davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

80666

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklamabot

Подписаться на канал

davletovuz

Ҳокимлик “тилга кирди”

Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтда экологик вазиятни яхшилаш, йўллардаги тирбандликка барҳам бериш ҳамда жамоат транспорт тизимини ривожлантиришга қаратилган таклифлар тайёрланаётгани, яқин орада жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинишини билдирди.

Читать полностью…

davletovuz

“Пахтакор футбол клуби” МЧЖнинг 100% давлат улуши сотувга чиқарилди.

Читать полностью…

davletovuz

Дарёлар ўзанидан қум-шағал қазиб олишга мораторий жорий қилинмоқда

Республикадаги 6 та йирик дарё, шу жумладан, Чирчиқ дарёси ўзанидаги норуда материаларини қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий қилинмоқда. Бу борада президентнинг тегишли ҳужжати қабул қилингани айтилмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

БАА Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режим жорий қилади

2024 йил 16 февралдан
Ўзбекистон фуқаролари 30 кундан ошмаган муддатда Бирлашган Араб Амирликларига ҳудудида бўлиши даврида виза талабларидан озод этилади.

Читать полностью…

davletovuz

Бозор механизмлари асосида кредит ставкаларини камида 2-3 фоизга тушириш муҳим - Шавкат Мирзиёев

Читать полностью…

davletovuz

❗️Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси Бош прокуратура Департаментига ўтказилади.

Читать полностью…

davletovuz

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти тергов қиладиган идорага айлантирилади

Шу пайтгача Департаментнинг тергов юритиш ваколати бўлмагани ва қонунларда жуда кўп ҳуқуқий коллизиялар мавжудлиги сабабли самарали ишлай олмади.

Департамент чуқур таҳлил, тезкор-қидирув, тафтиш ва ўзи тергов қиладиган идорага айланади. Унинг раҳбари бир вақтнинг ўзида Бош прокурор ўринбосари бўлади.

Читать полностью…

davletovuz

Солиқ қўмитаси тузилмаси қайта кўриб чиқилади

40 мингта бюджет ташкилоти билан ишлаш вазифаси тумандан Солиқ қўмитасида янги ташкил қилинадиган Бюджет ташкилотлари инспекциясига ўтказилади. Ушбу Инспекция тўлиқ рақамлашган бўлади ва Ғазначилик электрон тизимига интеграция қилинади.

солиқ қарздорлиги билан ишлаш бўйича ҳам қўмита қошида Солиқ қарзини ундириш инспекцияси ташкил этилади. Унга Мажбурий ижро бюросида мавжуд ваколатлар берилади.
Бунинг ҳисобига, туманлардаги қўшимча 200 нафар солиқчини “маҳаллабай” ишлаш тизимига ўтказиш имкони бўлади.

➖Республика солиқ тушумининг 50 фоизини берадиган 80 та энг йирик корхона ва 35 та тижорат банки билан ишлайдиган алоҳида тизим бўлади. Бунинг учун Йирик солиқ тўловчилар бўйича инспекция таркибида янги тузилма ташкил қилиниб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан бевосита ишлайди.

Читать полностью…

davletovuz

Корзинка энг талабгир маҳсулотлар учун нархларни янада арзонлаштиради

Энди Корзинка дўконларида кундалик рўзғор маҳсулотларини янада унумли нархларда харид қилиш мумкин. Сизга энг кераклилари —Корзинкада доим ҳамёнбоп!

➖"Tog‘ suti" (2%) — 9 990 сўм / 1 Л;
➖ "365 kun" кунгабоқар ёғи — 13 990 сўм;
➖ "Pepsi" + "7UP" — 19 485 сўм / 1,5 Л + 1,5 Л;
➖ "Nescafe Gold" қаҳваси — 32 990 сўм / 130 г;
➖ "Sherin" "Московская" ярим дудланган колбасаси — 53 990 сўм;
➖ "Persil" кир ювиш суюқлиги — 62 990 сўм / 1 Л;
➖ "Huggies Elite Soft" тагликлари – 64 990 сўм;
➖ "Nutrilak 3 Premium" аралашмаси — 74 990 сўм / 600 г.


Маҳсулотлар сони чегараланган ва нархлар 24 январгача амалда бўлади.

Корзинкада Haval Jolion автомобилини ютиб олинг!

App | Telegram-bot | Facebook | Insta | Web | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари Ислом Жасимов 66 ёшида вафот этибди.

Читать полностью…

davletovuz

Қирғизистон президенти Садир Жапаров депутат Эмил Жамғирчиевнинг парламент биносидан қочиб кетишига изоҳ берди.

Давлат раҳбари воқеа ҳақида эшитганини айтиб, халқ депутати Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтганини ва ўзбекистонлик Салим Абдувалиев билан учрашганини таъкидлади.

«У «Салимбой» лақабли криминал авторитет Салим Абдувалиев билан учрашиб, «икки дўст»ни йўқ қилишга ёрдам беришни сўраган. Факт бўйича терговни Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари Ўзбекистон махсус хизматлари билан биргаликда олиб борди. Натижаси қандай бўлиши мени хавотирга солмади», деди президент.

Садир Жапаров «икки дўст» ким эканига аниқлик киритмади.

Маҳаллий матбуотга кўра, қирғизистонликлар президент Садир Жапаров ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) раҳбари Қамчибек Ташиевни «икки дўст» ёки «эки дос» деб аташади.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Тайванда бўлиб ўтган сайловлар бўйича расмий баёнот берди

“Ягона Хитой” тамойилини қатъий қўллаб-қувватлашимиз ва Хитой Халқ Республикаси ҳукумати Хитойнинг ягона қонуний ҳукумати, Тайван эса Хитой ҳудудининг ажралмас қисми эканлигини яна бир бор маълум қиламиз", – дейилади Ўзбекистон ТИВ расмий баёнотида.

Читать полностью…

davletovuz

2024 йил 1 февралдан Ўзбекистонга олиб киришда рўйхатдаги маҳсулотларнинг сифати, хавфсизлиги ва сервис кафолатини таъминлайдиган ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакили ёки расмий дилерлари мавжуд бўлиши талаб қилинади.

Читать полностью…

davletovuz

Россиянинг Пенза вилоятидаги ЙТҲда ҳалок бўлган 8 нафар ҳамюртимиз жасади Мудофаа вазирлигининг ҳарбий-транспорт самолётида Ўзбекистонга олиб келинди. Ҳалок бўлганларнинг барчаси Хоразм вилоятидан бўлган.

Читать полностью…

davletovuz

Экология вазирлиги ва ниҳоят сукутини бузиб, Тошкент шаҳридаги экологик вазият сабаблари ва уларнинг ечимлари юзасидан берган ахборотини олқишлаш мумкин. Аммо автомобиллар ҳаракатини мақбуллаштириш учун автомобилларни “тоқ ва жуфт” кунларда бошқариш қоидасини жорий этиш таклифи баҳсли, амалиётда баҳс-мунозараларни кўпайтириб, коррупцион муҳит яратиши мумкин. Чунки бу ўз-ўзидан истисно ва имтиёзларни яратади. Карантин пайтидаги ғалва ва бошоғриқларни эслашнинг ўзи етарли. Қатъий ишонч билан айтиш мумкинки, унинг ўрнига шаҳарда бепул парковка масаласини узил-кесил ҳал қилиш орқали транспорт воситаларининг оқимини кескин камайтириш мумкин. Бу узоқ муддатли истиқболда ҳам муҳим ечим бўла олади.

Читать полностью…

davletovuz

Қуронбоев Қаҳрамон Қўчқорович Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимига сайланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ёшлар сиёсати департаментининг раҳбари лавозимидан озод этилди.

Читать полностью…

davletovuz

"Open" картаси билан истаганингизни бўлиб тўлаш эвазига харид қилинг

Анчадан буён маиший техника, қурилиш моллари, уй жиҳозлари харид қилишни режалаштириб юрибсизми ёки даволаниш ҳамда ўқув курсларда таълим олишга имкон топа олмаяпсизми?

"Open" муддатли тўлов картаси билан режаларингизни бугуноқ амалга ошириш мумкин.

Сиз учун янада кўпроқ, янада қулай ва фоизсиз!

Миқдори: 68 000 000 сўмгача
Муддати: 3 йилга (ҳар 12 ойда сўндириш шарти билан)

Картани Open card иловасида онлайн тарзда қулай расмийлаштиринг ва ҳамкор дўконлардан харидларни амалга оширинг — IOS | Android

Батафсил маълумот Agrobank.uz сайтида.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Президент фармони билан Сохибназаров Шамсиддин Шарафиддинович Бош прокурор ўринбосари - Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.

Читать полностью…

davletovuz

Бахтиёр Бегматов Бўка тумани ҳокими лавозимига тайинланди. У бунга қадар Тошкент вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари - маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Собиқ ҳоким Низомиддин Аббосов соғлиғи ёмонлашгани туфайли ўз аризасига биноан лавозимидан озод этилди.

Читать полностью…

davletovuz

Фарғона, Жомбой, Эллиққалъа, Паркент, Конимех, Олтинкўл, Бўстон туманлари, Янгийўл, Зарафшон шаҳарлари ҳокимлари ва сектор раҳбарларининг лавозимига лойиқлиги кўриб чиқилади.

Читать полностью…

davletovuz

Давлат ташкилотлари раҳбарлари ўзларига асоссиз равишда мукофотлар ёзиб келаётгани билан боғлиқ ҳолатлар текширилади

Ўтган йили бюджетдан 1,2 триллион сўмлик ноқонуний харажат ҳамда 200 миллиард сўмлик камомад ва ўғриликларга йўл қўйилгани аниқланган.

Жиззах политехника институтида ҳақиқатда ишламаган 110 нафар фуқарога, қарийб 10 миллиард сўм иш ҳақи ҳисоблаб, ноқонуний ўзлаштирилган.

Наманган, Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари “Ягона буюртмачи хизмати” компаниялари 18 та объектда амалда бажарилмаган 50 миллиард сўмлик ишларни ҳисоботларга қўшиб ёзган.

Сергели ободонлаштириш бошқармасида аслида ишламаган ходимларга 4,3 миллиард сўм тўланган.

Қўшработ таълим бўлими бухгалтери томонидан 3 миллиард сўм нақд пул ва 1,5 миллиард сўм маблағ пластик карта орқали ноқонуний ўзлаштирилган.

"Ўзгидромет" раҳбарияти бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан асоссиз 1,3 миллиард сўм ссуда олган, шунингдек, ўзларига бир неча карра кўп мукофотлар ёзиб келган.

Давлат ташкилотлари раҳбарлари ўзларига асоссиз равишда мукофотлар ва бошқа моддий рағбатлантириш пулларини ёзиб келаётгани билан боғлиқ ҳолатлар текширилади ва маблағларнинг бюджетга қайтарилиши таъминланади.

Читать полностью…

davletovuz

Йил давомида аукционга умуман ер чиқармаган Балиқчи, Жалақудуқ, Бектемир, Миробод, Олмазор, Чилонзор, Юнусобод, Яккасарой туманлари ҳокимларининг лавозимига лойиқлиги масаласи кўриб чиқилади.

Читать полностью…

davletovuz

Йиғилишда:

молиявий интизомни кучайтириб, 2024 йилда бюджет дефицитини 4 фоиздан оширмаслик зарурлиги таъкидланди.

➖Ўтган йили кўплаб давлат корхоналари дивиденд ва солиқ тўловлари бўйича бюджетга 8 триллион сўм тушумни таъминлай олмагани кўрсатиб ўтилди.

➖Ҳудудлар раҳбарлари ажратилган бюджет ссудалари қайтарилмаётгани ҳолатлари бўйича қатъий чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантирилди.

➖ юридик шахс мақомидаги 18 мингта овқатланиш корхонасидан атиги 2 минг 300 таси ҚҚС тўловчи ҳисобланади. Сабаби, улар товар айланмасини 1 миллиард сўмдан оширмаслик учун битта ошхонага 3-4 тадан фирма очиб қўйган. Бундай ҳолатлар бўйича маҳалладаги солиқчи, туман солиқ бошлиқлари ва ўринбосарларининг иши сустлиги кўрсатиб ўтилди.

Читать полностью…

davletovuz

Иқтисодий комплекс ўринбосарлари 15%га қисқартирилади

Иқтисодий комплексда жами 40 нафар раҳбар ўринбосарлари бор. Лекин, ҳозир иқтисодиётга масъулларда замонга муносиб фикрлаш, қарор қабул қилишда тезкорлик етишмаяпти. Айрим раҳбар ўринбосарлари ўзига масъулият олмасдан, мудраб ўтиргани танқид қилинди.

Давлат раҳбари тизимни қайта кўриб чиқиб, иқтисодий комплексдаги ўринбосарлар сонини 15 фоизга қисқартириш бўйича таклиф киритишга топшириқ берди.

Бунда ҳар бир туманда, вилоятдаги иқтисодий комплекснинг раҳбар ва ўринбосарлари ҳамда 11 та вазир ва идора раҳбари, ўринбосарларига масъулияти ва жавобгарлиги аниқ белгилаб берилади.

Читать полностью…

davletovuz

Сенат мутасаддилари ички ишлар тизими эмас, парламент вакиллари эканлигини эсдан чиқармаса яхши бўлар эди. Ўзи умуман, асосан яхши ғояга эга қонуннинг бундай тарзда маъқулланишини иккиюзламачилик, вазиятдан фойдаланишга уриниш, деб баҳолаган бўлар эдик. Назаримизда, ҳужжат бошидан шу мақсадни кўзлаб ишлаб чиқилган ва мутлақо алоқаси йўқ қонунга тиқилган.

Яна бир масала, сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси бу ҳужжат муҳокамасида холислик ёки манфаатлар тўқнашуви нуқтаи назаридан иштирок этиши нотўғри. Қонунни бошқа қўмита кўриши, жамоатчилик билан муҳокамада “тон”ни ўзгартириш лозим. Сенат жамоатчиликка ақл ўргатишга маънавий ҳаққи йўқ.

Читать полностью…

davletovuz

«Asia Alliance Bank» Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш учун Symbiotics Investment компаниялар гуруҳидан миллий валютада 4,5 миллион доллар эквивалентида кредит жалб қилди.

Кредит Symbiotics Investment гуруҳига оид бўлган, MSME Bonds S.A. компаниясининг Люксембургда рўйхатдан ўтган махсус платформасида облигациялар чиқариш орқали тақдим этилди.

«Asia Alliance Bank» учун бу воқеа муҳим аҳамиятга эга, чунки банк тарихида илк бор миллий валютада хорижий молия институтларидан маблағ жалб этилган бўлиб, бу кичик ва ўрта бизнес, шунингдек, микро-бизнес корхоналар лойиҳаларини валюта рискисиз жозибадор шартларда молиялаштириш имконини беради.

Манба | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Ипотекабанк юқори малакали кадрларни Лойиҳаларни бошқариш бошқармаси (ПМО) бошлиғи ва лойиҳа менежери сингари бўш иш ўринларига таклиф қилади.
Агар сиз ушбу талаблардан бирига мос келсангиз :
- “Катта тўртлик” (Big Four) аудит ташкилотларида консалтинг йўналишида иш тажрибаси;
- банк ёки бошқа молиявий ташкилотларда лойиҳаларни бошқариш йўналишида иш тажрибаси;
- ПМИ институти турли сертификатлари ва иш тажрибаси.
Ҳамда инглиз тилида эркин суҳбатлаша олиш ва хат-ҳужжат юрита олиш.

Ўзингиз ҳақингиздаги маълумотномани cv@ipotekabank.uz электрон почта манзилига ёки +998970333061 рақамдаги телеграмм манзилига юборишингиз сўралади.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Uzbekistan’s Club жамоаси Қатардаги Осиё кубоги доирасида бугун илк ўйинини ўтказаётган Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига ажойиб совға тайёрлашди.

Читать полностью…

davletovuz

Зомин тоғ чўққисидаги “Бахт кўприги” Сизни кутмоқда!

Шаҳар шовқинидан чарчаганлар учун экзотик атмосферадаги янги туристик манзил. Зоминда жойлашган “Бахт кўприги” мажмуаси Сизга экстремал ҳиссиётларни бахш этади.

Бу ерда Сиз бахтли ҳаётингизнинг илк кунларини тарих зарварақларига муҳрлашингиз мумкин.

Дўстлар давраси ёки оилавий дам олишни истаганлар учун яхши танлов ва унутилмас таассуротларни тақдим этади.

Замонавий меҳмонхоналар ва юқори дид билан хизмат кўрсатувчи ресторанлар ҳам Сизнинг хизматингизда бўлади.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосига кўрсатилаётган салбий оқибатларни камайтириш бўйича қуйидаги таклифлар илгари сурилмоқда:

— “Евро-4” стандартидан паст экологик тоифадаги мотор ёқилғидан (AI-80 русумли бензин) фойдаланишни тақиқлаш;

— автотранспорт воситалари тирбандлигини камайтириш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳри ҳудудида куннинг тиғиз вақтларида (эрталабки соат 07:00дан 10:00га қадар ва 17:00дан 20:00га қадар) юк ташиш учун мўлжалланган, вазни 3,5 ва 12 тоннадан ортиқ транспорт воситаларини ҳаракатини чеклаш;

2010 йилгача ишлаб чиқарилган барча тоифадаги автотранспорт воситалари ҳаракатланишини тақиқлаш, автотранспорт воситалари эгаларига замонавий автотранспорт воситаларига ўтиш учун (электро-мобил) имтиёзлар, переференсиялар ва субсидиялар беришни йўлга қўйиш;

— сўнгги йилларда автомобил йўлларида юзага келаётган тирбандликларни камайтириш мақсадида тажриба тариқасида автомобиллар ҳаракатини мақбуллаштириш учун автомобилларни “тоқ ва жуфт” кунларда бошқариш қоидасини жорий этиш;

— шаҳарнинг диққатга сазовор марказий кўчаларида автотранспорт воситаларидан холи ҳудудларни ташкил қилиш;

жамоат транспортини тўлиқ электр, газ-баллон ёқилғиси ва бошқа муқобил ёқилғи турларига ўтказиш, шунингдек, йўл инфратузилмасини ташкил этиш;

барча турдаги қурилиш обектларини (ижтимоий ва давлат аҳамиятига оид обектлар бундан мустасно) қуришга мораторий эълон қилиш;

— Тошкент вилоятининг Тошкент шаҳрига туташ туманларида саноат мақсадларида кўмир ёқилғисидан фойдаланишни тақиқлаш;

— микроиқлим мўътадиллигини таъминлаш, атмосфера ҳавоси сифатига ижобий таъсир этиш мақсадида сунъий сув ҳавзаларини барпо этиш;

— Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган Иссиқлик марказларида захира ёқилғиси сифатида мазутдан фойдаланишни кескин тақиқлаш;

— илмий ва пухта ишланган хулосалар асосида шамол тезлигини пасайтириш, тупроқ зарралари кўчишининг олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳри атрофида “яшил белбоғ”лар барпо этиш;

— атмосфера ҳавосининг сифат кўрсаткичини доимий эълон қилиб борадиган табло ва мониторлар ўрнатиш.

Читать полностью…
Подписаться на канал