Дунё бўйлаб аэропортлар, авиакомпаниялар, банклар, телекоммуникация ва бошқа молиявий институтлар фаолиятида узилишлар кузатилмоқда. Бунга сабаб сифатида Windows дастурий таъминотдаги муаммолар келтирилмоқда.
Қатор авиакомпаниялар рейсларни бекор қилмоқда, аэропортлар фаолиятини тўхтатмоқда.
Жиноят оламида “Бахти Ташкентский” номи билан танилган Бахтиёр Қудратуллаевга 20 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.
Читать полностью…“Lukoil” асоссиз олган маблағни қайтариши зарур – Рақобат қўмитаси
Рақобат қўмитасининг маълум қилишича, “Lukoil Overseas Supply and Trading Ltd” компанияси нарх манипуляцияси орқали асоссиз олинган маблағни қайтариши керак.
Қўмита томонидан компанияга қонунбузилишларни бартараф этиш ва кейинчалик йўл қўймаслик юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.
Олдинроқ Рақобат қўмитаси томонидан “Lukoil Overseas Supply and Trading Ltd” компаниясининг биржа савдолари орқали техник олтингугурт маҳсулотини реализация қилишда, шу жумладан биржа савдоларида маҳсулот ҳажмларини номувофиқ қўйиш каби манипуляция ҳолатлари орқали маҳсулот нархларини ошишига олиб келган ҳаракатларининг аломатлари аниқланган эди.
Натижада биржа савдоларида техник олтингугурт маҳсулоти нархлари ўртача 10 фоиздан 50 фоизгача ошишига сабаб бўлган.
Компания қўмитанинг қароридан норози бўлса, аппеляция кенгаши ёки судга мурожаат қилиши мумкинлиги келтирилган.
Ижтимоий тармоқларда #qonimdagalaba ҳэштеги билан белгиланган видеолар кенг тарқалмоқда. Ёшлар “Мен ўзбекистонликман – қонимда ғалаба” видеоролигидан илҳомланиб, видеолар тайёрлаб, тарқатишмоқда.
Читать полностью…🟢Rahimov School хусусий мактабининг бу йилги натижалари қандай?
🟢 81% ота-оналар бу мактабни бошқаларга тавсия қилишларини билдиришди
🟢 Мактабни тамомламай туриб, битирувчиларнинг 75% дан ортиғи грант билан дунёнинг ТОП университетларига ўқишга киришди
🟢 20+ ўқувчилар IELTS 7.0 – 7.5 ва ҳатто 2 та ўқувчи 8.0 балл олди
🟢 10+ ўқувчилар SAT тестидан юқори балларни қўлга киритишди. Энг юқори балл: 1510
🟢 Ўрта синф ўқувчилари JLSAAT олимпиадасида фахрли 1-2-3-ўринларни қўлга киритишди
🟢 Rahimov School ўқувчилари дарсликдан ташқари 796 та китобни ўқиб тугатишди
Бошқа натижаларни видео орқали томоша қилинг 📹
Фарзандингиз ҳам шундай натижаларга эришишини истасангиз, уни Rahimov School қабул имтиҳонларига олиб боринг.
🔗 Қабулга рўйхатдан ўтинг:
https://bit.ly/davletovuz-rahimovschool
🟢 78-113-00-05
📍Филиаллар Тошкент ва Фарғонада
@RahimovSchool | Реклама
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи ўзгарди
➖Полковник Саидов Олим Чориқулович бошқа ишга ўтиши муносабати билан ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимидан озод этилди;
➖ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимига полковник Ибрагимов Шерзод Шокирович тайинланди (Суратда).
Тайинловга қадар Ш.Ибрагимов ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Жамоат тартибини сақлаш хизмати бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Самарқандда 13 яшар болага зўравонлик ишлатган шахс суд ҳукми билан 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
У 6-синф ўқувчисини Damas’да оёқларини кишанлаган ҳолда олиб юрган. Ҳолат ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги назоратида бўлди ва зўравон эркакнинг жазо олиши таъминланди.
Шавкат Мирзиёев Эроннинг янги сайланган президенти Масъуд Пезешкиён билан телефон орқали мулоқот қилиб, уни президент сайловидаги ғалабаси билан самимий қутлаб, масъулиятли давлат лавозимида катта муваффақиятлар тилади.
Читать полностью…Тошкент шаҳрида Америка технологиялар университети ташкил этилди
Президент қарорига кўра, университет муҳандислик, соғлиқни сақлаш, ахборот технологиялари, архитектура ва дизайн, иқтисодиёт ва молия, халқаро муносабатлар соҳалари учун олий маълумотли кадрлар тайёрлайди.
Ўз фаолиятини 2024/2025 ўқув йилидан бошлайди.
Университетда талабаларни ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Битирувчиларга Aризона давлат университетининг ёки Америка Қўшма Штатларида тан олинадиган ҳамкор хорижий олий таълим ташкилотининг дипломи берилади. Бунда битирувчиларга берилган диплом Ўзбекистон Республикасида тан олинади;
Тадбиркорлар томонидан Вазирлар Маҳкамаси “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорининг 85-пунктини бекор қилиш таклиф қилинмоқда.
Читать полностью…Нукус, Оқдарё, Қизириқ, Мингбулоқ, Мирзо Улуғбек, Қибрай, Тойлоқ, Шуманай туманлари, Наманган ва Зарафшон шаҳарлари ҳокимининг биринчи ўринбосари ва солиқ раҳбарлари фаолиятига баҳо берилади.
Мутасаддиларга солиқ тушумларида ўсиш паст бўлган ушбу ҳудудларга бориб, ажратилган кредит, субсидия, давлатдан берилган ресурслар самарасини таҳлил қилиш топширилди.
Ipak Yoʻli Banki корпоратив мижозлар учун Dibank хизматини тақдим этмоқда
Бу хизматнинг қулайлиги шуки, мижозлар уни ўз тизимларига интеграция қилиш орқали тўловлар билан ишлаш вақтини 2 баробаргача қисқартиришлари мумкин.
Шунингдек, Dibank хизматида корпоратив мижозлар учун қўшимча қулайликлар мавжуд, масалан:
1. Бухгалтерия дастури ва е-bank тизимида иккиламчи ёзувларни қисқартириш;
2. HUMO ва UZCARD терминаллари бўйича ҳисоботларни тезкор қайта ишлаш;
3. Ташкилот ҳисоблари ва ходимларнинг иш ҳақи лойиҳалари бўйича ҳисоботларни қайта ишлаш;
4. Бюджетга тўлов топшириқларини юбориш, кўрсатмаларни, иш ҳақи лойиҳаларини жўнатиш ва ҳисоб-китоблар тузиш.
Батафсил
Боғланиш учун алоқа: @ipaksupport
1296 қисқа рақами
Реклама
Соҳалар кесимидаги тадбиркорлар билан навбатдаги учрашув бўлиб ўтмоқда
Айни пайтда Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотига тайёргарлик кўриш доирасида озиқ-овқат соҳасидаги тадбиркорлар билан учрашув ўтказилмоқда.
Унда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирок этяпти.
Учрашувни жонли эфирда кузатиб бориш мумкин.
Пахта-тўқимачилик кластерлари:
➖ Уларга берилган имтиёзли кредит муддати 2025 йил 1 апрелгача узайтирилади.
➖Ўтган йили пахта етиштириш учун олинган кредитни муддатида тўлиқ қайтарган кластерларга имтиёзли кредитнинг 8 фоизи қайтарилади.
➖Бу йил пахта хариди учун имтиёзли кредит кластерларнинг ип-йигирув корхоналарига берилади.
➖Кластерлар сотиб олинган пахта тозалаш заводи қийматининг камида 35 фоизини тўласа, бу мулкни гаровга қўйишга рухсат берилади.
➖иқтисодий самарасиз, молиявий мажбурияти юқори бўлган кластерлар мақоми қайта кўриб чиқилади
Қурилиш инспекцияси ҳукумат таркибига ўтказилади - президент
Рухсатсиз ёки лойиҳадан четга чиқиб қилинаётган қурилишлар бўйича жазо чоралари кучайтирилади.
Йиллик 30% ставкали омонат ютиб олинг
TBC Bank 30 та ғолибни танлаб олиб, уларга бир йилда 30% даромад келтирадиган омонат совға қилади. Омонатни исталган вақтда тўлдириш ва ундан қисман пул ечиб олиш мумкин бўлади.
Конкурсда қатнашиш учун:
- TBC UZ иловасининг "TBC Stars" бўлимига кириб, қийин бўлмаган топшириқларни бажаринг ва юлдузлар тўпланг.
- Сўнг юлдузларни TBC Starts нинг "Ютуқлар" бўлимида чипталарга алмаштиринг.
Қанча кўп чиптангиз бўлса, шунча кўп имкониятга эгасиз. Ғолиблар тасодифий сонлар генератори орқали жонли эфирда аниқланади.
Конкурс хақида батафсил | Реклама
Тошкент шаҳрида ноқонуний ташқи реклама конструкциялари мажбурий демонтаж қилинади
Тошкент шаҳрида ноқонуний ўрнатилган ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) мажбурий тартибда демонтаж қилинади. Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорида қайд этилишича, 2024 йилнинг 1 июнига қадар бундай объектларни қонунийлаштириш имконияти берилган эди.
Демонтаж ишлари ҳокимликнинг Рақамли ривожланиш департаменти ҳисобидан амалга оширилади. Объектлар электр энергиясидан узилади, Миллий гвардия демонтаж вақти жамоат хавфсизлигини таъминлайди.
Ноқонуний ташқи реклама конструкцияларини бузиш ишлари йил охирига қадар якунланади.
Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш тўғрисида қўшма баёнотни имзолади.
Ташриф давомида 16 та ҳужжат имзоланди, жумладан:
➖Қирғиз Республикасининг Иссиқкўл вилояти ҳудудида жойлашган курорт-ҳордиқ хўжалиги объектлари бўйича ҳукуматлараро битим;
➖Фуқароларнинг ўзаро келиб-кетишлари тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида баённома;
➖Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши бўйича икки томонлама музокараларни якунлаш тўғрисида баённома;
➖ Қурилиш фаолияти соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;
➖ Меҳнат, аҳоли бандлиги ва миграция соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома ва бошқалар
Уй-жой бозори ҳовуридан тушмоқда
Марказий банк таҳлилларига кўра, 2024 йилнинг иккинчи чорагида кўчмас мулк бозорида фаоллик секинлашган, ушбу даврга хос мавсумий ўсиш ҳам кузатилмаган.
Регуляторнинг фикрича, фаолликнинг секинлашуви кўчмас мулк бозорининг барқарорлашуви билан боғлиқ бўлиши мумкин. Соддароқ айтганда, уй-жой бозори озгина "қизиб" кетган эди. Ҳозир эса бироз ҳовуридан тушиб, "мувозанатлашмоқда".
Одамлар илгари сотиб олган уйларини сотиш ёки ижарага бериш учун эълон жойлаштиришмоқда. Иккиламчи бозорда уй сотиш эълонлари 12,7%га кўпайган бўлса, ижара эълонлари 18,4%га ортган.
Регулятор таҳлилида айтилишича, кўчмас мулк бозорида талаб ҳам "мувозанатлашган". Бунга одамларнинг даромадлари мақбуллашгани (турғунлашгани ёки пасайгани деб тушунса бўлса керак), ипотека кредити ўсиши секинлашгани, нарх-наво ҳамда алмашув курсининг нисбатан барқарорлашгани сабаб бўлган.
Бунинг ортидан бозорда спекулятив талаб ҳам сусайиши кутилмоқда. Буям кўчмас мулк бозорини "совитиш"га омил бўлади.
Садир Жапаров рафиқаси билан бирга давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди.
Тошкент шаҳри халқаро аэропортида уларни Шавкат Мирзиёев ва рафиқаси кутиб олди.
Айни дамда Олий Мажлис Сенати томонидан Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда тадбиркор аёллар форуми бўлиб ўтмоқда.
Унда Сенат раиси Танзила Нарбаева, Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳамда 200 нафардан ортиқ етакчи аёл тадбиркорлар иштирок этмоқда.
Форум иш жараёнларини YouTube орқали тўғридан-тўғри кузатиб бориш мумкин.
Ўзбекистонда энди компанияларнинг молиявий ҳолати ва бошқа маълумотларни текшириш мумкин бўлган янги онлайн сервис — iHamkor.uz ишга туширилибди. IT тадбиркор Аскар Исмаиловнинг маълум қилишича, бу сервис Ўзбекистондаги юридик шахслар ҳақидаги маълумотларни тақдим этади. Бу хизматнинг ўзига хос жиҳати шундаки, у компанияларнинг эгаларидан тортиб, устав капитали, даромад, фойда, тўланган солиқлар ва солиқ текширувлари каби кўплаб маълумотларни тақдим этади.
Бу сервиснинг муҳимлиги шундаки, у компанияларга ўз шерикларини текшириш ва уларнинг фаолиятини тўлиқ шаффофлик билан олиб бориш имконини беради. Бу, айниқса, тендерларда иштирок этаётган компанияларнинг фаолиятини текширишда қўл келади. Тендер иштирокчилари ва уларнинг фаолияти ҳақида тўлиқ ва аниқ маълумотга эга бўлиш орқали бизнесда рискларни камайтириш ва самарали ҳамкорликни таъминлаш мумкин бўлади.
«Маълумотлар янги нефтдир. Улар қадрли, лекин хом ашё ҳолатида фойдаланиб бўлмайди. Уларни қадрли маҳсулотларга айлантириш керак», дейди Асқар Исмоилов Facebook тармоғидаги постида.
iHamkor.uz сервиси 2021 йил 19 августдаги Вазирлар Маҳкамасининг 529-сонли қарори асосида давлат-хусусий шериклик асосида ишлаб чиқилган.
Саволлар бўлса, @ihamkor_support гуруҳида қолдириш мумкин экан.
Бугун Комил Алламжонов ОАВ вакиллари билан учрашди. Учрашувда журналист этикаси муҳокама қилинди.
“Хусусан, сўнгги вақтларда ОАВ ва медиа вакиллари ўз фаолиятларида сенсацион материалларга урғу бераётганлиги, таъбни хира қилувчи турли нохуш вазиятлар, шу жумладан, қотиллик, ўлим билан боғлиқ ҳодисаларни бўрттириб кўрсатиш тенденцияси кузатилмоқда. Қолаверса, ижтимоий тармоқларда, матбуотда фейк ва дезинформацияларнинг сони ортиб бораётганлигига ҳам гувоҳ бўляпмиз.
Шу нуқтаи назардан, бу каби носоғлом медиа муҳитни ўзгартириш, хусусан, соҳада қонунчиликни такомиллаштириш, журналист этикасини тартибга солиш масалалари юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди”, — деб ёзади Алламжонов ўзининг телеграм каналида.
Нуримбетов Раҳматилла Ибрагимович бошқа ишга ўтиши муносабати билан ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимидан озод этилди. У 2023 йил 29 декабридан буён ушбу лавозимда эди.
Ҳайдаров Илҳом Ўткирович эса ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. У бунга қадар “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раҳбари эди.
Манба
Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиевнинг маълум қилишича, 1 августдан Soliq платформасида тадбиркорлик субъектлари учун “Солиқ бизнес” хизмати ишга тушади.
Читать полностью…Ўзбек аёли қандай қилиб Европа тикланиш ва тараққиёт банкидан грант ютиб олди?
Ушбу муваффақиятга эришган аёл туризм соҳасида фаолият юритувчи Назира Аманова бўлади. Яқиндагина у бизнесни ривожлантириш учун Европа тикланиш ва тараққиёт банкидан грантни қўлга киритди.
Қувонарлиси, бундай мисоллар кунсайин кўпайиб борябди. Масалан, payme платформасидаги #AyolTadbirkorligiTarafida da лойиҳасида яна кўплаб тадбиркор аёлларнинг бизнес оламидаги муваффақият ҳикояларини кўриш мумкин.
Назира Аманова Европа тикланиш ва тараққиёт банкидан қандай қилиб грант ютиб олгани ҳақида батафсил ушбу ҳавола орқали ўқишингиз мумкин.
Рақобат қўмитаси суд орқали Korzinka’дан жарима ундирмоқчи
Рақобат қўмитаси томонидан қўзғатилган ишда “Korzinka” супермаркетлар тармоғи бренди остида фаолият кўрсатувчи “Anglesey Food” МЧЖ ХК айбдор деб топилиб, унга нисбатан белгиланган тартибда молиявий жарима қўллаш юзасидан судга киритиш бўйича қарор қабул қилинди.
Қўмита фикрича, “Кундалик харидларга энг арзон нарх”, “Энг арзон нарх - Korzinkaда”, "...Энг унумлисига келинг!" деган рекламада фойдаланувчиларни чалғитадиган ёки чалғитиши мумкин бўлган қонунчилик бузилиши ҳолатлари бор.
Шунингдек, Рақобат қўмитаси томонидан компанияга ушбу реклама бўйича қонун бузилишига йўл қўйилган ҳолатларни бир ойлик муддатда бартараф этиш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.
“Korzinka” супермаркетлар тармоғи маълум қилишича, 2024 йил май ойида компания ўзининг нарх сиёсатини ўзгартириш ва мунтазам амалда бўладиган — “Кундалик харидлар учун энг арзон нархлар” дастурини яратиш йўлида стратегик қарор қабул қилди.
“Энг арзон нарх” дастури вақтинчалик акциялардан фарқли ўлароқ, мунтазам ишга туширилган.
“Мижозларимиз ва давлат билан мулоқотда биз учун ҳалоллик ва шаффофлик ниҳоятда муҳимлигини таъкидламоқчимиз. Биз қонунчиликни ҳурмат қиламиз ҳамда реклама, истеъмолчилар ҳуқуқларига оид барча меъёр, қоидаларга риоя қилишда собитқадаммиз ва ҳеч қандай қоидабузарликка йўл қўймадик, деб ҳисоблаймиз” дейилади компания баёнотида.
“Korzinka” супермаркетлар тармоғи асосчиси Зафар Ҳошимов ҳам ушбу масалага батафсил тўхталиб ўтган.
Рақобат қўмитаси ўз қарори устидан судга мурожаат қилиш мумкинлигини эслатиб ўтган.
Осиё Халқаро университетига ДТМ натижангиз билан ҳужжат топширинг
Бухоро шаҳрида жойлашган Осиё Халқаро университетига ДТМ имтиҳонларида тўплаган балларингиз билан талаба бўлиш имкониятидан фойдаланинг.
Кенг танлов имконияти:
🔹 27 та таълим йўналишлари
Бундан ташқари олийгоҳимизга чет эл ва маҳаллий университетлардан ўқишни кўчириш имконияти мавжуд.
🌐 Ариза топшириш: qabul.oxu.uz
📂 Лицензия: 249847-сон
☎️ Батафсил маълумот учун:
+998553050009
Telegram | Instagram | Osiyo.Xalqaro.Universiteti.">Youtube
Реклама
Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаров 18-19 июль кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади.
Читать полностью…Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ботир Зокиров соғлиги туфайли лавозимидан озод этилди, вазирнинг биринчи ўринбосари Шерзод Ҳидоятов вазир вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Читать полностью…