Mobiuz барчани 17-20-сентябрь кунлари АКТ ҳафталиги, шу жумладан ихтисослаштирилган кўргазма бўлиб ўтаётган CAEx мажмуасига таклиф қилмоқда
Mobiuz ўз стендида янги 5G Calling ва VoWiFi технологияларини намойиш этмоқда. Алоҳида кўнгилочар зонада MobiGames (мобил ўйинлар), MobiCinema (телевидение ва кино), MobiMusic (мусиқа) каби маҳсулотлар ва хизматлар экотизими тақдим этилган.
Кўргазма давомида ташриф буюрувчилар Mobiuzнинг махсус сюрпризига ҳам гувоҳ бўлишлари мумкин.
Кўргазмадан жонли эфирлар ва “Reels”ларни Mobiuz Инстаграм-аккаунтида томоша қилинг.
CAEx манзили: Мирзо Улуғбек тумани, Миллий Боғ кўчаси, 1-уй (“Central Asian University” ёнида).
Telegram | Instagram | Youtube | Mobiuz ilovasi
Реклама
“Микрокредитбанк” АТБнинг 94 нафар бошқарув ходими 96 та, “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБнинг 41 нафар бошқарув ходими 46 та ҳамда “Туронбанк” АТБнинг 13 нафар бошқарув ходими 13 та тадбиркорлик субъектида таъсисчи сифатида фаолият юритиб келаётганлиги аниқланди – Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
Читать полностью…Германия дастури асосида ҳамширалар тайёрланади
Тошкентдаги Абу Али ибн Сино номидаги 1-Республика тиббиёт техникуми базасида немис тиббий-таълим дастурлари асосида Ҳамширалар учун Германия тиббиёт академияси ташкил қилинади.
Аахен университети клиникаси билан ҳамкорликда ташкил этиладиган академияда ҳамшираларга бир йил давомида касб ва тил ўргатилади. Улар диплом олиш билан бирга Германияда ишлаш ҳуқуқини берувчи касбий сертификатни ҳам қўлга киритади.
Энди таълим кредитини "xazna" орқали расмийлаштириш мумкин
🏦 Ўзбекистоннинг биринчи банки – Халқ банкида мамлакатимизда биринчи марта имтиёзли таълим кредитини уйдан чиқмасдан онлайн расмийлаштириш имконияти ишга тушди.
Кредитни кимлар расмийлаштириши мумкин?
Республикамиздаги барча олий ва профессионал таълим ташкилотларида (давлат, хусусий, хорижий), шу жумладан, қўшма таълим дастурлари бўйича бакалавр ҳамда магистратуранинг кундузги таълим шаклида тўлов-контракт асосида ўқийдиган барча курс талабалари.
Кредит шартлари:
йиллик фоизи:
- талаба хотин-қизлар учун - 0%
- талаба йигитлар учун - 13,5%
- имтиёзли давр: ўқиш даври + 6 ой
- кредит муддати: ўқиш даври + 7,5 йил*
* Асосий қарз расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади.
🔺 Таълим кредитини "xazna" орқали расмийлаштириш учун дастлаб "Talim-krediti.mf.uz"да Халқ банкини танлашни унутманг.
Қолган шартлар билан батафсил ушбу видеода танишишингиз мумкин.
Instagram | Telegram
Facebook | xazna
Реклама
Барометр
“Ташаббусли бюджет”нинг иккинчи мавсумида ғолиб бўлган 1950 та лойиҳанинг 40%и ички йўлларни таъмирлаш билан боғлиқ. 42%и эса боғча, мактаб ва тиббиёт муассасалари.
Бор-йўғи 1%и ичимлик сув таъминотини яхшилашга қаратилган.
Андижон, Фарғона ва Навоийда мактаб ва тиббиёт муассасаларига тааллуқли лойиҳалар кўпроқ ғолиб бўлган. Ярмидан кўпи маъмурий таъсирга эга ташкилотлар томонидан ютилган.
Тошкент шаҳрида фақат мактаб ва тиббиёт муассасалари ғолиб бўлган, деса ҳам бўлади.
Қашқадарё, Самарқанд, Наманган, Жиззах ва Тошкент вилоятларида йўлни асфальтлаш устувор бўлган.
Ҳукумат ижтимоий объектлардаги камчиликларни тизимли таҳлил қилиб (таҳлил шундоқ ҳам бор), қўшимча молиялаштириш йўлларини излаши мақсадга мувофиқ. Халқаро давлатлар ва донорлардан беғараз ёрдамлар, грантлар жалб этиш чораларини кўриши зарур.
Остонада иккинчи "Марказий Осиё - Германия" саммити бўлиб ўтмоқда. Унда минтақанинг беш мамлакати президентлари ҳамда Германия канцлери Олаф Шольц иштирок этмоқда.
Читать полностью…Яккасарой туманидаги Пушкин хиёбонида сув тушар боғ барпо этилади, Шота Руставели кўчаси эса туну кун ишлайдиган гастрономик кўчага айлантирилади.
Туман ҳокимлиги хабарида айтилишича, гастрономик туризм кўчасида велосепидлар учун узунлиги 1,6 км махсус йўлак. 40 дона замонавий ўриндиқлар, 10 та жойда махсус пандуслар ўрнатилади. 1,5 км майдонда яшил ҳудуд барпо этилади.
Автобуслар учун мавжуд 6 та бекат тўлиқ замонавий реконструкция қилинади. Ҳудудда хожатхоналар ташкил этилади.
Ҳудуддаги кесиб ўтувчи ер ости йўлакларида 4 дона пандус қўйилади ва 2 та чорраҳадаги ер ости йўлаклари реконструкция қилинади.
Қорақалпоғистонда табиатни асраб-авайлашга қаратилган халқаро марафон бўлиб ўтди
Борса-Келмасдаги ушбу марафон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда ProRun ташкилоти томонидан ташкил этилган. Марафон ҳомийси эса "Ўзбекнефтгаз" АЖ бўлибди. Унда 11 мамлакатдан, жумладан, Канада, Россия, Испания, Дания, Иордания, Англия, Судан, Ҳиндистон, Беларус, Того ва Кенияда жами 250 киши иштирок этган. Шунингдек, марафоннинг кўлами ва нуфузини ошириш мақсадида Nike ва Adidas компанияларининг амбассадорлари ҳам таклиф этилган.
Тузли чўл бўйлаб ўтказилган халқаро марафондан кўзланган мақсад — бутун дунё эътиборини ушбу ҳудуддаги экологик фалокатга қаратиш ва уни биргаликда ҳал этиш ҳисобланади. Буни, марафонда фақат спортчилар эмас, балки оддий одамлар ва экологик муаммоларга бефарқ бўлмаган инсонларнинг иштирок этганлиги ҳам кўрсатиб турибди.
Манба
Германия канцлери Олаф Шольцнинг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида 8 та икки томонлама ҳужжат, шу жумладан, Миграция ва мобиллик соҳасида ҳар томонлама шериклик тўғрисида ҳукуматлараро битим имзоланди.
Шольцнинг фикрича, Германия бундай битимни дунёнинг кўплаб мамлакатлари билан имзолашни кўзда тутган. Худди шундай битим яқинда Кения билан ҳам имзоланган эди.
Битим Германияда катта эҳтиёж бўлган малакали ишчилар, мутахассислар ҳамда муҳандисларни жалб қилишни назарда тутади. Айни пайтда Германияда қолиши рад этилган мигрантларни ортга қайтариш жараёнини соддалаштириш, бюрократиядан холи қилиш кўзда тутилмоқда.
DPA ахборот агентлиги маълумотларида айтилишича, Германияда 13 минг 700 нафар ўзбекистонлик бўлиб, уларнинг мутлақ катта қисми қонуний асосларда яшамоқда. 200 нафарга яқин шахс Ўзбекистонга депортация қилиниши кутилмоқда.
МДҲда биринчи бор: UZTELECOM Ўзбекистоннинг барча вилоятларида 5G тармоғини ишга туширди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 5-октябрдаги ПФ-6079-сонли
"Рақамли Ўзбекистон - 2030" стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги
Фармонига мувофиқ, 4G ва 5G технологияларини жорий этиш орқали мобил алоқани ривожлантириш, шунингдек, Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бешинчи авлод алоқа тармоғи қамровини босқичма-босқич кенгайтириш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.
Энди UZTELECOMдан юқори тезликдаги 5G интернети барча вилоят марказларида мавжуд. Лойиҳа доирасида 3500 дан ортиқ таянч станциялари модернизация қилинди. Бу телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантиришда муҳим қадам бўлди. Янги авлод технологиялари имкониятидан баҳраманд бўлиш учун UZTELECOMни кузатиб боринг.
UZTELECOM — доимо Сизга яқин бўлган оператор!
MyUZTELECOM | Telegram | Facebook | Instagram | Website
Реклама
Махсус чегирмалар бошланди
Фақат 14 ва 15 сентябрь кунлари кўплаб техникаларга катта чегирмалар.
*Ёки 1+1 акциясида битта техника олсангиз иккинчиси совғага берилади. Маҳсулотлар сони чекланган.
Telegram | Instagram | Дўконлар
Реклама
Рақобат қўмитаси “UZAUTO MOTORS” АЖ томонидан ишлаб чиқарилган “Lacetti L-Style MT” русумли 37 та автомобилни 10 кунлик муддатда чақириб олиб, техник кўрикдан ўтказиш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берди.
Читать полностью…Транспорт вазирлигининг 50 нафар бошқарув ходими 55 та, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 37 нафар бошқарув ходими 39 та ҳамда Маданият вазирлигининг 20 нафар бошқарув ходимлари 22 та тадбиркорлик субектида таъсисчилик асосида фаолият юритиб келган - Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
Читать полностью…Ўзбекистондаги йирик компаниялар акциялари – “Xalqchil IPO”да
“Xalqchil IPO” билан йирик компаниялар акцияларини харид қилиб, уларнинг акциядорига айланиш ва даромад топиш мумкин.
Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан Ўзбекистондаги йирик компанияларнинг акциялари “Xalqchil IPO”да сотилмоқда. Энди ҳар бир фуқарода компаниялар акциядорига айланиш ва уларнинг бошқарувида иштирок этиш имконияти мавжуд!
Расмий саҳифа: xalqchilipo.uz
Реклама
"Қамчиқ" довонида автотранспортлар учун икки томонлама ҳаракатланиш қайтадан тикланди.
Читать полностью…"Қамчиқ" довонида ҳаракат вақтинча чекланади
"Қамчиқ" довони ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 254,6 ва 258 километрлари оралиғида табиий офат оқибатларини бартараф этиш мақсадида бурғилаш ва портлатиш ишлари амалга оширилиши муносабати билан бугун, 2024 йил 18 сентябрь куни соат 10:00 дан бошлаб ушбу ҳудудда транспортлар ҳаракати вақтинча чекланади.
Манба
23 сентябрдан ипотека кредитлари бўйича субсидиялар учун аризалар қабул қилиш бошланади
Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг тасдиқланган мақсадли параметрлари доирасида аризалар қабул қилишнинг иккинчи босқичи жорий йилнинг 23 сентябрь куни соат 09:00 да бошланади.
Эндиликда ариза берувчининг хоҳишига кўра, унинг даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин бўлади.
Фуқаролар субсидия учун давлат хизматлари марказларига бевосита борган ҳолда ёки my.gov.uz ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мустақил равишда ариза топшириши мумкин.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Фермерларни ҳам эшитиш керак
Ҳукуматнинг “Пахта хом ашёси етиштирувчиларини молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори фермерлар томонидан салбий кутиб олинди. Буни уларнинг ижтимоий тармоқлардаги, турли пабликлардаги фикрларидан ҳам билса бўлади. Сабаби томдан тараша тушгандек мавсум арафасида пайдо бўлиб қолган ҳужжат тарқоқ ва ҳимоясиз фермерларни эмас, кўпроқ маҳаллий ва марказий ҳокимиятга қовушиб кетган кластерлар фойдасига қаратилган.
Бу фьючерс нарх шаклланишини ва вазиятни манипуляция қилиб, фермерларнинг яна нонини туя қилишга уринишдан бошқа нарса эмас. Кластерларга ёрдам фермерларнинг чўнтаги, режа-мақсадлари ҳисобидан амалга оширилмаслиги лозим. Пахтанинг фьючерс нархи тушмаганда, балки кўтарилганда фермерга шартномани қайта тузишга ҳеч ким ҳужжат чиқариб бермасди-ку!
Ҳукумат энг қуйида энг катта иш берувчи, ишлаб чиқарувчи бўлган фермерларнинг ҳам фикрини эшитиши лозим. Қарор эса бир томонлама ёндашув асосида чиқарилган. Айрим амалдорларнинг манипулятив ўйинлари фермерни хонавайрон қилмасин.
Бандлик вазири Беҳзод Мусаевнинг айтишича, Ўзбекистон ва Германия ўртасида темир йўл ва автобус ҳайдовчиларини, ҳамшираларни тайёрлаш бўйича амалий келишувларга эришилган. Жорий йилда 800 нафардан ортиқ ҳамшира Германияга уюшган ҳолда юборилади, уларнинг 400 нафари аллақачон ушбу мамлакатда меҳнат қилмоқда.
Читать полностью…😇 UDEA магистратурасида қулай график асосида таълим олинг
UDEA’да ўз соҳасида етук мутахассис бўлишни мақсад қилганлар учун магистратура дастурларига қабул давом этмоқда.
Магистратура дастурлари:
— Банк иши (кундузги ва сиртқи, 2 йил)
— Лойиҳа бошқаруви (кундузги, 1 йил)
— Бизнесни бошқариш (кундузги, 2 йил)
— Инсон ресурсларини бошқариш (кундузги, 2 йил)
ℹ️ Кириш шарти: мутахассислик фанларидан суҳбат.
"Лойиҳа бошқаруви" ва "Бизнесни бошқариш" мутахассисликларига турдош йўналиш дипломи талаб этилмайди.
Нега танлаш керак?
• Қулай ўқув графиги;
• IELTS талаб этилмайди;
• Малака ли профессорлар;
• Сиртқи таълим имконияти;
• Амалиётга асосланган таълим;
• 1 йиллик дастур ҳам мавжудлиги.
Ўтган ҳафтада “Hills Blue” турар жой мажмуасида хонадонлар сотилишининг бошланишига бағишланган тантанали маросим ўтказилди.
“Hills Blue” — Тошкент харитасидаги яна бир ёрқин ва кенг кўламли делевоперлик лойиҳаси бўлиб, бешта 22 қаватли турар жой блоки ва томида серҳашам ресторан жойлашган 44 қаватли марказий бинодан таркиб топган.
Архитектуравий жиҳатларга Туркиянинг “Hasan Sözüneri Mimarlık” компанияси, техник назоратга – Франциянинг “Burau Veritas” инспекция-сертификатлаштириш компанияси жавоб берди. Сейсмологик синовларни Япония мутахассислари ўтказди.
Турар жой мажмуаси пойтахтнинг марказий мавзеларидан бирида, шу билан бирга, шаҳар шовқинидан четда жойлашган. ТЖМ яқинида масжид, Япон боғи ва Тошкент аквапарки мавжуд.
1 хоналидан 4 хоналигача, планировкаси пухта ишланган кенг-мўл хонадонлар “Hills Blue”нинг хос жиҳатлари саналади. Бинода генераторлар, сув учун резервуарлар ва қуёш панелларини жойлаштириш кўзда тутилган.
Лойиҳа аллақачон жаҳон миқёсида эътироф этилди. У обрўли “Asia Pacific Property Awards 2024” (Таиланд) мукофотида тақдирланди.
Батафсил | +998 55 516 55 55
Реклама
Германия Федерал Канцлери Олаф Шольц миграция бўйича имзоланган шартнома билан истеъдод эгаларининг мамлакатга кириб келишига имкон яратилаётганини маълум қилди.
Дунёнинг турли нуқталарида, хусусан, Германияда ҳам бугунгача кўплаб ўзбекистонлик ёшлар таълим олиб, меҳнат қилишмоқда.
Ана шундай тиришқоқ, доимий изланувчан йигит-қизлар ҳақида аввалроқ Ёшлар ишлари агентлиги ташаббуси билан “Глобал кўприк” номли илмий-оммабоп ҳужжатли фильм суратга олинганди.
Лойиҳанинг илк сони Германиядаги ўзбекистонлик ёшларга бағишланган бўлиб, фильмни 17 сентябрь куни соат 15:25да “Mening yurtim” телеканалида, соат 15:50да “Biz TV”да, соат 23:55да эса “Renessans TV”да томоша қилиш мумкин.
“Ташаббусли бюджет”да кўп овоз тўплаб, ғолиб бўлмаган яна 177 та лойиҳа молиялаштириладиган бўлди. Ушбу лойиҳалар учун қўшимча 143 млрд сўм йўналтирилади.
Рўйхат
Жорий йилги мавсумда пахта нархи қандай бўлади?
Ҳукумат қарорига кўра, 2024 йил ҳосили йиғим-терим даврида жаҳон бозоридаги пахта толасининг шаклланган фьючерс котировкалари бўйича пахта хомашёсининг бошланғич фьючерс нархлари бир тоннаси учун 6 млн 800 минг сўм атрофида шаклланаётганлиги кўрсатиб ўтилган.
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида 2024 йил ҳосилидан биринчи нав иккинчи синф бир тонна пахта хомашёсининг бошланғич фьючерс нархи, жаҳон бозоридаги пахта толаси котировкаларидан келиб чиқиб 7 млн 800 минг сўм миқдорида эълон қилинган.
Ҳукумат жаҳон бозорида пахта толасининг нархи кескин пасайиши натижасида юзага келган вазиятда пахта етиштирувчилар ва
қайта ишловчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида:
➖пахта етиштирувчилар томонидан биржа савдолари орқали реализация қилинган (электрон ҳисоб-фактура асосида) бир тонна пахта хомашёси учун Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 1 млн сўм миқдорида субсидия ажратилади.
➖2024 йил учун пахта етиштирувчилар ва қайта ишловчилар ўртасида биржа савдоларида тузилган шартномалар бўйича қўшимча келишув тузилади. Бунда пахта хомашёсининг сотиш нархи 6 млн 800 минг сўмдан кам бўлмаслиги керак.
➖2024 йил ҳосилидан фьючерс шартномаларидан ташқари пахта хомашёсини биржа савдоларига чиқаришда унинг бошланғич нархини бир тоннаси учун 6 млн 800 минг сўмдан кам бўлмаган миқдорида эълон қилиш талаб этилади.
➖2024 йилда барча ҳудудларда пахта териш машиналари томонидан терилган ҳар бир тонна пахта хомашёсини йиғиб-териб олиш хизмати баҳосининг 20 фоизи, бироқ 250 минг сўмдан ошмаган қисми қоплаб берилади.
Адлия катта маслаҳатчиси Адхамов Исроил Мирджамалович Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар И.Адхамов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг маслаҳатчиси лавозимида ишлаган.
И.Адхамов прокуратура органларида турли масъул лавозимларда фаолият юритган.
Бугун узоқ йиллик танаффусдан сўнг Қирғизистонга ўтиш имконини берадиган Андижондаги “Қорасув” ва Намангандаги “Учқурғон” чегара божхона постларининг фаолияти қайта тикланди.
Читать полностью…