Темиров Алишер Сматиллаевич Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Читать полностью…“Ташаббусли бюджет”нинг 2024 йил биринчи мавсумида 2 минг 770 та лойиҳа ғолиб бўлди. Ушбу лойиҳаларни молиялаштиришга 3,3 трлн сўм йўналтирилади.
Читать полностью…Есемурат Каньязов Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази директори лавозимига тайинланди.
Читать полностью…Рамазон ҳайити кунлари, аниқроғи 10, 11, 12 ва 13 апрель кунлари Самарқанд-Тошкент-Самарқанд йўналишида қўшимча иккита «Афросиёб» поездлари қатнови йўлга қўйилади.
Читать полностью…Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Сирожиддин Саййид “Халқим деган зотларни Ҳақ ҳам қўллар экан-ку!..” номли шеър ўқибди.
Шеър “Ахборот” дастурида ҳамда марказий нашрларда тўлиқ эълон қилинган.
Комилжон Хамидович Каримов Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетининг ректори этиб тайинланди. У бунгача олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.
Бахром Равшанович Миркасимов университет ректори лавозимидан озод қилинди.
Қозоғистонда юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 8 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлгани айтилмоқда.
Читать полностью…Иккита давлат банки устав капитали қарийб 6 трлн сўмга оширилади
Мақсадли дастурларни молиялаштириш учун давлат бюджетидан Халқ банкига 2 трлн сўм, Микрокредитбанкка 790 млрд сўм, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан ажратилган Халқ банкига 1,837 трлн сўм, Микрокредитбанк 1,233 трлн сўм миқдорида ажратилган маблағлар ушбу молия муассасаларининг устав капиталини оширишга йўналтирилади - президент қарори
Айтишларича, Шохрух Далиев олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган. У бунгача ҳукумат марказий аппаратида масъул лавозимларда ишлаган.
Читать полностью…Банклар иш ўрни яратган тадбиркорга кредит фоизини тушириб беради
Банклар тадбиркор мижозларга кредит бераётганда фуқароларни ишга олиш шарти билан кредит фоизини камайтирадиган тизимни жорий қилади.
Янги тизимга кўра, эндиликда банклар тадбиркорлар иш ўрни яратганидан кейин уларга берилган кредит фоизини тушириб боради.
Шавкат Умурзоқов расман ҳоким этиб тасдиқланди. “Зўр шаҳар”нинг раҳбарида энди “ио” рутбаси йўқ.
Читать полностью…Шавкат Мирзиёев бугун халқ депутатлари Тошкент шаҳри кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этади.
Айтишларича, Шавкат Умурзоқов ҳоким сифатида тасдиқланиши кутилмоқда. У бир йилдан бери “ио” ҳоким сифатида пойтахтни бошқариб келмоқда.
Uzum Ўзбекистоннинг энг қиммат 5 бренди қаторига кирди
Brand Finance халқаро агентлиги биринчи марта 2024 йилда Ўзбекистоннинг энг қиммат брендлари рейтингини тузди. Uzum рейтингдаги энг ёш компанияга айланди — бир йил ичида миллий рақамли экотизим бренди мамлакатдаги энг қиммат компаниялардан бирига айланди.
Халқаро экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Uzum бренди А- (strong) рейтинги билан 39 миллион доллар туради, бунда Brand Finance таҳлилчилари компаниянинг қиймати, бизнес самарадорлиги, товар белгиларининг қиймати, шунингдек маркетинг инвестициялари ва бренд ҳақидаги хабардорлигини ҳисобга олади. Баҳолаш Uzum халқаро фондлардан инвестициялар жалб қилиб, 1 миллиард доллардан ортиқ баҳога эга бўлган биринчи миллий технологик компанияга айланганлиги ҳақида эълон қилинишидан олдин амалга оширилган.
Батафсил
Реклама
“Ташаббусли бюджет”нинг 2024 йил биринчи мавсуми ғолиблари рўйхати https://openbudget.uz/boards/initiatives/initiative/32
Читать полностью…Давлат раҳбари томонидан Янги Тошкент ҳудудида қурилишига старт берилган “Янги Ўзбекистон” университетининг замонавий кампуси кўриниши эълон қилинди.
Читать полностью…Абдурауф Абдурашидович Абдуқаюмов Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари;
Одилжон Зохиджонович Тохиров Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорининг ўринбосари;
Азамат Абдулхакимович Абдурахманов Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.
Пойтахт ҳокими Шавкат Умурзоқов қарори билан Тошкент шаҳар планетарийсига макетлар сотиб олиш, жорий таъмирлаш ҳамда ёнғин хавфсизлиги тизимини йўлга қўйиш ва кириш қисмига "Planetariy" сўзини декоратив тарзда ўрнатиш учун қарийб 1 млрд 450 млн сўм ажратилибди.
Читать полностью…Эндиликда фарзандни чет элга олиб чиқиш учун Нотариал тасдиқланган розилик беришни нотариал идорага бормасдан дунёни исталган жойидан расмийлаштириш мумкин - Адлия вазирлиги
Читать полностью…Президентнинг "Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини молиялаштиришни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори (ПҚ-149-сон, 02.04.2024 й.)
Читать полностью…Амир Темур шоҳ кўчаси сўнгги етти йилда тадбиркорлар учун энг жозибадор кўчага, ҳудудни ўсиш нуқтасига айланди. Лекин кўчани 6 километр қисмида эскирган қиёфадаги 3-4 қаватли 8 та давлат идоралари жойлашган.
Бу биноларни ерости автотураргоҳи бор кўп қаватли савдо, хизмат ва овқатланиш объектлари, офис ва меҳмонхона шаклида қайта қуриш шарти билан лойиҳалар амалга оширилса, тадбиркорлар ва иш ўринлари сонини кўпайтириш мумкинлиги қайд этилди.
Шундай лойиҳаларни банк филиаллари ўрнида ҳамда давлат ташкилотлари эгаллаб турган 24,5 гектар негизида ҳам амалга ошириш мумкин.
Манба
Яна бир судья қўлга олинди
Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Сирғали туман суди судьяси Жиноят кодексининг 168- (фирибгарлик), 28, 211-(пора бериш) моддаларининг тегишли қисми билан қўлга олинди.
Судьялар олий кенгаши судьяни жиноий жавобгарликка тортишга розилик берди ва унинг судьялик ваколати тўхтатилди.
Ўзбекистон бир неча инсонларнинг қурбон бўлиши ва Эроннинг Дамашқ (Сурия) шаҳридаги дипломатик миссияси ҳудудида вайронагарчиликларга олиб келган Эрон консуллиги биносига уюштирилган ҳаво ҳужумини кескин қоралайди.
“Хорижий давлатларнинг дипломатик ва бошқа ваколатхоналарига ҳужум қилинишини мутлақо қабул қилиб бўлмас ҳолат ҳамда халқаро дипломатик ҳуқуқ асослари ва тамойилларини энг қўпол равишда бузилиши деб ҳисоблаймиз”, деб баёнот берди Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили.
ОАВ хабарига кўра, Эроннинг Сурия пойтахти Дамашқ шаҳридаги консуллиги биносига исроиллик ҳарбийлар йўллаган зарба оқибатида етти нафар аъзоси ҳалок бўлган. Яна бир неча киши жароҳатланган.
Қурбонлар орасида — корпус бригада генерали Муҳаммадризо Зоҳидий ҳамда унинг ўринбосари генерал Муҳаммад Ҳоди Ҳожи Раҳимий ҳам бор.
Сурия мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, Исроил самолётлари маҳаллий вақт билан 1 апрел куни тахминан соат 17:00 да Жўлан тепаликлари томондан консулхона биносига зарба йўллаган. Сурия ҳаво ҳужумидан ҳимоя воситалари ракеталарнинг бир қисмини уриб туширган, деб қўшимча қилган вазирлик.
Зарба оқибатида эронлик ҳарбийлардан ташқари Суриянинг уч ва Ливаннинг бир фуқароси ҳам ҳалок бўлган.
Исроиллик ҳарбийлар бу хабарларга изоҳ бермаслигини билдирган.
Тошкентда совуқ сув ўчирилади
«Тошкент шаҳар сув таъминоти» АЖ режали профилактика–таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан истеъмолчиларга ичимлик сув босимининг пасайиши ва вақтинча тўхтатиладиган сана ва манзилларни маълум қилди:
📍Мирзо улуғбек тумани
📍Учтепа тумани
📍Яккасарой тумани
📍Шайхонтоҳур тумани
📍Яшнобод тумани
📍Олмазор тумани
📍Чилонзор тумани
📍Сергели тумани
📍Янгиҳаёт тумани
📍Миробод тумани
📍Юнусобод тумани
Uzbekistan’s club ўз резидентлари иштирокида янги O‘zbekistonlik.Podcast’ни бошлабди. Биринчи сонданоқ жуда яхши мавзуга қўл уришибди. Суҳбат асосан илм-фан ва технологиялар, сунъий онгнинг келажакдаги ўрни ҳақида.
O‘zbekistonlik.Podcast’га "Uzum" миллий рақамли экотизими ҳомийлик қиляпти экан. Подкастни Uzbekistan's club YouTube, Apple Music, Яндекс Музыка, Amazon, Spotify платформаларида ва ҳамкор телеканалларда ҳам эшитиш мумкин