисқа муддатли курслар хорижда бўлиб ўтади!
АҚШнинг экспорт назорати ва иқтисодий санкциялар
Молиявий соҳада лойиҳа ва портфел бошқаруви
Молиявий ташкилотларда корпоратив бошқарув
Маълумот учун:
☎️ 97 166 00 08
🌏 international@udea.uz
Реклама
Янгиҳаёт саноат зонасида контрабанда маҳсулотларини йўқ қилиш тадбирида 110 минг қути сигарета ёқиб юборилибди.
Айтилишича, ўтган йилда мамалакат ҳудудига ноқонуний йўллар билан олиб кирилган тамаки маҳсулотлари ҳажми 2022 йилга нисбатан ошган.
Жумладан, 2023 йилда ноқонуний сигареталарнинг Ўзбекистон бозоридаги ўртача улуши 2,4 млрд дона, фоизда ҳисоблаганда 22,4 фоиз ташкил этган.
Ўзбекистонда йилига икки ва ундан ортиқ автомобиль сотган жисмоний шахслар солиққа тортилиши мумкин.
Читать полностью…Истаган вақтингизда исталган халқаро карталарингизни Ipak Yo'li Banki’нинг банкоматларида тўлдиришингиз мумкин
Ўзбекистон Республикаси исталган банкида чиқарилган халқаро Visa ва Mastercard карталарини тўлдириш учун эндиликда банк филиалига боришингиз шарт эмас. Шунчаки ўзингизга яқин бўлган Ipak Yo'li Banki'нинг банкоматларига ташриф буюринг ва карталарингизни қийинчиликсиз тўлдиринг.
Бундан ташқари Ipak Yo’li Mobile иловасида ўзингиз учун индивидуал дизайнга эга карта буюртма қилишингиз ҳам мумкин.
Реклама
Ўзбекистонда нақд пулдан фойдаланишни қисқартириш ва бир қатор товарлар улгуржи савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштирилмоқда. 1 апрелдан бошлаб қуйидаги ташкилотларни электрон тўлов тизимларига мажбурий тартибда улаш орқали нақдсиз тўлов тизимига ўтказиш таклиф этилмоқда:
➖аҳолига хизмат кўрсатувчи бюджет ташкилотлари;
➖нефть ва газ маҳсулотлари реализация қилувчи юридик шахслар;
➖мулкни ижарага бериш билан шуғулланувчи юридик шахслар;
➖уй-жойларни жисмоний шахсларга сотувчи қурилиш ташкилотлари. Хонадонлар учун тўловларни нақдсиз шаклда электрон ҳисоб-фактура орқали амалга ошириш режалаштирилмоқда.
Бундан ташқари, Ўзбекистонда чакана ва улгуржи савдонинг янги қоидаларини тасдиқлаш режалаштирилмоқда.
1 апрелдан бошлаб нақд пулга сотиб олинган товарларни Солиқ қўмитасининг E-Ombor (E-Aktiv) тизими орқали кирим қилишни жорий этиш таклиф этилмоқда.
Шунингдек, нақд пулда тўловларни амалга ошириш учун 100 миллион сўм (БҲМнинг 300 баравари) чегаравий миқдорни белгилаш режалаштирилган.
Қурилиш учун ёғоч, металл (тунука, арматура, алюмин профиллар), автомобиль шиналари ва шакар улгуржи савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштирилмоқда.
Мамлакатга кириб келган совуқ ҳаво оқими таъсири жорий ҳафтада ҳам сақланиб қолади - Ўзгидромет
Читать полностью…Самарқанд вилояти Қўшработ тумани
17.02.2024
18.02.2024
Расмлар канал ўқувчиси томонидан юборилган.
Бухоро вилоятида 18 февраль куни соат 06.00дан бошлаб барча автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолияти вақтинча тўхтатилади - ҳокимлик
Читать полностью…Россиялик мухолиф сиёсатчи Алексей Навальний қамоқхонада вафот этгани ҳақида хабар тарқалмоқда.
Читать полностью…Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг «яшил энергетика секцияси»да илк бор «яшил энергия» сертификатлари сотила бошлади
“Ўзбекгидроэнерго” АЖ биржа савдоларида мазкур сертификатларнинг сотувчиси сифатида иштирок этмоқда. Бир дона «яшил энергия» сертификати қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда 1000 кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилганлигини тасдиқлайди. Ўтказилган биржа савдолари натижаларига кўра биржа орқали 26,7 млн сўмлик дастлабки 2000 та сертификатлар сотилди. Сертификат бўйича биржада шаклланган дастлабки биржа котировкаси бир дона сертификат учун 13360,0 сўмни ташкил қилди.
Батафсил | Реклама
Арманистон ҳукумати раҳбари Никол Пашиняннинг маълум қилишича, унинг мамлакати Россия бошчилигидаги Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти(ОДКБ)даги иштирокини “музлатган”.
Читать полностью…Инновацион рақамли AVO Bank фоизсиз даврга эга AVO Platinum кредит картасини ишга туширди
AVO Platinum кредит картаси мижозга кундалик харажатлар учун фоизсиз даврга эга кредит лимитини гаровсиз, суғурта ва кафилларсиз олиш имконини тақдим этади. Ушбу кредит лимити сизга имтиёзли даврда картадан фойдаланган ҳолда харидларни йиллик 0% ставка билан амалга ошириш имконини беради. Кредит картадан исталган савдо нуқталарида — бозордан тортиб супермаркет ва интернет-дўконларгача, Ўзбекистонда ва бутун дунё бўйлаб фойдаланишингиз мумкин. Қарзга олинган маблағларни қайтариш шартлари ҳам барча мижозлар учун фойдали бўлиши мақсад қилинган.
Шунингдек, кредит картаси жорий қонунчилик ва назорат қилувчи органлар томонидан тақдим этилган хавфсизлик кафолат стандартларининг барча нюансларини ҳисобга олган. Мисол учун, бу ҳисобга қўйилган маблағларни суғурталаш, шахсий маълумотлар хавфсизлиги ва банк сирларидир. Бундан ташқари, MasterCard халқаро тўлов тизимидан фойдаланиш туфайли маҳсулотга юқори технологияли тўлов ва пул ўтказмалари хавфсизлиги стандартлари жорий этилган.
“Биз бутун мамлакат бўйлаб ноёб картоматлар жойлаштиришни мақсад қилганмиз, сизга керак бўладиган ягона нарса мобил телефонингизда “Пластик картага буюртма бериш” тугмасини босиш”, — дейди маркетинг бўйича директор Максим Чан.
2024 йилнинг 20 февралидан бошлаб AVO bank мобил иловасини бутун мамлакат бўйлаб юклаб олиш мумкин. Ҳар бир Ўзбекистон фуқароси AVO platinum виртуал кредит картасини расмийлаштириш имконига эга. Кредит лимитларини тасдиқлаш бир кундан кейин, яъни жорий йилнинг 21 февралидан амалга оширилиши белгиланган. Шоурумлар, банкомат ва пластик картани чиқариш мумкин бўлган картоматлар ҳозирча фақат Жиззахда жойлашган экан. Айтишларича, тез орада улар бутун Ўзбекистон бўйлаб жойлаштирилади.
👉🏻 Иловани юклаб олиш учун ҳаволалар: iOS/Android
Реклама
“Барча болалар муваффақиятли” лойиҳаси ишга туширилди
Инклюзив таълим билан боғлиқ учта муҳим йўналишни қўллаб-қувватловчи USAID’нинг беш йиллик “Барча болалар муваффақиятли” лойиҳаси Тошкентда ишга туширилди. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Creative Associates International ўртасида cифатли инклюзив таълимни ташкил этиш ва Ўзбекистондаги барча болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида ҳамкорликда иш олиб бориш назарда тутилган ҳамкорлик келишуви имзоланди.
Транспорт прокуратураси Туризм қўмитасидан умра зиёрати билан шуғулланувчи 40 га яқин туроператор фаолиятини тўхтатиб туришни сўради - Daryo
Читать полностью…Россия Марказий банки Qiwi банкининг лицензиясини чақириб олган. Банк Contact тўлов тизими ҳамда Qiwi ҳамёнига эгалик қилади. Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан банк даромадлари кескин ортган эди. Регуляторнинг билдиришича, Qiwi юқори рискли банк амалиётларини муттасил бажариб, жиноий йўл билан топилган даромадларни қонунийлаштириш, терроризмни молиялаштиришга оид қонунчилик талабларини бузиб келган.
Читать полностью…Хамдамов Улуғбек Аслонович Бухоро вилояти прокурори лавозимига тайинланди.
У.Хамдамов тайинловга қадар Фарғона вилояти Қўқон шаҳар прокурори лавозимида ишлаган.
«Мени ҳам ҳаяжон босадиган пайтлар бўларкан» – давлат раҳбарининг андижонлик ёшлар билан суҳбатидан видеолавҳа
"Ибрат фарзандлари" лойиҳаси доирасида камида 1 млн нафар ёшларга хорижий тиллар бепул ўргатилмоқда. Лойиҳа доирасидаги бепул дарсларни ibratfarzandlari">бу ердан кузатиш мумкин.
Ўзбекистонда “ижтимоий карта” жорий қилинади
1 октябрдан аҳолига кўрсатиладиган барча ижтимоий ёрдамларни “ижтимоий карта” орқали молиялаштиришни жорий этилади.
Бунда, энг аввало, “Саховат ва кўмак”, “Аёллар”, “Ёшлар” дафтарлари жамғармалари, кейинчалик босқичма-босқич 74 турдаги ижтимоий нафақа ва ёрдамлар ўтказилади.
Ушбу карта орқали транспорт ва коммунал соҳалардаги имтиёзлардан ҳам фойдаланиш мумкин бўлади.
Метан "заправкалар" фаолиятига қўйилган чеклов бугун ҳам давом этади - Энергетика вазирлиги
Читать полностью…Энди Сингапур менежментни ривожлантириш институтида ҳам ACCA ва IELTS (British Council томонидан ташкил этиладиган) имтиҳонлари ўтказилади
Жорий йилнинг 16 феврал куни Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида ТСМРИ (Сингапур менежментни ривожлантириш институти) ва "British Council" ўртасида ҳамкорлик ва ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Ҳамкорлик меморандуми таълим сифатини оширишда ҳамда ёшларни етук кадр қилиб етиштиришда муҳим омил эканлиги, келгусида ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга замин яратиши маълум қилинди.
ТСМРИ ректори доктор Илҳом Маматқулов ва "British Council"нинг Ўзбекистондаги директори Денис Уэддингхем бошчилигида бўлиб ўтган учрашувда ТСМРИ расмий равишда IELTS рўйхатга олиш маркази ҳамда ACCA ва IELTS тест ҳамкорига айланди. Бу эса ўз навбатида институт талабалари ва ходимлари учун бир қатор имтиёзларни тақдим этади. Шунингдек, 2024 йилнинг баҳоридан бошлаб ТСМРИ кампусида ACCA ва IELTS имтиҳонларини ўтказилишига келишилди.
Реклама
Барча метан "заправкалар" фаолиятига чекловлар киритилмоқда
Республикадаги барча автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) фаолиятига қисқа муддатли чекловлар киритилмоқда — Энергетика вазирлиги
Лола Каримова-Тиллаевага тааллуқли компания Калифорниянинг Беверли Ҳиллз ҳудудида жойлашган қасрни қарийб 36 млн долларга сотибди. The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, ушбу ҳашаматли сарой 2013 йилда 32,75 млн долларга харид қилинган.
Читать полностью…