davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

80666

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklamabot

Подписаться на канал

davletovuz

Бюджет тақчиллиги

2025 йилда консолидациялашган бюджет даромади 431,1 трлн сўмни, харажати эса 480,3 трлн сўмни ташкил этиши прогноз қилинмоқда. Бюджет тақчиллиги - 49,2 трлн сўм.


Ташқи қарз

Бюджет лойиҳасига кўра, 2025 йилда Ўзбекистон номидан ва кафолати остида жалб қилинадиган ташқи қарзнинг чекланган миқдори 5,5 млрд доллар этиб белгиланмоқда. Бунда 3 млрд доллар бюджетни қўллаб-қувватлаш учун жалб қилинади.

Бюджет тақчиллиги, ташқи қарзга хизмат кўрсатиш ҳамда давлат ипотека дастурини молиялаштириш манбалари (Тахминан 102,2 трлн сўм)

➖39,8 трлн сўм ташқи қарз олинади;

➖25,2 трлн сўм ички бозордан қарз кўтарилади;

➖24,1 трлн сўм давлат қарзини қайта молиялаштириш ҳисобидан маблағ жалб қилинади;

➖10 трлн сўм давлат активларини сотишдан кутилмоқда;

➖3 трлн сўм эса бюджет ссудаларининг қайтиши ҳамда йил бошидаги қолдиқ маблағ ҳисобидан қопланади.

Читать полностью…

davletovuz

Субсидиялар

Давлат бюджети лойиҳасига кўра, 2025 йилда жами 28,3 трлн сўм субсидия ажратилиши режалаштирилмоқда. Жумладан:

➖Нодавлат боғчаларга 3,8 трлн сўм;

➖Аҳоли уй-жой сотиб олиши учун 2,5 трлн сўм;

➖Жамоат транспорти зарарларини қоплаш учун 2,7 трлн;

➖Тадбиркорлик ва аҳоли бандлигини таъминлаш учун 2,7 трлн;

➖Энергетика соҳаси учун 12,3 трлн сўм, жумладан:

газ сотиб олиш ва сотишдаги тафовутни қоплаш учун 7 трлн сўм;

➖қишлоқ ва сув хўжалиги учун 2,5 трлн сўм;

➖геология-қидирув ишлари учун 0,9 трлн сўм.

Читать полностью…

davletovuz

Кўриб турганимиздек, Ўзбекистонга ҳам совуқ кунлар кириб келди. Бундай кунлар билан эса юртдошларимиз олдида уйда иссиқликни сақлаш ва энергияни тежаш масаласи кўтарилади. Engelberg Termo Perfect ромлари бундай масалалар учун энг яхши ечим.

Engelberg премиум даражадаги ромлар максимал иссиқлик изоляцияси ва энергия самарадорлиги кўрсаткичларига эга бўлиб, энг илғор техник хусусиятлар ва бетакрор дизайнни ўзида мужассам этади.

Engelberg ромлари — бу:
• Максимал даражадаги энергия самарадорлиги
• Энг юқори иссиқлик изоляцияси кўрсаткичлари
• Юқори сифатли премиум аксессуарлар
• Ламинация ва рангларнинг кенг танлови

Engelberg — йиллар давомида синалган сифат.

Батафсил маълумот:
+998 71 203 00 00

Сайт | Facebook | Instagram

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

❗️Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2025 йил учун давлат бюджети ҳамда солиқ сиёсати лойиҳасини эълон қилди.

Читать полностью…

davletovuz

Бизнесингизни тарғиб этиш учун SMS-тарқатма хизмати

90% кишилар SMSни олинганидан кейинги беш дақиқа ичида ўқишади. «Promo» тижорий тарқатмалар хизмати билан сизда қуйидаги имкониятлар пайдо бўлади:

• Ucell абонентлари орасидан янги мижозлар орттириш;
• Фақат мўлжалдаги аудиторияни жалб этиш;
• Мавжуд мижозларнинг содиқлигини ошириш;
• Компаниянинг ижобий имижини шакллантириш.

Ўз товар ва хизматларингизни тарғиб этиш учун тезкор ва ишончли усулдан фойдаланинг.

✉️ smsb2bservice@ucell.uz
Батафсил: www.ucell.uz/3fkk

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Халқаро онлайн сервислар тўлаётган солиқ миқдори жадал ошиб бормоқда.

Масалан, 2024 йилнинг 9 ойида салкам 850 млрд сўмлик хизмат кўрсатилиб, 102 млрд сўмлик солиқ тўланган.

Ўтган йилга нисбатан 2 баравардан кўп ўсган. Асосий солиқ тушумлари Meta (Facebook, Instagram, WhatsApp), Google ва Apple ҳисобига тўғри келган.

Читать полностью…

davletovuz

Иқтисодчи Миркомил Холбоев Ўзбекистондаги туғилиш кўрсаткичларининг пасайиши бўйича ўз фикрларини билдириб ўтибди:

Йил бошидан буён қарийб 694 минг туғилиш қайд этилган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нистан 3,2 фоизга пасайган (биринчи уч ойда бу фарқ 4,3 фоиз эди).

Яқин тарихимизда 2016 ҳамда 2017 йилларда ҳам туғилиш мос равишда 1,3 фоизга ва 1,4 фоизга пасайган эди. Бундан ташқари, 2011 (-1 фоиз), 2010 (-3,3 фоиз), 2005 (-1,3 фоиз) ҳамда 2003 (-4,6 фоиз) йилларда ҳам туғилишнинг пасайиши қайд этилган.

Мустақилликдан янги асргача бўлган иқтисодий қийинчилик ва тикланиш даврида эса туғилишнинг пасайиши одатий ҳолга айланиб қолганди. 1992-2000 йилларда фақатгина 1995 йилда туғилиш 3,2 % ўсган бўлса қолган барча йилларда туғилишнинг чуқур пасайиши кузатилган.

Хўш, жорий йилда кузатилаётган пасайиш яқин тарихимиздаги кузатилгани каби бир йиллик пасайишми ёки узоқ давом этувчи демографик муаммоларнинг бошланишими?

Бу саволга аниқ жавоб топиш қийин, лекин менимча ҳозирги пасайиш чуқур муаммоларни ифода этмайди. Ҳозирги пасайишни асосий сабаби эса 1992-2001 йиллардаги туғилишнинг пасайиши ҳисобланади. Ўша йилларда туғилишлар сони қарийб 30 фоизга пасайган. Масалан, мустақилликнинг илк йилларида 700 мингдан кўпроқ бола туғилган бўлса, янги асрга келиб бу кўрсаткич 500 мингача пасайган.

Ҳозирга келиб мустақилликнинг илк даврида туғилган инсонлар фарзанд кўриш давридан ўтмоқда ва айни чуқур пасайиш даврида туғилганлар мамлакатдаги туғилишлар сонида асосий рол ўйнай бошлаган. Бу эса табиий равишда туғилишнинг камайишига олиб келаётган бўлиши мумкин.

Масалан, ҳозирги туғилиш даражаси ва 27 йил олдинги (эркаклар учун ўртача турмуш кўриш ёши) туғилиш даражаси ўртасидаги боғлиқлик (корреляция) 0,46 фоиз атрофида. Бу ҳозирги туғилишлар сони 27 йил олдинги туғилишлар сонига сезиларли даражада боғлиқлигини кўрсатади.

Бу тенденцияни сўнги йилларда никоҳлар сонининг пасайиш тенденсияцидан ҳам кўриш мумкин. Хусусан, никоҳлар сони 2024 йил 9 ойда 2,8 фоизга, 2023 йилда 4,3 фоизга ҳамда 2022 йилда 2,8 фоизга пасайган. Бу ҳолат биринчидан никоҳ ёшининг бироз кўтарилаётганлиги билан изоҳланса, иккинчидан, мустақилликдан янги асргача бўлган даврда туғилишлар сонининг доимий пасайиш тенденцияси таъсири кўрина бошлаганлиги билан изоҳланиши мумкин.

Шунингдек, аҳоли орасида нисбатан камроқ фарзанд кўриш ҳақидаги қарорлари ҳам ҳозирги пасайишга таъсир қилаётган бўлиши мумкин. Лекин ҳар бир онага туғиш даражаси (fertility rate) сўнгги йилларда ўсиш тенденциясини намоён қилмоқда. Хусусан, бу кўрсаткич 2017 йилда 2,4 ни ташкил этган бўлса, 2022 йилга келиб 3,3 га етган. Яъни одамлар кўпроқ фарзанд кўришга қарор қилишмоқда.

Умуман олганда, жорий йилда туғилиш билан кузатилаётган тенденция кўпроқ туғиш ёшидаги инсонлар сонининг олдинги авлодга нисбатан камлиги билан изоҳланса керак. Бошқача айтганда, жорий йилдаги пасайиш чуқур демографик муаммолар юзага келаётганлигини кўрсатмайди, балки «мавсумийликка» хос хусусиятга эга, холос.

Читать полностью…

davletovuz

Сайловнинг дастлабки натижалари

Читать полностью…

davletovuz

Истанбулдаги Бош консулхонада овоз бериш жараёни

Читать полностью…

davletovuz

Бутун Республика бўйлаб Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига сайловлар бўлиб ўтмоқда. Хусусан, давлат раҳбари ва унинг оиласи ҳам овоз бериш жараёнидан четда қолмади.

Президент ёрдамичиси Саида Мирзиёева ўз саҳифасида сайлов кунидан видео эълон қилди.

Читать полностью…

davletovuz

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзақов овоз берди.

Видео: Газета.uz

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёев оила аъзолари билан сайловда овоз берди.

Читать полностью…

davletovuz

Сиёсий партиялар лидерлари овоз берди.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистон билан ёшлар масаласида ҳамкорлик қилишга тайёрлигимизни билдираман — Саида Амна Батул

25 октябрь куни халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги доирасидаги анжуманда Покистон Миллий Ассамблеяси аъзоси Саида Амна Батул сўнгги йилларда Ўзбекистонда ёшлар учун амалга оширилган ислоҳотларни юқори баҳолади. У, айниқса, Конституцияда ёшларга оид алоҳида моддалар киритилганини қайд этди. Саида Батулнинг фикрича, бу давлат сиёсатининг ёш авлод камолотига қаратаётган эътиборини намоён этади ва ёшлар мамлакатнинг келажагини белгилаб беришда муҳим ўрин тутишини кўрсатади.

Унинг фикрича, ёшлар мамлакатнинг келажагини белгилайди ва уларнинг таълим олиши ҳамда IT соҳасига қизиқишига катта эътибор қаратилмоқда. Батул, шунингдек, Покистон ҳукумати ҳам ёшлар билан ишлаш бўйича ўз дастурларига эга эканини ва Ўзбекистон билан бу борада ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.

Читать полностью…

davletovuz

Адлия катта маслаҳатчиси Бахтияр Бекович Бабаджанов Сурхондарё вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

Б.Бабаджанов тайинловга қадар Бош прокуратура бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.

Читать полностью…

davletovuz

Click Marafon бошланди!

✅ Click 5 та КIA K5 автомобиллари ва кўплаб қимматли совринлар ўйнамоқда!

👉Акцияда иштирок этиш👈

❗️Акция шартлари
Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистонда интернет журналистикаси энди ривожланишни бошлаган пайтда uz24.uz сайти биринчилардан бўлиб саҳнага чиққан эди. Орада фаолияти бироз тўхтаб қолиб, ҳозир яна ишини давом эттираётган экан.

Читать полностью…

davletovuz

2025 йил учун солиқ сиёсати:

➖асосий солиқ ставкалари ўзгаришсиз қолади;

➖2025 йилнинг 1 апрелидан таркибида шакар бўлган нафақат газли ичимликлар, балки чой, сок ва бошқа газланмаган шакарли ичимликларнинг 1 литри учун 500 сўм миқдорида акциз жорий этилади;

➖таркибида ширинлантирувчи ёки хўшбўйлантирувчи моддалар бўлган газланган ичимликлар 1 литри учун амалдаги 500 сўмлик солиқ 300 сўмга туширилади;

➖барча тадбиркорлик субъектлари учун сув солиғи саноат корхоналари билан бирхиллаштирилади (760 сўм);

➖”автомойка”лар учун сув солиғи 1 метр куби учун 15 минг сўм қилиб белгиланмоқда. Амалда бу 2700 сўм;

➖мол-мулк ва ер солиғи 10%га оширилади;

➖мобиль алоқа хизматлари учун акциз солиғи бекор қилинади;

➖импорт қилинган табиий газ учун ҳам ички қазиб олинган табиий газни реализация қилишдаги каби акциз солиғи тартиби жорий этилади. Акциз ставкаси 20%дан 12%га туширилади;

➖ЯТТлар учун қатъий белгиланган солиқ ставкаси 10%га оширилади. Фаолият тури, жойлашган ҳудудига қараб энг кам ва энг юқори солиқ ставкалари диапазони белгиланмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Президент фармони билан ижро ҳокимияти органлари (вазирлик, қўмита, агентлик ва бошқа органлар) бошқарув ходимларининг чекланган сони 53 минг 560 та қилиб белгиланмоқда. Нисбатан қисқарган.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда айни пайтда 21 та вазирлик, 14 та қўмита, 26 та агентлик ҳамда 9 та инспекция - жами 70 та республика ижро ҳокимияти органи мавжуд.

Читать полностью…

davletovuz

Мактаблар ёнидаги йўлларда пиёдалар ўтиш йўлига сунъий дўнгликлар ўрнатиш бошланибди.

Ёзишларича, ўтган ҳафта 25 та шундай дўнгликлар ўрнатилган, йил давомида уларнинг сони мингга яқинлашиши керак.

Читать полностью…

davletovuz

«Yandex Eats» «Express 24» активларининг бир қисмини сотиб олгач, бозорнинг 87,5 фоизини назорат қилади

25 октябр куни «Яндекс» «Express24» етказиб бериш хизмати активларининг бир қисмини сотиб олаётгани маълум бўлди. Шундан сўнг Рақобат қўмитаси мазкур рақамли платформа операторларини бозорда устун (монопол) мавқеига эга деб топди.

Қўмитанинг маълум қилишича, «Yandex Eats» томонидан «Express 24» хизмати активларининг бир қисмини сотиб олиш бўйича битим юридик шахснинг акцияларини (улушларини) сотиб олиш эмас, балки активларни сотиб олишдан иборат.

Битим доирасида «Express 24» хизматига тегишли қуйидаги номоддий активларни сотиб олиш режалаштирилган:

компьютер дастурлари — жумладан, iOS ва Андроид учун мослаштирилган мобил иловалар, курьерлар учун иловалар ва бошқалар, операцион жараёнларни қўллаб-қувватлаш дастури; маълумотлар базалари, жумладан, фойдаланувчи маълумотлари, Express 24 веб-сайти; eхpress24.uz, eхp24.uz, eksprеss24.uz, eхp.uz домен номлари; Express 24: етказиб бериш хизмати, Express 24: етказиб бериш монстрлари, Express dookon савдо белгилари.

Қўмитанинг қайд этишича, битим монополияга қарши орган билан олдиндан келишиш талабига тушмайди, чунки компанияларнинг акциялари (улушлари) сотиб олинмаяпти ва қўшиб юбориш ёки қўшиб олиш содир бўлмаяпти.

Келишувдан сўнг «Yandex Eats» томонидан Express 24 сервисининг фаолиятига ҳал қилувчи таъсир кўрсатади ва умумий ҳисобда тайёр овқатларни етказиб бериш агрегатори хизматлари бозорининг 87,5%ини назорат қилади, дейилади қўмита хабарида.

Читать полностью…

davletovuz

Сайловда партия рўйхати бўйича иштирок этган амалдорлар тақдири нима бўлади?

Сайлов кодексига кўра, партия рўйхати бўйича сайланиб, мандатга эга бўлган депутат мандатдан ихтиёрий равишда воз кечган тақдирда, Марказий сайлов комиссияси тегишли партия рўйхатидаги тартиб рақам бўйича кейинги номзодга бир кунлик муддатда хабарнома юборади.

Яъни шартли вазир мандатини қайтариб берса, рўйхат бўйича мандат олмаган номзодга мандат берилади.

Читать полностью…

davletovuz

Бош прокуратура тасдиқланмаган ахборотни тарқатиш жиноий жавобгарликка олиб келишидан огоҳлантирди

Сўнгги кунларда тергов қилинаётган жиноят иши юзасидан ижтимоий тармоқлар орқали тасдиқланмаган ва асоссиз, шунингдек, ишончли расмий манбаларга таянилмаган маълумотлар кенг тарқатилиши ортидан Бош прокуратура расмий баёнот билан чиқди.

Унда қонунчиликка кўра, айниқса, фаол ва катта аудиторияга эга блогерлар, ижтимоий тармоқлардаги гуруҳ ва каналлар маъмурларини масъулиятли бўлишга чақирилган, Медиа вакилларига эса амалдаги қонунчилик меъёрларига риоя этишлари шарт эканлиги яна бир бор эслатилган.

“Бош прокуратура аҳоли орасида ёлғон, ҳақиқатга тўғри келмайдиган ва ваҳима чиқаришга қаратилган материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш учун жиноий жавобгарлик мавжудлигини яна бир бор эслатади!”, дейилади Бош прокуратура баёнотида.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан 18 ёшдан ошган, овоз бериш лаёқатига эга бўлган ногиронлиги бор шахсларнинг рўйхати Марказий сайлов комиссиясига тақдим этилди. Рўйхатга асосан бугун 831 738 нафар ногиронлиги бор шахслар овоз бермоқда.

Шундан:

105 404 нафари овоз беришда кўмакка муҳтож шахслар;

17 309 нафари ўзгалар парваришига муҳтож шахслар.

Бундан аввал Президент 5 сентябрда имзолаган ҳужжат билан “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонунга уларнинг одил судловдан тенг фойдаланиш, давлатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида иштирок этиш, шунингдек, сайлаш ва сайланиш ҳуқуқини белгиловчи қўшимчалар киритилган эди.

Читать полностью…

davletovuz

Кредит олиш учун энди кафил шарт эмас. Қанақадир маълумотномалар, ортиқча ҳужжатлар ҳам тўплашингиз зарур бўлмайди. Шунчаки телефон ва TBC мобил иловаси етарли.

Илова орқали сиз 100 млн сўмгача, исталган кун ва исталган вақтда кредит олишингиз мумкин. Сизга ҳеч қандай навбатлар ёки сунъий тўсиқлар ҳалал қилмайди, шунчаки бир дақиқа ичида кредит борасида жавобни оласиз.

Мобил иловага ҳавола.

Читать полностью…

davletovuz

Юзлаб ўзбекистонликлар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва вилоят, шаҳарлар ва туманлар халқ депутатлари Кенгашларига депутатлар сайловида овоз бериш учун Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси олдида тўпланган.

#sаylоv24

Читать полностью…

davletovuz

Бош вазир Абдулла Арипов Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги 520-сайлов участкасида овоз берди.

Читать полностью…

davletovuz

Москвадаги элчихонамизда овоз бериш жараёни

Читать полностью…

davletovuz

“YandexGo UB” МЧЖ, “Yandex Eats” МЧЖ ХК ҳамда“Express24 APP” МЧЖлар устун мавқега (монопол) эга рақамли платформа операторлари сифатида эътироф этилди

Рақобат қўмитасининг тегишли буйруғи билан такси агрегатори хизматлари бозорида “YandexGo UB” МЧЖ ҳамда тайёр овқат ва бошқа истеъмол маҳсулотларини буюртма бериш ва етказиб бериш агрегатори хизмати бозорида “YANDEX EATS” МЧЖ ХК, “EXPRESS24 APP” МЧЖ (Express24 хизмати)ларни устун мавқега эга рақамли платформа операторлари деб эътироф этилди.

Рақобат қўмитаси

Читать полностью…

davletovuz

Солиқ қўмитаси веб-ресурсларида жорий йилнинг 26-27-октябрь кунлари профилактика ишлари ўтказилиши сабабли солиқ органларининг айрим электрон хизматлари ишламайди.  

Читать полностью…
Подписаться на канал