Ташқи ишлар вазирлиги баёноти
Ғазо секторидаги “Ал-Аҳли” касалхонасига уюштирилган ҳаво ҳужуми оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдик.
Бу даҳшатли зўравонлик ҳаракатини кескин қоралаймиз ва буни халқаро гуманитар ҳуқуқнинг қўпол бузилиши, деб ҳисоблаймиз.
Вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган ҳолда, можаро томонларини зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга ҳамда ўт очишдан тийилишга чақирамиз.
Манба
UzAuto Motors оммабоп автомобиллар нархларини оширган
Компания сайтидаги маълумотларга кўра, сотувда мавжуд бўлмаган Lacetti, Damas, Labo ва Cobalt моделлари нархлари қимматлашган. Компания бу ҳақда расман хабар бергани йўқ.
Комплектацияларнинг нархлари қуйидагича оширилган:
➖Lacetti L-Style Plus AT — 160 млн 868 минг сўмдан 169 млн 118 минг сўмга;
➖Damas D2 DLX Style Plus — 92 млн 204 минг сўмдан 96 млн 932 минг сўмга;
➖Labo LB2 Plus: 91 млн 669 минг сўмдан 96 млн 370 минг сўмга;
➖Cobalt GS-Style Plus MT — 113 млн 711 минг сўмдан 119 млн 542 минг сўмга;
➖Cobalt GX-Style Plus AT — 134 млн 294 минг сўмдан 141 млн 181 минг сўмга.
Манба
“Бир макон, бир йўл” учинчи халқаро форумида иштирок этаётган делегациялар раҳбарларини расмий кутиб олиш маросимидан.
Читать полностью…Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпин билан музокаралар ўтказди.
Унда Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги дўстлик ва ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Ўзбекистонда, айниқса ёшлар орасида хитой тилини ўрганишга қизиқиш ортиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Тошкент ва Самарқанддаги Конфуций институтининг самарали фаолияти бунга катта ҳисса қўшмоқда. Хитой тилини ўқитишни ва ёш олимлар ўртасидаги алмашинувни кенгайтириш режалари белгилаб олинди.
Ўзбекистон президенти Тошкентда Хитойнинг етакчи Цинхуа университети ва Пекин университети филиалларини очишни таклиф қилди.
“Ягона Хитой” сиёсати ҳамда “уч ёвуз куч”га қарши курашиш борасидаги позиция ўзгармас экани тасдиқланди.
Президентнинг тегишли Фармонига асосан адлия катта маслаҳатчиси Шамсиддин Шарафидинович Соҳибназаров Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.
Ш.Соҳибназаров тайинловга қадар Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
“Korzinka Mahalla” — Корзинка энди янада яқинроқ
Корзинка янги форматдаги “Korzinka Mahalla” дўконларини ишга туширди. “Korzinka Mahalla” — бу ўзи нима?
“Korzinka Mahalla” дўконлари бу:
- қаҳва бурчаги ва тайёр маҳсулотларнинг кенгайтирилган танлови;
- янги маҳсулот тоифалари, масалан, гуллар;
- 4 200 дан ортиқ маҳсулот турлари;
- уйингизга янада яқинроқ бўлган қулай жойлашувга эга янгича форматдаги дўконлар тармоғи!
Дўконларнинг иш вақти 07:00 дан 23:00 гача, бироқ баъзилари 24 соат ҳам ишлайди.
App | Telegram | Facebook | Insta | Web |Реклама
Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси маълум қилишича, мамлакат жанубида рўй берган террор ҳужуми вақтида Ўзбекистонда туғилган ва 90-йилларда репатриация дастурига мувофиқ Исроилга кўчиб келган 5 (беш) нафар киши ҳалок бўлган. Олинган маълумотларга кўра, улар амалдаги Ўзбекистон фуқаролик паспортларига эга эмас.
Читать полностью…Шавкат Мирзиёев Самарқандда Жаҳон туризм ташкилоти Бош ассамблеясининг (UNWTO) 25-юбилей йиғилишида нутқ сўзламоқдв https://www.youtube.com/live/a0v150etC44?si=VxAl0bP533W7Fp58
Читать полностью…Янги уйлар, квартиралар ва бошқа турдаги турар жойларнинг сотиб олиш ёки сотиш хизматларини кўрсатувчи Barakali Uylar бренди ("ASIA MIDLANDS" МЧЖ) риелторлик компаниясига ишонинг.
Компания уй сотиш ва сотиб олиш, ижарага уй топиш ва топшириш каби йўналишларда кўп йиллардан бери фаолият юритиб келади.
Алоқа учун:
☎️ +998935560000
📲 Kaналга аъзо бўлиш
Реклама
Ўзбекистонда микро, кичик ва ўрта корхоналарни (МКЎК) қўллаб-қувватлаш лойиҳаси (хусусий сектор инвестицияларини молиялаштириш) учун кредит шартномасини имзолаш: МКЎКларнинг молиялаштириш имкониятларини яхшилаш
2023 йил 15 октябр куни Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) “Hamkorbank” тижорат банки билан хусусий секторга 35 миллион АҚШ долларигача бўлган инвестицияларни молиялаштириш учун кредит шартномасини имзолади. Ушбу кредитдан тушган маблағлар кичик ва ўрта бизнесни молиялаштиришга йўналтирилади. Кредит Халқаро молия корпорацияси (ХМК) томонидан ривожланаётган мамлакатларда молиявий инклюзивликни яхшилашга ёрдам бериш учун 2023 йил май ойида бошланган 1,5 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги қарз дастури бўлган Тезлаштирилган молиявий қўшилиш фонди (FAFI) орқали биргаликда молиялаштирилади.
Ўзбекистон иқтисодиётида микро, кичик ва ўрта корхоналар муҳим ўрин тутади, улар ЯИМнинг қарийб 54 фоизини ва иш ўринларининг 78 фоизини ташкил қилади. Бироқ, Ўзбекистонда банк кредитларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлган микро, кичик ва ўрта бизнес субъектлари сони пастлигича қолмоқда — тахминан 22%. Мамлакат иқтисодиётини янада ривожлантиришда микро, кичик ва ўрта корхоналарни рағбатлантириш жуда муҳим бўлса-да, уларнинг молиялаштиришни яхшилаш долзарб вазифа ҳисобланади.
Ушбу лойиҳа Ўзбекистонда микро, кичик ва ўрта бизнес субъектларининг барқарор иқтисодий ривожланишига уларнинг молиядан фойдаланиш имкониятларини яхшилаш орқали кўмаклашиш ва шу орқали 8-(Муносиб меҳнат ва иқтисодий ўсиш) ва 17-мақсадларга (Мақсадларга эришиш учун ҳамкорлик) эришишга ҳисса қўшишга қаратилган. JICA Ўзбекистонда ва дунёнинг бошқа мамлакатларида микро, кичик ва ўрта корхоналарнинг молиялаштиришга киришини қўллаб-қувватлашда давом этади ва бундай лойиҳаларни амалга ошириш учун хусусий сектор маблағларини сафарбар қилади.
👤 Минимал шартлар ва ютуқ сизники — ICTWEEK 2023 ҳафталиги доирасида АлоқаБанк ва VISA ҳамкорлигида ажойиб акция
Ютуқ эгаси бўлишни хоҳлайсизми?
- Samsung S23 (2х)
- Galaxy Watch (2х)
- Galaxy Buds pro (2х)
Асосийси иштирок этиш учун қуйидаги шартларни бажариш кифоя:
- Zoomrad иловасини юклаб олинг ва масофавий идентификациядан ўтинг;
- Илова орқали VISA картасига буюртма беринг;
- 13.10.2023 санасидан 25.10.2023 санасигача минимал 200 000 сўм миқдорда ёки эквиваленти шу миқдорга тенг бўлган хорижий валютада тўлов амалга оширинг.
Эслатма: Агар сиз аллақачон АлоқаБанк VISA картасига эга бўлсангиз, янги буюртма қилишингиз шарт эмас.
Оферта | Реклама
Куз ва қишда қаерга бориш мумкин?
Ўзбекистондаги йирик сайёҳлик агентликлари тармоғи “CENTRAL TUR” 50% гача чегирмаларни таклиф этади.
Куз-қиш мавсумининг ажойиб йўналишлари:
👉Таиланд - 5,9 миллион,
👉БАА - 3,6 миллион,
👉Шарм ал-Шейх - 5,5 миллион,
👉Мальдив ороллари - 11 миллион,
👉Бали/Малайзия/Сингапур - 11 миллиондан,
👉Истанбул 6,5 миллиондан ва бошқалар.
Тафсилотлар: @centraltur_uz
Реклама
Ижтимоий нафақалар энг биринчи навбатда ҳақиқатан шароити оғир фуқароларга берилиши лозим. Бу борада тизим автоматлаштирилиши, нафақа берилган оиланинг шароити яхшилангандан сўнг нафақа тўлови тўхтатилишида Туркия ва Озарбайжон тизимидан андоза олса арзигулик.
Читать полностью…SAMENA Ассоциациясининг Телекоммуникациялар бўйича кенгаши Mobiuz мобил операторини тақдирлабди. Компания
тармоқларни фаол ривожлантираётгани учун нуфузли LEAD Awards мукофотига сазовор бўлган.
Mobiuz 9 ой давомида Ўзбекистон бўйлаб янги жойларда 460 дан ортиқ таянч станциялари ўрнатган, 2500 дан ортиқ таянч станциялари модернизация қилган. Андижон, Наманган, Фаргона вилоятларида сентябрь ойида LTE TDD технологиясини жорий этиш лойиҳаси бошланган. Бу технология частота диапазонидан самаралироқ фойдаланиш ва юқори сифатли сигналларни тақдим этиш имконини беради.
Telegram | Instagram | Mobiuz иловаси | Реклама
Президент саноат соҳасида бошқарувни такомиллаштиришга оид фармонни имзолади. Унга кўра:
➖давлат саноат сиёсатини юритиш вазифаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига юклатилади. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги эса маҳаллий саноатни ривожлантириш, инвестиция, экспорт, маҳаллийлаштириш ҳамда саноат зоналарига масъул бўлади.
➖Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги марказий аппаратининг 45 та штат бирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўтказилади.
➖Вилоят, туман ва шаҳар иқтисодиёт ва молия бошқармалари ҳамда бўлимларида саноатни ривожлантириш ва иқтисодиётнинг ресурслар билан таъминланганлигини таҳлил қилиш йиғма бўлимлари ташкил этилади. Уларнинг штат бирликлари Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳудудий бўлинмалари штат бирликларини қисқартириш ҳисобига шакллантирилади.
➖Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурида Яшил иқтисодиёт лойиҳалари маркази лойиҳа офиси ташкил этилди. У "иссиқхона газлари савдоси" соҳасида давлат томонидан тартибга солиш ҳамда халқаро ҳамкорлик бўйича ишчи орган ҳисобланади.
➖"Ўзкимёсаноат" АЖнинг кимё корхоналаридаги акциялар пакети Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига ўтказилади. Жумладан, Деҳқонобод калий заводи акцияларининг 53,37%и Давактивга, 46,63%и ЎТТЖ (ФРРУ)га, "Кимётранс-логистик" МЧЖ, "Ҳамкор-кимёсервис" МЧЖнинг тўлиқ улуши, Қўнғирот сода заводининг 49%и, "Кимётранс" МЧЖнинг 25% улуши Давактивга берилади.
➖Идоралараро тариф комиссияси мамлакатдаги ГЭСлар томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергияси харид тарифларини "Ўзгидроэнерго" АЖ инвестиция дастурларини молиялаштириш учун етарли миқдорда тасдиқлайди. Тарифларни шакллантиришнинг амалдаги тартиби бекор бўлади.
➖Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги фаолиятини қайта ташкил қилиш бўйича фармон лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Хитойда “Бир макон, бир йўл” учинчи халқаро форумида иштирок этмоқда.
Читать полностью…Зураб Пололикашвили, Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (UNWTO) Бош котиби:
– Кеча жаноб Президент Мирзиёев Ўзбекистонга инвестиция киритиш борасида жуда кўплаб қизиқарли инновацион ғояларни илгари сурди. Биз бу ташаббусларни қўллаб-қувватлаймиз ва жаноб Мирзиёевнинг мамлакатдаги ва ташқи туризмни ривожлантириш саъй-ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдирамиз.
Биз Президент томонидан Жаҳон сайёҳлик ташкилоти Бош ассамблеясининг 25-сессиясида илгари сурилган етти ташаббусни нафақат қўллаб-қувватлаймиз, балки уларни жорий қилиш устида ишлаймиз.
Тез кунларда UNWTOнинг Ўзбекистонда ваколатхонаси очамиз ва фаол ҳамкорлик қилиш мақсадида мамлакатингизга мунтазам ташриф буюрамиз.
"InnoWeek-2023" инновацион ғоялар ҳафталигига старт берилди
17 октябр куни "Креатив таълим ва инновация - Янги Ўзбекистон тараққиётининг асоси" шиори остида "InnoWеек-2023" инновацион ғоялар ҳафталиги бошланди. Ҳафталик "Ёшлар", "Start-up"лар, Илм-фан ва тижоратлаштириш" ва "Креатив таълим" йўналишларида ташкил этилмоқда. Тадбир доирасида 20дан зиёд мамлакатдан 250 дан ортиқ экспертлар иштирок этмоқда.
Лойиҳанинг инновацион маҳсулотлар кўргазмаси талабалар шаҳарчасидаги "Алпомиш" муз саройида бўлиб ўтади. Кўргазмада юқорида зикр этилган йўналишлар бўйича 150 га яқин ташкилотлар ўзларининг 200 дан зиёд инновацион маҳсулотлари билан қатнашади.
Бундан ташқари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги биносининг кўргазмалар залида кузги тижоратлаштириш форуми доирасида кўргазма ташкил этилади. Унда баҳорги тижоратлаштириш форумида танлов орқали саралаб олинган, тармоқ муаммоси ечимига қаратилган тижоратлаштириш ҳамда Start-up лойиҳалари иштирок этиши кутилмоқда.
Реклама
Uzbekistan Airways 60 ёшдан ошган эркаклар ҳамда 55 ёшдан ошган аёлларга 1 ноябрдан 30 ноябргача авиачипталар учун 25%лик чегирма беради. Чегирма маҳаллий рейсларнинг эконом классларига амал қилади.
Читать полностью…Янгийўлда солиқ инспекцияси ходимлари пора билан қўлга олинди
Тошкент вилояти Янгийўл туман Солиқ инспекцияси катта инспектори ҳамда Янгийўл шаҳар Солиқ инспекцияси шўъба бошлиғи ўзаро тил бириктириб, тадбиркорлик субъекти фаолиятида аниқланган солиқ қарздорлигини унинг фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилишади.
ДХХ томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Солиқ инспекцияси катта инспектори сўралган пул маблағидан 4500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
ЎзА
Мактабларда биринчи чорак 3 ноябрь куни якунланади. Ўқувчилар учун 4 ноябрдан таътил бошланади.
Дарслар 10 ноябрдан бошланади.
Тошкентда ноқонуний бино ва иншоотлар бузилмоқда
“Шаҳар ҳокимлиги ва тегишли хизматларнинг рухсатисиз, йўллар бўйлаб қурилган бинолар аҳоли учун хавф туғдиради, яъни уларда автотураргоҳ ва тўхташ йўли йўқ, бу эса ҳайдовчининг бир дақиқалик хариди орқасидан бошқа ҳайдовчилар ва пиёдалар учун сезиларли ноқулайлик ва хавфга сабаб бўлади.
Ҳозирги кунда Тошкентда тегишли таҳлиллар ўтказилиб, ихтисослаштирилган хизматлар томонидан ноқонуний бино ва иншоотларни демонтаж қилиш ишлари бошланди. Шу билан бирга, ушбу бинолардан фойдаланган тадбиркорларга қонуний асосда ўз фаолиятини давом эттириш учун шароит яратилади”, дейилади Тошкент шаҳар ҳокимлигининг хабарида.
Ҳокимлик “Тошкент шаҳри ҳудудида маиший ва тижорат биноларига эга бўлганларни ҳужжатларнинг шаҳарсозлик меъёрларига мувофиқлигини яна бир бор синчиклаб текширишга” чақирган.
Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги уруш натижасида, шу вақтга қадар 3 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган. 4 нафари бедарак йўқолган.
Исроил ташқи ишлар вазирлиги
Президентнино “Йўл хўжалиги соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2024 йил 1 январдан:
➖автомобиль йўлларида бажариладиган иш турлари қуриш ва реконструкция қилиш, таъмирлаш ҳамда сақлашдан иборат бўлади;
➖лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш, йўл-қурилиш ишларини амалга ошириш, шунингдек, уларни қабул қилиб олишда ҳажм ва сифат кўрсаткичларини назарда тутадиган тизим (“ҳажм услуби”) жорий этилади;
➖автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари якунланган объектларнинг асосий конструктив элементлари бўйича камида уч йиллик кафолатли хизмат қилиш муддати жорий қилинади;
➖йилнинг ҳарорат юқори бўлган вақтларида автомобиль йўлларида юк ташувчи транспорт воситалари ва автопоезд (тиркама)ларнинг (махсус транспорт воситаларидан ташқари) ҳаракатланишига мавсумий чекловлар ўрнатилади.
Халқаро аҳамиятдаги М39 “Тошкент – Термиз” автомобиль йўлининг “Тошкент – Чиноз” йўналишидаги 817 – 827 км қисмини илғор хорижий технологиялар ва замонавий халқаро стандартлар асосида цемент-бетон қоплама қурган ҳолда реконструкция қилиш лойиҳаси амалга оширилади.
2025 йил 1 январдан янгидан бошланадиган йўл-қурилиш объектларида лойиҳани муҳандислик бошқариш ва техник назорат қилиш ишлари аутсорсинг шартлари асосида Халқаро муҳандислар-консультантлар федерацияси (FIDIC) амалиёти ва ҳужжатларига мувофиқ мустақил ташкилотлар, шу жумладан хусусий сектор томонидан амалга оширилади.
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бўйида яшил ҳудудларни барпо этиш доирасида Автомобиль йўллари қўмитаси таркибидаги “Ўзйўлкўкаламзорлаштириш” давлат муассасасининг ҳудудий бўлинмалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари тасарруфига ўтказилади.
2024 йил 1 январдан тажриба-синов тариқасида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда узунлиги 20 кмгача бўлган умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини эксплуатация қилиш ишларига аутсорсинг асосида хусусий сектор жалб қилинади.
Автомобиль йўллари қўмитаси таркибида қуйидагилар ташкил этилади:
➖“Ўзйўлкўприк” кластери ва унинг ҳудудий филиаллари;
➖“Автомобиль йўллари техник ҳолати таҳлили ва ҳаракат хавфсизлиги маркази” давлат муассасаси.
2024 йилдан хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўллари, шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқлар ва овуллар кўчаларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун бюджет маблағлари фақат “Менинг йўлим” дастури орқали ажратилади.
Ўзбекистон хабарлари
➖Бугун Самарқандда Жаҳон туризм ташкилоти Бош ассамблеясининг (UNWTO) 25-юбилей йиғилиши ўз ишини бошлайди.
➖Шавкат Мирзиёев 17-18 октябрь кунлари “Бир макон, бир йўл” учинчи халқаро форуми тадбирларида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Пекин шаҳрида бўлади.
➖Марказий банк маълумотларига кўра, сентябрда олтин-валюта захиралари 1 650,8 миллион долларга қисқарган ва 31,0 млрд.долларни ташкил этган. Бу 3,5 йиллик, яъни пандемия даври, 2020 йил март якунларидаги минимумнинг янгиланиши.
➖Исроилнинг Холон технология институтида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар Тошкентга эвакуация қилинди. Институт билан талабаларнинг ўқишини онлайн форматда давом эттириш бўйича келишувга эришилган.
➖Тижорат банкларининг муаммоли кредитлари (NPL) қолдиғи 1 октябрь ҳолатига 16 трлн 828 млрд сўмни ташкил этган ва жами кредит портфелидаги улуши эса 3,7%га тушган.
Captiva-5 нархлари эълон қилинди
UzAuto Motors расмий саҳифасида 8 октябрь куни жойлаштирилган хабарда маълум қилинишича, янгиланган Captiva-5 LT1 , LT 2, вa Premier комплектацияларида сотувга чиқарилади. Уларнинг нархлари қуйидагича бўлади:
➖LT1 (5 ўриндиқли): 299 900 000 сўм;
➖LT2 (7 ўриндиқли): 319 900 000 сўм;
➖Premier (7 ўриндиқли): 349 900 000 сўм.
Нархлар қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олган ҳолда кўрсатилган.
Ишончлилик рейтингидаги ўрин репутация омилига айланиши керак
Савдо-саноат палатасида Президент ҳузуридаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича Жамоатчилик кенгашининг йиғилишида энг кўп муҳокамага сабаб бўлган масала тадбиркорлик субъектларининг ишончлилик рейтингини яратиш лойиҳаси бўлди.
Таклиф этилаётган лойиҳага кўра 30дан ортиқ умумий, камайтирувчи ва рағбатлантирувчи мезонлар орқали тадбиркорликнинг ишончлилик рейтинги шакллантирилади. Бунда бутун жараён инсон омилисиз, ахборотлаштирилган ахборот ресурслари орқали амалга ошиши айтилмоқда. Ушбу рейтингга таянган ҳолда тадбиркорларга қўшимча рағбатлантириш ва преференциялар, қулайликлар тақдим этиш кўзда тутилмоқда.
Ҳужжатлар, мезонлар ва муҳокамаларда айтилган таклиф ва танқидлардан келиб чиқиб, кузатувчи сифатида айрим мулоҳазаларниларни қайд этиш мумкин бўлади.
Биринчидан, Ишончлилик рейтингидан устувор мақсад рағбатлантириш ёки жазолаш бўлмаслиги керак. Чунки биз орзу қилаётган эркин маконда рағбатниям, жазониям бозор беради, истеъмолчилар, мижозлар беради. Шу маънода мазкур рейтинг репутация рейтингига айланишини жуда жуда истардим. Тадбиркорларимиз қайсидир солиқдан имтиёз олиш ёки даврий текширувдан ўтмаслик учунмас, умумэътироф этилган баҳо олиш учун, репутацияга эга бўлиш учун ўз кўрсаткичларини яхшилашга интилишлари афзалроқдир.
Иккинчидан, Ишончлилик рейтинги баҳонасида навбатдаги "емаган сомсага пул тўлаш" режимини эслатадиган назорат инструменти яралиб қолишига йўл қўйилмаслиги зарур. Ҳа, ишоралар олиш учун, стратегик мўлжалларни тузатиш учун, рейтинг натижаларига қараб соҳаларнинг ўзаро ривожланишда ортда қолаётгани сабабларини аниқлаш учун, анализ ва синтезлаш учун бу жуда керак.
Учинчидан, рейтинг маълумотларини шакллантиришда фақат солиқ органларининг ахборотларига таяниб қолмасдан, банк, молия, божхона тизимларининг ва бошқа ахборот базаларидан ҳам фойдаланиш керак бўлади.
Тўртинчидан ва бу энг асосийси — Ишончлилик рейтингига ишонч жуда юқори бўлиши зарур. Чунки рейтингдан мақсад фақат давлатнинг тадбиркорлик субъектларига ишончини белгилаб олиш эмас, бизнеснинг ўзаро бир-бирига нисбатан ишонч тизимини ҳам яратишдан иборат назаримда. Шу маънода Ишончлилик рейтинги бўйича маълумотлар нафақат очиқ бўлиши, балки тадбиркорлик субъектлари томонидан ўзаро баҳолаб борилиши имкони ҳам бўлиши зарур.
Шу йилнинг июль ойида Иқтисодиёт ва молия вазирлигидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига ўтказилган «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» яна Иқтисодиёт ва молия вазирлигига қайтарилди.
Читать полностью…