Ҳисоблагичлар орқали чекловлар киритиш зарурат юзасидан қўлланилади. Яъни, бу йил қиш ва ёз ойларида кузатилган ноқулай об-ҳаво шароити каби вазиятлардагина маълум бир вақт оралиғида электр тармоқларига ортиқча юкламалар тушишининг олдини олиш учун амалга оширилади — Ҳудудий электр тармоқлари
Читать полностью…‼️1C: Бухгалтерия 8.3 билан бухгалтерия ҳисобингизни соддалаштиринг!
Ҳали бу хизматдан фойдаланмаяпсизми? Ўзбекистондаги 10 000 дан ортиқ компаниялар сафига қўшилинг, улар аллақачон ушбу хизмат туфайли ўз ишларини осонлаштирган!
✅Фойдаланиш қулайлиги
✅ Ишончлилик ва хавфсизлик
✅ Ҳисобларни самарали юритиш
👉 Бизга TELEGRAM орқали ёзинг ва соддалаштирилган ҳамда профессионал бухгалтерия дунёсига саёҳатингизни бошланг!
Реклама
6 октябр куни «Ренессанс» кино уйида XV Тошкент халқаро кинофестивали якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди
Тадбир 29 сентябрдан 2 октябргача ўтказилган «Ипак йўли дурдонаси» XV Тошкент халқаро кинофестивали якунларига бағишланди.
Анжуман давомида кинофестивал доирасида 50 дан ортиқ фильм намойиши бўлиб ўтгани, дунёнинг 52та давлатларидан 300 дан ортиқ кино соҳасининг машҳурларидан иборат меҳмонлар ташриф буюргани маълум қилинди.
Шунингдек, киноижодкорлар иштирокида 60 дан ортиқ мастер-класслар ўтказилиб, 6 мингга яқин тингловчилар мазкур мастер-классларда қатнашгани маълум қилинди.
Анжуман давомида журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган бошқа саволларга ҳам фестивал ташкилотчиларидан жавоблар олишди.
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Ботаника боғи билан боғлиқ вазиятга муносабат билдирди:
“Ботаника боғи — бу кўнгилочар жой эмас. Бу — бутун шаҳримиз ҳар куни нафас олаётган Тошкентнинг “ўпкаси”. Бу — биз ғурурланадиган тарих. 70 йилдан ортиқ вақт давомида истеъдодли олимларимиз ушбу боғда бебаҳо дарахтлар ва ўсимликларни етиштирдилар, уларга ўз меҳр-муҳаббатини бағишладилар. Юртимизда бундай маскан бошқа ҳеч қаерда йўқ.
Табиатнинг ана шу бир парчасини асраб-авайлаш, уни ҳимоя қилиш ва болаларимизга етказиш бизнинг бурчимиздир. Мен Ботаника боғини тижорий тузилмалар бошқарувига топширишга қатъиян қаршиман. Унинг бир сантиметри ҳам ижарачи ёки қурувчиларга берилмаслиги шарт.
Боғни олимлар яратган ва у олимлар ихтиёрида бўлиши, бутун ўзбекистонликлар учун хизмат қилиши лозим. У Фанлар академияси ихтиёрида қолади”.
Манба
Шавкат Мирзиёев, Владимир Путин, Қасим-Жомарт Тоқаев Россия газини Қозоғистон орқали Ўзбекистонга етказиб бериш жараёнига старт беришди.
Читать полностью…Фанлар академиясининг таклифи асосида “Ботаника” боғи қарор лойиҳасидан чиқарилган - Давлат активларини бошқариш агентлиги
Читать полностью…Ботаника боғи Тошкент шаҳар ҳокимлиги балансига ўтказилмайди ва ҳокимлик мазкур қарор ташаббускори эмас. Ҳокимлик ушбу илмий даргоҳнинг мамлакат экотизимини асраш, ўсимликлар генофондини сақлаш ва кўпайтиришдаги аҳамиятини эътироф этади ва уни истироҳат боғига айлантиришга йўл қўймайди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Ботаника боғи Тошкент ҳокимлиги тасарруфига ўтказилмаслиги керак. Боғни тинч қўйинглар.
Читать полностью…7 октябр куни Россия газини Қозоғистон орқали Ўзбекистонга етказиб бериш бошланишига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтади.
Маросимда Путин, Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев иштирок этади.
Yandex.Go Ўзбекистонда рўйхатдан ўтиши, фискаль чек бериши керак. Йўқса, блокланиши мумкин.
Солиқ қўмитаси Yandex.Go Ўзбекистонда солиқ тўламаётгани юзасидан изоҳ берди.
Жорий йилнинг сентябрь ойида Ridetech International B.V. компаниясига икки ой муддатда ўз фаолиятини қонун ҳужжатлари асосида ташкил этиш бўйича қуйидаги талаблар қўйилган:
1. Фаолиятни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасининг солиқ резиденти сифатида рўйхатдан ўтиш ва белгиланган солиқларни тўлаш;
2. Солиқ органлари ахборот тизими билан интеграциялашувни таъминлаш ва мижозларга автоматик шакллантириладиган фискал чек тақдим этиш.
2023 йил 1 декабрга қадар юқоридаги талаблар бажарилмаган тақдирда, Солиқ қўмитаси Рақамли технологиялар вазирлигига «Yandex.Go» компаниясининг Ўзбекистон ҳудудида агрегатор сифатида фойдаланиб келинаётган электрон Платформадан фойдаланишни блоклаш бўйича расмий мурожаат қилишини маълум қилади.
Humo тизими вакилларининг сўзларига кўра, Humo карталари орқали банкоматларда нақд пул ечиш мумкин экан.
Пул ўтказиш, онлайн тўловларда узилиш кузатилмоқда.
Уч кундан бери Humo тизимидаги узилишлар туфайли одамлар тўловларни амалга ошириш, пул ўтказмалари ва онлайн хизматлардан фойдаланишда қийинчиликларга дуч келишмоқда.
Читать полностью…Эронлик инсон ҳуқуқлари фаоли Наргис Муҳаммадий тинчлик бўйича Нобель мукофотини қўлга киритди.
Ҳозирда у Эронда қамоқда. Наргис ҳаёти давомида 13 марта ҳибсга олинган. У ҳақида The New York Times’да катта мақола эълон қилинган эди.
Тошкент шаҳрида ичимлик суви нархи ошиши кутилмоқда
Хусусан, аҳоли учун бир метр куб сув нархи 1400 сўм (амалда 400 сўм), оқова сув нархи эса 1000 сўм, юридик ташкилотлар учун ичимлик суви нархи 3000 сўм, оқова сув нархини эса 2200 сўм этиб белгилаш бўйича таклифлар халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашига тақдим этилди. Бу ҳақда "Тошкент сув таъминоти" корхонаси маълум қилди. Нархлар қачондан ошиши ҳозирча номаълум.
Сўнгги хабарларга кўра, Исроил ва ҲАМАС уруши оқибатида 700 нафардан ортиқ исроиллик ҳалок бўлган, Ғазо секторида эса 413 нафар фаластинлик, жумладан, 20 нафар бола ҳалок бўлган. 2300 дан ортиқ одам жароҳатланган. 130 нафардан ортиқ исроиллик асир олинган.
Читать полностью…Президент қарори билан Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида Саудия Арабистонининг «ACWA Power» компанияси томонидан ҳар бирининг қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станцияси ҳамда қуввати 100 МВт бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини ҳамда ҳаво электр узатиш тармоғини барпо этиш бўйича иккита лойиҳа маъқулланди. Бунинг учун масъулияти чекланган жамият шаклидаги Kungrad Wind 2 ва Kungrad Wind 3 қўшма корхоналари ташкил этилди.
Инвестор ҳар бир лойиҳа доирасида рискларни ўз бўйнига олган ҳолда 667 млн долларлик тўғридан-тўғри сармоя жалб қилади. Ўзбекистон эса ишлаб чиқарилган электр энергиясини кафолатли сотиб олади. Инвестор шамол электр станциясини ягона тармоққа улаш учун подстанция қуради, электр симларини тортади. Сўнг уларни "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖга топширади. Янги подстанция ва ҳаво электр узатиш тармоқлари учун сарфланган харажатлар 10 йил давомида қоплаб берилади.
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети дунёнинг энг нуфузли халқаро рейтинги ташкилотларидан бири ҳисобланган QS (Quasquarelli Symonds) томонидан ташкил қилинган бу йилги QS Stars аудит баҳолаш рейтинги натижаларига кўра 4 та юлдузни қўлга киритибди.
Рейтинг натижаларига кўра ТАТУда ананавий таълим, инклюзивлик, онлайн таълим ва битирувчиларни иш билан таъминлаш категориялари бўйича 5 та юлдуз билан баҳоланган.
Маълумот учун: QS рейтинги Жаҳон университетларининг Академик рейтинги ва Times Higher Education World University Rankings билан бир қаторда дунёдаги энг нуфузли учта рейтинг баҳоловчи ташкилотлардан бири ҳисобланади.
Реклама
Анвар Сайфутдинов Миробод тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
У 2019 йилнинг сентябр ойидан Яккасарой тумани ҳокими лавозимида ишлаган.
Куз ва қишда қаерга бориш мумкин?
Ўзбекистондаги йирик сайёҳлик агентликлари тармоғи “CENTRAL TUR” 50% гача чегирмаларни таклиф этади.
Куз-қиш мавсумининг ажойиб йўналишлари:
👉Таиланд - 5,9 миллион,
👉БАА - 3,6 миллион,
👉Шарм ал-Шейх - 5,5 миллион,
👉Мальдив ороллари - 11 миллион,
👉Бали/Малайзия/Сингапур - 11 миллиондан,
👉Истанбул 6,5 миллиондан ва бошқалар.
Тафсилотлар: @centraltur_uz
Реклама
1 ноябрдан бошлаб 1000, 5000, ва 10000 киловат-соатдан кўп электр ишлатганлар 2, 3, 4 баробар кўпроқ пул тўлаши ҳақидаги янгиликдан кўпчилик воқиф бўлди.
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ўзгартириш киритилган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларининг 63-3 бандига кўпчилик эътибор бермай қолди.
1 ноябрдан бошлаб истеъмолчиларга эҳтиёжлари учун зарур бўлган қурилмаларнинг минимал қувватидан (ҳамда жойлашган ҳудудидан) келиб чиқиб, ҳисоблагич орқали 10–15 kW қувват доирасида чеклов киритилади.
Бу дегани, айтайлик, 10 kW чеклов киритилган ҳудуддаги хонадонлар бир вақтнинг ўзида 1500 ваттлик учта электр печка, 2000 ваттлик учта кондиционерни тармоққа улай олмайсиз — чунки қувват 10500 W (10,5 kW) бўлиб кетмоқда. Бу ҳолда АСКУЭ ҳисоблагич хонадонни токдан узиб, блоклаб қўяди.
Бундан ташқари, уй тармоғига уланган, криптовалюта “қазиб оладиган” компьютерчилар ҳар бир киловатига 5 баробар — 1475 сўмдан тўлашади. Агар корхона тармоғига уланган бўлишса — 4500 сўмдан. (Бунақалар шу пайтгача балониям тўлашмаган, шунчаки, уларга солинадиган жарима шу қиймат билан ҳисобланади).
Кўчада реклама LED экранларини ишлатувчи фирмалар ҳар бир киловатига 3 баробар нарх тўлашади. Бизнес учун 1 KWh электр энергияси нархи 900 сўм қилиб белгиланган, демак, рекламачилар ҳар бир киловатт-соат учун 2700 сўмдан тўлашади.
Манба
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов:
Ўзбекистон ҳар йили Россиядан 2,8 миллиард куб метр газ сотиб оладиган бўляпти.
Эртага Россиядан Ўзбекистонга газни импорт қилишга старт берилади. Бу тадбирда Мирзиёев, Тоқаев ва Путиннинг иштирок этиши кўзда тутилган.
Ўзбекистон ҳар йили Россиядан 2,8 миллиард куб метр газ сотиб олади.
Uzbekistan Airways компаниясининг Москва - Тошкент йўналишида учиб келаётган самолёт бортида 1978 йилда туғилган йўловчи вафот этибди. Самолёт Урганч аэропортига фавқулодда қўндирилган. Самолёт Тошкентга учиб кетган.
Читать полностью…"Сувчилар мактаби" бўйича матбуот анжумани ва пресс-тур ўтказилди
Бундан 4 ой муқаддам Президентимиз ташаббуси билан Агробанк, Сув хўжалиги вазирлиги, “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети ҳамкорлигида “Сувчилар мактаби” лойиҳаси йўлга қўйилган эди. Жорий йил 29 сентябр куни ушбу лойиҳа, хусусан, "Сувчилар мактаби"нинг мақсад ва вазифалари, эришган натижалари ва келажакдаги режаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Тадбир Нурафшон шаҳридаги Агробанкнинг Тошкент вилоят бошқармаси биносида бўлиб ўтди ва унда қатор ОАВ вакиллари ҳамда ижтимоий тармоқ фаоллари қатнашдилар.
Анжуман давомида сув ресурсларидан оқилона фойдаланишнинг долзарблиги, соҳадаги мавжуд муаммолар ва ечимлар ҳақида сўз борди. Иштирокчиларга "Сувчилар мактаби" лойиҳаси ҳамда мактаб очилган даврдан буён эришилган натижалар, шунингдек, келгусидаги режалар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Шундан сўнг тадбир иштирокчилари Тошкент вилояти ҳудудида жойлашган, сувни тежовчи илғор технологияларни жорий этиш бўйича ютуқларга эришган қишлоқ хўжалиги кластерларига ва корхоналарга ташриф буюришди. Бундан ташқари, журналист ва ижтимоий тармоқ фаоллари "Сувчилар мактаби"даги назарий ва амалий ўқув жараёнлари билан ҳам бевосита танишиш имкониятига эга бўлдилар.
“Парламентда ёмон одам йўқ”
Парламентда табақаланиш борми?
Парламент ички “кухняси” ҳақида депутат Дониёр Ғаниев ва собиқ депутат Расул Кушербаев иштирокида подкаст
InfinBank'дан навбатдаги ажойиб имконият!
🏦Гап шундаки, InfinBank кредит учун фоизсиз тўлов имкониятини тақдим этмоқда. Бунинг учун сиз InfinBLACK кредит картасини буюртма қилиб ва ундан тўловларингиз учун фойдаланиб, 50 кунгача фоизсиз кредит олишингиз мумкин.
Агар олинган кредит 50 кунгача тўланса, Банк сизга яна 50 кунлик фоизсиз даврни тақдим этади.
InfinBLACK кредит картаси ҳақида:
- Йиллик фоиз ставкаси: 23,99 %дан 47,99%гача
- Муддати: 5 йил
- Қайта тикланувчи лимит: 50 млн сўмгача
- Фоизсиз фойдаланиш даври: 50 кунгача
- Минимал тўлов: кредит қолдиғига нисбатан 10%
InfinBLACK кредит карталарини банк филиалларидан ёки онлайн расмийлаштиришингиз мумкин. Бундан ташқари карталарни етказиб бериш хизмати ҳам бор. 🚚
Реклама
Уруш
Украинанинг Харьков вилояти Купянский туманидаги дўкон ва кафега ракета зарбаси берилиши натижасида 50 дан ортиқ одам, жумладан, бир бола ҳалок бўлди, яна олти киши жароҳатланган. Кафеда урушда ҳалок бўлган ҳарбий хотира маросими ўтказилаётган бўлган.
Украиналик журналист воқеа жойида ҳалок бўлганларнинг телефонларига яқинлари қўнғироқ қилаётган видеони намойиш этди.
Владимир Путин:
Октябрь ойидан йилига 3 млрд куб метр газ етказиб бериш имконияти бор. Келажакда яна кўпайтирилиши мумкин.