davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

80666

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklamabot

Подписаться на канал

davletovuz

Президент бугунги йиғилишда, шунингдек, қишлоқ хўжалиги тармоқларидаги лойиҳаларни молиялаштириш бўйича тижорат банкларига ҳам бир қатор вазифаларни белгилаб берган. Жумладан, Агробанкнинг устав капиталини 2,6 трлн сўмга ошириш бўйича тегишли топшириқлар берган.

Читать полностью…

davletovuz

Президент топшириғи билан қишлоқ хўжалиги лойиҳаларига бериладиган кредитлар муддати 3 йиллик имтиёзли давр билан 15 йилгача узайтириладиган, кредит учун тақдим қилинган лойиҳаларни кўриб чиқиш муддати 2 ойгача қисқартириладиган бўлди.

Читать полностью…

davletovuz

Келгуси йил ҳосили учун пахта етиштиришга 60 фоиз аванс кўринишидаги имтиёзли кредитлар тўғридан-тўғри фермерларга ажратилади

Кластерларни ташкил этиш, улар билан фермерлар ўртасидаги муносабатлар бўйича янги тизим жорий қилинади.

Ҳар бир вилоятда янги кластерларга молиявий кўрсаткичлари, ишлаб чиқариш қувватлари ва техника таъминоти бўйича талаблар қўйилади. Улар камида икки босқичли қайта ишлашни йўлга қўйган бўлиши шарт бўлади.

Фермерлар бир вилоят ичидаги хоҳлаган кластери билан фьючерс шартномаси тузиши мумкин бўлади. Улар фьючерс шартномасидан ортган ҳосилни биржа орқали сотишига ҳам имконият яратилади.

Шунингдек, келгуси йил ҳосили учун пахта етиштиришга 60 фоиз аванс кўринишидаги имтиёзли кредитлар тўғридан-тўғри фермерларга ажратилади.

Читать полностью…

davletovuz

"Афсуски, имтиёзли савдо битимини тузиш бўйича кўп йиллик уринишлар кутилган самарани бермаяпти. Тўсиқсиз савдони шакллантириш йўлида ҳали-ҳамон кўплаб чеклов ва муаммолар сақланиб қолмоқда".

Шавкат Мирзиёев ИҲТ саммитида Савдони соддалаштириш тўғрисидаги битимни қабул қилишга чақирди.

Читать полностью…

davletovuz

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши иссиқлик энергияси ва иссиқ сув таъминоти хизматлари учун тартибга солинадиган нархларни маъқуллади.

Тарифлар аҳоли учун ошмаган.

Базавий тариф 397 минг 212 сўмдан 664 минг 465 сўмга ошган. Юридик шахслар учун 141 минг 737 сўмдан 212 минг 606 сўмга, бюджет ташкилотлари учун 502 минг 67 сўмдан 801 минг 963 сўмга кўтарилган.

Читать полностью…

davletovuz

Шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича FIDE жаҳон чемпионати 26-30 декабр кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.

Читать полностью…

davletovuz

Парламент қуйи палатасида 2024 йилги давлат бюджети кўриб чиқилмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Тошкентда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити ўтказилиши муносабати билан 8-10 ноябрь кунлари қуйидаги йўналишларда транспорт ҳаракати чекланади:

➖ Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аеропортидан Бобур кўчаси бўйлаб Бобур - Шота Руставели чорраҳасигача;

Нукус кўчаси — Бобур чорраҳасидан Нукус кўчаси бўйлаб Мовароуннаҳр кўчасигача;

Ойбек — Туркистон чорраҳасидан Ойбек, Афросиёб ва Олмазор кўчалари;

Ислом Каримов — Бунёдкор чорраҳасидан Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Амир Темур — Ислом Каримов чорраҳасигача;

Шароф Рашидов — Афросиёб чорраҳасидан Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб Кичик ҳалқа айланма йўлигача;

Навоий — Мустақиллик чорраҳасидан Навоий — Лабзак чорраҳасигача;

Фурқат — Бешёғоч чорраҳасидан Бешёғоч кўчаси бўйлаб Ислом Каримов — Бешёғоч чорраҳасигача;

Олмазор — Ислом Каримов чорраҳасидан Олмазор кўчаси бўйлаб Навоий кўчасигача.

Читать полностью…

davletovuz

“AVO bank” (собиқ Ўзагроэкспортбанк) асосий эгаси ўзгарди. Банкнинг амалдаги акциядори ўз фаолиятини бизнеснинг бошқа лойиҳаларига йўналтиргани сабаб “AVO.uz”даги улушини Руслан Адилбаевга сотишга қарор қилди.

Руслан Адилбаевнинг фикрича, Ўзбекистон чакана молиявий хизматлар бўйича катта салоҳиятга эга ва айни пайтда фаол ўсиш босқичида. Бозор сармоя учун энг жозибадор бозорлардан бири.

Банк бошқарувида ўзгариш бўлганига қарамасдан, “AVO bank”нинг Ўзбекистондаги энг етакчи рақамли банк бўлиш режаси ўзгармаган.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

Азамат Эгамбердиевич Мирзаев Навоий вилояти прокурори лавозимига тайинланди. У тайинловга қадар Қашқадарё вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Читать полностью…

davletovuz

Навоий вилояти прокурори Бахтиёр Аҳмедов бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимдан олинди.

Маълумотларга кўра, Бахтиёр Аҳмедов Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланган. 

Читать полностью…

davletovuz

Тошкентдаги Бобур кўчаси ва "Тошкент" халқаро аэропортини боғловчи йўл ўтказгичда синов ўтказилди.

Синовда 4 та автотрейлерга (ҳар бири 35 тонна) 4 та ҳарбий танк (ҳар бири 40 тонна) юкланиб, йўл ўтказгичга умумий 300 тонна юклама берилди.

Кўприк чидамли, демоқда Транспорт вазирлиги.

Читать полностью…

davletovuz

Франциянинг Orano компанияси Ўзбекистонга 500 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритади. Бу ҳақда Тоғ-кон саноати ва геология вазири Бобир Исламов маълум қилди.

Компания Навоий вилояти Томди туманида янги уран конларини қидиради.

Читать полностью…

davletovuz

“Piramit Mall” савдо нуқталари учун тижорат майдонлари сотуви бошланди

2023 йил 4 ноябр куни “Koç Construction” қурилиш компанияси янги лойиҳа “Piramit Mall” СМни тақдим этди. “Piramit Маll” СМ режалаштирилган уч қават ўрнига олти қаватга бўй чўзади, унинг қурилиши 2025 йилда якунланади. Шу тариқа, “Piramit” мажмуаси кенг кўламдаги бренд ва хизматларга эга, мулоқот ва шоппинг учун жозибали марказга айланади.

“Piramit Маll”нинг муваффақиятли жойлашуви сабабли у ерда дўконлар очадиган компаниялар миллий ва халқаро миқёсда ўз бизнесларини кенгайтириш имконига эга бўлишади, шунингдек кенг мақсадли аудиторияни қамрай олишлари мумкин бўлади.

Савдо маркази бутун дунёдан 90 дан зиёд брендни бир жойга жамлайди;
· Лойиҳанинг қисқа муддатларда амалга оширилиши инвесторларга маблағлари ўзларига тез қайтишини таъминлайди;
· Кўча чакана садвосига қараганда юқорироқ ижара тўлови ҳам тижорат майдонлари эгалари учун инвестицияларнинг қайтишини жадаллаштиради.

“Piramit Тоwеr”, “Piramit Flat ва “Piramit Маll” СМ экотизими – бу 3000 дан зиёд ходим ва осмонўпардаги апартаментларнинг 2000 дан зиёд аҳолисини ўз ичига олади. Мажмуа атрофида, 10 дақиқали радиусда яна миллионга яқин инсон истиқомат қилади.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Жорий йилнинг 8 ва 9 ноябрь кунлари пойтахтимизда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити ўтказилиши муносабати билан Тошкент шаҳрига юк ташувчи транспорт воситаларининг кириши қисман чекланади.

Шу кунларда Тошкент шаҳридаги юк ташувчи транспорт воситаларининг шаҳар марказида ҳаракатланиши тўлиқ тўхтатилади.

Читать полностью…

davletovuz

Президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги бош директори Шуҳрат Вафоев лавозимидан озод қилинган.

Gazeta’нинг ҳукуматдаги манбаларига таяниб ёзишича, унинг ўрнини президент администрацияси ходими Баҳодир Раҳматов эгаллайди.

Агентлик фаолияти ва ташкилий тузилмаси қайта йўлга қўйилади, агентлик раҳбари айни пайтда Президент администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти раҳбари ўринбосари бўлади.

Читать полностью…

davletovuz

Рақобат қўмитаси раиси Ш.Шорахметов эгаллаб турган лавозимидан озод этилиши мумкин

Йирик савдо тармоқларида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга тенг шароит яратилмагани, улардан маҳсулот пулини олишдаги муаммолар, аҳолида маҳсулот сифати ва нарх-навоси бўйича шикоятлар кўплиги Рақобат қўмитаси фаолиятидаги жиддий камчиликлардан далолат экани таъкидланди.

Шу муносабат билан қўмита раиси Ш.Шорахметовнинг эгаллаб турган лавозимига лойиқлиги масаласини кўриб чиқиш топширилди.

Читать полностью…

davletovuz

InfinBank иловасида рўйҳатдан ўтинг ва Iphone 15 ғолиби бўлинг!

Акцияда иштирок этиш шартлари:
1. InfinBANK мобил иловасини юклаб олинг;
2. Иловада рўйхатдан ўтинг;
3. Банкнинг Instagram ва Facebook'даги саҳифаларига обуна бўлинг;
4. Акция ҳақидаги постга, изоҳларда ўзингизнинг уникал рақамингизни* кўрсатинг.

Ғолиблар ҳафтанинг жума кунлари, тасодифий рақамлар генератори ёрдамида аниқланади. Ғолибларни шунингдек, iPad Mini 6 планшети, Airpods Pro симсиз қулоқчинлари ва 13 дюймли Macbook Air М1 совғалари кутмоқда. Акция 29 декабргача давом этади.

Эслатма! Изоҳларда сиз InfinBANK мобил иловасининг ҳар бир фойдаланувчисига ажратиладиган рақамни кўрсатишингиз керак. Бу рақамни илованинг "Билдиришномалар" бўлимида олишингиз мумкин.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёев Фаластин-Исроил уруши ҳақида:

"Биз томонларни зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга, тинч музокараларни бошлаш, оқилона муросага келишга чақирамиз".

Читать полностью…

davletovuz

Савдо-саноат палатаси ҳузурида Тошкент халқаро арбитраж маркази (TIAC)

Биз икки шахс (фуқаро ёки тадбиркорлик субьектлари) ўртасида низо чиққудек бўлса, буни ечими фақат суд деб миямизга қуйиб олганмиз. Аслида муқобил вариантлар кўп ва суд ҳам тарафларнинг низолашишига қош-қовоғи учиб тургани йўқ. Йўқса Иқтисодий процессуал кодекси 130-моддасида суд тарафларнинг келишуви учун чоралар кўради, уларга иқтисодий суд ишларини юритишнинг барча босқичларида низони ҳал этишга кўмаклашади дея белгиланмаган бўларди.

Мамлакатдаги бизнес субъектлари ва хорижий инвесторлар учун қулай муҳит яратиш мақсадида Савдо-саноат палатаси ҳузурида Тошкент халқаро арбитраж маркази (TIAC) ташкил этилган. Бу жуда тўғри механизм. Нега?

Судлашмоқчи бўлган икки бизнес субъекти ҳам яхшиси низони иш муомаласи одатлари билан ҳал этганидан манфаатдор. Бутун дунё даражасида машҳур Арбитражлар мавжуд. Лондон халқаро тижорат арбитражи (LCIA), Париж халқаро савдо палатаси қошидаги арбитраж суди (ICC), Стокгольм савдо-саноат палатаси Арбитраж институти (SCC) каби мисоллар етарли. Суддан кўра инвесторлар арбитражларни маъқул кўради. Халқаро тижорат арбитражи тўғрисидаги Қонунимизнинг 44-моддасида ҳам Арбитраж суди ҳал қилув қарорини адолатлилик бўйича ёки «дўстона воситачи» сифатида фақат тарафлар унга тўғридан-тўғри ваколат берган тақдирдагина қабул қилади дея белгиланган. Биз улар хоҳлаган муҳитини яратиб берайлик, иқтисодиётни кўтаришни уларни ўзига қўйиб берамиз кейин.

Диана Байзакова (Тошкент халқаро арбитраж маркази директори)нинг айтишича, кўплаб хорижлик малакали арбитрлар Тошкент халқаро арбитраж маркази (TIAC)га жалб этилмоқда экан. Бу ҳақда у Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти 5-бизнес форумида айтиб ўтган.

👉 @bahodirahmedoff👈

Читать полностью…

davletovuz

Украина Европа Иттифоқига аъзо бўлишга яқинлашди

Европа Иттифоқи комиссияси Украина ва Молдова билан Иттифоққа аъзо бўлиб кириш бўйича музокара бошлашга тавсия берди. Грузия эса аъзоликка номзод мақомини олишга тавсия қилинган. Бунинг учун бир қатор шартларни бажариши керак бўлади.

Читать полностью…

davletovuz

Япония императори Нарухито Ўзбекистон президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комиловни икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун олий даражадаги орден билан тақдирлабди. Тақдирлаш маросимида бош вазир Фумио Кишидо ҳам иштирок этган.

Читать полностью…

davletovuz

Жималязов Акмал Ортиқович Тупроққалъа тумани ҳокими этиб тайинланди. У тайинловга қадар Хоразм вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Читать полностью…

davletovuz

Ахмедов Шуҳрат Курвондурдиевич Қўшкўпир тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди. Бунга қадар у Тупроққалъа тумани ҳокими лавозимида фаолият олиб борган.

Холбоев Ойбек Мадаминович Шовот тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди. У тайинловга қадар Урганч шаҳри ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.

Читать полностью…

davletovuz

Уйингизда хусусий мактаб ташкил қилинг!

Олий мактаб академияси НТМ томонидан “Оила-биринчи ва энг ишончли мактаб” доирасида, барча фарзандларингиз (6 ёшдан бошлаб) сифатли ва ишончли таълим олиши учун такомиллашган видеодарслар тўпламини ишлаб чиқди.

Намунавий видеодарслар:
МАТЕМАТИКА (1-11 синфлар учун)
ОНА ТИЛИ ва АДАБИЁТ (1-11 синфлар учун)
ИНГЛИЗ ТИЛИ (1-11 синфлар учун)
РУС ТИЛИ ва АДАБИЁТИ (1-11 синфлар учун)
КИМЁ (7-11 синфлар учун)
БИОЛОГИЯ (7-11 синфлар учун)
ФИЗИКА (7-11 синфлар учун)
ТАРИХ (6-11 синфлар учун)

Боғланиш учун:
@hozir_boglaningBot

Ҳар бир оилага жуда зарур бўлгани учун яқинларингизга албатта жўнатинг.
@oliymaktabakademiyasi

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Хўжаобод тумани прокурори ўринбосари пора билан қўлга олинди

Андижон вилояти Хўжаобод туман прокуратураси терговчиси туман ички ишлар бўлимининг тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 168- ва 228-моддалари билан қўзғатилган жиноят иши бўйича гумонланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўлламаслик ва тергов ҳаракатлари давомида енгиллик яратиб бериш эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Терговчи сўралган пул маблағини умумий овқатланиш масканида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 168- ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов жараёнида терговчига ушбу пулларни олиш бўйича кўрсатмани туман прокурори ўринбосари берганлиги тўлиқ исботланиб, у ҳам қамоққа олинди.

ЎзА

Читать полностью…

davletovuz

Италия президенти Ўзбекистонга келади

Италия президенти Сержио Маттарелла 9−11 ноябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Рим учун Тошкент билан ҳамкорлик Ўзбекистоннинг Европа ва Узоқ Шарқ, Россия ва Хитой ўртасидаги стратегик мавқеи сабаб алоҳида аҳамиятлидир, дейилади Agenzia Nova агентлиги хабарида.

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёев дунё давлатлари етакчилари томонидан алоҳида эътироф этилмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Шу йилнинг 8-9 ноябрь кунлари Тошкентда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг саммити бўлиб ўтади.

Тадбирда Озарбайжон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон, Туркманистон ва Туркиянинг давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Халқаро аэропортни Бобур кўчаси билан боғловчи кўприк 4 ноябрь соат 19:00 дан 5 ноябрь соат 09:00 га қадар транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади.

Рейсларга кечикмаслик учун йўловчиларга айланма йўллардан фойдаланиш ва аэропортга одатдагидан олдинроқ жўнаб кетиш тавсия этилади.

Uzbekistan Airports

Читать полностью…
Подписаться на канал